22.01.2009 йилдаги 954-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 22.01.2009 йилдаги 954-I-сон
Кучга кириш санаси
22.01.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
954-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилдаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан илгари сурилган мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш ва эркинлаштириш концепциясига мувофиқ амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги, қонунлар ижросини назорат ва таҳлил қилиш, қабул қилинаётган қонунлар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, халқаро парламентлараро алоқалар, депутатларнинг ўз сайлов округларидаги ишлари Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни кучга кирганлиги ҳисобот йилида Қонунчилик палатаси фаолиятига янги омил бахш этди. Мазкур Конституциявий Қонун сиёсий партиялар фракцияларининг парламент қуйи палатасидаги роли ва аҳамиятини янада кучайтирди, сиёсий партиялар электорати манфаатларини ифодаловчи қонун лойиҳалари ташаббуси билан чиқиш борасидаги фаоллигини оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, киритилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича депутатларнинг таклифлари сони ортди. Қонунчилик ташаббуси субъектлари томонидан киритилган қонун лойиҳалари устида ишлаш бўйича депутатлар амалга оширган фаолият натижасида лойиҳаларнинг айримлари тубдан қайта кўриб чиқилди, бошқаларига жиддий ўзгартишлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фракцияларининг фаоллиги ошганлиги фракциялараро курашнинг кенгайганлигида, қонун лойиҳалари бўйича фракцияларнинг аниқ нуқтаи назарини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигида ҳам кузатилмоқда, бу ҳол қабул қилинаётган қонунлар сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Қонунчилик палатасининг 24 та мажлиси ўтказилиб, уларда 69 та қонун қабул қилинди. Сенатга юборилган 68 та қонундан 60 таси маъқулланди. Бундан ташқари, 13 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ва иккинчи ўқишларда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳалари устида мажлисларда баён этилган таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда ишлаш қўмиталарда давом эттирилмоқда, улар тайёрлик даражасига қараб, иккинчи ва учинчи ўқишларда депутатлар кўриб чиқиши учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг 2008 йилдаги қонун ижодкорлиги фаолияти жамиятимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва бошқа соҳаларини эркинлаштиришнинг чуқурлашиб бораётган жараёнларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг объектив заруриятидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлиги, ишлаб чиқаришнинг таркибий жиҳатдан қайта тузилиши, модернизация қилиниши, техник ва технологик жиҳатдан янгиланиши бу йўналишда амалга ошириладиган ишларнинг қонунчилик йўли билан таъминлашни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бир қатор қонунлар бевосита иқтисодий соҳадаги ислоҳотларга дахлдордир. Бу қонунларнинг қабул қилинишини мазкур соҳадаги таркибий ва институционал ўзгаришлар тақозо этган бўлиб, улар молия-банк соҳасини, бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва рақобат муҳитини шакллантиришга доир замонавий талабларни акс эттиради. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур ҳуқуқий базани янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун илгари амалда бўлган тўртта қонун нормаларини ўзида мужассам этган бўлиб, замонавий талабларга, чет эл молия институтларига интеграциялашиш шарт-шароитларига мувофиқ равишда қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини эркинлаштиришга, корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштиришга, қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш тизимини соддалаштиришга, қимматли қоғозлар бозорининг очиқ-ошкоралиги ва самарали фаолиятини таъминлашга, инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солишнинг таркиб топган халқаро тизимини ҳисобга олган ҳолда хавфсизликка нисбатан қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси кучга кирганидан кейин уни тушунтириш бўйича талай ишлар амалга оширилди – семинарлар, давра суҳбатлари, тадбиркорлар ва мутахассислар билан учрашувлар, Кодексни қўллаш амалиёти бўйича бошқа тадбирлар ташкил этилиб, уларда қабул қилинган янги Кодекс нормаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Тушган таклифларни ўрганиш, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижасида, Солиқ кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштириш ва уларга аниқликлар киритиш, баъзи зиддиятларни ва айрим нормаларнинг икки хил талқин қилинишини бартараф этиш ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, шунингдек «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни қабул қилиш орқали амалдаги қонунларнинг 36 тасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ва Ҳаво кодексларига, шунингдек «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Почта алоқаси тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунларга мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштиришнинг чуқурлашиб бораётган жараёнларини ўз вақтида тартибга солиш учун зарур бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишни, жазоларни эркинлаштиришни, адвокатуранинг, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги роли кучайтирилишини қонунчилик йўли билан таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ва бошқа қонунларига: вилоят бўғини судлари зиммасига тушадиган оғирликни камайтиришга ва қуйи судлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича шарт-шароитлар яратишга; низо мавжуд бўлмаган фуқаролик ишлари бўйича буйруқ тартибидаги иш юритиш қўлланилиши соҳасини кенгайтиришга; жиноят ишини кўриб чиқиш босқичларида судлар томонидан амнистия акти қўлланилишига; суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларга нисбатан мажбурий ижро этиш механизмини ва таъсир кўрсатиш чораларини такомиллаштиришга; жаримани ихтиёрий тўлаш муддатларини қисқартиришга; ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида ахборотга эга бўлган муассасаларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролар томонидан ҳудудий васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаганлик ёки ўз вақтида хабар қилмаганлик учун, алиментлар тўлашдан бўйин товлаганлик учун, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларини танлашда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилашга; Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришга; жиноятларни қасддан яширганлик учун мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлигини белгилашга; жиноят қуролини мусодара қилиш ва кейинчалик реализация этиш тартибига; лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашга, шунингдек транспортда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган бир қатор ўзгартишлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура институтининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ишида адвокатуранинг ролини янада ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини, ҳуқуқий мақомини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг Адвокатлар палатасини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари масаласини ҳал қилиш, адвокатлар ўз фаолиятини амалга оширишлари чоғида уларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдосининг, яъни таҳдид қилиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишнинг олдини олиш, бундай ҳолларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган бир қатор қонунлар одам савдосидан жабрланганлар ҳимоя қилинишини ва уларга ёрдам кўрсатилишини таъминлайди. Бу қонунларда одам савдосидан жабрланганларни нормал турмуш тарзига қайтариш бўйича уларга юридик, психологик, тиббий, касбий ёрдам беришни, уларни ишга жойлаштиришни, уларга вақтинчалик турар жой беришни ўз ичига олувчи чоралар назарда тутилди, шунингдек одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун ва мазкур Қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритувчи Қонун транспорт воситасидан фойдаланилганда транспорт воситалари эгаларининг ва фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига шикаст етказилган тақдирда, жабрланганларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир. Ушбу қонунлар транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузиш, суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда, зарарнинг ўрнини қоплаш, компенсация тўловлари олиш ва мажбурий суғурта бўйича Тўловларни кафолатлаш жамғармасини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун давлат ҳокимияти органларини шакллантириш тартибини янада ислоҳ қилишга, парламент фаолиятини ташкил этишда сиёсий партияларнинг, мамлакатни демократик янгилашда ҳокимият вакиллик органларининг роли ва таъсирини оширишга қаратилган бўлиб, унда Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сонини 120 тадан 150 тага ошириш назарда тутилган. Бунда 135 нафар депутат ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш учун кураш олиб бориш, аҳолининг соғлиқини сақлаш масалалари муҳимлиги эътиборга олинган ҳолда 15 та депутатлик ўрни Ўзбекистон экологик ҳаракатига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов тўғрисидаги қонунларга сайлов тизимини янада эркинлаштириш ва демократлаштиришга қаратилган, ижтимоий ҳаёт ва давлат қурилишини босқичма-босқич демократлаштиришнинг кўриниши бўлган бир қатор бошқа ўзгартишлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда халқаро жамоатчилик Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигини нишонлади. Мазкур Декларация Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатдир. Демократик, ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаб олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ижтимоий ривожланиш ҳамда давлат қурилишининг энг муҳим устуворлиги этиб белгилаб олди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш Қонунчилик палатаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш доирасида Омбудсман ваколатларини кучайтиришга қаратилган бир қатор қонунлар қабул этилди, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро конвенциялар ратификация қилинди, Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масалага бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, шунингдек конференциялар, давра суҳбатлари, китоблар, брошюралар ва буклетларнинг тақдимотлари, бошқа тадбирлар ташкил этилди. Фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бу соҳада қабул қилинган қонунларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги амалдаги Қонунга, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, шунингдек тегишли халқаро ҳужжатларга қўшилиш тўғрисидаги қонунлар фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил январь ойидан эътиборан Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилинганлиги, қамоққа олиш учун санкция бериш ҳуқуқининг судларга берилганлиги, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактга доир, ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив Протоколга (Нью-Йорк, 1989 йил 15 декабрь) қўшилиши ҳақида»ги Қонун қабул қилинганлиги инсон ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш ишида муҳим қадам бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва санъатни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича мамлакатда кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя каби соҳаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қонунчилик палатаси томонидан бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги ҳамда «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилинганлиги ишловчи фуқароларнинг ҳуқуқий кафолатларини давлат томонидан таъминлашнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан жабрланганларни моддий жиҳатдан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади, ижтимоий суғурта тизимини янада ривожлантиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Музейлар тўғрисида»ги Қонун халқимиз маънавий-маданий бойлигининг ажралмас қисми бўлган музей ашёларини сақлаш, ўрганиш, тиклаш бўйича зарурий ҳаракатлар ва чора-тадбирлар тизимининг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мақсади ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш шароитларини янада такомиллаштиришдан, уларнинг иш, замонавий уй-жой-маиший ва тиббий шарт-шароитлар билан таъминланиши борасидаги ҳуқуқлари ва кафолатларини кенгайтиришдан, шунингдек қонуннинг нормалари ва ҳуқуқий механизмларини Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар талабларига мувофиқ ривожлантиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ва хавфсизлик, жиноятчиликка қарши кураш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор давлат комплекс вазифаларини ҳал этиш учун Қонунчилик палатаси томонидан бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шароитларини такомиллаштириш мақсадида «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 19-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун билан фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш муддати ўзгартирилди ҳамда муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга бир марта: ҳар йили февраль-март ойларида чақириш белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қутқарув хизмати ва қутқарувчининг мақоми тўғрисида»ги Қонун билан фавқулодда вазиятлар юзага келганда амалга ошириладиган ҳамда одамлар ҳаётини қутқариш ва соғлиқини сақлашга қаратилган қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар мажмуи тартибга солинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонунлардан ташқари, Қонунчилик палатаси томонидан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга, террорчилик фаолиятига чек қўйишга, ядровий терроризм ҳаракатлари, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашга қаратилган халқаро шартномаларни ратификация қилиш ҳамда уларга қўшилиш тўғрисида 10 та қонун қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш мақсадида Қонунчилик палатаси раҳбарияти, қўмиталар ва сиёсий партиялар фракциялари томонидан қабул қилинаётган қонунлар сифатини ошириш, ишнинг янги шакл ва усулларини қидириб топиш, қонун лойиҳалари тайёрлашни яхшилаш бўйича мунтазам иш олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш чоғида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, бу ҳол экспертларнинг, шу жумладан, чет эллик мутахассисларнинг мазкур қонунлар бўйича хулосаларида ўз ифодасини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишларга тайёрлаш жараёнида давлат тили қоидаларига риоя этилишини, норматив-ҳуқуқий атамалардан изчил ва бир хилда фойдаланилишини, турли тиллар қоидаларидан келиб чиқадиган номутаносибликлар таҳрир қилинишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг мажлисларига киритилишидан олдин сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилинди. Ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифлар киритилиб, қонунларни қабул қилиш чоғида инобатга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик яхшиланди. Депутатлар қонун лойиҳаларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар даражасида тайёрланиши босқичидаёқ фаол иштирок этадиган бўлиб қолдилар. Бунга Қонунчилик палатаси қўмиталари билан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўртасида анча яқин амалий алоқаларнинг йўлга қўйилганлиги ёрдам берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган қонунларда ҳавола қилувчи нормаларнинг тез-тез қўлланилишидан иборат эски амалиётдан воз кечишга интилиш Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятида янгича ёндашув бўлди, бу пировард натижада ҳуқуқ қўлланилиши амалиёти самарадорлигини оширишга хизмат қилади, ижрочилар қонун нормаларини ўзбошимчалик билан шарҳлашига барҳам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини рўёбга чиқаришда депутатларнинг фаоллиги ошганлиги қайд этилди. Хусусан, депутатлар Азамат Зиё ва О. Исаев томонидан «Музейлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, депутатлар Н. Исмоилов ва С. Жабборов томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди ва киритилди. Қонунлар қабул қилинди ва кучга кирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис иккала палатаси Кенгашларининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қўшма қароридан келиб чиқиб, депутатлар А. Аҳмедов, У. Вафоев, Б. Дадабоев, М. Йўлдошев ва А. Саидов «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишга доир қонун лойиҳасини киритдилар. Қонун палата томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар Азамат Зиё ва Б. Юсуповнинг ташаббуси билан тайёрланди ҳамда Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 5 та қонун киритилди ва қабул қилинди, яна 10 та қонун лойиҳаси устидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2007-2008 йиллардаги ижросининг бориши ҳақидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва 2009 йилги Давлат бюджетини қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси йил давомида 2007 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ва 2008 йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисоботларни кўриб борди, шунингдек 2009 йилги Давлат бюджетини тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз асосий молиявий ҳужжатининг ўзига хос хусусияти – унинг юқори даражада ижтимоий йўналтирилганлигидир. Хусусан, 2009 йилги Давлат бюджетида фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида, шунингдек ижтимоий ҳимоя соҳасида аҳолига кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш назарда тутилган. 2007 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатни 2006 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини 2010 йилгача 2,5 баравар ошириш бўйича қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш аҳоли даромадлари даражасини ва фаровонлигини ошириш соҳасида 2009 йилги бюджет сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларини ривожлантириш, болалар сув спорти турларини ривожлантиришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш бўйича давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратиш режалаштирилган. Шу билан бирга мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалашни, кам ҳосилли ерларда пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга оширишга қаратилган тадбирларни молиялаштириш ҳажмларини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жадал ривожланишини рағбатлантириш мақсадида улар учун ягона солиқ тўловининг амалдаги базавий ставкасини 8 фоиздан 7 фоизга пасайтириш таклиф этилмоқда. Хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган қатъий белгиланган солиқ миқдорларини камайтириш ҳам назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур чора-тадбирлар янги иш ўринларини яратишга, аҳолининг иш билан таъминланишини ва фаровонлигини оширишга кўмаклашади, якка тартибдаги тадбиркорлик билан банд бўлган одамлар сонининг ошиши ҳисобига солиқ солинадиган базани кенгайтиришга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқиш вақтида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтираётган корхоналар, зарар кўриб ишлаётган соҳалар, тўлов интизоми ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тартибини бузаётган вазирликлар ҳамда идоралар бўйича мунозаралар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджетини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик зиммасидаги солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттириш, иш ҳақи миқдорларининг ошириб борилиши йўналишини сақлаб қолиш, иқтисодиётни, айниқса қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси фаолиятида назоратга оид ваколатларни амалга оширишга жиддий аҳамият берилди. Бунда қонунларнинг ижросини таъминлаш, уларни рўёбга чиқариш самарадорлигини ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, қабул қилинган қонунлар ва қарорлар таъсирчанлигини пухта таҳлил қилиш орқали ҳуқуқий тартибга солишга муҳтож бўлган ижтимоий муносабатларни аниқлаш асосида қонунларга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш асосий мақсад бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг қўмиталари 2008 йилда қонунлар, конвенциялар, миллий дастурлар ижросини назорат қилиш тартибида 40 тадан зиёд масалани кўриб чиқди. Бу фаолият Қорақалпоғистон Республикаси, бир қатор вилоятлар, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат компаниялари ва миллий компаниялар ҳамда агентликларни ўрганиш объекти сифатида қамраб олди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталар мажлисларида ўрганилаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, улар бевосита ижрочиларга ва бошқа манфаатдор шахслар ҳамда ташкилотларга етказилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ тавсиялар берилди. Уларнинг ижроси назоратга олинди, муҳокама якунлари оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда қонунлар ижросини текшириш жараёнида депутатлар, ишчи гуруҳларининг аъзолари томонидан камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилди, айрим қонунларнинг моҳияти ва мазмуни тушунтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси корхоналаридаги ижросини ўрганиш жараёнида ижобий натижалар билан бир қаторда камчилик ва нуқсонлар ҳам аниқланди. Хусусан, уюшма томонидан хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулот ҳисобини юритиш бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилмаган. Бухгалтерия ҳисобини юритишда хатоликларга йўл қўйилган, ташқи аудит эса юзаки ўтказилган, тизимнинг баъзи корхоналарида белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилмаган, катта миқдорлардаги дебиторлик-кредиторлик қарзи сақланиб қолган. Ушбу масалани муҳокама қилиш якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди, уюшманинг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилди, камчиликларни бартараф этиш ва Қонун нормаларини оғишмай бажариш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Андижон шаҳрида ўтказган ўз мажлисида Андижон вилоятида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунлар ижросининг самарадорлигини ўрганиш якунларини муҳокама қилди. Ушбу ишни ташкил этишда ҳали ўз ечимини топмаган бир қатор муаммолар борлиги қайд этилиб, Қўмита томонидан қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ва аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам сифатини ошириш бўйича адвокатуранинг, Андижон вилоятидаги айрим маҳаллий ҳокимият органлари ва адлия органларининг фаолиятини кучайтириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг давлат солиқ хизмати тизимида «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларни ўрганиш якунларига бағишланган мажлисида таъкидлаб ўтилдики, Давлат солиқ қўмитасида ягона ахборот тизимини яратиш, электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш ва солиқ тўловчиларга интерактив хизматлар кўрсатишга қаратилган қонунлар базаси мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларига ўз фаолиятига электрон ҳужжат айланиши ва электрон рақамли имзони жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш, Давлат солиқ қўмитасидан ибрат олган ҳолда бу йўналишдаги қонун ҳужжатлари базасини такомиллаштириш тавсия этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ижросини ўрганиш жараёнида бир қатор камчилик ва нуқсонлар, шунингдек уларни келтириб чиқарган сабаблар аниқланди. Мазкур масалани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, чегара олди туманларининг ҳокимликлари томонидан камчиликларни бартараф этиш, минтақада ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди. Қўмитанинг мазкур масалага доир қарори ҳамда тадбирларнинг бажарилиши назоратга олинди ва вақти-вақти билан Қўмитага бажарилган ишлар тўғрисида ахборот келиб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил ишларининг натижаларини муҳокама қилиб бориш депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида баъзи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида қарорлар қабул қилинишига таъсир кўрсатди. Жумладан, «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонун талабларининг бажарилишини муҳокама қилиш жараёнида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди. Бу таклиф «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилишда инобатга олинди. Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Почта алоқаси тўғрисида»ги ва бошқа қонунларга ўзгартишлар киритиш ҳақида таклифлар тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил тадбирлари натижасида қонунларни ижро этишда улар жиддий равишда бузилаётганлиги ҳоллари бартараф этилди. Масалан, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тузилмасида Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ижроси ўрганилиши якунларидан келиб чиқиб, мазкур тузилманинг йўловчиларга сервис хизматлари кўрсатиш борасидаги ишида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси тизимида «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси ўрганилиши якунлари бўйича кўплаб йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлган салбий ҳолатга барҳам берилди, яъни йўловчилардан озиқ-овқат ва чойшаб, кўрпа-ёстиқ жилдлари учун қонунга хилоф равишда мажбурий тартибда қўшимча ҳақ ундирилишига чек қўйилди. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонунларнинг Сурхондарё вилоятидаги ижросининг кўриб чиқилиши бир ҳудуд мисолида маданий мерос объектларини тиклаш, сақлаш ва тарғиб қилиш, маданий бойликлар олиб чиқилиши ва олиб кирилишига оид қонун ҳужжатлари нормаларининг бажарилиши бўйича ишларни таҳлил қилиш имкониятини берди. Ўрганиш айрим раҳбарлар баъзи қонунларнинг моҳиятини тушунмаслигини, тузатиш ва қайта тиклаш тартибига зид ҳаракатларга йўл қўяётганликларини кўрсатди. Объектларда кадастр ишлари лозим даражада бажарилмаётганлиги ҳоллари аниқланди, кўп жойларда муҳофаза белгилари ўрнатилмаган ва талабга жавоб бермайди. Айрим объектларнинг ҳудудида бетартиб равишда ҳар жой-ҳар жойда ахлат уюмлари пайдо бўлган, ўзбошимчалик билан иморатлар қурилган. Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб киришдаги ҳуқуқбузарлик ҳоллари ҳам қайд этилди. Мазкур масалани ўрганиш якунлари Қўмита томонидан маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, бошқа манфаатдор мансабдор шахслар иштирокида муҳокама қилинди, аниқ тавсиялар берилди. Қўпол қонунбузарликларга доир материаллар чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунлар ижросини ўрганиш якунлари бўйича прокуратура органлари қонун бузилишларига олиб келадиган шарт-шароитларни бартараф этиш учун 42 та тақдимнома киритилди, мансабдор шахслардан 62 нафари келгусида қонун бузилишларига йўл қўйилмаслик ҳақида огоҳлантирилди, 281 нафари маъмурий жавобгарликка, 15 нафари интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят иши қўзғатилди, фуқаролик судларига 9 та протест киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи ҳокимият раҳбарларининг, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўзлари раҳбарлик қилаётган соҳалардаги ишларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотларини эшитиш парламент назорати ҳуқуқини рўёбга чиқариш бўйича Қонунчилик палатаси фаолиятида сифат жиҳатидан янги йўналиш бўлди. Масалан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ташаббуси билан Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори А. Ариповнинг Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги ахборотини эшитиш масаласи тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотни эшитиш якунлари бўйича тармоқни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгиланиб, улар асосида Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни норматив таъминлашга қаратилган қонун ижодкорлиги ишлари дастурини ишлаб чиқиш ва муҳокамага киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи барча қонун ҳужжатлари инвентаризация қилиниб, олинган натижалар бўйича 3 та қонун лойиҳаси ва қонун ҳужжатларига 5 та тузатиш тайёрланди, шунингдек Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришни норматив таъминлашга қаратилган қонун ижодкорлиги ишлари дастури ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Халқ-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. Хановнинг «Уй-жой фондини ва ижтимоий инфратузилма объектларини қишки мавсумда иссиқлик билан таъминлашнинг ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитиш масаласи тайёрланди. Муҳокама якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг белгиланган чора-тадбирлар сўзсиз бажарилишини, қиш мавсумида уй-жой фонди ва ижтимоий инфратузилма объектларининг фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ишларни кучайтиришга қаратилган қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини эшитиш амалиёти фаол қўлланила бошланди. Масалан, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида «Ўзбекенгилсаноат» компанияси раисининг «Тармоқни модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришга доир қонун ҳужжатларининг ижроси тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Муҳокама якунлари бўйича «Ўзбекенгилсаноат» компаниясига манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда стандартлаштириш бўйича енгил саноат товарларига нисбатан қўйилаётган истеъмол талабларининг ҳозирги даражасига ва уларга баҳо бериш мезонларига жавоб берадиган тармоқ норматив ҳужжатлари ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур тармоқдаги ишларни ҳуқуқий тартибга солиш учун тармоқ қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги таклифни белгилаган тартибда киритиш тавсия қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Давлат бюджети йилнинг ҳар чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиши вақтида Иқтисодиёт, Молия, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликлари, шунингдек тижорат банклари, бошқа муассаса ва ташкилотлар томонидан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланилишига доир ахборотлар эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раисининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши тизимидаги ижроси тўғрисидаги, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг агентликда ноширлик фаолиятининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги ахбороти, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги раҳбарининг Қўмита тегишли қарорларининг ижроси тўғрисидаги, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раҳбарининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси саноат корхоналарида кооперацияни ривожлантиришга доир қонун ҳужжатларининг ижроси тўғрисидаги, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг «Товарлар халқаро олди-сотдисига доир шартномалар тўғрисида»ги БМТ конвенциясининг ижроси тўғрисидаги ҳамда ривожланган давлатларда иқтисодий ва молиявий инқироз кучайган шароитларда мамлакатни ташқи иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахборотлари эшитилди. Эшитишларнинг якунлари бўйича қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай амалиёт депутатларга тегишли тармоқлар муаммоларига чуқурроқ кириб бориш имкониятини бермоқда, ижро этувчи тузилмалар масъулиятини оширмоқда ва Қонунчилик палатасининг давлатни бошқаришда шаклланиб бораётган мувозанатни таъминлаш тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида қарор топишига кўмаклашмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмиталари амалдаги қонун ҳужжатларининг оғишмай бажарилиши ва аҳоли ҳуқуқий маданиятининг ўсиши учун жойлардаги ходимларнинг юқори даражадаги жавобгарлигини таъминлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш мақсадида 25 та сайёр мажлис ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва сиёсий партияларнинг ҳисоботларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2007 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитди ва тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган бир қатор қонун лойиҳаларини инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга кўмаклашиш Омбудсманнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига янада тўлароқ ва самаралироқ риоя этилиши, уларнинг ҳимоя қилиниши мақсадида давлат органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича ўз фаолиятини амалга оширишидаги устувор вазифаларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман институтига 8,5 мингтадан зиёд мурожаат тушди, шундан 1250 таси такрорий мурожаатдир. Унинг марказий идорасига 7 мингтадан, минтақавий вакилларига 1200 тадан ортиқ мурожаат тушди. «Ишонч телефони» орқали 700 тадан зиёд юридик маслаҳат ва тушунтириш берилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил номига фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида тушган мурожаатлардан 2053 та шикоят назоратга олинди. Ҳар тўрт мурожаатнинг биттаси ижобий ҳал этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти хорижий омбудсманлар, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар билан алоқаларни чуқурлаштириш, шунингдек чет эл делегацияларини қабул қилиш ва улар билан учрашувлар уюштириш, инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган халқаро анжуманларда Омбудсманнинг иштирок этиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи халқаро ташкилотлар, чет мамлакатлар омбудсманлари, чет эллик фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш орқали амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 30 дан зиёд расмий делегацияни, чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2007 йилдаги иши тўғрисидаги ҳисобот эшитилди. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳар йили Давлат бюджетининг ижроси тўғрисида ва келгуси йилги Давлат бюджети параметрлари юзасидан хулосалар тақдим этади. Иш режасига мувофиқ Ўтказилган текширувлар ва назорат тадбирлари жараёнида аниқланган камчиликлар ҳамда молиявий қоидабузарликлар бўйича айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш ва Давлат бюджетига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида кўрсатмалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Қонунчилик палатасида сиёсий партияларнинг 2007 йилдаги ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботлари кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркиб топган қонун ижодкорлиги амалиётига кўра ва Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фаолияти кучайганлиги муносабати билан 2008 йилда Қонунчилик палатаси мажлисларида қўмиталарнинг иши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш амалиёти жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, 2008 йилнинг март ойидан ноябрь ойига қадар Қонунчилик палатаси мажлисларида барча қўмиталарнинг 2005 – 2007 йиллар ва 2008 йилнинг ўтган давридаги ишига доир ҳисоботлари эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фаолияти қонун ижодкорлиги, қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, аҳоли ўртасида қонунлар ва қонун лойиҳаларини тушунтиришдан иборат парламент ишининг устувор йўналишларига қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлисига киритилаётган қонун лойиҳаларининг сифати йил сайин яхшиланмоқда, амалга оширилаётган назорат-таҳлил ишларининг самарадорлиги ошмоқда. Қўмиталарнинг сайёр мажлисларини ўтказиш иш амалиётидан жой олди. Муҳокамалар натижалари бўйича қонунларнинг нормалари амалга оширилишини такомиллаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталар ишнинг қонунларни ва депутатлар томонидан тайёрланаётган қонун лойиҳаларини тушунтириш, шунингдек жамиятимизни ривожлантиришнинг энг долзарб масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш каби шаклларидан кенг фойдаланди. Уларда давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танқидий руҳда ўтган муҳокамалар якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталар фаолиятини янада яхшилашга қаратилган тегишли қарорлари қабул қилинди. Хусусан, уларда қонун лойиҳаларини ўз вақтида тайёрлаш ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш, қонун лойиҳаларини муҳокама қилишнинг барча босқичларида палатанинг ҳар бир қўмитаси қошидаги жамоатчилик эксперт гуруҳининг фаол иштирок этишини таъминлаш, қонунларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш мақсадида Қонунчилик палатаси қўмиталари билан қонунчилик ташаббуси субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш тавсия этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман олганда, бундай ҳисоботларни эшитиб бориш амалиётининг жорий этилганлиги Қонунчилик палатаси қўмиталарини амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги соҳасида ҳам, қабул қилинаётган қонунлар самарали ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда ҳам ишнинг янги усулларини қидириб топишга йўналтирган ҳолда уларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш имкониятини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари ривожланди, парламент делегацияларини алмашиш давом эттирилди. Жами 50 тадан зиёд делегация, шу жумладан, 10 та парламент делегацияси қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Қонунчилик палатасига чет мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларидан 13 нафари ташриф буюрди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги кучайди. «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг бўлиб ўтган еттинчи мажлиси ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Адлия вазирлиги вакиллари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили иштирок этди. Қўмитанинг навбатдаги мажлиси жараёнида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги муносабатлар масалалари кўриб чиқилди, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг олтинчи мажлисидан (2007 йил март) кейинги муносабатларни ривожлантириш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ва молиявий масалалар, Ўзбекистонда демократлаштириш жараёнлари, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликлари, илмий-техникавий, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамкорлик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек тарафлар уюшган жиноятчиликка, гиёҳвандлик моддаларининг қонунга хилоф айланишига, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашдаги икки томонлама ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Халқаро валюта фонди миссиясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришдаги ижобий силжишлар, ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлиги ошганлиги чет эллик мутахассислар томонидан қайд этилди, шунингдек бу соҳага тааллуқли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар маъқулланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловлар ва электоратнинг сиёсий маданиятини ошириш масалалари» мавзуида Тошкентда ўтказилган халқаро давра суҳбати доирасида Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикаси парламентида фракциялар фаолияти» мавзуида мунозара бўлиб ўтди. Унда турли давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 25 нафардан зиёд чет эллик эксперт иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоида тариқасида, учрашувнинг Ўзбекистон тарафидан иштирокчиларини танлашда чет эл делегациялари таркибида мамлакат турли сиёсий партияларининг вакиллари борлиги ҳам инобатга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва бошқа халқаро ташкилотлар бошлиқларининг Қонунчилик палатаси раҳбарияти билан 15 дан ортиқ учрашуви ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентлараро алоқалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш, парламент иши билан танишиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Қонунчилик палатаси 14 та делегациясининг чет мамлакатларга ташрифи амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, Ўзбекистон парламент делегациясининг Индонезияга, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи, шунингдек Қонунчилик палатаси Девони ходимларининг Италия Парламентида иш ўрганиши амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон парламенти аъзолари Грузия, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистонга мазкур мамлакатларда Ўтказилган президент ва парламент сайловлари пайтида халқаро кузатувчилар сифатида ташриф буюрдилар, шунингдек 2008 йилда Ҳамдўстлик давлатларида бўлиб ўтган сайловлардаги МДҲ мамлакатлари кузатувчилари миссиясининг фаолиятига бағишланиб Белорусь Республикасида ташкил этилган халқаро давра суҳбатида иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари конференциялар ҳамда семинарлар ишида қатнашиш учун 5 та мамлакатга бордилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлари Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти Парламентлараро Ассамблеяси Доимий Комиссиялари ва Бюросининг Россия Федерациясида ўтказиб келинаётган навбатдаги мажлисларида бир неча бор иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг бир неча депутати Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг бошқа давлатлар омбудсманлари билан алоқалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш учун чет мамлакатларга борадиган делегациялари таркибига киритдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан ўтказилган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик йўли билан тартибга солишни талаб қиладиган масалаларни чуқурроқ ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси қўмиталари ишнинг конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш каби шаклларидан кенг фойдаланди. Бундай тадбирларнинг бир қисми Ёшлар йилига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда жами 110дан зиёд ана шундай тадбир ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирларда давлат ҳокимияти органлари, турли ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари, олимлар, экспертлар иштирок этганлиги тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини берди, бу тавсиялар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳуқуқшунос олимлар, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида «Ҳозирги босқичдаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари» мавзуида конференция ўтказди. Ёшлар йили муносабати билан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси «Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки» мавзуида конференция, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «Ёшларга эътибор – келажакка эътибор» ҳамда «Мамлакат келажаги ёшлар қўлида» мавзуларида семинарлар ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси тадбирлар ўтказишда янгича ёндашувлардан фойдаланган ҳолда Тошкент давлат педагогика университетида «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг (Нью-Йорк, 1989 йил 20 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига уйғунлаштирилган халқаро нормаларини амалга оширишнинг долзарб масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этди. Конференциянинг онлайн режимида ўтказилиши унинг ишида Самарқанд ва Гулистон давлат университетлари вакиллари ҳам иштирок этиши имкониятини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари орасида ерлар унумдорлигини ошириш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди. Бу вазифани ҳал этиш жараёнида ерга оид муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш талаб қилинади. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси бир қатор вазирликлар ҳамда идоралар вакиллари, тармоқ мутахассислари иштирокида ўтказган «Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуидаги семинар айнан ана шу муаммоларга бағишланди. Муҳокама якунлари юзасидан ер участкасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишга, тупроқ унумдорлигини оширишга, фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг бинолари ва иншоотлари банд этган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир масалаларни ҳал этиш бўйича тавсиялар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижросини мониторинг қилиш бўйича муайян мавзуга бағишланган тадбирлар ўтказиш қўмиталарнинг иш амалиётидан жой олмоқда. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ЮНИСЭФ Болалар фонди ваколатхонаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлаш ишларининг ҳолатини ўрганиш масалаларига бағишланган семинар-кенгашлар туркумини ўтказди. Ўтказилган тадбирлар жараёнида муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди, аҳоли ўртасида қонун нормаларини тушунтириш, жойлардаги ишларнинг аҳволини яхшилаш учун манфаатдор ташкилотлар томонидан тегишли чоралар кўриш, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Фуқароларнинг хатлари, аризалари, мурожаатлари билан ишлаш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг хатлари, аризалари ва мурожаатлари билан ишлашга катта эътибор қаратилиб, бу иш «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилди. 2008 йилда Қонунчилик палатасига 4104 та ёзма мурожаат тушди, уларнинг сони 2007 йилга нисбатан 654 тага кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўпгина шикоят ва аризаларда фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилиги ифодаланган. Турли даражадаги судларнинг ҳукмлари ва ҳал қилув қарорларидан норозилик баён этилган хатлар келиши давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ваколатига тааллуқли мурожаатлар палата раҳбарияти ва қўмиталар томонидан кўриб борилди. Депутатлар фуқароларни Қонунчилик палатасида ҳам, сайлов округларида ҳам қабул қилдилар. Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти тегишли ҳокимликлар, судлар, прокуратура органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа мутасадди органларга кўриб чиқиш учун юборилди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш Қонунчилик палатаси раҳбарияти, депутатлари ва Девонининг доимий назорати остида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ округларда сайловчилар билан ишлаш жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши аниқ мақсадли ўрганилган, муаммолар аниқланган ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар кўрилган ҳолда мунтазам асосда йўлга қўйилди. Шу мақсадда 2008 йилда депутатларнинг ўз сайлов округларига (февраль, май ва ноябрда) бир ҳафтага бориш амалиёти давом эттирилди. Сайловчилар билан 2800 дан зиёд учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, уларда депутатлар аҳолини мамлакатда жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари ҳамда Ҳукумат қарорларининг моҳияти ва мазмуни, парламент фаолияти, сиёсий партиялар фракцияларининг иши ҳақида хабардор қилдилар. Сайловчилар салкам 2600 та масалани ҳал этишда ёрдам кўрсатиш илтимоси билан депутатларга мурожаат этдилар, бундан 888 таси жойларда ҳал этилди, қолганлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига сўровлар юборилди. Билдирилган фикрларнинг бир қисмидан депутатлар қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаландилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари якунлари Қонунчилик палатаси қўмиталари ва сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисларида мунтазам кўриб борилди. Жумладан, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун жойларда аёлларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш бўйича ишларни ўрганиш якунларига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, амалга оширилаётган ўзгаришларнинг моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатларининг жамоатчилик, ёшлар ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон ёшлар парламенти фаоллари билан учрашувлари аҳоли билан ишлашнинг янги шаклларидан бирига айланди. Уларда парламент қуйи палатаси қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, «Ёшлар йили» Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг мамлакатимизда ўтказилаётган кенг миқёсли ислоҳотларда фаол иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Қонунчилик палатасида жамиятимиз турли ижтимоий қатламлари сирасига кирувчи салкам 2 минг киши учрашувлар, суҳбатлар ва экскурсияларда бўлди. Булар – мактаблар, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, академиялар тингловчилари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, маҳаллалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва бошқалардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши 25 та мажлис ўтказди. Мажлисларда Қонунчилик палатасининг иш режалари ва мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, палата фаолиятини ташкил этишга доир бошқа масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларидан келиб чиқадиган вазифалари ҳақида»ги масалалар кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 4 та қўшма мажлиси Ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2008 йил 3 июль ва 10 июлдаги қўшма мажлисларида «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги масалалар муҳокама қилинди. Ҳозирги пайтда уларнинг иши энг юксак демократик талаблар ҳисобга олинган ҳолда, ошкоралик, очиқлик, холисоналик принциплари асосида йўлга қўйилди, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини молиялаштириш манбаларини шакллантириш тизими ишлаб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда бевосита ННТга уларнинг буюртманомалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ бирон-бир оралиқ бўғинлар ва тузилмалар иштирокисиз субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмани жойлаштириш тариқасида 2,1 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Ҳозирги вақтда аҳолини ва жамоатчиликни Фонд фаолиятининг натижалари тўғрисида хабардор қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ҳисобот йилидаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. Қонунчилик палатасининг депутатлари аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришга катта эътибор қаратдилар. Шу мақсадда марказий босма нашрларда 350 тадан зиёд мақола, депутатлар билан суҳбатлар, парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот материаллари эълон қилинди. «Халқ сўзи» газетасида ҳар ҳафтада «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида» рукни остида саҳифа бериб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг депутатлари қабул қилинган қонунлар бўйича ўз шарҳлари, фуқароларнинг саволларига жавоблар билан телевидение орқали фаол чиқишлар қилдилар. Парламент фаолияти янгиликлари ва мажлислар залидан репортажлар бир қатор телекўрсатувларнинг мазмунини ташкил этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон телевидениесида «Парламент вақти», «Парламент соати» каби кўрсатувлар мунтазам равишда бериб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатларининг ишига бағишланган махсус материаллар партия нашрларида, идоралар, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар газеталарида мунтазам эълон қилиб борилди, шунингдек ЎзА, «Туркистон-пресс», «Жаҳон» ахборот агентликлари «Regnim» ва «Тренд» чет эл ахборот агентликлари томонидан ёритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ўртасидаги тушунтириш ишларида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадида июнь ойида Қонунчилик палатасининг Веб-сайтини модернизация қилиш бошланди. 2008 йилнинг сентябрь ойида порталнинг янги туркуми ишга туширилгач, депутатларнинг зарур ахборотни тарқатиш ва олиш, жамоатчиликнинг парламент қуйи палатаси фаолияти тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари мониторинги бўйича функционал имкониятлари анча кенгайди. Веб-сайтнинг янги мундарижаси (версияси) орқали Қонунчилик палатасининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, ратификация қилинган халқаро шартномалар, қонун лойиҳаларининг Қонунчилик палатаси қўмиталаридаги, мажлисларидаги, сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисларидаги муҳокамалари тўғрисидаги ахборот, Қонунчилик палатасининг давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида маълумотлар билан танишиш мумкин. Улар уч тилда бериб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга 2008 йилда Қонунчилик палатасининг фаолиятидаги айрим камчиликларга барҳам беришга, парламент ишининг бир қатор йўналишлари бўйича мавжуд имкониятларнинг барчасидан фойдаланишга муваффақ бўлинмади. Хусусан, айрим қўмиталарда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан янада самарали фойдаланиш, амалдаги қонун ҳужжатларидаги нуқсонларни аниқлаш мақсадида жойларда ҳуқуқни татбиқ этиш амалиётини ўрганиш, Қонунчилик палатаси қўмиталари билан қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этувчи тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўртасидаги ҳамкорлик борасида қонун ижодкорлиги жараёнини ташкил этишни янада мақбуллаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар фаолиятидаги долзарб масалалар бўйича уларнинг раҳбарлари ахборотини Қонунчилик палатасининг мажлисларида эшитиш, парламент сўрови каби Парламент назорати шаклларидан тўлиқ фойдаланилди, деб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд камчиликларга барҳам бериш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган жамиятимизни янгилаш ва демократлаштиришнинг, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг стратегик дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2009 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқдилар ва тасдиқладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 16 йиллигига бағишланган, шунингдек Навоий ва Тошкент вилоятлари халқ депутатлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги маърузаларида қўйилган вазифалар амалга оширилиши муносабати билан Қонунчилик палатаси фаолиятига муайян ўзгаришлар киритилади. Хусусан, палатанинг қонунчилик фаолияти режасига эълон қилинган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» доирасидаги вазифаларни амалга оширишга, жаҳон молиявий танглигининг салбий омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти реал секторини мустаҳкамлашга, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, экспорт салоҳиятини оширишга, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий базасини ривожлантиришга қаратилган қонунлар лойиҳалари киритилади. Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ ислоҳоти, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, мамлакат мудофаа қобилияти, фуқаролик жамияти институтларини янада мустаҳкамлаш масалалари палатанинг доимий эътибори марказида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолиятини кучайтириш ва қабул қилинган қонунлар ижроси устидан мониторингни амалга ошириш мўлжалланган. 2009 йилда парламентда 17 марта ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини эшитиш режалаштирилган бўлиб, бундан 12 таси қўмиталарда, 5 таси Қонунчилик палатасининг мажлисларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар 2008 йилда эришган ютуқлар шундан далолат берадики, келгуси йилда ҳам Қонунчилик палатаси мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, мустақил Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамияти, равнақ топган келажаги буюк демократик давлат барпо этиш бўйича ўз олдига қўйилган барча вазифаларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2009 й., 1-сон, 8-модда)