LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 25 апрелдаги 483–II-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қарори билан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар),
жиноий ишлар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш орқали жиноятларни огоҳлантириш, тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ҳамда олдини олишда икки мамлакатнинг самарадорлигини оширишга интилиб,
1. Томонлар ушбу Шартноманинг қоидаларига мувофиқ жиноий ишлар бўйича тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки жиноий ишлар бўйича суд жараёнини амалга оширишда бир-бирларига ёрдам берадилар.
2. Ушбу Шартнома мақсадларида жиноий ишлар ҳар қандай жазоланадиган ва сўраётган Томон ваколатли маъмурларининг юрисдикциясига тушадиган ҳуқуқбузарликка тааллуқли терговни, жиноий таъқиб ёки суд жараёнини англатиб, айнан шу ҳуқуқбузарлик борасида ёрдам сўралади.
3. Жиноий ишлар, шунингдек солиқ тўлаш, божхона мажбуриятлари, валюта назорати ёки бошқа молиявий масалалар соҳасидаги қонун ҳуқуқбузарлиги билан боғлиқ ишларни киритади, шунингдек улар билан боғлиқ бўлмаган ножиноий таъқиб билан боғлиқ бўлмайди.
(f) сўралаётган Томонда кўрсатмалар беришга қодир ёки терговни олиб бориш, жиноий таъқиб ёхуд суд жараёнини амалга оширишга кўмак берувчи шахсларни белгилашга қаратилган чораларни кўриш;
(g) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни кузатиш, ушлаб қолиш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш; ҳамда
(h) сўралаётган Томоннинг қонунчилиги билан тақиқламаган, ушбу Шартнома мақсадларига мувофиқ келадиган бошқа турдаги ёрдам.
(b) сўраётган Томонда чиқарилган суд қарорларини сўралаётган Томонда ижро этиш, сўралаётган Томоннинг қонунчилиги ва ушбу Шартномага кўра йўл қўйилгандаги ҳолатлар бунга кирмайди;
Ушбу Шартнома Томонлар ўртасида бошқа шартномалар, аҳдлашувлар ёки бошқаларидан келиб чиқадиган мавжуд мажбуриятларга дахл қилмайди ва бошқа шартномалар, аҳдлашувлар ёки бошқаларига мувофиқ Томонлар бир-бирларига ёрдам беришларига тўсқинлик қилмайди.
1. Ҳар бир Томон ушбу Шартнома мақсадларида сўровлар йўлланган ёки олинган ҳолда Марказий орган ҳисобланадиган шахс ёки маъмурни доимий асосда тайинлайди.
(а) Ўзбекистон Республикаси учун Бош прокурор ёки Бош прокурорнинг расмий вакили Марказий орган ҳисобланади;
(b) Корея Республикаси учун Адлия вазири ёки бундай вазирнинг расмий вакили Марказий орган ҳисобланади.
3. Ҳар бир Томон ўзининг Марказий органларини ҳар қандай ўзгаришлари тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.
4. Марказий органлар, асосан бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар, лекин уларнинг ихтиёрларига кўра дипломатик каналлар орқали ҳам алоқада бўлишлари мумкин.
(c) жумладан жиноий иш предметини тавсифлаш, тегишли фактлар ва қонунчилик ҳамда қўлланиши мумкин бўлган жазонинг тавсифи;
2. Қаерда ва қай даражада зарур бўлган бу ёрдам тўғрисидаги сўров шу билан бирга қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
(а) унга нисбатан жиноий иш олиб борилаётган ёки жиноий ишга алоқадор ахборотга эга шахс ёхуд шахсларнинг шахсияти, фуқаролиги ва жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;
(i) Зарур ҳолда сўраётган Томон бу шахслардан сўрашни истаган ҳар қандай саволларни қамраб олган, шахслар сўроқ қилиниши лозим бўлган саволлар рўйхати;
(ii) кўрсатилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар, ёзувлар ёки гувоҳлик кўрсатмаларининг тавсифи ва зарур ҳолда уларни таништириш учун сўраб олиш муҳим бўлган тегишли шахснинг тавсифи;
(c) 11- ёки 12-моддаларга мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровга кўра сўраётган Томонга борганда шахс эга бўладиган суткалик харажатлар ва бошқа харажатлар тўғрисида ахборот;
(d) 15- ёки 16-моддаларга мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровга кўра қидирилаётган материалларнинг тавсифи ва зарур ҳолларда уларнинг тахминий жойлашуви;
(i) сўраётган Томоннинг жиноятни тергов қилиш унинг юрисдикциясида бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги ишончлари асосининг батафсил тавсифи, ва
(ii) бажарилиши лозим бўлган суд қарори ва агар мавжуд бўлса, ушбу қарорнинг даражасига тааллуқли баёнот;
(f) жиноятни аниқлашга ёки уни тергов қилинишининг тикланишига олиб келса, ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровга кўра 16-модданинг 4-бандига асосан махсус ҳолатни олиб бориш зарурияти тўғрисида баён этилади;
(g) сўровни бажаришда риоя этилиши учун сўраётган Томон эга бўлиши мумкин ёки истаги бўлган ҳар қандай махсус талаб ёки процедуранинг батафсил тавсифи, бунга тақдим этилиши лозим бўлган хоҳлаган бир ахборот, исбот, ҳужжат ёки предметнинг усул ва шаклларининг қисмлари ҳам киради;
(h) агар бундайлари бўлса, сўраётган Томон сўровининг махфийлиги ва бундай хоҳишларининг сабабларининг хоҳишларини белгилаб берувчи баёнот;
(i) сўраётган Томоннинг мансабдор шахси сўров билан боғлиқ масала юзасидан сўралаётган Томонга боришни режалаштираётган бўлса, бундай шахс ташрифининг мақсади, тахминий вақти ҳамда сафар ташкили тўғрисида ахборот;
(j) сўралаётган Томон сўровни бажариши учун муҳим ёки ёрдам бериши мумкин бўлган хоҳлаган бошқа ёрдамчи ахборот, исбот ёки ҳужжат.
3. Ушбу Шартномага мувофиқ олиб борилган сўров, ёрдамчи ҳужжатлаштириш ва исталган алоқалар сўраётган Томоннинг тилида ва сўралаётган Томоннинг тилига ёки инглиз тилига таржима қилинган ҳолда юборилиши лозим.
4. Агар сўралаётган Томон сўровдаги ахборот ушбу Шартномага мувофиқ сўровни бажаришга етарли эмас деб топса, у қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.
5. Сўров ёзма равишда тузилган бўлиши лозим, фақат ҳолатлар, яъни кутилмаган вазиятда сўралаётган Томон сўровни бошқа шаклда қабул қилиши мумкин. Бундай вазиятда, агар сўралаётган Томон бошқача рози бўлмаса, сўров 20 кун ичида ёзма равишда тасдиқланиб берилиши лозим.
(а) агар сўров сўраётган Томон тарафидан сиёсий характерга эга ёки оддий жиноий ҳуқуқбузарлик бўлмаган ҳарбий ҳуқуқбузарлик сифатида кўриладиган ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бўлса;
(b) сўров ҳуқуқбузарлик учун жиноий таъқиб қилинаётган шахс ва шунга биноан у сўралаётган Томонда ҳукм этилган, оқланган ёки афв этилган ҳолат билан боғлиқ бўлса;
(c) агар ушбу ёрдам шахснинг ирқи, жинси, дини, фуқаролиги ёки сиёсий қарашлари билан боғлиқ ҳолда унга нисбатан жиноий таъқиб ёки жазо белгилаш учун сўралганлигига аниқ асослар бўлса ёки ёрдам тўғрисидаги сўров бу шахсга қарши ёлғон гувоҳлик бериш ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда сўралган бўлса; ёки
(d) агар кўриб чиқилишида ҳар қандай шахснинг хавфсизлиги ва сўралаётган Томон захираларининг харажатини ўз ичига олиши мумкин бўлган сўровларни бажариш сўралаётган Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ёки асосий манфаатларини жиддий бузса.
2. Қуйидаги ҳолларда сўралаётган Томоннинг фикрига кўра ёрдам кўрсатишга рад жавоби берилиши мумкин:
(а) агар сўров ҳуқуқбузарлик учун таъқиб остига олинган шахс ва у жазони ижро этиш муддати тугаши сабаби билан ортиқ таъқиб этилмаслиги ёки ҳуқуқбузарликлар сўралаётган Томоннинг юрисдикциясида содир этилганлиги билан боғлиқ бўлса; ёки
(b) агар сўров шахс содир этган ҳаракатлари учун таъқиб этиш ва жазолаш билан боғлиқ бўлса ва сўралаётган Томоннинг юрисдикциясида унинг бу ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик деб қаралмаса.
3. Агар сўров сўраётган Томонда тергов ва суд жараёнини амалга ошириши учун тўсқинлик қилса, ёрдамни сўралаётган Томон чўзиши мумкин.
4. Ушбу моддага мувофиқ сўралаётган Томон сўровларни рад этиши ёки унинг ижросини чўзишидан аввал сўралаётган Томон ўзининг Марказий органлари орқали:
(а) сўраётган Томонни рад этиши ёки амалга оширишни қисқартириш сабаблари тўғрисида дарҳол хабар бериши лозим;
(b) сўраётган Томон билан унга зарур бўлган шароитда тақдим этилган ёрдамлар борасида маслаҳатлашиб олиши лозим.
5. Агар сўраётган Томон ёрдамни белгиланган 4(b) бандига асосан қабул қилаётган бўлса, шу ҳолда бундай шартларга у рози бўлиши лозим.
1. Сўровлар сўралаётган Томоннинг сўровига биноан, сўралаётган Томоннинг ваколатли маъмурлари томонидан зудлик билан, ушбу Томоннинг қонунчилигига асосан ва ушбу қонунчиликка зид келмаган ҳолатда амалга оширилиши лозим.
2. Бу материаллар жиноий ва фуқаролик ишларини тергов қилишда мана шу Томонда зарур бўлса, сўралаётган Томон сўралаётган материалларнинг тақдим этилишини кейинга қолдириши мумкин. Бундай ҳолларда сўралаётган Томон, сўров бўлган ҳолда, тасдиқланган ҳужжатларнинг кўчирмасини тақдим этиши лозим.
3. Сўралаётган Томон сўраётган Томонни унга маълум бўлган шарт-шароитлар тўғрисида зудлик билан хабар бериши лозим, агар улар бу сўровларнинг ижроси маълум даражада кечиктиришга олиб келса.
Сўралаётган Томоннинг талабига биноан сўраётган Томон ушбу Шартнома доирасида олинган барча материаллар, сўров тааллуқли бўлган жиноий иш учун ортиқ керак бўлмаса, қайтариб берилиши лозим.
1. Сўралаётган Томон сўровнинг, мазмунининг, илова қилинаётган ҳужжатларнинг ва ҳар қандай сўровга мувофиқ содир этилган хатти-ҳаракатларнинг махфийлигини сақлаш учун, агар бу талаб этилса, барча куч-ғайратини қаратиши лозим. Агар махфийлик сақланмаган ҳолда сўровнома қониқтирилиши мумкин бўлмаса, сўралаётган Томон бу тўғрида сўраётган Томонга хабар бериши лозим, у ўз навбатида сўровни ижро этилиши мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаб беради.
2. Сўраётган Томон агар талаб этилса, сўралаётган Томондан тақдим этилган маълумотлар ва исботларнинг махфийлигини сақланиши учун барча ҳаракатларни амалга ошириши лозимдир, сўров билан боғлиқ бўлган жиноий иш учун муҳим бўлган исботлар ва маълумотлар бундан истиснодир.
3. Сўралаётган Томон агар бу талаб этилса, маълумотлар ёки исботларнинг йўқолишидан ва огоҳлантирилмаган фойдаланиш, қўлланиши, ўзгартириш, яшириш ёки бошқа суиистеъмол қилишдан сақлашни таъминлаш учун барча ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
4. Сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг дастлабки розилигисиз олинган ахборот ёки исботлар ёхуд уларнинг парчаларидан сўровномада белгиланмаган мақсадда фойдаланиши мумкин эмас.
1. Сўралаётган Томон ўз қонунчилиги рухсат берган даражада жиноий ишга тааллуқли ҳужжатларни тақдим этиши тўғрисидаги сўровномани амалга ошириши лозим.
2. Сўраётган Томондан гувоҳ сифатида чиқаётган шахсни судга чақирилиши тўғрисидаги сўровнома сўралаётган Томонга ушбу шахс режалаштирилган иштирокидан 45 кун ичида топширилиши лозим. Шошилинч ҳолларда сўралаётган Томон бундай сўровни рад этиши ҳам мумкин.
3. Сўралаётган Томон сўраётган Томонга ҳужжатларнинг тақдимоти тўғрисидаги тасдиқни бериши лозим, агар тасдиқнома амалга оширилиши мумкин бўлмаса, сўраётган Томон бу тўғрида ва унинг сабаблари тўғрисида хабар топиши лозим.
4. Сўралаётган ёки сўраётган Томонларнинг қонунчилигига асосан шахс маълум процедурани ижро этишдан бош тортаётган бўлса, унга жазо ёки бошқа мажбурий чораларни қўллаш мумкин эмас.
1. Сўралаётган Томон ўз қонунчилиги доирасида ва сўровга кўра шахсларни сўроқ қилади ёки гувоҳлик кўрсатмаларини олади ёки улардан сўраётган Томонга тақдим этиш учун гувоҳлик кўрсатмаларини талаб этади.
2. Сўралаётган Томон ўз қонунчилиги доирасида сўровнома амалга ошириш муддати давомида сўровда белгиланган шахсларнинг иштирокига ва уларга сўроқ қилинаётган ҳамда кўрсатма бераётган шахсларга саволлар бериш рухсат этилади. Бундай ҳолатларда уларга тўғри йўлланган саволлар бериш тақиқланиб, балки сўроқ қилинаётган ва кўрсатма бераётган шахсларга қаратилган саволлар тавсия этиш рухсат берилади.
3. Сўралган Томонда гувоҳлик кўрсатмалари олинадиган шахслар ушбу моддага биноан гувоҳлик кўрсатмаларини беришдан бош тортишлари мумкин, агар:
(а) сўралаётган Томон қонунчилиги бундай шахсларга шунга ўхшаш шароитларда, суд жараёнида кўрсатмалар бермасликка рухсат берса, ёки
(b) сўраётган Томоннинг қонунчилиги шунга ўхшаш шароитларда суд жараёнида кўрсатмалар бермасликка рухсат берса.
4. Сўралаётган Томонда иштирок этаётган шахс, ушбу сўраётган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ гувоҳлик кўрсатмаларини бермаслик ҳуқуқи ва мажбурияти борлиги тўғрисида таъкидласа, сўровга биноан сўраётган Томон Марказий органи сўралаётган Томон Марказий органига ушбу ҳуқуқ ёки бошқаларнинг мавжудлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этиши лозим. Агар қайтарма исботлар йўқ бўлса, ушбу сертификат берилган саволларнинг керакли исботи бўлиб ҳисобланади.
1. Ҳибсга олинган шахс сўралаётган Томонда, сўраётган Томоннинг сўровига биноан вақтинча жиноят процессида кўрсатма бериш учун ўтказилиши мумкин. Ушбу модда мақсадида ҳибсга олинган шахс бўлиб, жинояти молиявий характерига эга бўлмаган, қамоқда сақланмаётган, лекин ҳукм субъекти бўлиб ҳисобланувчи шахс бўлиб ҳисобланади.
(b) Сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг топширилаётган шахсни ҳибсга олиш ёки хавфсизлигига доир барча шартларга амал қилишга розилик беради.
3. Агар сўралаётган Томон сўраётган Томонни топширилган шахсни ҳибсда ушлаб туриши зарурияти йўқлиги тўғрисида хабар берса, бу ҳолда шахс озод этилади.
4. Ушбу моддадаги сўровга асосан, топширилган шахс сўралаётган Томонга сўраётган Томон билан тузилган аҳдлашувларга мувофиқ гувоҳлик кўрсатмаларини бериб бўлиши билан ёки шахснинг ҳозирлиги ортиқ талаб этилмаган илгарироқ вақтда имкони бўлиши биланоқ қайтарилиши лозим.
5. Топширилган шахсни сўраётган Томонда сақланиб келган вақти, сўралаётган Томонда жазони амалга оширилган муддати деб ҳисобланади.
1. Сўраётган Томон сўралаётган Томондан шахсни сўралаётган Томонда кўрсатмалар бериш учун ёки жиноий ишга тааллуқли ёрдам учун таклиф этишни ташкиллаштириш бўйича ёрдам бериш тўғрисида сўров қилиши мумкин (агар ушбу шахс Шартноманинг 11-моддасига тааллуқли бўлмаса). Эслатилган шахс барча шароитлар ва белгиланган харажатлар тўғрисида хабарлантирилади.
1. Ушбу модданинг 2-бандига биноан ушбу Шартноманинг 11- ва 12-моддалари доирасида қилинган сўров мақсадида шахс сўралаётган Томонда бўлиб туриши талаб этилса:
(а) сўралаётган Томонда шахс ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик учун ушлаб турилиши, ҳукм қилиниши ёки жазоланиши мумкин эмас, шунингдек турли фуқаролик процессининг предмети бўлиши мумкин эмас, агар ушбу шахс сўраётган Томонда бўлмаган бўлса, шунингдек унинг сўралаётган Томондан кетишига сабаб бўлган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка нисбатан; ва
(b) шахснинг розилигисиз сўровномадан фарқи бўлган жиноий процессда кўрсатма бериш ёки жиноий терговга ёрдам бериши мумкин эмас.
2. Агар бўлғуси озод шахсга келгусида унинг ҳозирлиги зарур эмас деб расман хабар қилингандан кейин 15 кун ичида сўраётган Томонни тарк этмаган бўлса ёки тарк этиб яна қайтиб келган бўлса, ушбу модданинг 1-бандини қўллаш тўхтатилади.
3. Ушбу Шартноманинг 11- ва 12-моддаларига асосан шахс гувоҳлик беришга розилик бўлмаса, шу сабабга кўра у сўраётган ва сўралаётган Томонларнинг судлари томонидан жазога тортилиши ёки бошқа мажбурлов чораларини қўлланилиши мумкин эмас.
4. Ушбу шартноманинг 11- ва 12-моддаларига асосан шахс гувоҳлик беришга рози бўлмаса, у ўз кўрсатмаларига асосланадиган жиноий таъқибнинг предмети бўлиши мумкин эмас, бундан албатта қасамёдни бузиш ва судга беҳурматлик қилиш истиснодир.
1. Сўралаётган Томон жамоатчилик учун очиқ фойдаланиши мумкин бўлган расмий ҳужжатлар сифатида ёки бошқача қилиб айтганда очиқ савдода ва кенг кўламда танишув учун бўлган материал ва ҳужжатларнинг нусхасини тақдим этиши лозимдир.
2. Сўралаётган Томон ҳар қандай ҳужжатлар ёки материалларнинг нусхаларини уларни тақдим этиш учун белгиланган тартибда ўзининг ҳуқуқини муҳофаза қилувчи ва суд органларига тақдим этади.
1. Сўралаётган Томон қонунчилиги рухсат берган доирада сўраётган Томоннинг жиноий ишига тааллуқли тинтув, мулк хати ва материалларни бу Томонга етказиб бериш билан боғлиқ сўровларни амалга ошириши лозим.
2. Сўраётган Томоннинг талабига биноан, сўралаётган Томон ҳар қандай тинтув, мусодаранинг жойи ва шарт-шароитлари, шунингдек олиб қўйилган материалларни кейинги ҳибсга олиниш натижаларига тааллуқли маълумот билан таъминлаши лозим.
3. Сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг тақдим этган ҳар қандай ушлаб олинган материалларига тааллуқли белгилаб берган шароитларга риоя этиши лозимдир.
1. Сўралаётган Томон ўзининг қонун тасарруфи доирасида жиноий фаолият орқали олинган даромадларини аниқлаш тўғрисидаги сўровномани қабул қилгандан сўнг, сўраётган Томонга терговни натижалари тўғрисида хабар беради.
2. Жиноий фаолият орқали олинган даромадлар аниқланган ҳолда, сўралаётган Томон 1-бандга асосан, қонунчилиги доирасида бундай даромадларни чегаралаш ёки ушлаб олиш билан боғлиқ барча чораларни амалга ошириши лозим.
4. Агар бу алоҳида конкрет ҳолат билан келишиб олинмаган бўлса, сўралаётган Томон ушлаб олинган жиноий фаолиятдан олинган даромадни ўзида сақлаши лозим.
5. Ушбу Шартнома мақсади доирасида, «жиноий фаолиятдан олинган даромадлар» ҳар қандай гумон қилинаётган мулкни ёки суд томонидан қонуний ёки ноқонуний равишда олинган ва қонунбузарлик натижасида амалга оширилган деб аниқланган бўлса, жиноятни содир этиш ёки уни енгиллаштириш учун хизмат қилган мулк бўлиб ҳисобланса.
1. Ёрдам тўғрисидаги сўровнинг иккинчи бандидан ташқари, сўровга жавобан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар ва материаллар тасдиқланишни ва шахсий гувоҳлантирилишни талаб этмайди.
2. Сўраётган ёки сўралаётган Томоннинг ҳужжатлар ва материалларни ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва гувоҳлантиришга оид сўровнома ҳолатида, ҳужжатлар ҳамда материаллар 3-бандга асосан тасдиқланиб берилиши лозим.
(а) ҳужжатни йўллаган Томонинг судьяси ёки мансабдор шахси томонидан имзоланган ёки тасдиқланган бўлиши лозим бўлса;
(b) ҳужжатларни йўллаган Томонни, Вазир, Департамент ёки Ҳукуматнинг мансабдор шахсларининг расмий муҳри билан тасдиқланиши лозим бўлса.
Ушбу Шартноманинг мақсадлари ва Томонларнинг қонунчилигига биноан ҳар бир Томоннинг Марказий органи қўшимча аҳдлашувларга кириши мумкин.
1. Агар бошқача келишиб олинмаган бўлса, ёрдам тўғрисидаги сўровномага асосан, сўралаётган Томон сўраётган Томонни ҳар қандай жиноий жараёнда иштирок этиши учун барча чораларни кўриши ва сўраётган Томоннинг манфаатларини намоён этиши лозимдир.
2. Сўралаётган Томон ёрдам тўғрисидаги сўровни амалга ошириши бўйича харажатларни қоплайди, сўраётган Томоннинг тўлов харажатлари бундан истиснодир:
(а) шахсларни сўралаётган Томоннинг ҳудудидан кузатиб бориш ушбу Шартноманинг 9-, 11-, 12-моддаларига биноан, шунингдек яшаши билан боғлиқ барча харажатлар, тўловлар сўраётган Томондаги шахсга тўланади;
(d) сўралаётган Томоннинг талабига кўра сўровни бажариш натижасида келиб чиқадиган фавқулодда харажатлар.
Томонлар ушбу Шартноманинг тўлалигича ёки муайян ҳолатларга нисбатан талқин қилиш билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича Томонлардан бирининг сўровига кўра маслаҳатлашувлар олиб борадилар.
2. Ушбу Шартнома кучга киргунига қадар ёки кейин содир этилганидан қатъи назар, тегишли ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан боғлиқ бўлган сўровномага нисбатан қўлланилади.
3. Томонларнинг хоҳлаган бири ёзма хабар қилиш орқали ушбу Шартноманинг амал қилишини тўхтатиши мумкин ва ушбу Шартнома бундай хабарнома олинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амал қилишдан тўхтайди. Ушбу Шартноманинг ушбу моддага мувофиқ амал қилиши тўхтатилгунга қадар ёрдам тўғрисида олинган ҳар қандай сўров Аҳдлашувчи Томон бошқа нарсани талаб қилмаса, ушбу Шартномага мувофиқ ижро этилиши лозим.
Ушбуни тасдиқлаб, ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан тегишлича ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Шартномани имзоладилар.
Тошкент шаҳрида 2003 йил 12 февралда, икки нусхада, ўзбек, корейс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар аутентикдир. Талқин қилишда ҳар қандай келишмовчиликлар келиб чиқса, инглиз тилидаги матн устунлик қилади.