19.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида иқтисод, савдо, фан, техника ва маданият соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун интеллектуал мулкни самарали муҳофаза қилишнинг муҳимлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида кенгайтириш зарурлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун «интеллектуал мулк» атамаси Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этувчи 1967 йил 14 июлда Стокгольмда имзоланган Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатилган маънода тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз миллий қонунчилигига ва Томонлар қатнашчилари бўлган халқаро шартнома ва битимларга мувофиқ бошқа Томоннинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини самарали муҳофазасини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ва Украина аъзо бўлган халқаро шартномалар билан тартибга солинмаган интеллектуал мулк ҳуқуқлари муҳофазасига тегишли масалалар бўйича ушбу Битим кучга кирган санадан эътиборан бир давлатнинг жисмоний ва ҳуқуқий шахслари бошқа давлат ҳудудида шу давлат қонунчилигига мувофиқ ўз жисмоний ва ҳуқуқий шахсларига берилган ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсади Томонларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини самарали муҳофазасини таъминлаш йўли билан иқтисод, савдо, фан, технология ва маданият соҳасида ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳамкорлиги қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларнинг муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ва икки Томоннинг тегишли идора ва ташкилотлари ўртасида муаллифлик ҳуқуқлари ва унга турдош ҳуқуқларнинг муҳофазаси, шунингдек саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларнинг муҳофазаси каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида аниқ битимлар тузишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий ахборотлар, шунингдек уларни интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида қўллаш тажрибаси тўғрисидаги ахборот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк соҳасида саводсизликни тугатиш бўйича тадбирлар ўтказиш тажрибаси ҳақидаги ахборот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув, услубий ва махсус адабиётлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк ҳуқуқларининг муҳофазаси соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг касб малакасини ошириш, шу соҳада тажриба билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорлик тажрибалари ва Томонлардан ҳар бирининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазаси бўйича кўп томонлама халқаро шартномаларда қатнашиши, шунингдек бу шартномалар билан боғлиқ мажбуриятларни бажариш тўғрисидаги ахборот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки Томон ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликнинг аҳволи тўғрисидаги ахборот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк ҳуқуқларнинг муҳофазаси масалалари бўйича кўргазма, семинар ва йиғилишлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликнинг Томонлар ўзаро келишиб олган бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида тузиладиган иқтисод, саноат, фан, техника, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги битимларга кирган интеллектуал мулк ҳуқуқларнинг муҳофазаси тўғрисидаги низомлари ушбу Битимга зид бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш учун ҳар бирининг амалдаги миллий қонунчилигига ва иккала Томон қатнашган халқаро шартнома ва битимларга мувофиқ жиноий, фуқаро-ҳуқуқий ва маъмурий чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар икки томонлама ҳамкорлик натижасида махфийликни сақлаш лозим бўлган интеллектуал мулк объектларини яратиш ёки фойдаланиш ёки махфий ахборот бериш мўлжалланган бўлса, тегишли шартнома ёки битимларга махфийликни сақлаш тўғрисида қоида киритилади. Бу ҳолларда Томонларнинг тегишли ташкилотлари ўз давлатларининг қонунчилик низомларига, шунингдек шартнома ва битимларда берилган қоидаларга асосланиб, махфийликни сақлаш бўйича мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш учун қуйидаги ваколатли органлар масъулдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитаси қошидаги Давлат патент идораси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқлари бўйича давлат агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Украинада — Украина Давлат патент идораси, шунингдек Украина Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлари бўйича давлат агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ташкилотларнинг ҳамкорлик шартлари ва тартиблари улар ўртасидаги алоҳида битимлар билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни амалга ошириш чоғида бир-бирларига йўллайдиган ҳужжатлар рус тилида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Барча ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган алоҳида протоколлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар тарафидан уни кучга кириш учун давлатлар ички процедуралари бажарганлиги тўғрисида охирги ёзма билдиришнома олинган кундан 30 кун кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ўн йил муддатга тузилади ва агарда Томонлардан бири навбатдаги муддат тугамасидан камида олти ой аввал дипломатик каналлар орқали унинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақида бошқа Томонга хабар бермаса унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги икки йиллик даврларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киев шаҳрида 1998 йил 19 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини изоҳлаш учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)