Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мақбул бўлмаган далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПК 82 — 84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.
3. ЖПК 951-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган, шу жумладан қуйидаги ҳолларда олинган бўлса мақбул эмас деб топилади:
4. ЖК 235-моддаси ва 1984 йил 10 декабрдаги «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция»нинг 1-моддасига кўра, қийноқлар ҳамда бошқа шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо деганда, мансабдор шахс ёки бошқа расмий шахс томонидан ёхуд расмий ёки бошқа шахс далолатчилиги ёки хабардорлиги ёхуд индамасдан берган розилиги билан бошқа шахс томонидан содир этилган ҳаракат тушунилиб, унинг натижасида қасддан шахсга қуйидаги мақсадларда кучли оғриқ, жисмоний, руҳий ёки психологик азоб етказилади:
ЖПК 76-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши лозим бўлган шахс томонидан.
9. Далил у ЖПК талаблари бузилган тарзда, жумладан, қуйидаги ҳолларда олинган бўлса ҳам мақбул эмас деб топилади, агар:
г) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари ЖПК 116-моддаси талабларига хилоф равишда ўз розилигисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига тегишли ҳолатлар юзасидан сўроқ қилинган бўлса;
ЖПК 90 — 93-моддаларида назарда тутилган бошқа, жумладан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шартлиги тўғрисидаги талаблар бажарилмаганлиги;
м) Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тўпланган бўлса;
10. Тушунтирилсинки, жиноят тўғрисидаги ариза, хабар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), фотосуратлар, аудио-, видеоёзувлар фақат ушбу материалларни тақдим этган шахслар иш қўзғатилгандан кейин сўроқ қилинган ва тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар) ким томонидан, қачон, қаерда, қандай ҳолатларда топилганлиги ёки фотосурат, аудио-, видеоёзувлар амалга оширилганлиги аниқланган ҳолдагина мақбул далил сифатида фойдаланилиши мумкин. Тақдим этилган предметлар (нарсалар)ни мақбул далил деб топишнинг зарур шарти уларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома тузилганидан сўнг чиқариладиган, предметлар (нарсалар)ни ишга ашёвий далил сифатида қўшиш тўғрисидаги қарор (ажрим) ҳисобланади. Зарур ҳолларда ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), фотосуратлар, аудио-, видеоёзувларни ишга далилий ашё сифатида ишга қўшиш масаласини ҳал этиш учун тегишли экспертиза тайинланиши мумкин.
11. ЖПК 26-моддасига мувофиқ жиноят ишини биринчи инстанцияда мазмунан кўриб чиқаётган суд далилларни бевосита текшириши: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиши, фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши шарт.
Шундан келиб чиқиб, гувоҳ, жабрланувчининг, агар уларнинг судга келмаганлиги сабаблари аниқланмаган ёки улар судга узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, судда ўқиб эшиттирилган кўрсатувлари мақбул далил сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди, башарти суд уларни судга келишини таъминлаш юзасидан қонунда назарда тутилган чораларни кўрмаган, манфаатдор тараф эса, уларнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилишига эътироз билдирган бўлса (ЖПК 261, 262-моддалари). Мазкур қоида гувоҳ, жабрланувчини объектив сабабларга кўра (масалан, суд мажлисида сўроқ қилишга тўсқинлик қилувчи оғир касаллик, турар жойини аниқлаш имкони йўқлиги, мамлакат ҳудудидан четга доимий яшаш учун, узоқ ёки номуайян муддатга чиқиб кетганлиги ва ҳ.к.) судга келишини таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолларга татбиқ этилмайди.
16. Қонун бузилиши натижасида олинган далилни мақбул эмас деб топишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ишни судга қадар юритиш босқичида (ЖПК 46-боби), биринчи инстанция суди эса, суд тергови давомида бундай қарор сабабларини кўрсатган ҳолда, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида қарор (ажрим) чиқариши шарт. Далилнинг мақбуллигига оид масала маслаҳат хонасида (алоҳида хонада) келиб чиққан тақдирда, суд далилни мақбул эмас деб топиб, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатади. Апелляция, кассация, назорат инстанцияси судининг бу ҳақдаги қарори унинг ажрими (қарори) асослантириш қисмида баён этилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази