toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 7 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) — одамнинг сурункали юқумли иммунитет танқислиги касаллигини қўзғатувчи;
ОИВ инфекцияси — одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган сурункали юқумли иммунитет танқислиги касаллиги;
ОИВни юқтириб олганлар — одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар;
орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) — одамнинг иммунитет танқислиги вируси одамнинг иммун тизимини шикастлаши натижасида касаллик белгилари келиб чиқадиган ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичи.
2-боб. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасининг давлат томонидан тартибга солиниши
4-модда. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ягона тизимнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш, ОИВни юқтириб олганларни бепул махсус даволаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 3-боби («ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир чора-тадбирлар. ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш»)ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 29—35-моддалари.
ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш воситалари билан таъминлаш, шунингдек ташхис қўйиш, даволаш ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган тиббий препаратларнинг, биологик суюқликларнинг хавфсиз бўлиши устидан назоратни амалга ошириш;
ОИВ инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиб бориш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси.
ОИВ мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида аҳолини бепул, хавфсиз ва махфий тиббий текширувдан ўтказиш учун шароитлар яратиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 13—16-моддалари.
ОИВни юқтириб олганларнинг умрини узайтириш ва турмуши сифатини оширишга, уларнинг ўлимини камайтиришга доир тадбирларни амалга ошириш;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
5-модда. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида давлат бошқаруви
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида давлат бошқарувини қуйидагилар амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга ошириши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
(6-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг фаолиятини таъминлайди.
(6-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сонли қарори билан тасдиқланган «ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси тўғрисидаги»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларнинг ўзаро алоқаларини таъминлайди;
ОИВ инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга оширади;
ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди;
даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига ОИВ инфекцияси профилактикасига доир замонавий чора-тадбирлар, ОИВни юқтириб олганларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ҳамда парваришлаш усуллари жорий этилишини таъминлайди;
ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятни ҳамда ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш борасида қўлланилаётган усуллар самарадорлигини баҳолашга доир тадқиқотларни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораториялари замонавий даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозланишини таъминлайди;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли «Оитсга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом», шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекциясини юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитларни таъминлайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 87, 150-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидалар»нинг 90-банди (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.).
ички ишлар органлари ва муассасалари ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида низом».
9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(9-модда иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ва амалга оширади;
(9-модда иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш марказини, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказларини, шунингдек туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларини замонавий даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда уларни таъмирлаш-реконструкция қилиш ишларини амалга оширишда иштирок этади;
аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси
(10-модда номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Республика комиссияси:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
ОИВ инфекцияси тарқалишига сабаб бўладиган ғайриижтимоий ҳолатларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу мақсадда аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказади;
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторингини ҳамда уларни доимий равишда ҳар томонлама баҳолашни амалга оширади, зарур бўлган ҳолларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблашувининг олдини олиш юзасидан қўшимча тадбирлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораториялари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни кўради, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга кўмаклашади;
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усулларини амалиётга жорий этиш бўйича тавсияларни ўрганади ва ишлаб чиқади;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси.
халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўзаро алоқани, Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган ҳамкорлик ўрнатилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сонли қарори билан тасдиқланган ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси тўғрисидаги низом.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари (бундан буён матнда ОИТСга қарши курашиш марказлари деб юритилади) ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш бўйича аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек тиббиёт муассасаларини услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда улар фаолиятига ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг замонавий усулларини жорий этишни амалга оширади.
ОИТСга қарши курашиш марказлари:
ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича профилактика, эпидемияга қарши, ташхис қўйиш, даволаш тадбирларини амалга оширади;
ОИВ юқишининг жадаллигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказади;
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усулларини ўрганади ҳамда амалиётга жорий этади;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси.
ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
ОИВни юқтириб олганлар ўз соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиши учун зарур бўлган ташхис қўйишни амалга оширади ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 3-боби («ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир чора-тадбирлар. ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш»).
ОИВ инфекциясига ва у билан боғлиқ касалликларга ташхис қўйиш ҳамда уларни даволашни амалга оширувчи муассасаларга услубий ёрдам кўрсатади;
профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш тадбирлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш учун қўлланиладиган усулларни таҳлил қилишни амалга оширади, шунингдек уларнинг самарадорлигини баҳолайди;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни тайёрлашда, қайта тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИТСга қарши курашиш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли «Оитсга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
12-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар:
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни ўтказишда, ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилишда;
ОИВни юқтириб олганларга ёки уларнинг қонуний вакилларига ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқий, услубий ёрдам, ахборот ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатишда;
аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунлари.
3-боб. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир чора-тадбирлар. ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш
13-модда. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг соғлиғи ҳолатини ўрганиш ва баҳолашдир, бунда ОИВ мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги аниқланади.
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида ихтиёрий, мажбурий ёки ғайриихтиёрий тартибда амалга оширилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 14, 15 ва 16-моддалари ҳамда «Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2584, 15.05.2014 й.).
ОИВга тиббий текширувдан ўтказишда текширувдан ўтаётган шахс билан дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув амалга оширилади.
Вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг лабораториялари томонидан ўтказиладиган текширувларнинг ОИВ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги натижаси текширувдан ўтаётган шахсга унинг илтимосига кўра, вояга етмаганларга ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга эса, уларнинг қонуний вакилларига дастлабки маслаҳатлашувни амалга оширган даволаш-профилактика муассасасида берилади.
Текширувдан ўтаётган шахсда ОИВ аниқланган тақдирда, у билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда у диспансер ҳисобига қўйилади, мазкур шахс ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси.
Вояга етмаганларда ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларда ОИВ аниқланган тақдирда, тиббий муассасалар ходимлари бу ҳақда уларнинг қонуний вакилларини ҳамда вояга етмаганлар ёхуд муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар турган муассаса раҳбарини хабардор қилади.
Тиббий текширувдан ўтказиш натижаларига кўра ўзида ОИВ аниқланган шахслар қон, биологик суюқликлар донори бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат берилиши мумкин. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш қонунчиликда белгиланган тартибда, фақат ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳақ эвазига амалга оширилади.
(13-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларининг 3-боби (рўйхат рақами 2584, 15.05.2014 й.).
14-модда. Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра, махфийликка риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш аноним бўлиши мумкин.
15-модда. Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:
қон, биологик суюқликлар донорлари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуни.
эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низом.
ҳомиладор аёллар;
инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишувга кўра рўйхати белгиланадиган айрим касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари» рўйхати (рўйхат рақами 3497, 19.02.2024 й.) ва «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.).
16-модда. Ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 30, 31-боблари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 2584, 15.05.2014 й.).
17-модда. ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш
ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш улар ОИТСга қарши курашиш марказларида ва даволаш-профилактика муассасаларида яшаш жойи бўйича диспансер ҳисобига қўйилганидан кейин амалга оширилади.
ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ОИВ инфекциясини махсус даволашни, шунингдек ОИВ инфекцияси билан боғлиқ касалликлар ривожланишининг олдини олишни, уларга ташхис қўйиш ҳамда уларни даволашни ўз ичига олади.
ОИВни юқтириб олганларни бепул махсус даволаш касаллик босқичига қараб, даволаш комиссиясининг хулосасига кўра ОИТСга қарши курашиш марказларида, даволаш-профилактика муассасаларининг ОИВни юқтириб олганларга мўлжалланган бўлинмаларида тайинланади.
ОИВни юқтириб олганларга ОИВ инфекцияси билан боғлиқ касалликлар ривожланишининг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун тиббий ёрдам кўрсатиш ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан бошқа даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 31, 32, ва 33-моддалари.
ОИВни юқтириб олган шахсда ОИВ инфекцияси билан боғлиқ бўлмаган касалликлар аниқланган тақдирда, тегишли ихтисослашган даволаш-профилактика муассасасида амбулатория ёки стационар шароитларда тиббий ёрдам кўрсатилади.
18-модда. Ўз хизмат вазифаларини бажараётганда ОИВ инфекцияси юқиши хавфи остида бўлган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш
Тиббиёт ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажараётганда уларга ОИВ инфекцияси юқиши касб касалликлари тоифасига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВни юқтириб олганларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи, шунингдек профилактика тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишни таъминловчи тиббиёт ходимларига қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар берилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сонли «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
4-боб. ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш
19-модда. ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ОИВни юқтириб олганлар:
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш натижаларини ва ОИВ тарқалишининг олдини олишга доир тавсиялар олиш;
ўз ҳуқуқлари тўғрисида, ўзидаги мавжуд касалликларнинг хусусияти ва тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган усуллар ҳақида ахборот олиш;
ўзига нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиниши;
психологик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 24 ва 25-моддалари.
ОИВни юқтириб олганлар:
тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган ОИВ инфекциясини тарқатмасликка доир чора-тадбирларни бажариши;
соғлом одамлар билан мулоқотда эҳтиёт чораларига риоя этиши;
жинсий шеригини, шунингдек тери ва шиллиқ қатламларнинг яхлитлигини бузувчи муолажаларда санчиладиган ва кесадиган асбоблардан фойдаланадиган тиббиёт ходимларини ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини ўз касаллиги тўғрисида хабардор этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВни юқтириб олганлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
20-модда. ОИВни юқтириб олганларни ижтимоий муҳофаза қилиш
ОИВни юқтириб олганлар бепул махсус даволанади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВни юқтириб олганлар, касаллик босқичидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган ҳар ойлик ижтимоий нафақа ва ногиронлиги бўлган болалар учун имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВни юқтириб олган болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ишдан вақтинча озод қилинган ва вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда болалар билан бирга даволаш-профилактика муассасасида стационар шароитларда бўлиш ҳуқуқига эга.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда ОИВни юқтириб олганларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилишнинг бошқа чора-тадбирлари ҳам белгиланиши мумкин.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-модда. ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқлари чекланишига йўл қўймаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВни юқтириб олганларда ОИВ инфекцияси мавжудлигини асос қилиб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, уларни ишга қабул қилишни рад этишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатда назарда тутилган айрим касбий фаолият турлари мустасно, таълим муассасаларига, бундан таълим муассасаларининг қонунчиликда белгиланган айрим турлари мустасно, ва тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларга қабул қилишни рад этишга, шунингдек уларнинг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклашга, худди шунингдек улар оила аъзоларининг турар жой ҳуқуқларини, бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга йўл қўйилмайди.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 10 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхати (рўйхат рақами 3497, 19.02.2024 й.).
5-боб. Якунловчи қоидалар
22-модда. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
23-модда. ОИВ инфекцияси юққан шахснинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ инфекцияси юққан шахснинг соғлиғига тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ўз касбий мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Зарарнинг ўрнини қоплаш айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
24-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сонли қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 57 — 59-моддалари, Жиноят кодексининг 113-моддаси.
26-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги 816-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 213-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 817-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 214-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-248-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 5, 179-модда) 3-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 24 сентябрдаги 188 (5862)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 сентябрь,
ЎРҚ—353-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 507-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)