Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.01.2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йил учун солиқ ҳисоботи 2014 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
93-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
2015-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 93, 2015-1-сонли қарорига
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
2. Солиқ ҳисоботининг шаклларида:
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида:
қуйидаги мазмундаги 015-сатр билан тўлдирилсин:

«‎

нотижорат ташкилотларининг бошқа даромадлари (Ҳисоб-китобнинг 8-иловаси 010-сатри)‎

015‎

»;‎
110-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ солиниши лозим бўлган фойда (010-сатр − 011-сатр − 012-сатр − 013-сатр − 014-сатр − 015-сатр + 020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 080-сатр − 090-сатр − 100-сатр)»;
210-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси (Ҳисоб-китобнинг 15-иловаси (060-сатри + 120-сатри))»;
250-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш базаси (240-сатр − 011-сатр − 012-сатр − 013-сатр − 014-сатр − 090-сатр)»;
изоҳнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Кредит ташкилотлари:
010-сатрни Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ аниқлайдилар. Бунда мазкур сатрда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ аниқланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) ҳам ҳисобга олинади;
101-сатрни тўлдиришмайди;
102-сатрда Ҳисоб-китобга 15-илова 070-сатрининг қийматини кўрсатишади.»;
Ҳисоб-китобга 1-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ҳисоб-китобга 2-илова 040-сатрининг «Харажатлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) бўйича белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар»;
Ҳисоб-китобга 3-илова 050-сатрининг «Харажатлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
Ҳисоб-китобга 4-илова 050-сатрининг «Харажатлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
Ҳисоб-китобга 5, 6, 8 ва 15-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 3, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобида:
2-илова 040-сатрининг «Харажатлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) бўйича белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар»;
3-илова 050-сатрининг «Харажатлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
4-илова 050-сатрининг «Харажатлар рўйхати» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномада:
01-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
иловага изоҳнинг учинчи хатбошисидан «акцияларини сотиб олишга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-иловага мувофиқ таҳрирда Асосий бўлмаган иш жойдан даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотнома билан тўлдирилсин;
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациянинг 12-бандида:
«д» кичик банддан «давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«ж» кичик банддан «мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумотда «чорак» деган сўз «ой/чорак (кераклигининг тагига чизилсин)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида:
«Кўрсаткичлар» устунининг 050-сатридан «, шу жумладан:» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
0501 — 0503-сатрлар чиқариб ташлансин;
изоҳ чиқариб ташлансин;
Ҳисоб-китобга 2-илова изоҳининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳисоб-китобга 4-илованинг изоҳида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат резервидан олинган нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни реализация қилишда 0102-сатрда реализация қилиш нархи ва давлат резервидан олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ кўрсатилади.»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳисоб-китобга 6-иловада:
060-сатрдан «, газ таъминоти» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
изоҳ чиқариб ташлансин;
г) 4-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
______ йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно), ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
______ йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-иловага мувофиқ таҳрирда ______ йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари учун) билан тўлдирилсин;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобида:
номи «(алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар 13-иловага мувофиқ 04-варақ билан тўлдирилсин;
04-варақ тегишинча 05-варақ деб ҳисоблансин;
Ҳисоб-китобга иловада:
0202-сатр чиқариб ташлансин;
изоҳнинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 14-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун) маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 15-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиси тўғрисида маълумотда «солиқ ҳисобига олиш жойидаги» деган сўзлар «солиқ ҳисобига олиш жойидаги ва (ёки) кўчмас мулк жойлашган ердаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобида:
02-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 16-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ҳисоб-китобга 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда ушбу илова фақатгина кўчмас мулк объекти (бинолар, иншоотлар ва норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар) ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади. Бунда ушбу кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ҳисоб-китобга 2-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда ушбу илова фақатгина қурилиши тугалланмаган объектларнинг ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади. Бунда ушбу қурилиши тугалланмаган объектлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ҳисоб-китобга 4-иловада:
0203, 0204, 0206 ва 02010-сатрлар чиқариб ташлансин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
1. Қўшимча имтиёзлар (030-сатр ва ундан кейинги сатрлар) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, номи, рақами, санаси ва тегишли бандлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
2. Ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда ушбу илова фақатгина кўчмас мулк объекти (бинолар, иншоотлар ва норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар) ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади. Бунда ушбу кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ҳисоб-китобга 5-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда:
030-сатрда корхона бўйича жами ҳисоблаб чиқилган, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг реализация қилишдан соф тушумдаги улуши кўрсатилади (ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиладиган), бунда 010 ва 020-сатрлар тўлдирилмайди;
040 ва 050-сатрлар фақатгина кўчмас мулк объект (бинолар ва иншоотлар) ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади, бунда ушбу кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ҳисоб-китобга 6-илованинг изоҳида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда 060-сатрда бутун корхона бўйича ҳисоблаб чиқарилган юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи учун белгиланган ставка кўрсатилади.»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ж) 8-илованинг 06-варағи ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 17-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 18-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида:
Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 19 ва 20-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ҳисоб-китобга 3-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«* Агар 3-устунининг «0601», «0602» ва «0603»-сатрлари қиймати 3-устунининг тегишинча «0501», «0502» ва «0503»-сатрлари қийматига тенг ёки катта бўлса, 3- устунининг «0701», «0702» ва «0703»-сатрларида «0» қиймати кўрсатилади.
Изоҳ:
1. 5 ва кейинги устунлар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан иш ҳафтасининг бир неча турлари (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси ва ҳоказо) белгиланган тақдирда тўлдирилади.
2. Агар ЯИТ тўловчилари ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳисобот чораги давомида ўтган бўлсалар, у ҳолда Маълумотнома-ҳисоб-китоб фақат ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби уларга татбиқ этилган ҳисобот чорагининг ойлари учун тўлдирилади.».
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 21-иловага мувофиқ таҳрирда 4-илова билан тўлдирилсин;
Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумот ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 22-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида:
1, 4, 5 ва 8-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 23, 24, 25 ва 26-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ҳисоб-китобга 2-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«* 035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
Изоҳ:
1. 070-сатрда кўрсатилган даромадларга улар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилган ҳисоб-китоблар инобатга олинган ҳолда солиқ солинади.
2. Кредит ташкилотлари 160-сатрни тўлдирмайдилар.»;
Ҳисоб-китобга 7-илованинг 010 ва 020-сатрлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«‎

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган тушум суммаси (дивидендлар ва фоизлардан ташқари)

10‎

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси (бундан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан тўланган солиқ мустасно)‎

20‎

»;‎‎
к) 14-илованинг 04-варағи ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 27-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
л) 16-илованинг Бозор томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларда:
«Кўрсаткичлар» устунининг 070 ва 080-сатрларидан «ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ.
1. Мазкур Маълумотлар устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган савдо комплекслари томонидан ҳам тақдим этилади.
2. Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бозор ихтиёрида қолдирилиши назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда 100-сатр бозор ихтиёрида қолдириладиган маблағлар суммасига камайтирилади.».
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 13-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 14-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 15-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 16-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 17-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 18-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 19-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 20-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 21-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 22-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 23-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 24-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 25-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 26-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 27-илова.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 4 ва 4 (I)-сон, 49-модда)