Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) XVIII — бобида барча турдаги транспорт воситаларида ҳаракатланиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Транспорт воситаларига, жумладан, темир йўл, сув ва ҳаво транспорти, автомобиль транспорти, шунингдек, мотоцикл, мопед, велосипед, от-улов ва шу кабиларни киритиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жиноят кодекси 263,267-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг субъекти ўн тўрт ёшга тўлган, ЖК 260 — 262,2631, 264 — 266,268, 269- моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг субъекти эса, ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
Тушунтирилсинки, ЖК 266-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти сифатида транспорт воситасини бошқарган, яъни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Йўл ҳаракати қоидаларининг I бўлимига кўра, иш ҳажми 50 куб сантиметргача бўлган ва юргизгич (двигатель) билан ҳаракатга келтириладиган ҳамда энг юқори ҳаракатланиш тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситасини, мопед (осма юргизгичли (двигателли) велосипед) ва ўхшаш тавсифга эга бўлган бошқа транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс ЖК 266-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиши мумкин эмас. Мазкур транспорт воситаларини ёки от-улов транспортини бошқариб бораётган, шунингдек, велосипедчилар, аравача, чана, болалар ҳамда ногиронлар аравачаларини тортиб (юргизиб) бораётган ва йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга йўл қўйган шахс, агар бунда эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган ёхуд одам ўлган бўлса, бунинг учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, ЖК 268-моддаси бўйича жавобгар бўлади.
8. Жиноят кодекси 260 — 263, 266,268,269-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг зарурий белгиси содир этилган ҳаракатланиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш ёхуд жиноят қонунида кўрсатилган бошқа қоидаларнинг бузилиши билан келиб чиққан оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш борлиги ҳисобланади. Ҳаракатланиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизликда ифодаланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаси ҳайдовчисининг йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида эмас, балки юкни ортиш ёки туширишда, транспорт воситаларини таъмирлашда, қурилиш, йўл, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни амалга ошириши натижасида ЖК 266-моддасида назарда тутилган оқибатларга сабаб бўлган ҳаракатлари, юзага келган оқибатлар ва айб шаклидан келиб чиққан ҳолда, шахсга қарши жиноятлар ёки ишларни амалга ошириш қоидаларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК тегишли моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим.
Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари келиб чиққан оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлмаган бошқа ҳайдовчи эса, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
10. Жиноят кодекси 260 — 262,266,268,269-моддаларида назарда тутилган жиноятлар, ҳаракатланиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки бошқа қоидалар бузилиши хусусиятидан қатъии назар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган, деб эътироф этилади, чунки, бунда айбдор барча ҳолларда ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик билан ҳаракат қилади. Агар айбдор ҳаракатланиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузса, унинг қилмиши Жиноят кодексининг қасддан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 260,262, 263,2631, 266,268,269-моддалари диспозицияларида назарда тутилган «одамлар ўлими» деганда, ҳаракатланиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш ёхуд жиноят қонунида кўрсатилган бошқа қоидалар бузилиши натижасида икки ёки ундан ортиқ одам ўлишини тушуниш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳайдовчининг йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишида, жумладан, ҳаракатланиш тезлигини оширганлиги натижасида, айбдорлиги ёки айбсизлиги масаласини ҳал этишда «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг XI банди талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, унга кўра, ҳайдовчи транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, хусусан, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда бошқариши керак.
Шу талабдан келиб чиқиб, ҳаракатланиш учун хавф пайдо бўлганда, агар ҳайдовчида буни пайқаши имконияти бўлса, у транспорт воситасини тўхтатиш даражасигача тезликни камайтириш чораларини кўриши керак. ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик, фақат, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият мавжуд бўлганда ва унинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлари билан келиб чиққан оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги аниқланган тақдирда келиб чиқади.
15. Махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг «Йўл ҳаракати қоидалари» талабларига мувофиқлиги, транспорт воситалари, улар агрегатлари ва узелларининг техник ҳолати ва шу кабилардан) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Жиноят кодекси 266-моддасида назарда тутилган жиноятларга оид ишларни кўришда судлар, йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг айнан қайси бандлари бузилганлиги мазкур моддада кўрсатилган оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлганлигини ва бу қоидабузарлик айнан нимада ифодаланганлигини (масалан, техник носоз транспорт воситасини бошқарганлик, транспортни маст ҳолда бошқарганлик, ҳаракатланиш тезлигини ошириб юборганлик ва шу кабиларни) ҳукмда кўрсатишлари лозим.
Агар айблов хулосасида кўрсатилган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бандлари ишнинг суд мажлисида аниқланган ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаса, суд ЖПК 419-моддаси талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун прокурорга қайтариши шарт, башарти, бу дастлабки тергов камчилиги билан боғлиқ бўлиб, уни суд мажлисида тўлдириш имкони бўлмаса ёки судланувчининг аҳволини оғирлаштирса.
20. Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишини ҳарбий машинани бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузишдан фарқлаш лозим. Ҳарбий хизматчи томонидан жанговор, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда, қилмиш ЖК 298-моддаси билан квалификация қолинади. Агар йўл-транспорт ҳодисаси ҳарбийлаштирилмаган машинани бошқарган ҳарбий хизматчининг айби билан ёки ҳарбий машинани бошқарган ҳарбий бўлмаган шахснинг айби билан содир этилса, қилмиш ЖК 266-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
Жиноят кодекси 261-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти ташкилот, корхона, муассаса раҳбарининг буйруғи билан транспорт воситасини бошқаришга рухсат бериш мажбурияти юклатилган шахс, шунингдек, шахсий транспорт эгаси ҳисобланади.
Жиноят кодекси 260-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш билан боғлиқ ходимлар (масалан, ҳаракат хизмати, ҳаво алоқасини бошқариш маркази, диспетчерлик хизмати ходимлари, катта штурман, парвозлар раҳбари), шунингдек, транспорт воситасини бевосита бошқарувчи ходимлар (кема командири (капитани) ва штурмани, машинист ва унинг ёрдамчиси ва бошқалар) бўлиши мумкин.
23. Жиноят кодекси 262-моддаси бўйича жавобгарлик, таъмирлаш ишларини бажараётган шахс ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ва ундан фойдаланилиши учун масъул шахс томонидан темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситаси, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёхуд бошқа транспорт ускуналари сифатсиз таъмирланган, шунингдек техник жиҳатдан носоз транспорт воситасини фойдаланишга чиқаришга рухсат берилган ҳолларда келиб чиқади. Бунда, транспорт воситалари, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарининг техник ҳолати учун масъул шахс, техник носозликдан хабардор бўлиши шарт.
Йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖК 266-моддаси) деганда, бундай ҳаракатларнинг транспорт воситаси йўлларда ҳаракатланиши жараёнида содир этилиши тушунилади. Агар транспорт воситасидан фойдаланиш жараёнида, жумладан транспортга юк ортиш-тушириш, транспорт воситасини таъмирлаш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ишлари ва бошқа турдаги ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган, одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан бўлса, мазкур қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахснинг ҳаракатлари ЖК 257-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим.
26. Судлар ЖК 260,262,265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга оид ишларни кўришда, судланувчига нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо чорасини қўллаш масаласини муҳокама қилишлари лозим. Мазкур масала шахс бундай ҳуқуққа эга, эгамаслигидан (масалан: шахс жиноят содир қилгунга қадар ёки тергов вақтида маъмурий тартибда ёки суд ҳукми билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлигидан) қатъии назар, муҳокама қилиниши шарт.
Жиноят кодексининг 261-моддаси, 266-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари санкциясида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қушимча жазо қўлланилиши мажбурийлиги белгиланганлиги сабабли, суд, ЖК 57-моддасида белгиланган алоҳида ҳоллар (масалан, судланувчининг асосий касби ҳайдовчилик бўлиб, бошқа мутахассисликка эга эмаслиги) мавжуд бўлганда, ҳукмнинг тавсиф қисмида ўз қарорини асослаб берган ҳолда, қўшимча жазо чорасини қўлламаслиги мумкин.
Иш бўйича автомобил йўллари, кўчалар, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини сақлаш қоидалари қўпол бузилиши ( йўлларнинг чўкиши, ер ости иншоотлари люкларининг очиқ қолдирилиши, огоҳлантирувчи белгилар қўйилмаганлиги ва ҳ.к.) ҳоллари аниқланиб, у ЖК 266-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарган йўл- транспорт ҳодисаси учун шароит туғдирган бўлса, судлар мазкур қоидаларга риоя этилишига масъул шахслар (таъмирлаш-қурилиш еки фойдаланиш ташкилотлари ходимлари, ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ва ҳ.к.) ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли материалларни прокурорга юборишлари лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази