Норасмий таржима
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш
Конвенцияси
Аҳдлашувчи томонлар,
Давлатлар ўртасида суверенитет ва тенгликни ҳурмат қилишга асосланган ўзаро манфаатларни учун яхшироқ тушуниш ва ҳамкорликка ҳисса қўшишни хоҳлаган ҳолда,
Ижодкорликни рағбатлантириш мақсадида бутун дунёда интеллектуал мулкни муҳофаза қилишни рағбатлантириш,
ҳар бир Иттифоқнинг мустақиллигини тўла ҳурмат қилиб, саноат мулкини, адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш соҳасида ташкил этилган Иттифоқларни бошқаришни такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга интилиш мақсадида,
Қуйидагилар келишиб олдилар:
1-модда
Ташкилотни таъсис этиш
Ташкилотни таъсис этиш
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ушбу Конвенция билан таъсис этилди.
2-модда
Таърифлар
Таърифлар
Ушбу Конвенция мақсадлари учун:
(i) «Ташкилот» — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини англатади (БИМТ);
(ii) «Халқаро бюро» — Интеллектуал мулк бўйича халқаро бюрони англатади;
(iii) «Париж конвенцияси» — 1883 йил 20 мартда имзоланган, барча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган таҳрирларни кўзда тутган ҳолда, Саноат мулкини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Париж конвенциясини англатади;
(iv) «Бернская конвенцияси» — 1886 йил 9 сентябрда имзоланган, барча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган таҳрирларни кўзда тутган ҳолда, Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенциясини англатади;
(v) «Париж иттифоқи» — Париж конвенцияси билан тузилган Халқаро иттифоқни англатади;
(vi) «Берн иттифоқи» Берн конвенцияси билан тузилган Халқаро иттифоқни англатади;
(vii) «Иттифоқлар» — Париж иттифоқи, ушбу Иттифоқ мақсадида тузилган махсус иттифоқлар ва махсус битимлар,Берн иттифоқи,шунингдек, интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга кўмаклашишга мўлжалланган бошқа ҳар қандай бошқа халқаро битим, 4 (iii)-моддага мувофиқ унинг бошқаруви Ташкилот томонидан амалга оширилади.
(viii) «интеллектуал мулк» қуйидаги ҳуқуқларни ўз ичига олади:
адабий, бадиий ва илмий асарлар,
артистларнинг ижро фаолияти, овоз ёзиш, радио ва телевидение кўрсатувлари,
инсон фаолиятининг барча соҳаларидаги ихтиролар,
илмий кашфиётлар,
саноат намуналари,
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, фирма номлари ва тижорат белгилари,
ноҳалол рақобатга қарши ҳимоя,
саноат, илмий, адабий ва бадиий соҳаларда интеллектуал фаолият билан боғлиқ бошқа барча ҳуқуқлар.
3-модда
Ташкилотнинг мақсади
Ташкилотнинг мақсади
Ташкилот мақсадлари:
(i) бутун дунёда давлатлар ҳамкорлиги орқали ва керак бўлганда, бошқа ҳар қандай халқаро ташкилот билан алоқада интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга кўмаклашиш;
(ii) Иттифоқларнинг маъмурий ҳамкорлигини таъминлаш.
4-модда
Функциялари
Функциялари
3-моддада белгиланган мақсадларга эришиш учун Ташкилот ўз органлари орқали ва ҳар бир уюшманинг ваколатларини ҳурмат қилиб:
(i) бутун дунёда интеллектуал мулкни муҳофаза қилишни яхшилаш ва бу соҳадаги миллий қонунчиликни уйғунлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ҳисса қўшади;
(ii) Париж иттифоқининг, шу Иттифоқ билан боғлиқ тузилган Махсус иттифоқларнинг ва Берн иттифоқининг маъмурий вазифаларини бажаради;
(iii) интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга кўмаклашиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай халқаро шартномани амалга ошириш учун маъмурий бошқаришни қабул қилишга ёки иштирок этишга розилик бериши мумкин;
(iv) интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга ёрдам берадиган халқаро шартномалар тузишга ёрдам беради;
(v) интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқий ва техник ёрдам сўраган давлатларга ўз ҳамкорлигини таклиф қилади;
(vi) интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш билан боғлиқ маълумотларни тўплайди ва тарқатади, бу соҳада тадқиқотлар олиб боради ва уларни рағбатлантиради ҳамда бундай тадқиқотлар натижаларини эълон қилади;
(vii) интеллектуал мулкни халқаро муҳофаза қилишга кўмаклашувчи хизматларнинг ишлашини таъминлайди ва керак бўлганда бу соҳада рўйхатга олишни амалга оширади, шунингдек ушбу рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
(viii) бошқа ҳар қандай тегишли чораларни кўради.
5-модда
Аъзолик
Аъзолик
(1) 2 (vii)-моддада белгиланган ҳар қандай Иттифоқ аъзолари бўлган ҳар қандай давлат Ташкилотга аъзо бўлиши мумкин.
(2) Иттифоқларга аъзо бўлмаган ҳар қандай давлат ҳам Ташкилотга аъзо бўлиши мумкин, агар:
(i) у Бирлашган миллатлар ташкилотининг, Бирлашган миллатлар ташкилоти билан боғлиқ ҳар қандай ихтисослаштирилган агентликларнинг ёки Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг аъзоси ёки Халқаро суд статутининг иштирокчиси бўлса; ёки
(ii) У Бош ассамблея томонидан ушбу Конвенциянинг иштирокчиси бўлишга таклиф қилинган бўлса.
6-модда
Бош Ассамблея
Бош Ассамблея
(1)
(a) Бош ассамблея,таркибига ҳар қандай иттифоқ аъзолари кирган, ушбу Конвенция иштирокчи-давлатларидан иборат ҳолда тузилади.
(b) Ҳар бир давлат ҳукумати битта вакилдан иборат бўлиб, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва экспертлари бўлиши мумкин.
(c) Ҳар бир вакилнинг харажатлари уни тайинлаган ҳукумат томонидан қопланади.
(2) Бош Ассамблея:
(i) Бош директорни мувофиқлаштириш қўмитаси тавсиясига биноан тайинлайди;
(ii) Бош директорнинг Ташкилот фаолиятига оид ҳисоботларини ўрганади ва тасдиқлайди ва унга барча керакли кўрсатмаларни беради;
(iii) ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди ва Бошқарув қўмитаси фаолиятини тасдиқлайди ва унга кўрсатмалар беради;
(iv) Иттифоқлар учун умумий харажатларнинг икки йиллик бюджетини қабул қилади;
(v) Бош директор томонидан 4(iii)-моддада кўзда тутилган халқаро шартномаларни бажаришда маъмурият ишлари бўйича таклиф қилинган ҳаракатларни маъқуллайди;
(vi) Ташкилотнинг молиявий қоидаларини қабул қилади;
(vii) Бирлашган миллатлар ташкилотининг амалиётини ҳисобга олган ҳолда, Котибиятнинг ишчи тилларини белгилайди;
(viii) 5 (2)(ii)-моддада кўзда тутилган давлатларни ушбу Конвенция иштирокчилари бўлишга таклиф қилади;
(ix) ташкилотга аъзо бўлмаган қайси давлатлар ва қайси ҳукуматлараро ёки халқаро нодавлат ташкилотлари унинг йиғилишларига кузатувчи сифатида киритилиши мумкинлигини аниқлайди;
(x) ушбу Конвенция бўйича бошқа тегишли функцияларни бажаради.
(3)
(a) Ҳар бир давлат, бир ёки бир нечта Иттифоқ аъзоси бўлишидан қатъи назар, Бош Ассамблеяда битта овозга эга.
(b) Бош ассамблеяга аъзо давлатларнинг ярми кворумни ташкил қилади.
(c) Параграфнинг (б) кичик бандининг қоидаларига қарамай, агар ҳар қандай сессияда вакиллик қиладиган давлатлар сони ярмидан кам бўлса-да, Бош Ассамблеяга аъзо давлатларнинг учдан бир қисмига тенг ёки кўп бўлса,у қарор қабул қила олади; аммо, Бош Ассамблеянинг барча қарорлари, ўз тартиб-қоидаларига тааллуқли қарорлар бундан мустасно, қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина кучга киради.Халқаро бюро юқорида кўрсатилган қарорларни Бош ассамблеяга аъзо бўлмаган давлатларга етказади ва уларни қарорлар, агар улар маъқуллашса ёки қарши бўлса, ёки бетараф бўлса, юборилган кундан бошлаб уч ой ичида ёзма равишда хабардор қилишга таклиф қилади.Агар бу муддат тугагандан сўнг, шундай овоз берган ёки бетараф давлатлар сони,сессиянинг ўзида кворумга эришиш учун етишмаётган бўлса, кўпчилик овоз берилган қарорлар кучга киради.
(d) Параграфнинг (e) ва (f) кичик бандлари қоидаларига риоя қилган ҳолда, Бош Ассамблея ўз қарорларини учдан икки қисм овозлар билан қабул қилади.
(e) (4)(iii)-моддада назарда тутилган халқаро шартномаларни бажариш бўйича маъмуриятга тегишли ҳаракатларни тасдиқлаш учун берилган овозларнинг тўртдан уч қисми талаб қилинади.
(f) Бирлашган миллатлар ташкилоти Уставининг 57 ва 63-моддалари қоидаларига мувофиқ Бирлашган миллатлар ташкилоти билан тузилган битимни тасдиқлаш учун овозларнинг ўндан тўққиз қисми талаб қилинади.
(g) Бош директорни тайинлаш учун ((2)(i) банд), Бош директор томонидан халқаро шартномаларни амалга ошириш учун маъмурий томондан таклиф қилинган ҳаракатларни тасдиқлаш ((2) (v)-банд) ва штаб-квартирани кўчириш (10-модда), талаб қилинадиган кўпчиликка фақат Бош Ассамблеяда эмас, балки Париж иттифоқи ва Берн иттифоқи Ассамблеясида ҳам эришиш керак.
(h) Овоз беришда бетараф қолганлар ҳисобга олинмайди.
(i) Вакил фақат битта давлат вакили бўлиши ва фақат унинг номидан овоз бериши мумкин.
(4)
(a) Бош ассамблея ҳар иккинчи календар йилда Бош директор чақируви билан навбатдаги сессияда йиғилади.
(b) Бош ассамблеянинг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши мумкин, уни Бош директор Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг талабига биноан ёки Бош ассамблеяга аъзо давлатларнинг чоракдан бирининг талабига биноан чақиради.
(c) Сессиялар Ташкилот қароргоҳида ўтказилади.
(5) Ушбу Конвенцияда иштирок этаётган ва Иттифоқнинг ҳеч бир аъзоси бўлмаган давлатлар Бош Ассамблеянинг йиғилишларига кузатувчи сифатида киритилади.
(6) Бош ассамблея ўз иш тартибини қабул қилади.
7-модда
Конференция
Конференция
(1)
(a) Улар Иттифоқлардан бирига аъзо бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар ушбу Конвенция иштирокчи-давлатларидан ташкил топган Конференция тузилади.
(b) Ҳар бир давлат ҳукумати битта вакилдан иборат бўлиб, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва экспертлари бўлиши мумкин.
(c) Ҳар бир вакилнинг харажатлари уни тайинлаган ҳукумат томонидан қопланади.
(2) Конференция:
(i) интеллектуал мулк соҳасидаги умумий қизиқишларни муҳокама қилади, ва Иттифоқларининг ваколати ва мустақиллигини ҳисобга олган ҳолда бундай масалалар бўйича тавсиялар бериши мумкин:
(ii) Конференциянинг икки йиллик бюджетини қабул қилади;
(iii) Конференция бюджети доирасида ҳар икки йилда бир марта юридик ва техник ёрдам дастурини қабул қилади;
(iv) 17-моддада назарда тутилган тартибда ушбу Конвенцияга ўзгартиришлар киритади;
(v) қайси давлатлар Ташкилотга аъзо эмаслигини ва қайси ҳукуматлараро ва халқаро нодавлат ташкилотлари унинг йиғилишларига кузатувчи сифатида киритилиши мумкинлигини аниқлайди;
(vi) ушбу Конвенция бўйича бошқа тегишли функцияларни бажаради.
(3)
(a) Ҳар бир аъзо давлат Конференцияда битта овозга эга.
(b) Аъзо давлатларнинг учдан бир қисми кворумни ташкил қилади.
(c) 17-модданинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Конференция овозларнинг учдан икки қисми билан қарор қабул қилади.
(d) Бирон бир Иттифоқ аъзоси бўлмаган ушбу Конвенцияга аъзо давлатларнинг бадаллари миқдори фақат ушбу давлатларнинг иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган вакиллари овоз бериш йўли билан белгиланади.
(e) Овоз беришда бетараф қолганлар ҳисобга олинмайди.
(f) Вакил фақат битта давлат вакили бўлиши ва фақат унинг номидан овоз бериши мумкин.
(4)
(a) Конференция Бош директор томонидан чақириладиган навбатдаги сессияда, Бош ассамблея билан бир вақтда ва бир жойда йиғилади.
(b) Конференция аъзо давлатларнинг кўпчилиги талабига биноан Бош директор томонидан чақириладиган навбатдан ташқари сессияда йиғилади.
(5) Конференция ўз тартиб-қоидаларини қабул қилади.
8-модда
Мувофиқлаштирувчи қўмита
Мувофиқлаштирувчи қўмита
(1)
(a) Париж иттифоқи Ижроия қўмитаси ёки Берн иттифоқи Ижроия қўмитаси ёки ушбу Ижроия қўмиталарнинг ҳар иккаласига ҳам аъзо бўлган ушбу Конвенцияга аъзо давлатлардан иборат Мувофиқлаштирувчи қўмита тузилади.Аммо, агар бу Ижроия қўмиталарнинг ҳар бири Ассамблея аъзолари сонининг чоракдан биридан иборат бўлса, унда бундай Ижроия қўмита ўз аъзолари орасидан Мувофиқлаштирувчи қўмитага аъзо давлатларни тайинлайди, уларнинг сони юқорида айтиб ўтилган чоракдан ошмаса; бунда, Ташкилотнинг қароргоҳи жойлашган мамлакат бу чоракни аниқлашда ҳисобга олинмайди.
(b) Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг ҳар бир аъзоси бўлган давлат ҳукумати унинг ўринбосари, маслаҳатчи ва экспертдан иборат бўлиши мумкин бўлган битта вакил билан тақдим этилади.
(c) Мувофиқлаштирувчи қўмита Конференция дастурига ёки бюджетига ва унинг кун тартибига бевосита алоқадор бўлган масалаларни кўриб чиқаётганда,ёки Конвенцияга аъзо давлатларнинг Иттифоқларнинг ҳеч бирига аъзо бўлмаган ҳуқуқлари ёки мажбуриятларига тааллуқли Конвенцияга ўзгартириш киритиш таклифи бўлса;бу давлатларнинг тўртдан бири Мувофиқлаштирувчи қўмита мажлисларида Мувофиқлаштирувчи қўмита аъзолари билан бир хил ҳуқуқларда қатнашади.Конференция ҳар бир навбатдаги сессиясида давлатларни бундай йиғилишларда иштирок этиш учун сайлайди.
(d) Ҳар бир вакилнинг харажатлари уни тайинлаган ҳукумат томонидан қопланади.
(2) Агар Ташкилот бошқарадиган бошқа Иттифоқлар Мувофиқлаштирувчи қўмитада шундай вакил бўлишни хоҳласалар, уларнинг вакиллари Мувофиқлаштирувчи қўмитага аъзо давлатлар орасидан кўрсатилади.
(3) Мувофиқлаштирувчи қўмита:
(i) Иттифоқлар органлари, Бош ассамблея, Конференция ва Бош директорга бир ёки бир нечта Иттифоқ ва Ташкилотга тегишли, хусусан бюджет масалалари бўйича барча маъмурий, молиявий ва бошқа масалалар, шу жумладан иттифоқлар учун умумий харажатлар бўйича маслаҳат беради;
(ii) Бош Ассамблея кун тартиби лойиҳасини тайёрлайди;
(iii) кун тартиби лойиҳасини, шунингдек, Конференция дастури ва бюджети лойиҳаларини тайёрлайди;
(iv) чиқариб ташланган;
(v) Бош директорнинг ваколат муддати тугашидан олдин ёки Бош директор лавозими бўшаб қолганда, Бош Ассамблея томонидан тайинланиш учун номзод кўрсатилади;агар Бош ассамблея бу номзодни кўрсатмаса, Мувофиқлаштирувчи қўмита бошқа номзодни кўрсатади; умумий тартибда номзод кўрсатилгунга қадар бу тартиб такрорланади;
(vi) агар Бош Ассамблеянинг икки сессияси ўртасида Бош директор лавозими бўш қолса, янги Бош директор ўз лавозимига киргунига қадар вақтинча Бош директор вазифасини бажарувчини тайинлайди;
(vii) ушбу Конвенция бўйича унга юкланган бошқа барча функцияларни бажаради.
(4)
(a) Мувофиқлаштирувчи қўмита йилига бир марта Бош директор чақируви билан навбатдаги сессияларда йиғилади. Қоида тариқасида, Қўмита Ташкилот қароргоҳида йиғилади.
(b) Бош директор ўз ташаббуси билан ёки раиснинг илтимосига биноан ёки Мувофиқлаштирувчи қўмита аъзоларининг тўртдан бир қисмининг илтимосига биноан Мувофиқлаштирувчи қўмита навбатдан ташқари сессияда йиғилиши мумкин.
(5)
(a) Ҳар бир давлат, (1) (а) бандда кўрсатилган Ижроия қўмиталарнинг бирига ёки иккаласига аъзо бўлишидан қатъи назар, Мувофиқлаштирувчи қўмитада битта овозга эга.
(b) Бошқарув қўмитаси аъзоларининг ярми кворумни ташкил қилади.
(c) вакил фақат битта давлат вакили бўлиши ва фақат унинг номидан овоз бериши мумкин.
(6)
(a) Мувофиқлаштирувчи қўмита ўз фикрини билдиради ва қарорларни оддий кўпчилик овоз билан қабул қилади. Овоз беришда бетараф қолганлар ҳисобга олинмайди.
(b) Оддий кўпчилик овоз олган тақдирда ҳам, Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг ҳар қандай аъзоси овоз беришдан сўнг, овозларни махсус санашни қуйидагича ўтказишни сўраши мумкин: Париж иттифоқи Ижроия қўмитаси ва Берн иттифоқи Ижроия қўмитаси аъзолари бўлган мамлакатларнинг номлари кўрсатилган иккита алоҳида рўйхат тузилади;ҳар бир давлат овози киритилган ҳар бир рўйхатда унинг номига қарши ёзилади. Агар бу махсус ҳисоб ҳар бир рўйхатда оддий кўпчиликка эришилмаганлигини кўрсатса, таклиф қабул қилинмаган ҳисобланади.
(7) Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг аъзоси бўлмаган Ташкилотнинг ҳар қандай аъзо-давлати қўмита йиғилишларида муҳокамада қатнашиш ҳуқуқига эга, лекин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган кузатувчилар сифатида қатнашиши мумкин.
(8) Мувофиқлаштирувчи қўмита ўз тартиб-қоидаларини қабул қилади.
9-модда
Халқаро бюро
Халқаро бюро
(1) Халқаро бюро Ташкилот котибияти ҳисобланади.
(2) Халқаро бюрони Бош директор бошқаради, у икки ёки ундан ортиқ Бош директор ўринбосарига эга.
(3) Бош директор камида 6 йил муддатга тайинланади. У маълум муддатларга қайта тайинланиши мумкин. Дастлабки тайинланиш ва мумкин бўлган кейинги тайинланиш саналари, шунингдек бошқа тайинланиш шартлари Бош Ассамблея томонидан белгиланади.
(4)
(a) Бош директор Ташкилотнинг бош ижрочи директори ҳисобланади.
(b) У Ташкилот вакили.
(c) У Бош Ассамблеяга ҳисобот беради ва Ташкилотнинг ички ва ташқи ишларига оид кўрсатмаларини бажаради.
(5) Бош директор бюджет ва дастурлар лойиҳаларини, шунингдек даврий фаолият ҳисоботларини тайёрлайди. У уларни тегишли давлатлар ҳукуматларига, шунингдек, Иттифоқлар ва Ташкилотнинг ваколатли органларига топширади.
(6) Бош директор ва у тайинлаган ходимлар Бош Ассамблея, Конференция, Мувофиқлаштириш қўмитаси ва бошқа қўмита ёки ишчи гуруҳининг барча йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этадилар. Бош директор ёки у тайинлаган ходим бу органларнинг ex officio котиби ҳисобланади.
(7) Бош директор Халқаро бюронинг вазифаларини самарали бажариш учун зарур бўлган ходимларни тайинлайди. У Бош директор ўринбосарларини Мувофиқлаштириш қўмитаси тасдиқлаганидан кейин тайинлайди. Ишга қабул қилиш шартлари Бош директор таклифига биноан Мувофиқлаштирувчи қўмита томонидан тасдиқланган ходимлар тўғрисидаги низом билан белгиланади.Ходимларни ёллаш ва хизмат кўрсатиш шартларини белгилашда энг муҳим омил — бу юқори даражадаги самарадорлик, малакали ва яхлитликни таъминлаш зарурати.Иложи борича кенг географик қамров асосда кадрларни ёллаш муҳимлигига эътибор берилиши керак.
(8) Бош директор ва ходимларнинг вазифалари фақат халқаро характерга эга.Вазифаларини бажаришда улар Ташкилотдан ташқаридаги ҳеч қандай ҳукумат ёки ҳокимиятдан кўрсатма сўрамайдилар ва олмайдилар. Улар халқаро амалдорлар статусини шубҳа остига қўядиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишлари керак.Ҳар бир аъзо давлат Бош директор ва ходимларнинг вазифаларини фақат халқаро характерда ҳурмат қилишга ва ўз вазифаларини бажаришда уларга таъсир ўтказмасликка мажбурдир.
10-модда
Қароргоҳ
Қароргоҳ
(1) Ташкилотнинг бош қароргоҳи Женевада жойлашган.
(2) Уни кўчириш тўғрисидаги қарор Бош Ассамблея томонидан 6 (3) (d) ва (g)-моддаларда кўзда тутилганидек қабул қилиниши мумкин.
11-модда
Молиялаштириш
Молиялаштириш
(1) Ташкилот иккита алоҳида бюджетга эга: Иттифоқлар учун умумий харажатлар бюджети ва Конференция бюджети.
(2)
(a) Иттифоқлар учун умумий бўлган харажатлар бюджети бир нечта Иттифоқлар манфаатини назарда тутади.
(b) бюджет қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
(i) Иттифоқлар бадаллари, ҳар бир Иттифоқнинг ҳиссаси миқдори Ассамблея томонидан ушбу Иттифоқ манфаатлари учун сарфланган умумий харажатлар улушини ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
(ii) Халқаро бюро томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар, улар Иттифоқларнинг ҳеч бирига тааллуқли эмас ёки Халқаро бюронинг ҳуқуқий ва техник ёрдам кўрсатиши бунга кирмайди;
(iii) Иттифоқларнинг ҳеч бирига тўғридан-тўғри тегишли бўлмаган Халқаро бюронинг нашрларини сотишдан тушган тушумлар ёки бундай нашрларда ҳуқуқлар ўтказилишидан тушган даромадлар;
(iv) (3) (b) (iv)-бандда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, Ташкилотга совғалар, мерос ва грантлар;
(v) ижара ҳақи, фоизлар ва Ташкилотнинг бошқа ҳар хил даромадлари.
(3)
(а) Конференция бюджетига Конференция сессияларини ўтказиш ва юридик ва техник ёрдам дастурининг харажатлари киради.
(b) бюджет қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
(i) Иттифоқларнинг ҳеч бирига аъзо бўлмаган ушбу Конвенцияга аъзо давлатлар бадаллари;
(ii) Иттифоқларнинг ушбу бюджетга ўтказмалари, ҳар бир Иттифоқнинг ўтказмалари Ассамблея томонидан белгиланади ва ҳар қандай Иттифоқ ўтказмалардан воз кечиши мумкин;
(iii) юридик ва техник ёрдам соҳасида Халқаро бюро томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун олинган маблағлар;
(iv) (а) кичик банди билан кўзда тутилган Ташкилотга совғалар, мерос ва грантлар.
(4)
(a) Конференция бюджетига ўз ҳиссасини аниқлаш мақсадида, ушбу Конвенциянинг ҳар бир Иттифоқига аъзо бўлмаган ҳар бир давлатга синф белгиланади ва ўз йиллик ҳиссасини қуйидаги белгиланган миқдордаги бирликлар асосида тўлайди:
A синф____________ 10
B синф____________ 3
C синф____________ 1
(b) Ҳар бир бундай давлат 14(1)-моддада кўзда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш билан бир вақтда, қайси тоифага киришни хоҳлашини кўрсатади. Ҳар қандай бундай давлат синфни ўзгартириши мумкин. Агар давлат қуйи синфни танласа, у буни Конференциянинг кейинги сессиясида эълон қилиши керак. Ҳар қандай бундай ўзгартириш сессиядан кейинги календар йили бошидан кучга киради.
(c) Ҳар бир давлатнинг йиллик ҳиссаси барча давлатлар Конференцияси бюджетига тўланадиган бадалларнинг умумий миқдори билан боғлиқдир, чунки унинг бирликлари сони кўрсатилган барча давлатлар бирликларининг умумий сонига тўғри келади.
(d) Ҳисоб-китоблар ҳар йилнинг 1-январидан бошлаб амалга оширилади.
(e) Агар бюджет янги молиявий давр бошланишидан олдин қабул қилинмаса, у ҳолда молиявий регламентга мувофиқ ўтган йил даражасидаги бюджетдан фойдаланилади.
(5) Ушбу моддада кўзда тутилган молиявий бадалларни тўлаш бўйича қарздор бўлган ҳар қандай давлат,ушбу Конвенциянинг аъзоси ва ҳар қандай Иттифоққа аъзо бўлмаган ўз бадалларини тўлаш бўйича қарздор бўлса, агар унинг қарзи миқдори олдинги икки тўлиқ йил учун ундириладиган сумма билан тенг бўлса ёки ундан ошса, у аъзо бўлган Ташкилот органларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бироқ, агар тўловнинг кечикиши алоҳида ва муқаррар ҳолатларда содир бўлганлигига ишонч ҳосил қилса, бу органларнинг ҳар бири бундай давлатга ўз тўлов ҳуқуқларини амалга оширишга рухсат бериши мумкин.
(6) Халқаро бюро томонидан кўрсатиладиган юридик ва техник ёрдам хизматлари учун тўланадиган тўловлар миқдори Бош директор томонидан белгиланади ва Мувофиқлаштирувчи қўмитага маълум қилинади.
(7) Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг розилиги билан ташкилот тўғридан-тўғри ҳукуматлар, жамоат ва хусусий ташкилотлар, уюшмалар ёки шахслардан совғалар, мерос ва грантлар олиши мумкин.
(8)
(a) Ташкилотда айланма маблағлар жамғармаси мавжуд бўлиб, у Иттифоқ ва ушбу Конвенциянинг ҳар бир аъзоси бўлмаган давлат томонидан тўланадиган бир марталик тўловдан иборат. Агар айланма маблағлар жамғармаси етарли бўлмаса, уни кўпайтириш масаласи ҳал қилинади.
(b) Ҳар бир Иттифоқнинг бир марталик тўлови миқдори ва унинг фондни кўпайтиришда иштироки Иттифоқ Ассамблеяси томонидан белгиланади.
(c) Бирорта ҳам Иттифоқнинг аъзоси бўлмаган ушбу Конвенциянинг ҳар бир иштирокчи-давлати томонидан тўланадиган ягона тўлов миқдори ва жамғармани кўпайтиришдаги улуши ушбу давлатнинг ҳар йили қўшган ҳиссасига мутаносиб жамғарма тузилади ёки уни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бу нисбат ва тўлов шартлари Бош директорнинг таклифига биноан Конференция томонидан мувофиқлаштирувчи қўмитанинг фикрини эшитгандан сўнг белгиланади.
(9)
(a) Ташкилотнинг қароргоҳи ўз ҳудудида жойлашган давлат билан тузилган қароргоҳ тўғрисидаги битимда, агар айланма маблағлар етарли бўлмаса, бундай давлат аванс бериши назарда тутилади.Ушбу аванслар миқдори ва уларни тақдим этиш шартлари ҳар бир ҳолатда бундай давлат ва Ташкилот ўртасида махсус келишувга мувофиқ белгиланади. Агар бундай иштирокчи давлат аванс бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса, у Мувофиқлаштириш қўмитасида ex officio равишда битта ўрин эгаллайди.
(b) (а) кичик бандида кўрсатилган давлат ҳам, Ташкилот ҳам аванс олиш мажбуриятини ёзма равишда огоҳлантириш орқали бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бекор қилиш хабарнома юборилган йил тугаганидан уч йил ўтгач кучга киради.
(10) Ҳисоблар бир ёки бир нечта аъзо давлатлар ёки ташқи аудиторлар томонидан молиявий регламентда кўзда тутилган тарзда текширилади. Уларни Бош Ассамблея ўз розилиги билан тайинлайди.
12-модда
Ҳуқуққа лаёқатлилиги; имтиёзлар ва иммунитетлар
Ҳуқуққа лаёқатлилиги; имтиёзлар ва иммунитетлар
(1) Ташкилот ҳар бир аъзо давлат ҳудудида, ушбу Давлат қонунларига мувофиқ, Ташкилот мақсадларига эришиш ва ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган бундай ҳуқуқ лаёқатидан фойдаланади.
(2) Ташкилот Швейцария Конфедерацияси ва қароргоҳи кейинчалик жойлашиши мумкин бўлган бошқа давлат билан қароргоҳ тўғрисида битимлар тузади.
(3) Ташкилот, унинг мансабдор шахслари ва барча аъзо давлатларнинг вакилларига унинг мақсадлари ва функцияларига эришиш учун зарур бўлган имтиёзлар ва иммунитетларни бериш учун Ташкилот бошқа аъзо давлатлар билан икки ёки кўп томонлама шартномалар тузиши мумкин.
(4) Бош директор музокара олиб бориши ва Мувофиқлаштирувчи қўмита тасдиқлагандан сўнг, ташкилот номидан (2) ва (3) бандларда кўрсатилган шартномаларни тузиши ва имзолаши мумкин.
13-модда
Бошқа ташкилотлар билан алоқалар
Бошқа ташкилотлар билан алоқалар
(1) Ташкилот, керак бўлганда, иш муносабатларини ўрнатади ва бошқа ҳукуматлараро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Бундай ташкилотлар билан тузилган ҳар қандай умумий келишув Бош директор томонидан Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг розилигидан кейин тузилади.
(2) Ташкилот ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро нодавлат ташкилотлари билан маслаҳатлашиш ва ҳамкорлик қилиш учун тегишли чора-тадбирларни, шунингдек, миллий ташкилотлар, ҳукумат ёки нодавлат ташкилотлари билан манфаатдор ҳукуматларнинг розилиги билан амалга ошириши мумкин. Бундай тадбирлар Бош директор томонидан Мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.
14-модда
Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ва унга аъзо бўлиш
Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ва унга аъзо бўлиш
(1) 5-моддада кўрсатилган давлатлар ушбу Конвенция ва Ташкилот аъзолари бўлишлари мумкин:
(i) ратификация ҳақида шартлашмасдан Конвенцияни имзолаш орқали;
(ii) ратификация ҳақида шартлашиб имзолаш, сўнгра ратификация ҳужжатини сақлашга топшириш; ёки
(iii) қўшилиш тўғрисидаги далолатномани сақлашга топшириш орқали.
(2) Ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига қарамай, Париж конвенцияси, Берн конвенцияси ёки иккала конвенциянинг иштирокчиси бўлган давлат, агар у бир вақтнинг ўзида ратификация қилса ёки унга қўшилса ёки у аллақачон ратификация қилинган ёки қўшилган бўлса, ушбу Конвенциянинг иштирокчиси бўлиши мумкин:
Париж конвенциясининг Стокгольм актига ёки фақат унинг 20(1)(b)(i)-моддасида кўзда тутилган истисно билан;
Берн конвенцияси Стокгольм актига ёки фақат унинг 20(1)(b)(i)-моддасида кўзда тутилган истисно билан.
(3) Тасдиқлаш ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар Бош директорга сақланади.
15-модда
Конвенцияни кучга кириши
Конвенцияни кучга кириши
(1) Ушбу Конвенция Париж иттифоқига аъзо ўнта давлат ва Берн иттифоқига аъзо еттита давлат 14-модданинг 1-бандида назарда тутилган чораларни кўрганидан уч ой ўтгач кучга киради; аммо, агар давлат ҳар иккала Иттифоқнинг аъзоси бўлса, у иккала гуруҳда ҳам ҳисобга олиниши тушунилади. Худди шу санада, Конвенция, иккала Иттифоқнинг бирортасида ҳам бўлмаган, 14 (1)-моддада кўзда тутилган ҳаракатларни шу санадан камида уч ой олдин амалга оширган давлатларга нисбатан кучга киради.
(2) Бошқа ҳар қандай давлатга нисбатан, ушбу Конвенция 14 -модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳаракатни амалга оширган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
16-модда
Қўшимча шарт
Қўшимча шарт
Ушбу Конвенцияга аъзо бўлишда ҳеч қандай қўшимча шарт йўл қўйилмайди.
17-модда
Ўзгартишлар
Ўзгартишлар
(1) Ушбу Конвенцияга ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар Ташкилотга аъзо ҳар қандай давлат ташаббуси билан, Мувофиқлаштирувчи қўмита ёки Бош директор ташаббуси билан киритилиши мумкин. Бундай таклифлар Бош директор томонидан Конференцияда кўриб чиқилишидан камида олти ой олдин Ташкилотга аъзо давлатларга юборилади.
(2) Ўзгартишлар Конференция томонидан қабул қилинади. Агар ўзгартишлар қабул қилиниши, ушбу Конвенция иштирокчиларининг Иттифоқларга аъзо бўлмаган давлат ҳуқуқлари ва мажбуриятларига таъсир қилса, бундай давлатлар ҳам овоз беришади. Бошқа таклиф қилинаётган барча ўзгартишлар фақат ушбу Конвенцияга аъзо давлатлар томонидан қабул қилинади. Ўзгартишлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, тегишли конвенцияларнинг маъмурий қоидаларига ўзгартишлар киритишни Конференция фақат Париж иттифоқи Ассамблеяси ва Берн иттифоқи Ассамблеяси томонидан ҳар бирида қўлланиладиган қоидаларга мувофиқ олдиндан овоз берилган бўлса қабул қилади.
(3) Ҳар қандай ўзгартиш ҳар бир давлатнинг конституциявий тартибига мувофиқ қабул қилинганлиги тўғрисида ёзма хабарномалар Ташкилотга аъзо давлатларнинг тўртдан учидан Бош директор томонидан қабул қилинганидан бир ой ўтгач кучга киради. Ўзгартишлар Конференция томонидан қабул қилинган вақтда овоз бериш ҳуқуқига эга давлатлар (2)-бандга биноан ўзгартириш таклифига овоз беришади.Ўзгартишлар кучга кирган вақтда Ташкилотга аъзо бўлган ёки шу кундан кейин аъзо бўлган барча давлатлар учун мажбурийдир, агар аъзо давлатларнинг молиявий мажбуриятларини оширадиган ҳар қандай ўзгартиш фақат шу давлатлар учун мажбурий бўлса, улар бундай ўзгартиш қабул қилинганлиги тўғрисида хабар беришади.
18-модда
Денонсация
Денонсация
(1) Ҳар қандай аъзо давлат Бош директор номига юборилган хабарнома орқали ушбу Конвенциядан чиқиши мумкин.
(2) Денонсация қилиш Бош директор томонидан бундай хабарнома олинган кундан олти ой ўтгач кучга киради.
19-модда
Билдиришнома
Билдиришнома
Бош директор барча аъзо давлатлар ҳукуматларини қуйидагилар ҳақида хабардор қилади:
(i) ушбу Конвенция кучга кирган сана;
(ii) ратификация ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг имзоланиши ёки сақланиши;
(iii) ушбу Конвенцияга киритилган ҳар қандай ўзгартишнинг қабул қилиниши ва бундай ўзгартириш кучга кирган сана;
(iv) ушбу Конвенцияни денонсация қилиш.
20-модда
Якуний қоидалар
Якуний қоидалар
(1)
(a) Ушбу Конвенция инглиз, француз, рус ва испан тилларида битта асл нусхада имзоланади, ҳар бир матн бир хил кучга эга ва Швеция ҳукуматига сақлаш учун топширилади.
(b) ушбу Конвенция 1968 йил 13 январгача Стокгольмда имзолаш учун очиқ қолади.
(2) Расмий таржима матнлари Бош директор томонидан манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашгандан сўнг, немис, итальян ва португал тилларида ва Конференция белгилаган бошқа тилларда тузилади.
(3) Бош директор ушбу Конвенция ва Конференция томонидан қабул қилинган ҳар бир ўзгартишнинг тегишли тарзда тасдиқланган иккита нусхасини Париж ёки Берн иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматларига, шунингдек ҳар қандай бошқа давлат ҳукуматининг илтимосига биноан, ҳар бир давлат ҳукуматига ушбу Конвенцияга қўшилганда юборади. Ҳукуматларга юборилган Конвенция матнининг нусхалари Швеция ҳукумати томонидан тасдиқланади.
(4) Бош директор ушбу Конвенцияни Бирлашган миллатлар ташкилоти котибиятида рўйхатдан ўтказади.
21-модда
Ўтиш даври қоидалари
Ўтиш даври қоидалари
(1) Биринчи Бош директор ўз лавозимига киргунга қадар, ушбу Конвенцияда Халқаро бюрога ёки Бош директорга ҳаволалар саноат мулки, адабий ва бадиий мулкни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро қўшма бюрога (интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бўйича Бирлашган халқаро бюро (БИРПИ) деб ҳам аталади) ёки унинг директори ҳавола қилинган деб ҳисобланади.
(2)
(a) ҳар қандай Иттифоқнинг аъзоси бўлган, лекин ушбу Конвенциянинг иштирокчиси бўлмаган давлатлар, агар хоҳласалар, ушбу Конвенция кучга кирган кундан бошлаб беш йил мобайнида, агар улар хоҳласалар, худди иштирокчи бўлган давлатлар ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин. Бундай ҳуқуқлардан фойдаланишни истаган ҳар қандай давлат ёзма равишда Бош директорни хабардор қилади; бундай билдиришнома олинган кундан бошлаб кучга киради. Бундай давлатлар кўрсатилган муддат тугагунга қадар Бош Ассамблеянинг ва Конференциянинг аъзолари ҳисобланади.
(b) ушбу беш йиллик муддат тугагандан сўнг, бундай давлатлар Бош ассамблеяда, Конференция ва Мувофиқлаштириш қўмитасида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
(c) ушбу Конвенцияга аъзо бўлган ҳолда, бундай давлатлар яна овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
(3)
(a) Модомики, Париж ёки Берн иттифоқига аъзо давлатлар мавжуд бўлса ҳам, улар ҳали ҳам ушбу Конвенция аъзоси бўлмайдилар, Халқаро бюро ва Бош директор саноат мулки, адабиёт ва санъат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Қўшма халқаро бюро ва унинг директори вазифасини бажаради.
(b) ушбу Конвенция кучга кирган санада тайинланган бюроларда ишлайдиган ходимлар, (а) кичик бандда кўрсатилган ўтиш даврида, Халқаро бюрода ҳам ишлаган деб ҳисобланади.
(4)
(a) Париж иттифоқининг барча аъзо давлатлари Ташкилотга аъзо бўлишлари билан, ушбу Иттифоқ бюросининг ҳуқуқлари, бурчлари ва мулки Ташкилотнинг Халқаро бюросига ўтади.
(b) Берн Иттифоқининг барча аъзо давлатлари Ташкилотга аъзо бўлишлари билан, ушбу Иттифоқ бюросининг ҳуқуқлари, бурчлари ва мулки Ташкилотнинг Халқаро бюросига ўтади.
(имзолар)