24.07.2021 йилдаги ПҚ-5197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.07.2021 йилдаги ПҚ-5197-сон
Kuchga kirish sanasi
24.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини соддалаштириш ҳамда унификация қилиш, жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, иштирокчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, аҳолининг аукционда қатнашиши учун қулайликлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб «E-auksion» электрон савдо платформасидаги (кейинги ўринларда — электрон савдо платформаси) электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилсин ва унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан бепул тақдим қилинади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар томонидан объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон))
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотилган объектнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, беш минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари, улар томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳамда таъсисчилигидаги бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган шахслар (акциядорлик жамиятларининг акциядорлари бундан мустасно) ноҳалол иштирокчи сифатида электрон савдо платформасидаги аукционлардан четлатилади. Бунда, тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга аукционлардан четлатилади;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур тартиб қонунчилик ҳужжатлари билан электрон савдо платформаси орқали реализация қилиниши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Электрон онлайн-аукцион иштирокчилари ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш мақсадида, белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 октябрдан бошлаб аукцион натижалари бўйича пул маблағлари Марказнинг махсус ҳисоб рақамида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг, улар буюртмачи ҳисоб рақамига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни реализация қилиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти мол-мулкнинг собиқ эгаси зиммасида қолади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидагиларни электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан амалга ошириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) улушлари, кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини реализация қилиш, бундан аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотиш, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиш мустасно;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини (халқаро юк ташишларда темир йўл ҳаракат таркиби бундан мустасно) ижарага бериш.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкларини ижарага беришда, уларнинг давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, автомототранспорт воситаларини ижарага беришда жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари миқдорида, бошқа асосий воситаларини ижарага беришда эса Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизациянинг камида йиллик энг юқори нормаси суммаси миқдорида бошланғич нархи белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини ижарага бериш ёки уларни ва улушни реализация қилиш ҳамда электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги ҳамда давлат номидан акциядор (таъсисчи, мулкдор) вазифаларини амалга оширувчи бошқа вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органлари йиғилишларида уларга тегишли бўлган улушлар, кўчмас мулклар, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалардан самарали фойдаланиш, шу жумладан уларни реализация қилиш ёки ижарага бериш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқлаш ташаббуси билан чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушлари кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалари уларни реализация қилиш ёки ижарага бериш бўйича электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционга чиқарилишини бошласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага беришда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, электрон онлайн-аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талабини бекор қилиш бўйича тегишли ўзгартиришларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4427-сон қарори билан Давлат хизматлари марказларида жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукционда иштирок этиш имкониятини яратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида Марказнинг ҳудудлардаги 3 нафардан вакиллари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг зиммасига аукционга чиқарилаётган объектлар бўйича реклама ишларини ташкил этиш, аҳоли орасида аукционни оммалаштириш ҳамда унга чиқарилаётган объектлар юзасидан маълумотларни сифатли тайёрлашга кўмаклашиш вазифасини юклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ва унинг ҳудудлардаги вакиллари объектларни реклама қилиш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тегишли учувчисиз учиш аппаратларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасини «E-auksion» электрон савдо платформаси деб қайта номлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Марказнинг ҳудудлардаги вакиллари фаолиятини Давлат хизматлари марказларида йўлга қўйиш ва уларни зарурий воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги Марказнинг ташкилий тузилмасида Ички аудит ва комплаенс-назорат хизмати ташкил этилишини ҳамда унинг зиммасига аукционларни ташкил этиш ва ўтказишда коррупция аломатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, Марказ ходимлари орасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш вазифасининг юкланишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ер участкаларини электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан реализация қилиш ёки ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини аукционга инвестиция киритиш шарти билан чиқариш тартиби бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ер участкалари бўйича аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб барча иштирокчиларга мазкур ер участкаларини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) имкониятини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, у камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Миллий телерадиокомпания билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйлаб барча туман ва шаҳарларда аукционни тарғиб қилиш бўйича семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
теле- ва радиоканалларда ҳар куни аукционда иштирок этиш бўйича видео- ва аудиолавҳаларни бериб бориш, шунингдек, ушбу йўналишда туркум кўрсатувлар тайёрлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 августга қадар электрон савдо платформасида аукционда иштирок этувчилар сони, шунингдек, аукцион жараёнини онлайн режимда кузатиб боришни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 октябрга қадар электрон савдо платформасининг демо версиясини ишлаб чиқиш, уни мактаб ва олий таълим муассасалари ўртасида оммалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Марказ билан биргаликда икки ой муддатда ахборот технологиялари соҳасида етарли тажрибага эга бўлган ташкилотларни жалб этган ҳолда, электрон савдо платформасининг янгиланган дастурий таъминотини яратиш учун техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиб, тендер савдоларини эълон қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, аукцион натижалари бўйича иштирокчиларнинг ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини (клиринг) юритувчи ахборот тизимини жорий қилиш назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Марказ билан биргаликда объектлар, шу жумладан ер участкаларини электрон онлайн-аукционда сотиб олиб, қисқа муддат давомида ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни таҳлиллар асосида аниқлаб, савдолардан белгиланган тартибда четлатиш чораларини кўриб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, электрон савдо платформасида ташкил этиладиган электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартибини, шу жумладан аукцион натижалари бўйича расмийлаштириладиган баённоманинг намунавий шаклини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ягона тартибда ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5197-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 07/21/5197/0701-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон; 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)