toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон, «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонлари ҳамда «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги ПҚ-274-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда, «проактив шакл»да нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда «проактив шакл»да тайинланиши;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўловлар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ёшга доир нафақа, ногиронлик нафақаси, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари, парваришлаш ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси 2027 йил 1 январдан бошлаб фақат ижтимоий карта орқали тўланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқароларга нафақа ва қўшимча тўловларни «проактив шакл»да тайинлаш бўйича давлат хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўзларининг тегишли ахборот тизимларини доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги юқорида қайд этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишига кўмаклашсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги бир ой муддатда нафақа тайинлаш учун зарур бўлган вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни «Шахсга доир маълумотлар базаси» ахборот тизимида шакллантириш чораларини кўрсин.
Бунда ЖШШИР мавжуд бўлмаган вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига шахсга доир маълумотлар (ўлим ҳақида гувоҳнома маълумотлари) тақдим этилганидан сўнг ЖШШИР шакллантирилади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 март,
119-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда — Қонун) белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига, давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, уларнинг турини ўзгартириш ва тўлаш тартибларини белгилайди.
Нафақалар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларнинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — қонуний вакил) — ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиявий агент — нафақаларни уларни олувчиларнинг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
нафақа — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга, Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга тегишли равишда нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нафақа тайинлаш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — Агентликнинг нафақа тайинлаш учун зарур бўлган маълумотлар сақланадиган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя», «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси)нинг «Пенсия», Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори воситалари ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими) тизимлари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
«проактив шакл»да нафақа тайинлаш — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсга унинг бирор бир шаклдаги мурожаати талаб этилмайдиган, инсон омилисиз ваколатли орган томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот тизимлари орқали кўрсатиладиган давлат хизмати.
3. Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахслар ҳисобланади:
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;
б) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил;
в) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
г) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари;
д) Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар.
4. Ушбу Низом бўйича қуйидаги нафақалар тайинланади:
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
б) парваришлаш нафақаси;
в) ногиронлик нафақаси;
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
д) ёшга доир нафақа.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Низомнинг 4-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган нафақалар Агентликнинг ахборот тизимлари орқали электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 4-банди «в» — «д» кичик бандларида назарда тутилган нафақалар давлат хизматлари марказлари, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш натижасида ваколатли орган ахборот тизими томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
6. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг исталган вақтда нафақа олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа (парваришлаш нафақаси бундан мустасно) тайинлаш тўғрисида манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган жойдаги давлат хизматлари марказига ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига мурожаат қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисида ушбу ташкилотлар маъмурияти томонидан ташкилот жойлашган жойдаги давлат хизматлари марказига ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига мурожаат қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
9. Ушбу Низомда назарда тутилган нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Нафақаларни тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ваколатли орган иштирок этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
11. Нафақалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва тўланади.
2-боб. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ваколатли орган томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
3-боб. Парваришлаш нафақаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Фармонига иловада белгиланган касалликка чалинган ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган болаларнинг қонуний вакили парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эга.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
14. Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга у пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ҳар бир 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида тайинланади.
4-боб. Ногиронлик нафақаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига ёшидан қатъи назар Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, Агентлик томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахслар эга.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
5-боб. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси
16. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари эга.
17. Қонуннинг 19-моддасида белгиланган шахслар оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритилади.
6-боб. Ёшга доир нафақа
18. Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.
19. Ёшга доир нафақа болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа фарзанди болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб эътироф этилганлиги тўғрисида «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган электрон маълумотларга асосан ваколатли орган томонидан тайинланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларнинг нафақаси миқдорида тайинланади.
7-боб. Нафақаларни тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси ваколатли орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан Агентликнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
22. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича нафақа тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Агентлик тиббий кўрикка келган 18 ёшгача бўлган болаларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий кўрик натижаларига кўра ногиронлик белгиланган тақдирда, болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақаларни тайинлаш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлик белгиланган 18 ёшгача боланинг ва (ёки) унинг қонуний вакилининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими орқали ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ёки унинг қонуний вакилининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ваколатли орган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақасини тайинлашда «ТИЭК» ахборот тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган маълумотлар асосида:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ёки ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўровлар юборади.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ваколатли орган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон равишда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига тегишли нафақани тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
29. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш рад этилади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда қонуний вакилга нафақани тайинлашни рад этиш тақиқланади.
30. Ваколатли орган томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига нафақа тайинланганда, «ТИЭК» ахборот тизимидан олинган ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, «ТИЭК» ахборот тизимидан олинган ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланиши рад этилгани ва унинг сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
31. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақаси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақаси тайинланиши учун ваколатли орган томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилгандан сўнг ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали электрон маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими орқали қонуний вакилнинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ваколатли орган «ТИЭК» ахборот тизимидаги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган электрон маълумотлар асосида:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўровлар юборади.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ваколатли орган «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
38. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлашни рад этади:
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда.
(38-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ушбу бандда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлашни рад этиш тақиқланади.
39. Ваколатли орган томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси тайинланганда, «ТИЭК» ахборот тизимида ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган нафақа олувчининг мобил телефон рақамига 5 дақиқа ичида нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборилади;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
шахсга парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.
40. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар ушбу Низомга 7 — 9-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақасини олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс (бола) ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — мурожаат қилувчи) нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Мурожаат қилувчи ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик нафақаси ва ёшга доир нафақани олиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими мурожаат қилувчининг номидан, мурожаат қилувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
43. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Мурожаат қилувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, сўровномани тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
44. Мурожаат қилувчилар томонидан сўровнома тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Агар сўровномада мурожаат қилувчиларнинг нотўғри маълумотлари кўрсатилган бўлса, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун мурожаат қилувчига беш кун муддат берилади ҳамда давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
45. Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Мурожаат қилувчи:
давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходимига бевосита мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон шаклда юборилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
47. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:
нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини, вафот этган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ногиронлиги бўлган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун Агентликнинг «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади;
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг «ТИЭК» ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади.
(47-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Ваколатли орган мурожаатчининг маълумотларини ўрганганидан сўнг 5 дақиқа ичида нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақдаги маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига юборади ҳамда мурожаат қилувчини унинг мобил телефон рақамига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади.
(48- банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Нафақа тайинлаш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, нафақа тайинлашни рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот ваколатли орган томонидан мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан маълумотларни олганидан сўнг 5 дақиқа ичида:
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;
нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
50. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Бошқа туманда (шаҳарда) яшайдиган оила аъзоси ўзига боқувчисини йўқотганлик нафақасидан нафақа улушини тайинлаш ёки ажратиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, мурожаат қилувчининг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ваколатли орган оиланинг барча аъзоларига ҳужжатларни расмийлаштирадиган ёки ушбу оиланинг амалдаги ҳужжатлар йиғмажилди турган ваколатли органга тегишли хабарномани юборади ва нафақа боқувчисини йўқотганлик нафақасидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
52. Нафақалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган кундан бошлаб, ногиронлик белгиланган муддатнинг бутун даврга, бироқ ногиронлиги бўлган бола 18 ёшдан ошмаган муддатга;
(52-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) парваришлаш нафақаси қонуний вакилга «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган кундан бошлаб, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган муддатнинг бутун даврига, бироқ ногиронлиги бўлган бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилган 18 ёшдан ошмаган муддатга;
(52-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ногиронлик нафақаси ёшидан қатъи назар, Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган шахсни I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган муддатга;
(52-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган вафот этган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига Қонуннинг 19-моддасида белгиланган муддатга;
д) ёшга доир нафақа Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган ёшга тўлган кундан умрбод муддатга тайинланади.
53. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси улар бошқа пенсиялар ва нафақалар олишидан қатъи назар, 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:
қонуний вакил ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) онани фарзанди ногиронлиги болаликдан бўлган шахс (бола)лиги тўғрисидаги маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари маълумот олингандан сўнг 5 дақиқа ичида:
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;
нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
56. Нафақалар Қонуннинг 47-моддасида белгиланган муддатларда тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа тайинланган шахсга унинг сўровига мувофиқ ваколатли орган томонидан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида Агентлик томонидан тасдиқланган шаклдаги нафақа гувоҳномаси расмийлаштиради.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан икиинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Ушбу Низом қоидаларига асосан шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи йўқлиги сабабли унга нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, ваколатли орган рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали нафақа олган шахсга электрон тарзда юборади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
8-боб. Нафақаларни қайта ҳисоблаб чиқиш
58. Нафақалар қонунчиликка мувофиқ нафақа миқдори ёки нафақа ҳисоблаш тартиби ўзгарган тақдирда қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда нафақалар уларнинг миқдори ёки ҳисоблаш тартиби ўзгаришига асос бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат ва миқдорларда ваколатли орган томонидан қайта ҳисоблаб чиқилади.
59. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси оиланинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари таркиби ўзгарганда қайта ҳисоблаб чиқилади. Нафақалар ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади.
9-боб. Нафақаларни тўлаш
60. Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа олувчи нафақа тўловини нақд пул шаклида олиш учун ваколатли органга, нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банки филиалига ёки банк мобил иловалари орқали мурожаат қилади. Бунда нафақа олувчи нафақа тўловини амалга ошириш шакли, унга расмийлаштирилган банк картасига, шу жумладан, ижтимоий картасига доир маълумотлар тижорат банклари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали электрон тарзда ваколатли органга юборилади.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
61. Нафақалар ҳар ойда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун нафақа тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:
тайинланган нафақа суммасини тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
бир кун учун тўлов суммаси нафақа тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
62. Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси 18 ёшга тўлган ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси бўлса 23 ёшга тўлган ой учун, меҳнатга лаёқатсиз бўлган оила аъзоси таълим ташкилотининг ўқувчилари ёки талабалари сафидан чиқарилган сўнгги ой учун, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вафот этган боқувчининг умумий ўрта таълим ташкилотининг битирувчи синфида ўқувчи сифатида таълим олаётган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси жорий ўқув йилининг 1 июлига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катга ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ вафот этганнинг оила аъзоси 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги ваколатли орган томонидан мустақил равишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик нафақасининг тўлови Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи академик таътилга чиққан тақдирда, нафақа тўлови академик таътил тугаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тўхтатиб турилади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси уни олувчи вафот этган боқувчининг 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзоси таълим ташкилотида ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқарилган тақдирда, ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқариш тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинган ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.
Бунда нафақа олувчиларнинг академик таътилга чиққанлиги ва талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотлар тегишли таълим ташкилоти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизими орқали электрон шаклда, электрон шаклда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаганда боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи шахс томонидан ваколатли органга тақдим этилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан иккинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
63. Нафақалар қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома орқали тўланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) аъзоси бўлган давлатлар — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.
Бунда ишончнома берган шахс ваколатли органга бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган нафақага бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ваколатли орган томонидан нафақа олувчининг келиш имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда, ваколатли орган ходимлари тайинланган нафақага бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун нафақа олувчи турган жойга бориш ҳуқуқига эга.
Нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган ва Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Ишончли вакил нафақа тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ва ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ваколатли органга хабар бериши шарт.
Ишончнома нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади. Бунда нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилотнинг бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда ваколатли органга нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
64. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, нафақани тўлаш яшаш жойи, турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган тартиблар асосида давом эттирилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
66. Шахс томонидан қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда, нафақалар Қонуннинг 55-моддасида назарда тутилган тартибда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда, нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ваколатли орган томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолатда нафақа тўлаш аввалги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
(67-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, уларнинг йиғмажилдларини жўнатиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга, уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун тегишли ёшга доир, боқувчисини йўқотганлик ёки ногиронлик нафақасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағ тўлаб борилади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
69. Тайинланган нафақани тўлаш:
нафақа олувчи вафот этганда;
нафақа олувчини тайинланган нафақани олиш ҳуқуқи йўқолганда;
нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги аниқланганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
70. Тайинланган нафақани тўлаш:
нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилот орқали нафақа олинмаганда;
нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
нафақа олувчи руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;
нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида нафақа олувчи томонидан ариза берилганда;
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
ишончнома берган шахс унга тайинланган нафақага ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда вақтинча тўхтатиб турилади.
Тайинланган нафақани тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.
Нафақани тўлаш ушбу банд бўйича тўхтатилган тақдирда, нафақа олувчи ёки унинг қонуний вакили ваколатли органга келиб шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилгандан сўнг тикланади.
Нафақа олувчи хорижий давлатда бўлиб, Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига нафақа тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Нафақани тўлаш ваколатли орган томонидан қайта тикланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Нафақа олувчи нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик» уйларига, «Ғамхўрлик» марказларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда, ногиронлиги бўлган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда) пайдо бўлганда, нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади ёки қайта тикланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
72. Нафақа олувчи озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда, тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ва жазодан озод этилгандан кейин мурожаат қилинган кундан бошлаб қайта тикланади.
73. Нафақа олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилган кундан Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган тартиблар асосида қайта тикланади ва бир йўла тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли органнинг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чекловсиз бир йўла тўланади.
(73-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
74. Қонунга мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага нафақа ва парваришлаш нафақаси бундан мустасно.
75. Нафақа олувчига Қонунга мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги маротаба тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
76. Нафақа олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг қонуний вакилига ва нафақа олувчи билан у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа олувчи вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолинган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади. Бунда нафақа олувчи вафот этган ой учун банк картасига ёки ижтимоий картасига кирим қилинган маблағлар вафот этган нафақа олувчининг қонуний вакилига ва нафақа олувчи билан у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига қайта тўланмайди ва ваколатли органга қайтарилмайди.
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Бир неча шахс олинмай қолинган нафақани олиш учун мурожаат қилганда, уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма нафақа олувчи вафотидан кейин олтмиш кундан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг олинмай қолган нафақа суммаси ногиронлик белгиланган муддатдан ошмаган давр учун тўланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Ушбу Низом қабул қилингунга қадар нафақа тайинлаш учун ариза билан бирга тақдим этилган барча ҳужжатлар ва ваколатли органнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарори нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Нафақа «проактив шакл»да тайинланганда ва нафақа тайинлаш учун давлат хизматлари марказига, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида сақланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
78. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида автоматлаштирилган тарзда олинган электрон шаклдаги маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
79. Ушбу Низомга мувофиқ нафақаларни тайинлаш учун зарур бўлган ва ваколатли органга ахборот тизимлари орқали юборилган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ушбу маълумотларни юборган вазирлик ёки идорага юклатилади.
80. Нафақа миқдори ўзгаришига ёки уни тўлаш тўхтатилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ваколатли орган бўлимига хабар бериши шарт.
81. Нафақадан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
82. Нафақа олувчи ушбу Низомга асосан тайинланган нафақани ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда, ёзма равишда қилган мурожаати асосида ихтиёрий тўхтатиш ҳуқуқига эга.
83. Нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.
84. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақаларни тайинлашда ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
85. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
86. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

«ТИЭК» ахборот тизими

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Ногиронлик белгиланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ёки унинг қонуний вакили тўғрисида маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон сўров юборади.

2. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3-босқич

Адлия вазирлиги

Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими

Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақа тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган
МАЪЛУМОТЛАР
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)

I. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот

1. Ф.И.О.:

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:

4. Ҳудуд номи:

5. Туман (шаҳар) номи:

6. Яшаш жойи:

7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):

II. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:

2. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг «ТИЭК» ахборот тизимидаги уникал рақами:

4. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:

бирламчи

қайта

5. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик тоифаси:

6. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:

7. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронликнинг сабаби ва ўзгалар парваришига муҳтожлиги:

8. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:

9. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:

10. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш учун ваколатли органга юбориладиган
МАЪЛУМОТЛАР

I. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот

1. Ф.И.О.:

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:

4. Ҳудуд номи:

5. Туман (шаҳар) номи:

6. Яшаш жойи:

7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):

II. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:

2. ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:

бирламчи

қайта

4. ОИВга чалинган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:

5. ОИВга чалинган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:

6. ОИВга чалинган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:

7. ОИВга чалинган 18 ёшгача болани кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

«ТИЭК» ахборот тизими

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Ногиронлик белгиланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

2. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3-босқич

Адлия вазирлиги

Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

«Болаларми васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими

Қонуний вакил ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага васий ёки хомий тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Келиб тушган маълумотларига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида қонуний вакилга СМС-хабар юборади.

3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган
МАЪЛУМОТЛАР
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)

I. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот

1. Ф.И.О.:

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:

4. Ҳудуд номи:

5. Туман (шаҳар) номи:

6. Яшаш жойи:

7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):

II. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:

2. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг «ТИЭК» ахборот тизимидаги уникал рақами:

4. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:

бирламчи

қайта

5. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик тоифаси:

6. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:

7. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронликнинг сабаби ва ўзгалар парваришига муҳтожлиги:

8. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:

9. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:

10. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ваколатли органга юбориладиган
МАЪЛУМОТЛАР

I. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисида маълумот

1. Ф.И.О.:

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:

4. Ҳудуд номи:

5. Туман (шаҳар) номи:

6. Яшаш жойи:

7. Қариндошлик даражаси (ота, она, васий ёки ҳомий):

II. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг маълумотлари (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача боланинг Ф.И.О.:

2. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача боланинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

3. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг тиббий-кўрикдан ўтказиш тури:

бирламчи

қайта

4. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган сана:

5. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болага тиббий-кўрик натижаларига кўра белгиланган ногиронлик муддати:

6. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани қайта тиббий-кўрикдан ўтказиш муддати:

7. Орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани кўрикдан ўтказиш далолатномасининг рақами ва берилган сана:

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ногиронлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.

Мурожаат қилинганда

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Мурожаатчини ногиронлиги бўлган шахс эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади.

2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакил)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Марказнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Мурожаатчини вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ёшга доир нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёкиМарказга келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Марказ ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Қонуний вакил кекса ёшдаги шахснинг ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимга сўров юборади.

2. Мурожаатчини фарзанди болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) бола эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади.

3. Мурожаатчини болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Келиб тушган маълумотларга асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Марказлар ижтимоий ходимлар гуруҳлари

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

(сана)

(рақам)



Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар

1. Нафақа тури

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ёшга доир нафақа

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа

Иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақа

Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолар учун боқувчисини йўқотганлик нафақа

2. Фамилияси:

3. Исми:

4. Отасининг исми:

5. Туғилган санаси:

6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

8. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

9. Телефон рақами:

10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Мурожаат қонуний вакили томонидан берилганида тўлдирилади

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Туғилган санаси:

5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



Мурожаат қилувчининг имзоси

Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада розилик бериладиган оферталар:
1) Ижтимоий нафақа тўловларини ижтимоий карта орқали амалга оширилишига розилик бераман.
2) Менинг номимга муқаддам ижтимоий карта расмийлаштирилмаган бўлса янги ижтимоий карта эмиссия қилиниши ва тақдим этилишига розилик бераман.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан изоҳ қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга «проактив шакл»да уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам (кейинги ўринларда — моддий ёрдам)ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Моддий ёрдам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Реестр — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри;
«проактив шакл»да моддий ёрдам тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари сақланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) — Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиявий агент — моддий ёрдамни уни олувчиларга тўлашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
проактив шаклда моддий ёрдам тайинлаш бўйича ваколатли орган — Агентлик;
моддий ёрдам — уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун минимал истеъмол харажатлари миқдорида тўланадиган ҳар ойлик пул тўлови.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомга мувофиқ «проактив шакл»да моддий ёрдамни тайинлашга оид давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Моддий ёрдамни тайинлаш Агентлик томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
5. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Моддий ёрдам Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва ҳар ойда тўланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Моддий ёрдамни тайинлаш
(2-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Моддий ёрдам ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «проактив шакл»да тайинланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Проактив шакл»да ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Агентлик:
а) ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан аниқлайди, Реестрга киритади ва Реестрдан чиқаради ҳамда уларнинг электрон рўйхатни шакллантиради;
б) Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик тарзда моддий ёрдамни тайинлайди ёки тўловни тўхтатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 4 санасига қадар молиявий агентга юборади ҳамда зарур маблағларни молиявий агентга ўтказиб беради;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
д) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали моддий ёрдам тайинланганида ёки тўлов тўхтатилганида 5 дақиқа ичида электрон маълумотномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабар юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Моддий ёрдамни тўлаш ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот орқали автоматик равишда тўхтатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Моддий ёрдамни тўлаш
(3-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Моддий ёрдам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда молиявий агент томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.
2027 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий карта расмийлаштирилмаган Реестрга киритилган шахсга моддий ёрдам ижтимоий карта олингандан кейин бир йўла тўланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Моддий ёрдам олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганида моддий ёрдамни тўлаш янги яшаш жойи бўйича Агентлик томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда моддий ёрдамни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича моддий ёрдамни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида моддий ёрдамни етказиб бериш (топшириш) юклатилган молиявий агент орқали моддий ёрдам олинмаганда;
(141-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаро «Ғамхўрлик» марказлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганда;
(141-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027 йил 1 январдан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида ижтимоий карта очилмаганда;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
моддий ёрдамни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.
Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
Моддий ёрдамни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаронинг «Ғамхўрлик» марказлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ёхуд суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун моддий ёрдам тўланмайди. Фуқаро «Ғамхўрлик» марказлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан чиқарилганда (бундан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганлиги мустасно) ёхуд жазони ўтаб бўлганидан кейин моддий ёрдам тўлаш моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
(141-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
142. Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:
фуқаро вафот этганда;
тайинланган моддий ёрдамга ҳуқуқлар йўқолганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ушбу Низомга мувофиқ ахборот тизимлари орқали юборилган моддий ёрдамни тўлаш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотларни тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик Агентликка юклатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
16. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида» Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизмати кўрсатилишида Агентлик ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
«Проактив шакл»да ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тўловни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритади ёки чиқаради.

Ҳолатлар аниқланганда

2-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган маълумотларга асосан:

автоматик равишда моддий ёрдамни тайинлайди ёки автоматик равишда моддий ёрдамни тўхтатади.

Маълумотлар келиб тушганидан сўнг 10 дақиқа ичида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Тўлов қайдномаларини шакллантиради ва ахборот тизими орқали молиявий агентга юборади.

Хар ойнинг 4-санасига қадар

2. Моддий ёрдам тайинланган ёки тўхтатилганида шахсга СМС хабарномани юборади.

Қўшимча тўлов тайинланган ёки тўхтатилганидан сўнг 5 дақиқа ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Улуғ ватан уруши» сўзлари «1941 — 1945 йиллардаги уруш» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «нафақаси» сўзи «пенсияси» сўзига алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ойлик маошнинг» сўзлари «пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундан ташқари, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оилаларига бериладиган ногиронлик пенсияси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг беш баробари миқдорида тўланиши мумкин;»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11) улар билан яқин қариндошлари яшамаса, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан уйда хизмат кўрсатиш;»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги (пансионатларда) жойлар билан имтиёзли таъминлаш.»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) ўта зарарли ва ўта оғир шароитдаги меҳнат билан машғул бўлган ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиясига қуйидагилар чиқади:
эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
аёллар — 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса;
ёшга доир пенсиясига қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама олиш;»;
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «қарилик» сўзи «ёшга доир» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «зонада» сўзи «ҳудудда» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банддаги «қарилик» сўзи «ёшга доир» сўзлари билан алмаштирилсин;
VI бўлимнинг учинчи хатбошисидаги «3-бандида» сўзлари «2-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
VII бўлимнинг иккинчи хатбошисидаги «қарилик» сўзи «ёшга доир» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фуқаро вафот этгандан сўнг унинг Халқ банкида жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги мавжуд маблағларини олиш бўйича вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига хабарнома юборилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида:
биринчи хатбошидаги «ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш» сўзлари «ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан пенсия (нафақа) олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18 ва ундан катта ёшдаги ўқувчилар ўқув юртларининг тугатгунларига қадар, аммо кўпи билан 23 ёшгача зарар тўловини олиш ҳуқуқига эгадирлар»;
б) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Боқувчисини йўқотганлик туфайли зарар тўланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга зарарни тўлаш ҳақидаги аризага фуқаролик ҳолати далолатномларини ёзиш органи (ФҲДЁ) томонидан боқувчининг вафоти тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси илова қилинади»;
биринчи хатбошидаги «қариялар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига жойлаштирилган» сўзлари «кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига (пансионатга) жойлаштирилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошининг иккинчи жумласидаги «қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида парвариш» сўзлари «кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида (пансионатда) парвариш» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 62-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаларида» сўзлари «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида низомда:
а) 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари) (кейинги ўринларда — пул компенсациясини тайинлайдиган орган) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:
ариза;
ариза берувчининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси;
имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун)»;
в) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Ойлик пул компенсациясини тайинлаш учун ариза берган шахсга тегишли бўлган қуйидаги маълумотлар:
автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси;
автомототранспорт воситасининг техник паспорти;
автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида даврий техник кўрикдан ўтганлиги;
автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органлар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви орқали Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинади.
Ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ойлик пул компенсация тайинлайдиган органлар томонидан шахсга ойлик пул компенсациясини тайинлаш ёки тайинлашни рад қилиш масаласи кўриб чиқилади»;
г) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг фармойиши ёки қарори билан қабул қилинади»;
д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ойлик пул компенсацияси тўлови суммасининг миқдори жисмоний шахслардан ёнилғи истеъмоли учун олинадиган солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда ҳар чоракда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали ҳисобот давридан олдинги чоракнинг чакана савдодаги автомобил бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, йигирма литр автомобил бензини қиймати миқдорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади»;
е) 14-банддаги «алоқа бўлими ёки банкларнинг бўлимлари» сўзлари «тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган автомототранспортнинг даврий давлат техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда ойлик пул компенсацияси тўлаш ойлик пул компенсация тўловини тайинлайдиган органлар томонидан тўхтатиб қўйилади.
Ойлик пул компенсациясини тўлаш автомототранспорт эгаси томонидан ариза берилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотга асосан автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтган кунидан бошлаб тикланади»;
з) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ойлик пул компенсациясини тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сонини кўрсатган ҳолда кейинги ойга ойлик пул компенсациялари суммасини тўлаш учун молиявий маблағлар ҳажмида (тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот харажатлари ҳисобга олинган ҳолда) ҳисоб-китоблар билан асосланган эҳтиёжга бўлган буюртманомани тақдим этадилар»;
и) 19-банддаги ««Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамиятининг «Нефтбаза» МЧЖлари ҳар ойда» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳар ойнинг 10-кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
й) 20-банддаги ««Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига)» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 21-банддаги ««Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига)» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 1-илованинг биринчи хатбошиси ва «б» — «е» бандлардаги «Иккинчи жаҳон уруши» сўзлари «1941 — 1945 йиллардаги уруш» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши ва «в» — «д» бандлардаги «Иккинчи жаҳон уруши» сўзлари «1941 — 1945 йиллардаги уруш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» ва «ж» бандлардаги «ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматининг» сўзлари «ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарорда:
а) қарор номидаги ва 1-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
низомнинг номидаги ва 17-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«мониторингини» сўзи «бўйича ўрганишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «мониторингини» сўзи «ўрганишни» сўзи билан алмаштирилсин:
олтинчи хатбошидаги ««б» — «ж»-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли» сўзлари ««б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги ««б» — «ж»-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли» сўзлари ««б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «мониторинг» сўзи «ўрганишни» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «чақалоқ туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини ҳисоблайди ва тўлайди» сўзлари «бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақалар учун зарур маблағларни молиялаштиради» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги «мониторингини» сўзи «бўйича ўрганишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
12 ва 13-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари томонидан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар йили камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади»;
иккинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ҳудудий бошқармалари» сўзларидан кейин «ва туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;»
тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошидаги «ведомостлар ва почта ўтказмалари» сўзлари «ва тўлов қайдномалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Молия вазирининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банднинг иккинчи хатбошидаги «регрессив» сўзи «регресс» сўзи билан алмаштирилсин;
35-банддан «ва туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
37-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
41-банддаги «мониторинг» сўзи «ўрганиш» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/661/0937-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8-февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
23-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги;»;
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбошидаги «жисмоний шахс» сўзларидан кейин «жазони ижро этиш муассасаси томонидан ҳар қандай бажарган иши учун ижтимоий солиқ тўланган шахс,» сўзлари билан тўлдирилсин;
2) 12-банднинг «к» кичик бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3) 14-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги « Давлат солиқ» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
5) 21 ва 132-бандлардаги «Агентликнинг» сўзи «Инспекциянинг» сўзи билан алмаштирилсин;
6) 27-банд қуйидаги мазмундаги «к» кичик банд билан тўлдирилсин:
«к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади»
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда шахснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келганлик факти шахснинг паспорти ва ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади»;
тўққизинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн еттинчи хатбошидаги «ўн саккизинчи» сўзлари «ўн еттинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
13) 45-банднинг биринчи, учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
14) 46-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 145-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
15) 52-банднинг иккинчи хатбошидаги «давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
16) 57-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;
17) 62-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган муддатдан кейин туғилган бола учун, парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг давомийлиги ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисобга олган ҳолда бола уч ёшга тўладиган кунга қадар инобатга олиниши лозим»;
18) 64-банднинг иккинчи хатбошидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
19) 79-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Пенсионернинг ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги орттирилган иш стажи ва иш ҳақи, ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблашда иш стажи ва иш ҳақи сифатида инобатга олинмайди ҳамда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти даврига киритилмайди»;
20) 98-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун — вафот этган боқувчининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизига оширилади»;
21) 103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«103. Ушбу Низомнинг 101-банди «и» кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон — «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойишларида белгиланган миқдорларда ушбу Низом қоидалари асосида тайинланади ва тўланади»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўгай ота (она) агар вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий отаси ёки онаси сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ўгай ота (она)нинг вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни 5 йил тарбиялаганлиги ёки боққанлиги Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ ўгай ота (она)нинг ўгай ўғил (қиз)ни ҳақиқий онаси (отаси) билан никоҳ тузилганлиги қайд этилган санадан бошлаб аниқланади»;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
23) 115-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда ҳисобга ўтадиган ишлар айни шундай ёки нисбатан имтиёзлироқ шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берган тақдирда, Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган 1, 2 ва 3-сонли рўйхатлардаги иш даврлари ўзаро ҳисобга олинади»;
24) 126-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун ариза берган санадаги Қонуннинг 17-моддасида белгиланган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қайта ҳисобланган пенсия миқдори, тўланиб турган пенсия миқдоридан кам миқдорда ҳисобланган ҳолларда комиссия пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни рад этиш ва амалда тўланиб турган пенсия тўловини давом эттириш бўйича қарор қабул қилади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
26) 137-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бундан ногиронлик пенсияси мустасно»;
27) 155-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
28) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Пенсиялардан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартиблар асосида амалга оширилади.
Пенсия ёки нафақа олувчи қарздорликни қоплаш учун унинг ёзма аризасига мувофиқ пенсия ва нафақалар суммаларини кўпроқ миқдорда, шу жумладан тўлиқ миқдорда йўналтириш ҳуқуқига эга. Пенсия ёки нафақа олувчининг ёзма аризасида у томонидан белгиланган фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий сумма кўрсатилади.
Пенсия ёки нафақа олувчи ихтиёрий асосдаги аризасига асосан қарздорликни қоплашга йўналтирилаётган миқдорни кўпроқ миқдорга ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Пенсиялардан чегирмалар, пенсия ва нафақа тўлаш учун қайдномаларни шакллантиришда ўтган ойнинг 30-санасига қадар келиб тушган (қабул қилинган) ижро ҳужжатлари ёки Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ тайёрланади ва расмийлаштирилади. Бунда қарздорликни тўловчи пенсия ёки нафақа олувчи ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик миқдори ва фоизи кўрсатилади ҳамда қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.
Пенсия ёки нафақадан чегирмалар ушланган тақдирда, чегирмалар учун асос бўлган ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қайтарилади. Қайтаришда қайтариш сабаблари ва пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили ёки манзил-колонияси жойлашган манзил кўрсатилади. Маълумотлар ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Пенсия ёки нафақадан чегирмалар бўйича ижро ҳужжатлар ижросининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назорат, шунингдек, унинг сақланиши Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига юкланади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
30) қуйидаги мазмундаги 1961 — 1965-бандлар билан тўлдирилсин;
«1961. Пенсия олувчига нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиядан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Қонуннинг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Бунда Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми «б» бандида кўрсатилган асослар бўйича пенсиядан чегирмалар Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар ҳисобланиб, биринчи навбатда қаноатлантирилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Қонуннинг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
Мисол. Пенсия жамғармаси бўлимига пенсионернинг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга доир ижро ҳужжати келиб тушди. Шу билан бирга Пенсия жамғармаси бўлими томонидан унинг қарорига мувофиқ пенсиядан пенсионер томонидан қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш учун пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида чегирма амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар биринчи навбат талаби, коммунал тўловлардан қарздорлик эса бешинчи навбат талаби эканлигини ҳисобга олган ҳолда, тегишлича Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида чегирмалар пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида, ижро ҳужжати бўйича эса 20 фоиз миқдорида амалга оширилади.
1962. Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми «а» бандида кўрсатилган асос бўйича пенсиялардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан бевосита пенсионер ҳисобда турган Пенсия жамғармаси бўлимига чегирма қилиш ва чегириб қолинган суммаларни қарздор ҳисобидан ундирувчига кўчириб бериш қарори илова қилинган хат билан юборилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам юборилиши мумкин.
Пенсиялардан чегирма қилиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига келиб тушган ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан кўриб чиқилади ва ижрога қабул қилинади.
Шуъба бир иш куни давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек, ижро ҳужжати ва талабномадаги яшаш манзили ва суммани ўзаро солиштиради.
Ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ижро ҳужжатини расмийлаштирган ваколатли органга сабабини (ижро ҳужжатини расмийлаштирганда хатоликни аниқлаганда, чегирмаларни кўчириб ўтказиш учун ундирувчи ҳақида тўлиқсиз маълумот мавжуд бўлганда, ижро қилиш жойи бўйича ижро ҳужжати тақдим этилмаганда) кўрсатган ҳолда ҳужжатларни уч иш куни давомида қайтаради.
Чегирмаларни кўчириб бериш ижро ҳужжатига талабномада кўрсатилган манзил асосида амалга оширилади. Чегириб қолинган суммалар ундирувчига кўчириб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда қарздор ҳисобидан амалга оширилади. Пул ўтказмаларини кўчириб ўтиш учун ҳақ пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тўлаш хизматлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тариф бўйича ундирилади.
Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси Қонуннинг 65-моддасида кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилаётган пенсия ва нафақалардан чегирмаларни пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг кўрсатмаси бўлмаса камайтириш ёки кўпайтириш, шунингдек, тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас.
1963. Пенсиялардан чегирмалар пенсия олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарори асосида амалга оширилади.
Суиистеъмоллик деганда пенсия олувчининг пенсияни ортиқча олишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади.
Ҳисоблашдаги хато деб пенсияларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айриш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги носозлик оқибатидаги хато тушунилади.
Техник хато деб Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ хато эътироф этилади. Бундай хато деб, шунингдек, пенсия таъминотига оид имтиёзларни қўллашда нотўғри шарҳлаш (услубий китоб, қўлланма ва кўрсатма хатлар фойдаланган ҳолда), пенсия ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақини қайта ҳисоблашда коэффициентларни нотўғри танлаш, пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларни нотўғри кўрсатиш, пенсия ва нафақаларни икки маротаба ўтказиб юбориш, бир давр учун бир нечта асосларга кўра тўлашни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоб-китоб қоидаларига риоя этмаслик ҳам тушунилади.
Комиссия қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида — 10 фоиз;
қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида — 30 фоиз;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия олувчи шахслар бўйича — 5 фоиз (мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари).
Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлими комиссия қароридан норози бўлиб судга мурожаат қилинганда, чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади ва чегирма миқдори суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Пенсия (нафақа)дан ортиқча тўланган суммалар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар суммалари, шунингдек, ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишгача олти ой аввал бериладиган пенсия суммаларидан ҳам амалга оширилади.
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилганда қолган қарз суд тартибида ундирилади.
1964. Барча чегирмаларни ҳисоблаб чиқаришда қайта ҳисоблашларда аниқланган пенсия қўшимчалари суммалари ҳам киритилиши лозим. Агар, пенсия камайтирилса, тўланган суммалар жорий ойда чегирма қилинишида ҳисобга олиниши мумкин эмас.
Мисол. Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия бўйича 25 фоиз миқдорида алимент чегириб қолинмоқда.
Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш натижасида ўтган ойлар учун 1 200 000 сўм миқдорида тўланмай қолган пенсия аниқланди. Ушбу ҳолатда алиментларни олинмай қолган суммаларни ҳисобга олган ҳолда яъни 1 700 000 (500 000 + 1 200 000) сўмдан аниқлаш лозим бўлади. Шундай қилиб, чегириб қолинадиган алиментлар миқдори 425 000 сўмни, пенсионерга тўланган сумма эса 1 275 000 сўмни ташкил этади.
Мисол. Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия иши бўйича 25 фоизи миқдорида алимент чегириб қелинмоқда. Пенсияни қайта ҳисоблаш асосида Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарорига асосан 100 000 сўм миқдорида ортиқча тўланган сумма аниқланди.
Ушбу ҳолатда чегирма қилинган алимент суммаси 500 000 сўмдан 25 фоизни яъни 125 000 сўмни ташкил этади. Қолган 375 000 (500 000 — 125 000) сўмдан ортиқча тўланган сумма 100 000 сўм чегириб қолинади. Шундай қилиб пенсионерга 275 000 сўм тўланади.
Пенсионернинг яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси пенсия оид ҳужжатлар йиғмажилдини унда ортиқча тўланган пенсиянинг қолдиқ суммасини кўрсатган ҳолда пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.
Ижро ҳужжати нусхаси пенсионернинг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимида қолади, асл нусхаси эса пенсионернинг янги яшаш жойини кўрсатган ҳолда ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.
Агар пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига доимий яшаш учун кетганда ижро ҳужжати ҳужжатни қайтариш сабабини кўрсатган ҳолда илова қилинган хат билан суднинг топшириғига асосан ижро ҳужжати ҳисобга олинган жой бўйича уни юборган тегишли органга, у мавжуд бўлмаганда эса ижро ҳужжатини ёзиб берган судга юборилади.
Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсия миқдорининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.
1965. Ижро ҳужжати бўйича ундирилишни тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси пенсионернинг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.
Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсионердан чегирма қилинган миқдор ва амалга оширилган ундиришлар тўғрисида ижро ҳужжатини юборган суд ёки бошқа органга маълумот хатини тайёрлайди ва Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига текшириш учун тақдим этади.
Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудири чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
Ижро ҳужжати Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул ходимга қайтарилади.
Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.
Суд томонидан ижро ҳужжатларини қайтариш бўйича бошқача тартиб белгиланган бўлса, қайтариш суд кўрсатмасига асосан амалга оширилади.
Ижро ҳужжати қайтариб олинган ҳолатда эса уни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга қайтарилади.
Пенсияни тўлаш қуйидаги сабабларга кўра тўхтатиб турилганда (тўхтатилганда):
пенсия тайинлаш шартлари қайта кўрилганда — ижро ҳужжати (ариза) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида тўлов учун янги ҳужжат келиб тушгунга қадар сақланади;
пенсия тўлаш тўхтатилганда (пенсионер олувчи вафоти, тайинланган пенсияга ҳуқуқи йўқолганда, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кетганда) — Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради;
ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаганда — ижро ҳужжати (агар унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида пенсия тўлаш учун янги ҳужжат келгунга қадар сақланади.
Агар ногиронлик пенсиясини тўлаш муддати тугаган кундан бошлаб икки ой ичида янги ҳужжат қабул қилинмаса, Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради»;
31) 197-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«197. Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Ички назорат ва пенсия, нафақа ҳамда бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади»;
32) қуйидаги мазмундаги 21-илова билан тўлдирилсин:
«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
21-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
‎ташқари Пенсия жамғармаси _______ бўлими комиссиясининг пенсия (нафақа)
‎ миқдоридан чегирма қилиш ҳақидаги
‎ҚАРОРИ

‎‎«___» _______ 20__ йил

‎‎_______ сон

‎‎Пенсияга оид ҳужжатлар йиғма жилди рақами _________________

‎Пенсия (нафақа) тури _____________________

‎Пенсия ёки нафақа олувчининг яшаш жойи _____________________________

‎Шахс ______________________________________________________________га

‎‎(Ф.И.О)

‎‎«___» __________ 20___ йилдан, «____» 20___ йилгача бўлган давр учун ______________________________________________________________________________________________________________
‎______________________________________________________________________________________________________________
‎ сабабли ________сўм ___тийин миқдорда ортиқча тўлов ҳисобланди.

‎«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасига мувофиқ 20___ йил ____________ ойидан ортиқча тўлов бўйича қарздорлиги тугагунга қадар ойлик тўловига ____ % миқдорида чегирма қўйилсин.

‎‎Комиссия раиси:

___________________________________
‎(Ф.И.О.) ‎‎

________________
(имзо)

‎‎Комиссия аъзолари:

‎‎___________________________________
‎ ‎‎(Ф.И.О.)
‎‎___________________________________ ‎
‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
‎‎___________________________________ ‎‎
‎(Ф.И.О.)
‎ ‎___________________________________ ‎
‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎ ‎‎

________________
‎ (имзо)
‎________________
‎ (имзо)
‎________________
‎ (имзо)
‎________________
‎ (имзо)

».‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига 3-илованинг 9-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон қонуни)» 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон қарорига илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)» 2016 йил 8 июлдаги 230-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон қарорига илованинг 3-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 5-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятли товарларни (хизматларни) эркин нархларда сотилишини таъминлашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 229-сон қарорига илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 27 декабрдаги 1042-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)» 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига илованинг 1-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарори.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 36-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 259 ва 1025-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон; 15.12.2023 й., 09/23/661/0937-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)