Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2023 11.12.2003 йилдаги 562-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-793-сонли «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 14 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити — электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг очиқ калити — электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш — электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Махсус ваколатли орган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзодан фойдаланиш стандартлари, нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини (бундан буён матнда рўйхатга олиш маркази деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларига тегишли электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан эркин фойдалана олишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахсларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(5-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Рўйхатга олиш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтган ва ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажараётган юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ ва очиқ калитларини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо ёпиқ калити муҳофаза қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрини юритади, унинг ўз вақтида янгиланишини ҳамда ундан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдалана олиш имкониятини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатларини электрон ҳужжатлар шаклида ва қоғоз ҳужжатлар шаклида беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг амал қилишини тўхтатиб туради ва қайта тиклайди, шунингдек уларни бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг кўчирма нусхалари берилишини, шунингдек электрон рақамли имзолар калитларининг тўхтатиб турилган ва бекор қилинган сертификатлари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан электрон ҳужжатлардаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзоли қоғоздаги электрон ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо калитининг сертификатидан бундан буён фойдаланиш имкониятига таъсир этиши мумкин бўлган ҳоллар ҳақида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаларини электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларига ўқитиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш марказининг юридик ва жисмоний шахслар учун яратилган электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калитларини сақлаши ҳамда электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш мақсадига тўғри келмайдиган маълумотларни сўраб олиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш марказлари фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Электрон рақамли имзо билан қўлда ўзи қўйган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган такдирда қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Электрон рақамли имзо воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо воситалари электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилишини, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, электрон рақамли имзонинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши лозим.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини ва очиқ калитларини яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитлари ва очиқ калитлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёки уларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида яратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи вакил бўлган юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши тўғрисида рўйхатга олиш марказига хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланилиши туфайли етказилган зарар учун тегишли электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахс электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилигини ва электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш учун электрон рақамли имзо калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказига мурожаат этишга, шунингдек электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳоллар ҳақида электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига хабар қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг шахси тўғрисидаги маълумотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжатдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида тайёрланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, шу юридик шахснинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг очиқ калити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур сертификатни берган рўйхатга олиш марказининг номи ва жойлашган манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари реестрининг электрон манзили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ташаббуси билан электрон рақамли имзо калити сертификатига бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилаётганда у рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификати икки нусхада расмийлаштирилади. Бундай сертификатнинг ҳар бир нусхаси рўйхатга олиш марказининг ваколатли шахси томонидан имзоланиши ва рўйхатга олиш марказининг муҳри билан тасдиқланиши керак. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг бир нусхаси электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига берилади, бошқа нусхаси эса рўйхатга олиш марказида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжатлар шаклидаги электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг кўчирма нусхаларини беришга доир хизматлар рўйхатга олиш маркази томонидан бепул кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида, аризада кўрсатилган муддатга, лекин мазкур сертификатнинг амал қилиш муҳлатидан кўп бўлмаган муддатга рўйхатга олиш маркази томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси тушганда рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига тегишли ёзув киритади ва айни бир вақтнинг ўзида бу ҳақда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат ичида рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризасига биноан мазкур сертификатнинг амал қилишини қайта тиклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида рўйхатга олиш маркази томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази, электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг розилигидан қатьи назар, қуйидаги ҳолларда электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиши шарт, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо калитининг сертификати берилишига асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиши тугатилганлиги аниқ маълум бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллар аниқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати тугаган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг уни қайта тиклаш ҳақида аризаси бўлмаган тақдирда ҳам электрон рақамли имзо калитининг сертификати бекор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг аризаси олинган ёки ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида баён қилинган ҳолатлар юзага келган кунда рўйхатга олиш маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилиб, бу ҳақда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби ҳамда муддати рўйхатга олиш маркази ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ўртасидаги шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг бекор қилинган сертификати рўйхатга олиш марказида камида уч йил сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификатини сақлаш муддати тугаганидан кейин, у рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестридан чиқарилади ва сақлашнинг архив режимига ўтказилади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз ҳужжат шаклидаги электрон рақамли имзо калитининг сертификати қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калитининг сертификати йўқолган тақдирда, рўйхатга олиш маркази электрон рақамли имзо калити сертификатининг дубликатини бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Рўйхатга олиш марказини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир ой мобайнида бу ҳақда махсус ваколатли органга, шунингдек мазкур рўйхатга олиш марказининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилган электрон рақамли имзо ёпиқ калитларининг барча эгаларига хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш маркази тугатилган тақдирда, мазкур рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари электрон рақамли имзо ёпиқ калитлари эгаларининг розилиги билан бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилмаган электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари бекор қилинади ва махсус ваколатли органга сақлаш учун топширилиб, бу ҳақда электрон рақамли имзолар очиқ калитларининг фойдаланувчилари хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Чет давлатларнинг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлатларнинг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Муҳр ўрнида ишлатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳр билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатга айлантирилган қоғоз ҳужжатнинг мазмуни қонунчиликка ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан ёки электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши мумкин.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
562–II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 439-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)