Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
СУРИШТИРУВ, ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ВА СУД МУҲОКАМАСИ ДАВОМИДА АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАР, МОДДИЙ ҚИММАТЛИКЛАР ВА БОШҚА МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (ҚАБУЛ ҚИЛИШ), ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, БЕРИШ, СОТИШ, ҚАЙТАРИШ, ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

II. Нарсалар, ҳужжатлар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш

III. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлаш

IV. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш

V. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни топшириш

VI. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни давлат даромадига ўтказиш, йўқ қилиб ташлаш ва қайтариш

VII. Ҳужжатларнинг гаров суммаларини эгаларига қайтаришга оид қисмини ижро этиш тартиби

VIII. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш ва сақлаш аҳволини назорат қилиш

IХ. Якуний қоида

1-ИЛОВА
Ашёвий далил ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш КИТОБИ

2-ИЛОВА
Ашёвий далил ва бошқа нарсаларни келиб тушишини ва берилишини ҳисобга олиш КИТОБИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 335-модда) (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш ва йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.
2. Суриштирувчи, терговчи ва суд мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган нарса ва ҳужжатларни ЖПК 198, 200 ва 201-моддаларига мувофиқ уларнинг талабига асосан ёки ушбу нарса ва ҳужжатларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан тақдим этилган ҳолда, агарда улар иш учун аҳамиятли бўлса ёки келгусида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлса, уларни қабул қилиши шарт.
4. ЖПКнинг 206-моддасига мувофиқ, олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар ишга тааллуқлилиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уларни бошқа нарсалардан фарқловчи белгиларини аниқлаш мақсадида ЖПК 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида белгиланган қоидалар асосида дарҳол кўздан кечирилади.
5. ЖПК 90 — 92, 141, 163, 202-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ нарсаларнинг олиб қўйилганлиги, тақдим этилганлиги тўғрисида суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўяди.
9. Ишга алоқадор олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар ЖПК 207-моддасида белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилиши ва ишга қўшиб қўйилиши шарт.
11. ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг қарори, суднинг ажримига асосан ҳал этилиши лозим.
21. Жиноят содир этиш қуроли сифатида фойдаланилган ва ашёвий далил деб эътироф этилган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт, шу жумладан, сузувчи воситаларни, шунингдек хатланган транспорт воситалари, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган транспорт воситаларини алмаштириш ёки эксплуатация қилишга имкон бермаслик учун транспорт воситасининг спидометри, двигатели, руль бошқаруви, бошқа қисмлари ва деталлари олдиндан муҳрланган ва пломбаланган ҳолда (агарда улар эгасига, унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга, шунингдек ташкилотларга сақлашга топширилиши мумкин бўлмаса) сақлаш учун ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади), Бош прокуратура, ИИВ ва МХХнинг хўжалик бошқармаларига (бўлимларига) топширилади ва ушбу бошқарма (бўлим) раҳбарларидан сақлаш ҳақида тилхат олиниб, ишга қўшиб қўйилади. Тилхатда сақлаш учун қабул қилинган транспорт воситаси бутлиги учун шахсан ким жавобгар эканлиги кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматликларни сақлаш учун қабул қилишда банк уларни топширган органга сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар тури, уларнинг баҳоланиши ва рақами кўрсатилган 004-шаклдаги квитанцияни беради. Ушбу квитанция топширувчида сақланади. Топширилган қимматликларни қайтариб олиш учун ушбу қимматликларни топширган орган раҳбари имзолаган хат ва унга илова қилинган 004-шаклдаги квитанция тақдим этилади. Банкка сақлаш учун қабул қилинган қимматликларнинг қисман қайтарилишига йўл қўйилмайди. Қимматликларнинг бир қисмини олиш зарур бўлса, банк қимматликлар солинган жўнатмани тўлиғича уларни топширган органга қайтариб беради. Қимматликларнинг тегишли қисми олингач, қолган қисми белгиланган тартибда банкка қайта топширилиши мумкин. Банклар қабул қилган қимматликларнинг сақланиши учун баҳолаш суммасидан ошмаган ҳолда, ҳақиқий зарар суммасида жавобгар бўлади.
30. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар ёки бошқа қимматликлар ашёвий далил бўлиб ҳисобланган ҳолларда, улар зарур текширувлар ўтказилгандан сўнг уч кунлик муддатдан кечиктирмасдан, алоҳида муҳрланган ва рўйхати илова қилинган пакетларда жавобгар шахсга сақлаш учун сақлаш хонасига ёки банклар ёки уларнинг филиалларига топширилади. Бундай ҳолларда йўналтирувчи хатда жўнатилаётган қимматликлар ашёвий далил эканлиги ва улар олиб қўйилиши (қабул қилиниши) учун асос бўлган жиноят ишини кўриб чиқаётган ёки ҳукмни ижро этувчи органнинг алоҳида фармойиши берилмагунга қадар сақланиши ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси давлат ижрочиси, санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.
41. Ашёвий далилларни, шу жумладан ўқ отар қурол ва жиноят ишлари бўйича олиб қўйилган, ашёвий далил бўлиб ҳисобланмаган бошқа нарсаларни қайд этиш учун ҳар бир суриштирув (олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари бундан мустасно), дастлабки тергов органлари ва судларда мазкур Йўриқноманинг 1, 2-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ ҳисобга олиш китоблари юритилиб, улар ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлаш ва ҳисобга олиш учун жавобгар шахсда туради. Ушбу китобларни юритиш қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади. Китобнинг ҳар бир варағи рақамланади, ип билан тикилади ва муҳрланади ҳамда тегишлича суриштирув органининг бошлиғи, тергов тармоғининг раҳбари, прокурор, суд раисининг имзоси билан тасдиқланади.
Агар ашёвий далиллар жиноят иши билан бўлса ва сақлашга топширилмаса, шунингдек мазкур Йўриқнома 12-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда ҳисобга олиш китобида бу ҳақда белги қўйилиб, ашёвий далилларни ўзида сақлаётган мансабдор шахснинг фамилияси кўрсатилади.
54. Ашёвий далил тариқасида мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар қўшилган жиноят ишини қабул қилиш вақтида суд котиби ишда дастлабки тергов органи томонидан ушбу ашёвий далиллар сақлаш учун топширилганлигини тасдиқловчи квитанциянинг мавжудлигини текширади. Ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига улар ҳақида сақланаётган жойи кўрсатилган ҳолда ёзув киритилади.
55. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида санаб ўтилган ва ишга суд томонидан ашёвий далиллар сифатида қўшилган нарсалар ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилиши, ўрамга солиниши, муҳрланиши ва бир сутка муддат давомида хизмат кўрсатувчи банкка ёки жавобгар шахсга сақлаш хонасида сақлаш учун топширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Олиб қўйилган нарсалар (пуллар) тилхат орқали реабилитация қилинганларга ёки ЖПК 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга улар мулкий зарарни қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш ҳақидаги қарор ёки ажримни олган кундан бошлаб икки йил давомида қайтариб берилиши мумкин. Зарарни қоплаш ҳисобига тўланган маблағлар ЖПК 304 — 313-моддаларида назарда тутилган тартибда қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки тергов органи 3 суткадан кечиктирмасдан, дастлабки тергов органининг депозит ҳисоб рақамига гаров тариқасида қўйилган гаров суммасининг қайтарилиши кўрсатилган, гаров тариқасида эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш (агар бекор қилиш ёки ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитларини бузиш билан боғлиқ бўлмаса) ёхуд жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорнинг (кейинги ўринларда дастлабки тергов органининг қарори деб юритилади) гербли муҳр билан тасдиқланган нусхасини, гаров суммаси қабул қилинганлиги ҳақидаги банк квитанцияси нусхаси билан бирга Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига юборади. Агар гаров суммаси уни қайтариш тўғрисида бевосита қарор қабул қилган дастлабки тергов органининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 75-бандида кўрсатилган қоидалар қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
74. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи ҳисоб рақамига гаров суммаси келиб тушгач, давлат ижрочиси бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 221-моддасига асосан гаров суммасини олувчи шахсни хабардор қилади. Ижро ҳужжатида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили давлат ижрочисига гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни давлат ижрочиси томонидан унга банк чеки ёзиб берилади. Банк чеки олинганлиги ҳақида уни олган шахсдан тилхат олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази