ҚОН ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ ДОНОРЛИГИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармони билан тасдиқланган 1998—2005-йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий чора-тадбирларида назарда тутилган эди.
Ушбу Қонуннинг мақсади қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
донор — ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс;
донор қони банки — қон билан ишлаш хизмати томонидан вужудга келтириладиган ва янгилаб бориладиган, узоқ муддат сақлашга мўлжалланган донор қони таркибий қисмларининг захиралари;
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигининг асосий принциплари
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг ихтиёрийлиги;
қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон учун безарарлиги;
донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлиги.
5-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг ихтиёрийлиги
Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон учун безарарлилиги қон билан ишлаш хизмати томонидан донор бўлишга розилик билдирган шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш, қон ва унинг таркибий қисмларини олишда тиббиёт ходимларининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиши, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг даврийлиги ва ҳажмига риоя этилиши орқали таъминланади.
7-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш соғлиқни сақлаш тизими даволаш-профилактика муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббиёт ходимлари донор қони ва унинг таркибий қисмлари сифати ҳамда хавфсизлигини кафолатловчи белгиланган стандартларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.
8-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш шартлари
Донор қонининг таркибий қисмларини кейинчалик, зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш ёши ўн саккизга тўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш олдидан шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг саломатлиги тўғрисида ҳужжат бериш бепул амалга оширилади.
10-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлатиш
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни қон билан ишлаш хизмати амалга оширади.
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ишлатиш соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилади.
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
11-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёжлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
Донор қони ва унинг таркибий қисмларига, шунингдек донор қони препаратларига бўлган эҳтиёжлар, донор қони банкини вужудга келтириш ва янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сон қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
Қон билан ишлаш хизмати донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплашга, тайёрлашга, қайта ишлашга ва сақлашга ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ҳамда донор қони ва унинг таркибий қисмларидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фармацевтика ташкилотлари мажмуидан иборатдир.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сонли қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
Қон билан ишлаш хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
14-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги ваколатлари
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
(9-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрадилар;
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 февралдаги ЎРҚ-1041-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон)
қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунчилик ижро этилишини таъминлайдилар;
(14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз ҳудудларида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этадилар;
қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратадилар.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сон қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг III боби.
15-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги мажбуриятлари
шахсларни донорлар сафига жалб қилишда қон билан ишлаш хизматига кўмаклашадилар;
тиббий кўрикдан ўтадиган куни ва қон топширадиган куни донорни унинг мурожаатига биноан иш, хизмат ёки ўқиш жойидан соғлиқни сақлаш муассасаларига боришига монеликсиз рухсат берадилар, донорнинг шу кунлари иш ёки хизмат жойида бўлмаслиги одамлар ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдиришига, давлат мудофааси, хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар бажарилмаслигига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно;
қон топшириш ташкил этилиши учун зарур бўлган биноларни бериб турадилар;
донорга қонунчиликда белгиланган кафолатларни берадилар ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллайдилар.
(15-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 31-банди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 20, 21-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 31-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сон қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди.
16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин)]
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолини қон ва унинг таркибий қисмлари бепул донорлигига жалб қилишда, донорларга турли шаклдаги рағбатлантиришлар белгилашда, оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини ташкил этишда ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга доир бошқа тадбирларда иштирок этишлари мумкин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Аҳолини қон ва унинг таркибий қисмлари бепул донорлигига жалб этиш мақсадида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш жамоат фондлари ташкил этилиши мумкин, бундай фондларни ташкил этиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш чоғида донор қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(17-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
соғлиғи сақланиши кафолатининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланиши;
Донор қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
Донор бўлишга розилик билдирган шахс тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ўзи билган илгариги ва ҳозирги касалликлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.
19-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби
Қон топшириш даврийлиги бир марталик қон олиш беш юз миллилитрдан, шунингдек лаборатория текширувлари учун қирқ миллилитрдан ортиқ бўлмаган нормада йилига беш маротабадан ошмаслиги керак.
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонун 10-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2556, 15.01.2014 й.).
20-модда. Донорга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.05.00 Донорлар учун кафолатлар]
Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.
Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчилари, олий таълим ташкилотларининг талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинадилар.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти олади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 февралдаги ЎРҚ-1041-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон)
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 февралдаги ЎРҚ-1041-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон)
Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган донорларга:
ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш;
шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 февралдаги ЎРҚ-1041-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон)
Донор қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам рағбатлантирилиши мумкин.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низом.
22-модда. Қон билан ишлаш хизмати тиббиёт ходимларини ижтимоий ҳимоялаш
Қон билан ишлаш хизматининг қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш, уларни тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнида қон билан алоқада бўлувчи тиббиёт ходимларига қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
23-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини олиб кириш ва олиб чиқиш
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сонли қарори билан тасдиқланган Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом.
24-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташиш
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташиш тегишли транспорт турларида айрим тоифадаги махсус юкларни ташиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сонли қарори билан тасдиқланган Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом.
25-модда. Фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар рўй берган ҳолларда ва бошқа фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сон қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10, 11-бандлари.
26-модда. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(26-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 август,
402-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й.,9-сон, 162-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)