15.06.1957 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товар ва хизматларнинг халқаро таснифи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ницца Битими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Махсус иттифоқ тузилиши;
Халқаро таснифни қабул қилиш;
Халқаро тасниф таърифи ва тиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Битим қўлланиладиган мамлакатлар Махсус иттифоқ ташкил қиладилар ва белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва хизматларнинг ягона таснифини (кейинги ўринда «Тасниф» деб юритилувчи) қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Тасниф қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) зарурат бўлганда тушунтиришлар билан бирга синфлар рўйхатидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ҳар бир товар ёки хизмат қайси синфга тегишли эканлигини кўрсатиб, товарлар ва хизматларнинг алфавит тартибидаги рўйхатидан (кейинги ўринда «алфавит рўйхати» деб юритилувчи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Тасниф қуйидагиларни ўз ичига олган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини тузиш тўғрисидаги Конвенцияда айтиб ўтилган Халқаро интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бюроси (кейинги ўринда «Халқаро бюро») томонидан 1971 йилда эълон қилинган таснифни; шу билан бирга, тушуниладики, ушбу нашрга киритилган синфлар рўйхати учун тушунтиришлар 3-моддада айтиб ўтилган Экспертлар қўмитаси томонидан синфлар рўйхати учун тушунтиришлар ишлаб чиқилгунга қадар вақтинчалик ва тавсияномалар сифатида қаралади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ушбу Акт кучга киргунга қадар, 1957 йил 15 июндаги Ницца битимининг 4(1) моддасига ва ушбу Битимнинг 1967 йил 14 июндаги Стокгольм Актига мувофиқ кучга кирган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) ушбу Актнинг 3-моддасига мувофиқ кейинчалик киритилган ва ушбу Актнинг 4 (1) моддасига мувофиқ кучга кирган ўзгартиришларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Тасниф инглиз ва француз тилларида ишлаб чиқилади ва иккала матн ҳам тўлиғича ҳақиқий.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) (a) (3) (i) бандда айтиб ўтилган Тасниф, ушбу Акт имзолаш учун очиқ бўлган санадан олдин кучга кирган, 3 (ii) бандда кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош директорига (кейинги ўринда «Бош директор» ва «Ташкилот») топширилган француз тилидаги бир ҳақиқий нусхада сақланади. Ушбу Акт имзолаш учун очиқ бўлган санадан кейин кучга кирган, 3 (ii) бандда кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам француз тилидаги бир ҳақиқий нусхада Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) (а) бандда айтиб ўтилган матнларнинг инглиз тилидаги варианти ушбу Акт кучга киргандан кейин қисқа муддатда, 3-моддада айтиб ўтилган экспертлар Қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади. Унинг ҳақиқий нусхаси сақлаш учун Бош директорга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) 3 (iii) бандда айтиб ўтилган ўзгартиришлар инглиз ва француз тиллардаги битта ҳақиқий нусхада сақлаш учун Бош директорга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) 5-моддада кўрсатилган Ассамблея белгилаши мумкин бўлган Таснифнинг араб, испан, итальян, немис, португал, рус ва бошқа тиллардаги расмий матнлари манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашилгандан кейин, ёки ушбу ҳукуматлар томонидан берилган таржимага асосланиб, ёки Махсус иттифоқ ёки Ташкилот бюджетига молиявий таъсир кўрсатмайдиган бошқа воситалардан фойдаланиб Бош директор томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(7) Алфавит рўйхати ҳар бир маҳсулот ёки хизмат кўрсаткичининг қаршисида у тузилган тилга мос келадиган тартиб рақамини ўз ичига олган, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) инглиз тилида тузилган алфавит рўйхатида худди шу кўрсаткичга эга бўлган тартиб рақами, агар сўз француз тилида тузилган алфавит рўйхати ҳақида юритилаётган бўлса, ва аксинча;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) француз тилида тузилган алфавит рўйхатида, ёки инглиз тилида тузилган алфавит рўйхатида худди шу кўрсаткичга эга бўлган тартиб рақами, агар сўз (6) бандга мувофиқ тузилган алфавит рўйхати ҳақида юритилаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 -модда
Таснифнининг юридик аҳамияти ва ишлатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Битим билан юкланган мажбуриятларни ҳисобга олиб, Тасниф Махсус Иттифоқнинг ҳар бир мамлакатида унга шу мамлакатда бериладиган маънога эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Махсус Иттифоқнинг ҳар бир мамлакати Таснифни асосий ёки иккиламчи тизим сифатида ишлатиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Махсус иттифоқ мамлакатларининг ваколатли идоралари белгиларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар ва нашрларга белги рўйхатдан ўтказилаётган товарлар ёки хизматлар тегишли бўлган Тасниф синфлари рақамларини киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ҳар қандай номланишни алфавит рўйхатига киритилиши, бу номга бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқларга ҳеч қандай дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Экспертлар Қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Махсус иттифоқнинг ҳар бир мамлакати вакиллик қиладиган Экспертлар қўмитаси таъсис қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) (a) Бош директор Махсус иттифоқ аъзолари бўлмаган, лекин Ташкилотга аъзо бўлган ёки Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг иштирокчилари бўлган мамлакатларни Экспертлар қўмитаси йиғилишларида вакиллик қилиш учун кузатувчи сифатида таклиф қилиши мумкин ва Экспертлар қўмитасининг талабига биноан таклиф қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Бош директор белгилар соҳасида ихтисослашган, аъзолари қаторига Махсус иттифоқнинг мамлакати бўлган камида битта мамлакат кирадиган ҳукуматлараро ташкилотларни Экспертлар қўмитаси йиғилишларида вакиллик қилиш учун кузатувчи сифатида таклиф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Бош директор бошқа ҳукуматлараро ва халқаро нодавлат ташкилотларини уларни қизиқтирадиган масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиши учун таклиф қилиши мумкин ва Экспертлар қўмитасининг талабига биноан таклиф қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Экспертлар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Таснифга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Махсус иттифоқ мамлакатларига Таснифдан фойдаланишни осонлаштирувчи ва уни бир хилда қўлланишини таъминловчи тавсиялар юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Махсус иттифоқ ёки Ташкилот бюджетига молиявий таъсир кўрсатмасдан, Таснифдан ривожланаётган мамлакатлар фойдаланишига кўмаклашадиган барча бошқа қарорларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) кичик қўмиталар (подкомитеты) ва ишчи гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Экспертлар қўмитаси ўз тартиб-қоидаларини қабул қилади. Ушбу қоидалар Таснифни такомиллаштиришга катта ҳисса қўша оладиган (2) (b) бандда кўрсатилган ҳукуматлараро ташкилотлар Экспертлар қўмитасининг кичик қўмиталари ва ишчи гуруҳлари йиғилишларида иштирок этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Таснифга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳар қандай Махсус иттифоқ мамлакатининг ваколатли идораси, Халқаро бюро, (2) (b) бандга мувофиқ Экспертлар қўмитасида вакиллиқ қилаётган ҳукуматлараро ташкилотлар, ва бундай таклифларни тайёрлаш учун Экспертлар қўмитаси махсус таклиф қилган ҳар қандай мамлакат ёки ташкилот томонидан берилиши мумкин. Таклифлар Халқаро бюрога юборилади, у Экспертлар қўмитаси аъзолари ва кузатувчиларига таклифлар кўриб чиқиладиган Экспертлар қўмитаси сессиясидан камида икки ой олдин уларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) Махсус иттифоқнинг ҳар бир мамлакати бир овозга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(7) (a) (b) банд қоидаларини ҳисобга олиб, Экспертлар қўмитаси қарор қабул қилиш учун Махсус иттифоқнинг овоз беришда қатнашувчи ва иштирок этувчи мамлакатларининг оддий кўпчилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Таснифга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорлар Махсус иттифоқнинг овоз беришда қатнашувчи ва иштирок этувчи мамлакатларининг бешдан тўрт қисмига тенг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзгартиришлар деганда, товарлар ва хизматларнинг бир синфдан бошқасига ўтказилиши ёки ҳар қандай янги синфнинг киритилиши тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) (4) бандда айтиб ўтилган процедура қоидалари, махсус ҳолатлар истисно қилинганда, Таснифга ўзгартиришлар белгиланган муддатларнинг охирида қабул қилинишини кўзда тутади; ҳар бир муддатнинг давомийлиги Экспертлар қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(8) Бетарафларнинг овозлари ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ўзгартиришларни билдириш, кучга кириши ва нашр этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Махсус иттифоқ мамлакатларининг ваколатли идоралари Халқаро бюро томонидан қабул қилинган ўзгартиришлар ва тавсиялар бўйича Экспертлар қўмитасининг қарорлари тўғрисида хабардор қилинади. Тузатишлар билдиришнома юборилган санадан олти ойдан кейин кучга киради. Ҳар қандай бошқа ўзгартириш Экспертлар қўмитаси томонидан ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб белгиланган санадан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Халқаро бюро кучга кирган ўзгартиришларни Таснифга киритади. Ушбу ўзгартиришлар ҳақидаги ахборотлар 5-моддада айтиб ўтилган Ассамблея белгилайдиган даврий нашрларда чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 -модда
Махсус иттифоқ Ассамблеяси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) (a) Махсус иттифоқ ушбу Актни ратификация қилган ёки унга қўшилган мамлакатлардан ташкил топган Ассамблеяга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ҳар бир мамлакат ҳукуматидан битта делегат вакил бўлади, у ўринбосарларга, маслаҳатчиларга ва экспертларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Ҳар бир делегациянинг харажатларини уни белгилаган ҳукумат қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) (a) 3 ва 4-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, Ассамблея:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Махсус иттифоқни сақлаш ва ривожлантиришга ва ушбу Битимни қўллашга тегишли барча масалаларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Ушбу Актни ратификация қилмаган ёки унга қўшилмаган Махсус иттифоқ мамлакатларининг шарҳларини тегишлича инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлаш юзасидан Халқаро бюрога кўрсатма беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Ташкилот Бош директорининг (кейинги ўринда «Бош директор») Махсус иттифоққа тегишли ҳисоботи ва фаолиятини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, ва Махсус иттифоқ компетенциясига кирадиган масалалар бўйича зарур йўл-йўриқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) дастурни белгилайди, Махсус иттифоқнинг икки йиллик бюджетини қабул қилади ва унинг молиявий ҳисоботларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) Махсус иттифоқ молиявий регламентини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) 3-моддада кўрсатилган Экспертлар қўмитасидан ташқари, Махсус иттифоқ мақсадларини амалга ошириш учун зарур деб ҳисоблайдиган бошқа эксперт қўмиталари ва ишчи гуруҳларини ҳам тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) Махсус иттифоққа аъзо бўлмаган қайси мамлакатлар, ва қайси ҳукуматлараро ва халқаро нодавлат ташкилотлар унинг йиғилишларида кузатувчи сифатида киритилиши мумкинлигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(viii) 5 — 8-моддаларга тузатишлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ix) Махсус иттифоқ мақсадларига эришишга йўналтирилган бошқа ҳар қандай тегишли чораларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(x) ушбу Битимдан келиб чиқадиган бошқа барча вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Маъмурий бошқарувини Ташкилот амалга оширадиган бошқа Иттифоқларни ҳам қизиқтирадиган масалалар бўйича Ассамблея Ташкилот Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг фикрини эшитгандан сўнг қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) (a) Ҳар бир Ассамблеяга аъзо-мамлакат бир овозга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ассамблеяга аъзо-мамлакатларнинг ярми кворум ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) (b) банднинг қоидаларига қарамай, агар бирон бир сессияда вакиллик қилган давлатлар сони ярмидан кам бўлсада, лекин Ассамблеяга аъзо давлатларнинг учдан бир қисмига тенг ёки ундан кўп бўлса, у қарор қабул қилиши мумкин, бироқ Ассамблеянинг барча бундай қарорлари, ўз процедура қоидаларига тааллуқли қарорлар бундан мустасно, қуйидаги шартлар бажарилган и тақдирдагина кучга киради. Халқаро бюро айтиб ўтилган қарорларни Ассамблеяда вакил бўлмаган, унга аъзо-давлатларга юборади, ва уларни қарорлар юборилган санадан бошлаб уч ой ичида ёзма равишда бу қарорларга овоз берадиларми, уларга қарши ёки бетараф эканликлари ҳақида хабар беришга таклиф қилади. Агар ушбу муддат тугагандан сўнг, шундай овоз берган ёки овоз беришдан бош тортганлиги ҳақида хабар берган мамлакатлар сони сессиянинг ўзида кворумга эришиш учун етарли бўлмаган сонга етса, бундай қарорлар бир вақтда кўпчилик овоз сақланиб қолиш шарти билан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) 8 (2) модданинг қоидаларига риоя қилган ҳолда, Ассамблея ўз қарорларини берилган овозларнинг кўпчилик учдан икки қисми билан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) Бетарафларнинг овозлари ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) Делегат фақат бир мамлакатдан вакил бўлиши ва унинг номидан овоз бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(g) Ассамблеяга аъзо бўлмаган Махсус иттифоқ давлатлари унинг йиғилишларига кузатувчилар сифатида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) (a) Ассамблеянинг навбатдаги сессияси ҳар икки йилда бир марта Бош директор томонидан чақирилади ва истисноли ҳолатлардан ташқари, Ташкилот Бош ассамблеяси билан бир вақтда ва жойда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ассамблея Бош директор томонидан Ассамблеяга аъзо-давлатлари чоракдан бирининг талабига биноан чақириладиган навбатдан ташқари сессияга йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Бош директор ҳар бир сессиянинг кун тартибини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Ассамблея ўз процедура қоидаларини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Халқаро бюро
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) (a) Махсус иттифоқнинг маъмурий вазифалари Халқаро бюро томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Халқаро бюро, хусусан, йиғилишларни тайёрлайди ва Ассамблея Котибияти, Экспертлар қўмитаси ҳамда шундай Ассамблея ёки Экспертлар қўмитаси томонидан яратилиши мумкин бўлган бошқа экспертлар қўмиталари ёки ишчи гуруҳларининг вазифаларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Бош директор Махсус иттифоқнинг бош мансабдор шахси ва Махсус иттифоқ вакили бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Бош директор ва у тайинлаган ҳар қандай ходим Ассамблея, Экспертлар қўмитаси ҳамда Ассамблея ёки Экспертлар қўмитаси томонидан яратилиши мумкин бўлган бошқа шундай экспертлар қўмиталари ёки ишчи гуруҳларининг барча йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этади. Бош директор ёки у тайинлаган ходим ушбу органларнинг ex officio котиби бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) (a) Халқаро бюро, Ассамблеянинг кўрсатмасига биноан, 5 — 8-моддалардан ташқари, Битим қоидаларини қайта кўриб чиқиш бўйича конференциялар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Халқаро бюро қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларга тайёргарлик кўриш учун ҳукуматлараро ва халқаро нодавлат ташкилотлари билан маслаҳатлашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Бош директор ва у тайинлаган шахслар бу конференциялар ишида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Халқаро бюро унга юклатилган ҳар қандай вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Молия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) (a) Махсус иттифоқ бюджетга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Махсус иттифоқ бюджети Махсус иттифоқ даромадлари ва харажатларини, унинг Иттифоқлар учун умумий харажатлар бюджетига тўловини, шунингдек, керак бўлганда, Ташкилот Конференцияси бюджетига ажратмаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Иттифоқлар учун умумий харажатлар — бу фақат Махсус иттифоқ билан боғлиқ бўлмаган, бир вақтнинг ўзида Ташкилот маъмурий бошқарувини амалга оширадиган бир ёки бир нечта бошқа Иттифоқларга тегишли харажатлардир. Бундай умумий харажатлардаги Махсус иттифоқ улуши унинг ушбу харажатларда манфаатдорлигига мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Махсус иттифоқ бюджети Ташкилот маъмурий бошқарувини амалга оширадиган бошқа Иттифоқларнинг бюджетлари билан мувофиқлаштириш талабларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Махсус иттифоқ бюджети қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Махсус иттифоқ давлатлари бадал тўловларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Халқаро бюро Махсус иттифоқ билан боғлиқ хизматларни тақдим этгани учун йиғимлар ва тўловлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Махсус иттифоққа тегишли Халқаро бюронинг нашрларини сотишдан ва бундай нашрларга ҳуқуқларни ўтказишдан тушган маблағлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) совғалар, мерос маблағлар ва субсидиялардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) ренталар, фоизлар ва бошқа даромадлардан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) (а) (3) (i) бандда айтиб ўтилган бадал тўловини аниқлаш учун, Махсус иттифоқнинг ҳар бир мамлакати Саноат мулкини муҳофазалаш бўйича Париж иттифоқига тегишли бўлган синфга киради ва йиллик бадалларини ушбу Иттифоқда бундай синф учун ўрнатилган миқдордаги бирликлар асосида тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ҳар бир Махсус Иттифоқ мамлакатининг йиллик бадал тўлови барча мамлакатлар Махсус иттифоқ бюджетига тўлаши керак бўлган бадал тўловларнинг умумий суммасига тегишли суммага тенг, худди шундай унинг бирликлари сони барча бадал тўловчи мамлакатлар бирликларининг умумий сонига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Бадал тўловлари ҳар йилнинг биринчи январидан тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) Бадалларни тўлаш бўйича қарздор мамлакат, агар унинг қарзи ўтган икки йил давомида тўланган бадаллар миқдорига тенг ёки ундан кўп бўлса, Махсус иттифоқнинг барча органларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Шу билан бирга, Махсус иттифоқнинг ушбу органларидан ҳар бири бундай мамлакатга тўловни кечиктириш алоҳида ва муқаррар ҳолатлар туфайли юз берганига амин бўлган тақдирда, ушбу органда ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишни давом эттиришга рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) Агар бюджет янги молиявий давр бошланишидан олдин қабул қилинмаган бўлса, унда молиявий регламентда кўзда тутилган тартибда ўтган йил даражасидаги бюджет амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Махсус иттифоқ номидан Халқаро бюро томонидан бажариладиган хизматлар учун йиғимлар ва тўловларнинг размери Бош директор томонидан белгиланади ва у бу ҳақда Ассамблеяга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) (а)Махсус иттифоқнинг айланма маблағлари жамғармаси мавжуд бўлиб, бу Махсус иттифоқнинг ҳар бир мамлакати томонидан тўланадиган бир марталик тўловдан ташкил топади. Агар айланма маблағлари жамғармаси етарли бўлмаса, Ассамблея уни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ҳар бир мамлакатнинг айтилган жамғармага дастлабки тўлови миқдори ёки унинг бу фондни кўпайтиришдаги улуши ушбу давлатнинг жамғарма тузилган ёки уни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган йилга қўшган ҳиссасига мутаносибдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) Ушбу нисбат ва тўлов шартлари Ассамблея томонидан Ташкилот Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг фикрини эшитгандан сўнг Бош директорнинг таклифига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(7) (а) Ҳудудида Ташкилот штаб-квартираси жойлашган мамлакат билан тузилган штаб-квартира ҳақидаги битимда, агар айланма маблағлар жамғармаси етарли бўлмаганда, ушбу мамлакат аванс тақдим этиши кўзда тутилган. Бу аванслар миқдори ва уларни бериш шартлари ҳар бир ҳолда ушбу мамлакат ва Ташкилот ўртасида махсус келишувга биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) (а) бандда кўрсатилган мамлакат ҳам, Ташкилот ҳам ёзма хабарнома орқали аванс олиш мажбуриятини бекор (денонсация) қилиши мумкин. Денонсация хабарнома берилган йил тугагагандан уч йилдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(8) Молиявий ревизия Махсус иттифоқнинг бир ёки бир нечта давлатлари ёки Ассамблея улар розилиги билан тайинлаган ташқи ревизорлар билан молиявий регламент қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
5 — 8-моддаларга тузатишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) 5, 6, 7-моддаларга ва ушбу моддага тузатишлар киритиш бўйича таклифлар ҳар қандай Ассамблеяга аъзо-давлатлар ёки Бош директор томонидан берилиши мумкин. Бундай таклифлар Бош директор томонидан уларни Ассамблеяда кўрилишидан камида олти ой олдин Ассамблеяга аъзо-давлатларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) (1) бандда кўзда тутилган моддаларга киритилган ҳар қандай тузатиш Ассамблея томонидан қабул қилинади, бунинг учун берилган овозларнинг кўпчилик тўртдан уч қисм овоз талаб қилинади; шу билан бирга, 5-модда ва ушбу бандга киритилган ҳар қандай тузатиш берилган овозларнинг кўпчилик бешдан тўрт қисм овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) (1) бандда кўзда тутилган моддаларга киритилган ҳар қандай тузатиш ҳар бир мамлакатнинг конституциавий тартибига мувофиқ қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномалар Бош директор томонидан ушбу тузатишлар Ассамблея томонидан қабул қилган пайтда унга аъзо бўлган давлатларнинг тўртдан уч қисмидан қабул қилингандан кейин бир ой ўтгач кучга киради. Шу тарзда қабул қилинган ушбу моддаларга киритилган ҳар қандай тузатиш, тузатишлар кучга кирган вақтда Ассамблея аъзолари бўлган ёки шу кундай кейин аъзо бўлган барча мамлакатлар учун мажбурийдир; шу билан бирга Махсус иттифоқ мамлакатлари мажбуриятларини оширувчи ҳар қандай тузатиш фақат бундай тузатиш қабул қилинганлигини билдирган мамлакатлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ратификация ва қўшилиш; кучга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Актни имзолаган Махсус иттифоқнинг ҳар қайси мамлакати уни ратификация қилиши ёки, агар уни имзолаган бўлмаса, унга қўшилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Махсус иттифоқнинг аъзоси бўлмаган, лекин Саноат мулкини муҳофазалаш бўйича Париж конвенциясининг иштирокчиси бўлган ҳар қандай мамлакат ушбу Актга қўшилиши ва бу билан Махсус иттифоқ мамлакати бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ратификация ёрлиқлари ва қўшилиш тўғрисидаги актлар сақлаш учун Бош директорга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) (a) Ушбу Акт қуйидаги икки шарт бажарилгандан уч ой кейин кучга киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) олтита ёки ундан кўп мамлакатлар ўз ратификация ёрлиқларини ёки қўшилиш тўғрисидаги актларини сақлаш учун тоширдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бу мамлакатларнинг камида учтаси ушбу Акт имзолаш учун очиқ бўлган санага Махсус иттифоқ малакалари бўлиб ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) (а) бандда айтиб ўтилган кучга кириш ўз ратификация ёрлиқларини ёки қўшилиш тўғрисидаги актларини ушбу кўрсатилган кучга киришдан камида уч ой аввал сақлаш учун тоширган мамлакатларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) (b) банд тегишли бўлмаган ҳар қандай мамлакат учун ушбу Акт Бош директор томонидан унинг ратификацияси ёки қўшилиши ҳақидаги билдиришнома эълон қилингандан санадан уч ойдан кейин кучга киради, агар фақат ратификация ёрлиғида ёки қўшилиш тўғрисидаги Актда кечроқ сана кўрсатилмаган бўлса. Бундай ҳолатда ушбу Акт бу мамлакат учун шу тариқа кўрсатилган санага кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Ратификация қилиш ёки қўшилиш автоматик равишда ушбу Акт билан ўрнатилган қоидаларни эътироф этишга ва барча афзалликларга эга бўлишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) Ушбу Акт кучга киргандан кейин ҳеч бир мамлакат ушбу Битимнинг ҳар қандай олдинги актини ратификация қилиши ёки унга қўшилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси эга бўлган амал қилиш муддатига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Қайта кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Битим вақти вақти билан Махсус иттифоқ мамлакатлари конференцияларида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Қайта кўриш бўйича конференцияни чақириш тўғрисидаги қарор Ассамблея томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) 5 — 8-моддаларга тузатишлар қайта кўриш бўйича конференцияда ёки 8-модда қоидаларига мувофиқ қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Денонсация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ҳар қандай мамлакат Бош директорга йўналтирилган билдиришнома билан ушбу Актни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация, шунингдек, ушбу Актни бекор қилувчи мамлакат ратификация қилган ёки қўшилган ушбу Битимнинг аввалги актини ёки аввалги актларини бекор қилишдир; денонсация фақат уни амалга оширган мамлакатга нисбатан қўлланилади, Махсус иттифоқнинг бошқа мамлакатлари учун эса, Битим ўз кучида қолади ва бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Денонсация Бош директор хабарномани олган кундан бошлаб бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ушбу моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқи, Махсус иттифоқ давлати бўлган кундан бошлаб беш йил ўтгунга қадар, мамлакат томонидан қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Париж конвенциясининг 24-моддасига илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг 1967 йилги Стокгольм Актининг 24-моддаси қоидалари ушбу Битимга қўлланилади; шу билан бирга, агар бу қоидаларга келажакда тузатишлар киритилса, унда вақт бўйича охирги тузатиш Махсус иттифоқнинг ушбу тузатиш билан боғлиқ мамлакатлари учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Имзолаш; тиллар; депозитарий вазифалари; билдиришномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) (a) Ушбу Акт инглиз ва француз тилларида битта нусхада имзоланган бўлиб, иккала матн ҳам бир хил кучга эга ва Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ушбу Актнинг расмий матнлари манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашишдан сўнг ва ушбу Акт имзоланган санадан икки ой мобайнида, бошқа икки тилда, (а) остбандда айтиб ўтилган бошқа тиллар билан бир қаторда, Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этувчи Конвенциянинг бир хил кучга эга матнлари имзоланган испан ва рус тилларида Бош директор томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Ушбу Актнинг расмий матнлари манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашишдан сўнг, араб, итальян, немис ва португал тилларида, шунингдек Ассамблея белгилаган бошқа тилларда Бош директор томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу Акт 1977 йилнинг 31 декабригача имзолаш учун очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) (a) Бош директор ушбу Акт имзоланган матнининг иккита ўзи тасдиқлаган нусхасини барча Махсус иттифоқ мамлакатлари ҳукуматларига ва, сўров бўйича, ҳар қандай бошқа давлат ҳукуматига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Бош директор ушбу Актга ҳар қандай тузатишларнинг ўзи тасдиқлаган иккита нусхасини барча Махсус иттифоқ мамлакатлари ҳукуматларига ва, сўров бўйича, ҳар қандай бошқа давлат ҳукуматига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Бош директор ушбу Актни Бирлашган Миллатлар ташкилоти Котибиятида рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Бош директор Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг барча иштирокчи-мамлакатлари ҳукуматларига қуйидагилар ҳақида хабар беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) (1) бандга мувофиқ имзолашлар ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 9 (3)-моддасига мувофиқ ратификация ёрливлари ёки қўшилиш тўғрисидаги актларни сақлаш учун топшириш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 9 (4) (а)-моддасига мувофиқ ушбу Актни кучга кириш санаси ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) 8 (3)-моддага мувофиқ ушбу Актга тузатишларни қабул қилиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) бундай тузатишларни кучга кириш саналари ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) 12-моддага мувофиқ олинган денонсациялар ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзо)