27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1016-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 20 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 23 октябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилашдан, давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажариш мажбуриятини олган ёки ўз мақомига кўра уларни бажариши шарт бўлган шахсларга, шунингдек давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат аҳамиятига эга бўлган сир ‒ ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятига, давлат хавфсизлигига, иқтисодий ва сиёсий манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари ‒ ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган давлат аҳамиятига эга сирни ва (ёки) хизмат сирини ташкил этадиган, давлат томонидан ҳимоя қилинадиган ва махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларининг йўқотилиши — давлат аҳамиятига эга бўлган сирни ёки хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлардан, буюмлардан ёки воситалардан қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда фойдаланиш натижасида давлат сирларини ташувчиларнинг ўз қонуний эгалари тасарруфидан чиқиб кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ошкор этиш — хизмат ёки касбий фаолияти муносабати билан давлат сирлари ўзига ишониб топширилган ёки давлат сирлари ўзига маълум бўлиб қолган шахс томонидан давлат сирларини белгиланган тартибни бузган ҳолда ўзга шахсга бериш, эълон қилиш ёки бошқача тарзда тарқатиш ҳамда бунинг оқибатида ушбу давлат сирларининг уларнинг қонуний эгалари бўлмаган шахсларга маълум бўлиб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ташувчилар — давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни аниқлаш ва идентификациялаш имконини берадиган рамзлар, белгилар, тасвирлар, сигналлар, техник ечимлар ва жараёнлар тарзида акс эттирилган моддий объектлар, шу жумладан физик майдон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома — давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан шахсга давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилганлигини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар — давлат сирлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга доир рухсатга, шунингдек давлат сирларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган ҳамда давлат сирлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат сирларидан фойдаланадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи — давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотнинг раҳбари томонидан шахсга унинг хизмат ваколатларига мувофиқ бериладиган муайян махфий маълумотлар билан танишиш ва (ёки) давлат сирларидан фойдаланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ҳимоя қилиш — давлат сирлари ошкор этилишининг ва уларни ташувчилар йўқолишининг олдини олишга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий, муҳандислик-техник, криптографик ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ҳимоя қилиш воситалари — давлат сирларининг криптографик ва техник жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлайдиган аппарат, аппарат-дастурий ёки дастурий воситалар, шунингдек ахборотни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш воситалари ҳамда давлат сирларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини назорат қилиш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ҳимоя қилиш тизими — давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ҳамда уларни ташувчиларни ҳимоя қилиш учун давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан фойдаланиладиган воситалар ва усуллар, шунингдек ушбу мақсадларда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус комиссия — давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ўз тасарруфидаги давлат сирларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага ҳамда зарур билим ва тажрибага эга бўлган ходимларидан ташкил топган гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийлик грифи — маълумотларни ташувчидаги маълумотларнинг махфийлик даражаси тўғрисида далолат берадиган, маълумотларни ташувчининг ўзига ва (ёки) кузатув ҳужжатига қўйиладиган реквизит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийлик даражаси — давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг муҳимлигини ифодаловчи ҳамда уларни ҳимоя қилиш чоралари ва воситаларини белгиловчи тоифа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати — ушбу Қонунда белгиланган тартибда маълумотларни давлат аҳамиятига эга бўлган сир ёки хизмат сири жумласига киритиш ҳамда махфийлаштириш имконини берадиган маълумотларнинг тоифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийлик режими — давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган давлат сирлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг ягона тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий-режим органи — давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотнинг махфий иш юритилиши устидан назоратни ва махфийлик режимининг таъминланишини амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ёки мансабдор шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни махфийликдан чиқариш — давлат сирларидан ҳамда уларни ташувчилардан фойдаланишга доир чекловларни белгиланган махфийлик даражасини бекор қилиш йўли билан олиб ташлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийлаштириш — давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан ва уларни ташувчилардан фойдаланишга доир чекловларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сири — давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар фаолиятининг ҳар қандай соҳасига, шу жумладан ҳарбий, иқтисодий, сиёсий, илмий-техник, ишлаб чиқариш, разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятига тааллуқли бўлган, ошкор этилиши ушбу ташкилотларнинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар. Хизмат сири давлат аҳамиятига эга бўлган сирнинг таркибий қисми бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар комиссияси — давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага эга бўлган ҳамда давлат сирларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича тегишли хулосалар бериш ҳуқуқига ҳамда зарур билим ва тажрибага эга бўлган ходимларидан ташкил топган гуруҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат сирлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат сирлари соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларни амалга ошириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар тузади ва уларни амалга ошириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларга бериш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида давлат сирлари соҳасида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий-режим органларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш, махфийлаштириш, махфийликдан чиқариш, шунингдек давлат сирлари ва уларни ташувчилар ҳимоя қилинишини таъминлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини ва уни шакллантириш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар ва махсус комиссияларни шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларининг ошкор этилиши ёки йўқотилиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига ёхуд давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар манфаатларига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини аниқлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ва уларни ташувчилар махфийлаштирилиши натижасида маълумотларни ташувчиларнинг мулкдорига етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий-режим органлари ходимларининг лавозим маошларига давлат сирлари билан ишлаганлик ҳамда ушбу органлардаги хизмат даври учун устамалар миқдорини, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг давлат сирларини чет давлатларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги халқаро ташкилотларга, шунингдек юридик шахсларга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини кўриб чиқади ҳамда улар бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг давлат сирлари соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур шарт-шароитларга эга бўлган ташкилотларга давлат сирлари билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беради ва (ёки) уни чақириб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг фаолиятини давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда махфийлик режимини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштиради, мазкур фаолиятни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш юзасидан ушбу ташкилотларга тавсиялар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида давлат сирлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек уларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш мақсадида шахсларни текширувдан ўтказади, шунингдек давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани бериш (бермаслик) тўғрисида ва уни бекор қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилишга доир фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг криптографик ва техник ҳимоя воситаларини, шунингдек ахборотлаштиришнинг техник воситаларини сертификатлаштиришни амалга оширади ҳамда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ўз ичига олган ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда махфийлик режимига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва шахсларни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олади, уларни аниқлайди, фош этади ва тергов қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан махфий-режим органларининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишини, шунингдек ушбу органлар ходимларининг лавозимга тайинланишини ва лавозимидан озод этилишини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани бериш ҳамда давлат сирларини ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишини ва илғор тамойилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлари рўйхатларини ҳамда уларнинг махфий-режим органларининг иш юритиш ҳужжатларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсларнинг давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида давлат органларига ва бошқа ташкилотларга кўрсатмалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан хабардор бўлган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш бўйича давлат органларига ва бошқа ташкилотларга қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кўрсатмалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларга махфийлик режимини таъминлаш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни ўқитишни ҳамда уларнинг малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларининг ошкор этилиши ёки йўқотилиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига ёхуд давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар манфаатларига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини аниқлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни тугатиш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг давлат сирлари соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга рухсат олиш учун махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий-режим органлари тўлиқ фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратади ва мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли малакага ва махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган сертификатга эга бўлган ходимларни махфий-режим органларига тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага эга бўлган шахсларнинг ўқитилишини ҳамда белгиланган муддатларда тегишли малака ошириш курсларига юборилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган махфийлик режимига риоя этилишини ва фойдаланилаётган давлат сирларининг ҳимоя қилинишини, шу жумладан ўз тасарруфидаги ташкилотларда ҳимоя қилинишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органига давлат сирларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилиши зарур бўлган лавозимлар номенклатурасини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларининг ошкор этилиши ёки йўқотилиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига ёхуд давлат сирларидан фойдаланувчи бошқа ташкилотлар манфаатларига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини аниқлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг криптографик ва техник ҳимоя воситаларига, шунингдек ахборотлаштиришнинг техник воситаларига оид сертификат олиш учун махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага эга бўлган ходимларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари кадрлар бўлинмаларида сақланишини, шунингдек ушбу ходимларнинг хорижга чиқишини ва чет эл фуқаролари билан алоқаларини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ҳарбий соҳадаги давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий соҳадаги давлат сирлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўшинларнинг биргаликда ҳаракатланиш режаларини, тезкор режаларни, махфий объектларни қўриқлаш ҳамда мудофаа қилиш режаларини фош этувчи маълумотлар, жанговар бошқарув ҳужжатлари, фавқулодда вазиятларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларини турли даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтириш бўйича ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг стратегик жиҳатдан ёйилиши, сони, жанговар таъминоти, ҳолати, қуролланиши, ташкилий тузилмаси, ривожланиши, жанговар таркиби ёки миқдори, жанговар тайёргарлиги тўғрисидаги, шунингдек ҳарбий-сиёсий ва (ёки) тезкор вазият ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўшинларнинг сафарбарлик жиҳатдан ёйилиши, одамларни ва транспорт воситаларини сафарбар қилиш, сафарбарлик жиҳатдан ёйилишни бошқариш тизими ва (ёки) қўшинларни шахсий таркиб билан бутлаш, қурол-яроғ, ҳарбий техника ҳамда бошқа моддий ва молиявий воситалар билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ривожлантириш ҳамда қўшинларни бутлашнинг йўналишларини, узоқ муддатли режаларини ва истиқболларини фош этувчи маълумотлар, қурол-яроғ ва ҳарбий техника намуналарини яратиш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишнинг мазмуни ҳамда натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг тактик-техник хусусиятларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат мудофаа буюртмаси доирасидаги буюртмалар, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш ҳажмлари ва йўналишлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг конструкциялари, уларни ишлаб чиқариш технологиялари, уларнинг жанговар, физик, кимёвий тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек қурол-яроғ ва ҳарбий техникани қўллаш тартиби ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг метрологик таъминоти ҳолатини, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишни белгиловчи ҳарбий эталонларнинг ёки метрологик таъминот воситаларининг техник ёки метрологик тавсифларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қурол-яроғни ва ҳарбий техникани лойиҳалаштириш, яратиш, ишлаб чиқариш ёки таъмирлаш учун ажратилган ёки амалда сарфланган маблағларни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қурол-яроғни ва ҳарбий техникани сафарбарлик мақсадида ишлаб чиқариш (таъмирлаш) қувватлари тўғрисидаги, шунингдек ушбу қувватларни яратиш ва ривожлантириш ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган ракета ёқилғиси, балист порохлар, портловчи моддалар ва портлатувчи воситалар, шунингдек қурол-яроғ ва ҳарбий техника учун янги қотишмалар, махсус суюқликлар, ёқилғини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган алоқа тармоқлари ҳамда телекоммуникация инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) ҳарбий ёки махсус мақсадларда фойдаланиладиган радиочастота полосаларининг тақсимланишини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) қўшинларнинг барча турдаги алоқа воситаларининг, радиолокация, радиотехника таъминотининг, шунингдек сунъий йўлдош алоқаси ва радиоэшиттириш станцияларининг ташкил этилишини ёки ишлашини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларига кирмайдиган режимли объектларнинг жойлашуви, мақсади, тайёргарлик ёки ҳимояланганлик даражаси тўғрисидаги, мазкур объектларни қуриш учун ер участкаларини, ер қаърини ёки сув акваторияларини танлаш, ажратиш ҳақидаги, шунингдек ушбу объектларни барпо этиш бўйича режалаштирилаётган ёки ўтказилаётган изланиш, лойиҳалаштириш ишлари ва бошқа ишлар ҳақидаги маълумотлар (бундай маълумотлар махсус объектларга ҳам тааллуқлидир);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) икки хил мақсадга мўлжалланган воситалар ва технологияларни ривожлантириш йўналишларини, мақсадли дастурларни амалга ошириш мазмунини, натижаларини, ушбу воситалар ва технологияларни яратиш ёки модернизация қилиш бўйича илмий-тадқиқот ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини фош этувчи, шунингдек икки хил мақсадга мўлжалланган воситалар ва технологияларнинг ҳарбий мақсадларда қўлланилишини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб Ўзбекистон Республикаси космик инфратузилмасидан фойдаланиш ва (ёки) уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) ҳарбий объектлар ва инфратузилмаларнинг қурилиш лойиҳаларини ҳамда ҳарбий-техник таъминот билан боғлиқ шартномаларни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) турли босқичдаги қўмондонлик-штаб (штаб) ўқувларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) ҳарбий соҳадаги стандартлаштиришнинг асосий йўналишларини ёки уни ривожлантириш дастурларини, шунингдек қурол-яроғ ва ҳарбий техника соҳасидаги стандартларнинг мазмунини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) давлатнинг мудофаа салоҳиятини белгиловчи йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг илмий-техник тараққиёти истиқболларини ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) республика бюджетининг Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги таъминланишини фош этувчи харажатлари тўғрисидаги маълумотлар (умумий кўрсаткичлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ташқи сиёсатга оид ва ташқи иқтисодий соҳадаги давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сиёсатга оид ва ташқи иқтисодий соҳадаги давлат сирлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) барвақт тарқатилиши Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, ташқи сиёсат стратегияси ва тактикасини фош этувчи, Ўзбекистон Республикасининг давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан икки томонлама муносабатларини тавсифловчи ташқи сиёсат, ташқи савдо, илмий-техник алоқалар масалаларига доир маълумотлар ва шу каби бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) битта ёки бир неча чет давлатга нисбатан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ёки илмий-техник масалалар юзасидан ишончлилик тартибида олинган маълумотлар, агар уларнинг ошкор этилиши манбанинг аниқланишига олиб келиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) халқаро муносабатларда ягона принципиал ёндашувни ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси вакиллари ва бошқа давлатлар вакиллари ўртасидаги музокаралар тўғрисидаги маълумотлар, агар музокаралар иштирокчиларининг фикрига кўра ушбу маълумотларнинг ошкор этилиши тарафлардан бири учун дипломатик мураккабликларга сабаб бўлиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) барвақт тарқатилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятига, хавфсизлигига, сиёсий ёки иқтисодий манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган халқаро шартномаларнинг тайёрланиши, тузилиши, мазмуни, бажарилиши, амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қурол-яроғ, ҳарбий техника ёки аслаҳа экспорти ва импорти тўғрисидаги маълумотлар, агар ушбу маълумотларнинг ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган қоидаларга зид бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоҳида даврдаги иқтисодий ҳамкорликнинг ҳажми ҳамда мазмунини фош этувчи маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолияти ва давлат хавфсизлигига тааллуқли бўлган бошқа фаолият соҳасидаги давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолияти ва давлат хавфсизлигига тааллуқли бўлган бошқа фаолият соҳасидаги давлат сирлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятининг кучлари, воситалари, услублари, режалари, шакллари ва натижаларини фош этувчи маълумотлар, шунингдек разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятини молиялаштириш тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) аниқ шахсларнинг разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг кадрлар таркибига мансублигини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши бўйича кадрларни тайёрлашга ёки тақсимлашга доир тадбирлар ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) разведка, контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) ва мазкур органлар билан махфийлик асосида ҳамкорлик қилаётган (ҳамкорлик қилган) шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тезкор-сафарбарлик тадбирлари, уларнинг ҳолати ва натижалари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек давлат органларининг ички идоравий ҳамда халқаро ҳимояланган алоқа тармоқлари ва тизимлари (жойлаштирилган объектлари ва қурилмалари), криптографик ҳимоя воситаларининг калитли (яратиш, ишлаб чиқариш ва таъминлаш) ҳужжатлари, криптографик ҳимоя воситаларини таҳлил қилиш услублари ёки воситалари ҳақидаги ҳамда махсус мақсадга мўлжалланган ахборот-таҳлилий тизимлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ бўлган жиноят ишлари бўйича терговни амалга ошириш кучлари, воситалари ва услубларини фош этувчи маълумотлар, агар улар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган вазиятларни текшириш билан боғлиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) давлат сирларини ҳимоя қилишни ташкил этиш, уларнинг ҳимояланганлик ҳолати тўғрисидаги, шунингдек мазкур фаолиятни молиялаштириш ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) давлат томонидан қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш кучлари, воситалари, услублари, режалари, унинг ташкил этилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Иқтисодиёт, таълим, фан ва техника соҳасидаги давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт, таълим, фан ва техника соҳасидаги давлат сирлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг уруш даврида барқарор ишлашига тайёргарлигини белгиловчи кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) иқтисодиётнинг турли тармоқларида принципиал жиҳатдан янги буюмларни, технологик жараёнларни яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган, шунингдек қурол-яроғ ва ҳарбий техника имкониятларининг, уларнинг жанговар самарадорлигини оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичини белгиловчи фан ва техника соҳасидаги янги ютуқларнинг моҳиятини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб олиб бориладиган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки лойиҳалаш ишларининг мазмунини ва йўналтирилганлигини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб олиб бориладиган гидрометеорология ёки гелиогеофизика соҳасидаги ишларнинг натижаларини, шунингдек махсус геологик-геофизик тадқиқотлар натижаларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) металлургия саноати томонидан айрим турдаги нодир металларни ва стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа материалларни ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ер қаъридаги ресурслар потенциалини, баланс захираларни ёки айрим турдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги ахборотни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) давлат органлари сметаларининг алоҳида моддалари бўйича қўшинларни сақлаш учун сарфланадиган харажатларни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) давлат ҳужжатларини қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш усуллари ва уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш усуллари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) умумий фойдаланишдаги маҳсулотни, хомашёнинг стратегик турларини ишлаб чиқаришга доир сафарбарлик қувватлари ҳамда ушбу қувватларни яратиш ва ривожлантириш ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) индикация, газдан тозалаш, аҳолини оммавий қирғин қуролидан кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ёки ушбу воситалар учун янги сорбцион ва бошқа материалларни яратиш мақсадида амалга ошириладиган ишларни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) муҳим мудофаа ёки иқтисодий аҳамиятга эга бўлган топографик, геодезик ёки картографик фаолият натижаларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) сафарбарлик чоғида темирйўлларнинг юкларни темирйўлларда ташишни таъминлаш, ҳарбий юкларнинг ташилишини ташкил этиш бўйича имкониятлари ва (ёки) захираларини ҳамда ҳажмларини, энергетик, минерал ва қишлоқ хўжалиги хомашёсининг, ёқилғининг, материалларнинг стратегик турларини, қурол-яроғнинг ёки ҳарбий техниканинг алоҳида турларини ташиш ҳажмларини ҳамда транспортда ташиш йўналишларини, шунингдек темирйўл ҳаракати хавфсизлигини ва юкларнинг бут сақланишини таъминлашга доир махсус чора-тадбирларни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) қўшинларни ортиш ва тушириш пунктларининг жойлашиши, ихтисослаштирилиши, қувватлари ва ўтказиш имкониятини, уларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларга тиббий-санитария хизмати кўрсатиш ҳақидаги ахборотни фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) транспорт воситаларига, шу жумладан транспортнинг айрим турларига бўлган сафарбарлик эҳтиёжини ва улар билан таъминланганлик ҳолатини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Ўзбекистон Республикаси бўйича фуқаро муҳофазаси кучларининг ёки воситаларининг ҳолатини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти сафарбарлик режасининг таркибий тузилишини ва кўрсаткичларини, шунингдек давлат органларининг ёки алоҳида ташкилотларнинг сафарбарлик тайёргарлик ҳолатини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) Ўзбекистон Республикасининг доимий захирасида бўлган, фақат фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун мўлжалланган моддий захираларининг ҳақиқий ҳажмини ва жойлашишини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) ҳарбий мақсадлар учун транспорт тармоғининг, транспорт воситаларининг ҳолатини, жиҳозланганлигини, тайёрлигини, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани транспортда ташиш йўналишларини, махсус ва ҳарбий юклар ташиш ҳажмларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) қурол-яроғ ва ҳарбий техника буюмларига, фуқаролар учун мўлжалланган муҳим маҳсулотларга доир техник ҳужжатларнинг, шунингдек хавфи юқори бўлган объектларга, аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимига доир лойиҳа ҳужжатларининг суғурта фондини яратишни ва сақлашни тавсифловчи маълумотлар ҳамда техник ҳужжатларнинг суғурта фондини сақлаш объектларининг (базаларининг) умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) Ўзбекистон Республикаси саноатининг сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг режаларини, мазмунини ёки натижаларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) Ўзбекистон Республикасининг мудофаа манфаатларини кўзлаб фойдаланилиши мумкин бўлган кон қазилмалари, табиий бўшлиқлар, метрополитен ва бошқа иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек аҳолиси 200 минг нафар кишидан ортиқ бўлган шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти схемаларини, темирйўл боғламалари, стратегик ва мудофаа аҳамиятига эга бўлган объектларнинг схемаларини ва (ёки) ичимлик суви таъминоти бош иншоотларининг, уларни таъминловчи сув ажратгичларнинг жойлашишини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) ядровий материалларнинг ва ядровий қурилмаларнинг жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар, бундан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар таъсирига тушадиган ва уларни алмашишни назарда тутадиган ҳамда очиқ манбалардан олиниши мумкин бўлган маълумотлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган миллий, жамоавий ва бошқа тест тизимларида фойдаланиладиган тестларнинг мазмунини ҳамда уларга доир тўғри жавоблар кодларини фош этувчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) шаҳарлараро магистраль ва зона ичидаги алоқа линияларининг географик координаталарини ўз ичига олган, схемалар ҳамда тавсифларга эга бўлган жамланма маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини ва давлат қимматли қоғозларининг бланкаларини қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш усуллари ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш усуллари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларнинг махфийлик даражасидан келиб чиққан ҳолда маълумотларни тарқатиш, тақдим этиш ва (ёки) чекловларни белгилаш чора-тадбирлари давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ушбу Қонуннинг 3-бобида назарда тутилган давлат сирлари жумласига киритиладиган маълумотларга асосан ва давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар марказий органларининг таклифларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишувга кўра тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлари рўйхати Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати асосида уларнинг марказий органлари томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишувга кўра ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари жумласига киритилган маълумотлар ҳамда уларни ташувчилар қонунийлик, асослилик ва кечиктирмаслик принципларига мувофиқ махфийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунийлик маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийлаштиришнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек давлат сирлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асослилик давлат сирларини ташкил этувчи аниқ маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийлаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини, ушбу ҳаракатнинг эҳтимол тутилган иқтисодий ва бошқа оқибатларини фуқаролар, ташкилотлар, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари мувозанатидан келиб чиққан ҳолда эксперт баҳолаш орқали аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктирмаслик давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ва уларни ташувчиларни улар олинган (ишлаб чиқилган) пайтдан эътиборан тарқатиш учун чекловлар белгиланишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади. Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Маълумотларни махфийлаштириш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотнинг махфийлик даражаси давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг бошқарув, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа фаолият турлари натижасида олинган (ишлаб чиқилган) маълумотларнинг махфийлик даражасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрланган (ишлаб чиқилган) ахборотни Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати билан идентификация қилиш мумкин бўлмаган, шунингдек мазкур ахборотдан очиқ фойдаланганда бирон-бир зарар етказиш хавфи мавжуд бўлган ҳолларда, давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари тайёрланган (ишлаб чиқилган) ахборотни тахмин қилинаётган махфийлик даражасини ҳисобга олган ҳолда олдиндан махфийлаштириши ва кейинчалик махсус ваколатли давлат органининг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига қўшимчалар (ўзгартиришлар) киритиш тўғрисидаги асосланган таклифлар киритиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар вақти-вақти билан, бироқ беш йилда камида бир марта ушбу ташкилотларда амалда бўлган, махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатларини маълумотларни махфийлаштиришнинг асослилиги ҳамда уларнинг илгари белгиланган махфийлик даражасига мувофиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлик даражалари ва ушбу маълумотларни ташувчиларнинг махфийлик грифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг қуйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийликнинг биринчи даражаси — «Алоҳида аҳамиятли» (биринчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага мувофиқ бўлади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийликнинг иккинчи даражаси — «Мутлақо махфий» (иккинчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага мувофиқ бўлади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийликнинг учинчи даражаси — «Махфий» (учинчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага мувофиқ бўлади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат аҳамиятига эга бўлган сирни ташкил этувчи маълумотларга «Алоҳида аҳамиятли» ёки «Мутлақо махфий» махфийлик грифларидан бири берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларга «Мутлақо махфий» ёки «Махфий» махфийлик грифларидан бири берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари жумласига киритилмаган маълумотлар учун юқорида кўрсатилган махфийлик грифларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алоҳида аҳамиятли», «Мутлақо махфий» ва «Махфий» махфийлик даражаларига эга бўлган давлат сирларидан фойдаланиш биринчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мутлақо махфий» ва «Махфий» махфийлик даражаларига эга бўлган давлат сирларидан фойдаланиш иккинчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махфий» махфийлик даражасига эга бўлган давлат сирларидан фойдаланиш учинчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлик даражаси ушбу маълумотлар ошкор этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига ёки давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг манфаатларига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг оғирлик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан тегишли маълумотлар махфийлаштирилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун — 30 йилдан ва хизмат сири учун — 10 йилдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, давлат аҳамиятига эга бўлган сирни махфийлаштириш муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, хизмат сирини махфийлаштириш муддати эса хизмат сиридан фойдаланувчи ташкилотнинг қарори билан узайтирилиши мумкин. Мазкур ҳолларда тегишли экспертлар комиссиясининг хулосаси талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги маълумотлар махфийлаштирилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ҳамда фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳоллар ҳамда уларнинг оқибатлари тўғрисидаги, шунингдек табиий офатлар, уларнинг расмий прогнозлари ва оқибатлари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологиянинг, соғлиқни сақлашнинг, санитария, демография, таълим, маданиятнинг, тиббий хизмат кўрсатишнинг, ижтимоий таъминотнинг ва қишлоқ хўжалигининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, Давлат бюджети параметрлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳақидаги жамланма статистика маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчиликнинг бузилишлари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилиши, тарқатилиши ва тақдим этилиши қонун билан чекланмаган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни махфийлаштириш тўғрисида асосланмаган қарор қабул қилган мансабдор шахслар фуқаролар, ташкилотлар, жамият ва давлатга етказилган моддий ва (ёки) маънавий зарардан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни махфийлаштириш тўғрисидаги асосланмаган қарорлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Маълумотлар ва уларни ташувчилар махфийлаштирилиши муносабати билан жисмоний шахсларнинг ҳамда ташкилотларнинг мулк ҳуқуқини чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари жисмоний шахсларнинг ёки ташкилотларнинг (бундан буён матнда маълумотларни ташувчиларнинг мулкдори деб юритилади) мулкида бўлган маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилишга ҳақли. Кўрсатилган маълумотларни ҳамда уларни ташувчиларни махфийлаштириш ушбу маълумотларни ташувчиларнинг мулкдори ҳамда мазкур маълумотлар ва уларни ташувчилар ўз тасарруфига ўтаётган давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар ўртасидаги ушбу маълумотларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ва уларни ташувчилар махфийлаштирилиши муносабати билан маълумотларни ташувчиларнинг мулкдорига тўланадиган компенсация миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни ташувчилар мулкдорининг ушбу маълумотларни ошкор этмаслик бўйича мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни ташувчиларнинг мулкдори ушбу маълумотларни бошқа шахсга ўтказишни рад этган тақдирда, суднинг қарорига кўра ушбу маълумотлар уларни бошқа шахсга беришга доир харажатлар чегириб ташланиб, бошқа шахсга берилаётган маълумотларнинг қиймати мулкдорга қопланган ҳолда мажбурий равишда бошқа шахсга берилиши ва махфийлаштирилиши лозим ҳамда мулкдор давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этганлик учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларига, хорижий ва халқаро ташкилотларга тегишли бўлган маълумотларга ва уларни ташувчиларга бўлган мулк ҳуқуқи, агар бу маълумотлар ушбу Қонун талабларини бузмаган ҳолда олинган (ишлаб чиқилган) бўлса, чекланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар ва уларни ташувчилар махфийлаштирилиши муносабати билан фуқаролар ўзининг мулк ҳуқуқи чекланганлиги тўғрисидаги қарорлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар ва уларни ташувчилар махфийлаштирилиши натижасида маълумотларни ташувчиларнинг мулкдорига етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Маълумотларни махфийликдан чиқариш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни махфийликдан чиқариш асослари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат сирларини ташкил этувчи айрим маълумотларни алмашиш бўйича халқаро мажбуриятларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни бундан буён ҳимоя қилиш объектив ҳолатлар ўзгариши натижасида мақсадга мувофиқ эмас деб топилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлари рўйхатига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати тугаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда маълумотларни махфийликдан чиқаришнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш ушбу ташкилотларнинг қабул қилинган қарорнинг асосланганлиги учун шахсан жавобгар бўлган раҳбарлари қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийлаштиришнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ёки маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарлари мазкур маълумотларни ва уларни ташувчиларни уч ойлик муддатда махфийликдан чиқариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архивларининг раҳбарларига мазкур архивларнинг ёпиқ фондларида сақланаётган давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш ваколатлари архив фондини шакллантирувчи ташкилот ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан берилади. Агар архив фондини шакллантирувчи ташкилот тугатилган бўлса ва унинг ҳуқуқий вориси бўлмаса, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш масаласи махсус ваколатли давлат органи билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларнинг махфийлик даражасини ўзгартириш ёки уларни махфийликдан чиқариш мавжуд махфийлик грифини бекор қилиш ҳамда уларни ташувчиларда янги ҳисобга олиш реквизитларини кўрсатиш орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ва уларни ташувчиларни махфийликдан чиқариш тўғрисидаги таклиф билан давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларга қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани бериш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани бериш давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотнинг давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилиши зарур бўлган лавозимлари номенклатурасига асосан махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотнинг давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилиши зарур бўлган лавозимлари номенклатураси махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда мазкур ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур лавозимлар номенклатурасига киритилган лавозимларга тайинланадиган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир тегишли шаклдаги рухсатнома расмийлаштирилади ва улар билан давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисида келишув имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланишга доир тегишли шаклдаги рухсатномага эга бўлмаган шахсларнинг давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилиши зарур бўлган лавозимлар номенклатурасига киритилган лавозимларга тайинланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг талабларига риоя этиш шарти билан ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани бериш ва бекор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома ўн саккиз ёшга тўлган шахсларга расмийлаштирилади, бундан ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда белгиланган айрим ҳолларда, ўн олти ёшга тўлган шахсларга иккинчи ёки учинчи шаклдаги, ўн етти ёшга тўлган шахсларга эса биринчи ёки иккинчи шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома беришга оид талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ўзига ишониб топширилган давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси олдида ёзма мажбурият қабул қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ ўз ҳуқуқлари чекланишига ёзма равишда розилик бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс томонидан давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилишидан олдин махсус ваколатли давлат органининг ушбу шахсга нисбатан текширув тадбирларини ўтказишига ёзма розилик бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик билан танишиш, шу жумладан уни бузганлик учун жавобгарликка оид қисми билан танишиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома беришнинг алоҳида тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир тегишли шаклдаги рухсатнома текширув тадбирлари ўтказилмасдан расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентига — лавозимга киришган пайтдан эътиборан ваколатлари муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига — лавозимга тайинланган кундан эътиборан ваколатлари муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига — улар сайланган кундан эътиборан ваколатлари муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоларига — улар сайланган (тайинланган) кундан эътиборан ваколатлари муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси судьяларига — улар сайланган (тайинланган) кундан эътиборан ваколатлари муддатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланган ва тайинланган шахсларга — ўз хизмат фаолияти даврига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига лавозимга тайинланган шахсларга — ўз хизмат фаолияти даврига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига лавозимга тайинланган шахсларга — ўз хизмат фаолияти даврига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланган шахсларга — ўз хизмат фаолияти даврига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаросига ёки мансабдор шахсга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштиришни рад этиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаросига ёки мансабдор шахсга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаганлиги ёки судланганлиги олиб ташланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг давлат сирлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги билан боғлиқ бўлган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий ишнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув тадбирлари натижасида шахснинг Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлари аниқланганлиги (бундай таҳдидларнинг рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг текширув тадбирларидан бўйин товлаши ва (ёки) ўзи ёхуд яқин қариндошлари тўғрисида қасддан ёлғон маълумотлар берганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш рад этилган шахс ушбу қарор устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тавсия этилган номзодга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги махсус ваколатли давлат органининг асослантирилган хулосаси номзоднинг давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлади. Бироқ давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, ўзига нисбатан бундай рухсатномани расмийлаштириш рад этилган шахс давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун қайта мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш заруратини аниқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан бевосита фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан қарор қабул қилинишини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни рад этиш тўғрисидаги қарор давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан ушбу Қонунга асосан қабул қилинади. Мазкур қарор шахс ўзига ишониб топширилган давлат сирларини ошкор этмаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятни ўз зиммасига олишни рад этган тақдирда ҳам қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёки мансабдор шахснинг давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбарининг қарори билан бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ ўз зиммасига олган мажбуриятларни ҳамда чекловларни бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 27-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштиришни рад этишга асос бўладиган ҳолатлар юзага келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот билан меҳнат шартномаси тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажаришдаги иштирок якунланганда ёки бундай ишлар тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 26-моддасида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг ваколатлари тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга берилган давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома бекор қилинганлиги тўғрисида давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотга махсус ваколатли давлат органи томонидан кўрсатма киритилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи шахсга берилган давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома бекор қилинганда тугатилади. Махсус ваколатли давлат органининг қарори давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг бекор қилиниши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг бекор қилиниши қуйидагилар учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни давлат сирлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, агар бажариладиган иш бундай рухсатномани талаб қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг бекор қилиниши шахсларни давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбарининг давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Давлат сирларидан хабардор бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан хабардор бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекловлар қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир расмийлаштирилган рухсатноманинг амал қилиши ва меҳнат шартномасида (контрактда) назарда тутилган муддати ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига (фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган кашфиётлар ва ихтиролардан фойдаланиш ҳамда бундай маълумотларни тарқатиш ҳуқуқига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш даврида текширув тадбирларини ўтказиш чоғида шахсий ҳаёт дахлсизлигига бўлган ҳуқуққа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқишга доир чекловнинг амал қилиш муддати ҳар бир ҳолда шахсга маълум бўлган махфий маълумотларнинг хусусиятига қараб қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алоҳида аҳамиятли» грифли махфий маълумотлар учун — кўпи билан уч йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мутлақо махфий» грифли махфий маълумотлар учун — кўпи билан икки йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махфий» грифли махфий маълумотлар учун — кўпи билан бир йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқишга доир чекловга бериладиган истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни тасарруф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Давлат сирларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар давлат сирлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат сирларига эгалик қилади, улардан фойдаланади ҳамда уларни тасарруф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ва уларни ташувчиларни олувчи (сўраб олувчи) давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар улардан фойдаланишда тегишли махфийлик режимини таъминлайдиган шарт-шароитларни яратиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг биргаликдаги ва бошқа фаолияти амалга оширилиши доирасида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Давлат сирларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда давлат сирларини ҳимоя қилишни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари Ўзбекистон Республикасининг мулки ва унинг ҳимоясидадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ҳимоя қилиш давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг асосий вазифаларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда давлат сирларини ҳимоя қилишни ташкил этиш уларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ҳимоя қилиш давлат сирлари ошкор этилишининг ва йўқолишининг олдини олишга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий, муҳандислик-техник, криптографик ва бошқа чора-тадбирлар мажмуини қонунчиликка мувофиқ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг мулкчилик шакли ёки фаолияти йўналишлари ўзгарганда давлат сирларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар ўз мулкчилик шакли ёки фаолият йўналишлари ўзгарганда, шу жумладан давлат сирларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ва уларни ташувчиларни ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ташувчилар йўқ қилинади, сақлаш учун идоравий ёки давлат архивларига топширилади ёхуд белгиланган тартибда қуйидагиларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотнинг ҳуқуқий ворисига, агар ушбу ҳуқуқий ворис кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ишларни бажариш ваколатига эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ахборотни тасарруф этувчи, давлат сирларидан фойдаланувчи бошқа ташкилотга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилот давлат сирларини ташувчилар йўқ қилинганлиги, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар сақлаш учун архивга топширилганлиги ёхуд ҳуқуқий ворисга ёки тегишли ахборотни тасарруф этувчи, давлат сирларидан фойдаланувчи бошқа ташкилотга топширилганлиги тўғрисида махсус ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг мулкчилик шакли ва фаолияти йўналишлари ўзгарганда давлат сирларини ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Чет давлатларнинг ва халқаро ташкилотларнинг махфий маълумотларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлатларнинг ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасига халқаро шартномаларга асосан ёки унинг халқаро ташкилотларга аъзолиги муносабати билан берилган махфий маълумотларини, шунингдек уларнинг биргаликдаги фаолияти давомида шакллантирилган махфий маълумотларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Давлат сирларини ҳимоя қилишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларининг криптографик ва техник ҳимоя воситалари, шунингдек ахборотлаштиришнинг техник воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тегишли махфийлик даражасидаги ахборотни ҳимоя қилиш талабларига мувофиқликни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ҳимоя қилиш воситаларини тадқиқ этиш, лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва утилизация қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Давлат сирларининг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларининг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича фаолият тегишли текширув тадбирлари натижаларига кўра махсус ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензияга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларининг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Давлат сирларини ҳимоя қилиш тадбирларини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг, шунингдек уларнинг таркибий бўлинмаларининг давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, давлат сирларидан фойдаланувчи бошқа ташкилотларнинг фаолияти эса улар фаолиятининг асосий йўналишларидан олинадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Агар ушбу назоратни амалга ошириш давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, назоратни амалга оширувчи шахслар давлат сирларидан фойдаланишга доир тегишли шаклдаги рухсатномага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Давлат сирларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда давлат сирларининг ҳимоя қилиниши махсус ваколатли давлат органи томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар ўз тасарруфидаги барча ташкилотларда давлат сирларини ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини назорат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимлари учун бериладиган имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимлари учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари билан ишлаганлик ва махфий-режим органларидаги хизмат даври учун қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақига фоизли устамалар тўланишига бўлган ҳуқуқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда ташкилий-штат ўзгаришлари амалга оширилганда ва бошқа тенг шартлар мавжуд бўлганда махфий-режим органлари ходимлари учун иш ўрнининг сақлаб қолинишига бўлган ҳуқуқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Давлат сирлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги 848-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 232-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида»ги 849-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 233-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралда қабул қилинган «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-522-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 2, 47-модда) 7-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 28-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун кучга киргунга қадар амалда бўлган давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг махфийлик грифлари мазкур ҳужжатларни тайёрлаган (ишлаб чиққан) давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг махсус комиссиялари томонидан қайта кўриб чиқилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 6-моддасида назарда тутилган давлат сирларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларга бериш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 6-моддасида назарда тутилган давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларда экспертлар ва махсус комиссияларни шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 6-моддасида назарда тутилган давлат сирларининг ошкор этилиши ёки йўқотилиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига ёхуд давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар манфаатларига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини аниқлаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 6 ва 20-моддаларида назарда тутилган маълумотлар ва уларни ташувчилар махфийлаштирилиши натижасида маълумотларни ташувчиларнинг мулкдорига етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 6-моддасида назарда тутилган махфий-режим органлари ходимларининг лавозим маошларига давлат сирлари билан ишлаганлик ҳамда ушбу органлардаги хизмат даври учун устамалар миқдорини, шунингдек уларни тўлаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани бериш ва бекор қилиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 30-моддасида назарда тутилган давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқишга доир чекловга бериладиган истиснолар бўйича тартибни ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 32-моддасида назарда тутилган давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг биргаликдаги ва бошқа фаолиятни амалга ошириш доирасида юбориш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг мулкчилик шакли ва фаолияти йўналишлари ўзгарганда давлат сирларини ҳимоя қилиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1016-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 03/24/1016/1076-сон)