27.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3869
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 27.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3869
Кучга кириш санаси
30.09.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3869]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Д. ИСАҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 16 июндаги 18-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзенергоинспекция деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектибелгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзенергоинспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимиЎзенергоинспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзенергоинспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъекти фаолиятининг хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзенергоинспекция тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш (сотиш) йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Иссиқлик энергияси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Энергия аудитидан ўтказиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ўзенергоинспекциянинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги ёки электр ҳисоблагич ёхуд унинг уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги ёки электр қурилма, ускуна ва тармоқларда қониқарсиз техник ҳолатнинг мавжудлиги

31

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ реактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаганлиги оқибатида тармоқларда ҳосил бўлган йўқотишларнинг мавжудлиги, техник шартларда рухсат этилган қувватдан ортиқча қувват уланганлиги ва (ёки) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилганлиги

25

3.

Электр хўжалигига жавобгар шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларида белгиланган тартибда билим синовидан ўтказилмаганлиги ёки электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлмаганлиги, шунингдек, электр тармоғи муҳофаза зоналарида истеъмолчи бино-иншоотларининг мавжудлиги

25

4.

Электр энергияси учун ҲЕТК билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида истеъмолчиларда Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га мос келадиган ҳисоблагичларнинг мавжуд эмаслиги ва (ёки) электр ҳисоблагичларнинг ЭҲНАТ билан алоқага чиқмаётганлиги

16

5.

Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва Ўзенергоинспекция томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги

3

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Электр қурилма, ускуна ва тармоқларда қониқарсиз техник ҳолатнинг мавжудлиги, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлашда фойдаланиладиган қурилма, ускуна ва тармоқлардан фойдаланиш вақтида технологик носозликлар, ўчишлар, авариялар, ёнғинлар содир бўлганлиги ва (ёки) содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида инсон(лар)нинг тан жароҳати олганлиги ёки ўлимига сабаб бўлганлиги

31

2.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сақлаш тизимларини электр тармоқларига улаш, параллел ишлатиш ва эксплуатация қилишда техник шартлар, тармоқ режими, частота ва кучланиш параметрлари талабларига риоя қилинмаганлиги ёки диспетчерлик бошқаруви талаблари бузилганлиги

25

3.

Электр энергияси сифати кўрсаткичлари (частота, кучланиш, гармоник бузилишлар) бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлиги

25

4.

Ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ҳамда техник хизмат кўрсатиш талабларига риоя қилинмаганлиги ва (ёки) электр энергетикаси объектлари ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ малака ва билим синовидан ўтмаганлиги

16

5.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) мавжуд эмаслиги, унинг ишламаслиги ёки маълумотларни узатишда ташқи аралашув ва инсон омилининг мавжудлиги

3

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш (сотиш) йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Электр қурилма, ускуна ва тармоқларда қониқарсиз техник ҳолатнинг мавжудлиги, шунингдек, электр қурилма, ускуна ва тармоқлардан фойдаланиш вақтида авариялар, ёнғинлар содир бўлганлиги ва (ёки) содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида инсон(лар)нинг тан жароҳати олганлиги ёки ўлимига сабаб бўлганлиги

31

2.

Электр энергияси истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблар нотўғри амалга оширилганлиги

25

3.

Электр таъминотида узилишларга йўл қўйилганлиги ва сифати паст электр энергияси етказиб берилганлиги

25

4.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш бўйича электр энергияси етказиб берилишида тафовутларга йўл қўйилиши ва (ёки) технологик йўқотишлар меъёрларига амал қилинмаганлиги

16

5.

Электр ҳисоблагичи Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га мос келмайдиган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилганлиги

3

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик энергияси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик тармоқларини авария хавфини туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолатда, шунингдек, изоляциясиз ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган изоляция билан эксплуатация қилинганлиги

31

2.

Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида иссиқ сув, буғ ва буғ конденсатининг сирқиб тўкилишига йўл қўйилиши ва (ёки) белгиланган сифат кўрсаткичларидан четга чиқилганлиги

25

3.

Иссиқлик хўжалигига жавобгар шахс, унинг ўринбосари ва хавфсизлик техникаси муҳандиси Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 3836, 2026 йил 18 май) мувофиқ билим синовидан ўтказилмаганлиги ёки билим синовининг муддати ўтганлиги

25

4.

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўрсатиб ўтилган тармоқ сувининг бир соатда олинадиган максимал миқдоридан оширилишига ва буғ конденсатининг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдордан кам қайтарилишига йўл қўйилганлиги

15

5.

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборига эга бўлмаган истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги

2

6.

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборсиз иссиқлик энергиясидан фойдаланилганлиги

2

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳамда нефт ва нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаслиги

60

2.

Нефт ва нефт маҳсулотларидан фойдаланишда белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги

24

3.

Нефт ва нефт маҳсулотларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитлар мавжудлиги

8

4.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нормаларининг белгиланмаслиги, шунингдек белгиланган нормаларга риоя этилмаслиги

4

5.

Нефт ва нефт маҳсулотларидан фойдаланишда Ўзенергоинспекция томонидан ваколат доирасида берилган кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги

4

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳамда табиий ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), реализация қилиш, сифат ва миқдор жиҳатдан тўғри сақлаш ва тақсимлаш ҳамда истеъмол қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаслиги

60

2.

Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги

24

3.

Табиий ва суюлтирилган газни талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитлар мавжудлиги

8

4.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нормаларининг белгиланмаслиги, шунингдек белгиланган нормаларга риоя этилмаслиги

4

5.

Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда Ўзенергоинспекция томонидан ваколат доирасида берилган кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги

4

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудитидан ўтказиш йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан мажбурий энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудитори билан шартнома тузилмаганлиги

27

2.

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан мажбурий энергия аудити Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда ўтказилмаганлиги

27

3.

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан ташкилий-техник чора-тадбирлар ижросини белгиланган муддатларда «Энергоназорат» платформасига киритмаганлиги

27

4.

Маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун сарфланадиган электр энергияси меъёрлари ишлаб чиқилмаганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги, шунингдек, тасдиқланган меъёрларга риоя этилмаслиги

7

5.

Электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича йиллик ташкилий-техник чора-тадбирлар тасдиқланмаганлиги ҳамда уларни ижроси таъминланмаганлиги

6

6.

Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ эксплуатация қилинадиган табиий газдан фойдаланиш ва ёрдамчи ускуналарда ҳар уч йилда камида бир маротаба, газдан энергия сифатида фойдаланувчи ташкилотларда эса (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) ҳар тўрт йилда бир маротаба РСИ (режим-созлаш ишлари) ўтказилмаганлиги

6

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3869/0645-сон)