26.12.2008 йилдаги ЎРҚ-195-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТИ ВА ҚУТҚАРУВЧИ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 23 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиқни сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарувчи — муайян дастур бўйича қутқарув ишларига тайёрланган ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув воситалари — қутқарув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулот, шу жумладан махсус алоқа ва бошқарув воситалари, техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар, мол-мулк, қутқарув ишларини бажариш технологиясига доир услубий материаллар, видеоматериаллар, фотоматериаллар, электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, бошқа воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув ишлари — фавқулодда вазиятлар зонасида одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларга хос бўлган хавфли омиллар таъсирини йўқотиш ёки имкон қадар камайтиришга қаратилган ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув тузилмаси — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган, асосини махсус техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва бошқа қутқарув воситалари билан таъминланган қутқарувчилар бўлинмалари ташкил этган мустақил тузилма ёки қутқарув хизмати таркибига кирувчи тузилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизмати — фаолияти бўйича ягона тизимга бирлаштирилган, асосини профессионал қутқарув тузилмалари ташкил этган, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчилар фаолиятининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчилар фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ва меҳр-мурувват;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар рўй берганда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларининг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришда асосли таваккалчилик ва хавфсизликнинг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларга яккабошчилик асосида раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга ҳамда уларни бартараф этиш ишларини олиб боришга қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларнинг доимий шайлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бошқарув органлари, кучлари ва қутқарув воситаларини фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга ҳамда уларни бартараф этиш ишларини олиб боришга доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, шунингдек фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар шароитида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларни тарғиб қилиш, аҳолини ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ходимларини фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга тайёрлашда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Қутқарув ишларининг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув ишларига авария-қутқарув, қидирув-қутқарув, тоғ-кон қутқарув, сув-қутқарув, газ-қутқарув ишлари, шунингдек ёнғинларни ўчириш ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ ишлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қутқарув ишларининг турлари қонунчиликка мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қуйидаги асосларда ташкил этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий штат асосида — қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатсиз асосда — штатдан ташқари қутқарув тузилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика миқёсида — Ўзбекистон Республикасининг Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар миқёсида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар миқёсида — қонунчиликда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун ўз қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари бўлиши шартлиги назарда тутилган ташкилотларнинг қарорига биноан ташкил этилади.
(7-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ташкилотлар томонидан ўз ходимлари орасидан белгиланган тартибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат қутқарув тузилмалари уставда белгиланган вазифаси фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришда иштирок этишдан иборат бўлган жамоат бирлашмалари томонидан жамоатчилик асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг таркиби, тузилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг таркиби, тузилиши тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмалари томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўз зиммаларига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари сафини тўлдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг сафини тўлдириш ихтиёрийлик асосида амалга оширилади. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмалари қутқарувчи лавозимига қабул қилиш шартларини белгилайди.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматларига, профессионал қутқарув тузилмаларига қутқарувчи лавозимига, шунингдек қутқарувчиларни тайёрловчи таълим муассасаларида ўқишга умумий ўрта маълумотли, тиббий текширувда қутқарувчилик ишига яроқли деб топилган ҳамда касбий, жисмоний тайёргарлиги даражасига ва маънавий-руҳий фазилатларига кўра белгиланган талабларга мос келадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн саккиз ёшга тўлган, қутқарувчиларни тайёрлаш дастури бўйича таълим олган ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун белгиланган тартибда аттестациядан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларида қутқарувчи вазифаларини бажаришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини аттестациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтмаган ёки текширувлар давомида фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга ҳамда уларни бартараф этиш ишларини ўтказишга шайлигини тасдиқлай олмаган қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг объектлар ва ҳудудларга шартнома асосида хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди ҳамда улар қутқарув ишларини олиб боришга жалб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари ўз фаолиятида ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматларининг, профессионал қутқарув тузилмаларининг раҳбарлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар шу хизматлар ва тузилмаларнинг барча ходимлари, шунингдек фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришга жалб этилган штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ва жамоат қутқарув тузилмаларининг ходимлари бажариши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари объектлар ҳамда ҳудудларга хизмат кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини шартнома асосида амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар таҳдиди бўлганда ва улар рўй берганда ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоғида қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларида жамоага доир меҳнат низоларини ҳал этиш воситаси сифатида қутқарув ишларини тугатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ташкил этилган ташкилотларнинг раҳбарлари қутқарувчиларни қутқарув ишлари олиб боришнинг махсус кўникмаларига ўргатиш бўйича мунтазам машғулотлар уюштиради ҳамда уларни махсус аслаҳа-анжомлар билан таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракатлар қилишга ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришга шайлиги учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотларнинг, шу жумладан жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари масъулдир.
(12-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг тезкор транспорти махсус товуш ва ёритиш сигнал асбоблари билан таъминланган, шунингдек белгиланган намунадаги рангларга бўялган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқарув органи томонидан қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган кучлар ва воситаларни тезкор жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш ишларини олиб боришда иштирок этувчи қутқарувчиларни, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг мансабдор шахсларини тайёрлаш масалаларини ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришда қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва бошқа кучлар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
(13-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини бирхиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини бошқа жойга кўчириш, қайта ихтисослаштириш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини бошқа жойга кўчириш, қайта ихтисослаштириш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш учун улар хизмат кўрсатаётган ташкилотлар фаолиятининг тугатилганлиги ёхуд мазкур хизматлар ва тузилмалар томонидан олди олиниши ҳамда бартараф этилиши мўлжалланган фавқулодда вазиятларнинг рўй бериши хавфи йўқотилганлиги асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларини, шунингдек ташкил этилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган штатдан ташқари қутқарув тузилмаларини бошқа жойга кўчириш, қайта ихтисослаштириш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш уларни ташкил этган мансабдор шахслар, органлар ёхуд ташкилотларнинг қарорига биноан амалга оширилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари бошқа жойга кўчирилган, қайта ихтисослаштирилган, қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқарув органига ёзма билдириш юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларига эга бўлган ташкилотларнинг молиявий маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда ташкил этилган молиявий маблағлар захиралари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар.
(15-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишдаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатилаётган объектлар ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга доир ҳаракатлар режасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар рўй берган ва уларнинг кўлами кенгая бошлаган тақдирда белгиланган тартибда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятига раҳбарлик қилаётган ёки бунинг учун қонунчиликда белгиланган ваколатларга эга бўлган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг қарорига биноан амалга оширилади.
(16-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмаларининг шунга ваколатли мансабдор шахслари қарорига биноан жалб қилиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган объектлар ва ҳудудларнинг фавқулодда вазиятлардан ҳимояланганлик даражасини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўрилиши шарт.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинган барча кучлар ва воситаларга раҳбарлик қилиш ҳамда уларнинг ҳамкорликда ҳаракат қилишини ташкил этиш фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарининг ваколатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан;
(17-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал фавқулодда вазиятларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар томонидан белгиланади.
(17-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар зонасига биринчи бўлиб етиб келган қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг раҳбарлари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарларининг ваколатларини ўз зиммаларига олади ҳамда бу ваколатларни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаларида белгиланган ёки фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқарув органи, бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан тайинланган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарлари етиб келгунига қадар бажаради.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга қаратилган қарорлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фавқулодда вазиятлар зоналаридаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарларининг фаолиятига уларни вазифаларини бажаришдан белгиланган тартибда четлаштирмасдан ва раҳбарликни ўз зиммасига олмасдан ёки бошқа мансабдор шахсни тайинламасдан туриб аралашишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид бўлганда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари мустақил равишда қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эвакуация тадбирларини ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектларда ва ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар зоналарига киришни чеклаш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун фавқулодда вазиятлар зоналаридаги ташкилотларнинг моддий ресурсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш тўғрисида;
(17-модда олтинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ва жамоат қутқарув тузилмаларини, шунингдек қутқарув ишлари олиб боришга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, мазкур тузилмалар таркибига кирмаган қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришга жалб қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарувчи бўлмаган айрим фуқароларни кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини олиб боришга ихтиёрийлик асосида жалб қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар кўламининг кенгайиб бориши ва уларни бартараф этиш ишларининг бориши тақозо этган бошқа зарур чораларни кўриш тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид бўлган тақдирда, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари ўзлари қабул қилган қарорлар ҳақида тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, ташкилотларни дарҳол хабардор қилиш юзасидан барча чораларни кўриши шарт.
(17-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари раҳбарлари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини ташкил қилиш учун фавқулодда вазиятлар тўғрисида зарур бўлган тўлиқ ва ишончли ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув ишларини тўлиқ ҳажмда олиб боришнинг технологик жиҳатдан имкони бўлмаган тақдирда, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари биринчи навбатда фавқулодда вазиятлар зоналаридаги одамларни қутқариш бўйича имкони бўлган барча чораларни кўргач, қутқарув ишларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларига ўз фаолиятини амалга оширишида кўмаклашиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилотлар қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларига фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини бажаришда ёрдам кўрсатиши, шу жумладан кейинчалик ўрни белгиланган тартибда қопланиши шарти билан уларга зарур транспорт ва моддий воситаларни тақдим этиши шарт.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини ўтказиш жойига бораётганда қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг тезкор транспорти монеликсиз ўтиш ҳамда аэродромлар, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва дарё портларида ёнилғи-мойлаш материаллари билан биринчи навбатда таъминланиш, шунингдек техник хизмат кўрсатиш станциялари ва устахоналарида техника ҳамда аслаҳа-анжомлар, алоқа воситаларининг биринчи навбатда таъмирланиши ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қутқарувчилар ва уларнинг мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Қутқарувчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий текширувдан ўтганидан, жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажарганидан, қутқарувчиларни тайёрлаш дастури бўйича ўқувдан кейин аттестация натижалари асосида ваколатли аттестация органининг қарорига биноан қутқарувчи мақомига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қутқарувчи мақоми берилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ваколатли аттестация органи уларга белгиланган намунадаги гувоҳнома, рухсатнома, қутқарувчи дафтарчаси, қутқарувчининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ёзилган нишон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Қутқарувчилар аттестацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Қутқарувчилар фаолиятининг кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганда ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади ҳамда мазкур ишлар қайси қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари таркибида олиб борилаётган бўлса, ўша қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг раҳбарларига бўйсунади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчиларни фавқулодда вазиятлардан ташқари, уларнинг вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаришга жалб этишга ўзларининг розилигисиз йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Қутқарувчиларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига жалб қилинган қутқарувчилар мазкур ишлар олиб бориладиган жойга бораётганда барча турдаги транспортга навбатсиз чипта олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчилар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун ташкилотларнинг ҳудудига, бинолари, хоналарига ва ҳар қандай бошқа иморатларига, турар жойларга монеликсиз кириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара олди зонасига — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлигининг рухсати билан кириш;
(22-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режимли объектлар ҳудудига — ушбу объектлар раҳбарларининг рухсати билан кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар зоналаридаги барча шахслардан белгиланган хавфсизлик чораларига риоя этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш технологиясига мувофиқ махсус аслаҳа-анжомлар билан таъминланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш учун ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид бўлган тақдирда, фавқулодда вазиятлар зонасидаги ташкилотларнинг алоқа воситалари транспорти, моддий ресурслари ва бошқа мол-мулкидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш.
(22-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш чоғида юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, қутқарувчиларнинг айбли ҳаракатлари натижасида зарар етказилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчилар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш даврида харажатларининг ҳақи қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини таъминлашга ажратилган маблағлар ҳисобидан ёки хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан тўланган ҳолда, белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда жойлаштирилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишловчилар жумласидан бўлган қутқарувчилари навбатчиликни ўташ чоғида иш берувчиларнинг ҳисобидан харажатлари ҳақи тўланган ҳолда озиқ-овқат билан таъминланиш ёки озиқ-овқатга қилган харажатларининг ўрни белгиланган нормалардан кам бўлмаган тарзда қопланиши ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Қутқарувчиларнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришда иштирок этишга шай туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз жисмоний, махсус, тиббий, руҳий тайёргарлигини ҳамда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари таркибида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар қилиш кўникмаларини такомиллаштириб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича қутқарув ишларини олиб бориш технологиясига қатъий риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар шароитида жабрланганларни қидириши, уларни қутқариш чораларини кўриши, уларга биринчи тиббий ёрдам ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш чоғида, қутқарувчилар мазкур ишларни олиб боришда қайси қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг таркибида иштирок этаётган бўлса, ўша қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни сўзсиз бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик мақсадида фуқароларга бехатар юриш-туриш қоидаларини ва фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда бажариладиган ҳаракатлар тартибини тушунтириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ қутқарувчилар зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Қутқарувчиларнинг иш вақти (хизматни ўташ) режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишловчилар жумласидан бўлган қутқарувчиларининг иш вақти режими кундалик фаолиятда ички меҳнат тартиби қоидалари, навбатчилик жадваллари, махсус тайёргарлик бўйича машғулотлар ёки бошқа тадбирлар жадваллари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган қутқарувчиларининг хизматни ўташ режими белгиланган тартибда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг тоифаланган объектларга хизмат кўрсатувчи қутқарувчиларининг иш вақти (хизматни ўташ) режими белгиланган тартибда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига чиқишни кутиш ва унга шай бўлиб туриш режимида уйда навбатчилик қиладиган вақти навбатчиликнинг ҳар бир соати учун чорак соат ҳисобида инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб бориш чоғидаги иш вақти (хизматни ўташ) режими ва иш сменасининг давомийлиги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарлари томонидан фавқулодда вазиятларнинг хусусияти, уларни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишларнинг ўзига хос хусусиятлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг қутқарувчиларига ҳар йили ўттиз иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноқулай ва ўзига хос бўлган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг қутқарувчиларига қонунчиликка мувофиқ ҳар йили ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
(24-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Қутқарувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишловчилар жумласидан бўлган қутқарувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномаси (контракт) шартларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган қутқарувчиларининг пул таъминоти белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг таркибига кирмайдиган қутқарувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчиларнинг якка муҳофазаланиш воситаларида ишлаганлиги ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Қутқарувчиларни уй-жой билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг қутқарувчиларига, шунингдек улар билан бирга яшовчи оила аъзоларига қонунчиликка мувофиқ идоравий уй-жой фонди ҳисобидан турар жойлар берилади.
(26-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Қутқарувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғи мажбурий суғурта қилиниши керак. Қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг меҳнат шартномаси (контракт) билан зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш чоғида жабрланган қутқарувчилари иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобидан бепул тиббий хизмат кўрсатилиш ва санаторий-курортда даволаниш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳамда қутқарувчи бўлмаган фуқароларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини бажариши муносабати билан соғлиғига зарар етказилган ёки улар вафот этган тақдирда, тегишинча шу шахсларга ёки вафот этган шахснинг оиласига зарарнинг ўрни қопланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишловчилар жумласидан бўлган қутқарувчилари умумий белгиланган ёш ўн йилга камайтирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб касалликларининг олдини олиш мақсадида қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг қутқарувчиларига тегишли рацион ва нормалар бўйича даволаш-профилактика озиқ-овқати берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарувчиларнинг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия таъминоти қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(27-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмалари қарорларига биноан қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг қутқарувчиларини, шунингдек бу хизматлар ва тузилмаларнинг таркибига кирмайдиган қутқарувчиларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қўшимча кафолатлари белгиланиши мумкин.
(27-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти ва тугатилиши соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 26 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-195-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 511-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)