14.05.2022 йилдаги 7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини биринчи инстанция судида муҳокама қилиш бўйича суд амалиёти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал қонунига ўзгартиришлар киритилганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонуннинг бир хил ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилишини таъминлаш, жиноят содир этилиши сабаблари ва унга имкон яратган шарт-шароитларни аниқлаш мақсадида жиноят ишларини биринчи инстанцияда муҳокама қилишда процессуал қонун нормаларига қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) мувофиқ суд жиноят ишини муҳокама қилишга, фақат ЖПК 49-бобида назарда тутилган барча зарур ҳаракатлар бажарилгандан кейин киришишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЖПК 406-моддасига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши айнан бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. Бунда шуни назарда тутиш керакки, ваколат муддати якунлангани, бошқа судьялик лавозимига ёки бошқа ишга ўтгани муносабати билан судьянинг (шу жумладан, халқ маслаҳатчисининг) ваколатлари тугаган тақдирда, кўрилиши тугалланмаган иш суднинг бошқа таркибида бошидан кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЖПК 407-моддасида назарда тутилган ҳолларда ишда иштирок этган захирадаги халқ маслаҳатчиси суд мажлисида иш муҳокамаси бошлангандан тугагунга қадар узлуксиз иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун мазмунига кўра, захирадаги халқ маслаҳатчиси далилларни текширишда иштирок этишга, раислик қилувчи рухсати билан сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ишнинг барча ҳолатлари синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ, холисона текширилишини таъминлаш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида қонун суд мажлисида раислик қилувчига суд муҳокамасини ташкил этиш бўйича муайян ваколатлар юклатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида раислик қилувчи бутун суд муҳокамаси давомида жиноят процессининг, суд айблов ёки ҳимоя тарафида бўлмаслиги ва уларнинг ҳеч қандай манфаатларини ифодаламаслиги, балки холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда, тарафлар ўз процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шарт-шароит яратиб беришини назарда тутувчи муҳим принципини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларга тушунтирилсинки, ЖПК 25-моддасининг олтинчи қисми, 26-моддасининг биринчи қисми, 409 ва 439-моддаларига кўра, прокурор суд процессининг иштирокчиси сифатида одил судловни амалга ошириш учун муҳим бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, булар давлат айбловчиси томонидан айблов хулосасининг (айблов далолатномасининг) хулоса қисмида баён этилган айбловни ўқиб эшиттириш, далилларни текширишда бевосита иштирок этиш: судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларни сўроқ қилиш, экспертларнинг хулосасини тинглаш, ашёвий далилларни кўздан кечириш, судда баённомалар ва ишнинг бошқа ҳужжатларини ўқиб эшиттиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда баён этилган вазифаларни бажариш суддан жиноят қонуни нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини квалификация қилиш, унга жазо тури ва миқдорини белгилаш, жиноят содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисида холисона фикр баён қилиш учун прокурорга имконият яратиш мақсадида жиноят иши муҳокамаси чоғида унинг узлуксиз иштирок этишини таъминлашни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖПК 412-моддасининг биринчи қисми талабига мувофиқ, прокурор суд мажлисига келмай қолган тақдирда, суд жиноят иши муҳокамасини кейинга қолдиради. Прокурор узрли сабабсиз келмай қолган тақдирда, суд бу ҳақда юқори турувчи прокурорга хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шуни назарда тутиш лозимки, ЖПК 410 — 412-моддаларига мувофиқ, судланувчи, ҳимоячи ва прокурорнинг суд мажлисига келиши уларнинг мажбурияти ҳисобланади, чунки бу иш материалларини тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текшириш зарурати билан бевосита боғлиқ бўлиб, бунга риоя этмасдан қонуний ва адолатли қарор қабул қилиш имконияти йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан қайд этилган процесс иштирокчиларидан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши (ЖПК 410-моддасининг учинчи қисми билан назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ва унинг судга келишини таъминлаш бўйича қонунда назарда тутилган чоралар кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ЖПК 410-моддасининг учинчи қисмига кўра, судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлиб, судга келишдан бўйин товласа, унинг йўқлиги эса иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаса, суд ишни судланувчи иштирокисиз кўришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисини судланувчи иштирокисиз ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда, судья ЖПК 388-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, судланувчининг ҳимоячисига айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси нусхаси топширилган-топширилмаганлигини текшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ЖПК 414-моддасига кўра, биринчи инстанция судида жиноят ишини муҳокама қилиш фақат иш бўйича айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларга нисбатан ва эълон қилинган айб доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчига ёки ишга айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб этилган янги шахсларга нисбатан янги, оғирроқ ёки ҳақиқий ҳолатга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов бўйича иш фақат ЖПК 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган шартлар ва тартибга риоя этган ҳолда муҳокама қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ЖПК 420-моддасига мувофиқ, кўрилиши бошланган жиноят иши қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланувчи суддан яширинса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланувчи суд мажлисига келишига имконият бермайдиган руҳий ёки бошқа оғир касалликка чалинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан прокурорга ЖПК 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда қўшимча процессуал ҳаракатлар амалга оширилишини топшириш ҳақида ажрим чиқарилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖПК 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишни бирор судланувчига нисбатан ёки бутунлай тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, барча процессуал ҳаракатларни изчил бажармасдан ва суд мажлисининг тайёргарлик қисмида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни аниқламасдан туриб, суд терговини ЖПК 52-боби талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш учун шароит яратиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасининг ушбу қисмида раислик қилувчи судланувчининг шахси билан боғлиқ (ЖПК 434-моддаси) барча масалаларни синчковлик билан аниқлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг тайёргарлик қисмида раислик қилувчи томонидан судланувчи шахсига оид маълумотларнинг аниқланиши судни суд тергови давомида жазо чорасини ва жазони ижро этиш муассасаси турини белгилашга оид масалаларни ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатларни (ЖПК 82-моддаси) синчковлик билан ўрганиш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ЖПК 438-моддаси мазмунига кўра, суд муҳокамаси иштирокчиларининг янги гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақириш тўғрисидаги, ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари бевосита улар арз қилинган ва муҳокама қилингандан сўнг ҳал этилиши лозим. Суд муҳокамаси иштирокчилари доирасини аниқлаш ва ишнинг ҳаракати билан боғлиқ бошқа барча илтимослар ҳам (жабрланувчи, фуқаровий даъвогар сифатида тан олиш тўғрисида, ишни тўхтатиш ёхуд унинг муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида, ишни тугатиш тўғрисида ва бошқалар), улар суд мажлисининг тайёргарлик қисмида ёки суд муҳокамаси давомида арз қилинганлигидан қатъий назар, шу қоидалар асосида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш судга келиб тушганидан сўнг, лекин суд муҳокамаси бошлангунга қадар келиб тушган илтимосномалар суд мажлисининг тайёргарлик қисмида ҳал қилиниши лозим. Бироқ, уларнинг тўғри ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида иш бўйича раислик қилувчи илтимосномани кўриб чиқишни кейинга қолдириши ва муайян ҳаракатларни (маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва ҳоказо) амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга кўра (ЖПК 438-моддасининг учинчи қисми), илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тарафни ушбу илтимосномани бошқа асослар бўйича суд муҳокамаси давомида қайта арз қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эҳтиёт чорасини қўллаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги, паспорт ҳаракатини тўхтатиб туриш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги, рад этиш тўғрисидаги, жиноят ишини тўхтатиш ёки уни прокурорга ўтказиш тўғрисидаги, бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ажримлар, шунингдек, хусусий ажримлар алоҳида хонада (маслаҳатхонада) алоҳида ҳужжатлар кўринишида чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа масалалар бўйича ажримлар суд мажлисининг ўзида, суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кирмасдан чиқарилиши мумкин ва ЖПК 423-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қарор қабул қилиниши сабабларини кўрсатган ҳолда суд мажлиси баённомасига киритиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан суд мажлиси давомида ҳал қилинадиган барча масалалар бўйича ажримлар дарҳол эълон қилиниши лозим (ЖПК 423-моддасининг бешинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судланувчининг кўрсатмалари фақат ЖПК 104-моддасида назарда тутилган ҳолларда ўқиб эшиттирилиши мумкин ва суд томонидан суд тергови давомида текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ЖПК 55, 57, 59, 61, 63-моддаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча суд мажлисларида иштирок этишга ҳақлидирлар. Шу сабабли бу шахсларнинг кейинги суд мажлисларида иштироки ихтиёрий (уларнинг иштироки суд томонидан зарур деб топилган ҳоллар бундан мустасно) бўлиб, бу ҳақда иш муҳокамаси кейинга қолдирилганда суд мажлиси баённомасида қайд этган ҳолда тушунтирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳлар сифатида вояга етмаган шахслар иштирок этган иш муҳокама қилинаётганда, ишнинг алоҳида ҳолатларини аниқлаш бундай шахсларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, судлар ҳар бир ҳолда бундай ҳолатларни текшириш чоғида суд залида вояга етмаганлар ҳозир бўлиши зарурлиги масаласини муҳокама қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишнинг муайян ҳолатларини аниқлаш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимлар зарур бўлган барча ҳолларда, экспертиза ўтказиш зарурлиги ёки бу ҳолатлар суд муҳокамасига мутахассисни жалб этиш орқали аниқланиши мумкинлиги масаласи ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис далилларни текшириш чоғида судга ёки суд процесси иштирокчиларига махсус билим ва кўникмалар зарур бўлиб қолганда (масалан, технологик ёки ишлаб чиқариш жараёнини, у ёки бу касбнинг ўзига хос хусусиятларини тушунишда ва ҳоказо) суд муҳокамасига таклиф этилади. Мутахассис фикри суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши шарт. Мутахассис олдига эксперт ваколатига кирадиган саволларни қўйишга йўл қўйилмайди. Унинг фикрини эксперт хулосасига тенглаштириб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулосаси қонунга мувофиқ далил турларидан бири ҳисобланади ва тадқиқотларни амалга ошириш асосида берилади. Эксперт олдига мутахассис ваколатига кирувчи саволлар қўйилиши мумкин. Судлар экспертиза ўтказиш учун асослар мавжуд бўлганда, экспертиза ўтказишни экспертни сўроқ қилиш билан алмаштиришга йўл қўймасликлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Судларнинг эътибори иш бўйича ҳақиқатни аниқлашда ашёвий далиллар, ҳужжатларни текшириш, жой ва бинони кўздан кечириш муҳим аҳамият касб этишига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий далиллар ва ҳужжатлар суд мажлисида иш бўйича бошқа далиллар билан тенг равишда синчковлик билан текширилиши (тегишлича кўздан кечирилиши, ўқиб эшиттирилиши) лозим бўлиб, айни пайтда улар тақдим этилган шахслар уларни текшириш билан боғлиқ у ёки бу ҳолатларга суднинг эътиборини қаратишлари мумкин. Суднинг ашёвий далилларни кўздан кечириш ва ҳужжатларни ўқиб эшиттириш бўйича барча ҳаракатлари суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖПК 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гувоҳ судга келишдан узрли сабабларсиз бош тортганда, у мажбурий келтирилиши мумкин. Жумладан, қуйидагилар гувоҳнинг судга келмаслигига узрли сабаблар деб тан олиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни судга келиш имкониятидан маҳрум этувчи касалликка чалинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила аъзоси касалликка чалиниб, уни парваришлашни бошқа бировга топширишнинг имкони бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирув қоғози унга ўз вақтида топширилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офат оқибатида келишнинг иложи бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнинг судга белгиланган муддатда келишига тўсқинлик қилган бошқа объектив сабаблар бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ЖПК 296-моддасига мувофиқ, жиноят содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш суд муҳокамасининг муҳим таркибий қисми эканлигини ҳисобга олиб, судлар ҳар бир жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида етарли асослар мавжуд бўлганда, хусусий ажрим чиқаришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд суриштирув ёки дастлабки тергов ўтказилиши даврида йўл қўйилган камчиликларни аниқласа, хусусий ажрим чиқариш йўли билан бунга тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини қаратиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Суд мажлиси баённомаси иш бўйича энг муҳим процессуал ҳужжатлардан бири эканлигини назарда тутиб, судлар уни тузиш сифатини ошириш чораларини кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома ЖПК 426-моддаси талабларига қатъиян мувофиқ тарзда тузилиши лозим. Бунда қуйидагилар баён этилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд муҳокамаси иштирокчилари томонидан берилган илтимосномалар ва уларнинг муҳокамаси тартибига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маслаҳатхонага кирмасдан суд мажлисида чиқарилган суд ажримларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланувчининг унга нисбатан эълон қилинган айблов мазмуни бўйича, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг иш ҳолатлари бўйича берган кўрсатувларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далилларни текшириш жараёнига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома сифатли ва ўз вақтида тузилиши учун раислик қилувчи билан бир қаторда суд мажлиси котиби жавобгар бўлиб, у ЖПК 32-моддасига мувофиқ, баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек, суд муҳокамаси иштирокчилари ҳаракатларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома бир неча суд мажлиси котиби томонидан юритилганда, улардан ҳар бири баённоманинг ўзи юритган қисмини имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ЖПК 449-моддасига мувофиқ, тарафлар музокараси давлат ва жамоат айбловчиси нутқи билан бошланади. Сўнгра жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг вакиллари, ҳимоячи ва жамоат ҳимоячиси, судланувчи, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили сўзга чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, музокаралар тугагандан сўнг тарафлар ЖПК 457-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ўзлари таклиф этган қарор мазмунини судга ёзма тарзда тақдим этишлари мумкин. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи музокаралар тугагандан сўнг суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар судга ўзларининг ёзма таклифини беришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тарафлар музокараси иштирокчилари ўз сўзларида, судланувчи эса, шунингдек, охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатлар тўғрисида хабар берсалар, суд, суд терговини ЖПК 452-моддаси талабларига мувофиқ, янгидан бошлаб, судланувчини ушбу ҳолатлар тўғрисида батафсил сўроқ қилиши ҳамда уларни процессуал қонуннинг суд терговига оид талабларига риоя этган ҳолда синчковлик билан текшириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўраётганда биринчи инстанция судлари томонидан жиноят-процессуал қонуни нормаларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиш, уларни қўллашда йўл қўйилган хатоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш тавсия этилсин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги 12-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сон