11.02.2008 йилдаги 723-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 11.02.2008 йилдаги 723-I-сон
Кучга кириш санаси
11.02.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 2007 йилда мамлакатимизда эришилган ютуқлар чуқур ва батафсил таҳлил қилинган, 2008 йилда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий вазифалари ва устуворликлари белгилаб берилган «Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш — барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир» деб номланган маърузасини муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таъкидлансинки, 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари Ўзбекистон танлаган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўли Ўзбекистон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун улкан имкониятлар ва истиқболлар очганлигидан ишончли далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган хулосалар, мақсадлар ва вазифалардан келиб чиқиб қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятининг асосий йўналишларини кенг муҳокама этсинлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасини ҳисобга олган ҳолда қўмиталар фаолиятининг устувор йўналишларини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари сайловчилар билан учрашувларда мамлакатимизда эришилган ижтимоий-иқтисодий ютуқларнинг моҳияти, мазмуни ва аҳамиятини, мамлакатимизда ўтказилаётган йирик миқёсли ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида жамиятимиз олдида турган вазифаларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан яқин ҳамкорликда, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг раислари (оқсоқоллари) ва фаоллари, олимлар, таълим, фан, маданият ва санъат ходимлари иштирокида кенг тушунтирсинлар. Бу ишда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан самарали фойдалансинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 — 2009 йилларга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича гуруҳ (А. Шодмонов) Дастур устида иш олиб боришда мамлакатни 2007 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳамда 2008 йилда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг давлатимиз бошлиғи томонидан таърифлаб берилган энг муҳим устуворликларини инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, халқимиз эришган ютуқларни сайловчилар эътиборига етказишга доир ишларни кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
723-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 2-сон, 112-модда)