Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг иккинчи қисми, 44-моддасининг иккинчи қисми, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7, 8-моддалари,Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сонли қарори билан тасдиқланган «Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар янги кимёвий моддалар ва биологик воситаларни, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳамда таркибида шу манбалар мавжуд бўлган приборларни, материалларни, технологик жараёнларни, ускуналарни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини ҳамда бошқа халқ истеъмоли товарларини жорий этишдан олдин аҳолининг санитария-эпидемик хавфсизлигини таъминлашга доир нормативлар бўйича асослантирилган таклифларни, ушбу нормативларга риоя этилиши устидан назорат қилиш услубларини, зарарли маҳсулот ва чиқиндиларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш усулларини ишлаб чиқиб, уларни келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига тақдим этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 360-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 17, 24-моддалари, «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.), Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2014 йилдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган «Касб билан боғлиқ фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошираётган ходимларнинг мажбурий психиатрия текширувидан ўтказиш қоидалари».