Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1998 йил 19 февраль куни Киев шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўллар қурилиши ва реконструкцияси бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Ҳукумати ўртасида дори воситаларининг рўйхатдан ўтказилишини ўзаро тан олиш тўғрисида Битим;
1998 йил 25 февраль куни Тбилиси шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Ҳукумати ўртасида солиқ қонунчилигига риоя этилиши масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида валюта, экспорт-импорт назорати соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт ва импорт қилишда билвосита солиқлар олиш принциплари тўғрисидаги Битим;
1998 йил 26 февраль куни Боку шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Иқтисодий ва молиявий қонунбузарликларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазирлигига мазкур келишувларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамаси Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 март,
123-сон