13.12.2012 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиётида жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан ҳамда судлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни бартараф этиш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибори ҳар бир жиноят иши бўйича ашёвий, ёзма ва рақамли далилларга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий риоя этилиши зарурлигига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 203 ва 211-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳамда физикавий аломатлар ёки белгиларга эга ҳар қандай нарса ашёвий далил деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далил сифатида, жумладан, қуйидагилар эътироф этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноят қуроли — далил деб эътироф этилган, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар (масалан, одам ўлдириш қуроллари, қимматликларни талон-торож қилиш ёки эгаллашда восита бўлган нарсалар, ўқотар қурол, браконьерлик қуроллари — қопқонлар, тўрлар, сохта ҳужжат ва ҳ.к.), шунингдек жиноий мақсадга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк (масалан, транспорт воситалари);
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзида жиноят изларини сақлаб қолган нарсалар (масалан, қон излари мавжуд ёки жиноят содир этилиши жараёнида шикастланган кийим, нарсалар, шу жумладан, ўқ отилиши ёки портлаш натижасида шикастланган нарсалар, бармоқ, қўл, оёқ, пойафзал, транспорт, бузиш қуролларининг излари ва ҳ.к.);
(2-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноий ҳаракатлар объекти бўлган нарсалар (масалан, олиб қочилган автомобиль, талон-торож қилинган пуллар, қимматли қоғозлар, қурол, гиёҳвандлик воситалари, бошқа моддий қимматликлар, буюмлар ва ҳ. к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин жиноий йўл билан топилган маблағлар эвазига топилган мол-мулк, пуллар ва бошқа қимматликлар (масалан, ўғирланган пулларга сотиб олинган қимматбаҳо буюмлар, жиноий фаолият натижасида, жумладан, қонунга хилоф равишда тадбиркорлик билан шуғулланишдан топилган нақд пуллар, нодир металлар ва тошлардан иборат хом ашё ва буюмлар, бошқа қимматликлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шуни назарда тутиш лозимки, ашёвий далилларни олиш усуллари қонунда қатъий белгиланган. ЖПК 205-моддасига кўра, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан (ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни, шунингдек техника воситаларини, телекоммуникация тармоқларини ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғини кўздан кечириш чоғида, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш чоғида, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш пайтида) олиниши ёинки терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ЖПК 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳимоячи ёхуд бошқа шахслар (фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар мансабдор шахслари) томонидан тақдим этилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судларга тушунтирилсинки, терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатларини юритиш пайтида топилган, олинган ёки бошқа шахслардан қабул қилинган нарсалар фақат қуйидаги процессуал ҳаракатлар амалга оширилганидан кейин ашёвий, ёзма ва рақамли далил маъносини касб этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни топиш, олиш ёки қабул қилиш факти расмийлаштирилганидан (баённома тузилганидан ёки суд баённомасида акс эттирилганидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни ишга дахлдорлиги тўғрисида хулосага келиш ва уни индивидуаллаштириш учун зарур белгиларни аниқлаш мақсадида уни ЖПК 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан дарҳол кўздан кечирилганидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарилганидан ва у ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиб қўйилганидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органлари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳамда иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган, бироқ ашёвий, ёзма ва рақамли далил деб топилмаган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар суд томонидан ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далил деб эътироф этилиши ва жиноят ишига қўшиб қўйилиши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ашёвий далилларнинг жиноят ишини тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор, суд ашёвий, ёзма ва рақамли далилларнинг йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш юзасидан ЖПК 208, 209-моддаларида назарда тутилган чораларни кўришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йил 15 июлда 200-сон билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 29 декабрда 2174-сон билан рўйхатга олинган «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ҳам қатъий риоя этилиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор устидан шикоят бериш муддати ўтгунга қадар сақланади. Шу билан бирга, ЖПК 210-моддаси биринчи қисми талабига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилгандан сўнг айрим ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни, жумладан, тез бузилувчи нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар, уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонларни тегишлилиги бўйича дарҳол қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт (мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судларнинг эътибори ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни синчковлик билан текшириш иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар суд мажлисида иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда кўздан кечириш йўли билан текширилиши лозим. Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар процесс иштирокчиларига кўрсатилганда, улар ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни текшириш билан боғлиқ у ёки бу ҳолатларга суднинг эътиборини жалб этишлари мумкин. Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни кўздан кечириш бўйича суд амалга оширган барча ҳаракатлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар иш бўйича бошқа далиллар билан биргаликда, энг аввало, уларни олиш ҳолатлари ва текшириш натижалари қайд этилган ҳужжатлар билан бирга баҳоланиши лозим. Масалан, ўғирланган буюм уни айбланувчидан ёки бошқа шахсдан олиб қўйиш қайд этилган баённома, буюмнинг жабрланувчига тегишлилигини тасдиқлаган шахсларни сўроқ қилиш баённомаси ёхуд мазкур буюм жабрланувчи томонидан таниб олинганлиги тўғрисидаги баённома билан биргаликда далил ҳисобланади. Шу каби, бармоқ ёки оёқ кийими изи фақат уни текшириш натижалари қайд этилган эксперт хулосаси билан биргаликда далил кучига эга ва ҳ. к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни баҳолашда судлар ЖПК 95-моддасида назарда тутилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида баён этилган тушунтиришларга риоя этишлари лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ жиноят ишини юритиш тамом бўлганда (ишни тугатиш ёки иш бўйича ҳукм чиқаришда) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсалар ва ҳужжатларнинг тақдирини белгилаши шарт.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга кўра, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларга оид масала қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал этилади:
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят қуроллари — гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлганда мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомаладан чиқарилган ашёлар (масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, қурол, портловчи ёки психотроп моддалар) тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса, уларга берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа қимматликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек, меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин жиноят йўли билан топилган маблағлар ҳисобидан орттирилган пуллар ва бошқа қимматликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар мавжуд бўлмаган ёки тўлиқ қопланган ҳолларда, давлат фойдасига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот сақлаш воситалари (телефон аппаратлари, хотира карталари ва ҳ.к.), улардаги қонун билан тақиқланмаган маълумотлардан нусха кўчирилиб, мазкур маълумотлар эгаси ёки унинг вакилига берилгандан кейин йўқ қилиниши лозим;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёвий, ёзма ва рақамли далил деб эътироф этилган ҳужжатлар, аудио-видео ёзувлар ишни сақлаш буткул муддати давомида асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов юритилиши даврида олиб қўйилган ёки хатланган, бироқ ашёвий, ёзма ва рақамли далил деб эътироф этилмаган ва ишга алоқадор бўлмаган нарсалар суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суд томонидан тегишлилиги бўйича қайтарилиши керак.
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, баъзи ҳолларда айрим қилмишлар, масалан, контрабанда, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш, одам ўғирлаш ва ҳ.к. учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар жиноят содир этишда фойдаланган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари (контейнерлар) жиноят қуроли деб эътироф этилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ушбу транспорт воситаларини жиноят қуроли деб эътироф этиш учун транспорт воситасидан, фақат улов сифатида эмас (масалан, айбдор томонидан қонунга хилоф равишда балиқчилик жинояти қармоқлар ва тўрлардан фойдаланилган ҳолда содир этилган бўлиб, автомобилдан фақат улов сифатида фойдаланилган бўлса), балки, қасддан жиноят содир этишда айнан қурол сифатида фойдаланилганлиги сўзсиз аниқланган бўлиши зарур (масалан, талон-торож жиноятини содир этишда ўғирланган катта ҳажмдаги товарлар автомобилда олиб чиқиб кетилган, товар ёки бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёхуд божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган бўлса).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жиноят ишларини кўриш вақтида судлар суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан ашёвий, ёзма ва рақамли далилларга оид қонунчиликка риоя этилганлигини аниқлашлари лозим. Процессуал қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган ҳолларда, судлар унга жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдиришлари керак.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ашёвий, ёзма ва рақамли далилларга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштиришлари ва йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд судьяси, Пленум котиби А. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон