1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 11 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2024 йил 15 августда маъқулланган
1-боб.Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда. Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунчилик
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Конституциявий Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш]
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари доирасида амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир.
4-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақоми
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.
Вазирлик тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқадиган ва амалга оширадиган, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган, шунингдек тизим ичидаги раҳбарлик фаолиятини яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органидир.
Қўмита тегишли соҳада тармоқ ичидаги фаолиятни мувофиқлаштирадиган ва тартибга соладиган ҳамда тизим ичидаги раҳбарлик фаолиятини коллегиаллик асосида ташкил этадиган, шунингдек вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органидир.
Агентлик тегишли соҳада давлат хизматлари кўрсатилишини ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш вазифаларини ўзининг асосий вазифаси сифатида амалга оширадиган, шунингдек вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органидир.
Инспекция тегишли соҳалар ҳамда тармоқларда давлат назорати ва текширувини ўзининг асосий вазифаси сифатида амалга оширадиган, шунингдек вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органидир.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан амалга оширилади.
5-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш]
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, коллегиаллик, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, шунингдек очиқлик ва шаффофлик Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принципларидир.
2-боб. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
6-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзолари — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
7-модда. Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Бош вазир номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.
Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
Бош вазир номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади ва кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
Бош вазир лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод масъул қўмита, сиёсий партиялар фракциялари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этади.
(7-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-1142-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон)
Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ташаббуси билан Бош вазирни, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркибини ёки аъзосини истеъфога чиқаришга ҳақли.
Бош вазир ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми, агар Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш ва маъқуллашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.
8-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:
Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;
Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;
Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолият кўрсатишига таҳдид солувчи, бартараф этиб бўлмайдиган ихтилофлар юзага келганда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир неча бор Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилинган тақдирда;
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббус Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг етакчи фракциялари томонидан қўллаб-қувватланса ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасида овозга қўйилганда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Бош вазирга нисбатан Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда.
Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.
3-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
9-модда. Вазирлар Маҳкамасининг асосий ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Вазирлар Маҳкамаси:
самарали иқтисодий, ижтимоий, солиқ ва бюджет сиёсати амалга оширилиши, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга доир дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда бажарилиши учун жавобгар бўлади;
барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш, ҳудудларни комплекс ва барқарор ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
аҳолини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш бўйича чоралар кўради;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг иштирок этишини таъминлайди;
фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;
ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
ижро этувчи ҳокимият органларининг ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятида коррупция ҳолатларига қарши курашиш, давлат хизматларининг сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича чоралар кўради;
Қонунчилик палатасига мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузаларни тақдим этади;
давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари давлат бошқаруви тизимига жорий этилишини таъминлайди;
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим ҳамда устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиялар, концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари»ни амалга ошириш юзасидан чоралар кўради.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, ушбу Конституциявий Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
Вазирлар Маҳкамаси:
иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлайди;
барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартириш, миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш ҳамда унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича чоралар кўради;
иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмлари жорий этилишини ва унинг асосий тармоқларини ривожлантириш стратегиялари шакллантирилишини таъминлайди;
бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаш бўйича чоралар кўради;
саноатни модернизация ва диверсификация қилишни, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантиришни, инновацион ишланмаларни ва энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, «яшил» иқтисодиётга ўтишни, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришни, шунингдек атом энергетикасини ривожлантиришни таъминлайди;
иқтисодиёт тармоқларини стратегик жиҳатдан ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
туризм индустриясини ривожлантириш ва туризм инфратузилмасини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратади;
махсус иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиришни ва мониторинг қилишни амалга оширади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
давлат бошқаруви усулларини такомиллаштиради, шу жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, бозор принципларига асосланган корпоратив бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини рағбатлантиради;
қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, аграр секторни модернизация қилиш ва уни иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда жадал ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, замонавий ресурсларни тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этиш, ер ресурслари сифатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўради;
урбанизация жараёнларининг давлат томонидан тартибга солинишини ва давлат уй-жой сиёсати амалга оширилишини, ер муносабатларида замонавий бозор механизмлари жорий этилишини таъминлайди;
эркин тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, «хуфиёна» иқтисодиёт улушини қисқартириш, иқтисодий жараёнларда давлатнинг иштирокини мақбуллаштириш учун шарт-шароитлар яратади, шу жумладан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш орқали шарт-шароитлар яратади;
тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторлар мурожаатлари билан ишлаш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш бўйича самарали тизимни жорий этиш чораларини кўради.
11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия ва солиқ соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
Вазирлар Маҳкамаси:
бюджет, молия ва солиқ соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, республикани иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ва энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда солиқ ҳамда бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилишини ва бажарилишини ташкил этади;
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш чораларини амалга оширади;
самарали фискал сиёсат олиб боради, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилиги тизимининг сифати ва самарадорлигини яхшилаш чораларини кўради;
давлат қарзини бошқариш бўйича чоралар кўради, хусусан, давлат томонидан маблағ жалб қилиш учун устувор йўналишларни белгилайди, Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қарзига оид шартномаларни ва уларга доир қўшимча келишувларни тузади, давлат қарзини бошқариш стратегиясини тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилади, давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб турилишини таъминлайди;
банк, суғурта, лизинг ва бошқа молия институтларини ривожлантириш бўйича чораларни амалга оширади.
12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
Вазирлар Маҳкамаси:
ижтимоий соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
мактабгача, мактаб, ўрта махсус, профессионал, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим тизими уйғун ҳолда ривожлантирилишини, унинг сифати ва самарадорлиги оширилишини, узлуксиз таълимдан ва инклюзив таълимдан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш, шунингдек давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим ташкилотларини ривожлантириш чораларини кўради;
олий таълим тизими, илм-фан ва инновациялар илғор халқаро тажриба асосида ривожлантирилишини, истеъдодли ёшлар нуфузли хорижий таълим ташкилотларида ўқиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
ўқитувчиларнинг жамият ва давлатни ривожлантиришдаги ролини ошириш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги ҳамда касбий жиҳатдан ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;
илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан унинг бирламчи бўғинини такомиллаштириш, ушбу соҳага илғор рақамли технологияларни жорий этиш, тиббий ёрдам сифатини, самарадорлиги ва қулайлигини ошириш, тиббий суғурта турларини ривожлантириш, кафолатланган тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш ҳисобидан аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда спорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чораларни амалга оширади;
аҳоли бандлигини таъминлаш, уни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради, шунингдек янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади, меҳнат бозори инфратузилмаси ривожлантирилишини, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини, уларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимларининг ишлашини таъминлайди;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек республикага қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;
оила, оналик, оталик ва болалик муҳофаза қилинишини таъминлайди, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш чораларини кўради;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди, фуқароларнинг ҳақиқий даромадларини ошириш, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш чораларини кўради;
аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини яхшилаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш, ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтириш чораларини кўради;
кексаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг соғлиғини тиклаш бўйича мақсадли ижтимоий дастурлар амалга оширилишини ҳамда улар мазмунли дам олиши учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши, уларнинг ишга жойлашиши ва таълим олишига кўмаклашиш, уларга зарур бўлган ахборотни монеликсиз олиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
Вазирлар Маҳкамаси:
маданий-гуманитар соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади;
маданият ва санъатни ривожлантиришга, маданий қадриятлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этишига кўмаклашади;
театр-томоша, маданий-маърифий ташкилотлар ҳамда музейлар фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;
маданият, санъат ва адабиёт вакилларининг, маънавият соҳаси ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича мақсадли ишларни амалга оширади;
тарихий ва маданий мероснинг муҳофаза қилинишини, мамлакатнинг бутун ҳудудида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида давлат тилининг ҳар томонлама ривожлантирилиши ҳамда амал қилишини таъминлайди;
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ҳамда ривожлантириш чораларини кўради.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Вазирлар Маҳкамаси:
ҳудудларнинг иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш, уларнинг саноат ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ва мутаносиб равишда ривожлантиришни таъминлайди;
иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани стратегик жиҳатдан ривожлантириш давлат дастурларини, ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чораларини кўради;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлайди;
ҳудудларни, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманларини ҳамда шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал қилиш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш чораларини кўради;
ҳудудларни комплекс ривожлантиришга, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, ҳудудларда аҳоли бандлиги ва турмуш даражаси узлуксиз ошириб борилишини таъминлашга доир ислоҳотлар амалга оширилиши жараёнини мониторинг қилиш асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тамойилларининг комплекс таҳлилини ўтказади;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чораларини кўради, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, баённома қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши жараёнини мақсадли ўрганишни амалга оширади;
ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи энг муҳим устуворликлар, иқтисодиётнинг муайян тармоқлари ва соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
15-модда. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
Вазирлар Маҳкамаси:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш чораларини кўради;
табиий ресурсларни, шу жумладан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича фаолиятни ташкил этади;
сув хўжалиги тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш, шунингдек соҳага замонавий инновацион ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш орқали сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича зарур чораларни кўради;
атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамиятига ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқаришга, шунингдек мазкур йўналишдаги миллий лойиҳаларни янада кенгайтиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўради.
16-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.01.00 Ташқи сиёсий ва халқаро муносабатлар соҳасида бошқарув]
Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ҳукуматлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, шунингдек ушбу шартномаларнинг бошқа иштирокчилари ўз мажбуриятларини бажаришини кузатиб боради;
Ўзбекистоннинг хориждаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг фаолияти ташкил этилишини таъминлайди.
17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
Вазирлар Маҳкамаси:
инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
самарали божхона-тариф сиёсатини олиб боради, экспорт қилувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратади, замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида раҳбарликни амалга оширади;
Ўзбекистоннинг савдо, иқтисодий, технологик, транспорт ва бошқа алоқаларини кенгайтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради;
ўз ваколатлари доирасида халқаро иқтисодий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа кўп томонлама савдо-иқтисодий тизимлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиради ҳамда унда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суради;
олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳамда амалий тадбирлар режалари («йўл хариталари») сифатли амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;
чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради;
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
Вазирлар Маҳкамаси:
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ахборот жамиятини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизими жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
давлат функцияларини амалга оширишни рақамлаштириш орқали электрон давлат хизматлари ва телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш чораларини амалга оширади;
ахборот хавфсизлигини ва ахборот муҳофазасини таъминлаш, тармоқларни, дастурий маҳсулотларни, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш чораларини кўради.
19-модда. Вазирлар Маҳкамасининг жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар]
Вазирлар Маҳкамаси:
давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорлигини таъминлайди;
давлат ҳарбий ташкилотининг мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун зарур молиявий, моддий ва бошқа ресурсларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама таъминлаш, мудофаа манфаатларини кўзлаб мамлакат ҳудудини тезкорлик билан жиҳозлаш масалаларини ҳал этади;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланиши ҳамда таъминланишини ташкил этади;
давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
хорижий давлатлар билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўради;
мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этади, фуқаро муҳофазасига раҳбарликни амалга оширади.
20-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органларига раҳбарлик қилиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
Вазирлар Маҳкамаси республика ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўзлари олиб бораётган давлат сиёсатининг сифатли ва самарали амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар бўлади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий тузилмаси, штат бирликлари ва раҳбар ўринбосарларининг сони ҳамда фаолият йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сонли «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
Вазирлар Маҳкамаси республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг алоҳида йўналишлар бўйича маслаҳатчилари ушбу органлар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳайъатларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси мақсадли вазифаларнинг бажарилишини вазирликларнинг ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларнинг бажарилишини баҳолашнинг асосий мезонларини ҳисобга олган ҳолда таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг асосий мезонларда кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ҳамда уларга эришилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тизимли равишда эшитади.
Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда давлат бошқарувининг ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилмаган бўлса, вазирликларга ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларига бериши мумкин.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
21-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.02.00 Қонунчилик ташаббуси]
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи киритган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда иштирок этиш учун ўз вакилларини тайинлайди.
4-боб. Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш
22-модда. Бош вазир
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Бош вазир:
Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати олдига қўйилган мақсадли вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини умумий тарзда мувофиқлаштиришни амалга оширади, юзага келган келишмовчиликлар бўйича қарорлар қабул қилади;
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;
халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро шартномаларни имзолайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
давлат бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод этиш тўғрисида таклифлар киритади;
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузасини Қонунчилик палатасига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарларидан бири бажариб туради.
23-модда. Бош вазир ўринбосарлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Бош вазир ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ:
давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган стратегияларда ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли йиллик дастурларда белгиланган вазифаларнинг республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши устидан назорат қилади, масъул вазирликлар ва идораларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент сўрови, Қонунчилик палатаси депутатининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) аъзосининг сўрови, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг бориши мониторингини амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқларидаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилишини бевосита туманлар ва шаҳарларда назорат ва таҳлил қилади, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўради;
аниқ соҳаларда ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, шунингдек ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини, «ҳукумат кунлари»ни ташкил этади;
стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятини самарадорликка йўналтиради, шу орқали тегишли соҳалар ва тармоқлар бўйича белгиланган параметрлар ва мақсадли кўрсаткичларга эришилишини таъминлайди;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро мувофиқлаштирилган фаолиятини йўлга қўйиш ишларини ташкил этади;
ижтимоий соҳани, иқтисодиёт тармоқларини ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича белгиланган параметрлар ҳамда кўрсаткичларга эришишга қаратилган манзилли чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради;
вазирларнинг ва бошқа ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради ҳамда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
ўзи масъул бўлган соҳалардаги камчиликларни танқидий жиҳатдан таҳлил қилади, уларни бартараф этиш бўйича стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади;
муаммоли ва истиқболли масалалар бўйича таклифларни умумлаштириш, уларни Вазирлар Маҳкамасига мажлисда муҳокама қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиш чораларини кўради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг кун тартиби бўйича таклифлар киритади;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Бош вазир ўринбосарлари ўзига ишониб топширилган фаолият соҳасида эришилган натижалар учун шахсан жавобгар бўлади.
24-модда. Бош вазир маслаҳатчиси
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Бош вазир маслаҳатчиси вазифалар тақсимотига мувофиқ:
ўз ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Бош вазирга таклифлар ишлаб чиқилишини, уларнинг экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек бунинг учун шахсан жавобгар бўлади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини умумий тарзда мувофиқлаштиришни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
вазирларнинг ва бошқа ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради ҳамда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
ўзи масъул бўлган соҳалардаги камчиликларни танқидий жиҳатдан таҳлил қилади, уларни бартараф этиш бўйича комплекс таклифлар ишлаб чиқади;
муаммоли ва истиқболли масалалар бўйича таклифларни умумлаштириш, уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида муҳокама қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиш чораларини кўради;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бош вазир маслаҳатчисининг функционал вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
25-модда. Вазирлар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.02.00 Қонунчилик ташаббуси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Вазирлар:
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг кун тартиби бўйича таклифлар киритади;
Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун масалалар тайёрлашни амалга оширади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни.
тегишли вазирликлар ва уларнинг ташкилий бўйсунувидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Қонунчилик палатасига тақдим этилган ҳаракатлар режасини рўёбга чиқаришга, шунингдек вазирликлар ва уларнинг ташкилий бўйсунувидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларнинг бажарилишини баҳолашнинг асосий мезонларини ҳисобга олган ҳолда, мақсадли вазифаларни бажаришга доир чораларни амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа ишчи органларига Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра раҳбарликни амалга оширади;
ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмаси ҳамда штат бирликларини ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тасдиқлайди;
ҳудуддаги эҳтиёжлар ва шароитлардан келиб чиққан ҳолда, вилоят ёхуд туман (шаҳар) бўлинмаларини тузади ёки уларнинг туманлараро (вилоятлараро) шаклларини ташкил этади;
тизимдаги кадрлар сиёсатини давлат хизмати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда амалга оширади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни.
вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этади.
Вазирлар тегишли соҳада ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ва комплекс равишда ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари, шунингдек ўзлари раҳбарлик қилаётган вазирликларнинг фаолияти самарадорлиги учун шахсан жавобгар бўлади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссиялар тузади ва уларнинг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига кирадиган айрим масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг айрим топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ташкил этилиши мумкин.
27-модда. Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш ва кўриб чиқиш
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун:
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари лойиҳалари — қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритиш учун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари — қабул қилиш учун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли қисми бўйича номенклатурасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига кирадиган лавозимларга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиб олиш учун номзодлар ва уларни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар;
мансабдор шахслар айрим тоифаларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиши тўғрисидаги, Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда махсус келишиб олиш талаб қилинадиган таклифлар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасида унинг ваколатларига кирадиган масалаларни кўриб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ташкил этадиган комиссияларнинг ҳамда бошқа идоралараро коллегиал органларнинг мажлисларида манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Конституциявий Қонун билан унинг ваколатига тегишли бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган бошқа масалалар ҳам киритилади.
Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари ишлаб чиқилиб, улар Бош вазир ўринбосарлари ҳамда маслаҳатчиси томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликларнинг ташкилий бўйсунувига кирмайдиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.
Давлат иштирокидаги ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа масалалар тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошираётган республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари орқали киритилади.
Бош вазир котибияти ва унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидир.
Бош вазир котибияти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлашни, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратилган «йўл хариталарини», жадвалларни, ҳаракатлар дастурларини, амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишни амалга оширади.
Бош вазир котибиятининг ва Вазирлар Маҳкамаси бошқа таркибий бўлинмаларининг иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
Бош вазир котибиятининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосарлари ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бош вазир котибияти таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг раҳбарлари ўринбосарлари ва ходимлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари ишини мувофиқлаштириш Бош вазир котибияти раҳбари томонидан амалга оширилади.
29-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий-маданий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Бош вазир ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиси, вазирлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати бошлиғи, зарурат бўлганда эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари иштирок этади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари, Қонунчилик палатаси Спикери, Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, Олий судининг раиси, Бош прокурори таклиф этилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.
Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади:
Давлат бюджетини тайёрлаш ва ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги давлат мақсадли жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим ҳудудларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий жиҳатдан ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;
давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзини ошириш чегаралари тўғрисидаги таклифлар;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;
қатъий белгиланган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотларнинг, товарларнинг ва хизматларнинг номенклатураси;
давлатлараро шартномаларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорларига мувофиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.
31-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир котибияти республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда амалга оширади.
Зарур бўлган ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ тайёрланади.
Зарурат бўлганда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш ҳамда жойлардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳудудларда Бош вазир томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва улар ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлислари, шу жумладан «ҳукумат кунлари» ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
32-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида қарорлар қабул қилиш
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида қабул қилинган қарорлар баённома тарзида расмийлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг баённомаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда Бош вазир котибияти томонидан расмийлаштирилади ва тарқатилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти]
Ҳукуматнинг баённома қарорлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати
33-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати ва унинг таркиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати Вазирлар Маҳкамасининг доимий фаолият кўрсатувчи органидир.
Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати таркибига Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси, вазирлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш масалалари;
Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритиладиган қонунлар лойиҳалари;
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилади, бундан ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар мустасно.
35-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисини ташкил этишни ва тайёрлашни Бош вазирнинг котибияти амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлислари ҳар ҳафтада Бош вазир томонидан, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти билан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида қабул қилинган қарорлар баённомалар тарзида расмийлаштирилади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзолангунига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, фармойишларини ва Бош вазирнинг фармойишларини тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратни бевосита ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари орқали амалга оширади.
37-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами»да, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами»да, «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги маълумотлари миллий базасида эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг омма эътиборига етказилади.
38-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
7-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар, бошқа давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги
39-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлиги
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва унга ўзгартиришларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритади.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Вазирлар Маҳкамаси Қонунчилик палатасига мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузаларни тақдим этади.
Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолиятига оид масалалар юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ҳисоботини эшитиш якунларига кўра Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиши учун таклиф киритишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари Қонунчилик палатасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни тақдим этади («Ҳукумат соати»).
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари ҳамда комиссиялари мажлисларида иштирок этиши мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг айрим аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари ва комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарини ва комиссияларини келишилган муддатда хабардор қилади.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки унга бўйсунувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг шундай сўрови юборилган Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб тақдим этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек қонунларнинг ижро этилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирок этишига кўмаклашиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори.
40-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ҳамкорлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда унинг Администрацияси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасида баён этилган топшириқларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.
Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод этиш тўғрисида таклифлар киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг айрим масалаларга доир ҳужжатлари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий тартибда келишиб олинадиган масалалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ҳамкорлиги қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширилади.
41-модда. Вазирлар Маҳкамасининг суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг)]
Вазирлар Маҳкамаси судлар фаолиятини моддий-техника ва бошқа жиҳатдан таъминлашга кўмаклашади.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига унинг ваколатига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш учун киритиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисида Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири иштирок этиши мумкин.
42-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар билан ҳамкорлиги
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатларини самарали амалга ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар билан ҳамкорлик қилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар фаолиятини молиявий ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлайди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар раҳбарлари мазкур органлар ҳамда тузилмаларнинг фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсатининг мажлисларида иштирок этиши мумкин.
43-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорлиги
Вазирлар Маҳкамаси:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш масалаларига доир бошқа ҳужжатлар бажарилиши ҳақидаги маълумотларини эшитади;
Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан энг муҳим тармоқлараро ҳамда ҳудудий комплекс дастурларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда юзага келадиган низоли масалаларни ҳал этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижросини ўз ваколатлари доирасида тўхтатиб туришга ҳақли.
Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантиришга, унинг табиий ресурсларидан оқилона фойдаланишга ва уларни муҳофаза қилишга тааллуқли масалалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади.
44-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг боришини назорат қилади, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилишга ҳамда ушбу қарорлар ва фармойишлар амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитишга ҳақли;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди, бунда юзага келадиган низоли масалаларни ҳал этади;
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонлари ходимларининг чекланган сонини ва ушбу девонларнинг намунавий тузилмасини белгилайди;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонунчиликка зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб туришга ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли, бундан хусусий мулк ҳуқуқининг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган қарорлар ва фармойишлар мустасно.
45-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади, қонунчиликка мувофиқ уларга зарур ёрдам кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини кўриб чиқади.
8-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги
46-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш
Вазирлар Маҳкамаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ халқ билан очиқ мулоқотни таъминлайди, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этади.
Бош вазирнинг котибияти ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлари билан ишлаш мониторингини ва таҳлилини амалга оширади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш якунлари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида ёки селектор йиғилишларида ҳар чоракда, шу жумладан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш тўғрисида таклифлар киритган ҳолда кўриб чиқилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг самарали тизими фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси билан ҳамкорлик қилади.
47-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасига ҳамда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таъминланади.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида қуйидагилар орқали ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради:
ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб туриш;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ёритиш.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамасига жамоатчиликни жалб этиш тартиби Бош вазир томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий веб-сайтига ахборотни жойлаштириш ва янгилаб туриш Бош вазирнинг матбуот хизмати томонидан амалга оширилади.
9-боб. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини, Бош вазир маслаҳатчисини, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий таъминлаш
48-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини, Бош вазир маслаҳатчисини, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, Бош вазир маслаҳатчиси, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини, Бош вазир маслаҳатчисини, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
49-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини, Бош вазир маслаҳатчисини, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини ижтимоий таъминлаш
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, Бош вазир маслаҳатчисига ва Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар берилади.
Ишлаш учун бошқа ҳудудлардан таклиф қилинган ҳамда Тошкент шаҳрида уй-жойга эга бўлмаган Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, Бош вазир маслаҳатчисига, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларига ва ходимларига заруратга кўра уларнинг аризасига биноан лавозимда бўлиш вақтида хизмат уй-жойи берилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Бош вазир маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва ходимлари кафолатланган тиббий ёрдамдан ҳамда санаторий-соғломлаштириш хизматларидан фойдаланади.
Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади.
Бош вазир ва унинг ўринбосарларининг, Бош вазир маслаҳатчисининг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасидаги узоқ муддатли хизматлари учун қўшимча устамалар белгилашда уларнинг бошқа ташкилотлардаги иш стажи (хизмат даври) инобатга олинади.
Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг ходимлари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларида амалда бўлган меҳнат шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдорлари сақланган ҳолда фойдаланади.
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражаларини, малака тоифаларини, дипломатик даражаларни ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
52-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 202-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 819-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 203-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 524-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда);
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 525-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 139-модда);
5) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-90-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда) 1-моддаси;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-194-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда) 10-моддаси;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-233-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 465-модда);
8) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-285-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда) 2-моддаси;
9) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-367-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 4, 86-модда) 1-моддаси;
10) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 130-модда) 3-моддаси;
11) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-389-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 310-модда) 3-моддаси;
12) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-396-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 452-модда) 2-моддаси;
13) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 276-модда) 3-моддаси;
14) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) 6-моддаси;
15) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 мартда қабул қилинган «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-527-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 3, 162-модда) 2-моддаси;
16) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-591-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 885-модда);
17) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-653-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 12, 691-модда) 3-моддаси;
18) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 23-моддаси;
19) Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелда қабул қилинган «Давлат қарзи тўғрисида»ги ЎРҚ-836-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 4, 272-модда) 56-моддасининг 1-банди.
53-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
54-модда. Қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Конституциявий Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
55-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ