14.06.1991 йилдаги 295-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КООПЕРАЦИЯ ТЎҒРИСИДА
(Қонуннинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан бир қаторда кооперация фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини белгилайди.
(Муқаддиманинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У юридик ва жисмоний шахсларга кооперативга ихтиёрий равишда кириш ва ундан эркин чиқиш, кооперативни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини, кооперативларни мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш, жамоа бўлиб хўжалик юритиш мустақилликни ҳамда уставда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан қарор қабул қилишда кооперативнинг мустақиллигини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Кооперация ва унинг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) иборатдир.
(1-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек фойда (даромад) олиш мақсадида тузиладиган матлубот, ишлаб чиқариш ва аралаш ишлаб чиқариш-матлубот кооперативлари амал қилади.
(1-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооперация, шунингдек ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооперативларни,(уй-жой-қуриш уй жой кооперативларини, гараж қуриш, чорбоғ қуриш ва шу каби кооперативларни) ҳам ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Кооперация тўғрисида қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча турдаги кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмаларини тузишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта тузиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари ушбу Қонун, «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Кооператив — кооперациянинг бирламчи бўғини
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект кооператив ҳисобланади. Ер ва бошқа табиий бойликлар кооперативларга фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш-матлубот кооперативларининг фаолияти, ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат шартномалари (контрактлар, битимлар) бўйича ишлаётган кишиларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матлубот кооперативлари ҳамда ўз аъзоларининг ўй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооперативлар фаолияти ўз меҳнати билан шахсан иштирок этиш билан бўлмаслиги ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кооперативлар тармоқ ҳудудий ва бошқа белгилар бўйича хўжалик уюшмаларига ихтиёрийлик асосида бирлашмалари ва яккаҳокимликка қарши қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда иш олиб боришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кооператив, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланганларидан ташқари, фаолиятнинг ҳар қандай тури билан шуғулланишга ҳақлидир. Бунда кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмалари (шу жумладан барча турдаги аралаш давлат-кооператив уюшмалари) давлат бошқаруви, контроли ва назорати, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов ва одил судлов идораларининг вазифаларини бажаришларига йўл қўйилмайди.
(3-модда 3-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооперативлар, кооперативларнинг хўжалик уюшмалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ республика ва халқаро бозорларда хўжалик фаолиятини эркин юритиш ҳуқуқига эгадирлар.
(3-модда 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Кооперативнинг мулкдорлари ва мол-мулки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кооперативнинг мустақил балансида ўз ифодасини топадиган асосий фондлар, оборот маблағлари, пай бадаллари, шунингдек бошқа бойликлар кооператив мулки ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кооперативнинг мол-мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Кооперативнинг мол-мулкини шакллантиришда, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар), шунингдек мазкур кооперативга аъзо бўлмаган, аммо унда меҳнат шартномасига (контрактига), битимига мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар шартнома асосларида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
(4-модданинг иккинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кооператив томонидан ташкил этилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек қўшган улушларига мувофиқ хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки кооператив мулки ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибига кооперативлар, турли мулк шаклидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар кирган хўжалик уюшмаларининг мол-мулки уларнинг ширкат (жамоа) мулкидир. Таркибига фақатгина кооперативлар кирган уюшмаларнинг (иттифоқларнинг) мол-мулки, башарти мазкур уюшмаларнинг (иттифоқларнинг) таъсис ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, ана шу кооперативларга ширкат (жамоа) мулки ҳуқуқида қарашли бўлади.
(4-модда 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Кооператив тузиш ва унинг Устави
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кооператив фуқаролар истаги билан ёки юридик шахсларнинг ташаббуси билан мутлақо ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари бўлган фуқароларнинг сони уч кишидан кам бўлмаслиги, матлубот кооперативида (жамиятида) ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативида эса етти кишидан кам бўлмаслиги керак.
(5-модда 1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооператив мустақил тарзда ҳам, мулкнинг ҳар қандай шаклига мансуб корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳузурида ҳам ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчиликнинг ҳар қандай турдаги корхонанинг, муассасанинг, ташкилотнинг қарорига кўра тузиладиган кооператив юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиши, жорий ва ҳисоб-китоб счётлари очиши мумкин. Корхона, муассаса, ташкилот шундай турдаги кооперативнинг уставини тасдиқлайди, унинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини назорат қилади ҳамда унинг фаолият натижалари учун тўла жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кооперативнинг устави кооператив таъсис этишни истаган фуқароларнинг умумий йиғилишида ёки юридик шахслар мухтор вакилларининг йиғилишида қабул қилинади ва давлат хизматлари марказларида рўйхатга олинади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги ЎРҚ-749-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устави рўйхатга олинган ва давлат реестрига киритилган пайтдан эътиборан кооператив ташкил топган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матлубот, ишлаб чиқариш кооперативлари, аралаш шаклидаги кооперативларнинг уставида кооператив аъзоларининг кооператив қарзлари бўйича мулкий жавобгарлиги кўрсатилган бўлиши керак. Бу қоида кооператив уставида ўз аксини топмаса, уни давлат рўйхатига олиш ман этилади.
(5-модда 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сохта кооператив аниқланган тақдирда қайтарилмаган ссудалар ва кредитлар унинг аъзоларидан амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ ундириб олинади.
(5-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Кооперативга аъзолик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16 ёшга тўлган, кооперативнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ва бунга қодир бўлган ҳар бир жисмоний шахс, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, кооператив аъзоси бўлиши мумкин.
(6-модда 1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек бошқа кооперативлар ва ширкатлар кооперативнинг жамоа аъзолари бўлиши мумкин. Кооперативлар ва уларнинг жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосларида қурилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кооперативнинг аъзоси меҳнат шартномаси бўйича бир нечта ишлаб чиқариш кооперативида ишлаши ёки айни бир вақтнинг ўзида уй-жой ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан шуғулланувчи бир неча кооперативнинг аъзоси бўлиши ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооперативга кириш ёки унда меҳнат шартномаси (контракт, битим) бўйича ишлаш учун асосий иш жойидаги корхона мулкдорининг, маъмуриятнинг (бошқарув идорасининг) розилиги талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра муайян фаолият билан шуғулланиши ёхуд муайян лавозимни эгаллаши ман этилган шахсларнинг кооперативга аъзо бўлиши ёки меҳнат шартномаси (контракти) асосида унда ишлашга жалб этилиши мумкин эмас.
(6-модда 2-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аъзолик муносабатларидан келиб чиққан низоли ишлар кооператив уставида белгиланган тартибда кооператив бошқарув идоралари томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда эса — суд томонидан ҳал этилади.
(6-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кооператив аъзоси уставда назарда тутилган ҳолларда кооперативнинг умумий йиғилиши қарорига биноан кооперативдан чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооператив аъзолигидан чиқарилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Кооператив аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча турдаги кооперативларнинг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив фаолиятда ва унинг ишларини бошқаришда қатнашиш кооперативнинг бошқарув ва назорат идораларига сайлаш ҳамда сайланиш, кооператив фаолиятини яхшилаш, унинг идоралари ва мансабдор шахсларининг ишидаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақида таклифлар киритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали (даромаддан) улуш олиш, кооператив тугатилган тақдирда эса — уставда назарда тутилган тартибда қўшган меҳнат ва мулкий ҳиссасига яраша кооператив аъзолари ўртасида тақсимланиши лозим бўлган мулк улушини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пай бадалининг бутун суммасини қайтариб олган ҳолда, шунингдек ўз меҳнат ва мулкий ҳиссасига мутаносиб равишда кооператив фойдасидан (даромадидан) улуш олган ҳолда кооперативдан ихтиёрий тарзда чиқиш;
(7-модда 1-бандининг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив мулкидан, уставда кооператив аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг мансабдор шахсларидан кооперативнинг фаолиятига доир ҳар қандай масала юзасидан ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив мулкидаги ўзига қарашли улушни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативларининг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ва касбий тайёргарликни ҳисобга олган ҳолда кооперативдан иш олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламайдиган кунлар бериш орқали таъминланадиган дам олиш, шунингдек ишчи ва хизматчиларнинг тегишли тоифалари учун қонунда белгиланганидан кам бўлмаган муддатга ҳар йили ҳақ тўланадиган отпуска олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз меҳнат шароити билан таъминланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ижтимоий ва мажбурий тиббий суғурта қилдириш ҳамда ижтимоий таъминланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий-маиший хизматдан фойдаланиш ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда бошқа эҳтиёжларни қондириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча турдаги кооперативларнинг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив уставига риоя этишлари ҳамда кооперативнинг умумий йиғилиши, сайлаб қўйиладиган бошқарув ва назорат идоралари қабул қилган қарорларни бажаришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив фаолиятда меҳнат қилиб ёки мулк қўшиб иштирок этиш билан боғлиқ кооператив олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативга хўжалик фаолияти юритиш учун бериб қўйилган табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишлари, уларни асраб-авайлашлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажаришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кооператив аъзолари кооператив уставида ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар ҳамда уларнинг зиммасига масъулиятлар ҳам юклатилади.
(7-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Кооператив аъзоларнинг масъулияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ишлаб чиқариш кооперативларининг ва аралаш шаклдаги кооперативларнинг аъзолари тугатилган кооперативнинг қарзлари юзасидан кооперативнинг мол-мулки билан жавобгар бўладилар, бу мол-мулк етмай қолган тақдирда қарз суммаси суд томонидан кооператив ҳар бир аъзосининг йиллик даромади суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.
(8-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Матлубот кооперативининг фаолиятида фақат пай бадаллари қўшиб иштирок этаётган кооператив аъзоси, шунингдек ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооператив аъзоси бўлмиш фуқаро ўзи қўшган пай бадали доирасида кооперативнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Матлубот, ишлаб чиқариш кооперативининг жамоа аъзоси хўжалик мустақиллигини сақлаб қолади ва ўз фаолиятида ўзининг уставига (низомига) амал қилади. У мустақил мулкий жавобгар бўлади. Матлубот ва ишлаб чиқариш кооперативи (жамияти) ўз таркибидаги жамоа аъзоларининг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайди, жамоа аъзолари эса кооперативнинг (жамиятнинг) мажбуриятлари бўйича унинг уставида кўзда тутилган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кооперация тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун айбдор бўлган мансабдор шахслар, кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмалари (шу жумладан, матлубот жамиятлари иттифоқи) аъзолари қонунда белгиланган тартибда мулкий, маъмурий, жиноий ва ўзгача тарзда жавобгар бўладилар.
(8-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Кооперативни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кооперативнинг олий бошқарув идораси умумий йиғилиш, конференция, съезд бўлиб, улар кооператив раисини (бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга кооперативни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооперативнинг ҳар бир аъзоси, шу жумладан унинг ҳар бир жамоа аъзоси, қўшган мулкий ҳиссасининг миқдоридан қатъи назар, бир овозга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооперативда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаётган фуқаролар умумий йиғилишда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
(9-модда 1-бандининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий йиғилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг уставини қабул қилади, унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив раисини, кооператив бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди (ёллайди) ва озод этади, уларнинг фаолиятларига доир ҳисоботларини эшитади;
(9-модда 2-бандининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш масалаларини, шунингдек, кооперативдан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг ички тартиб қоидалари, кооператив мулкига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик тўғрисидаги, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳақ тўғрисидаги қоидаларни ҳамда кооперативнинг бошқа ички ҳужжатларини қабул қилади ва уларни ўзгартиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативга кириш, пай бадалларининг ва бошқа бадалларнинг миқдорини белгилайди ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив фаолиятнинг режаларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдани (даромадни) тақсимлаш тартибини, кооператив фондлари ва резервларининг турлари, миқдори ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг хўжалик уюшмаларига кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш кооператив умумий йиғилишининг мутлақ ихтиёрида бўлади. Кооператив уставига ёки умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кооператив фаолиятининг бошқа ташкилий, хўжалик ва ижтимоий масалалари ҳам кооперативнинг мутлақ ихтиёрига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда кооперативларда умумий йиғилиш ихтиёридаги масалаларни ҳал этиш учун вакиллар йиғилишлари чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооператив бошқаруви (раиси)нинг статуси кооператив устави билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) кооперативнинг (бошқарувнинг) молиявий ва хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий йиғилиш олдида ҳисобдордир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кооперативнинг (бошқарувнинг) молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторни ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.
(9-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Кооперативнинг фаолиятини тўхтатиш ва уни қайтадан ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кооперативни тугатиш ёки қайтадан ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) кооператив мол-мулки эгасининг ёки у ваколат берган органнинг, кооператив қайси корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси) ҳузурида ташкил этилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси)нинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(10-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кооперативнинг фаолияти қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар кооператив рўйхатга олинган пайтдан бошлаб бир йил давомида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаган бўлса ёки амалда тўхтатиб қўйилган фаолиятини даромадлар тўғрисидаги охирги декларацияни топширганидан кейин бир йил ўтгач қайтадан бошламаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив узоқ вақт мобайнида (олти ойдан кўпроқ) тўловга қобилиятсиз бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооператив ўз уставини ва амалдаги қонунчилик нормаларини бузса;
(10-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперативнинг тузилган муддати тугаса;
(10-модда 2-бандининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни билан киритилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
(10-модда 2-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кооператив давлатнинг рўйхатга олиш реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан (ушбу кооперативга хизмат кўрсатаётган банкнинг ёзма маълумоти мавжуд бўлган тақдирда) қайта ташкил этилган ёки тугатилган деб ҳисобланади.
(10-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кооператив тугатилаётганда кооператив жисмоний шахснинг соғлиғига ёки ҳаётига етказган зарар учун жавобгар эканлиги муносабати билан бу кооперативдан ундирилиши лозим бўлган тўловларга аванс берилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонунига мувофиқ 4-банд билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш кооперативи тугатилган тақдирда қарз берувчилар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари қондирилганидан кейин қолган мол-мулк кооператив аъзолари ўртасида унинг уставида кўзда тутилган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матлубот жамиятлари иттифоқлари уларнинг олий органлари (съезд, конференция, вакиллар йиғилиши) қарорига мувофиқ тугатилади. Иш ҳақи тўлаш, банклар ва бошқа қарз берувчилар олдидаги мажбуриятларни бажариш юзасидан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин уларнинг қолган мол-мулки мазкур матлубот жамиятини ўз таркибига олган кооператив иттифоқига (уюшмасига) берилади.
(10-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонунига мувофиқ 5-банд деб ҳисобланиб, қайта таҳрир қилинган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Матлубот кооперациясининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Матлубот кооперациясининг асосий вазифалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ посёлкалар ва шаҳарларда чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналари тармоғини вужудга келтириш ва ривожлантириш, ўз аъзолари—пайчилар ҳамда хизмат кўрсатилаётган аҳолига ўзи ишлаб чиқарган ва корхоналар, ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат молларини сотиш;
(11-модда 1-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва корхоналардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда хом ашё, ёрдамчи хўжалик маҳсулотлари ва ҳунармандчилик буюмлари, кейинчалик қайта ишлаш ва сотиш учун ёввойи ўсимликлар, мевалар доривор ўсимлик хом ашёсини ва дори моддаларини (субстанцияларни) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ харид қилиш;
(11-модда 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинаётган қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва бошқа маҳаллий хом ашёдан, шунингдек улгуржи савдо таркибида харид қиладиган ресурслар, хом ашё ва материаллардан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ишлаб чиқаришга ва маиший турмушга доир турли хизматлар кўрсатишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Матлубот кооперативлари (жамиятлари) ишлаб чиқариш воситалари ва халқ истеъмоли моллари харид қилишни ва сотишни ташкил этиш орқали фуқароларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хом ашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи ёрдамчи хўжаликларини, шунингдек ҳунармандчиликни ривожлантиришни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Матлубот кооперациянинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Матлубот кооперативлари (жамиятлари) яккаҳокимликка қарши қонунчилик талабларига мувофиқ ихтиёрий равишда хўжалик уюшмаларига бирлашишлари мумкин.
(12-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Матлубот кооперативлари (жамиятлари) хўжалик уюшмалари бошқарувининг олий идоралари — съезд ва конференциядир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матлубот кооперативи (жамияти) бошқарувининг олий идораси — кооператив (жамият) аъзоларининг умумий йиғилишидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Съезд ва конференциялар кенгашни (бошқарувни) сайлайдилар. Кенгаш (бошқарув) съезд ва конференциялар оралиғидаги даврда уларнинг вазифаларини бажаради ҳамда уларга ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Съезд ва конференция ўзига ҳисоб берувчи назорат идораси — тафтиш комиссиясини сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хўжалик уюшмалари бошқаруви идораларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини ижро этиш уларнинг аъзолари учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Матлубот кооперативлари (жамиятлари), улар уюшмалари билан давлат бошқа уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар ўртасидаги хўжалик муносабатлари шартнома асосида ташкил этилади, башарти, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлмаса.
(12-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Матлубот кооперативлари (жамиятлари) нархлар ҳамда тарифларни мустақил ёки шартнома асосида белгилайдилар. Кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмалари бозорда яккаҳокимлик қилган ҳолларда давлат фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нарх-навони тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Матлубот кооперативларининг товарларни тоғлиқ жойлар, олис ерлар ва уларга тенглаштирилган жойларга етказиб бериш билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатларини қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси матлубот кооперацияси Халқаро кооператив альянсида ва бошқа халқаро ташкилотларда қатнашиши мумкин.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1008-XII-сон Қонунига асосан 6 ва 7-бандлар билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 52-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативи ишлаб чиқариш кооперативининг бир шакли сифатида ушбу Қонунда, бошқа қонунчилик ҳужжатларида ва ўз уставида назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Кооперативларнинг ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондириш соҳасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун ихтиёрийлик асосида уй-жой қуриш, уй-жой кооперативлари, гараж қуриш кооперативлари ва бошқа кооперативлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай кооперативлар фаолиятининг асосий йўналиши кооператив мулки объектларини (уй-жойлар, гаражлар ва шу кабилар), уставда назарда тутилган ҳолларда эса — кооператив аъзоларининг мулки бўлган объектларни ҳам қуриш ва кейинчалик улардан фойдаланишда пул маблағлари ёки шахсий меҳнат билан иштирок этишдан, шунингдек кооператив аъзоларига кооперативни тузишдан кўзланган мақсадларга мос хизматларни кўрсатишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Боғдорчилик ширкатлари, якка тартибда қурилиш билан шуғулланувчилар ширкатлари ва ўзга матлубот ширкатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун боғдорчилик ширкатлари, якка тартибда қурилиш билан шуғулланувчилар ширкатлари ва ўзга матлубот ширкатларига нисбатан амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 193-модда; 1994 й., 2-сон, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 487-модда, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон; 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон)