28.04.1977 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонентлашнинг халқаро эътироф этилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Будапешт Шартномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИРИШ ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Иттифоқнинг таъсис этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг қатнашчи-давлатлари (бундан буён «Келишувчи давлатлар» деб аталади) Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонентлашнинг халқаро эътироф этилиши бўйича Иттифоқ ҳосил қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ва Йўриқнома мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «патент»га ҳаволалар ихтироларга патентларга ҳаволалар, ихтироларга муаллифлик гувоҳномалари, фойдалилик тўғрисидаги гувоҳномалар, фойдали моделлар ёки қўшимча гувоҳномалар, қўшимча муаллифлик гувоҳномалари ва фойдалалик тўғрисида қўшимча гувоҳномалар сифатида англашилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «микроорганизмларни депонентлаш» деганда, ушбу сўзлар қатнашган контекстга кўра мазкур Шартнома ва Йўриқномага мувофиқ амалга ошириладиган қуйидаги хатти-ҳаракатлар тушунилади: микроорганизмнинг, уни олиш ва қабул қилиш билан шуғулланадиган, депонентлаш бўйича халқаро органга топширилиши, ёки бундай микроорганизмнинг депонентлаш бўйича халқаро орган томонидан сақланиши, ё бўлмаса, унинг айтиб ўтилган топширилиши ҳам, айтиб ўтилган сақланиши ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) «патент процедураси» деганда, патентга топширилган талабномага ёки патентга тааллуқли ҳар қандай маъмурий ёки юридик процедура тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) «патент процедураси мақсадлари учун чоп этиш» деганда, патентга топширилган талабномани ёки патентни оммавий танишув учун расмий чоп этилиши ёки расмий эълон қилиниши тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) «ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти» деганда, 9(1)-моддага мувофиқ декларация топширган ҳар қандай ташкилот тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) «саноат мулки идораси» деганда, патент беришга ваколатли Аҳдлашувчи давлат органи ёки Ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) «депонентлаш бўйича муассаса» деганда, микроорганизмларни олиш, қабул қилиш ва сақлашни, шунингдек уларнинг намуналарини беришни таъминлайдиган муассаса тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(viii) «депонентлаш бўйича халқаро орган» деганда, 7-моддага мувофиқ депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини олган депонентлаш бўйича муассаса тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ix) «депозитор» деганда, микроорганизмни оладиган ва қабул қиладиган депонентлаш бўйича халқаро органга уни топширадиган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек айтиб ўтилган жисмоний ёки юридик шахснинг ҳар қандай ҳуқуқий вориси тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(х) «Иттифоқ» деганда 1-моддада айтиб ўтилган Иттифоқ тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(xi) «Ассамблея» деганда, 10-моддада айтиб ўтилган Ассамблея тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(xii) «Ташкилот» деганда, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(xiii) «Халқаро бюро» деганда, Ташкилотнинг Халқаро бюроси ва Интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича Халқаро бирлашган бюролар (БИРПИ) тушунилади, БИРПИлар мавжуд бўлгунига қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(xiv) «Бош директор» деганда, Ташкилотнинг Бош директори тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(xv) «Йўриқнома» деганда, 12-моддада тилга олинган Йўриқнома тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ
МОДДИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Микроорганизмларни депонентлашнинг эътироф этилиши ва оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни депонентлашга рухсат берадиган ёки депонентлашни талаб қиладиган аҳдлашувчи давлатлар бундай мақсадлар учун микроорганизмни депонентлаш бўйича исталган халқаро органда депонентлашни эътироф этадилар. Бундай эътироф депонентлаш бўйича халқаро орган томонидан кўрсатилган депонентлаш факти ва санасининг эътироф этилишини, шунингдек намуна сифатида берилаётгани депозитланган микроорганизм намунаси эканлиги фактининг эътироф этилишини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат (а)-кичик бандда кўрсатиб ўтилган депонентлаш бўйича халқаро орган томонидан берилган депонентлаш тўғрисидаги тилхат нусхасини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу Шартнома ва Йўриқнома билан бошқариладиган масалаларга келсак, биронта Аҳдлашувчи давлат ушбу Шартнома ва Йўриқномада кўзда тутилган талаблардан бошқа ёки қўшимча талабларни тақдим қила олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Қайта депонентлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Агар депонентлаш бўйича халқаро орган депозитланган микроорганизм бўйича намуналарни, жумладан, қуйидаги сабабларга кўра бера олмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) агар бундай микроорганизм яшашга лаёқатли бўлмай қолган бўлса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) агар намуналарни бериш хорижга жўнатишни талаб қилса-ю, намуналарни хорижга жўнатиш ёки уларни хориждан олишни экспорт ёки импорт чекловлар туфайли амалга ошириб бўлмаса, ушбу орган, намуналарни тақдим эта олмаслиги факти аниқлангач, бунинг сабабини кўрсатган ҳолда, зудлик билан бу ҳақда депозиторни хабардор қилади, ва депозитор, (2)-банд қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ва ушбу бандда кўзда тутилганидек, дастлаб депозитланган микроорганизмни қайта депонентлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Дастлабки депонентлаш қайси депонентлаш бўйича халқаро органда амалга оширилган бўлса, қайта депонентлаш ҳам ўша ерда амалга оширилади, бироқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) агар дастлабки депонентлаш амалга оширилган муассаса депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини тўлиқ ёки депозитланган микроорганизм мансуб бўлган микроорганизм турига нисбатан йўқотган бўлса, ёки, агар дастлабки депонентлаш амалга оширилган депонентлаш бўйича халқаро орган депозитланган микроорганизмларга нисбатан ўз функцияларининг бажарилишини вақтинча ёки бутунлай тугатаётган бўлса, бу ҳолда қайта депонентлаш депонентлаш бўйича халқаро органнинг бошқасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) қайта депонентлаш (a)(ii) кичик бандда айтиб ўтилган ҳолларда депонентлаш бўйича бошқа халқаро органда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) Ҳар қандай қайта депонентлашга депозитор имзолаган ва янгидан депозитланаётган микроорганизм дастлаб депозитланган микроорганизмнинг айнан ўзи эканлиги таъкидланган ариза илова қилинади. Агар депозиторнинг бу таъкиди баҳсли бўлса, исботлаш иши амалдаги қонунчилик томонидан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) (а) — (с)- ва (е)-кичик бандлар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, агар дастлаб депозитланган микроорганизмнинг яшашга лаёқатлилиги тўғрисидаги аввалги ҳамма аризалар микроорганизм яшашга лаёқатли эканини кўрсатса, ва агар қайта депонентлаш (а) кичик бандда айтиб ўтилган билдиришнома депозитор томонидан олинган санадан эътиборан уч ой оралиғида амалга оширилган бўлса, қайта депонентлаш дастлабки депонентлаш санасига амалга оширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) Агар (b)(i) кичик бандлар қоидалари қўлланадиган бўлса ва депозитор Халқаро бюронинг (b)(i) кичик бандларда айтиб ўтилган тугатилганлик, чекланганлик ёки тўхтатилганлик тўғрисидаги (а) кичик бандда кўрсатилган билдиришномани у чоп этилган санадан эътиборан олти ой оралиғида олмаган бўлса, (d) кичик бандда айтиб ўтилган уч ойлик муддат кўрсатиб ўтилган нашр санасидан эътиборан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Агар депозитланган микроорганизм депонентлаш бўйича бошқа халқаро органга бериб юборилган бўлса, ушбу орган бундай микроорганизм намуналарини тақдим этиш имкониятига эга бўлган даврга қадар (1)(а)-бандда айтиб ўтилган ҳуқуқ амал қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Импорт ва экспорт соҳасида чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат шуни маъқул деб биладики, агар ва модомики микроорганизмларнинг айрим турларининг экспорти ва импортига чеклов бор экан, қачонки бундай чеклов миллий хавфсизлик мақсадларида зарур бўлсагина, ёки соғлиқ ёки атроф муҳит учун хавф туғдирсагина, бу чеклов, ушбу Шартномага мувофиқ, депозитланган ёки депонентлаш учун мўлжалланган микроорганизмларга нисбатан жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Депонентлаш бўйича халқаро органнинг мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига энга бўлиш учун, депонентлаш бўйича ҳар қандай муассаса Аҳдлашувчи давлат ҳудудида жойлашган бўлиши ҳамда муассаса (2)-бандда санаб ўтилган шартларга жавоб бериши ва жавоб беришда давом этиши борасида ушбу давлат томонидан тақдим этилган ваъдаларда ўз аксини топган имтиёздан фойдаланаётган бўлиши керак. Айтиб ўтилган ваъдалар ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин; бундай ҳолларда депонентлаш бўйича муассаса ушбу ташкилот аъзоси бўлган давлат ҳудудида жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) депонентлаш бўйича муассаса халқаро орган сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) узлуксиз амал қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Йўриқномада кўзда тутилганидек, мазкур Шартномага мувофиқ илмий ва маъмурий вазифаларни бажариш учун зарур ходимлар жамоаси ва асбоб-ускуналарга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) беғараз ва холис бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) ҳар бир депозитор тенг шарт-шароитларда депонентлаши учун қулай бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) депонентлаш учун ҳар қандай микроорганизмни ёки уларнинг муайян турларини қабул қилиши, уларнинг яшашга лаёқатлилигини Йўриқномада кўзда тутилганидек текшириши ва сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) депозиторга, Йўриқномада кўзда тутилганидек, яшашга лаёқатлилик тўғрисида тилхат ёки бошқа ҳар қандай талаб қилинган гувоҳнома бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) депозитланган микроорганизмларга нисбатан, Йўриқномада кўзда тутилганидек, махфийлик талабларига бўйсуниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(viii) ҳар қандай депозитланган микроорганизм намунасини Йўриқномада кўзда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда ҳамда процедурага мувофиқ бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Йўриқнома қуйидаги ҳолларда қўлланадиган чора-тадбирларни кўзда тутади::
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) агар депонентлаш бўйича орган депозитланган микроорганизмларга нисбатан ўз функцияларини вақтинча ёки буткул тўхтатса ёки тақдим қилинган ваъдаларга мувофиқ қабул қилиши керак бўлган микроорганизмларнинг ҳар қандай турини қабул қилишдан бош тортса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) депонентлаш бўйича бирон бир халқаро орган депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини тўхтатса ёки чекласа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) депонентлаш бўйича муассаса депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига эга бўлиши учун, ўз ҳудудида депонентлаш бўйича муассаса жойлашган Аҳдлашувчи давлат Бош директор номига айитиб ўтилган муассаса 6(2)-моддада ифодаланган шартларга жавоб беради ва жавоб беришда давом этади деган ваъдалар берилган декларацияни ўз ичига олган ёзма хабар юборади. Айтиб ўтилган мақом ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан Бош директорга йўлланган ва айтиб ўтилган декларацияни ўз ичига олган ёзма хабарига мувофиқ ҳам олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) бу хабар, Йўриқномада кўзда тутилганидек, депонентлаш бўйича муассаса тўғрисидаги ахборотни ҳам ўз ичига олади, ҳамда унда депонентлаш бўйича халқаро орган мақоми кучга кирган сана ҳам кўрсатилган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2)(а) Агар Бош директор юборилган хабар талаб қилинган декларацияни ўз ичига олади ва ҳамма талаб қилинган ахборот олинди деб ҳисобласа, бу хабар зудлик билан Халқаро бюро томонидан чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Депонентлаш бўйича халқаро орган мақоми хабар босилиб чиққан санадан эътиборан олинган ҳисобланади ёки, агар сана (1)(b)-бандга мувофиқ кўрсатилган бўлса ва агар у хабар чоп этилган санадан анча кечки бўлса, шу санадан эътиборан олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) (1)- ва (2)-бандларга мувофиқ процедура тафсилотлари Йўриқномада кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Депонентлаш бўйича халқаро орган мақомининг тугатилиши ва чекланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ёки ҳар қандай ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти, 6-моддада санаб ўтилган шартларга риоя қилинмаган ёки бошқа риоя қилинмаяпти деган фактга асосланиб, Ассамблеядан ҳар қандай органнинг депонентлаш бўйича халқаро орган сифатидаги мақомини тугатишни ёки микроорганизмларнинг муайян турлари билан чеклашни талаб қилиши мумкин. Бироқ Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан қўйилган бундай талаб, ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан 7(1)(а)-моддада айтиб ўтилган Декларация тақдим этилган депонентлаш бўйича халқаро органга нисбатан тегишли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) (а)-бандга мувофиқ талаб қўйилгунга қадар, Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти Бош директор орқали 7(1)-моддага мувофиқ хабар юборган Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотини таклиф қилинаётган талаб сабаблари ҳақида хабардор қилади, токи ушбу давлат ёки ташкилот айтиб ўтилган билдиришнома юборилган санадан эътиборан олти ой муддатда таклиф қилинган талабнинг киритилиш заруратини бартараф қилиш имкониятига эга бўлсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) Агар Ассамблея талабни етарли даражада асосли деб топса, (а)-кичик бандда тилга олинган депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини тугатиш ёки ушбу органга берилган депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини муайян турдаги микроорганизмлар билан чеклаш ҳақида қарор чиқаради. Ассамблеянинг ушбу қарори айтиб ўтилган талаб фойдасига кўпчиликнинг овозини — 2/3 овозни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2)(а) 7(1)(а)-моддада айтиб ўтилган ваъдалар келтирилган декларацияни тақдим этган Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти Бош директор номига юборилган хабар воситасида ўз декларацияларини ё батамом чақириб олишлари, ёки фақат муайян турдаги микроорганизмларга нисбатан чақириб олишлари мумкин, ва, агар ва модомики уларнинг таркибидаги ваъдалар қонуний кучга эга бўлмай қолган бўлса, ўз декларацияларини ҳар қандай ҳолатда чақириб олишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Агар бундай хабар бутун бошли декларацияга тегишли бўлса, депонентлаш бўйича халқаро орган мақомининг Йўриқномада кўзда тутилган санадан эътиборан тугатилишини билдиради, агар у фақат муайян турдаги микроорганизмларга тегишли бўлса, ушбу мақомнинг тегишли тарзда чекланишини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Процедуранинг тафсилотлари (1)- ва (2)-бандларга мувофиқ Йўриқномада кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Бир нечта давлатдан регионал пакетларни бериш топшириғини олган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот, ҳамда Саноат мулкининг муҳофазаси бўйича Халқаро (Париж) иттифоқ аъзолари бўлган ҳамма давлатлар Бош директор номига у 3(1)(а)-моддада кўзда тутилган эътироф этиш тўғрисидаги мажбуриятни ва 3(2)-моддада қайд этилган талабларга тегишли мажбуриятларни қабул қилиши, ҳамда ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотларга нисбатан қўлланадиган ушбу Шартнома ва Йўриқнома қоидаларидан келиб чиқадиган ҳамма оқибатларни эътироф этиши тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши мумкин. Аввалги гапда тилга олинган декларация 16(1)-моддага мувофиқ ушбу Шартнома кучга киргунга қадар топширилган бўлса, унинг амал қилиши кучга кирган санадан эътиборан бошланади. Декларация ушбу Шартнома кучга кирганидан кейин топширилган бўлса ва агар унда кейингироқ сана кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолда унинг амал қилиши декларация топширилган санадан эътиборан бошланади. Айтиб ўтилган сўнгги ҳолатда декларация худди шу ҳолатда кўрсатилган санадан эътиборан амал қила бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Юқорида кўрсатиб ўтилган ташкилот 3(1)(b)-моддада кўзда тутилган ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Мазкур Шартнома ёки Йўриқноманинг ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти манфаатларига тегишли ҳар қандай қоидасини қайта кўриб чиқиш ёки унга ўзгартиришлар киритишда ҳар қандай ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти ўзининг (1)-бандда тилга олинган декларациясини Бош директор номига юбориладиган билдиришномада чақириб олиши мумкин. Ушбу чақириб олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) билдиришнома кўриб чиқилган ёки ўзгартирилган қоидалар кучга кирган санадан олдин олинган бўлса, шу санадан эътиборан,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) билдиришнома (i)-кичик бандда тилга олинган санадан кейин олинган бўлса, билдиришномада кўрсатилган санадан бошлаб ёки, бундай кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, билдиришнома олинган санадан эътиборан уч ой ўтиб, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) (2)бандда айтиб ўтилган ҳолатга қўшимча равишда, ҳар қандай ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти ўзининг (1)(а)-бандда кўрсатилган декларациясини Бош директор номига билдиришнома юбориш йўли билан чақириб олиши мумкин. Ушбу чақириб олиш Бош директор билдиришномани олган санадан эътиборан икки йил ўтиб кучга киради. Ушбу бандга мувофиқ чақириб олиш тўғрисидаги биронта билдиришнома декларация кучга кирган санадан эътиборан беш йиллик муддат давомида қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан амалга оширилган ва (2)- ёки (3)-бандларда тилга олинган чақириб олиш, — унинг маълумоти депонентлаш бўйича муассасага 7(1)-моддага мувофиқ депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига эга бўлиш имкониятини берган эди, — чақириб олиш тўғрисидаги билдиришнома Бош директор томонидан олинган санадан эътиборан бир йил ўтиб бундай мақомнинг тугатилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) (1)(а)-бандда айтиб ўтилган ҳар қандай декларация, (2)-банд ёки (3)-бандда чақириб олиш тўғрисидаги билдиришнома, 6(1)-модданинг иккинчи гапига мувофиқ келтирилган ҳамда 7(1)(а)-моддага мувофиқ ташкил қилинган декларацияга киритилган ваъдалар, 8(1)-моддага мувофиқ илгари сурилган талаб ва 8(2)-модада айтиб ўтилган чақириб олиш тўғрисидаги хабар ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотининг олий бошқарув органи томонидан дастлаб махсус маъқулланиши керак; ҳамма Аҳдлашувчи давлатлар бу ташкилотнинг аъзолари бўлиб, унинг қарорлари бундай давлатлар ҳукуматларининг расмий вакиллари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ
МАЪМУРИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ассамблея
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Ассамблея Аҳдлашувчи давлатлардан таркиб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат номидан битта вакил қатнашади, ва у ўринбосарлар, маслаҳатчилар ва экспертларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Ҳар бир ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти Ассамблея мажлисларида, шунингдек Ассамблея томонидан таъсис этилган ҳар қандай комитет ва ишчи гуруҳ мажлисларида махсус кузатувчисига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) Иттифоқ аъзоси бўлмаса-да, аммо Ташкилотнинг ёки Саноат мулки муҳофазаси бўйича Халқаро (Париж) иттифоқининг аъзоси бўлган ҳар қандай давлат, ҳамда, 2(v)-моддада белгилаб қўйилганидек, патентлар соҳасида ихтисослашган ва ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти бўлмаган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот Ассамблея мажлисларида ва, агар Ассамблея шундай қарор қабул қилса, Ассамблея томонидан таъсис этилган ҳар қандай комитет ёки ишчи гуруҳ мажлисларида ўз кузатувчиларига эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2)(а) Ассамблея:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Иттифоқни сақлаш ва ривожлантиришга ва ушбу Шартноманинг қўлланишига тегишли ҳамма масалаларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ўз зиммасига махсус юклатилган ёки мазкур Шартномага мувофиқ топширилган ҳуқуқларни амалга оширади ва вазифаларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Бош директорга қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлашга тегишли кўрсатмаларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) Бош директорнинг Иттифоққа тегишли ҳисоботлари ва фаолиятини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, ҳамда унга Иттифоқ ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамма керакли йўл-йўриқларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) Иттифоқ ишини қўллаб-қувватлаш учун зарур деб ҳисоблаган комитетлар ва ишчи гуруҳларни яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) (1)(d)-банд қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи давлатлар бўлмаган қайси давлатлар, 2(v)-моддада белгиланган ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти бўлмаган қандай ҳукуматлараро ташкилотлар, ва қандай халқаро ноҳукумат ташкилотлар ўз мажлисларига кузатувчилар сифатида қатнаша олишини, ва депонентлаш бўйича халқаро органлар ўз мажлисларига кузатувчилар сифатида қай даражада қатнашишини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) Иттифоқ мақсадларига эришиш йўлидаги ҳар қандай бошқа керакли хатти-ҳаракатларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(viii) мазкур Шартномадан келиб чиқадиган ҳамма бошқа вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) маъмурий фаолияти Ташкилот томонидан амалга ошириладиган бошқа Иттифоқлар манфаатларига тегишли масалалар бўйича Ассамблея, Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи комитети фикрини эшитгач, қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Делегат фақат битта давлат вакили бўлиши ҳамда фақат унинг номидан овоз бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат битта овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5)(a) Аҳдлашувчи давлатларни ярми кворум ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Кворум бўлмаган тақдирда ҳам Ассамблея қарор қабул қилиши мумкин, бироқ Ассамблеянинг ҳамма қарорлари, ўзининг процедура қоидаларига тегишли қарорлардан ташқари, кворум ва талаб қилинган кўпчилик овозга, Йўриқномада кўзда тутилганидек, ўзаро хат ёзишув воситасида овоз бериш йўли билан эришилгандагина, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6)(а) Ассамблея ўз қарорларини, 8(1)(с)-, 12 (4)- ва 14(2)(b)-моддалар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, кўпчилик овоз билан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Бетараф қолганларнинг овозлари ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(7)(а) Ассамблея ўзининг навбатдаги сессиясига уч йилда бир марта Бош директор чақириғи билан Ташкилотнинг Бош Ассамблеяси тўпланган вақт ва жойда тўпланишни афзал билади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ассамблея Бош директор томонидан чақириладиган фавқулодда сессияга ё Бош директорнинг ўз ташаббусига биноан ёки Аҳдлашувчи давлатларнинг тўртдан бирининг талабига биноан тўпланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(8) Ассамблея ҳамма процедура қоидаларини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Халқаро бюро
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Халқаро бюро:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Иттифоқнинг маъмурий вазифаларини, жумладан мазкур Шартнома ва Йўриқнома ёки Ассамблеяга мувофиқ ўзига махсус юклатилган вазифаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қайта кўриб чиқиш бўйича котибиятнинг, Ассамблеянинг, Ассамблея томонидан таъсис этилган комитетлар ва ишчи гуруҳларнинг, ҳамда Бош директор томонидан чақириладиган ва Иттифоққа тегишли масалаларни кўриб чиқадиган ҳар қандай мажлисларнинг вазифаларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Бош директор Иттифоқнинг бош мансабдор шахси ва Иттифоқ вакили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Бош директор Иттифоққа тегишли масалаларни кўриб чиқиш учун ҳамма мажлисларни чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4)(а) Бош директор ва у тайинлаган ҳар бир ходим овоз бериш ҳуқуқисиз Ассамблеянинг, Ассамблея томонидан таъсис этилган комитетлар ва ишчи гуруҳларнинг мажлисларида, шунингдек Бош директор томонидан чақириладиган ва Иттифоққа тегишли масалаларни кўриб чиқадиган ҳар қандай бошқа мажлисларда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Бош директор ёки у тайинлаган ҳар бир ходим (а)-кичик бандда тилга олинган Ассамблеянинг, шунингдек комитетлар, ишчи гуруҳлар ва бошқа мажлисларнинг exofficio котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5)(а) Бош директор Ассамблея кўрсатмаларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Бош директор ҳукуматлараро ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлаш масалалари бўйича маслаҳатлашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) Бош директор ва у тайинлаган шахслар қайта кўриб чиқиш бўйича конференциялар ишида овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) Бош директор ва у тайинлаган ходим қайта кўриб чиқиш бўйича ҳар қандай конференциянинг exofficio котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Йўриқнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ушбу Шартнома Йўриқномага махсус ҳавола қиладиган талабларга нисбатан, ёки бундай қоидалар ўрнатилган ёки ўрнатилиши махсус кўзда тутилган талабларга нисбатан,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ҳар қандай маъмурий талаблар, масалалар ёки процедураларга нисбатан,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) ушбу Шартномани қўллаш учун фойдали бўлган ҳар қандай тафсилотларга нисбатан тегишли қоидалар кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу шартнома билан бир пайтда қабул қилинадиган Йўриқнома ушбу Шартномага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ассамблея Йўриқномага тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4)(a) Йўриқномага ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун, (b)-кичик банд қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, берилган овозларнинг учдан икки қисми талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Депонентлаш бўйича халқаро органлар томонидан депозитланган микроорганизмлар намуналарини беришга тегишли ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун, биронта Аҳдлашувчи давлат таклиф қилинган тузатишга қарши овоз бермаслиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Ушбу Шартнома қоидалари билан Йўриқнома қоидалари ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳолда, Шартнома қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ
ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Шартномани қайта кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи давлатлар конференцияларида вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ҳар қандай конференцияни чақириш тўғрисидаги қарор Ассамблея томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) 10- ва 11-моддаларга киритиладиган тузатишлар ё қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияда ёки 14-моддага мувофиқ қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Шартноманинг айрим қоидаларига тузатишлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Мазкур моддага мувофиқ 10- ва 11-моддаларга тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ёки Бош директор томонидан илгари сурилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Бундай таклифлар Бош директор томонидан Аҳдлашувчи давлатларга уларни Ассамблея кўриб чиқишидан камида олти ой олдин юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2)(а) (1)-бандда тилга олинган тузатишлар Ассамблея томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) 10-моддага киритиладиган ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун берилган овозларнинг бешдан бир қисми талаб қилинади, 11-моддага киритиладиган ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун берилган овозларнинг тўртдан уч қисми талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3)(а) (1)-бандда тилга олинган моддаларга киритиладиган ҳар қандай тузатиш ушбу тузатиш ҳар бир давлатнинг конституцион процедурасига мувофиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш Бош директор томонидан ушбу тузатиш киритилаётган вақтда Ассамблея аъзолари бўлган Аҳдлашувчи давлатларнинг тўртдан уч қисмидан олинганидан бир ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Кўрсатиб ўтилган моддаларга шу тарзда киритилган ҳар қандай тузатиш Ассамблея томонидан қабул қилинаётган вақтда Аҳдлашувчи давлатлар мақомида бўлган ҳамма Аҳдлашувчи давлатлар учун мажбурийдир; бироқ, айтиб ўтилган Аҳдлашувчи давлатлар учун молиявий мажбуриятлар яратадиган ёки бундай мажбуриятларни ошириб юборадиган ҳар қандай тузатиш бундай тузатишни қабул қилганликлари тўғрисида хабардор қилган Аҳдлашувчи давлатлар учунгина мажбурий бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) (а)-кичик банд қоидаларига мувофиқ қабул қилинган ва кучга кирган ҳар қандай тузатиш ушбу тузатиш Ассамблея томонидан қабул қилинган санадан кейин Аҳдлашувчи давлат мақомини олган ҳамма давлатлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Шартномада қатнашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Саноат мулкининг муҳофазаси бўйича Халқаро (Париж) иттифоқ аъзоси бўлган ҳар қандай давлат ушбу Шартноманинг қатнашчиси бўлиши мумкин, бунинг учун у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Шартномани имзолаши ва кейин ратификацион ҳужжатни сақлаш учун топшириши ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Шартномага қўшилганлик тўғрисидаги актни сақлаш учун топшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Қўшилганлик тўғрисидаги ратификацион ҳужжатлар ёки актлар сақлаш учун Бош директорга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Шартноманинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Шартнома ўзларининг қўшилиш тўғрисидаги ратификацион ҳужжатлари ёки актларини топширган дастлабки бешта давлатга нисбатан қўшилиш тўғрисидаги бешинчи ратификацион ҳужжат ёки акт сақлашга топширилган санадан эътиборан уч ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу Шартнома ҳар қандай бошқа давлат учун ушбу давлат ратификацион ҳужжат ёки актни сақлашга топширган санадан эътиборан уч ой ўтиб кучга киради, агар ратификацион ҳужжат ёки актда ундан кечроқ сана кўрсатилмаган бўлса. Сўнгги ҳолатда ушбу Шартнома мазкур давлатга нисбатан кўрсатилган кечроқ санадан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Шартнома денонсацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат Бош директор номига хабарнома юбориш йўли билан ушбу Шартномани денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Денонсация Бош директор ушбу хабарномани олган санадан эътиборан икки йил ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ҳеч бир Аҳдлашувчи давлат (1)-бандда кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан, шу давлатнинг ўзи ушбу Шартнома қатнашчисига айланган санадан эътиборан беш йил муддат ўмагунга қадар, фойдалана олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ушбу Шартноманинг 7(1)(а)-моддада айтиб ўтилган деклорацияни депонентлаш бўйича муассасага нисбатан декларацияни амалга оширган ва бу унга депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига эга бўлиш имконини берган Аҳдлашувчи давлат томонидан денонсация қилиниши туфайли (1)-бандда айтиб ўтилган хабарнома Бош директор томонидан олинган санадан эътиборан бир йил ўтиб, бундай мақомнинг тугатилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Шартноманинг имзоланиши ва тиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1)(а) Ушбу Шартнома биттадан асл нусхада инглиз ва француз тилларида имзоланади, бунда иккала матн айнан бир хил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ушбу Шартноманинг расмий матнлари Бош директор томонидан, манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашгандан кейин, ҳамда ушбу Шартнома Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этувчи Конвенция бошқа тилларда имзоланган санадан эътиборан икки ой мобайнида, ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) Ушбу Шартноманинг расмий матнлари Бош директор томонидан, манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашгандан кейин, араб, итальян, олмон, португал ва япон тилларида, шунингдек Ассамблея белгилаб берадиган бошқа тилларда ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу шартнома 1977 йил 31 декабргача Будапештда имзолаш учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Шартномани сақлаш; нусхаларни жўнатиш; Шартномани рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Шартноманинг асл матни, у имзолаш учун ёпилганидан кейин, Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Бош директор ушбу Шартнома ва Йўриқноманинг ўзи томонидан тасдиқланган иккита нусхасини 15(1)-моддада айтиб ўтилган ҳамма давлатларнинг ҳукуматларига, 9(1)(а)-моддага мувофиқ декларация топшириши мумкин бўлган ҳукуматлараро ташкилотларга, ва, талабга биноан, ҳар қандай бошқа давлатнинг ҳукуматига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Бош директор ушбу Шартномани Бирлашган миллатлар ташкилотининг Котибиятида рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Бош директор ушбу Шартномага ва Йўриқномага киритилган ҳар қандай тузатишнинг ўзи томонидан тасдиқланган иккита нусхасини ҳамма Аҳдлашувчи давлатларга, ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотларига ва, талабга биноан, ҳар қандай бошқа давлатнинг ҳукуматига ва 9(1)(а)-моддага мувофиқ декларация топшира оладиган ҳар қандай бошқа ҳукуматлараро ташкилотга беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Билдиришномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор Аҳдлашувчи давлатларни, ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотларини ҳамда Иттифоқ аъзоси бўлмаган, Саноат мулкининг муҳофазаси бўйича Халқаро (Париж) иттифоқининг аъзоси бўлган давлатларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 18-моддага мувофиқ имзолашлар тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 15(2)-моддага мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги ратификацион ҳужжатлар ёки актларнинг сақлашга топширилгани тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 9(1)(а)-модданинг қоидаларига мувофиқ топширилган декларациялар ва 9(1)(а)-моддага мувофиқ чақириб олиш ҳақидаги хабарномалар тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) 16(1)-моддага мувофиқ ушбу шартноманинг кучга кирган санаси тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) 7- ва-8-моддаларга мувофиқ хабарлар тўғрисида, шунингдек 8-моддага мувофиқ қарорлар тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) 14(3)-моддага мувофиқ ушбу Шартномага киритилган тузатишларни қабул қилиш тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) Йўриқномага киритиладиган ҳар қандай тузатиш тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(viii) Шартномага ёки Йўриқномага киритилган тузатишларнинг кучга кирган санаси тўғрисида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ix) 17-моддага мувофиқ олинган денонсациялар тўғрисида хабардор қилади.