03.09.1993 йилдаги 935-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕТЕРИНАРИЯ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-397-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ветеринария
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария — ҳайвонларни касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларни даволаш, ишлаб чиқариш ва аҳолининг юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, одамларнинг ҳайвонга ҳам, инсонга ҳам хос касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал этишга доир давлат, жамоат, хўжалик ва махсус ветеринария тадбирлари мажмуидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ветеринариянинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ветеринариянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни (чорва моллар, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар, асаларилар, ҳайвонот боғларидаги, тажрибахоналар ва бошқа шу кабилардаги жониворларни) касалликлардан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона давлат ветеринария назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ходимлари тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника ютуқларини ветеринария амалиётига татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ветеринария иши Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ветеринариянинг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат ветеринарияси, идоравий ва хусусий ветеринариялар амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария хизматини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг давлат ветеринария бошқармалари, туманлар, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг давлат ветеринария бўлимлари, уларнинг қарамоғидаги ҳайвонлар касалликларига қарши кураш станциялари (туман ветеринария станциялари), диагностика марказлари, ветеринария шифохоналари, лабораториялари, экспедициялари, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш отрядлари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари ва давлат ветеринария тармоғининг бошқа ташкилот ва муассасалари амалга оширадилар.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлардаги давлат ва идоравий ветеринария бўлинмаларининг тузилиши ва миқдори чорвачиликнинг ривожланиш хусусиятларини, қушхона ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади ҳамда бош давлат ветеринария нозирлари билан келишилган ҳолда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва идоравий ветеринария хизмати муассасалари қошида қонунларга мувофиқ шартнома асосида ветеринария хизмати кўрсатадиган қўшма корхоналар, кооперативлар ва бошқа хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ветеринария хизматини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси амалга оширади. Давлат ветеринария бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тайинлайдиган бошлиқ бошчилик қилади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария бош бошқармаси халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ветеринария хизматига раҳбарликни тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг давлат ветеринария бошқармалари амалга оширадилар. Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг давлат ветеринария бошқармаларига тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тайинлайдиган бошлиқ бошчилик қилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ва шаҳарларда ветеринария хизматига раҳбарликни туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлимлари амалга оширадилар. Туман ва шаҳарлардаги ветеринария бўлимларига тегишли туман ва шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят давлат ветеринария бошқармалари тайинлайдиган бошлиқ бошчилик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегарасида ва транспортда ветеринария хизматига раҳбарликни давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси амалга оширади. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тайинлайдиган бошлиқ бошчилик қилади.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардаги ветеринария хизматини бошқариш давлат идоралари ваколатлари доирасида тегишли ҳокимларга ва юқори идораларга бўйсунадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(5-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Давлат ветеринария хизматининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария хизмати идоралари ўз ваколатлари доирасида идоравий мансублиги ҳамда мулк шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг иши устидан, шунингдек айрим шахсларнинг фаолияти устидан ветеринария-санитария назоратини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эпизоотик вазиятни баҳолайди ва ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳайвонларнинг эгаларига юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни йўқотиш тадбирларини амалга ошириш юзасидан бажарилиши мажбурий кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан қўриқлаш, моллар, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашё, ем-хашак, озуқабоп қўшимчалар ва чорвачиликда қўлланиладиган бошқа воситаларни тайёрлаш, ташиш, хорижга чиқариш ва хориждан келтириш устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликларнинг келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлишининг сабабларини таҳлил қилади, бундай ҳолларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, ҳайвонларни даволаш ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг касалликларини аниқлаш, шунингдек ем-хашак ва ичимлик сув сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория-клиник ҳамда бошқа тадқиқотлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг юқумли, инвазион касалликларининг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа хизматлар билан биргаликда одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли бўлган юқумли касалликларнинг манбаига барҳам беради, шунингдек ўзаро ахборотлар айирбошлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария-санитария жиҳатдан юқори сифатли чорва маҳсулотлари ва хом ашёси ишлаб чиқарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча чорвачилик объектлари, қушхоналар, гўшт-сут ва бошқа чорва маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар, бозорлар ва хом ашё омборларининг ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилади, бу объектларнинг қурилиши ва қайта қурилишини, шунингдек ер қазиш ишларини ветеринария экспертизасидан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларидан юқумли касалликлар ёйилиб кетишининг олди олиниши ва бартараф этилишини таъминлаш тадбирлари ўтказилишини, шунингдек ҳайвонларнинг эпизоотик ҳолатини аниқлаш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этишни талаб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касаллик аниқланганда ёки ҳайвонларнинг ўта хавфли касаллиги мавжудлиги ҳақида шубҳа пайдо бўлганида юридик ва жисмоний шахсларга молларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш, чорвачилик маҳсулотлари ва ҳайвонотга мансуб хом ашёни зарарсизлантириш, уларни ишловдан ўтказиш ёки улардан фойдаланишга доир бажарилиши мажбурий талабларни белгилаб қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, идоравий ва хусусий ветеринария мутахассисларининг фаолиятини назорат этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Давлат ветеринария инспекторлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори ҳисобланади, унинг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг давлат ветеринария бошқармалари бошлиқлари вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегараси ва транспортдаги Бош давлат ветеринария инспектори ҳисобланади, унинг ўринбосарлари эса давлат чегараси ва транспортдаги Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
(7-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар ва туманлар давлат ветеринария хизматларининг бошлиқлари тегишли шаҳар ва туманнинг давлат ветеринария инспектори ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларининг) бошлиқлари тегишли чегара участкаси ва транспортдаги давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, вилоятлар, Тошкент шаҳри, давлат чегараси ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Қонунга мувофиқ ягона давлат ветеринария назоратини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Давлат ветеринария инспекторларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда давлат ветеринария инспекторлари ўз ваколатлари доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек алоҳида шахсларга зарур ветеринария-санитария тадбирлар ва эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берадилар;
(8-модданинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ветеринария бош бошқармаси белгилайдиган рўйхатдаги ўта хавфли юқумли касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган тақдирда бу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, ишловдан ўтказиш ёки ўзга тарзда фойдаланиш тўғрисида барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва алоҳида шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария назорати остидаги объектларга кеча-кундузнинг исталган пайтида бемалол, монеъликсиз кирадилар ва ветеринария қонунларининг бузилганлиги ҳолларини бартараф этиш хусусида ҳамма учун мажбурий кўрсатмалар берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳолати ветеринария-санитария жиҳатидан қониқарсиз ёки моллар соғлиғига, шунингдек маҳсулотлар сифатига зарарли таъсир кўрсатиш хавфи бўлган темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик объектлари, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёни қайта ишлайдиган ҳамда сақлайдиган корхоналарнинг ҳайвонларнинг юқумли касалликлари жиҳатидан нобоплиги ёки ветеринария-санитария ҳолати қониқарсизлиги аниқланганда улардан фойдаланишни тақиқлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар гигиенаси нормалари ва ветеринария-санитария қоидаларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилгунга қадар чорвачилик фермаларида, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёни ишловдан ўтказиш ҳамда сақлаш корхоналарида ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қурилишини, қайта қурилишини, янги қурилган, тикланган ва қайта қурилган объектларнинг фойдаланишга топширилишини тўхтатиб қўядилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунни, ҳайвонлар карантини қоидаларини, бошқа ветеринария-санитария талабларини бузганлик учун мансабдор ва ўзга шахсларга белгиланган тартибга мувофиқ маъмурий жазо берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг эгалари, ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек фуқаролар ва ветеринария мутахассислари ушбу Қонун, қонун асосида чиқарилган ҳужжатлар ва ветеринариянинг бошқа талабларини бажаришлари устидан назоратни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара жойларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли ташкилотлар ва идораларни хабардор қиладилар, зарур тавсиялар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария дори-дармонлари, биологик, кимёвий ва бошқа дорилар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачилик ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қиладилар, уларнинг ҳайвонлар соғлиғи ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотларнинг сифатига таъсирини баҳолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Давлат ветеринария хизматини моддий ва молиявий таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг молларни суғурта қилиш маблағларидан ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли хизматлар кўрсатганлик учун ветеринария корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари оладиган маблағлар ҳисобига таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун талабларини бузганлик учун ундириладиган маъмурий жарима пуллари вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг эпизоотик фондларига тушади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тақдимига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Идоравий ветеринария хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий ветеринария хизмати вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тасарруфида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий ветеринария хизматларининг ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария идораларининг услубий раҳбарлиги ва назорати остида ҳайвонларга идоравий ветеринария назоратини ва ветеринария хизмати кўрсатишни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Идоравий ветеринария хизмати ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий ветеринария хизматининг ветеринария мутахассислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идорага қарашли ветеринария назорати остидаги объектларга кеча-кундузнинг исталган пайтида бемалол, монеъликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонунларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан эпизоотик касалликларнинг олдини олишни ва улар бартараф этилишини таъминлайдиган тадбирлар ўтказишни, шунингдек идорага қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳайвонларнинг эпизоотик ҳолатини аниқлаш учун зарур маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Идоравий ветеринария хизмат ветеринария мутахассисларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий ветеринария хизматининг ветеринария мутахассислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария тўғрисидаги қонунларнинг бажарилиши устидан ўз ваколатлари доирасида идоравий ветеринария назоратини амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар, даволаш ва ветеринария-санитария тадбирлари ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларда юқумли касалликлар борлиги хусусида шубҳа пайдо бўлганида бу ҳақда давлат ветеринария хизмати идораларига зудлик билан хабар қилиш ва касалликларнинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар, ветеринария-санитария ва даволаш-профилактика тадбирлари ўтказиш ҳамда ветеринария тўғрисидаги қонунлар бузилишида айбдор бўлган мансабдор ҳамда бошқа шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга таклифлар киритишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар ҳақида давлат ветеринария хизмати олдида белгиланган тартибда ҳисоб бериб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Идоравий ветеринария хизматини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий ветеринария хизмати тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хўжаликлар ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Хусусий ветеринария фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ветеринария фаолияти билан ветеринария врачи бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шуғулланишга ҳақлидирлар. Ветеринария фельдшерлари ва техниклари ветеринария врачи назорати остида хусусий иш билан шуғулланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланаётган ветеринария мутахассислари белгиланган тартибда берилган тегишли рухсатномалар (лицензиялар)га эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи мутахассисларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи ветеринария мутахассислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг карантин ёки қонунларда белгиланган чеклашлар қўлланадиган касалликларга чалиниши ҳолларини истисно этганда касалликни аниқлаб ташхис қўйиш ва даволаш билан шуғулланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни касалланишдан сақлаш мақсадида эмлаш тадбирлари ўтказишга, шунингдек ҳайвонларнинг эгаларига маслаҳат беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар соғлиғига доир ветеринария ҳужжатлари беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моллар ва бошқа ҳайвонларнинг юқумли касалликларга чалиниши хавфи пайдо бўлганида ҳайвонларни, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёни, шунингдек ем-хашакни объектга четдан олиб кириш ва объектдан четга олиб чиқишни тақиқлаб қўйишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи мутахассисларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи ветеринария мутахассислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларда юқумли касалликлар борлиги хусусида шубҳа пайдо бўлганида бу ҳақда маҳаллий давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилишлари ва касалликларнинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликлар кенг тарқалиб кетганида давлат ветеринария хизмати кўрсатмаларига мувофиқ равишда ветеринария тадбирларини амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошираётган ишлари ҳақида давлат ветеринария хизмати олдида белгиланган тартибда ҳисоб бериб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ҲАЙВОН ВА ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ҲАМДА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотлари эгаларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотлари эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизмати кўрсатилиши учун давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматлари билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизматидан ҳайвонларнинг касалликка чалиниш даражаси, эпизоотик вазият ва ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотларини махсус тадқиқ этиш натижалари ҳақида ахборотлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси белгилаган тартибда ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари, ем-хашак, ветеринария дори-дармонлари сотиб олиш ва сотиш, шу жумладан хориждан сотиб олиш ва хорижга сотиш;
(17-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият органлари, давлат, идоравий ветеринария хизматлари ҳамда хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланаётган мутахассисларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ва кўрсатмалари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотлари эгаларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотларининг эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун ва ветеринария тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобига ҳайвонлар юқумли касалликларга чалинишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини амалга оширишлари, бюджетдан молиявий таъминланадиган тадбирлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касал ҳайвонни даволатишлари, зарур бўлганда ветеринария мутахассисининг кўрсатмасига биноан сўйиш ёки йўқ қилиб ташланишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли бўлган моддалар ёки юқумли касаллик қўзғатувчи микроблар билан ифлосланган ёхуд зарарланган чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини истисно этувчи хайвонлар гигиенаси нормаларини бажаришлари ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвон сотиб олинганлиги ва уларнинг тўсатдан ҳаром ўлиши ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати ҳоллари тўғрисида муайян ҳудудга хизмат кўрсатувчи тегишли ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизматининг ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш юзасидан берган тақдимномаларини бажаришлари ҳамда карантинга доир тегишли тадбирлар ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини таъминлашлари, шунингдек даволаш-профилактика ишловларини тўлиқ ҳажмда ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик фермаларини, ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотлари сақланадиган бинолар ва бошқа иншоотларни, шунингдек яйловлар, сув ҳавзалари, мол ҳайдаб ўтиладиган йўллар, темир йўл бекатлари, кўргазмалар, ярмаркалар, бозорлар, сўйиш пунктлари, майдончалар, гўшт комбинатлари, сепаратор бўлимлари, сут пунктлари ва заводларини лозим бўлган ветеринария-санитария ҳолатида сақлашлари, уларда дезинфекциялаш, дезинсекциялаш ва дератизациялаш ишларини ўз вақтида ўтказишлари, шунингдек ўлган ҳайвонлар жасадини йиғиштириб олишлари ва йўқ қилиб ташлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ва хом ашёси савдо-сотиғини фақат давлат ветеринария хизматининг рухсати билан махсус ажратилган жойларда ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария мутахассисларининг талабига биноан ҳайвонларни кўрикдан, диагностик текширувдан, эҳтиёти шарт йўсинида эмлашдан ва даволаш-профилактика ишловларидан ўтказиш учун топширилишини таъминлашлари, ветеринария ходимларига кўрсатилган ветеринария хизматлари эвазига ҳақ тўлаган ҳолда ветеринария тадбирларини ўтказиш учун зарур шарт-шароит яратиб беришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ёки чорва маҳсулотларининг яроқсизлиги ҳайвон эгаларининг айби билан пайдо бўлганлиги суд томонидан исботланган ҳолларда соғломлаштириш тадбирларига кетган харажатларни давлат ветеринария хизматига тўлашлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланмаган биопрепаратлар, дори-дармонлар, озуқабоп қўшимчалар, микроэлементлар, биологик кучайтиргичлар ва гормонларни чорвачиликда қўлламасликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан белгиланган ветеринария-санитария талабларига ҳамда ҳайвонлар, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашё ҳамда ем-хашакни чет элдан сотиб олиш ва чет элга чиқариш талабларига риоя этишлари шарт.
(18-модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ ТАРҚАЛГАНИДА КАРАНТИН БЕЛГИЛАШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганида карантин ёки чеклашлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалгани аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига биноан маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан айрим подалар, отарлар, уюрлар, қўралар, фермалар, хўжаликлар, корхоналар, темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, қишлоқ ва қўрғонларнинг ҳудудлари ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганлиги жиҳатидан ёмон аҳволда деб эълон қилинади ҳамда уларда карантин ёки зарур чеклашлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганлиги жиҳатидан ёмон аҳволда деб эълон қилиш ҳамда уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли бош давлат инспекторларининг тақдимномасига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятининг вакиллик органлари ёки вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан ёки Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни юқумли касалликлар билан оғриши батамом тўхтаганидан кейин карантин ёки чеклашлар ўрнатилган ҳудудда зарур ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилгандан (касалликларга қарши кураш қўлланмаларида кўрсатилган муддат ўтганидан) сўнг тегишли бош давлат ветеринария инспекторларининг тақдимномасига биноан карантин ёки чеклашлар ўрнатган туман, шаҳар, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимиятининг вакиллик органлари ёки ҳокимларнинг қарорлари билан ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан карантин ёки чеклашлар бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Эпизоотик касалликларга қарши фавқулодда комиссиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонлар ялпи касалланиши ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахслар фаолиятига кундалик раҳбарлик қилиш ҳамда бу борадаги ишни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятининг вакиллик органлари ёки ҳокимлар томонидан ўзининг тасдиқланган Низомига мувофиқ иш олиб борувчи эпизоотик касалликларга қарши фавқулодда комиссиялар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ветеринария ходимларининг давлат суғуртаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария идораларининг ходимлари бюджет ҳисобига давлат томонидан мажбурий суғурта қилинишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Халқаро шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонундагидан ўзгача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
935-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда)