LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги 131–II-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қарори билан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ҳамкорлиги самарасини жиноятчиликка қарши курашишда жиноий ҳуқуқбузарликни амалга оширган шахсларни ўзаро бериш тўғрисида қуйидаги қоидаларни қабул қилиш орқали ошириш ниятида,
жиноятчиликка барҳам бериш ва унинг олдини олиш бўйича конкрет чоралар кўришни тақозо этишини эътироф қилиб,
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада кўзда тутилган шартларга мувофиқ, уларнинг ҳудудида бўлиб турган беришни тақозо этадиган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида сўраётган давлатда қидирилаётган, ёки шундай жиноятлар муносабати билан ҳукмни ижро этиш мақсадида шахсларни бир-бирларига бериш мажбуриятини оладилар.
Ушбу Шартномага мувофиқ, ҳар бир Томоннинг қонунларига мувофиқ камида бир йил озодликдан маҳрум этиш орқали ёки янада оғирроқ тарзда жазоланадиган қилмишлар ушлаб беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
1. Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра ҳар қандай шахснинг фитна, гижгижлаш, суиқасдга уриниш каби қилмишлари, ушлаб беришни тақозо этадиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликни қўзғаши ёки унда иштирок этиши ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг исталган фуқароси унинг ҳудудидан ташқари ҳар қандай жойда амалга оширган ҳуқуқбузарлик иккала Томоннинг қонунларига кўра ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
1.1. Ушлаб берилиши талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса. Ушлаб бериш рад этиладиган бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон илтимос қилса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон шу асосда берилиши сўралган шахсга нисбатан тегишли чоралар кўради;
1.2. сўров олинган пайтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра исталган қонуний асосда жиноий иш қўзғаш ёхуд ҳукмни ижро этиш мумкин эмас, бунга муддати ўтганлик ёки афви ҳам киради;
1.3. ушлаб берилиши сўралаётган шахсга нисбатан унинг ўша қилмиши учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томонда ҳукм чиқарилган ёки шу иш юзасидан ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қонуний кучга кирган бўлса;
1.4. ушлаб бериш тўғрисида сўров юборилишига асос бўлган жиноят бутунлай ёки қисман сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилган бўлса, унинг байроғи остидаги кема ёки жиноят содир қилинган вақтда унинг қонунларига биноан рўйхатга олинган ҳаво кемаси ҳам шунга киради.
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири агар шахсни ушлаб беришнинг имкони бўлмаса ёки адолатли судлов манфаатлари шуни тақозо этса, бошқа Томондан жиноятни амалга оширишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра жиноий таъқибни амалга оширишни сўраши мумкин.
2. Шахсни ушлаб бериш имкони бўлмаса, Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра унинг ўз фуқаролари ёки унинг ҳудудида доимий яшайдиган бошқа шахсларга нисбатан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра жиноий таъқибни амалга оширишни сўраши мумкин.
1. Ушлаб берилиши сўралаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилган ёки бошқа жинояти учун жазони ўтаётган бўлса, ушлаб бериш иш бўйича тадбирлар якунланишига қадар, жазони ўтаб бўлиш ёки муддатидан олдин озод қилинишига қадар кечиктирилиши мумкин, бу тўғрида сўраётган Аҳдлашувчи Томонга хабар берилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган ушлаб беришнинг кечиктирилиши жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетишига сабаб бўлса ёки берилиши сўралаётган шахснинг қилмишларини текширишга жиддий зиён етказадиган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон талаб қилинаётган шахсни ушлаб беришни кечиктириш ўрнига уни сўраётган Томон билан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўртасида белгиланадиган шартлар асосида вақтинча ушлаб бериши мумкин.
3. Вақтинча ушлаб берилган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга иш бўйича тадбирлар тугаганидан сўнг, узоғи билан уч ой ичида қайтарилиши лозим.
1. Томонлар ушлаб бериш масаласида Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Тожикистон Республикаси Бош Прокуратураси орқали ҳамкорлик қиладилар, тегишли сўровлар улар орқали юборилади.
2.1. ушлаб берилиши сўралаётган шахснинг фамилияси ва исми (ота исми), унинг фуқаролиги, яшаш ёки бўлиб туриш жойи ва бошқа зарур материаллар, шунингдек, иложи бўлса бу шахснинг оғзаки қиёфаси, фоторасмлари ва бармоқ излари;
2.2. ушбу жиноятни малакалаган низомнинг тегишли матни, ёки, зарур топилса, тегишли қонуннинг шундай ҳуқуқбузарлик тааллуқли бўлган матни ҳамда айни жиноят учун бериладиган жазо.
3. Агар шахс қилган жинояти учун айбланаётган бўлса, ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга ушбу шахсни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорнинг тасдиқланган нусхаси ҳамда шахсни жиноий ишда айбланувчи сифатида қатнашишга тортиш тўғрисидаги қарор илова этилиши керак.
4. Агар шахс қилган жинояти учун судланган бўлса, ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси ёки ундан айблов қисми ва чиқарилган ҳукм баёнидан тасдиқланган кўчирма ҳамда агар ҳукм қилинган шахс жазонинг бир қисмини ўтаган бўлса, жазонинг ўталмаган қисми тўғрисида маълумотлар илова этилади.
5. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу Шартнома бўйича унга тақдим этилган ахборот сўров юзасидан қарор чиқариш учун етарли эмас, деб ҳисобласа, тез орада қўшимча ахборот тақдим этилиши даркор.
6. Ушлаб бериш тўғрисида сўров ва унга илова этиладиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 16-моддаси қоидаларига мувофиқ тўлдирилади, гербли муҳр ҳамда ваколатли мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
1. Ушлаб берилиши сўралаётган шахс яшириниши мумкин бўлса, сўраётган Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга талаб этилаётган шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров олингунича ушлаб бериш тўғрисида мурожаат этиши мумкин. Бундай мурожаатнома Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) орқали, матнни узатишнинг техникавий воситалари, чунончи телеграф, телекс, телефакс, электрон почтадан фойдаланган ҳолда берилиши мумкин.
2. Бундай мурожаатномада талаб этилаётган шахснинг тавсифи, ушлаб бериш тўғрисида сўровнинг юборилиши тўғрисида хабар, ҳибсга олиш тўғрисида қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукмнинг мавжудлиги тўғрисида билдириш, ушбу жиноят учун тайинланадиган ёки тайинланган жазо тўғрисида маълумот (бунга муддатнинг яна қанча қисмини ўташ лозимлиги тўғрисида маълумот ҳам киради), ушбу иш юзасидан маълумотларнинг қисқача баёни ҳамда талаб этилаётган шахснинг бўлиш жойи тўғрисида хабар ҳам киради.
3. Сўралаётган Томон бундай мурожаатнома юзасидан дарҳол ўз қонунларига мувофиқ қарор чиқаради ва бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни зудлик билан хабардор қилади.
4. Бундай мурожаатнома асосида ушланган шахс, агар ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушмаса, ўттиз кундан кейин озод қилинади.
5. Ушлаб бериш тўғрисида сўров ва тасдиқловчи кейинчалик олинса, шахснинг ушбу модда 4-бандига мувофиқ озод қилинишини талаб қилинаётган шахснинг қайта тутилиши ва маҳбус сифатида ушлаб берилишига монелик қилмайди.
1. Берилган шахс сўралаётган Томоннинг розилигисиз сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида сўровда кўрсатилганидан бўлак ҳуқуқбузарликни амалга оширганлиги, шунингдек уни ушлаб бериш тўғрисидаги асословда тақдим этилган, бироқ камроқ аҳамиятли бўлган ҳуқуқбузарликлар учун жазога тортилмаслиги ҳамда Аҳдлашувчи Томоннинг олдиндан розилиги олинмасдан туриб, ушбу шахс бирон-бир учинчи давлатга бериб юбормаслиги лозим.
2.1. ушлаб берилган шахс жиноий таъқиб, жазони ўташ тугаганлиги ёки исталган қонуний асосда озод этилганидан кейин 30 кун ичида, имкони бўлгани ҳолда сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини тарк этмаган бўлса. Ушлаб берилган шахс сўраётган Томон ҳудудини ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тарк этишига имкон бўлмаган вақт бунга қўшилмайди;
2.2. берилган шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини тарк этгач, ўз ихтиёри билан яна унга қайтиб келса.
3. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари шахс сўраётган Томонга қайтиб келганидан кейин амалга оширган ҳуқуқбузарликларга ёки бу ҳуқуқбузарликларга боғлиқ равишда келиб чиқадиган масалаларга татбиқ этилмайди.
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунларига мувофиқ равишда нашр этилган ёки тасдиқланган, шунингдек ваколатли судлар ва бўлак органлар тарафидан белгиланган тартибда олинган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида легализация қилинмайди.
2. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий ҳисобланган ҳужжатлар иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳам расмий ҳужжатларнинг далилловчи кучига молик бўлади.
Томонлардан бири бир шахсни ушлаб бериш тўғрисида бир вақтнинг ўзида бошқа Томон ҳамда бирон-бир учинчи давлатдан сўров олса, қайси сўровни қаноатлантиришни унинг ўзи ҳал қилади.
1. Ушлаб бериш тўғрисида илтимос қаноатлантирилганлиги ҳақидаги хабарни олган Аҳдлашувчи Томонлар иложи борича қисқа вақт ичида талаб этилаётган шахсни ўтказишнинг вақти, жойи ва тартибини белгилайдилар.
2. Талаб этилаётган шахсни ўтказиш тартиби сўралаётган ва Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлари вакиллари томонидан имзоланадиган икки нусхадаги баённома тузишни ўз ичига олиши мумкин. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон вакилларининг талаб қилинаётган шахсни олиш учун ваколати зарур ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида олдиндан тузилган аҳдномаларга мувофиқ тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин.
3. Шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўн беш кун ичида қабул қилиб олинади. Агар шахс келишилган муддат ичида қабул қилиб олинмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон уни озод қилиши ва бу шахсни айни жинояти учун такрор ушлаб беришни рад қилиши мумкин.
4. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирортаси ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бера олмаса ёки қабул қила олмаса, у бу тўғрида бошқа Аҳдлашувчи Томонга дарҳол хабар беради.
1. Агар шахс бирон-бир Аҳдлашувчи Томонга бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди орқали учинчи давлатдан олиб келинадиган бўлса, ушбу шахс бериладиган Томон бошқа Томондан ушбу шахсни унинг ҳудуди орқали транзит ўтказиш учун рухсат беришни сўрайди. Бу қоида ҳаво транспортидан фойдаланилаётган ва бошқа Томоннинг ҳудудида қўниб ўтиш мўлжалланмаган ҳолларда қўлланмайди.
2. Тегишли ахборот битилган бундай сўров олингач, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу сўровни ўз қонунларида кўзда тутилган тартибларга мувофиқ кўриб чиқади. Агар бу сўровни бажариш унинг туб мақсадларига зиён етказмаса, сўралаётган Томон уни тезда қондириш чорасини кўради.
4. Мўлжалланмаган қўниш ҳолларида транзит олиб ўтилиши тўғрисида сўров берилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон кузатувчи ходимнинг илтимосига кўра, транзит ташиш тўғрисида ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ сўров олингунича 48 соатлик вақт мобайнида шахсни ҳибсда ушлаб туриши мумкин.
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунларида белгиланган тартиблар доирасида, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига кўра, берилаётган шахс амалга оширган жиноят қуроли бўлиб хизмат қилган, шунингдек жиноят излари қолган ёки жиноят орқасида топилган нарсаларни бериб юборади.
2. Мазкур нарсалар ушлаб берилиши лозим бўлган шахснинг ўлими, қочиб кетганлиги ёки бошқа сабаблар билан амалга ошмай қолган ҳолларда ҳам бериб юборилади.
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган нарсаларни бериб юборишни, агар улар сўралаётган Томонда бошқа жиноий иш кўриб чиқилиши учун лозим бўлса, бу иш якунлангунига қадар орқага суриши мумкин.
4. Учинчи шахсларнинг бериб юборилган нарсаларга ҳуқуқлари ўз кучида қолади. Ишни кўриб чиқиш якунланганидан кейин бу нарсалар уларни берган Томонга бепул қайтариб берилади. Агар уларнинг эгалари учинчи давлат ҳудудида бўлсалар, нарсаларни сўраётган Аҳдлашувчи Томон уларга ўз ҳисобидан етказиб беради.
5. Нарсалар ва пул маблағларини ўтказиш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунларида кўзда тутилган доирада бўлади.
Ушлаб беришга алоқадор барча харажатларни ҳудудида ушлаб бериш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон кўтаради. Ушлаб берилган шахсни иккинчи Томон ҳудуди орқали учинчи давлатдан транзит ташиш харажатлари транзитни амалга ошираётган Томон зиммасида бўлади.
Ушбу Шартномани бажаришда Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлат тилларидан фойдаланадилар ва бошқа Томоннинг давлат тилидаги ёки рус тилидаги таржимасини илова этадилар.
Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Аҳдлашувчи Томонлар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан ушбу Шартномани яхлит ёинки ундаги бирон-бир конкрет жиҳатни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан дарҳол маслаҳатлашув ўтказадилар.
Ушбу Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан тўлдириш ва ўзгартишлар киритилиш мумкин. Улар расмийлаштирилади.алоҳида Баённомалар тарзида
1. Ушбу Шартнома ратификация қилиниши керак ҳамда ратификация ёрлиқлари алмашинган кундан бошлаб кучга киради.
2. Исталган Аҳдлашувчи Томон дипломатик каналлар орқали хоҳлаган вақтда иккинчи Томонга билдиришнома юбориб, унинг фаолиятини тўхтатиши мумкин. Ушбу Шартнома шундай билдиришнома олингач олти ойдан кейин ўз кучини йўқотади.