28.04.2022 йилдаги СҚ-526-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қонунчилик базасини тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатини ошириш, уларни тартибга солишдаги аҳамиятини кучайтириш, айниқса норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш мақсадида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди ва бу соҳада янги даврни бошлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида биргина тадбиркорлик билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш, тўлиқ кодификациялаш ҳамда уларнинг сонини қисқартириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш мақсадида Сенат қўмиталари томонидан қатор қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторинг амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар айрим қонунларда аниқ механизмларнинг акс эттирилмаганлиги, ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги сабабли соҳанинг асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниб келинганлиги, шунингдек, қабул қилинган айрим қонунлардаги нормалар амалиётда номувофиқликларни келтириб чиқараётганлиги сабабли уларни бугунги кун талаби асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш лозимлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланмаган ва унинг ваколатлари акс эттирилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада халқаро ҳамкорлик юзасидан нормалар кўзда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар ҳимояси бўйича давлат инспекторлари институти жорий этилмаган ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳадаги қонунчиликка риоя этилишини мониторинг қилувчи ваколатли орган ва унинг бу борадаги вазифалари назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг соҳадаги ваколатлари кўзда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрополитеннинг ҳуқуқий мақоми, метрополитен фаолиятидаги ҳуқуқий муносабатлар айнан қайси давлат органи ёки ташкилоти томонидан махсус қоидалар асосида ўрнатилиши белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо операцияларида хорижий электрон ҳужжат айланишига оид нормалар ўз аксини топмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги ваколатлари белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонунда Ўзбекистон ҳудудида олинган донор қони ва унинг таркибий қисмларини сотиш мақсадида олиб чиқишни тақиқлаш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонундаги айрим нормалар қонуности ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли Фармонига мувофиқ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қайта ташкил этилган бўлиб, Қонунга ушбу ўзгартиришлар киритилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ва компенсациявий экишни амалга ошириш тартиби белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 37-моддасидаги нормалар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмаган, яъни Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатномалар бериш ваколати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ўтказилган бўлиб, Қонунга бу ҳақида тегишли ўзгартиришлар киритилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли қарорига мувофиқ табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг нормаларини белгилаш экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган бўлиб, ушбу Қарор ҳамда Қонундаги нормалар мувофиқлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Музейлар тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки музейларни давлат рўйхатидан чиқариш орқали тугатиш тартиблари белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларнинг филиаллари ва бўлимларини ташкил этишга доир, уларнинг халқаро ҳамкорлигига доир масалалар белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларнинг ягона ахборот тизими ҳақида тегишли нормалар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кооперация тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативларнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиш тамойиллари мустаҳкамланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш, сотиш (савдо), хизмат кўрсатиш, суғурта ва бошқа кооператив турларининг ҳуқуқий мақоми назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон кооперация порталининг ҳуқуқий мақоми ҳамда мазкур портал орқали шартномалар тузиш йўли билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш тартиби белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижара тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган мулклар ижара муносабатларининг объекти бўла олмаслигига оид нормалар назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган бўлиб, Қонунга ушбу муносабатлар билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган объектларни белгиланган муддат ва тартибда топширишга оид қатъий нормалар ўз аксини топмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунда Кенгашга ҳисобот берувчи мансабдор шахсларга нисбатан ишончсизлик билдириш институти, шунингдек, уларнинг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритишга оид муносабатлар тартибга солинмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунда маҳаллий Кенгаш депутати ваколатларини муддатидан олдин тугатиш жараёнидаги низоларни суд томонидан кўриб чиқиш, депутатнинг мажлисларда узрли сабабларга кўра иштирок этмаслик ҳолатлари, шунингдек, Кенгаш депутатига иш ҳақи ва бошқа қўшимча имтиёзлар беришга оид нормалар назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид нормалар назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар бозорларига ўхшаш тарзда лизингнинг янги турлари (жисмоний шахсларга лизинг, иккиламчи лизинг, оператив лизинг, халқаро лизинг) жорий этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун ва соҳадаги қонуности ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга ҳақлилиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарорига кўра Қонунга номувофиқ равишда якка тартибдаги тадбиркорларга беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги чеклов мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сенат қўмиталари томонидан қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва таққослама жадвал кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни қайта ўрганиб чиқиб, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳадаги қонунчиликка риоя этилишини мониторинг қилувчи ваколатли орган ва унинг вазифаларини назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг соҳадаги ваколатларини кўзда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги метрополитеннинг ҳуқуқий мақоми, метрополитен фаолияти билан боғлиқ муносабатларда махсус ваколатли давлат органини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунга ташқи савдо операцияларида хорижий электрон ҳужжат айланишига оид нормаларни киритиш, Вазирлар Маҳкамаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг соҳадаги ваколатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун ва соҳадаги қонуности ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, Ўзбекистон ҳудудида олинган донор қони ва унинг таркибий қисмларини сотиш мақсадида олиб чиқишни тақиқлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунда дарахт ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ва компенсациявий экишни амалга ошириш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, музейларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки музейларни давлат рўйхатидан чиқариш орқали тугатиш тартибини белгилаш, музейларнинг филиаллари ва бўлимларини ташкил этишга доир нормаларни назарда тутиш, музейларнинг халқаро ҳамкорлигига доир масалаларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кооперация тўғрисида»ги Қонунни қайта кўриб чиқиб, унда кооперативларнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиш тамойилларини мустаҳкамлаш, суғурта ва бошқа кооператив турларининг ҳуқуқий мақомини назарда тутиш масаласини ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижара тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган мулклар ижара муносабатларининг объекти бўла олмаслигига оид нормаларни киритиш, кўчмас мулк ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилиши ва давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши ҳамда бошқа масалаларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларини қайта таҳлил қилган ҳолда Кенгашга ҳисобот берувчи мансабдор шахсларга нисбатан ишончсизлик билдириш институти, шунингдек, уларнинг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатларини қонунга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунда Кенгаш депутати ваколатларини муддатидан олдин тугатиш жараёнидаги низоларнинг суд томонидан кўриб чиқилиши, депутатнинг мажлисларда қайси узрли сабабларга кўра иштирок этмаслиги, шунингдек, Кенгаш депутатига қўшимча имтиёзлар бериш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лизинг тўғрисида»ги Қонунда лизинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид нормаларни назарда тутиш, лизингнинг янги турларини (жисмоний шахсларга лизинг, иккиламчи лизинг, оператив лизинг, халқаро лизинг) жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Қонунчилик палатасига киритиш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек, ривожланган хорижий мамлакатларнинг қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилган ҳолда тадбиркорлик билан боғлиқ барча муносабатларни яхлит ҳолда ушбу Кодекс билан тартибга солишни назарда тутиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини тубдан қайта кўриб чиққан ҳолда уларни тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, ижроси мониторингини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение орқали доимий равишда кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиш, аҳолига ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб бориш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни тизимлаштириш орқали ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, қонунчилик базасидаги ҳаракатсиз ва амалда қўлланилмаётган ҳужжатларни тубдан қисқартириш мақсадида гильотина усулидан фойдаланишни янада кучайтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Умаров) адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиш доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш масалаларини чуқур таҳлил қилиб, кенг муҳокама қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юборилаётган таклифлар ва ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотни жорий йилнинг 15 июлига қадар тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ўз йўналишлари бўйича мазкур Қарорда белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-526-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 28 апрелдаги СҚ-526-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат қўмиталари томонидан ўрганилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунлари нормаларидаги мавжуд муаммолар, соҳага оид хорижий давлатларнинг қонунчилик амалиёти ҳамда таклифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимизда қонунчилик базасини тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатини ошириш, уларни тартибга солишдаги аҳамиятини кучайтириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш мақсадида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси қабул қилиниб, соҳада янги даврни бошлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида биргина тадбиркорлик билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш, тўлиқ кодификациялаш, уларнинг сонини қисқартириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш мақсадида Сенат қўмиталари томонидан қатор қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторинг амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган таҳлиллар айрим қонунларда аниқ механизмларнинг акс эттирилмаганлиги, ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги сабабли соҳанинг асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниб келинганлиги, шунингдек қабул қилинган айрим қонунлардаги нормалар амалиётда номувофиқликларни келтириб чиқараётганлиги сабабли қонунларни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш лозимлигини кўрсатди. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланмаган ва унинг ваколатлари белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада халқаро ҳамкорлик юзасидан нормалар кўзда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар ҳимояси бўйича давлат инспекторлари институти жорий этилмаган ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини мониторинг қилувчи ваколатли орган ва унинг бу борадаги вазифалари назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари кўзда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунда метрополитеннинг ҳуқуқий мақоми, метрополитен фаолиятидаги ҳуқуқий муносабатлар, метрополитен бекатларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти айнан қайси давлат органи ёки ташкилоти томонидан махсус қоидалар асосида ўрнатилиши белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибаси ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австралия, Финляндия ва Дания каби давлатларнинг қонун ҳужжатларида метрополитеннинг ҳуқуқий мақоми белгиланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, Австралия давлатининг «Транспорт бошқаруви тўғрисида»ги Қонунида «метро», «метрополитен активлари», «метро йўловчи ташиш хизмати» ва бошқа тушунчаларнинг ҳуқуқий таърифи назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда ташқи савдо операцияларида хорижий электрон ҳужжат айланишига оид нормалар ўз аксини топмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги ваколатлари белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 28 та моддадан иборат бўлиб, ундаги 18 та ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги ҳамда соҳани тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларнинг бир-бирини такрорлаши оқибатида соҳадаги муносабатлар асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ҳудудида олинган донор қони ва унинг таркибий қисмларини сотиш мақсадида олиб чиқишни тақиқлаш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонундаги айрим нормалар қонуности ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг номланиши билан боғлиқ техник ўзгартишлар киритилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги этиб қайта ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ва компенсациявий экишни амалга ошириш тартиби белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 37-моддасидаги нормалар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмаган, яъни ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатномалар бериш ваколати Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ўтказилган бўлиб, Қонунга бу ҳақда тегишли ўзгартиришлар киритилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг нормаларини белгилаш бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ваколатли орган сифатида белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли қарорига мувофиқ табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг нормаларини белгилаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Музейлар тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун қабул қилинганига қарийб 13 йил бўлган бўлиб, унда 13 та ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги, давлат органларининг ваколатлари аниқ белгиланмаганлиги, ўз предмети доирасидаги ижтимоий муносабатларни тўла ҳуқуқий тартибга солиш имкониятига эга эмаслиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида зиддиятли ҳолатларни юзага келтирмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки музейларни давлат рўйхатидан чиқариш орқали тугатиш тартиблари белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларнинг филиаллари ва бўлимларини ташкил этишга доир нормалар назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларнинг халқаро ҳамкорлигига доир масалалар аниқ белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларнинг ягона ахборот тизими ҳақида тегишли нормалар мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Украина, Россия, АҚШ, Канада каби давлатларда музейларнинг ягона платформа ва дастурлари яратилган бўлиб, мазкур ахборот тизимлари орқали музейларнинг фаолияти ҳақида ташриф буюрувчиларда маълумотлар шаклланиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейда ишчи тили сифатида қўлланиладиган тиллар ҳақида нормалар белгиланмаган. Яъни музейга ташриф буюрувчиларга қайси тилларда хизмат кўрсатиш, музейдаги экспонатларга қайси тилларда изоҳлар ёзиш, тушунтиришлар ва тарифлар бериш кабилар мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кооперация тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда кооперативларнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиш тамойиллари мустаҳкамланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш, сотиш (савдо), хизмат кўрсатиш, суғурта ва бошқа кооператив турларининг ҳуқуқий мақоми назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон кооперация порталининг ҳуқуқий мақоми ҳамда мазкур портал орқали шартномалар тузиш йўли билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш тартиби белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижара тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган мулклар ижара муносабатларининг объекти бўла олмаслигига оид нормалар назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилиши ва давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши, бунда давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилиши белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишнинг жисмоний шахслар учун белгиланган тартибини юридик шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага бериш бўйича расмийлаштирилган ижара шартномаси бўйича ижарага олинган объектларни белгиланган муддат ва тартибда топширишга оид қатъий нормалар ўз аксини топмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сонли қарори билан аукцион савдолари натижалари бўйича барча шартномалар икки томонлама «Ижарага берувчи» ва «Ижарага олувчи» ўртасида электрон тарзда расмийлаштирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашларга ҳисобот тақдим этувчи мансабдор шахсларга нисбатан Кенгаш томонидан ишончсизлик билдириш институти жорий қилинмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашларга давлат бошқарув органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколати берилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибаси ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия қонунчилигида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари 2 гуруҳга, яъни мажбурий ва ихтиёрий ваколатларга ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ваколатлар (ёнғиндан ҳимоя қилиш, мактаб биноларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шаҳарсозлик масалалари, ичимлик суви таъминоти ва бошқалар) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрий ваколатларни (ижтимоий ва маданий объектларни қуриш, яъни спорт заллари, музейлар, театрлар) амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эркиндир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франциянинг Маҳаллий органлар умумий кодексига кўра мэр (ҳоким)нинг функциялари вилоят кенгаши раиси, идоравий кенгаш раиси функциялари билан мос келмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Люксембург ва Бельгия қонунчилигида маҳаллий бошқарув ижро аппарати раҳбарларини тайинлаш, полиция фаолиятини мувофиқлаштириш, сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги каби хизмат кўрсатиш органларининг ҳисоботларини тинглаш маҳаллий вакиллик органлари ваколатлари сирасига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу амалиётни Польшада ҳам учратиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда маҳаллий Кенгаш депутати ваколатларини муддатидан олдин тугатиш жараёнида низо келиб чиққан тақдирда суд томонидан кўриб чиқилишини назарда тутувчи нормалар белгиланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг мажлисларда қайси узрли сабабларга кўра иштирок этмаслиги кўзда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш депутатига қўшимча имтиёзлар бериш тартиби назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибаси ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Украина ҳамда Қирғизистон давлатларининг «Маҳаллий Кенгашлар депутатлари мақоми тўғрисида»ги Қонунида маҳаллий Кенгаш депутати ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги низолар суд томонидан ҳал қилиниши назарда тутилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Японияда маҳаллий Кенгаш депутатлари доимий асосда фаолият олиб боради. Улар «Маҳаллий давлат хизматчилари тўғрисида»ги қонунга асосан махсус давлат хизматчиси мақомига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, улар маҳаллий ҳокимиятнинг шартнома асосидаги вақтинчалик ишчиси ҳисобланиб, бирор бошқа лавозимни эгаллашларига йўл қўйилмайди. Япония маҳаллий Кенгаши профессионал (доимий) асосда ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Украинада депутат мамлакатнинг барча ҳудудида автомашина қўйиш жойларидан текин фойдаланиши, санаторияларга бепул йўлланмалар олиши ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиши мумкинлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда лизинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид нормалар назарда тутилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар бозорларига ўхшаш тарзда лизингнинг янги турлари (жисмоний шахсларга лизинг, иккиламчи лизинг, оператив лизинг, халқаро лизинг) жорий этилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибаси ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий-Шарқий Осиё ва МДҲ давлатларида лизингнинг ҳар хил турлари (истеъмол, оператив лизинг) мавжуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой, Белгия ва Италияда лизинг фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг қабул қилинганига қарийб 10 йил вақт ўтган бўлиб, уни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда соҳадаги қонуности ҳужжатлари билан мувофиқлаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорликни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга ҳақлилиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарорига кўра эса якка тартибдаги тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари бўйича беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу нормалар амалиётда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатиб, ишчиларни меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда иш билан таъминлаш ҳамда сунъий ишсизликнинг ошишига замин яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги чеклов мавжуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибаси ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Армения давлатининг қонунчилигига кўра оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида тижорат ташкилотлари ҳам иштирок этишлари, оилавий корхоналар ўзларининг маблағларини бошқа корхоналар фаолияти учун киритиши, бошқа корхоналар (қўшма, чет эл корхоналари) аъзоси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Финляндияда тадбиркорлик субъекти «оилавий корхона» деб номланиши учун акцияларнинг 50 % бир оила вакилларида сақланган бўлиши, Америка ва Германияда эса акцияларнинг 25 % оила аъзоларида сақланиб қолган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари юзасидан амалдаги айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига, атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фитосанитария тадбирларини ўтказишда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зарарли организмлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бегона ўтлар — биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, ҳосилни ҳамда маҳсулот сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;

зараркунандалар — қишлоқ хўжалик ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар;

Тўлдирилмоқда

пестицидлар — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари;

фитосанитария назорати — зарарли организмлар ва улар табиий кушандаларининг тарқалиши, шунингдек уларнинг ривожланиш суръати ва зарарлилик даражасини кузатиб бориш ҳамда аниқлаш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари — ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламенти — ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида қўлланиладиган ҳар бир кимёвий ёки биологик воситадан фойдаланишда риоя этилиши шарт бўлган талаблар (усуллар, даврийлик, муддатлар, нормалар ва бошқалар);

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари — ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организм.

Тўлдирилмоқда

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бегона ўтлар — биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, ҳосилни ҳамда маҳсулот сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;

зараркунандалар — қишлоқ хўжалик ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар;

зарарли организмлар — тупроқ, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига салбий таъсир кўрсатадиган зараркунандалар, бегона ўтлар ва ўсимлик касалликлари;

пестицидлар — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари;

фитосанитария назорати — зарарли организмлар ва улар табиий кушандаларининг тарқалиши, шунингдек уларнинг ривожланиш суръати ва зарарлилик даражасини кузатиб бориш ҳамда аниқлаш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари — ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламенти — ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида қўлланиладиган ҳар бир кимёвий ёки биологик воситадан фойдаланишда риоя этилиши шарт бўлган талаблар (усуллар, даврийлик, муддатлар, нормалар ва бошқалар);

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари — ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организм;

ўта хавфли зарарли организмлар — Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тасдиқланган, ўта хавфли зарарли организмлар рўйхатига киритилган ва даврий равишда оммавий кўпайиш ҳамда тарқалиш хусусиятига эга бўлган, иқтисодий ва экологик зарар етказадиган зараркунандалар ҳамда ўсимлик касалликлари.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга мос келадиган зарарли организм тушунчасидан фойдаланиш муносабати билан киритилмоқда.

Мазкур тушунча ўта хавфли зарарли организмларни алоҳида гуруҳга ажратиш зарурати билан боғлиқ ҳолда киритилган, чунки амалиётга кўра, ҳар йили Давлат бюджетидан уларга қарши курашиш учун, шу жумладан, ҳосилни сақлаб қолиш мақсадида фавқулодда вазиятлар учун маблағлар ажратилади.

5-модда. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари

Тўлдирилмоқда

Махсус ваколатли орган:

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали, экологик жиҳатдан хавфсиз ва кам заҳарли воситаларини қўллаш ҳисобига қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва уларнинг ҳосилини сақлаб қолишга қаратилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона сиёсатини амалга оширади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижалари юзасидан хулоса беради;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритади ҳамда вақти-вақти билан эълон қилиб боради;

ўсимликларни ҳимоя қилишда Қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрини юритади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларни қўллаш регламентларига риоя этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғи ва атроф муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати устидан назоратни уюштиради, улардан фойдаланишга доир хулосалар беради, агар инсон соғлиғи ва атроф муҳитга номақбул таъсир кўрсатаётгани аниқланса, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўяди;

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимояси бўйича махсус ваколатли давлат органидир.

Агентлик:

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали, экологик жиҳатдан хавфсиз ва кам заҳарли воситаларини қўллаш ҳисобига қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва уларнинг ҳосилини сақлаб қолишга қаратилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона сиёсатини амалга оширади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижалари юзасидан хулоса беради;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритади ҳамда вақти-вақти билан эълон қилиб боради;

ўсимликларни ҳимоя қилишда Қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрини юритади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларни қўллаш регламентларига риоя этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғи ва атроф муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати устидан назоратни уюштиради, улардан фойдаланишга доир хулосалар беради, агар инсон соғлиғи ва атроф муҳитга номақбул таъсир кўрсатаётгани аниқланса, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўяди;

ўта хавфли зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлайди;

ўсимликларни ҳимоя қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, уларни ташиш, сақлаш ва қўллаш қоидаларига риоя қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа мамлакатлардан зарарли ва ўта хавфли зарарли организмларнинг кириб келиши хавфини маҳаллийлаштириш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;

дала шароитида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини, минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилишни, пестицид қолдиқларини, тупроқдаги оғир металлар тузларининг нитратларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг радиологик ва токсикологик таҳлилини олиб боради;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги «Республикада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6262-сон Фармони 1-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилган. Шунга кўра мувофиқлаштирилмоқда.

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарори 5-бандига асосан Агентликнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, мазкур қарорга мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарори 5-бандига асосан Агентликнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, мазкур қарорга мувофиқлаштирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

81-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишган ҳолда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини зарарсизлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;

ихтисослаштирилган сақлаш объектларини (кўмиш майдонларини) қуриш, сақлаш ва таъмирлашни амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларда ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари захираларини шакллантиради;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Хорижий давлатлар, жумладан Қозоғистон, Белорусь Республикасининг мазкур соҳадаги қонунчилик тажрибаси ўрганилганда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари қайд этилган.

Тўлдирилмоқда

29-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Халқаро ҳамкорлик доирасида Агентлик:

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли ташкилотлар билан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ахборот алмашиш;

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун мўлжалланган ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жойларида пестицидлардан фойдаланиш бўйича мажбурий талабларга риоя этилишига оид чора-тадбирларни ўз ичига олган фаолиятни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарори 5-бандига асосан Агентликнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, мазкур қарорга мувофиқлаштирилмоқда.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

71-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашдаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига тааллуқли бўлган маълумотларни расмий веб-сайтига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чораларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни умумхалқ муҳокамасига чиқариш;

очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

72-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:.

ахборот олиш эркинлиги тамойиллари ва кафолатларига риоя этилишини таъминлаш;

фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этиш;

давлат органлари ва ташкилотларига улар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашга кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига оммавий ахборот воситалари билан ўзаро очиқ мулоқот, ҳамкорлик ўрнатишда услубий ва амалий кўмак бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий кўмак бериш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматлари ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш;

давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

91-модда. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлари

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида қуйидагиларга мажбур:

ўз ваколати доирасида ахборотдан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий техник ва бошқа шарт-шароитларни яратиш;

ахборот аниқ ва тўлиқ тақдим этиш;

ахборот билан таъминлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларига риоя қилиш;

ахборотни сифатли ва ўз вақтида тақдим этиш устидан ички назоратни амалга ошириш;

ахборот олиш бўйича сўровлар ҳисобини юритиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

очиқ маълумотлар портали ва расмий веб-сайтларда маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш;

оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайтлар, шунингдек бошқа ахборот ресурслари орқали аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

оммавий ахборот воситаларида давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг чиқишларини ташкил этиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

Давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармонига асосан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги мажбуриятлари белгиланмоқда.

Тўлдирилмоқда

101-модда. Очиқ маълумот

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир истисно этган ҳолда фойдаланиш эркин ва бепул бўлган маълумотлари очиқ маълумотлар ҳисобланади.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган data.gov.uz электрон манзили очиқ маълумотлар порталидир.

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотларини аниқлаштириш мақсадида киритилмоқда

19-модда. Сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.

19-модда. Сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни 351-моддасига мувофиқ ўзгартириш киритилмоқда.

«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонун

2-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчилик ва қонуннинг амал қилиш соҳаси

Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Ушбу Қонун Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларда, шунингдек шаҳарчаларда шаҳар йўловчилар транспорти субъектларига нисбатан татбиқ этилади.

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Тўлдирилмоқда

2-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчилик ва қонуннинг амал қилиш соҳаси

Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Ушбу Қонун Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларда, шунингдек шаҳарчаларда шаҳар йўловчилар транспорти субъектларига нисбатан татбиқ этилади.

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багажни ташиш, шунингдек ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Йўловчи ташиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар асосан Фуқаролик Кодекси орқали ҳам тартибга солиниб келинади.

«Автомобил транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасини ўхшашлик бўйича қўллаш асосида тўлдирилмоқда.

Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган.

Мисол учун, Россия Федерациясида Йўловчилар ва багажни автомобил транспортида ва шаҳар электр транспортида ташиш қоидалари Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2020 йил 1 октябрдаги 1586-сон қарори билан тасдиқланган.

4-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг мулк шакллари

Шаҳар йўловчилар транспорти оммавий ёки хусусий мулк асосида ишлаши мумкин.

4-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг мулк шакллари

Шаҳар йўловчилар транспорти оммавий ёки хусусий мулк шаклларида бўлиши мумкин.

Шаклларида сўзини қўшиш орқали, мулк шакллари тушунчаси янада ойдинлашади.

5-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг турлари

Шаҳар йўловчилар транспорти жумласига автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен, йўналишли ва йўналишсиз таксилар киради.

Автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен ва йўналишли таксилар белгиланган йўналишлар бўйича, ҳаракат жадвалига мувофиқ, белгиланган тарифдаги ҳақ эвазига йўловчилар ташийди.

Йўналишсиз таксилар йўловчиларнинг талаблари асосида таксометр (ҳисоблагич) кўрсатиши бўйича ҳақ эвазига ташиш хизматлари кўрсатади.

5-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг турлари

Шаҳар йўловчилар транспорти жумласига автобуслар (шу жумладан, электробуслар, микроавтобуслар), трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен, йўналишли ва йўналишсиз таксилар киради.

Автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен ва йўналишли таксилар белгиланган йўналишлар бўйича, ҳаракат жадвалига мувофиқ, белгиланган тарифдаги ҳақ эвазига йўловчилар ташийди.

Йўналишсиз таксилар йўловчиларнинг талаблари асосида таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мослама кўрсаткичи бўйича ҳақ эвазига ташиш хизматлари кўрсатади.

Ўзгартиришлар қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда ҳамда хорижда ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган электромобиль ва электробуслар сонини сезиларли даражада ошириш орқали хавфли экологик таъсирларни камайтириш ва экологик танқисликни камайтиришга қаратилган «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5108-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинган. .

Шу билан бирга, 6-бандга мувофиқ йўналишсиз такси учун тўловни амалга ошир, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар бўлиши ҳақида талаблар жорий этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўналишсиз такси учун талаб этиладиган тўлов терминаллари, ҳисоблагич-таксометрлар ва радиоалоқа воситалари алмаштириладиган приборларнинг функцияларини таъминлайдиган махсус иловали қурилмаларга (уяли телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) алмаштирилиши мумкинлиги белгиланган.

7-модда. Йўловчи ташиш шартномаси

...

Қуйидагилар ташиш шартномасининг тарафларидир:

ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда транспорт воситасига эга бўлган, шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш хизмати кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;

...

7-модда. Йўловчи ташиш шартномаси

...

Қуйидагилар ташиш шартномасининг тарафларидир:

ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда транспорт воситасига эга бўлган, шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш хизмати кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган (трамвай ва троллейбуслардан ташқари) юридик шахс;

...

Қўллаш амалиётига мувофиқлаштирилмоқда.

12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва комплекс минтақавий дастурларни тасдиқлаш;

аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини тасдиқлаш;

...

12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва комплекс минтақавий дастурларни тасдиқлаш;

транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини тасдиқлаш;

...

Ўз аҳамиятини йўқотганлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштирилган.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони билан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташкил этилган. Транспорт вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш ваколатлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Шу муносабат билан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш амалиёти бекор қилинган.

13-модда. Шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органининг ваколатлари

Шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

...

Тўлдирилмоқда

13-модда. Шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органининг ваколатлари

Шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

...

(ўнинчи хатбоши) шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан хорижда ўқув стажировкаси ва семинарлар ўтказилишини ташкил этиш;

Шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасида кадрлар малакасига эътиборни кучайтириш йўли билан ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга эришилади.

14-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш

Ташувчи шаҳарда йўловчилар ташишни махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширади.

Шаҳарда йўловчилар ташиш учун лицензия бериш ва уни қайтариб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

14-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш

Ташувчи шаҳарда йўловчилар ташишни махсус рухсатнома (лицензия) асосида (трамвай ва троллейбуслардан ташқари) амалга оширади.

Шаҳарда йўловчилар ташиш учун лицензия бериш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва амал қилишини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига ҳамда қўллаш амалиётига мувофиқлаштирилмоқда.

14-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш

Ташувчи шаҳарда йўловчилар ташишни махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширади.

14-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш

Ташувчи шаҳарда йўловчилар ташишни, тендер ўтказиш натижалари асосида тақдим этилувчи, махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширади.

Россия Федерацияси «Россия Федерациясида автомобил ва шаҳар қуруқликдаги электр транспортида йўловчилар ва юкларни мунтазам ташишни ташкил этиш ва Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасида «очиқ конкурслар» ўтказилиши белгиланган бўлиб, унга кўра, очиқ конкурс ўтказишнинг мақсади муниципал мунтазам транспорт қатнови йўналишларида йўловчи ёки юк ташиш ҳуқуқини қўлга киритишдир.

15-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш

Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш ташувчиларнинг даромадлари, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари, бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари, метрополитен қурилиши, қоида тариқасида, давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

15-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш

Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш ташувчиларнинг даромадлари, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари, бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари, метрополитен қурилиши давлат бюджети, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади.

Шаҳар йўловчилар ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялашда бошқа инвестициялардан ҳам фойдаланиш давлат бюджетини чиқимларини камайишига ва шу билан бирга илмий иш натижаларини ҳаётга татбиқ қилиниши эса давлатга янада кўпроқ фойда келтиради.

15-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш

Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш ташувчиларнинг даромадлари, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари, бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

15-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш

Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш ташувчиларнинг даромадлари, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари, бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

19-модда. Йўналишларни ташкил этиш. Бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

(учинчи қисм) Йўловчиларнинг, шу жумладан ногиронлар ва болали йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиши ва ундан тушишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзиллари ҳудудида жиҳозланган супачалар бўлиши лозим.

19-модда. Йўналишларни ташкил этиш. Бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари

(учинчи қисм) Умумий фойдаланишдаги мунтазам шаҳар йўловчи автомобил транспортида йўналишларни жойлаштириш фақат очиқ тендер асосида амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

(тўртинчи қисм) Янги йўналишларни очиш ўрганиш натижалари асосида, фуқаролар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

(бешинчи қисм) Йўловчиларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиши ва ундан тушишининг хавфсизлигиени таъминлаш мақсадида бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзиллари ҳудудида жиҳозланган супачалар бўлиши лозим.

Халқаро тажрибани (ХХР, Қозоғистон, Буюк Британия, Франция, Германия ва бошқа ЕИ давлатлари) инобатга олган ҳолда, автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш доирасида киритилмоқда.

Шунга ўхшаш нормалар «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси 2003 йил 4 июлдаги 476-сон Қонунининг 21-моддасида, «Автомобил транспорти тўғрисида»ги Украина Қонунининг 43-моддасида, «Автомобил транспорти ва автомобил ташувлари тўғрисида»ги Беларус Республикаси 2007 йил 14 августдаги 278-З-сон Қонунининг 24-моддасида акс эттирилган.

Голландиянинг «Йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуни транспорт хизматларини етказиб берувчиларда жамоат транспорти хизматларини кўрсатиш учун концесция бўлиши кераклигини назарда тутади. Тендер асосида берилган концесция транспорт хизматларини етказиб берувчига белгиланган ҳудудда ишлаш учун мутлақ ҳуқуқ беради. Маҳаллий ҳокимият органларига консессии муддати бўйича ўзлари қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган. Бунда ушбу муддат олти йилдан ошмаслиги лозим. Хелсинки шаҳар маъмурияти ўхшаш малака ва ҳаракат таркибига эга бўлган транспорт ташкилотлари ўртасида танлов асосида йўналишлар тақсимлайди.

Лондон ва Скандинавия мамлакатлари пойтахтларида транспорт корхоналарининг йўналишлар тармоғига чиқиши танлов тартиб-таомиллари орқали амалга оширилади. Бунда, йўналишлар тармоғи бир йўналишда фақат битта ташувчи ишлай оладиган тарзда тақсимланади.

Ҳозирги кунда, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон ҳамда 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш қатъий равишда тендер асосида амалга оширилади. Шу билан бирга, янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши; к)ша-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши; йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши; дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишларнинг ташкил этилиши каби ҳолатлар бундан мустаснолиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирилмоқда.

21-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти воситаларига қўйиладиган талаблар

(биринчи қисм) Шаҳар йўловчилар транспорти воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар ва техникавий шартларга, тиббий-санитария ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим. Транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.

...

(бешинчи қисм) Ташувчи шаҳар йўловчилар транспортида ногиронлар ва болали йўловчилар учун зарур қулайликларни яратади.

(олтинчи қисм) Йўналишсиз таксиларда йўл ҳақини аниқлаш учун ҳисоблагич (таксометр), махсус таниб олиш белгилари ва бошқа енгил автомобиллардан фарқланувчи рақам белгилари бўлиши лозим.

...

21-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти воситаларига қўйиладиган талаблар

(биринчи қисм) Шаҳар йўловчилар транспорти воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар, санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим. Транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.

...

Ташувчи шаҳар йўловчилар транспортида ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчилар учун зарур қулайликларни яратади.

Йўналишсиз таксиларда йўл ҳақини аниқлаш учун ҳисоблагич (таксометр), махсус таниб олиш белгилари, ўрнатилган тартибда тасдиқланган рангга бўялган ва бошқа енгил автомобиллардан фарқланувчи рақам белгилари бўлиши лозим.

...

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирилмоқда.

Йўналишсиз таксидан фойдаланаётган одам рангидан ажратиб олиши мумкин бўлади.

23-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти ташувчисининг мажбуриятлари

Ташувчи:

(биринчи қисмнинг иккинчи хатбошиси) шаҳарда йўловчиларни ташиш ишларини бажариш учун лицензияга эга бўлиши;

...

(биринчи қисмнинг бешинчи хатбошиси) меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғиндан сақлаш хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талабларини бажариши;

...

23-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти ташувчисининг мажбуриятлари

Ташувчи:

шаҳарда йўловчиларни ташиш ишларини бажариш учун лицензияга эга бўлиши (транвай ва троллейбуслардан ташқари);

...

меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғиндан сақлаш хавфсизлиги, санитария қоидалари ва гигиена нормативлари, шунингдек экологик талабларини бажариши;

...

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунига ҳамда қўллаш амалиётига мувофиқлаштирилмоқда.

25-модда. Йўловчиларнинг мажбуриятлари

Йўловчилар:

йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этишлари;

йўл ҳақи ва багаж ташиш ҳақини ўз вақтида тўлашлари, чиптани манзилга етгунга қадар сақлашлари ва уни назорат қилувчи шахсларнинг талабига биноан кўрсатишлари;

...

25-модда. Йўловчиларнинг мажбуриятлари

Йўловчилар:

йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этишлари;

йўл ҳақи ва багаж ташиш ҳақини ўз вақтида тўлашлари;

...

Чиптасиз шаклга ўтилганлиги муносабати билан унинг назорати ҳам керак эмас.

27-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Тўлдирилмоқда

27-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

(учинчи қисм) Йўналишлардаги ҳаракат жадвалини бузганлиги учун шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи ва ташувчи ташкилот раҳбарлари қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Йўналишлардаги ҳаракат жадвалига риоя этилишни таъминлаш ва шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи раҳбарияти ва автокорхона раҳбарлари масъулиятларини янада ошириш.

«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун

21-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Ўзбекистон Республикасининг ишончли учинчи томони — трансчегаравий ўзаро алоқалар доирасида хорижий электрон рақамли имзони ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган хизмат;

ҳужжатнинг электрон нусхаси — асл ҳужжатнинг кўриниши ва маълумотларини тўлиқ акс эттирилган электрон шаклдаги ҳужжат;

электрон архив — ташкилотнинг таркибий дастурий тизимида шакллантирилган электрон ҳужжатлар ва қоғоз шаклидаги ҳужжатларнинг электрон нусхалари жамламаси;

электрон ҳужжат айланиш тизими — Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинадиган иштирокчилар ўртасидаги муносабат.

Қонунда қўлланилган терминларни кенгроқ ёритиб бериш мақсадида асосий тушунчалар киритилмоқда.

5-модда. Электрон ҳужжат

Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир.

Тўлдирилмоқда

Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади.

Электрон ҳужжат электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг мазкур ҳужжатни идрок этиш имкониятини инобатга олган ҳолда яратилиши керак.

5-модда. Электрон ҳужжат

Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши талаб этилмайдиган электрон ҳужжатлар рўйхатига киритилган электрон ҳужжатлар бундан мустасно.

Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади.

Электрон ҳужжат электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг мазкур ҳужжатни идрок этиш имкониятини инобатга олган ҳолда яратилиши керак.

Электрон ҳужжатларга қўйиладиган талабларни янада аниқлаштириш мақсадида таҳририй тузатиш киритилмоқда.

91-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

электрон ҳужжат айланишини амалга ошириш, расмийлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек электрон ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди;

электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги дастурларнинг ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини (қабул қилинишини) ва амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди;

давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон ҳужжат айланиши масалаларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қонунда мавжуд ҳаволаки нормаларнинг амалга оширилиши белгиланган қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ҳамда ишлаб чиқилганлари ҳозирги кунда ўз кучини йўқотган. Шу билан бирга, Қонунда Ҳукумат ва масъул давлат бошқаруви органининг ваколатлари белгиланмаган.

Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ҳукумат ва масъул давлат бошқаруви органининг ваколатлари белгиланиши ва келгусида ҳаволаки нормаларнинг амалиётга татбиқ этиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши таъминланади.

92-модда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқишда давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашади;

электрон ҳужжат айланишини амалга ошириш, расмийлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек электрон ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилашда иштирок этади;

электрон ҳужжат айланишининг кенг татбиқ этилиши мақсадида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боради.

Қонунда мавжуд ҳаволаки нормаларнинг амалга оширилиши белгиланган қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ҳамда ишлаб чиқилганлари ҳозирги кунда ўз кучини йўқотган. Шу билан бирга, Қонунда Ҳукумат ва масъул давлат бошқаруви органининг ваколатлари белгиланмаган.

Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ҳукумат ва масъул давлат бошқаруви органининг ваколатлари белгиланиши ва келгусида ҳаволаки нормаларнинг амалиётга татбиқ этиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши таъминланади.

«Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун

17-модда. Донорнинг ҳуқуқлари

Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш чоғида донор қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

соғлиғи сақланиши кафолатининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланиши;

соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;

бепул овқат билан таъминланиш.

Тўлдирилмоқда

Донор қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

17-модда. Донорнинг ҳуқуқлари

Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш чоғида донор қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

соғлиғи сақланиши кафолатининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланиши;

соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;

бепул овқат билан таъминланиш;

исталган вақтда донорлик қилишдан сабабларини кўрсатмаган ҳолда ихтиёрий воз кечиш.

Донор қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ушбу норма қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш чоғида донорлар томонидан донорлик қилишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тартибини белгилаш мақсадида киритилмоқда.

23-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини олиб кириш ва олиб чиқиш

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тўлдирилмоқда

23-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини олиб кириш ва олиб чиқиш

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарига гуманитар ёрдам сифатидаолиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини сотиш мақсадида олиб чиқиш тақиқланади.

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш тартибини аниқлаштириш мақсадида, шунингдек Россия Федерациясининг «Қон ва унинг таркибий қисмларини донорлик қилиш тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига асосан киритилмоқда.

25-модда. Фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар рўй берган ҳолларда ва бошқа фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

25-модда. Фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар рўй берган ҳолларда ва фавқулодда вазиятлар хавфи пайдо бўлганда ўз вақтида ҳаракатланиш, тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш ишларига тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

мўлжалланаётган донорлар рўйхатларини аниқлаштириш;

шикастланганлар учун қон топшириш шохобчаларини аниқлаш ва ташкил этиш;

донор қонини тайёрлаш бўйича кўчма бригадалар ташкил этиш;

донор қонини тайёрлаш ва текшириш учун реактивлар ва ускуналар захирасини яратиш;

аҳоли ўртасида қон донорлиги бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш;

донорларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини ва донор қонини тайёрлашда санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар рўй берган ҳолларда ва бошқа фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Республикамиз ҳудудида юзага келган коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишини ва касалликнинг юқиш хавфини олдини олиш, ташкилотлар, корхоналар фаолиятининг тўхтатилиши, транспорт чекловлари, фуқаролар ҳаракатининг чекланиши, карантин чораларининг кўрилиши натижасида 2020 йилнинг март-июнь ойларида потенциал донорлар сони ва қон хизмати муассасаларига қон топшириш учун мурожаат этувчи шахслар сони кескин камайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мурожаати билан республикада Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ва Миллий гвардия қўшинлари ҳамда ходимлари иштирокида донорлик акциялари ўтказилди. Шу билан аҳолини карантин пайтида зарур қон компонентлари билан таъминлашда узилишлар бўлмади.

Фавқулодда вазиятларда ўз вақтида ҳаракатланиш, қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш ишларига тезкор ҳаракатларни амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланиши қон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашда аҳамиятга эга.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

251-модда. Қон билан ишлаш хизмати автоматлашган ахборот тизими

Ўзбекистон Республикасида донорлардан қон ва (ёки) унинг таркибий қисмларини олиш жараёнлари назоратини таъминлаш мақсадида қон билан ишлаш хизмати автоматлашган ахборот тизимини яратиш ва юритиш амалга оширилади.

Қон билан ишлаш хизмати автоматлашган ахборот тизимида донорлар ва донорликдан четлаштирилган шахсларнинг маълумотлар базаси, қон билан ишлаш хизмати муассасасида қон ва унинг компонентларини тайёрлаш, лаборатор текшириш, тайёр қон компонентларини ҳисобга олиш ва даволаш муассасаларига бериш билан кечадиган барча жараёнлар жамланади.

Қон билан ишлаш автоматлашган ахборот тизими даволаш муассасалари, ОИТСга қарши кураш, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, наркология ва дермато-венералогия хизматлари автоматлашган ахборот тизимлари билан интеграцияланади.

Автоматлашган ахборот тизими:

қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорларни танлаш, қон ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва даволаш муассасаларига тақсимлаш, қон таркибий қисмларини клиник қўлланишида сифат назоратини;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимида рўйхатдан ўтган автоматлаштирилган тизим қатнашчилари орасида ахборот алмашинувини ва уни мунтазам кузатиб боришни;

республикада донорлик ҳолатини таҳлил қилишни таъминлайди.

Донорлар ва донорликдан четлаштирилган шахслар маълумотлар базаси, қон билан ишлаш хизмати муассасасида қон ва унинг компонентларини тайёрлаш, лаборатор текшириш, тайёр қон компонентларини ҳисобга олиш ва даволаш муассасаларига бериш билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиш мақсадида киритилмоқда.

«Кооперация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун

Муқаддима

(биринчи қисм)

Ушбу Қонун «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан бир қаторда кооперация фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини белгилайди.

Муқаддима

(биринчи қисм)

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан бир қаторда кооперация фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини белгилайди.

«Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2001 йил 20 январдан ўз кучини йўқотган.

Шу сабабли «Кооперация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига таҳририй ўзгартиришлар киритиш лозим.

2-модда. Кооперация тўғрисида қонунчилик

(биринчи қисм)

Барча турдаги кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмаларини тузишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта тузиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари ушбу Қонун, «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

2-модда. Кооперация тўғрисида қонунчилик

(биринчи қисм)

Барча турдаги кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмаларини тузишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта тузиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

«Ижара тўғрисида»ги Қонун

3-модда. Ижара муносабатларининг объекти

(биринчи қисм) Қуйидагилар ижара муносабатларининг объектлари бўлиши мумкин, чунончи:

...

Тўлдирилмоқда

...

3-модда. Ижара муносабатларининг объекти

(биринчи қисм) Қуйидагилар ижара муносабатларининг объектлари бўлиши мумкин, чунончи:

...

(иккинчи қисм) Бундан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган мулк мустасно.

...

Амалдаги қонунчиликда кадастр ҳужжати йўқ мулкка ижара шартномаси расмийлаштирилмаслиги тўғрисидаги норма мавжуд эмас. Ушбу қўшимча ижарага топширишга йўл қўйилмайдиган мулк турларини белгилаш бўйича қонунчиликда мавжуд бўшлиқларни тўлдиради. Таҳлилларга кўра 2021 йилнинг 30 июль ҳолатида жами 46 538 тадбиркорлик субъекти янги очилган бўлиб, шундан 1 364 таси (3,2 %) манзилда йўқ.

5-модда. Ижара шартномаси

(биринчи қисм) Томонларнинг ихтиёрийлиги ва тўла тенг ҳуқуқлилиги асосида маълум муддатга тузиладиган ижара шартномаси ижара муносабатларининг юзага келишига асос бўлади. Бунда қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун ерни, бошқа табиий ресурсларни ижарага олиш узоқ муддатга — камида 5 йилга мўлжалланган бўлиши керак.

(иккинчи қисм) Кўчмас мулк ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилиши ва давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Бунда давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сонли қарорида 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги 6098-сонли Фармонига (3-илова, 35 банди) асосан ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишнинг жисмоний шахслар учун белгиланган тартибини юридик шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этиш белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг (595-сон, 22.09.2021 й.) қарорида ҳам 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар иштирокидаги кўчмас мулк ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши белгиланган.

Республика бўйича 4 487 та юридик шахслар томонидан 20 534 та нотурар объектлар 2020 йилда 310,1 млрд сўмга шартнома асосида ижарага берилган.

Амалда ўтказилган ўрганишлар асосида «бозор баҳосида» ҳисоблаганда бир йилга 3 707,1 млрд сўм ижара тўлови бўйича шартнома тузилганда, 414 млрд.сўм (ҚҚСга 225 млрд сўм, фойда солиғига 153 млрд сўм ва айланмадан олинадиган солиққа 36 млрд сўм) қўшимча солиқ тўлови ундириш имконияти мавжуд бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сонли қарори 24-бандида юридик шахслар учун мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги белгиланган.

Бугунги кунда юридик шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилмаганлиги сабабли, белгиланган меъёрдан кам суммага тузилган ижара шартномалари бўйича солиқ назоратини таъминлаш имконияти мавжуд эмас.

22-модда. Ижара корхонасининг мақоми

(иккинчи қисм) Ижара корхонасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва уни тугатиш «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

...

(олтинчи қисм) Ижара корхонасини бошқариш «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва уставга мувофиқ амалга оширилади.

22-модда. Ижара корхонасининг мақоми

(иккинчи қисм) Ижара корхонасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва уни тугатиш қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

...

(олтинчи қисм) Ижара корхонасини бошқариш қонунчилик ҳужжатлари ва уставга мувофиқ амалга оширилади.

«Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.

Шу сабабли Қонунга таҳририй ўзгартириш киритилмоқда.

32-модда. Ижара муносабатлари субъектларининг жавобгарлиги.

(иккинчи қисм) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ижара тўғрисидаги қонунчиликни ўзгача тарзда бузганлик учун ҳам жавобгарлик кўзда тутилиши мумкин.

32-модда. Ижара муносабатлари субъектларининг жавобгарлиги.

(иккинчи қисм) Ижара тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Давлат мулкини ижарага беришда мавжуд камчиликлар ва ушбу камчиликларни юзага келтирувчи қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш учун мазкур ўзгартириш киритилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

539-модда. Мулк ижараси шартномасининг шакли

Мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

539-модда. Мулк ижараси шартномасининг шакли

Мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасида икки томонлама электрон шаклда (шу жумладан электрон рақамли имзо орқали) ёки ёзма равишда тузиш орқали расмийлаштирилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари С)К.-код (матрик штрихли код)ни қўллаш орқали расмийлаштириш, «мобиль идентификация қилиш» билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали аукционда иштирок этиш ҳамда давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномасини ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама тузиш орқали расмийлаштириш белгиланган.

540-модда. Мулк ижараси шартномасининг муддати

(иккинчи қисм) Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

540-модда. Мулк ижараси шартномасининг муддати

(иккинчи қисм)

Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма ёки расмий электрон платформа тизимининг «мобиль идентификация қилиш» билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари ^К-код (матрик штрихли код)ни қўллаш орқали расмийлаштириш, «мобиль идентификация қилиш» билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали аукционда иштирок этиш ҳамда давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномасини ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама тузиш орқали расмийлаштириш белгиланган.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун

1-модда. Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.

Тўлдирилмоқда

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.

...

1-модда. Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.

Халқ депутатлари Кенгашига раис раҳбарлик қилади ҳамда халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Халқ депутатлари Кенгашлари раислари, халқ депутатлари Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, халқ депутатлари Кенгашлари котибиятлари мудирлари доимий асосда фаолият юритади. Улар депутатлик ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Халқ депутатлари Кенгашлари раислари, халқ депутатлари Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, халқ депутатлари Кенгашлари котибиятлари мудирларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади ва уларнинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ҳоким халқ депутатлари Кенгаши депутати бўлиши мумкин эмас ҳамда унинг халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига аралашиши тақиқланади.

...

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларнинг жамиятдаги ролини ошириш ҳамда уларнинг янада мустақил фаолият юритишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

халқ депутатлари Кенгашларига Кенгаш раиси раҳбарлик қилишини белгилаш;

халқ депутатлари Кенгашлари раислари, халқ депутатлари Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, халқ депутатлари Кенгашлари котибиятлари мудирлари доимий асосда фаолият юритиши, улар депутатлик ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмаслиги назарда тутиш;

ҳоким ушбу ҳудуднинг ижроия ҳокимиятини бошқариши ва у халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдорлиги, ҳоким томонидан халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига аралашиш тақиқланиши қайд этиш.

Тўлдирилмоқда

61-модда. Халқ депутатлари Кенгаши Раёсати

Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Халқ депутатлари Кенгаши Раёсати тузилади.

Халқ депутатлари Кенгаши Раёсати халқ депутатлари Кенгаши мажлислари оралиғида заруратга қараб тўпланади.

Халқ депутатлари Кенгаши Раёсати таркибига халқ депутатлари Кенгаши раиси, халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссиялари раислари, халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири киради.

Халқ депутатлари Кенгаши раиси халқ депутатлари Кенгаши Раёсати мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади.

Халқ депутатлари Кенгаши Раёсати ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.

Халқ депутатлари Кенгаши Раёсати қарорлари халқ депутатлари Кенгаши тасдиғига киритилади.

Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Халқ депутатлари Кенгаши Раёсатини тузиш таклиф этилмоқда.

17-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг сессиялари

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг сессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб бироқ, йилига камида икки марта чақирилади. Сессия, шунингдек халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин. Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисидаги қарордан депутатлар сессия очилишидан камида етти кун олдин хабардор қилинади.

...

17-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг сессиялари

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг сессиялари Кенгаш раиси, халқ депутатлари Кенгаши Раёсати томонидан заруратга қараб бироқ, йилига камида икки марта чақирилади. Сессия, шунингдек халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин. Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисидаги қарордан депутатлар сессия очилишидан камида етти кун олдин хабардор қилинади.

...

Халқ депутатлари Кенгашларига Кенгаш раиси раҳбарлик қилишини белгилаш таклиф этилмоқда.

23-модда. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари структура бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш

Башарти, қонунчиликда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг ўзга тартиби белгиланмаган бўлса, ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳокимнинг тақдимига биноан — халқ депутатлари Кенгаши томонидан сессиялар оралиғидаги даврда эса — ҳоким томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар, бу хусусда қабул қилинган қарор халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади.

...

23-модда. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари структура бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш

Башарти, қонунчиликда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг ўзга тартиби белгиланмаган бўлса, ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳокимнинг тақдимига биноан — халқ депутатлари Кенгаши томонидан сессиялар оралиғидаги даврда эса — халқ депутатлари Кенгаши Раёсати томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар, бу хусусда қабул қилинган қарор халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади.

...

61-моддада халқ депутатлари Кенгаши Раёсати халқ депутатлари Кенгаши мажлислари оралиғида заруратга қараб тўпланиши таклиф этилмоқда ва шу муносабат билан мазкур ўзгартишни киритиш таклиф этилмоқда.

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун

3-модда. Оилавий тадбиркорлик

...

(бешинчи қисм) Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан болалари ва невараларининг эрини (хотинини), ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг хотинини (эрини) ва болаларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектининг иштирокчиси сифатида жалб этишга ҳақли.

3-модда. Оилавий тадбиркорлик

...

(бешинчи қисм) Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари беш нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан болалари ва невараларининг эрини (хотинини), ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг хотинини (эрини) ва болаларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектининг иштирокчиси сифатида жалб эишга ҳақли.

Амалда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Бироқ, амалиётда ушбу чеклов оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиши, шу билан бирга ёлланма ишчиларни меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда иш билан таъминлашда, натижада сунъий ишсизликнинг ошиши учун замин яратади.

Шу боис, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларига 5 — 10 нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқ.

Хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарорига кўра якка тартибдаги тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари бўйича беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилди.

5-модда. Оилавий корхона иштирокчилари

Оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Фақат муомалага лаёқатли шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин.

Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин эмас.

Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмас.

5-модда. Оилавий корхона иштирокчилари

Оилада эр (хотин), уларнинг болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Фақат муомалага лаёқатли шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин.

Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин эмас.

Чиқариб ташланмоқда

Оила бошлиғи тушунчасига қонунчиликда аниқ таъриф берилмаганлиги ҳамда гендер тенглик нормаларини инобатга олган ҳолда «оила бошлиғи» тушунчасини чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги чекловни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

Хусусан, Армениянинг «Корхоналарнинг давлат регистри тўғрисида»ги Қонунига кўра оилавий корхоналар ўзларининг маблағларини бошқа корхоналар фаолияти учун киритиши, бошқа корхоналар (қўшма, чет эл корхоналари) аъзоси бўлиш ҳуқуқларига эга.

«Лизинг тўғрисида»ги Қонун

Тўлдирилмоқда

25-модда Лизинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

Қуйидагилар лизинг ташкилотлари (компаниялари, фирмалари) фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўлиши мумкин:

Ўзбекистон Республикасида лизинг фаолиятини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

лизингга банк инвестицияларини таъминлаш учун давлат мол-мулкидан фойдаланган ҳолда гаров фондларини яратиш;

айрим мақсадли инвестиция-лизинг лойиҳаларида лизинг фаолиятининг инфратузилмасини яратишда давлат капиталининг улушли иштирок этиши;

илмий ҳажмдор юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат протекционизми чора-тадбирлари;

лизинг лойиҳаларини, шу жумладан норезидент фирмалар иштирокида амалга ошириш мақсадида республика бюджетидан молиялаштириш ва давлат кафолатларини бериш;

лизинг лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестиция кредитлари бериш;

банклар ва бошқа кредит ташкилотларини лизинг шартномасини амалга ошириш учун камида уч йил муддатга лизинг субъектларига кредитлар беришдан олинадиган фойда солиғидан қонунчиликда белгиланган тартибда озод этиш;

лизинг компаниялари (фирмалари) фаолияти учун қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида уларга солиқ ва кредит имтиёзларини қонунчилик тартибида бериш;

лизинг фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқий ва мулкий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани яратиш, ривожлантириш, шакллантириш ва такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ёки харид қилиш билан шуғулланувчи лизинг олувчиларга лизинг шартномаларида назарда тутилган шартларда маҳсулотни етказиб бериш йўли билан лизинг тўловларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

наслдор ҳайвонларни, шунингдек наслчилик мақсадларида етиштирилган ихтисослаштирилган гўшт йўналишидаги қорамолларни лизинг предметига киритиш;

маҳаллий машина ва ускуналарнинг халқаро лизингини амалга оширишда экспорт бўйича давлат кафолатлари фондини ташкил қилиш.

Амалдаги «Лизинг тўғрисида»ги Қонунда лизинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид нормалар белгиланмаган.

Шу сабабли Қонунни янги модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

26-модда. Лизинг битими бўйича текшириш ҳуқуқи

Лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси ва унга доир бошқа шартномалар шартларига риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқига эга.

Текширишнинг мақсадлари ва тартиби лизинг шартномасида ва унинг иштирокчилари ўртасидаги бошқа тегишли шартномаларда белгиланади.

Лизинг олувчи лизинг берувчига молиявий ҳужжатлар ва лизинг предметига монеликсиз танишишни таъминлаши шарт.

Ушбу модданинг Қонунга киритилиши, бир томондан, давлатнинг ушбу фаолиятга ортиқча аралашувининг олдини олади, иккинчи томондан эса ижарага олувчи томонидан турли суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида лизинг берувчи томонидан жамоатчилик назорати жорий этилади.

Тўлдирилмоқда

27-модда. Лизингга берувчининг молиявий назорат қилиш ҳуқуқи

Лизинг берувчи лизинг олувчининг лизинг предмети билан боғлиқ бўлган фаолияти, лизинг олувчи фаолиятининг молиявий натижаларини шакллантириш ва лизинг олувчининг лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариши устидан молиявий назорат қилиш ҳуқуқига эга. Молиявий назоратнинг мақсади ва тартиби лизинг шартномасида назарда тутилади.

Лизинг берувчи лизинг олувчига молиявий назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот тақдим этиш учун ёзма шаклда сўровлар юборишга ҳақли, лизинг олувчи эса бундай сўровларни қаноатлантириши шарт.