| Т/р | Тадбирлар мазмуни | Бажариш муддати | Масъул бажарувчилар | Амалга ошириш механизми, кутилаётган натижалар |
| I. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасида профилактик тадбирларни амалга ошириш | ||||
| 1. | 2009 — 2011 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси ва олдини олиш тадбирларининг тармоқ ва ҳудудий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2009 йил январь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идораларнинг тегишли қарорлари. Барча даражаларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни таъминлаш. |
| 2. | ОИВ/ОИТС тарқалишига кўмаклашадиган жамиятга қарши ҳодисалар (фоҳишабозлик ва гиёҳвандлик)ни тугатишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва киритиш. | Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо | Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, бошқа вазирликлар ва идоралар | Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган тадбирлар комплекси. Аҳоли ва айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш. Бўлажак авлоднинг носоғлом турмуш тарзи юритишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги билим даражасини ошириш. |
| 3. | Ўзбекистон Республикасида бепул донорлик фаолияти доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш. | Тасдиқланган тадбирлар муддатларига мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Қон инсон хизматида» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Қизил Ярим ой жамияти | Қон хавфсизлигини ва қон қисмларининг зарур захирасини таъминлаш. |
| 4. | Тиббиёт муассасаларида қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Буйруқни тасдиқлаш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Тиббиёт муассасаларида қоннинг хавфсизлигини таъминлаш, қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш. |
| 5. | Ҳомиладор аёлларда ОИВ инфекциясини ўз вақтида аниқлаш ва ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтиши профилактикаси бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ инфекциясига чалинган болалар туғилишининг олдини олиш. |
| 6. | ОИВ билан оғриган оналардан туғилган, диспансер кузатуви остидаги 1 ёшгача болаларни сут аралашмаси билан таъминлаш тизимини ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш. | 2009 йил I ярим йиллик | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги | ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олишни таъминлаш. |
| 7. | 2009 йилда ва кейинги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режасига қуйидагиларга йўналтирилган лойиҳаларни киритиш: — ОИТС ривожланиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабабларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш; |
2009 йил январь, тадқиқотлар ўтказиш — тасдиқланган режага мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига тақдим этиш учун давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режаси. |
| | — ОИВ/ОИТС диагностикаси ва уни даволашнинг Ўзбекистонда қўлланилаётган методлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш; | ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш. | ||
| | — ОИВ/ОИТСни даволаш учун антиретровирус терапияни қўллашнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш. | Тавсиялар билан бирга ОИВ инфекцияси диагностикаси ва уни даволашнинг қўлланилаётган методлари тўғрисида таҳлилий маълумотнома. | ||
| II. ОИТСга қарши кураш марказлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | ||||
| 8. | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳузурида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган клиника ташкил этиш. | 2009 йил IV чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ/ОИТСни даволаш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. ОИВ/ОИТСга қарши кураш соҳасида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник база ташкил этиш. |
| 9. | Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларида, идоравий лабораторияларда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, уларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш. | 2009 — 2011 йиллар мобайнида, алоҳида жадвал бўйича | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш ва жиҳозлаш жадвали. Муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
| 10. | Мамлакатимиз корхоналари негизида ОИТСни даволаш учун зарур бўлган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, тиббий мақсаддаги буюмлар ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2009 йил I ярим йиллик | «Ўзфармсаноат» давлат концерни, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Таклифлар туркуми. Мамлакатимизда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш. |
| III. ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мутахассисларни доимо ва тизимли тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш | ||||
| 11. | Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари раҳбар тиббиёт ходимларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш. | 2009 йил I чорак, кейинчалик — ҳар йили | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Аттестация комиссияси таркиби тасдиқланган ва таркибга манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари киритилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Раҳбарлик лавозимларига юқори малакали мутахассисларни танлашни такомиллаштириш. |
| 12. | Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари кадрлар билан таъминланганлигининг ҳолатини ўрганиш ҳамда уларни ҳар томонлама тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш. | Ўрганиш — 2009 йил январь-февраль, таъминлаш — жадвалга мувофиқ йил мобайнида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Ўрганиш ва кадрлар билан таъминлаш жадвали. Кадрлар билан таъминлаш бўйича таҳлилий материаллар. Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш. |
| 13. | Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва республика тиббиёт олий ўқув юртларининг врачлар малакасини ошириш факультетлари базасида ОИВ/ОИТС профилактикаси ва даволаш бўйича махсус курслар ташкил этиш. | Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — ўқув режасига мувофиқ ҳар йили | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Мутахассислар малакасини ошириш режаси. Тиббиёт ходимлари малакасини оширишни таъминлаш. |
| 14. | ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар учун ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик ва жинсий алоқа воситасида юқадиган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича семинарлар ташкил этиш. | Доимо, семинарлар ўтказиш режасига мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги | Мутахассислар малакасини ошириш режаси. Хавф юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг билим даражасини ошириш. |
| 15. | Тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юртларининг клиник фанлари ўқув дастурларига ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш бўйича мавзули блокни киритиш. | Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — ўқув режасига мувофиқ ҳар йили | Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Ўқув режалари. ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш тўғрисидаги билимларга эга бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлашни таъминлаш. |
| IV. ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича тизимли ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш | ||||
| 16. | ОИВ инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш. Аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш. | Мунтазам равишда, режага мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти | Социологик тадқиқотлар ўтказиш жадвали. Тавсиялар билан биргаликда социологик тадқиқотлар натижалари бўйича таҳлилий материаллар. |
| 17. | Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш: — юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув-методик, таълим материаллари, ўқув фильмлари тайёрлаш бўйича таклифлар; |
Ишлаб чиқиш — 2009 йил I ярим йиллик, амалга ошириш — тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Миллий телерадиокомпанияси | Тавсиялар, ўқув қўлланмалари, ўқув фильмлари, ахборот-таълим материаллари. |
| | — Ўзбекистон халқининг менталитети, маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий қадриятларини ҳисобга оладиган аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТС профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича методик тавсиялар; | Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг тавсияларига мувофиқ ўқув-методик, ахборот-таълим материаллари ва қўлланмалар мазмунини такомиллаштириш ва сифатини ошириш. | ||
| | — умумтаълим мактаблари, тиббий ихтисосликдан бошқа олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқув дастурларига юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича соатлар жорий этиш бўйича таклифлар. | Ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича билимлари даражасини ошириш. | ||
| 18. | Оммавий ахборот воситаларида маънавий бой, жисмоний соғлом ва уйғун ёшларни камол топтиришга йўналтирилган ОИТС профилактикаси масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш. | Доимо, тасдиқланган ёритиш режасига мувофиқ | Миллий телерадиокомпания, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси | Ёритиш режаси. Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш. |
| V. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ва ишларни мувофиқлаштиришни таъминлаш | ||||
| 19. | ОИВ/ОИТС профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича илғор тажрибани ўрганиш учун мутахассисларнинг чет элга сафарларини ташкил этиш. | Мунтазам равишда, режага мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | Мутахассислар малакасини ошириш жадвали. Тажриба айирбошлаш, мутахассислар малакасини ошириш. |
| 20. | ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг мутахассислари иштирокида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. | 2009 — 2011 йиллар, конференциялар ўтказиш режасига мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ноҳукумат, нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Конференциялар материаллари. |
| 21. | Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда амалга ошириладиган ОИТСга қарши кураш соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ишлаб чиқиш — 2009 йил I ярим йиллик | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти | Мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланган ҳолда комиссиянинг мажлиси қарори. Лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштиришни ҳамда уларнинг самарали амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш. |
| 22. | ОИВ/ОИТСга, сил ва безгакка қарши кураш бўйича глобал жамғарманинг дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ва унинг грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш. | 2009 йил II чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | Тавсиялар билан биргаликда таҳлилий материаллар. Лойиҳалар амалга оширилиши самарадорлигини ошириш. |