Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2020 31.03.2010 йилдаги 30-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекситон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 3 февралдаги КҚ-4–IV-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлиги тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш механизмини янада такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари ваколатларини рўёбга чиқаришда уларга амалий ва услубий ёрдам бериш, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарали ташкил этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси 17 нафар сенатордан иборат таркибда тузилсин (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқлансин (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури тасдиқлансин (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг амалга оширилишини таъминлаш юзасидан иш режасини ишлаб чиқсин ва уни ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши тасдиғига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг раҳбарлари жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари орасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624–I-сонли Қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709–I-сонли Қарорининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига ижро учун юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисига кўриб чиқиш учун киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси (С. Сафоев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Комиссия раиси

Раджабова Мавжуда Абдуллаевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Комиссия раисининг ўринбосарлари

Алтиев Абдурашид Султанович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси

Хужамбердиев Мамазаир

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Комиссия котиби

Сидиков Дамир Лутфуллаевич

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Комиссия аъзолари:

Аимбетов Нагмет Каллиевич

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

Раджапов Маврутали Гапирович

«GM-Ўзбекистон» акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари

Адизов Замир Нарзуллоевич

Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи директори

Эргашев Қурақбой Ялгашевич

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Ибраимов Холбой

Навоий давлат педагогика институти ректори

Маткаримов Пахридин Жураевич

Наманган муҳандислик-педагогика институти ректори

Тошев Фармон Исхакович

«Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бош муҳаррири

Бурханов Алишер Хаджимурадович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Арипова Шохида Рахматовна

Термиз шаҳар 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати директори

Каримов Холмурод Абдурахмонович

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Қўрғонова Рахимахон

Бувайда педагогика коллежи директори

Абдикаримова Сайёра Сапаевна

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Назаров Тура Абдуллаевич

қарши тиббиёт коллежи директори

Абдурахимова Фарида Юлдашевна

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 5 мартдаги КҚ-54-II-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 88-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30–II-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясини (бундан буён матнда Сенат Комиссияси деб юритилади) тузишнинг мақсади ва вазифаларини, Сенат Комиссиясининг ваколатларини, Сенат Комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда Сенат Комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари деб юритилади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сенат Комиссиясини тузишдан мақсад минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари ваколатларини рўёбга чиқаришда уларга амалий ва услубий ёрдам беришдан, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарали ташкил этилиши учун масъулиятини оширишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сенат Комиссияси Сенатнинг аъзолари орасидан Сенатнинг ваколат муддатига тузилади. Сенат Комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, Сенат, Сенат Кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сенат Комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сенат Комиссияси ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўз ташаббуси билан ёки Сенат, Сенат Кенгаши қарори асосида ёхуд Сенат Раисининг топшириғига мувофиқ халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан Сенат, Сенат Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Сенат Комиссиясининг фаолиятига доир масалаларни Сенатнинг ялпи мажлислари кун тартибига киритиш ҳақида Сенат Кенгашига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузади, уларнинг таркибига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар вакилларини ва мутахассисларни жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини тизимли равишда мониторинг қилиб боради ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидан, давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, статистик ҳамда бошқа маълумотларни сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ўз мажлисларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолияти тўғрисидаги, 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ҳамда бошқа давлат дастурларини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштироки ҳақидаги ахборотини тинглайди;
(4-банднинг «5» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 5 мартдаги КҚ-54-II-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 88-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида тузиладиган Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштиради, ушбу ишчи гуруҳларнинг фаолияти ҳақидаги ахборотни мунтазам ўз мажлисларида эшитиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан уларнинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш ҳамда Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан ҳамкорлик қилиш механизмининг самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятига доир услубий қўлланмалар ва бошқа материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг раҳбарлари билан биргаликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан конференциялар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этади ҳамда уларни бу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ишининг самарадорлигини таъминлаш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Сенат Кенгаши мажлисларида ёки Сенатнинг ялпи мажлисларида ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Сенат Комиссиясининг иш режасини ишлаб чиқади ва Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳларнинг иш режаси ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сенат Комиссиясининг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сенат Комиссияси Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Сенат Комиссиясининг раиси, унинг ўринбосари, котиби ва аъзоларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сенат Комиссиясининг раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг мажлисларини чақиради ва олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг қарорларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сенат Комиссияси раисининг ўринбосари Сенат Комиссиясининг раиси йўқлигида унинг вазифасини бажаради, Сенат Комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сенат Комиссиясининг котиби Сенат Комиссияси фаолиятининг самарали амалга оширилишини таъминлайди, Сенат Комиссияси мажлисларининг баённомаларини ва иш юритувини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сенат Комиссиясининг аъзолари айни бир вақтда Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг депутатлари ҳамда тегишли ҳудудда жойлашган халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг бир нафардан депутати киритилади. Мазкур ишчи гуруҳлар таркибига, шунингдек бошқа давлат органлари, ташкилотлар, илмий муассасаларнинг вакиллари ва мутахассислар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳларнинг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессияларида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳларнинг фаолият тартиби Сенат Комиссияси томонидан белгиланади. Ушбу ишчи гуруҳлар фаолиятининг ташкилий жиҳатдан таъминланиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг раҳбарларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сенат Комиссиясининг раиси, унинг ўринбосари, котиби ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Сенат Комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сенат Комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг мажлислари Сенат Комиссиясининг раиси, у йўқлигида эса раис ўринбосари томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сенат Комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалалар Сенат Комиссиясининг раиси, унинг ўринбосари ва аъзолари томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг мажлислари, агар уларда Сенат Комиссияси аъзоларининг камида ярми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг мажлисларини Сенат Комиссиясининг раиси, у йўқлигида эса ўринбосари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг мажлислари очиқ, ошкора ўтказилади. Мажлисларга давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин. Зарурат бўлганда, Сенат Комиссияси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сенат Комиссиясининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар, Сенат Комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сенат Комиссиясининг мажлисида баённома юритилиб, у Сенат Комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сенат Комиссияси ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. Сенат Комиссиясининг қарорлари унинг мажлисида иштирок этаётган Сенат Комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан, очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг тегишли орган ва ташкилотларга юбориладиган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан хабар қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сенат Комиссиясининг аъзолари унинг мажлисларида ҳозир бўлишлари шарт. Сенат Комиссиясининг аъзолари Сенат Комиссиясининг мажлисида иштирок эта олмасликлари ҳақида Сенат Комиссиясининг раисини ёки котибини олдиндан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Сенат Комиссиясининг таркибига ҳамда Сенат Комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сенат Комиссияси таркибига ҳамда ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Сенат Кенгашининг қарори билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30–II-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010–2014 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАРАКАТ ДАСТУРИ

№‎ Тадбирлар мақсади‎ Тадбирлар номи‎ Тадбирларни амалга ошириш шакли‎ Бажариш муддати‎ Масъул ижрочилар‎
1.‎‏ Умумдавлат ва минтақавий манфаатлар мувозанатини таъминлаш мақсадида Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари*, уларнинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш. 1.1. Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликдаги сайёр мажлисларини ўтказиш.‎ Сенат қўмиталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қўшма қарорлари‎ Доимий равишда‎ Сенат қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари‎
1.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини Сенат қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари жойларда ижро этилишини ўрганиш билан боғлиқ фаолиятига жалб қилиш.‎ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини эксперт, ишчи гуруҳлар таркибига киритиш‎ Сенат қўмиталарининг назорат фаолияти режасига мувофиқ‎ Сенат қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари‎
1.3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини Сенат қўмиталари томонидан ўтказиладиган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларда иштирок этишга жалб қилиш.‎ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини эксперт, ишчи гуруҳлар таркибига киритиш‎ Сенат қўмиталарининг тадбирлар режасига мувофиқ‎ Сенат қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари‎
1.4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини Сенатнинг тегишли қўмиталари мажлисларида кўриш ташаббуси билан чиқиши. ‎ Сенат қўмиталарининг қарорлари‎ Заруриятга қараб‎ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат қўмиталари, Сенат Комиссияси**, ишчи гуруҳлар***‎
‎‏2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти самарали ташкил этилиши учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари раҳбарларининг масъулиятини ошириш.‏ 2.1. Сенатнинг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли Қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли Қарорининг ижро этилиши тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари раҳбарларининг ахборотини тинглаш. ‎ Сенат, Сенат Кенгаши, қўмиталари ёки Сенат Комиссиясининг қарорлари‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, ишчи гуруҳлар‎
2.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг ахборотини тинглаш.‎ Сенат, Сенат Кенгаши, қўмиталари ёки Сенат Комиссиясининг қарорлари‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси‎

2.3. Инқирозга қарши ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалда рўёбга чиқарилиши учун масъул бўлган маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари мажлисларида тинглаш, шунингдек Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг ҳар бир алоҳида банди рўёбга чиқарилиши устидан Доимий равишда назоратни амалга ошириш.‎ ‎

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари қарорлари‎ ‎

Доимий равишда‎ ‎

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар‎

2.4. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва ўрни тўғрисида минтақавий ўқув семинарларини ўтказиш‎. ‎

Тасдиқланган дастурлар асосида‎ ‎

Доимий равишда‎ ‎

Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар‎ ‎

2.5. «Иқтисодиётни инновацион янгилаш ва ривожлантириш чора-тадбирларининг минтақавий жиҳатлари» мавзуида давра суҳбатлари ўтказиш.‎

Тасдиқланган дастурлар асосида‎ ‎

Доимий равишда‎ ‎

Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар‎ ‎

‎‏3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини кучайтириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш. 3.1. Депутатлик ваколатларини самарали амалга ошириш учун жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш. ‎ Тавсиялар‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари‎
3.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раислари учун уларнинг ишчанлик фазилатларини яхшилаш мақсадида тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш. ‎ Тавсиялар‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари‎
3.3. Сенат ялпи мажлисларида кўриб чиқилган масалалар тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини мунтазам равишда хабардор қилиб туриш.‎ Ахборот материаллари‎ Доимий равишда‎ Сенат Комиссияси, Сенат қўмиталари‎
3.4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш асослари тўғрисида норматив ҳужжатлар тўпламлари, услубий қўлланмалар (рисолалар) ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш.‎ Норматив ҳужжатлар тўпламлари, услубий қўлланмалар (рисолалар) ва бошқа материаллар‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, Сенат қўмиталари‎
3.5. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари олиб бораётган ишлар тўғрисида сенаторлар томонидан материаллар тайёрлаш ҳамда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.‎ Материалларни о�мавий ахборот воситаларида эълон қилиш‎ Сенат Комиссиясининг иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, Сенат қўмиталари, матбуот котиби‎
3.6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг веб-сайтига Сенат Комиссияси фаолияти тўғрисидаги ахборотни ва унинг материалларини жойлаштириш.‎ Информацион ахборотлар, таҳлилий материаллар‎ Доимий равишда‎ Сенат Комиссияси, матбуот котиби‎
4.‎‏ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг сайловчилар билан алоқасини кучайтиришда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш. 4.1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг қарорлари маҳаллий босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини доимий мониторинг қилиш.‎ Сенат Комиссиясининг қарорлари‎ Доимий равишда‎ Сенат Комиссияси, ишчи гуруҳлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари‎
4.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиши.‎ Материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш‎ Доимий равишда‎ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар, Сенат Комиссияси‎
‎‏5.
‎‏Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. 5.1. Умумлаштириш ва таҳлил қилиш:
‎1) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари томонидан қабул қилинаётган қарорларни;
‎2) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари якунлари тўғрисидаги ахборотни;
‎3) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари ва уларнинг доимий комиссиялари қарорларининг ижро этилиши тўғрисидаги ахборотни.‎
Таҳлилий материаллар‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, ишчи гуруҳлар‎
5.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ҳамда депутатлар фаолиятини мониторинг қилиш якунлари бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятига доир норматив ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқиш, киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.‎ Сенат Кенгашининг қарорлари‎ Сенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқ‎ Сенат Комиссияси, Сенат қўмиталари, Сенат Кенгаши‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Сенат Комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ишчи гуруҳлар — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 104-II-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 10-сон, 399-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 3-сон, 144-модда, 10-сон, 399-модда; 2013 й., 3-сон, 88-модда)