23.06.2023 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Интеллектуал мулкни рағбатлантиришга доир нормалар Асосий қонунимиздан ҳам ўрин олган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиб, интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши ва давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилиши қатъий белгилаб қўйилган.
1. Судларга тушунтирилсинки, интеллектуал мулк соҳасида келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади), Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (БМТ Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган ва эълон қилинган), бошқа Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Географик кўрсаткичлар тўғрисида», «Фирма номлари тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида», «Рақобат тўғрисида», «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида», «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунлари ва интеллектуал мулк соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳал қилинади.
«Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш тўғрисида»ги конвенцияси (1967 йил 14 июль, Стокгольм ва 1979 йил 2 октябрда ўзгартирилган; Ўзбекистон Республикаси учун 1991 йил 25 декабрдан кучга кирган);
«Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Берн конвенцияси (Париж, 1971 йил 24 июль, 1979 йил 28 сентябрда ўзгартиш киритилган. Мазкур конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 27 августдаги 681-П-сонли «Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Берн конвенциясига қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган);
«Патент ҳуқуқи тўғрисида»ги шартнома (2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ушбу шартномага Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 мартдаги ЎРҚ-25-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидаги Шартномага қўшилиши ҳақида»ги қонунига асосан қўшилган. 2006 йил 19 июлдан кучга кирган);
«Товар белгиларига доир қонунлар тўғрисида»ги шартнома (Женева, 1994 йил 27 октябрь. Ўзбекистон Республикаси мазкур Шартномага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 1 майдаги 630-1-сонли «Товар белгиларига доир қонунлар тўғрисидаги Шартномага қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган. Ўзбекистон Республикаси учун 1998 йил 4 сентябрдан кучга кирган);
«Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги халқаро конвенция (1961 йил 2 декабрь, 1972 йил 10 ноябрь, 1978 йил 23 октябрь ва 1991 йил 19 мартда Женевада қайта кўриб чиқилган. Мазкур конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 27 августдаги 680-П-сонли «Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида»ги қарори билан ратификация қилинган);
«Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Мадрид битимига доир баённома (Мадрид, 1989 йил 27 июнь. Ўзбекистон Республикаси мазкур Баённомага Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 июлдаги ЎРҚ-40-сонли «Ўзбекистон Республикасининг белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Мадрид битимига доир баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) қўшилиши ҳақида»ги Қонунига асосан қўшилган);
«Патент кооперацияси тўғрисида»ги шартнома (Вашингтон, 1970 йил 19 июнь. Ўзбекистон Республикаси учун 1991 йил 25 декабрдан кучга кирган);
«Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонентлашнинг халқаро эътироф этилиши тўғрисида»ги Будапешт шартномаси (Будапешт, 1977 йил 28 апрель. Ўзбекистон Республикаси мазкур Шартномага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 277-II-сонли «Патент тартиботи мақсадлари учун микроорганизмларни тўплашни халқаро эътироф этиш тўғрисида»ги Будапешт шартномасига қўшилиш ҳақида»ги Қарорига асосан қўшилган. 2002 йил 12 январдан кучга кирган);
«Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товар ва хизматларнинг халқаро таснифи тўғрисида»ги Ницца битими (Ницца, 1957 йил 15 июнь. Ўзбекистон Республикаси мазкур Битимга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 275-II-сонли «Белгилар рўйхатга олинадиган Халқаро товарлар ва хизматлар таснифи тўғрисидаги Ницца шартномасига қўшилиш ҳақида»ги қарорига асосан қўшилган. 2002 йил 12 январдан кучга кирган);
«Халқаро патент таснифи тўғрисида»ги Страсбург битими (Страсбург, 1971 йил 24 март. Ўзбекистон Республикаси мазкур Битимга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 276-П-сонли «Халқаро патент таснифи тўғрисидаги Страсбург битимига қўшилиш ҳақида»ги қарори билан қўшилган. 2002 йил 12 октябрдан кучга кирган);
«Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисида»ги Локарно битими (1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган. Ўзбекистон Республикаси ушбу Битимга Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 14 мартдаги ЎРҚ-24-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисида»ги Локарно битимига қўшилиши ҳақида»ги қонуни билан қўшилган);
«Фонограммаларни тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорлашдан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги конвенция (Женева, 1971 йил 29 октябрь. Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-511-сонли «Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси учун 2019 йил 25 апрелдан кучга кирган);
2. Судларнинг эътибори ФК 1031-моддасига мувофиқ интеллектуал мулк объектлари муайян белгиларига қараб уч гуруҳга бўлиниши ва ушбу гуруҳдаги объектлар рўйхати тугал эмаслигига қаратилсин (масалан, географик кўрсаткичлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар интеллектуал мулк объекти ҳисобланади).
6. Судларнинг эътибори, МСИЮтКнинг 27-моддасига мувофиқ, аризачи интеллектуал мулк соҳасига оид маъмурий ҳужжатни ҳақиқий эмас, мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаблар билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам қўйишга ҳақли эканлигига қаратилсин.
8. Конституциянинг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
9. Судларга тушунтирилсинки, ФК 27-моддасига асосан ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар судда фан, адабиёт ва санъат асарининг, ихтиронинг ёки ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижасига муаллифлик ҳуқуқини мустақил равишда ҳимоя қилишга ҳақли.
13. Судлар ошкор этилмаган ахборотларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш юзасидан келиб чиққан низолар ФКнинг 64-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида» ва «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонунларида белгиланган алоҳида хусусиятлардан келиб чиқиб ҳал этилишини назарда тутишлари лозим.
20. ФК 1034-моддаси қоидаларидан келиб чиқиб, судларга тушунтирилсинки, мулкий ҳуқуқ тўлиқ ҳажмда бошқа шахсларга ўтганда, ҳуқуқ эгаси ушбу ҳуқуқни ўзидан бегоналаштиради ва объектга бўлган мулкий ҳуқуқ учинчи шахсларда вужудга келади, қисман ўтказилганда эса ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни муайян қисмини ўзида сақлаб қолади.
Умумий усул ФКнинг 11-моддасида белгиланган бўлиб, шунга кўра судларнинг эътибори мазкур моддада белгиланган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча усуллари интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳам татбиқ этилишига қаратилсин.
Махсус усул ФКнинг 1040 ва 1107-моддаларида белгиланган бўлиб, мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса:
25. Судларнинг эътибори ФКнинг 14-моддасига мувофиқ, агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли эканлигига қаратилсин.
26. Муаллифлик ҳуқуқи объектлар турлари жумласига адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар); драматик ва сценарий асарлар; матнли ва матнсиз мусиқа асарлари; мусиқали-драматик асарлар; хореография асарлари ва пантомималар; аудиовизуал асарлар; рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва бошқа тасвирий санъат асарлари; манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари; архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари; фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар; жўғрофия, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар; барча турдаги электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун дастурлар, шу жумладан амалий дастурлар ва операция тизимлари ҳамда ФКнинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларга жавоб берувчи бошқа асарлар киради (ФК 1042-модда).
27. ФКнинг 1051-моддасида ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасида санаб ўтилган шахсий номулкий ҳуқуқлар (муаллиф деб эътироф этилиш ҳуқуқи, муаллифнинг исмига бўлган ҳуқуқ, ошкор қилишга бўлган ҳуқуқ, асарни чақириб олиш ҳуқуқи, муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи) дахлсиздир.
28. ФКнинг 1056-моддаси ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасида белгиланган муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари бузилган тақдирда, муаллиф ва (ёки) ҳуқуқ эгаси, уларнинг меросхўрлари, мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш ташкилоти, шунингдек ваколатли давлат органи томонидан ҳимоя қилиниши мумкинлиги эътиборга олиниши лозим.
30. ФК 1041-моддасига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилиши боис, улар ҳуқуқий муҳофаза объектига айланиши учун асар объектив равишда мавжуд бўлиши керак (масалан, картина яратиш ғоясининг ўзи ушбу ғояни муҳофаза объектига айлантирмайди).
37. Судларнинг эътибори, ФКнинг 1060-моддаси, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 25 — 33-моддалари ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда муаллиф ва бошқа шахсларнинг асардан фойдаланиш борасидаги мутлақ ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйилишига қаратилсин.
39. ФКнинг 1062-моддаси талабларидан келиб чиқиб судларга тушунтирилсинки, агар асар иш вақтида ёки иш берувчининг мулкидан фойдаланган ҳолда яратилиб, бироқ хизмат вазифалари доирасида ёки хизмат топшириғи тартибида яратилмаган бўлса, у хизмат асари ҳисобланмайди.
41. Судлар товар белгисидан фойдаланилмаганлиги муносабати билан товар белгисига берилган гувоҳноманинг амал қилишини муддатидан олдин тугатишга оид ишларни ҳал қилишда «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича товар белгисидан фойдаланилганлигини текширишлари лозим. Бунда товар белгисидан фойдаланмаганлик сабаблари аниқланишида ҳуқуқ эгасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ёки ҳуқуқни суиистеъмол қилишлик кабилар инобатга олиниши лозим.
44. Судларга тушунтирилсинки, товар белгиларининг бир хиллиги, ўзаро ўхшашлик даражаси ва товар белгисининг бошқа муҳофазага лаёқатлилигига таъсир қилувчи белгилари «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 июлда 1988-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари» асосида аниқланади.
45. Судлар шуни инобатга олсинки, ФКнинг 11071-моддасига асосан агарда товар белгиси билан белгиланган товар фуқаролик муомаласига ҳуқуқ эгаси томонидан қонуний йўл билан киритилган бўлса, кейинчалик амалга ошириладиган ушбу товарнинг айланмаси ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқлари бузилиши ҳисобланмайди.
46. Судларнинг эътибори саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар ФКнинг 1082-моддасига мувофиқ патент берилган тақдирдагина муҳофаза қилинишига қаратилсин.