06.03.2019 йилдаги ПҚ-4230-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2021 й., 07/21/5225/0807-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2021 й., 07/21/5225/0807-сон — 2021 йил 20 ноябрдан кучга киради)

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш шакли ва механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Транспорт соҳасини бошқариш жараёнларини такомиллаштириш

1.

Транспорт соҳасида миллий қонунчиликни хатловдан ўтказиш ва уни халқаро нормалар билан уйғунлаштириш.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш

2019 йил 1 декабргача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Адлия вазирлиги (Истамов), Ўзстандарт (Саттаров),

Бош прокуратура (Саидкаримов)

2.

Ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ишлаши ва транспорт воситаларининг йўллардаги ҳаракатланиш тезлигини масофадан кузатиш, автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва сафар олди техник кўрикдан ўтганлиги ҳамда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигини назорат қилиш имкониятини берувчи электрон тизимининг ягона минимал стандартларини тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил 1 апрелгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов),

ИИВ (Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

3.

Йўловчилар ва юк ташишларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш тартиби тўғрисида Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 июнгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

4.

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташиш хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил

1 августгача

ИИБ (Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

5.

Жамоатчилик кузатуви механизмларидан фойдаланган ҳолда автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш.

Ташкилий

тадбирлар

2019 йил 1 сентябргача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

ИИВ (Бобожонов).

6.

Етакчи хорижий компанияларни жалб этган ҳолда, Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти фаолиятини тубдан такомиллаштириш Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2019 йил 1 июлгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (Валиев)

7.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг автобус паркларидаги ҳиссасини ишончли бошқарувга ўтказиш ёки хусусий мулкка сотиш чора-тадбирларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 июлгача

Давлат активларин�

бошқариш агентлиги (Жўраев),

Транспорт вазирлиги (Дехканов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)

8.

Темир йўл ва ҳаво ташишлари соҳасида:

юк ҳужжатларини расмийлаштиришни амалга ошириш, ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш;

ҳаво кемалари, вагонлар ва контейнерларнинг тўлганлиги даражаси ҳамда поездлар ҳаракатини онлайн тарзда мониторинг қилиш;

вагонлар ва контейнерлар ҳаракатларини, шу жумладан мобил телефонлар учун иловалардан фойдаланган ҳолда, масофадан кузатиш имкониятини яратувчи электрон тизимни жорий этиш бўйича таклифларни киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 июлгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хосилов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ (Хакимов)

9.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга лицензиялашни соддалаштириш ва назорат тизимини такомиллаштиришни ҳисобга олиб, шу жумладан «тижорат асосида амалга ошириладиган ташишлар» тушунчасини изоҳлашни назарда тутган ҳолда, ўзгартиришлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 июнгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

ИИВ (Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

10.

Ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларининг нарх сиёсатини, техник конфигурацияси ва турларини миллий автотранспорт компанияларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олиб, қайта кўриб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил 1 апрелгача

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ғуломов), Ўзавтосаноат (Умурзоқов), Монополиядан чиқариш қўмитаси (Шарипов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

11.

Миллий экспорт қилувчиларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш, шу жумладан экспорт қилинадиган миллий товарлар ташишни субсидиялаш тартибини жорий этиш йўли билан.

Таҳлилий маълумот шаклида хулоса

2019 йил1 апрелгача

Молия вазирлиги (Хайдаров),Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

12.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро юк ташишларига ихтисослаштирилган транспорт-логистика қўшма корхоналарини ташкил этиш учун етакчи хорижий транспорт компанияларни жалб этиш чораларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 октябргача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

13.

Миллий, шу жумладан миллий ташувчиларнинг хориждан орқага қайтишида юклар юкланиши бўйича ихтисослаштирилган ва ягона электрон логистик порталнинг оператори ҳисобланган миллий экспедиторлик компаниясини ташкил этиш юзасидан таклифларни киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 июнгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

14.

Қора денгиз ҳавзаси, Каспий ва Ўрта ер денгизлари, Форс кўрфазининг йирик денгиз портларида ҳамда трансконтиненталь денгиз туташмаларида жойлашган портларда ваколатхоналар, фронт-офислар ва стивидор компанияларни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 июнгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Савдо саноат палатаси (Икрамов)

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги бизнес ва бошқарув Республика олий мактабида «Логистика ва етказиб бериш тизимини бошқариш» йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш жараёни ташкил қилиш, бунда етакчи хорижий мутахассислар ҳамда логистика ва етказиб бериш тизимини бошқариш соҳасида таълим муассасаларини жалб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 апрелгача

Давлат бошқаруви Академияси (Касимов Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги бизнес ва бошқарув Республика олий мактаби (Абдураупов)

16.

«Транспорт логистикаси» йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар ва бошқарув кадрларини тайёрлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 апрелгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

17.

Миллий олий таълим муассасаларида авиация соҳасида мутахассислар тайёрлашни тиклаш бўйича таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 апрелгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Транспорт вазирлиги (Махкамов)

18.

Илғор хорижий ишланмаларни жорий этган ҳолда, ҳудудий режалаштириш учун транспорт макро ва микро моделлаштиришни ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 сентябргача

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

19.

Тақсимлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этган ҳолда автомобилда халқаро ташишлар учун хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил 1 июлгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Бош прокуратура (Мавлонов)

20.

Амалга оширилаётган халқаро автомобилда юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил 1 июлгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

ДБҚ (Азимов)

21.

«Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой» йўналиши бўйича тажриба-синов автокарвонини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 сентябргача

Транспорт вазирлиги (Махкамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

II. Йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш жараёнларини такомиллаштириш

22.

Йўналишли таксилар учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг махсус серияли давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 июнгача

ИИВ (Бобожонов)

III. Йўл, йўл ёқаси ва бошқа инфратузилмаларни такомиллаштириш

23.

Жанубий-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё, МДҲ ва Европа пунктлари ўртасида �рансферт оқимига хизмат кўрсатиш марказини босқичма-босқич ташкил этишга қаратилган Марказий Осиё хаби Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Концепция лойиҳаси

2019 йил 1 сентябргача

Транспорт вазирлиги (Махкамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

24.

Халқаро стандартларга етказиш мақсадида аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда аэродромларни самолётлар оқими кўпайиши эҳтимолига тайёрлаш (зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириш, учиш-қўниш йўлаги ва перронлар тураргоҳлари сонини кўпайтириш).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 июнгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Хакимов)

25.

Аэропортларнинг ноавиация даромадларини ошириш учун чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, аэропортлар ҳудудида хизматларни тақдим этиш учун хусусий секторга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 июнгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Хакимов)

26.

Йўловчиларга зарур қулайликлар ва хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаб турган темир йўл вокзалларини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида (симсиз интернетдан эркин фойдаланиш, чипта кассаларига электрон навбатлар, йўловчиларни хабардор қилишнинг марказлашган тизими, хавфсизлик чораларини кўриш, имконияти чекланган йўловчилар ёки оғир багаж билан саёҳат қилаётганларга қулайлик яратиш) модернизация қилиш ва жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 декабргача

«Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ (Хасилов),

27.

Ишлаб турган автовокзаллар, автостанциялар ва тўхташ бекатларига эгалик қилиш шартларини қайта кўриб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 апрелгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

Автовокзаллар, автостанциялар, тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва бошқаришга, томонларнинг мажбуриятлари ва объектлар жойлашуви стандартларини аниқ белгилаб, тадбиркорлик субъектларини давлат-хусусий шериклик асосида жалб этиш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий асосда

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

29.

Ахборотларни махсус сайтда жойлаштириш, аҳоли ва йўловчилар учун йўналишлар, ҳаракат жадваллари, хизматлар ва бошқа зарурий маълумотлар ҳақида ахборот базаларидан эркин фойдаланишни назарда тутувчи, жамоат транспорти фаолияти ҳақида хабардор қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўли билан йўловчиларни ахборот билан таъминлаш даражасини ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 сентябргача

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (Валиев)

30.

Авиация ёқилғисини импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, шу жумладан аэропортлар ҳудудида ҳаво кемаларига узлуксиз хизмат кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари ва хорижий компанияларни жалб қилишни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 апрелгача

Энергетика вазирлиги (Султонов)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Хакимов), «Ўзбекнефтгаз»
АЖ (Сиддиков)

31.

Оғир юк ташувчи ва йирик габаритлитранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довони орқали ўтишини, шу жумладан ташишларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари учун Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйлаб муқобил айланма йўллардан фойдаланиш бўйича шарт-шароитлар яратиш йўли билан камайтириш юзасидан чораларни кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил давомида

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

ТИВ (Камилов)

32.

Темир йўл ташувлари соҳасида фаолиятни амалга оширишга, шу жумладан асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган меҳмонхона ва бошқа мол-мулкини тадбиркорлик субъектларига аутсорсинг асосида бериш ёки сотиш бўйича таклифларни киритиш йўли билан, тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 июлгача

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов)

33.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда, оғир вазнли ва/ёки йирик габаритлиюкларни ташиш учун махсус рухсатнома олиш тартибини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 августгача

Транспорт вазирлиги (Абдувалиев)

34.

Йўл ёқаси инфратузилмаси объектларини (кемпинг, парковка, мотел, умумий овқатланиш шохобчаси, санитар пункти ва бошқаларни) хориж тажрибасидан келиб чиқиб, давлат-хусусий шериклик асосида республиканинг транзит йўлаклари бўйлаб жойлаштириш ва қуриш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 июнгача

Транспорт вазирлиги (Абдувалиев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов),

Қурилиш вазирлиги (Тухтаев)

IV. Транзит салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар

35.

Хорижий ташувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида йўловчилар ва юклар ташишни амалга оширгани, шунингдек, катта габаритлар бўйича чекланган параметрларидан ошганлиги учун жавобгарлик чораларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 августгача

Транспорт вазирлиги (Махкамов), ИИВ (Бобожонов),

ДСҚ (Мусаев),

ДБҚ (Азимов)

36.

Хорижий ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш муддатларига нисбатан мос чораларни кўриш тартибини жорий этиш, республика ҳудудида узоқ муддат бўлиш учун рухсатномани фақатгина асосланган сабаблар мавжудлигида тақдим этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 апрелгача

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), ИИВ (Бобожонов), ДБҚ (Азимов)

37.

Ўзбекистон Республикасининг ТРАСЕКА Ҳукуматлараро Комиссиясининг Доимий Котибиятини ҳамкорликда молиялаштириш тўғрисида 2005 йил 21 апрелдаги Битимга қўшилиши йўли билан ТРАСЕКА доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумот кўринишида хулоса

2019 йил 1 апрелгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

V. Ташувчилар ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарликларини

мажбурий суғурталаш механизмларини такомиллаштириш

38.

Ташувчилар ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурталаш механизмларини, шу жумладан суғурта қопламаси миқдорини ошириш, суғурта компанияларини республика ҳудудига (божхона) кириш жойларида жойлаштириш тартибини белгилаш масалаларини назарда тутган ҳолда такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 апрелгача

Молия вазирлиги (Хайдаров)

39.

Хорижий транспорт воситаларини қўшалоқ суғурталаниши ҳолатларига йўл қўймаган ҳолда, автосуғуртанинг ягона намуналари қўлланишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий асосда

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

VI. Транспорт соҳасида тарифлар, йиғимлар ва тўловларни белгилаш тартибини такомиллаштириш

40.

Давлатлар ва маҳсулотлар кесимида рақобатбардош нархларни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, экспорт маҳсулотларини ташиш тарифларини оптималлаштириш.

Идоравий ҳужжатлар

2019 йил 1 июнгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хосилов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ (Хакимов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

41.

Хорижий давлатларнинг катта ҳажмли юк ташувчи автотранспорт воситалари учун йўл йиғимлари километрли ёки вақтбай ҳисоблаш тизимини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, Ўзбекистон Республикасида халқаро тажрибани, асосан давлат-хусусий шериклик асосида қўллаш юзасидан таклифларни киритиш.

Таҳлилий маълумот кўринишида хулоса

2019 йил 1 апрелгача

Транспорт вазирлиги(Махкамов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

ДБҚ (Азимов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов)