Ҳужжат кучини йўқотган 06.01.2005 07.05.1993 йилдаги 871-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.01.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 3 декабрдаги 711-II-сонли «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун ҳозирги ва келажак авлод манфаатларини кўзлаб ноёб ҳамда экологик, иқтисодий, илмий, маданий, санитария-соғломлаштириш, эстетик нуқтаи назардан миллий бойлик ва умумхалқ мулки бўлмиш қимматли табиий мажмуиларни муҳофаза этишнинг умумий ҳуқуқий, экологик, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонундан, шунингдек ер, сув, ўрмон тўғрисидаги қонунлар, ер ости бойликлари тўғрисидаги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза этиш тўғрисидаги ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлардан иборат алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан ҳам тартибга солиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг вазифалари ноёб табиий мажмуиларни, табиат ёдгорликларини, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолишдан, табиий жараёнларни ўрганишдан ҳамда табиий муҳитни кузатиш ва тадқиқ этиш мажмуидан, аҳолини экология бобида тарбиялашдан, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик ҳудудлардан хўжалик мақсадида фойдаланишни чеклашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар таърифи ва уларнинг ҳуқуқий мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар — бу ерлар ва сув кенгликлари (акваторийлар)нинг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик қисмларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиат ранг-баранглигини сақлаб қолиш, экологик мувозанатни ва биосфера мониторингини сақлаб туришга, шунингдек шикаст етган табиий мажмуиларни тиклашга мўлжалланган ягона тизимни ташкил этувчи Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари хўжалик мақсадида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман, бир умрга ёки вақтинча тортиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий захиралардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир режалар ва дастурлар, ер тузилиши ва жойларни текислаш кесмалари ҳамда бошқа режаларни ишлаб чиқишда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга Қонунда белгилаб қўйилган тартибда давлат қўриқхоналари (шу жумладан биосфера қўриқхоналари), давлат миллий боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, давлат буюртма қўриқхоналари мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари), курорт ва рекреация тегралари, ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган тегралар (дарё увалари, оқизиқли адирлар, тоғ ёнбағирларининг этаклари), нодир ва қимматбаҳо минерал конлари, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма (оралиқ) тегралари, балиқ хўжалиги тегралари, ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари, тарихий-табиий ва ёдгорий боғлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари, дендрарийлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро шартномалар билан белгилаб қўйиладиган тартиб асосидаги бошқа ҳудудлар ҳам алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киради. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг қарорлари билан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг бошқа тоифалари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга бўлган мулкчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат мулкидир ва унинг муҳофазасидадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника, дендрология ва ҳайвонот боғлари бошқа шакллардаги мулк асосида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари табиатни муҳофаза этиш, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларида уларнинг мақсад-муддаосига зид фаолият тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида айтиб ўтилган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартлари ушбу Қонун ва ер тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари, давлат миллий боғлари ер учун ҳақ тўлашдан озод этиладилар. Алоҳида муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудлар ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ер учун ҳақ тўлашдан озод этилишлари мумкин. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хўжалик фаолияти билан шуғулланилган ҳолларда ижара ҳақи ва ер солиғи ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари тортиб олинишига фавқулодда ҳолларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идоралари, шунингдек бу ишга махсус вакил қилинган давлат идоралари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг бош кесмаси ёки табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий мажмуи кесмасига мувофиқ барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг бош кесмасини ёки давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий мажмуи кесмасини тасдиқлаши билан айни бир вақтда муҳофаза этишга тавсия этилаётган ер майдонини захиралаш тўғрисида қарор қабул қилинади. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудуд ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар мазкур ҳудудда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолияти чекланади ёки тўхтатилади. Бундай ҳолларда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар хўжалик фаолиятининг чекланиши ёки тўхтатилиши туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришида кўрилган йўқотиш ва талофотлар учун товон олиш ҳуқуқига эгадирлар ҳамда ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри бу ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг жуғрофий мавқеи, миқдор ва сифат кўрсаткичлари, экологик, илмий, маърифий ва бошқа хил аҳамияти тўғрисидаги, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастри мазкур ҳудудлар тармоғини режалаштириш, уларни муҳофаза этишни таъминлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш, тегишли қоидага риоя этилиши устидан давлат назорати даражасини ошириш, шунингдек ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни режалаштириш чоғида бу ҳудудлар ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиш мақсадида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри республика бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган ягона тизим асосида юритилади. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастрини юритишни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг идоралари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни йўлга қўйишда жамоат ташкилотлари билан фуқароларнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ ва айрим фуқаролар алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид тадбирларни амалга оширишда давлат идораларига ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат идоралари жамоат ташкилотлари билан айрим фуқароларнинг таклифларини инобатга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ. ДАВЛАТ КЎРИҚХОНАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Давлат қўриқхоналарининг таърифи ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари ўз олдига оддий, одатий ва ноёб табиий мажмуилар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондларини сақлаб қолиш ва ўрганиш, табиий жараёнлар ва ҳодисалар ўзгариши устидан мониторинг ўтказиш мақсадини қўйган табиатни муҳофаза этувчи илмий-тадқиқот муассасалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари ҳудудидаги ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси хўжалик фойдаланишидан тўлиқ ва бир умрга тортиб олинади ҳамда доимий фойдаланиш учун қўриқхоналарга бепул берилади. Давлат қўриқхоналари ерларини ижарага бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудуди табиий ландшафтларнинг хос бўлакларидан иборат бўлган ва белгиланган тартибда биосфера қўриқхоналарининг халқаро шохобчасига киритилган давлат қўриқхоналари биосфера давлат қўриқхоналари мақомига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза остига олинган бутун табиий мажмуини табиий ҳолатда асраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўёбга чиқарилганда қўриқхоналар ва муҳофаза этилаётган теграларнинг табиий мажмуига салбий таъсир этиши мумкин бўлган хўжалик объектлари ва бошқа объектларнинг лойиҳалари ҳамда уларни жойлаштириш кесмаларининг давлат экологик экспертизасида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ходимлар ва мутахассислар тайёрлашга ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик билимларни тарғиб этиш вазифалари юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Давлат қўриқхоналарини ташкил этиш тартиби ва уларни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган идоралар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир қўриқхона қайси идоранинг тасарруфида бўлса, шу идора Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишиб туриб тасдиқлайдиган низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Давлат қўриқхоналарининг мақоми ва маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари юридик шахс бўлиб, республика бюджетидан таъминланади, мустақил балансда туради, уларнинг банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамлари, ўз номида ва Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган муҳри бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарининг маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидан иборат маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджети ажратмаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан келадиган даромадлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахслар фаолияти натижасида давлат қўриқхонасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тушумларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ва суд йўли билан ундириб олинадиган жарима пулларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овчилик ва балиқчиликнинг мусодара этилган асбобларини, ноқонуний ўлжа қилинган маҳсулотларни сотишдан олинган пуллардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шунингдек фуқаролардан беғараз ёрдам тарзида келадиган тушумлардан ҳосил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари ўз маблағларини аниқ мақсадга қаратган ҳолда мустақил тарзда, ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Давлат қўриқхоналарининг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кўриқхоналарининг ҳудудида кўриқхоналар мақсадларига зид бўлган, табиий жараёнларнинг ўзича ривожланишига путур етказадиган ёки табиий мажмуи ва объектлар ҳолатига таҳдид соладиган ҳар қанақа хўжалик, рекреация ва бошқа йўсиндаги фаолият тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқхоналарнинг ҳудудларида ва уларнинг қўриқланма теграларида иқлимлаштириш мақсадида ўсимликлар ва жониворлар турларини ва хилларини жойлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарида улар тўғрисидаги тасдиқланган низомга мувофиқ ёнғинга қарши тадбирлар ўтказишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқхоналарнинг ёки уларга мутасаддилик қилувчи идораларнинг ходими бўлмаган фуқароларнинг қўриқхоналар ҳудудида бўлишига уларда ана шу идоралар ёки қўриқхона маъмурияти берган рухсатнома бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Давлат қўриқхоналарида илмий-тадқиқот фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш ва ўтказиш учун давлат қўриқхоналари ўз илмий ходимлар штати билан таъминланади. Илмий тадқиқотлар, шунингдек чет илмий ташкилотларни ва айрим мутахассисларни жалб этиш йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин. Давлат қўриқхоналарида олимлар кенгаши (илмий кенгаш) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиат солномаси»ни юритиш барча давлат қўриқхоналари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарининг илмий жамғармаларини сақлаш муддати чегараланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарига илмий асарларни нашр этиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналарининг илмий тадқиқотларини Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ. ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Давлат миллий табиат боғларининг таърифи ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғлари табиатни муҳофаза қилиш муассасаси бўлиб, уларнинг ҳудудлари (акваторийлари) алоҳида экологик, тарихий ва эстетик қимматга эга бўлган ҳамда табиатни муҳофаза қилиш, рекреация, маърифий, илмий ва маданий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган табиий мажмуиларни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғлари ҳудуди давлат миллий боғларига эгалик қилиш ёки улардан фойдаланиш учун бериладиган ерларда, шунингдек бошқа ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ерларида жойлашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рекреация, маърифий ва илмий мақсадларда фойдаланиш учун табиий мажмуилар ва тарихий-маданий меросларни асраб қолишни таъминлайдиган иш тартибига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикаст етган табиий мажмуиларни тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарих, маданият, меъморчилик обидаларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм, экскурсия ва дам олиш учун шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология билимларини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захираларни тежайдиган, экологик жиҳатдан соф технологияларни қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши ва бошқа фаолиятда ишлатишга жорий этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий кадрлар ва мутахассислар тайёрлашга ҳамкорлик қилиш вазифалари юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Давлат миллий табиат боғларини ташкил этиш тартиби ва уларни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишиб туриб киритган тақдимига кўра қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларини бошқариш улар фаолияти табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ қайси вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора тасарруфида бўлса, шу вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир миллий боғ қайси идора тасарруфида бўлса, шу идора тасдиқлаб берадиган Низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Давлат миллий табиат боғларининг мақоми ва маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғлари юридик шахс бўлиб, давлат бюджетидан таъминланади, мустақил балансда туради, уларнинг банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамлари, ўз номида ва Ўзбекистон Республикаси герби туширилган муҳри бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларининг маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджети ажратмаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рекреация, туризм-экскурсия, реклама-ноширлик ва ушбу Қонун ҳамда Миллий боғлар тўғрисидаги низомда рухсат этилган бошқа фаолиятдан келадиган даромадлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, кооператив ва бошқа жамоат корхоналари, муассасалари, ташкилотларидан, қўшма корхоналар, ажнабий ва халқаро ташкилотлар ҳамда хусусий шахслардан келадиган пул маблағлари ва моддий бойликлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат миллий табиат боғини муҳофаза этиш қоидасини бузувчилардан белгиланган тартибда ундириб олинадиган жарима пуллардан иборат тушумлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларнинг фаолияти натижасида давлат миллий табиат боғига етказилган зарар ўрнини қоплаш ҳисобидан келадиган тушумлардан ҳосил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғлари ўз маблағларини аниқ мақсадга қаратган ҳолда мустақил тарзда, ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Давлат миллий табиат боғларининг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларининг ҳудудларида табиий мажмуи ва объектлар ҳолатини, уларнинг рекреация, маданий ва эстетик қимматини инобатга олган ҳолда муҳофаза этиш ва улардан фойдаланишнинг табақалаштирилган тартиби белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларининг теграсида давлат қўриқхоналари ҳудудлари учун назарда тутилган тартибдаги қўриқ тегралари, рекреация, хўжалик ва ўзга йўсиндаги фойдаланиш тегралари, тарихий-маданий объектларнинг муҳофаза тегралари ажратиладики, уларда давлат миллий табиат боғлари вазифаларига зид бўлмаган фаолият билан шуғулланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларининг ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт кесишга (санитария мақсадидаги ва парваришлаш йўсинидаги кесиш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик жиҳатдан хавф-хатар туғдирувчи саноат корхоналарининг фаолият олиб боришига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрологик ва гидрогеологик тартибни ўзгартириб юборувчи ҳаракатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ эрозиясини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат миллий табиат боғларининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва муҳандислик-коммуникация ишлари олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё ва радиоактив моддаларнинг чиқиндиларини кўмишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлимлаштириш мақсадида тирик организмларни кўчириб келтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат миллий табиат боғларида улар ҳудудининг табиий, илмий, эстетик ва маданий қиммати пасайишига олиб келувчи бошқа фаолият турлари тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғнинг расамади билан фаолият кўрсатиши учун йўллар, бошқа коммуникация ва иншоотлар қуриш зарур бўлиб қолган ҳолларда шикаст топган ерларни маданийлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари мажмуини ўтказиш мажбурийлиги назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНАЛАРИ ВА ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИКЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Давлат буюртма қўриқхонаси тушунчаси ва бундай қўриқхонани ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртма қўриқхоналари табиий мажмуиларни ёки уларнинг айрим бўлакларини асраш, кўпайтириш ва тиклаш мақсадида буюртма қўриқхона олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур муддатга ажратиб бериладиган ҳудудлар (акваторийлар)дир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртма қўриқхоналари республика ва маҳаллий аҳамиятга молик бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртма қўриқхоналар вазифасига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида қимматга эга бўлган табиий ландшафтлар ва мажмуиларни асраш ва тиклаш учун мўлжалланган ландшафт (яхлит) буюртма қўриқхоналарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли, нодир ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва жониворлар турларини асраб қолиш ва тиклаш учун мўлжалланган биологик (ботаник, зоологик) буюртма қўриқхоналарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим қазилма бойликлар ва уларнинг мажмуини асраб қолиш учун мўлжалланган палеонтологик буюртма қўриқхоналарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жонсиз табиатнинг қимматли объектлари ва мажмуиларини асраб қолиш учун мўлжалланган гидрологик (ботқоқ, кўл, дарё) буюртма қўриқхоналарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиат яратган нодир ва ноёб рельеф шаклларини асраб қолиш учун мўлжалланган геоморфологик буюртма қўриқхоналарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодир геологик ва минералогик ҳосилалар ва тузилмаларни асраб қолиш учун мўлжалланган геологик ва минералогик буюртма қўриқхоналарга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноёб минерал ва ўзга хил геологик тузилмаларга эга бўлган ҳамда фундаментал илмий аҳамиятга молик геологик буюртма қўриқхоналарга давлат қўриқхонаси мақоми берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртма қўриқхоналар фаолият муддатлари кўрсатилмай (муддатсиз), 5 йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатли) ёки 5 йилдан кам муддатга (қисқа муддатли) қилиб ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳамиятига молик давлат буюртма қўриқхоналарини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий аҳамиятга молик давлат буюртма қўриқхоналари табиатни муҳофаза этиш идораларининг тақдимига кўра вилоят ҳокимларининг қарори билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Давлат буюртма қўриқхоналарининг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртма қўриқхоналари деб эълон қилинган ҳудудлар уларни хўжалик мақсадларида истифода этаётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан тортиб олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерида давлат буюртма қўриқхоналари ташкил этилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар давлат буюртма қўриқхонаси белгилайдиган тартибга риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртма қўриқхоналарининг ҳудудларида буюртма қўриқхона олдига қўйилган вазифаларга зид бўлган фаолиятнинг ҳар қанақа тури тўхтатилади ёки чеклаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир давлат буюртма қўриқхонасининг аниқ вазифалари ва иш тартибининг хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг идоралари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишиб туриб ишлаб чиқиладиган ҳамда давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этиш тўғрисида қарор чиқарган идора тасдиқлайдиган низомда белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Давлат табиат ёдгорликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик, илмий, эстетик, маданий жиҳатдан ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмас, қимматли, келиб чиқиши табиий бўлган объектлар давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиат объектларини давлат ҳокимиятининг маҳаллий идоралари табиатни муҳофаза этиш бўйича давлат идоралари тақдимига биноан давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан улар эгаллаб турган ер участкаларини тортиб олмай туриб ҳам объект давлат табиат ёдгорлиги деб эълон қилинишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат табиат ёдгорликлари жойлашган ҳудудда уларни асраб қолишга таҳдид этувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиат ёдгорликларини муҳофаза этиш тартибини таъминлашга оид мажбуриятлар бу ёдгорликлар қайси корхона, муассаса ва ташкилот ҳудудида бўлса, шу корхона, муассаса ва ташкилот зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий объектни давлат табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарган идора объектни муҳофаза остига ўтказиш ва муҳофаза этиш мажбуриятини расмийлаштириш ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли диний мақсадларда фойдаланиб турган давлат табиат ёдгорликлари уларни муҳофаза этиш ва ободонлаштириш ишлари ўтказиш мақсадида давлат табиат ёдгорлигини асраб қолиш шарти билан диний ташкилотларга ёки алоҳида шахсларга фойдаланиш учун ёхуд ижарага берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ЎЗГА ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари) ва уларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарёларнинг, кўлларнинг, сув омборларининг, каналларнинг, коллекторларнинг ҳамда бошқа сув объектларининг ўзанларига туташ ҳудуд сувни муҳофаза қилиш теграси деб эътироф этилади ва бу ҳудуд учун ифлосланиш, булғаниш, саёзланишнинг ҳамда сув объектлари тупроқ нураши маҳсуллари бўлмиш лойқа билан тўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек энг мақбул сув маромини сақлаб туриш учун махсус тартиб-қоида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари)нинг иш тартиби ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган тегралар (дарё увалари, оқизиқли адирлар, тоғ ёнбағирларининг этаклари)га ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган тартибга мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги идораларининг тақдимига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро дарёлардаги сувни муҳофаза қилиш тегралари манфаатдор давлатлар ўртасида тузилган шартномаларга биноан белгиланади. Аҳоли пунктлари ҳудудида хўжаликлараро ер тузиш ва ер текислаш чоғида сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари) барпо этишга доир масалалар табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги идоралари билан келишиб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари)нинг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш теграси доирасида сув объектларини ёқалаб хўжалик фаолияти юритиш қатъий чекланган ҳудуддан иборат қирғоқ бўйи минтақалари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш теграси доирасида аҳоли пунктларидаги аҳолининг ичиши ва рўзғорда фойдаланиши учун сув тўплаш мақсадида сув объектларини ёқалаб санитария муҳофазаси минтақаси белгиланиб, унда ҳар қандай хўжалик фаолияти юритиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари) доирасида чекланган хўжалик фаолияти юритишга йўл қўйилади. Сувни муҳофаза қилиш теграсида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бута-дарахтларни кесиш (санитария мақсадидаги ва парвариш йўсинидаги кесиш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли кимёвий моддалар қўлланиш, заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборлари қуриш ҳамда бундай модда ва ўғитларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
канализация-тозалаш иншоотлари ва оқова сувлар тўпланадиган турли хил иншоотлар қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик комплексларини, ахлат, ишлаб чиқариш чиқиндилари ташланадиган, кўмиладиган жойларни жойлаштириш, шунингдек суғоришда «шарбат» (суюқ гўнг) ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортини қўйиб туриш, уларга ёнилғи қуйиш, уларни ювиш ва таъмир қилиш жойларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари сақланадиган омборхоналарни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиғир, каноп ва тери ювиладиган жойлар ташкил этиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарё ўзанларини ўзгартириш, фойдали қазилмалар кавлаб олиш ва сув захиралари ҳолатига таъсир қиладиган бошқа ишлар бажаришга фақат сув хўжалиги, сувни муҳофаза қилиш ва геология идораларининг рухсати билангина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш теграларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби ҳамда шартларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Курорт табиий ҳудудлар ва уларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш ва саломатликни тиклаш хусусиятларига, минерал манбаларга, даволовчи балчиқ қатламларига, қулай иқлим шароитлари ва бошқа шарт-шароитларга эга бўлган табиий ҳудудлар курорт табиий ҳудудлар деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курортлар маҳаллий ва республика аҳамиятига молик бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳамиятига молик курортларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма тақдимномасига биноан ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий аҳамиятга молик курортлар давлат ҳокимияти маҳаллий идораларининг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма тақдимномасига биноан қабул қилган қарорлари билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Курорт табиий ҳудудларнинг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курорт табиий ҳудуд уч теграга бўлинади. Даволаш хусусиятига эга манбалар, даволовчи балчиқ қатламлари бор ҳудуд биринчи теграга киради. Бундай теграда ҳар қандай хўжалик фаолияти билан шуғулланиш ман этилади, даволаш хусусиятига эга манбалар ва балчиқ билан даволаш шифохоналари теварак-атрофини ободонлаштириш учун зарур иншоотлар қуриш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйларининг дам олувчилар ҳордиқ чиқарадиган манзиллари, улар даволаниши ва яшаши учун қурилган бинолар жойлашган ҳудуд иккинчи теграга киради. Бу теграда хўжалик фаолияти юритиш ман этилади, даволаш ва дам олишни ташкил этиш учун зарур бўлган фаолият бундан мустасно, шунингдек бу ҳудудда вақтинча истиқомат қиладиган тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари бошқа аҳолининг яшаши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларига туташ ҳудуд учинчи теграга киради. Бу теграда даволаш манбаларига зиён етказмайдиган ҳамда атроф муҳитга зарарли жисмоний таъсир этиш ва ифлослантириш йўли билан дам олиш ҳамда даволаниш учун яратилган шароитларни ёмонлаштирмайдиган чекланган хўжалик фаолияти юритишга рухсат берилади. Бундай курорт табиий ҳудудлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни кавлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт кесиш (санитария мақсадидаги ва парваришлаш йўсинидаги кесиш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборлари қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли кимёвий моддалар қўлланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахлат тўкиладиган, кимёвий ва радиоактив моддаларнинг чиқитлари кўмиладиган жойларни жойлаштириш, кимё, целлюлоза-қоғоз, металлургия саноати корхоналарининг иш олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойнинг гидрология маромини ўзгартирувчи ишлар бажариш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Рекреация тегралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун қулай жуғрофий ва иқлим шароитларига эга ҳудудлар рекреация тегралари деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рекреация тегралари давлат ҳокимияти маҳаллий идораларининг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномасига биноан қабул қилган қарори билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рекреация теграларида оммавий дам олиш ва туризм манфаатларига зид келмайдиган чекланган хўжалик фаолияти юритишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рекреация теграларида кимё, металлургия, микробиология корхоналари ва ташкилотларининг фаолият кўрсатиши, пестицидларни қўлланиш, ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган, кимёвий ва радиоактив моддалар, рўзғор ва ишлаб чиқариш чиқиндилари ташланадиган ва кўмиладиган жойларни жойлаштириш, дарахт кесиш (санитария мақсадидаги ва парваришлаш йўсинидаги кесиш бундан мустасно), жойнинг гидрологик маромини бузадиган ишлар бажариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ботаника боғлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника боғлари ботаника термалари тузиш, тўлдириш ва асраш, илмий, ўқув ва таълим ишлари олиб бориш йўли билан маҳаллий миқёсдаги ва жаҳон миқёсидаги ўсимликлар мажмуиларининг нодир ва муайян туркумга хос турларини махсус яратилган шароитда асраш, ўрганиш, иқлимлаштириш, кўпайтириш ҳамда улардан самарали, оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумдавлат аҳамиятига молик ботаника боғлари табиатни муҳофаза қилиш борасида илмий-тадқиқот муассасалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий аҳамиятга молик ботаника боғларига белгиланган тартибда илмий-тадқиқот муассасаси мақоми берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерлар ва сув кенгликларининг участкалари барча табиий захиралари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда хўжалик мақсадларида фойдаланишдан тортиб олиниб, ботаника боғларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника боғларининг ҳудудида уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга алоқаси бўлмаган ҳамда ўсимликлар мажмуи термаларини асрашга таҳдид қилувчи фаолият билан шуғулланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Дендрология боғлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дендрология боғлари илмий, маданий, рекреация ва бошқа йўсинда ғоят самарали фойдаланиш учун дарахтлар ва буталарнинг ҳар хил турларини ҳамда улардан таркиб топган дарахтзорлар-бутазорларни махсус яратилган шароитда асраш ва ўрганиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумдавлат аҳамиятига молик дендрология боғлари табиатни муҳофаза этиш борасида илмий-тадқиқот муассасалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий аҳамиятга молик дендрология боғларига белгиланган тартибда илмий-тадқиқот муассасаси мақоми берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер майдонлари барча табиий захиралари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда хўжалик мақсадларида фойдаланишдан тортиб олиниб, дендрология боғларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дендрология боғларининг ҳудудида уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга алоқаси бўлмаган ҳамда дендрология термаларини асрашга таҳдид қилувчи фаолият билан шуғулланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дендрология боғларининг ҳудудида ботаника боғлари учун белгиланган талабларга мувофиқ тегралаш ишлари ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Қўриқланма (оралиқ) тегралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланма (оралиқ) тегралар давлат қўриқхоналарига, давлат миллий табиат боғларига, давлат буюртма қўриқхоналарига, давлат табиат ёдгорликларига ва алоҳида муҳофаза этиладиган ўзга табиий ҳудудларга бўладиган салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида чекланган хўжалик фаолияти юритилувчи ҳудудни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланма (оралиқ) теграда хўжалик фаолияти ва табиатдан фойдаланишнинг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсир келтириб чиқарувчи турлари билан шуғулланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланма (оралиқ) теграларнинг катта-кичиклиги ва уларнинг иш тартиби алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бағоят қимматли ва нодир ўсимликлар турларининг ирсий фондини муҳофаза этиш ва сақлаб қолиш, шунингдек ўрмон фонди майдонларида давлат қўриқхоналари, давлат миллий табиат боғлари ва алоҳида муҳофаза этиладиган ўзга табиий ҳудудларнинг иш тартибини таъминлаш мақсадида ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмонларнинг тақиқланган минтақаларини давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идоралари табиатни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги идоралари тақдимига биноан белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ҳайвонот боғлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот боғлари экологик таълим-тарбия ишларини йўлга қўйиш, ҳайвонларнинг нодир экзотик ва маҳаллий турлари экспозицияларини яратиш, уларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, ёввойи ҳайвонларни ўрганиш ҳамда уларни тутқунликда кўпайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумдавлат аҳамиятига молик ҳайвонот боғлари маданий-маърифий йўналишдаги табиатни муҳофаза қилиш муассасалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер майдонлари барча табиий захиралари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда хўжалик мақсадларида фойдаланишдан тортиб олиниб, ҳайвонот боғларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот боғларининг ҳудудида уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга алоқаси бўлмаган ҳамда бу боғлардаги ҳайвонларнинг ҳаёти учун қулай шароитни сақлаб қолишга таҳдид қилувчи фаолият билан шуғулланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот боғларининг ҳудудида улар олдига қўйилган вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни бир жойда асраш ва улардан маданий ҳамда билимни ошириш мақсадларида фойдаланиш учун экспозиция теграси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарҳадида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган илмий тегралар (бундай теграга киришга рухсат ҳайвонот боғининг маъмурияти белгилаб қўядиган тартибда берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот боғи томошабинларининг дам олиши ва уларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учун рекреация теграси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи хўжалик объектларини жойлаштириш учун хўжалик теграси ажратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот боғлари жониворларнинг кўчма экспозицияларини ташкил этишлари, жониворларни озуқа билан таъмин этиш мақсадида барпо этиладиган ёрдамчи хўжаликларга эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Балиқ хўжалиги тегралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодир, йўқолиб бораётган балиқ турлари ва бошқа сув жонзотларини муҳофаза этиш ва кўпайтириш мақсадида, шунингдек балиқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув объектлари ёки уларнинг бир қисми балиқ хўжалиги тегралари деб эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув объектларининг балиқ хўжалиги теграларидаги иш тартиби табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги идоралари тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқ хўжалиги теграларида балиқлар ва бошқа сув жонзотларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни кўпайтириш билан боғлиқ шароитларга зарар етказувчи ҳар қандай хўжалик фаолияти билан шуғулланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БЎЛИМ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР МУҲОФАЗАСИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Давлат қўриқхоналари ва давлат миллий табиат боғларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қўриқхоналари ва давлат миллий табиат боғларини муҳофаза қилишни махсус табиат ҳудудларини муҳофаза қилиш инспекцияси амалга оширади ва бу иш давлат қўриқхонаси тўғрисидаги ёки давлат миллий табиат боғи ҳақидаги низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза қилиш ходимлари давлат қўриқхоналари ва давлат миллий табиат боғлари штатида турадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторларига хос барча ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиат ёдгорликлари қайси корхона, муассаса ва ташкилотнинг ер майдонида жойлашган бўлса, ана шу корхона, муассаса ва ташкилот амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти давлат буюртма қўриқхонаси ёки давлат табиат ёдгорлиги тасарруф этиш ёхуд фойдаланиш учун берилмаган ер майдонида жойлашган бўлса, у ҳолда бундай қўриқхона ёки табиат ёдгорлигини муҳофаза қилишни у қайси идоранинг қарамоғида бўлса, ана шу идора таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, муассаса ва ташкилотлар давлат буюртма қўриқхоналари ҳамда давлат табиат ёдгорликлари муҳофаза қилинишини таъминламайдиган ҳолларда давлат буюртма қўриқхонаси ва давлат табиат ёдгорлиги эгаллаб турган ер майдони ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш учун зарур унга туташ ҳудуд ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат табиат ёдгорлиги муайян ердан фойдаланувчи, ер эгаси ёки сувдан фойдаланувчига биркитиб қўйилмаган ер майдонида ёки сув объектида жойлашган бўлса, уларнинг муҳофаза қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идоралари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган ўзга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни муҳофаза қилиш минтақаларини (теграларини) муҳофаза қилиш табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги идоралари томонидан таъминланади. Сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари) таркибига кирувчи ерлар чекланган хўжалик фаолияти юритиш учун корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга улар эгалигига, фойдаланишига биркитиб қўйилаётган ёки ижарага берилаётган ҳолларда сувни муҳофаза қилиш минтақаларини (теграларини) муҳофаза қилиш вазифаси мазкур корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув объектларининг санитария муҳофаза тегралари ички ишлар идоралари томонидан муҳофаза этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курорт табиий ҳудудларни ва рекреация теграларини муҳофаза қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идоралари томонидан, табиатни муҳофаза қилиш идоралари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ботаника боғларини, дендрология боғларини ва ҳайвонот боғларини муҳофаза қилишни уларнинг маъмуриятлари таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланма (оралиқ) теграларни муҳофаза қилишни ҳудудида қўриқланма (оралиқ) тегралар жойлашган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар таъминлайдилар. Қўриқланма (оралиқ) теграларнинг ҳудуди корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга берилмаган ҳолларда бу теграларни муҳофаза қилиш табиатни муҳофаза қилиш идоралари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмонларнинг таъқиқланган минтақаларини муҳофаза қилишни ўрмонни муҳофаза қилиш идоралари таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқ хўжалиги теграларини муҳофаза қилишни мазкур сув объектида балиқчилик билан шуғулланувчи корхоналар ҳамда табиатни муҳофаза қилиш идоралари таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БЎЛИМ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРГА ДОИР МУНОСАБАТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга доир муносабатлар билан боғлиқ низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг иш тартибини таъмин этиш масалаларига доир корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқаролар, давлат идоралари ўртасидаги низолар суд ёки хўжалик суди томонидан қараб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги табиий захиралардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларига доир низолар ер, сув, ўрмон тўғрисидаги қонунларда, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга доир муносабатлар билан боғлиқ мулкий низолар қонунларда белгиланган тартибда суд ёки хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII БЎЛИМ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИНГ ИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг иш тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиат-қўриқхона фонди ҳудудлари ва объектларидан ўз ўрнида фойдаланмасликда, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларни барпо этиш ва улар ишини йўлга қўйиш лойиҳаларининг талабларини бузганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, уларнинг муҳофаза этиладиган тегралари доирасида ман этилган хўжалик фаолияти билан шуғулланганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг объектлари ва муҳофаза этиладиган теграларида олдиндан экологик экспертиза ўтказмай туриб ёки бундай экспертиза хулосаларини бузган ҳолда хўжалик фаолиятини йўлга қўйганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда фалокатларнинг экологик оқибатлари ва бошқа зарарли таъсирларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўрмаганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барпо этиш тўғрисидаги илтимосномаларни қараб чиқиш муддатлари ва тартибини бузганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлардан фойдаланиш талабларини бузганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланишда кимёвий, физик, биологик ва ўзга хил таъсирлар йўл қўйиладиган меъёрдан ошиб кетганликда, бундай ҳудудларни истифода этиш учун берилган рухсатномаларнинг талабларини бузганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий объектларнинг табиий мажмуилари ҳамда уларнинг таркибига киритишни мўлжаллаб асраб қўйилган жойларни бузганликда, уларга шикаст етказганликда ёки уларни йўқ қилганликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг чегарасини ўзбошимчалик билан ўзгартирганликда, бундай ҳудудларни ўз билгича бошқа эҳтиёжлар учун ажратиб берганликда айбдор бўлган шахслар маъмурий, жиноий ва ўзга хил жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунларни ўзгача тарзда бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ўзга юридик ва жисмоний шахслар алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг иш тартибини бузиш орқали етказган зарарларнинг ўрнини қонунларда белгиланган ҳажмда ва тартибда қоплашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Корхоналар, ташкилотлар, цехлар, қурилмаларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш, чеклаб қўйиш, ўзгартириш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳолатига зарарли таъсир ўтказаётган корхоналар, ташкилотлар, цехлар, қурилмаларнинг фаолияти зарарли таъсир кўрсатаётган манбалар, шу жумладан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда уларнинг муҳофаза қўриқланма тегралари ташқарисидаги манбалар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилади ёки чеклаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилаётган зарарни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, корхона, ташкилот, цех ва қурилмаларнинг фаолияти тўхтатилади ҳамда уларнинг фаолият йўналиши ўзгартирилганидан ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсири албатта бартараф қилинганидан кейингина фаолиятлари амалдаги қонунларга мувофиқ қайта тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ БЎЛИМ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР ВА БИТИМЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бобида ўзга қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
871-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 255-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 2-модда)