Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2013 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2013 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 декабрь,
КҚ-46-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 декабрдаги КҚ–46–II-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2013 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти
РЕЖАСИ
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йил юзасидан ҳисоботи.
|
Йилнинг биринчи ярми |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни тизимида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
Бухоро вилоятида замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва халқаро молиявий ташкилотларнинг маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети юзасидан хулосалар ва таклифлар тайёрлаш.
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
Йилнинг биринчи ярми |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
|
Йилнинг биринчи ярми |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида.
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Андижон вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
«Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни жалб этиш, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларини ижро этиш соҳасида Навоий вилояти маҳаллий ҳокимият органлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида (халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1, 1.2, 1.4 ва 2.1-бандларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 27 июндаги қарори билан тасдиқланган Тадбирларнинг 2-бандига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Самарқанд вилоятида ижро этилишининг бориши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг минтақанинг туристик салоҳиятини ривожлантириш бўйича вазифалари тўғрисида (халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2.-бандларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 27 июндаги қарори билан тасдиқланган Тадбирларнинг 2-бандига мувофиқ).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида» парламент эшитуви.
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг Хоразм вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
«Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонининг тегишли қоидалари асосида Тошкент вилоятида фермерлик фаолиятини янада мақбуллаштириш масаласини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг биринчи ярми |
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари давлат органлари томонидан ижро этилишини Қашқадарё вилояти Ҳисор ва Китоб давлат қўриқхоналари мисолида ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
«Ветеринария тўғрисида»ги ва «Наслчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Жиззах вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1 ва 1.2-бандларига мувофиқ, 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
Изоҳ: ушбу режага заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастури – Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 – 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган).
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 379-модда)