Ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51, 87, 114-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суднинг чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертиза ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 22, 48, 54, 86, 114-моддалари, 146-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 56, 114-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 238-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» ги Қонуни.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Кооперация тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси.
1) ушбу Кодекс 99-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 99-моддасининг 2 ва 3-бандларида ва 100-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 115-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси.
Ушбу Кодекс 27-моддаси биринчи қисмининг 1, 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ишлар бўйича, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган шартларни назарда тутадиган ишлар бўйича келишув битимининг тузилишига йўл қўйилмайди.
Судья ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани, агар аризага давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки аризачида мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4, 6 — 8, 11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикри акс эттирилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 124, 276-277, 279 — 288-моддалари, Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг 3-банди.