Ҳужжат кучини йўқотган 22.11.2022 16.05.2022 йилдаги 258-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2022 йилдаги 258-сон
Kuchga kirish sanasi
16.05.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 22.11.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг функционал вазифалари ҳамда Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 664-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 6 апрелдаги ПҚ-195-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўн кун муддатда Департамент раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 июлдаги 422-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. Исламов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 258-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги 60-сон Фармонига ва у билан тасдиқланган Давлат дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 6 апрелдаги ПҚ-195-сон ҳамда «Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг (кейинги ўринларда — Маслаҳатчи) функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маслаҳатчининг фаолияти геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маслаҳатчи ушбу Низомга мувофиқ унга юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳалий ижро этувчи хокимият органлари ва республиканинг бошқа ташкилотлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маслаҳатчининг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластери муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, шунингдек, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, кооперация алоқаларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга Давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материаллар тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, Департаментга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизими жорий этилишини таъминлаш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатни ва базавий тармоқларни ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш бўйича масалалар тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизоми даражаси оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган соҳа ва тармоқларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш ва шу асосда қўшимча ресурс ва захираларни ишга солиш ҳамда мавжудларини ўзлаштириш, иқтисодиёт ва аҳолининг энергия манбалари ва хом ашё ресурсларига бўлган эҳтиёжларини етарлича таъминлашга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегия ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар томонлама баҳоланиши ва экспертиза қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул шартларини топиш мақсадида хорижий инвесторлар билан музокаралар ташкил этиш ва уларда қатнашиш ҳамда улар бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ҳамда нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология соҳаси корхоналарини илғор халқаро тажриба асосида самарали бошқариш тизимини жорий этиш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари таннархини пасайтириш, конларни саноат усулида ўзлаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал-хом ашё, жумладан, нефть ва газ базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва тижоратлаштириш орқали геология-қидирув ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида уларнинг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводород хом ашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, янги углеводород хом ашё конларини очишни таъминлашга йўналтирилган геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида бошқарувнинг корпоратив усуллари жорий этилиши ҳолатини, шу жумладан, давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқаришга берилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтиришни назарда тутиб ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё соҳасида замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналар жорий этилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва кенгайтириш, ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё ва кимё тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё ва кимё тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида» 2019 йил 7 январдаги Ф-5422-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий баланслари бажарилишини ва истеъмолчиларни маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан таъминлашни таҳлил қилиш ҳамда мутасадди вазирликлар ва идораларнинг асосланган таклиф ва мурожаатлари асосида истеъмолчиларнинг нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитларга бўлган амалдаги эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан тегишли моддий баланслар кўрсаткичларига ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик ва автомобиль саноати соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноати тизимини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноати ташкилотларининг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларни хорижий ва маҳаллий хусусий инвесторларга сотиш йўли билан потенциал инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон, «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорларига мувофиқ ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини янада ривожлантириш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни (кейинги ўринларда — Мис саноати кластери) ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноатини узоқ муддатли истиқболда ишончли ресурс базаси билан таъминлаш учун мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геология фани ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш масалаларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис саноати кластери доирасида лойиҳа ва муҳандислик хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни трансфер қилиш, инновацияларни ташкил этиш ва рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажриба асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис саноати кластери учун зарур бўлган кон-металлургия машиналари, техникалари, асбоб-ускуналар, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш, маҳаллий ихтисослашган ташкилотлар билан кооперация ва аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш турларини ривожлантиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноатини керакли инфратузилма билан таъминлаш ҳамда миллий экологик талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг кон-металлургия саноати ривожланишини таъминлашга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини шакллантириш, саноат тармоқларида миллий рақобатбардошликни ошириш тўғрисида таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия корхоналарининг таъмирлаш заводлари негизида хорижий компаниялар билан кон-металлургия техникалари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда ушбу қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга ошираётган ишларининг натижадорлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибидаги вазирлик ва идоралар — мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш ва натижадорлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мудофаа саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосан энергия самарадорлиги юқори ва энергияни тежайдиган замонавий технологиялар негизида тармоқни модернизация қилишга ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган мудофаа саноати комплекси корхоналарини жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари яратиш, ушбу соҳадаги ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификация қилиш мақсадида мудофаа саноати комплекси ва улар билан боғлиқ бошқа тармоқларнинг корхоналараро, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро кооперацияси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа саноати комплекси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий этилишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд бўлган ва янги, шу жумладан, қўшма, мудофаа саноати комплекси корхоналарини ривожлантириш учун салоҳиятли инвесторларни ҳамда илғор технологияларни жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа саноатига хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, бунда хорижий капитал иштирокини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилишини таъминлаш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат моддий захиралари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга тайёрлик ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини жамлаш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозлари бажарилишини доимий назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, «Ўздавзахира» қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларининг чиқарилган товарлар ва маҳсулотларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолати мониторингини ва таҳлил қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маслаҳатчи юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган саноатни ва кластерни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича концепциялар, давлат дастурлари ва «йўл хариталари» лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятига аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимли баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи ва Департаментнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган тармоқларда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, ушбу тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича Департаментга бириктирилган тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг юритишига кирадиган масалалар бўйича Департаментга бириктирилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида ҳамда Департамент юритадиган соҳаларга кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига келган, улар бўйича республика Ҳукумати қарорлари талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзолари бўлган ва Департаментга бириктирилган вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган хўжалик бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига номзодларни кадрлар захирасига номзодларни тасдиқлаш (тайинлаш)нинг белгиланган тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда танлайди ва шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Департамент бошлиғи, шуъба мудирлари ва мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи, шуъба мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини тасдиқлайди, шунингдек, Департаментнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритади, Департамент бошлиғи, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг юритишига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Департамент бошлиғи ижро этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича комиссияга раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маслаҳатчининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Маслаҳатчи унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича эса — бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Маслаҳатчи томонидан юритиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни пухта ишлаш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи томонидан юритиладиган масалалар бўйича унинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига берган топшириқлари белгиланган тартибда ижро этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маслаҳатчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Маслаҳатчининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи раҳбарлик қиладиган ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Маслаҳатчи юритишига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек, Маслаҳатчи ваколатига кирадиган масалалар бўйича олий даражадаги хорижий ташрифлар, республика ҳудудларига сафарлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг республика манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан биргаликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маслаҳатчи фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маслаҳатчининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департаментнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маслаҳатчининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш орқали, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 258-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департамент фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси (кейинги ўринларда — Маслаҳатчи) раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент ўз фаолиятини геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш ва саноат хавфсизлиги масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, саноат тармоқларини ривожлантиришдаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалаларига мутасадди маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни кейинчалик Маслаҳатчига тақдим этиш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, Департаментга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчисига таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда олиб бориш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этиши тартиби ва даражасини аниқ тартибга солиш орқали бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мавжуд муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш бўйича масалаларни Маслаҳатчининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) геология ва минерал хом ашё базасини ривожлантириш масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон ҳамда «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон, «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон ва «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорларига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология соҳаси корхоналарини илғор халқаро тажриба асосида самарали бошқариш тизимини жорий этиш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари таннархини пасайтириш, конларни саноат усулида ўзлаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород хом ашё қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда углеводородлар хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари, республиканинг истиқболли минтақаларида уларни қазиб олиш ишлари режалари амалга оширилишини таҳлил қилиш, конларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ўзлаштириш бўйича таклифлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шунингдек, улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича вазифалар амалга оширилишини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология тармоғини янада ривожлантириш ва республиканинг минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори доирасида ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек, минерал хом ашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналари ва усулларини жорий этиш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарорига мувофиқ минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурлари, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурларини ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарорига мувофиқ фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида кўпайиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни юритиш, геология корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ фойдали қазилмалар конларини қидириш, баҳолаш ва разведка қилиш соҳасида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича, жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилишини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, қоғоздаги ҳужжат айланишини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан махсус фойдаланиш ёки ер ости сувларидан фойдаланиш учун рухсатномалар беришнинг тегишли назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг конларни геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тегишли назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғининг янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга ҳамда ишлаб турганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон ҳамда «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон қарорларига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород хом ашё қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда углеводородлар хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари, республиканинг истиқболли минтақаларида уларни қазиб олиш ишлари режалари амалга оширилишини таҳлил қилиш, конларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ўзлаштириш бўйича таклифлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шунингдек, улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича вазифалар амалга оширилишини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарори доирасида улар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг муҳим баланслари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғини, атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларини, генерацияловчи қувватлар ва энергия тармоғи объектларини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар, технологияларни алмаштириш, атом энергияси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида фойдаланиш бўйича синовдан ўтган технологияларни жорий этиш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ атом энергетикасини ривожлантиришнинг, шу жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом фанини ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, фундаментал тадқиқотлар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳалари амалга оширилишини, илғор технологиялар ишлаб чиқаришга жорий этилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиация авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро атом энергияси агентлиги, Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти, Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, шу асосда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр ва газ тармоқларини, электр ва газ тақсимлаш ускуналарини, ҳисобга олиш приборларини модернизациялаш, янгилаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари бажарилиши натижадорлигини, шунингдек, республика истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергияси ва табиий газ ҳажмларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорига мувофиқ энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурлари, шунингдек, йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектрстанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексида, атом ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда, жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хом ашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғи, атом ва қайта тикланувчи энергия манбаларини эксплуатация килувчи ташкилотларни вертикал бошқариш тезкорлигини ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва нефть-газ, электроэнергетика тармоқларида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё тармоғининг, биринчи навбатда, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида кимё тармоғининг тайёр экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни таҳлил қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини, жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш орқали модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан самарали замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноатида, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарори доирасида белгиланган узоқ муддатли асосий муҳим йўналишларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хом ашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли ва комплекс амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кимё ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлашни таҳлил қилиш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ушбу маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини янада ривожлантириш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги 60-сон Фармони доирасида 2022 — 2026 йилларда республикада кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таҳлил қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни (кейинги ўринларда — Мис саноати кластери) ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноатини узоқ муддатли истиқболда ишончли ресурс базаси билан таъминлаш учун мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геология фани ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон бозорларида барқарор талабга эга бўлган ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни олиб бориш, кон-металлургия корхоналарини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис саноати кластери учун зарур бўлган кон-металлургия машиналари, техникалари, асбоб-ускуналар, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш, маҳаллий ихтисослашган ташкилотлар билан кооперация ва аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш турларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан замонавий самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кон-металлургия маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноатида, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий хом ашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарори доирасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кон-металлургия ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда ушбу қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга ошираётган ишларининг натижадорлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан ташкил этилган Махсус комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажариш ҳамда Махсус комиссия йиғилишларида «йўл харитаси» ва қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибидаги вазирлик ва идоралар вакиллари — мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш ва натижадорлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик етакчилар билан биргаликда юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, қишлоқ хўжалиги техникасига узеллар ва бутловчи буюмларнинг импортнинг ўрнини босадиган турларини ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларни кенгайтиришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантириш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш, тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарга сервис хизматларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга эришиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ишларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларини ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ҳамда машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан, лизинг асосида таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик етакчилар билан биргаликда автомобилларнинг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришлар ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш, тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, жумладан, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туркумли ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларини ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан салоҳиятли инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) мудофаа саноатини ривожлантириш масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосан энергия самарадорлиги юқори ва энергияни тежайдиган замонавий технологиялар негизида тармоқни модернизация қилишга ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган мудофаа саноати комплекси корхоналарини жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари яратиш, ушбу соҳадаги ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификация қилиш мақсадида мудофаа саноати комплекси ва улар билан боғлиқ бошқа тармоқлар корхоналараро, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро кооперацияси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа саноати комплекси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий этилишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд бўлган ва янги, шу жумладан, қўшма, мудофаа саноати комплекси корхоналарини ривожлантириш учун салоҳиятли инвесторларни ҳамда илғор технологияларни жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа саноатига хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, бунда хорижий капитал иштирокини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилишини таъминлаш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) давлат моддий захиралари масалалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга тайёрлик ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини жамлаш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозлари бажарилишини доимий назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, «Ўздавзахира» қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларининг чиқарилган товарлар ва маҳсулотларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатининг мониторингини ва таҳлил қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Бош вазир томонидан минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган саноатни ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш ва саноат хавфсизлигининг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Департамент юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Маслаҳатчининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларини расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Маслаҳатчига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Маслаҳатчига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг юритишига кирадиган масалалар бўйича саноат тармоқларининг Департаментга бириктирилган ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчи бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасида ва саноат тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Маслаҳатчининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва маслаҳатчиларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқликда келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департамент тузилмасига Маслаҳатчи, Департамент бошлиғи, шунингдек,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири (нефть-газ тармоғи ва газ узатиш тизими масалалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, минерал хом ашё базаси масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги ва кўмир саноати масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири (қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноати масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа саноати комплексини ривожлантириш ва давлат моддий захиралари масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири (қора ва рангли металларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис саноати кластерларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини юритиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис ва бошқа рангли металларни ишлаб чиқаришни ва қайта ишлашни ташкил этиш масалаларини мониторинги бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент инспектори киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент ишига бевосита Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент бошлиғи, шуъба мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маслаҳатчининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Департаментнинг иш режаси, Департамент бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи, шуъба мудирлари ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Маслаҳатчи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Департамент бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудирлари ва мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
департаментга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
департаментда тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Маслаҳатчига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Маслаҳатчига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчига шуъба мудирлари ва мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Департаментнинг шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, тахлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг маслаҳатчиси томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий тахлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллари ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йигилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига ўзига бириктирилган масалалар бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига, шунингдек, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг ҳамда Департаментга юклатилган вазифалар доирасида маҳаллий ижро этувчи хокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2022 й., 09/22/258/0415-сон)