18.10.2022 йилдаги 609-сон
электр узатиш ҳаво тармоғи — очиқ ҳавода жойлашган, изолятор ва арматуралар ёрдамида таянчларга ёки муҳандислик иншоотлари (кўприклар, кўприк йўллари ва ҳоказолар) кронштейнларига ҳамда устунларига маҳкамланган симлар орқали электр энергиясини узатиш учун мўлжалланган мажмуа. Электр узатиш ҳаво тармоғининг бошланиши ва охири деб тармоқ порталлари ёки тақсимловчи қурилмалар, шохобчалар учун эса — шохобчага ажралган ердаги таянч ва тармоқ порталлари ёки тақсимловчи қурилмага кирувчи қисми қабул қилинади. Бунда, ҳаво тармоғи томонида тармоқ порталларига ўрнатилган тортувчи изоляцияловчи осмалар ҳамда ҳаво тармоғи симларида маҳкамланган барча қисқичлар, ҳаво тармоғига қарашлидир. Тармоқ порталлари, подстанция томонидан тортувчи изоляцияловчи осмалари билан ушбу порталлардаги ҳалқа, ҳаво тармоғи симларидан ҳар хил ускуналарга (ўчириш-ёқиш аппаратларига, разрядлагичларга, алоқа конденсаторларига ва ҳоказоларга) тушган симлар ҳамда юқори частотали тўсгичлар ҳаво электр узатиш тармоғига кирмайди;
Шу билан бирга, энергетика объектлари мажмуасига электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмолчиларга етказиб беришни таъминлайдиган қуйидагилар киритилиши мумкин: ускуналар, иншоотлар, асосий ишлаб чиқариш қурилмалари, ёрдамчи-ишлаб чиқариш қурилмалари, тегишли бинолар (ёрдамчи, маиший, транспорт, таъмирлаш, омборхона ва бошқа бинолар), диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари (кейинги ўринларда — ДТБВ), алоқа воситалари, муҳандислик коммуникациялари, умумий овқатланиш пунктлари, тиббий пунктлар ва ободонлаштирилган ҳудудлар. Мазкур энергетика объектларининг ишга тушириш лойиҳасида кўзда тутилган жами ишчи-ходимлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари, ёнғин хавфсизлиги талаблари, тегишли сув ҳавзалари ва атмосфера ҳавосини ифлосланишдан ҳимоя қилиш талаблари баён қилинган йўриқномалар билан таъминланган бўлиши шарт.
19. Ускуналар ва алоҳида тизимларнинг якка тартибда ва функционал синовлари бош пудратчи томонидан буюртмачининг лойиҳавий схемалар бўйича ходимини жалб қилган ҳолда ушбу ташкил этувчи қисми бўйича барча қурилиш ва монтаж ишлари тугатилганидан сўнг амалга оширилади. Якка тартибда ва функционал синовлардан олдин мазкур Қоидаларнинг, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг, стандартларнинг, шу жумладан, меҳнат хавфсизлиги стандартларининг, технологик лойиҳалаш меъёрларининг, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси), Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа назорат қилувчи давлат органлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қоидалар, меъёрлар ва талабларнинг, ЭҚТҚнинг, меҳнат муҳофазаси қоидаларининг, портлаш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг, ишлаб чиқарувчи завод кўрсатмаларининг, ускуналарни монтаж қилиш бўйича йўриқномаларнинг бажарилиши текширилади.
Агар комплекс синаб кўришни асосий ёқилғида бажариш ёки иссиқлик электр станциялари учун номинал юклама ва буғнинг (ГТҚ учун — газсимон ёқилғининг) лойиҳавий кўрсаткичларига, гидроэлектр станциялари учун сувнинг босими ва сарфига, биргаликда ёки алоҳида синаб кўришда подстанция, электр узатиш тармоқлари учун юкламага, иссиқлик тармоқлари учун иссиқликнинг кўрсаткичларига ишга тушириш мажмуасида кўзда тутилган ишлар бажарилмаганлиги билан боғлиқ бўлмаган қандайдир сабабларга кўра эришиб бўлмаса, комплекс синаб кўришни захира ёқилғисида бажариш ҳақидаги қарор, шунингдек, кўрсаткичлар ва юкламанинг чегаравий қийматлари қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссияси (кейинги ўринларда — давлат комиссияси) томонидан белгиланади ва ишга тушириш мажмуасини эксплуатацияга қабул қилиш далолатномасида қайд этилади.
45. «Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларга хизмат кўрсатувчи ишчилар ва айрим тоифадаги мутахассисларнинг билимларини текшириш ва мустақил ишлашига рухсат бериш ушбу идоралар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилиши ва ўтказилиши шарт. Ушбу қоида талаблари доирасида «Ўзэнергоинспекция» назорати остидаги объектлар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, шунингдек, уларнинг таркибий қисми бўлган электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар, магистрал электр тармоқлари ташкилотлари, ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари ҳамда хусусий ва давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, узатувчи, тақсимловчи ташкилотлар ҳисобланади
94. Идоравий техник ва технологик назорат Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатиб ўтилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади ҳамда унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
130. Тезкор ҳужжатларда мазкур Қоидаларга иловага мувофиқ навбатчи ходимлар томонидан иш фаолиятида фойдаланиладиган техник ҳужжатлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатдаги ҳамма ҳужжатлар бўлиши шарт.
154. Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига мувофиқ давлат метрология текшируви ва назорати амал қиладиган соҳада фойдаланиладиган барча ўлчаш воситалари ва намунавий ЎВ қиёслашдан ўтказилиши шарт. ЎВни қиёслашдан ўтказишни ташкил этиш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.
198. Мазкур Қоидаларнинг 194-бандида кўрсатиб ўтилган такрорланувчи алмашлаб улашлар учун энергетика объектларида олдиндан тузилган намунавий дастурлар ва бланкалар қўлланилиши лозим. Улар камида 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши ҳамда ускуналарнинг ишга туширилиши, реконструкция ёки демонтаж қилиниши, технологик схемалар ва технологик ҳимоя ва автоматика схемаларининг ўзгартирилиши билан уларга тузатишлар киритилиши лозим.

Навбатчи ходимлар

Ҳужжатлар номи

Энергетика тизимининг диспетчери

Тезкор ижро схемаси (макет-схема)

Тезкор журнал

Диспетчернинг бошқаруви ва тасарруфи остидаги ускуналарни ишлашдан чиқариш бўйича буюртмалар журнали ёки картотекаси

Релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика журнали

Релели ҳимоя ва автоматика ускуналарининг карталари

Фармойишлар журнали

-

Электр станцияси смена бошлиғи

Суткалик тезкор ижро схемаси ёки макет-схема

Тезкор журнал

Диспетчернинг тасарруфи остидаги ускуналарни ишлашдан чиқариш бўйича диспетчерга бериладиган буюртмалар журнали ёки картотекаси

Диспетчернинг тасарруфида бўлмаган ускуналарни ишлашдан чиқариш бўйича бош муҳандисга бериладиган буюртмалар журнали

Фармойишлар журнали

-

-

Электр цехининг смена бошлиғи

Суткалик тезкор ижро схемаси ёки макет-схема

Тезкор журнал

Релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика журнали

Релели ҳимоя ва автоматика ускуналарининг карталари

Фармойишлар журнали

Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали

Ускуналардаги нуқсон ва носозликлар журнали ёки картотекаси

Иссиқлик цехларининг смена бошлиқлари

Асосий қувурларнинг тезкор ижро схемаси

Тезкор журнал

Фармойишлар журнали

Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали

Ускуналардаги нуқсонлар ва носозликлар журнали ёки картотекаси

-

-

Иссиқлик автоматикаси цехининг смена бошлиғи

Тезкор журнал

Технологик ҳимоя ва автоматика журнали ва АБТнинг техник воситалари журнали

Технологик ҳимоя ва сигнализация ускуналари картаси ва авторостлагичларга топшириқ карталари

Фармойишлар журнали

Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали

Ускуналардаги нуқсонлар ва носозликлар журнали ёки картотекаси

-

Кимё цехи смена бошлиғи

Кимёвий сув тозалашнинг тезкор ижро схемаси

Тезкор журнал

Фармойишлар журнали

Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали

Ускуналардаги нуқсонлар ва носозликлар журнали ёки картотекаси

-

-

Электр тармоғининг диспетчери

Суткалик тезкор ижро схемаси (макет-схема)

Тезкор журнал

Энергетика тизими диспетчерининг бошқаруви ва тасарруфи остидаги ускуналарни таъмирлашга (ишлашдан) чиқариш бўйича буюртмалар журнали ёки картотекаси

Релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика журнали

Релели ҳимоя ва автоматика ускуналари картаси

Фармойишлар журнали

-

Доимий навбатчилик қилинадиган подстанциянинг навбатчиси, туман тармоғининг диспетчери

Суткалик тезкор ижро схемаси ёки макет-схема

Тезкор журнал

Ускуналарни таъмирлашга (ишлашдан) чиқариш бўйича буюртмалар журнали

Релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика журнали

Релели ҳимоя ва автоматика ускуналари картаси

Фармойишлар журнали

Ускуналардаги нуқсонлар ва носозликлар журнали ёки картотекаси

2-илова қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин: