Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 203 ва 211-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳамда физикавий аломатлар ёки белгиларга эга ҳар қандай нарса ашёвий далил деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Шуни назарда тутиш лозимки, ашёвий далилларни олиш усуллари қонунда қатъий белгиланган. ЖПК 205-моддасига кўра, ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан (ҳодиса содир бўлган ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш пайтида) олиниши ёинки суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ЖПК 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳимоячи ёхуд бошқа шахслар (фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар мансабдор шахслари) томонидан тақдим этилиши мумкин.
Бунда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йил 15 июлда 200-сон билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 29 декабрда 2174-сон билан рўйхатга олинган «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ҳам қатъий риоя этилиши лозим.
6. Ашёвий далиллар ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор устидан шикоят бериш муддати ўтгунга қадар сақланади. Шу билан бирга, ЖПК 210-моддаси биринчи қисми талабига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилгандан сўнг айрим ашёвий далилларни, жумладан, тез бузилувчи нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар, уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонларни тегишлилиги бўйича дарҳол қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт (мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Ашёвий далилларни баҳолашда судлар ЖПК 95-моддасида назарда тутилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида баён этилган тушунтиришларга риоя этишлари лозим.
9. Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ жиноят ишини юритиш тамом бўлганда (ишни тугатиш ёки иш бўйича ҳукм чиқаришда) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсалар ва ҳужжатларнинг тақдирини белгилаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, баъзи ҳолларда айрим қилмишлар, масалан, контрабанда, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш, одам ўғирлаш ва ҳ.к. учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар жиноят содир этишда фойдаланган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари (контейнерлар) жиноят қуроли деб эътироф этилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ушбу транспорт воситаларини жиноят қуроли деб эътироф этиш учун транспорт воситасидан, фақат улов сифатида эмас (масалан, айбдор томонидан қонунга хилоф равишда балиқчилик жинояти қармоқлар ва тўрлардан фойдаланилган ҳолда содир этилган бўлиб, автомобилдан фақат улов сифатида фойдаланилган бўлса), балки, қасддан жиноят содир этишда айнан қурол сифатида фойдаланилганлиги сўзсиз аниқланган бўлиши зарур (масалан, талон-торож жиноятини содир этишда ўғирланган катта ҳажмдаги товарлар автомобилда олиб чиқиб кетилган, товар ёки бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёхуд божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган бўлса).

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази