1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сонли «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек илмий ёки табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида ярим эркин шароитда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси ҳайвонот дунёсининг яшаш шароитларини таъминлаш, уларнинг хилма-хил турларини ҳамда табиий галалари бутлигини ва яшаш муҳитини сақлаш мақсадида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, уни тиклаш ва такрор етиштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ҳайвонот дунёсига нисбатан мулкдорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси давлат мулки умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
[СПиТ:
1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Ҳайвонот дунёси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ҳайвонот дунёси объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳайвонот дунёсини ҳамда унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ва жамоат бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари рўёбга чиқарилишига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология соҳасида жамоатчилик экспертизасини ўтказадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назоратини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсига ва унинг яшаш муҳитига етказилган зарарни қоплаш масаласини қўядилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдага 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Давлат экологик экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги қурилишлар учун майдон танлаш материаллари, амалга оширилиши ҳайвонот оламининг ҳолатига ёки унинг яшаш муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонларни ташкил этиш лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни янги иқлимга мослаш ва дурагайлаш ишларининг лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳити учун хавфли бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисида низом.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш учун ҳайвонларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобга олиниши амалга оширилади, ҳайвон турларининг жуғрофий тарқалиши, уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар мажмуини, улар яшайдиган муҳитнинг тавсифини, ҳайвонлардан фойдаланиш тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган давлат кадастри юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва ҳайвонот дунёси кадастрини юритиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ҳар йили ўзлари фойдаланаётган ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда уларни муомаладан чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиб боришлари ва олинган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва давлат статистика органларига тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ҳайвонот дунёси мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектларини ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиб бориш, уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш атроф табиий муҳит давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан идоравий ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг тур бўйича хилма-хиллигини ва улар галаларининг бутлигини табиий эркинлик ҳолатида сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва такрор етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларни келишиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ишлаб чиқадиган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш, шу жумладан уни такрор етиштиришни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини, шунингдек унинг яшаш муҳити муҳофаза қилинишини ва унинг ҳолати яхшиланишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга солиқ соҳасида ва бошқа имтиёзлар бериш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ. ФОЙДАЛАНИШ ТУРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш борасида ўзларига тегишли ҳуқуқни қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда амалга оширадилар.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматли ва йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 95-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 95-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари (рўйхат № 337, 01.05.1997 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёси объектларидан уларни бериб қўйиш шартларига мувофиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тутиб олинган ҳайвонот дунёси объектларига ва улардан олинган маҳсулотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ов қилиш ёки балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан белгиланган нормалар доирасида фойдаланиш учун рухсатномалар беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектларидан ов қилиш мақсадида белгиланган нормалар доирасида фойдаланиши учун улар билан шартномалар тузишга;
LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сонли қарори билан тасдиқланган республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан балиқ овловчи корхона бириктирилган сув ҳавзасини субижарага бериши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ов ва балиқ маҳсулотини қайта ишлаш ҳамда ҳайвонот дунёси объектларидан буюмлар ишлаб чиқаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёси объектларидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва буюмлардан фойдаланиш ҳамда уларни сотишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ёки ажратиб олмасдан амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ов қилиш
[СПиТ:
1.Ов қилиш ва балиқ овлаш / Ов қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсадида излаш, изига тушиш ва қувлаб бориш, тутишга интилиш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилиш деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ов саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 95-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари (рўйхат № 337, 01.05.1997 й.)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Балиқ овлаш
[СПиТ:
1.Ов қилиш ва балиқ овлаш / Балиқ овлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш балиқ овлаш деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқ овлаш саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низом ва 2003 йил 13 августдаги 350-сонли қарори билан тасдиқланган Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари (рўйхат № 337, 01.05.1997 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг ман қилинган усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ов қилиш ва балиқ овлашда умумхавфли қуроллар ва усулларни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонларни ов қилиш ман этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ва ажратиб олмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ҳайвонларнинг хусусиятларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларнинг фойдали хусусиятларидан тупроқ ҳосил қилувчилардан, муҳитнинг табиий санитарларидан, ўсимликларни чанглатувчилардан, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларининг бошқа хусусиятларидан фойдаланиш уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларга ёки улар яшайдиган муҳитга зарар етказмасдан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларни нобуд қилмасдан, шунингдек улар яшайдиган муҳитни бузмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш квоталар асосида амалга оширилади. Квоталар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳисобга олиш маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ана шу турдаги ҳайвонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига чеклашлар ёхуд тақиқлашлар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли соғлиғини сақлаш, қишлоқ хўжалик моллари ва бошқа уй ҳайвонлари касалликларга чалинишининг олдини олиш, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш, ҳайвонот дунёсининг турлари бўйича хилма-хиллигини сақлаб туриш мақсадида ёввойи ҳайвонлар айрим турларининг миқдорини тартибга солиш тадбирлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги ҳайвонлар миқдорини тартибга солиш тадбирларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган ва уларнинг яшаш муҳити сақланиб қолишини таъминлайдиган усуллар билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини ҳисобга олиб ҳамда ер, сув ва ўрмон захираларини муҳофаза қилишни амалга оширадиган тегишли давлат органлари билан келишган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ҳайвон турлари ва уларнинг миқдорини тартибга солиш тадбирларини ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ов қилинадиган ва балиқ овланадиган ер-сув майдонлари лойиҳаларининг давлат экология экспертизаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар миқдорини ҳамда ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонлар ҳолатини ҳисобга олиш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган квоталар ва рухсатномалар, ҳайвонот дунёси объектларини ва улар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш, уларни такрор етиштириш тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ов тўғрисидаги ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш хўжаликларини юритиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослашга, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси бўйича илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади. Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш ман этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.07.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларни фойдаланишдан ажратиб олиш зарурати туғилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахс тугатилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш учун бошқа асослар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш йўли билан тугатилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар томонидан зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш мақсадида ҳайвонларни улар яшайдиган муҳитдан ажратиб олиш йўли билан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зоология коллекцияларини яратиш, уларни тўлдириб бориш, асраш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби, зоология коллекциялари билан савдо қилиш қоидалари, шунингдек зоология коллекциялари объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиш ва олиб чиқиш қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сонли қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарлиларини) кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Зоология коллекцияларининг давлат ҳисобини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик қимматга эга бўлган зоология коллекцияларининг давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай коллекцияларнинг эгалари бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларини асраш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш қоидалари ва нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсидан фойдаланишда чеклашлар ва тақиқлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва ундан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг яшаш муҳити, уларнинг урчиши шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситалардан фойдаланиш пайтида ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш;
(30-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутқунликда урчитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирларини асослашга қаратилган илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича бошқа тадбирларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига, яшаш муҳитига, ҳайвонларнинг урчиш шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўлларига таъсир кўрсатадиган фаолият ҳайвонот дунёси муҳофаза қилинишини таъминлайдиган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ердан, ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ва ер остидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши ҳамда уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юкланиши мумкин.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
LexUZ шарҳи
Тўлиқ маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29-моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси, «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ва нобуд бўлишининг олдини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ветеринария хизмати органи ва давлат санитария-эпидемиология хизмати органи ҳайвонот дунёси объектларининг касалликлари пайдо бўлиши ва тарқалиши устидан текширув ва назоратни амалга оширадилар, ҳайвонот дунёси объектлари касалликка чалинишининг барча аниқланган ҳолларини рўйхатга оладилар ва касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ёқиш, ҳайвонот дунёси объектлари ва улар яшайдиган муҳит учун хавфли бўлган материаллар, хом ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ёввойи ҳайвонлар касалликларга чалиниши ва нобуд бўлишининг олди олинишини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга оширмасдан сақлаш ва қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган бошқа препаратларни қўлланиш пайтида қонун яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олиниши зарур. Айрим ҳудудларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария тегралари белгиланиб, уларда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва бошқа препаратларни қўлланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ҳудудни хўжалик мақсадларида ўзлаштириш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ва уларнинг урчиш шароитларини сақлаш тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктлари, корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, мавжуд технология жараёнларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш, ботқоқлашган ва бутазор ҳудудларни хўжалик оборотига киритиш, ерларни мелиорациялаш, ўрмондан фойдаланиш, геология-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалик молларини ўтлатиш ва ҳайдаб ўтиш жойларини аниқлаш, сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларни ташкил этиш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ҳамда уларнинг урчиш шароитларини сақлаб қолиш тадбирлари назарда тутилиши ва амалга оширилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити сифатида алоҳида қимматга эга бўлган участкаларнинг дахлсизлиги таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт магистралларини, электр узатиш ва алоқа линияларини, шунингдек гидротехника иншоотларини жойлаштириш, лойиҳалаш ва қуриш пайтида ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўллари, яшаш ва урчиш жойлари сақлаб қолинишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот дунёси турлари Қизил китобга киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий шароитларда такрор етиштириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ана шу турдаги ҳайвонларни урчитиш учун зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдага 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни махсус яратилган шароитда урчитиш ва кейинчалик тарқатиш, шунингдек илмий-тадқиқот мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун тутишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматли ва йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 83, 90, 92—94 ва 95-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 200 ва 202-моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш туфайли етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомнинг V-бўлими.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектларини, улардан олинган маҳсулотни, ҳайвонларни қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситаларини олиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектлари, улардан олинган маҳсулот, қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситалари, шу жумладан транспорт воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27, 90, 94 ва 290-моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонларни ва улардан олинган маҳсулотни айбдор шахслардан олиб қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг қиймати қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорлар ва тартибда ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 26 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
545-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 14-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда)