27.12.1996 йилдаги 349-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Адвокатура ва унинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатура — ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг адвокатура тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Адвокат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) белгиланган тартибда олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикасида адвокат бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қуйидагилардан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва педагогик фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидаги (бундан буён матнда Адвокатлар палатаси деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолият;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолият;
(3-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья сифатидаги фаолият;
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиси сифатидаги фаолият (фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишни амалга ошириш бўйича адвокатлик фаолияти учун лицензия олган адвокатлар учун).
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Адвокат мақомига эга бўлиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органлари деб юритилади) томонидан тегишли малака комиссияларининг қарорлари асосида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида уч ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.
(31-модданинг иккинчи кисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ-862-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 03/23/862/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судья, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахс адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.
(31-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни такроран топширишга камида олти ойдан кейин қўйилади.
(31-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун тегишли адлия органига уч ой ичида мурожаат қилиши керак. Бу муддатни ўтказиб юборган талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини такроран топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда лицензия олган талабгор уч ой ичида адвокат қасамёдини қабул қилиши ва якка тартибда ёки лицензияга эга бўлган бошқа шахслар билан биргаликда адвокатлик тузилмасини тузиши ёхуд фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаларидан бирига кириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорга адвокатлик гувоҳномаси адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган ёки талабгорнинг фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмасига кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар адлия органи томонидан олинган пайтдан эътиборан икки иш куни ичида берилади.
(31-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олади, Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси адлия органи томонидан бу ҳақда уч кунлик муддатда хабардор қилинади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан адвокат Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Адвокатура фаолиятининг принциплари ва ташкилий шакллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатура ўз фаолиятини қонун устуворлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда лицензия олган шахс адвокатлик фаолиятини ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда амалга оширишга ёхуд бошқа адвокатлар (шериклар) билан адвокатлик фирмасини ёки аъзоликка асосланган адвокатлар ҳайъатини тузишга ёхуд фаолият кўрсатаётган шундай адвокатлик тузилмаларидан бирига киришга ёки юридик маслаҳатхонада ишлаган ҳолда адвокатлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли. Адвокат ўз фаолиятини фақат битта адвокатлик тузилмасида амалга оширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги ЎРҚ-749-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, тузилмаси, штатлари, вазифалари, маблағларни сарфлаш тартиби, раҳбар органларининг ваколатлари, уларни сайлаш тартиби ҳамда адвокатлик тузилмалари фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар уларнинг уставлари (низомлари), таъсис шартномалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади. Юридик маслаҳатхона ҳисобга олинган кундан эътиборан ўз фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фирмасининг ёки адвокатлар ҳайъатининг жойлашган ери яшаш учун мўлжалланмаган жойда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатлар ўз фаолиятини мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзларига тегишли бўлган турар жойларда амалга ошириши мумкин, бунда адвокатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни адвокатлик бюроси фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик тузилмалари фуқаролар ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатганлик учун улардан тушадиган пул маблағлари (даромадлар) ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъминот олади.
(4-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар адвокатларнинг жамоат бирлашмаларини тузиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет давлатларда ушбу давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини) ташкил этишга ҳақли. Бунда адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги қарори ҳақида адлия органини олдиндан хабардор қилади.
(4-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги ЎРҚ-749-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Адвокатлик бюроси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюроси адвокатлик фаолиятини якка тартибда амалга ошириш учун адвокат томонидан таъсис этилган, нотижорат ташкилоти бўлган адвокатлик тузилмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюросининг таъсис ҳужжати муассис томонидан тасдиқланадиган уставидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Адвокатлик фирмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фирмаси шерикликка асосланган ва адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун адвокатлар томонидан таъсис этилган, нотижорат ташкилоти бўлган адвокатлик тузилмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фирмасининг таъсис ҳужжати унинг муассислари томонидан тасдиқланадиган уставдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фирмасини таъсис этган адвокатлар оддий ёзма шаклда ўзаро шериклик шартномасини тузади. Шериклик шартномасига кўра адвокатлар — шериклар барча шериклар номидан юридик ёрдам кўрсатиш учун ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклик шартномасида унинг амал қилиш муддати, шериклар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, бошқарувчи шерикни сайлаш тартиби, унинг ваколатлари ва бошқа муҳим шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фирмасининг умумий ишларини юритиш, агар шериклик шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, бошқарувчи шерик томонидан амалга оширилади. Ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги битим (шартнома) бошқарувчи шерик ёки барча шериклар номидан улар берган ишончномалар асосида бошқа шерик томонидан тузилади. Ишончномаларда ишонч билдирувчи шахслар (ҳимоя остидаги шахслар) ва учинчи шахслар билан битимлар (шартномалар) ҳамда келишувлар тузаётган шерик ваколатларининг барча чекловлари кўрсатилади. Мазкур чекловлар ишонч билдирувчи шахслар (ҳимоя остидаги шахслар) ва учинчи шахслар эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклик шартномаси қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шериклик шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шериклардан бири бўлган адвокатнинг мақоми тугатилганда ёки тўхтатиб турилганда, агар шериклик шартномасида бошқа шериклар ўртасидаги муносабатларда ушбу шартноманинг кучда қолиши назарда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шериклардан бирининг талабига кўра шериклик шартномаси бекор қилинганда, агар шериклик шартномасида бошқа шериклар ўртасидаги муносабатларда ушбу шартноманинг кучда қолиши назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклик шартномаси тугатилган пайтдан эътиборан унинг иштирокчилари ишонч билдирувчи шахсларга (ҳимоя остидаги шахсларга) ва учинчи шахсларга нисбатан ижро этилмаган умумий мажбуриятлар бўйича солидар тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклардан бири шериклик шартномасидан чиққанда у ўзи юридик ёрдам кўрсатган барча ишлар бўйича иш юритишни бошқарувчи шерикка топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклик шартномасидан чиққан адвокат шериклик шартномасида ўзи иштирок этган даврда юзага келган умумий мажбуриятлар бўйича ишонч билдирувчи шахслар (ҳимоя остидаги шахслар) ва учинчи шахслар олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклик шартномаси тугатилганидан кейин адвокатлар янги шериклик шартномасини тузишлари шарт. Агар янги шериклик шартномаси аввалги шериклик шартномасининг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан бир ой ичида тузилмаса, адвокатлик фирмаси адвокатлик тузилмасининг бошқа шаклига ўзгартирилиши ёки тугатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шериклик шартномаси тугатилган пайтдан эътиборан ва адвокатлик фирмаси адвокатлик тузилмасининг бошқа шаклига ўзгартирилгунига қадар ёхуд янги шериклик шартномаси тузилгунига қадар адвокатлар юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида битимлар (шартномалар) тузишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Адвокатлар ҳайъати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар ҳайъати аъзоликка асосланган ва адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун адвокатлар томонидан таъсис этилган, нотижорат ташкилоти бўлган адвокатлик тузилмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар ҳайъатининг таъсис ҳужжатлари унинг муассислари томонидан тасдиқланадиган устав ҳамда улар томонидан тузиладиган таъсис шартномасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсис шартномасида муассислар адвокатлар ҳайъатига ўз мол-мулкини ўтказиш шартларини, ушбу ҳайъат фаолиятида иштирок этиш тартибини, адвокатлар ҳайъатига янги аъзоларни қабул қилиш, муассисларнинг (аъзоларнинг) унинг таркибидан чиқиш тартиби ва шартларини, шунингдек адвокатлар ҳайъати муассисларининг (аъзоларининг) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар ҳайъатлари таркибидаги аъзолар сони ўнтадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар ҳайъатида юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимлар (шартномалар) адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузилади ҳамда адвокатлар ҳайъатининг ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар ҳайъати юридик ёрдам кўрсатиш учун ўзи турган ердан ташқарида жойлашган филиаллар тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Юридик маслаҳатхона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик маслаҳатхона — адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этиладиган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган адвокатлик тузилмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик маслаҳатхона тегишли ҳудудда юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжларни қаноатлантириш учун адвокатлик тузилмаларининг сони етарли бўлмаган ҳолларда Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳудудлардаги юридик ёрдамга бўлган эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик маслаҳатхонанинг моддий-техника таъминоти тартиби ва шартлари, юридик маслаҳатхоналарга ишлаш учун юборилган адвокатлар учун хизмат хоналари ва зарурат бўлганда, турар жойлар ажратиш билан боғлиқ масалалар Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик маслаҳатхона Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланадиган низомга асосан иш олиб боради.
(41—44-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Адвокатлик фаолиятининг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонунчилик юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар беради;
(5-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга оширади;
(5-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари бўйича суриштирув, дастлабки тергов босқичида ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этади;
(5-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик судида ва халқаро тижорат арбитражида (судида) вакилликни амалга оширади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қонунчиликда ман этилмаган бошқа турдаги юридик ёрдам ҳам кўрсатиши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Адвокатнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлган барча органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг топшириғига мувофиқ уларнинг манфаатларини ифода этиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни ўтказиш ва ишни судда кўриб чиқиш чоғида ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётган органларда ва бошқа ваколатли органларда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек албатта баҳоланиши лозим бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш;
(6-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёрдам кўрсатилиши муносабати билан адвокат томонидан сўралган ҳужжатларни ёки уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини қонунчиликда белгиланган тартибда бериши шарт бўлган давлат органлари ва бошқа органлардан, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
(6-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумотнома-маслаҳатларини ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилиги билан сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтириш олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланган материалларни ўз ишонч билдирувчи шахсининг (ҳимоя остидаги шахснинг) иши юзасидан иш юритаётган судларга ва бошқа давлат органларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат юридик ёрдам кўрсатаётган ишдаги зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш, бунда давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни ошкор қилмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан махфийлик таъминланадиган шароитларда (шу жумладан уни қамоқда сақлаб туриш даврида) учрашувларнинг сони, давомийлиги чекланмаган ҳолда ҳамда ишни юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз холи учрашиш;
(6-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларга илтимосномалар билдириш ва шикоятлар бериш ҳамда улардан ёзма шаклда асослантирилган жавоблар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг касбга оид мулкий жавобгарлик хавфини суғурта қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳаракатларни бажариш.
(6-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ёрдамчига ва стажёрга эга бўлиши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Адвокатнинг вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши, ўзига юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши шарт.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат муайян иш бўйича юридик ёрдам кўрсатаётган ёки илгари юридик ёрдам кўрсатган шахсларнинг манфаатлари ишни олиб боришни сўраб мурожаат этган шахснинг манфаатларига зид келган ёки у судья, прокурор, терговчи, суриштирув ўтказувчи шахс, жамоат айбловчиси, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили, гувоҳ, холис, таржимон сифатида иштирок этган ҳолларда, шунингдек агар ишни суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида тергов қилишда ёхуд судда адвокатнинг қариндоши бўлган мансабдор шахс иштирок этган ёки иштирок этаётган бўлса, худди шунингдек агар адвокат бевосита ёки билвосита шу ишдан шахсан манфаатдор бўлса бу ҳол унга ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) манфаатларига зид келса, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қайси шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш топшириғини олган бўлса, ўз ваколатларидан шу шахснинг зарарига фойдаланишга ҳамда гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини ҳимоя қилишдан бош тортишга, агар уни бундан ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзи озод этмаса, ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши, Адвокатлар палатаси томонидан белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун танланган адвокат фуқаронинг тўловга қобилиятсизлигини важ қилиб, унга юридик ёрдам кўрсатишдан бош тортишга ҳақли эмас.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат давлат хизматида туриши мумкин эмас.
(7-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахслар номидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ битимлар тайёрланганда ҳамда амалга оширилганда адвокатлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда. Адвокат сўрови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мазкур органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан адвокат томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни (бундан буён матнда ахборот (ҳужжатлар) деб юритилади) тақдим этиш масалалари юзасидан адвокат сўровини (бундан буён матнда адвокат сўрови деб юритилади) юборишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот (ҳужжатлар), шунингдек уларнинг кўчирма нусхалари адвокат сўрови олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай тақдим этилади. Адвокат сўровига кўра экспертиза хулосасини олиш муддатлари давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан тузилган шартномаларда белгиланади.
(71-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат органи ёки бошқа орган, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса, улар ўзларига мурожаат этган адвокатга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳақда хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат томонидан иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат берадиган ҳужжат тақдим этилган тақдирда, сўровда кўрсатилган ахборот (ҳужжатлар) уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат сўровида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров юборилаётган давлат органи ёки бошқа органнинг, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотнинг номи ва почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат ўз фаолиятини амалга ошираётган адвокатлик тузилмасининг номи, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат сўровини қайд этиш дафтаридаги адвокат сўровининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат кимнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бўлса, ўша жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот (ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) бериш усули (почта жўнатмаси, факсимиль алоқа, электрон почта, бевосита топшириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг имзоси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат сўровига ордернинг кўчирма нусхаси, суд экспертизаси адвокат сўровига кўра тайинланганда эса ўрганиш объектлари ва тўлақонли экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган иш материаллари ҳам илова қилинади.
(71-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар адвокатлик сўровини олган субъект сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса ёки маълумотларда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир мавжуд бўлса, шунингдек адвокат сўровида ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ахборот (ҳужжатлар) кўрсатилмаган бўлса, сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) адвокатга тақдим этиш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат сўрови адвокатлик сирига риоя этилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Адвокатнинг ёрдамчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг юридик маълумотга эга бўлган фуқароси адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлиги бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган шахс адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ёрдамчиси адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ҳамда унинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ва бошқа давлат органларида ишларни олиб боришига йўл қўйилмайди.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ёрдамчиси адвокат кўрсатмасига биноан адвокатнинг юритувидаги ишлар бўйича топшириқларни бажаради, адвокатнинг процессуал ваколатларига тааллуқли ишлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ёрдамчисининг меҳнат шароитлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда. Адвокатнинг стажёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камида уч йиллик иш стажига эга бўлган адвокат стажёрга эга бўлишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий юридик маълумотга эга бўлган шахс адвокатнинг стажёри бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс адвокатнинг стажёри бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка адвокатлик тузилмасида ўталади. Адвокатнинг стажёри ўз фаолиятини адвокат раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади. Стажёр адвокатлик фаолияти билан мустақил равишда шуғулланишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат стажёрининг меҳнат шароитлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
(81-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(81-модда билан Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Адвокатлик сири
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат адвокатлик сирини сақлаши шарт. Адвокатлик сири жумласига ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ёрдам сўраб мурожаат этган масалалар, адвокатдан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) олган маслаҳатлар, насиҳатлар ва тушунтиришларнинг моҳияти, адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан ўтказган суҳбатида тўхтаб ўтилган барча масалалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат, адвокат ёрдамчиси, адвокат стажёри, адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари мансабдор шахслари ва техник ходимларининг адвокатлик сири бўлмиш маълумотларни ошкор этиши ва бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан адвокат ўртасида ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзига ёки у тайинлаган шахсга юридик ёрдам кўрсатиш учун оддий ёзма шаклда тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни (шартномани) бекор қилиш масалалари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат, унга қайси адлия органи томонидан гувоҳнома берилганлигидан қатъи назар, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни (шартномани), унинг яшаш жойи ёки жойлашган еридан қатъи назар, тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимнинг (шартноманинг) муҳим шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқни бажаришни ишончли вакил сифатида ўз зиммасига олган адвокат ҳақидаги, унинг гувоҳномаси реквизитлари кўрсатилган ҳолдаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқнинг предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган юридик ёрдам учун ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан ҳақ тўлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш тартиби ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқни бажаришни ўз зиммасига олган адвокат жавобгарлигининг миқдори ва хусусияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг ҳақ олиши ҳамда топшириқни бажариши билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш ҳуқуқи ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) махсус рухсатисиз учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан адвокатга тўланадиган ҳақ ва адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда (шартномада) назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тегишли адвокатлик тузилмасининг кассасига кирим қилиниши ёки адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шарт.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг касбга оид ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади. Адвокатларнинг касбий фаолиятига у ёки бу тарзда бевосита ёки билвосита аралашиш, улар ўз касбий вазифаларини бажараётганда олган муайян маълумотларни ошкор этишни талаб қилиш, шунингдек адвокатлар бирлашмаларининг мансабдор шахсларидан ва техник ходимларидан худди шундай маълумотларни талаб қилиш тақиқланади. Адвокат ўз касбий вазифаларини бажараётганида унга бирор-бир шаклда таъсир ўтказишга йўл қўйилмайди.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ҳимоячилик ёки вакиллик вазифасини бажараётганда ўзига маълум бўлиб қолган тафсилотлар юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас. Адвокат касбий вазифаларини бажариши муносабати билан қўлга киритган адвокатлик далиллари (ашёлари), ҳужжатлари ундан олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас, шунингдек унинг ўзи юридик ёрдам кўрсатаётган шахслар билан учрашиш ҳуқуқи чекланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг иш юзасидан ҳуқуқий нуқтаи назари хусусида суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан уни жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки бундай жавобгарликни қўллаш билан қўрқитиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатга нисбатан жиноий иш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қўзғатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш тўғрисидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, судья бир сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ва Адвокатлар палатасини ёзма шаклда хабардор қилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатларнинг меҳнатига жисмоний ва юридик шахслардан уларга юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаларига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланади. Маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонани ташкил этган ҳудудий бошқармаси ушбу юридик маслаҳатхонанинг таъминоти учун қўшимча маблағлар ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатга кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Адвокатнинг ижтимоий ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат давлат ижтимоий суғуртаси бўйича барча нафақа турларини олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар белгилаш ва тўлаш, унинг давлат пенсия таъминоти ва жамғариб бориладиган пенсия таъминоти қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари маблағлари адвокатларнинг ижтимоий эҳтиёжларига ишлатиладиган фондлар тузишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-модда. Адвокатлар палатаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси адвокатларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади.
(121-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш вазифалар ва ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, адвокатларнинг мажбуриятлари бўйича эса, Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси фаолиятини молиялаштириш Адвокатлар палатаси Конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(121-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122-модда. Адвокатлар палатасининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаларининг фаолиятини марказлаштирилган ҳолда мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатурани янада ривожлантиришга, унинг обрў-эътиборини оширишга, адвокатуранинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлигини ҳамда қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар киритиш;
(122-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатура фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ таъқиблардан, чеклашлар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг юридик ёрдамдан фойдалана олиш имкониятини туманлар ва шаҳарларда юридик маслаҳатхоналар ташкил этиш орқали таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, адвокатларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш, адвокатлик тузилмаларига услубий ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлар томонидан қонунчиликка, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
(122-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(122-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-модда. Адвокатлар палатасининг органлари ва мансабдор шахслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг Конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, камида беш йилда бир марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси Бошқаруви Адвокатлар палатасининг адвокатлар орасидан сайланадиган ижро этувчи органи бўлиб, палатанинг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Адвокатлар палатасининг Конференцияси томонидан ушбу Конференция сайлаган Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ Адвокатлар палатасининг раиси бўлиши мумкин эмас.
(123-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этишга ва улар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақлидир.
(123-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг раисини лавозимидан муддатидан олдин чақириб олиш Адвокатлар палатасининг уставида белгиланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Адвокатлар палатасининг Конференцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг тафтиш комиссияси Адвокатлар палатасининг молиявий назорат органи ҳисобланади ва адвокатлар орасидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-модда. Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари юридик шахс бўлиб, Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари Адвокатлар палатасининг раиси томонидан лавозимга (тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган адвокатлар орасидан) тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(121 — 124-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Малака комиссиялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур билимлар ва касбий малакаларга эга бўлган шахсларга лицензиялар бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, адвокат қасамёдини қабул қилиш мақсадида, шунингдек адвокатларга нисбатан интизомий иш юритишни олиб бориш учун Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида малака комиссиялари тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака комиссиялари ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг ва адлия органларининг қўшма қарорлари билан тузилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака комиссияларининг қарорлари устидан келтирилган апелляцияларни кўриб чиқиш, малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Адвокатлар палатаси ҳузурида Олий малака комиссияси тузилади. Олий малака комиссиясининг таркиби ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака комиссияларининг ваколатлари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-модда. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат мақомини тўхтатиб туриш малака комиссияларининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
(131-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда — иш даврига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларига, шу жумладан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кирганда — ўқиш даврига, бироқ кўпи билан уч йилга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладорлик ва туғиш, уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича таътиллар берилганда — таътил вақтига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат ёки унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тиббий хулоса тақдим этилганда — соғайгунча, бироқ кўпи билан бир йилга;
(131-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат қонунчиликда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилганда — бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилингунига қадар бўлган даврга;
(131-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат ҳарбий хизматга чақирилганда — ҳарбий хизматни ўташ даврига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан адвокатга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агар суднинг мазкур қарори ушбу Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлмаса, — тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан бекор қилингунига қадар ёки ўзгартирилгунига қадар бўлган даврга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда — лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаси тугатилганда ёки адвокат ундан чиққанида — адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган даврга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатда адвокатлик фаолияти билан бир ойдан ортиқ муддатга шуғулланишдан озод қилинишига қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда, адвокатнинг мақоми унинг аризасига биноан бундай озод қилиниш муддатига тўхтатиб турилиши мумкин.
(131-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан адвокат мақоми тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органи уч кунлик муддат ичида адвокатнинг гувоҳномасини олиб қўяди, бундан адвокат бедарак йўқолган деб топилган ҳол мустасно ва Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига адвокат мақоми тўхтатилганлиги ҳақида хабар беради. Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши мазкур адвокатга нисбатан қонунда назарда тутилган кафолатларнинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади, ушбу Қонун 10-моддасининг учинчи — бешинчи қисмларида ҳамда «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган кафолатлар бундан мустасно.
(131-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак. Мазкур талабни бажармаслик лицензиянинг амал қилиши ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган тартибда тугатилишига сабаб бўлади.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Адвокатнинг интизомий жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги унга нисбатан интизомий чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий иш юритиш малака комиссияларининг ёки Олий малака комиссиясининг қарори билан қўзғатилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатура тўғрисидаги қонунчиликнинг, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сирининг ва адвокат қасамёдининг адвокат томонидан бузилиши Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ёки адлия органи томонидан аниқланганлиги;
(14-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича адвокатга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
огоҳлантириш (малака комиссиясининг қарорига асосан);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш (ушбу Қонун 15-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига мувофиқ);
(14-модданинг тўртинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (ушбу Қонун 16-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига мувофиқ).
(14-модданинг тўртинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака комиссияси томонидан қарор қабул қилингунига қадар адвокат интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашув чораларини кўришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик тузилмалари меҳнат интизомини бузганлик учун адвокатга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
(14-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатга нисбатан интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижалари бўйича эса, адвокат томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин қўлланилиши мумкин эмас.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг ёки Адвокатлар палатасининг мурожаатига кўра маъмурий суднинг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда.
(15-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас, бундан адвокат жиноят ишида иштирок этишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳол мустасно. Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни, агар улар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса, кўрсатилган муддатда бартараф этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокат мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, агар ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) буни талаб қилса, илгари қабул қилинган топшириқни бажариб бўлганидан сўнг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида талабгор лицензия берганлик учун давлат божи тўловини амалга оширмаган бўлса;
(16-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 31-моддасининг еттинчи қисмида ва 131-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш маъмурий суд томонидан Олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мурожаатига кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат касбига доир вазифаларини олти ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда.
(16-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий суд томонидан амалга оширилиши мумкин.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокат мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органи уч кунлик муддатда Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини адвокатнинг мақоми тугатилганлиги ҳақида хабардор қилади, шунингдек тегишли хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Адвокат мақомининг тугатилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тугатилишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда иккинчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра лицензиясининг амал қилиши тугатилган шахс уч йил мобайнида талабгор бўлишга ҳақли эмас.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Адвокатура ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмалари ва Адвокатлар палатасининг фаолиятига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, уставда белгиланган фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтиш ва тугатиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ордер шаклини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамманинг фойдаланиши учун очиқ бўлган Адвокатларнинг йиғма давлат реестрини юритади. Адлия органлари адвокатларнинг тегишли давлат реестрларини юритади. Адвокатларнинг йиғма давлат реестрини ҳамда адвокатларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда; 2008 й., 52-сон, 514-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 10.08.2023 й., 03/23/862/0578-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)