13.02.2021 йилдаги ПҚ-4992-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.02.2021 йилдаги ПҚ-4992-сон
Kuchga kirish sanasi
13.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиши кўп жиҳатдан устувор соҳаларни, жумладан кимё, биокимё, газ ва нефть-кимё саноати (кейинги ўринларда — кимё саноати) тараққиётига бевосита боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда соҳада яратилган пойдевор кимё саноати салоҳиятини яқин 3 — 5 йил давомида барқарор ўсиш динамикасини таъминлай олади. Бироқ, кимё саноатининг барча йўналишларини узоқ муддатли барқарор ривожланишига мустаҳкам замин яратиш учун соҳани трансформация қилиш жараёнларини, энг илғор хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда жадаллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг янги шароитида кимё саноатини ривожлантиришнинг стратегик қайта шакллантирилиши мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кимё саноатини трансформация қилишнинг қуйидаги узоқ муддатли асосий муҳим йўналишлари белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик трансформация — маҳаллий хом ашёдан ярим тайёр маҳсулотларни, шу жумладан органик синтез ва нанотехнологиялар орқали ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратиш. Бунда, қайта ишланмаган хом ашё (табиий газ, саноат тузлари, пахта целлюлозаси, сирка кислотаси ва бошқалар) ресурсларини мамлакат ҳудудида чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали уларни хом ашё сифатида экспорт қилинишини босқичма-босқич қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик муносабатлари тизимини трансформация қилиш — биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан кимё саноати корхоналари ўртасидаги муносабатлар соҳасида давлат томонидан аралашувга чек қўйиш ва эскича режа-тақсимлаш тизимидан батамом воз кечиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкий муносабатлар тизимини трансформация қилиш — соҳада янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хусусий капитални, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали кимё корхоналарида давлат улушини кескин камайтириш ва кимё саноати корхоналарини хусусийлаштириш, шунингдек, корхоналар фаолиятига давлат ҳокимияти органлари аралашувининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли трансформация — молиявий, моддий ва кадрларга оид ресурслар ҳаракатини бошқариш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маркировкалаш, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш тизимларини жорий этиш учун соҳага замонавий дастурий таъминот тизимларини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатлар трансформацияси — инновация жараёнларини ташкил этиш, замонавий технологияларни трансфер қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш тизимининг трансформацияси — соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, мавжуд ва янги барпо этиладиган ишлаб чиқариш қувватларини юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Халқаро молия корпорацияси ва консультантларнинг тавсиялари асосида кимё саноатидаги ислоҳотларнинг ўз вақтида мувофиқлаштирилишини, замонавий корпоратив бошқарув тизимлари, жумладан ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқариш жараёнлари ва тайёр маҳсулотни сотишнинг барча босқичларида жорий этишни таъминлашни назарда тутувчи «Кимё саноатида ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси»ни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2021 йилдан бошлаб, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда асосан хусусий, шу жумладан хорижий инвесторлар ва технологик шерикларни жалб қилишни назарда тутувчи «Кимё ва газ-кимё саноатида технологик кластерларни яратиш бўйича очиқ ҳамкорлик дастури» (кейинги ўринларда — Дастур) жорий этилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ишлаб чиқариш қувватларини (лойиҳаларини) кластерларнинг таркибида йирик технологик мажмуаларга туташ ҳудудларда ёки бўш майдонларда тендер (танлов)лар асосида жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини кимёвий хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар негизида яратиш инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Дастурга қуйидаги технологик кластерлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоийазот» АЖ, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ, Устюрт ва Шўртан газ-кимё мажмуалари ҳамда синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш ва унга туташ ҳудудлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари тугагандан сўнг, жамиятларнинг ваколатли бошқарув органлари қарорлари асосида «Фарғонаазот» АЖ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш ва унга туташ ҳудудлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кимё саноатини янада ривожлантириш, углеводородлар ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш орқали соҳани диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш объектларини яратиш ҳамда ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулот турларини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва амалга ошириш муддатлари жадаллаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий қиймати 1 176 млн АҚШ долларга тенг, шундан 700 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган 2021 — 2025 йилларда кимё корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланиш орқали юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган 16 та янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё саноатида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда юқори қўшимча қийматга эга бўлган экспортбоп, импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзкимёсаноат» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Дастурга киритиш учун янги лойиҳалар ва таклифлар тайёрлаш ишларини тизимли асосда ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 ноябрга қадар Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторлар ва ҳамкорларни танлаш бўйича очиқ танлов тайёрланиши ва ўтказилишини, шунингдек, Дастур доирасида жойлаштириладиган янги лойиҳалар бўйича таклифлар берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва тармоқлараро кооперацияни ташкиллаштириш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи хусусий ва хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларга устуворлик берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар Халқаро молия корпорацияси ва консультантларнинг тавсиялари асосида республиканинг хом ашё ресурслари салоҳияти ва инфратузилмасини ривожлантириш эҳтиёжлари билан узвий боғлаган ҳолда, 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур дастурни ишлаб чиқишда кластерлар (технологик занжирлар) тамойили бўйича базавий ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини асосан хом ашёни қазиб олиш ва (ёки) дастлабки ишлов бериш корхоналари атрофида барпо этиш ва жойлаштириш назарда тутилсин. Бунда, якуний тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватлари, инвесторларнинг ташаббус-истакларидан келиб чиққан ҳолда, республиканинг исталган ҳудудида ташкил этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш (кейинги ўринларда — илмий кластер) концепциясини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро экспертлар ва компанияларни, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида жалб қилган ҳолда, 2021 йил 1 сентябрга қадар, босқичма-босқич, илмий кластернинг моддий-техник базасини (академик бинолар, лаборатория иншоотлари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун турар-жойлар, зарур материаллар, асбоб-ускуналар ва инвентарлар) барпо этиш бўйича лойиҳавий ечимларни, шунингдек, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини кимё саноатини узоқ муддатли ривожлантиришнинг илғор халқаро тенденциялари билан узвий боғлиқликда ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Илмий кластерни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳга қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳавий таклифларни ва илмий кластер ҳудудида қуриладиган объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари рўйхатини кўриб чиқиб, унинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларда қурилиш жараёнларини назорат қилиш ва юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг ўз вақтида молиялаштирилиши ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш устидан назоратни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси Халқаро молия корпорациясини жалб қилган ҳолда уч ой муддатда «Фарғонаазот» АЖ устав капиталидаги давлат ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг йирик улушини ҳамда «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталидаги «Ўзкимёсаноат» АЖнинг йирик улушини 2021 йил 1 ноябрга қадар савдога чиқариш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2024 йилга қадар, босқичма-босқич, «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини, молиявий, хўжалик ва ташкилий фаолиятни бошқариш ва мониторинг қилиш, ишлаб чиқарилган товарларни сотиш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ талабига кўра, кимё саноати корхоналарининг юқори тезликдаги маълумот узатиш тармоқларига уланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Г.К. Саидова — кимё саноатида трансформация жараёнларини босқичма-босқич амалга оширишни ҳамда бу борада муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия вазирининг биринчи ўринбосари О.З. Насритдинхожаев — кимё саноати корхоналарини трансформация қилиш дастури, операцион самарадорлик ва замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда минерал ўғитларни сотишда бозор механизмларини кенг жорий этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Б.К. Абдиназаров — республиканинг хом ашё ресурслари салоҳияти ва инфратузилмани ривожлантириш эҳтиёжлари билан узвий боғлаган ҳолда, 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев — кимё ва газ-кимё саноатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган, биринчи навбатда, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида салоҳиятли инвесторларни ва тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамаҳмудов — кимё саноатини модернизация ва диверсификация қилиш, базавий ярим тайёр ва юқори қўшилган қийматга эга кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ҳажмини кескин қисқартириш, тармоқ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини оширишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 13 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4992-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва амалга ошириш муддатлари жадаллаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(млн АҚШ доллари)

Т/Р

Лойиҳа номи

Лойиҳа қиймати

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Жадаллаш-тирилган муддат

Масъул ижрочилар

Жами:

323,1

1.

«Навоийазот» АЖ негизида карбамидформальдегид концентрати (КФК-85) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

18,1

1. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2021 йил июль

2021 йил февраль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Технологик асбоб-ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил сентябрь

2021 йил февраль

3. Ишга тушириш ва созлаш ишларини олиб бориш.

2021 йил ноябрь

2021 йил март

4. Лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил декабрь

2021 йил март

2.

«Навоийазот» АЖ негизида олтингугурт кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

5

1. Асосий технологик асбоб-ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил сентябрь

2021 йил сентябрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Қурилиш монтаж ишларини олиб бориш.

2021 йил декабрь

2021 йил октябрь

3. Ишга тушириш ва созлаш ишларини олиб бориш.

2022 йил май

2021 йил ноябрь

4. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил июнь

2021 йил декабрь

3.

Синтетик тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш

100

1. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларини олиш.

2021 йил июль

2021 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил август

2021 йил апрель

3. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

2021 йил май

4. Лойиҳаолди ҳужжатларни тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил декабрь

2021 йил сентябрь

5. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

2021 йил декабрь

6. Инвесторни аниқлаш юзасидан тендер ўтказиш ва инвестицион шартномани расмийлаштириш.

2022 йил август

2022 йил апрель

7. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

2022 йил май

8. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил июль

2024 йил май

9. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил август

2024 йил май

10. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2024 йил ноябрь

2024 йил август

11. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил декабрь

2024 йил сентябрь

4.

«Фарғонаазот» АЖ негизида меламин ишлаб чиқаришни ташкил этиш

200

1. Хорижий инвестор ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларини олиш.

2021 йил июль

2021 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Фарғонаазот» АЖ (Солижонов)

2. Дастлабки молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил август

2021 йил апрель

3. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

2021 йил май

4. Лойиҳаолди ҳужжатини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил декабрь

2021 йил сентябрь

5. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

2021 йил декабрь

6. Инвесторни аниқлаш юзасидан тендер ўтказиш ва инвестиция шартномасини расмийлаштириш.

2022 йил август

2022 йил апрель

7. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

2022 йил май

8. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил июль

2024 йил май

9. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил август

2024 йил май

10. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2024 йил ноябрь

2024 йил август

11. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил декабрь

2024 йил сентябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Рўйхатдаги тадбирларни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда аниқлик киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2025 йилларда кимё корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланиш орқали юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган янги инвестиция лойиҳалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(млн АҚШ доллари)

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳа қуввати

Қўлланиш соҳаси

Хорижий ҳамкор

Амалга ошириш муддати

Лойиҳа умумий қиймати

Шу жумладан:

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

банк кредити

ўз маблағи

Жами (16 та лойиҳа)

1 176

700,0

389,9

86,1

1.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали сирка кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

15 минг тн

Текстиль ва кимё саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 — 2024 йй. (сентябрь)

120,0

66

48

6

2.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолдан винилацетат ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

5,5 минг тн

Қурилиш материаллари саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 — 2024 йй. (август)

56,3

30,8

22,6

2,9

3.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетальдегид ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

4 минг тн

Қурилиш материаллари саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 — 2024 йй. (октябрь)

37,5

20,6

15,0

1,9

4.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетат эфирлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

3 минг тн

Қурилиш материаллари саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 — 2024 йй. (ноябрь)

25,5

14,0

10,3

1,2

5.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали полиоксиметилен (ПОМ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

50 минг тн

Фармацевтика ва тўқимачилик саноати

P&ID (Жанубий Корея)

2021 — 2025 йй. (сентябрь)

400

240

140

20

6.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолдан моноэтилен-гликол (МЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

200 минг тн (МЭГ) 4 минг тн (ДЭГ)

Машина-созлик ва кимё саноати

Johnson Matthey (Буюк Британия)

2021 — 2024 йй. (декабрь)

250

150

87,5

12,5

7.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали нитрон толаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

70 минг тн

Тўқимачилик саноати

-

2021 — 2023 йй. (декабрь)

210

125

62

23

8.

«Тошкент кислород заводи» ДУК негизида тиббиёт кислородини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш.

12 минг куб.м.

Фармацевтика саноати

«Oxygen Tashkent» МЧЖ

2021 й. (март)

2,0

-

1,2

0,8

9.

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖда карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

10 минг тн

Кимё ва қурилиш саноати

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ

2021 й. (июнь)

1,0

0,6

0,3

0,1

10.

«Жиззах пластмасса» АЖда полиэтилен қоплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (2-босқич).

10 млн дона

Кимё саноати

«Жиззах пластмасса» АЖ

2021 й. (сентябрь)

1,5

-

-

1,5

11.

Қўнғирот туманида кимё логистика марказини ташкил этиш.

43 минг кв.м

Логистика

-

2021-2022 йй. (декабрь)

6,7

-

-

6,7

12.

Ўсимликларни ҳимоя қилишга мўлжалланган кимёвий воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

5 минг тн

Қишлоқ хўжалиги

«International panaacea» Limited (Ҳиндистон)

2021-2022 йй. (декабрь)

20,0

16

3,0

1

13.

Мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

200 минг тн

Қишлоқ хўжалиги

«UНB Agro» (Латвия)

2021-2022 йй. (ноябрь)

10

8

-

2

14.

«Навоийазот» АЖ негизида каустик содани чуқур қайта ишлаш орқали гидроксид калий ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

50 минг тн

Қишлоқ хўжалиги

-

2021 — 2023 йй. (сентябрь)

30

25

-

5

15.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карбоксиметилцеллюлоза асосида бурғилаш, қурилиш, озиқ-овқат ва тиббиёт учун реагентлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (2-босқич).

5 минг тн

Кимё ва нефть-газ саноати

«Toshkent Polymer Sintez» МЧЖ

2021 й. (февраль)

1,5

-

-

1,5

16.

«Навоийазот» АЖ негизида карбамид-формальдегид смоласи ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

24 минг тн

Қурилиш ва кимё саноати

Continental Construction and Supplies Trading GmbН (Австрия)

2021 й. (июнь)

4,0

4

-

-

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Рўйхатдаги лойиҳаларни амалга ошириш муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимё саноатида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда юқори қўшимча қийматга эга бўлган экспортбоп, импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(млн АҚШ доллари)

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳанинг дастлабки қиймати

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

ЖАМИ:

1 176

1.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали сирка кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

120

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил июнь

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил июль

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил август

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил август

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил сентябрь

2.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали винилацетат ишлаб чиқаришни ташкил этиш

56,3

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил июнь

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2023 йил июнь

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил июнь

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил июль

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил август

3.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетальдегид ишлаб чиқаришни ташкил этиш

37,5

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил июль

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил август

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил август

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил сентябрь

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил октябрь

4.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали ацетат эфирлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

25,5

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳа бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳалаш ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2022 йил июль

7. Хорижий инвестор ва пудратчини аниқлаш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

8. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2022 йил июнь

9. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2024 йил август

10. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2024 йил сентябрь

11. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2024 йил октябрь

12. Лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил ноябрь

5.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали полиоксиметилен ишлаб чиқаришни ташкил этиш

400

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил август

4. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2022 йил март

6.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолдан моноэтиленгликол (МЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

250

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил август

4. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2021 йил декабрь

7.

«Навоийазот» АЖ негизида метанолни қайта ишлаш орқали нитрон толаси ишлаб чиқариш

210

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Навоийазот» АЖ (Темиров)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил август

4. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатларини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2022 йил март

8.

«Тошкент кислород заводи» ДУК негизида тиббиёт кислородини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш

2,0

1. Технологик ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил февраль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Oxygen Tashkent» МЧЖ (Гафуров)

2. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2021 йил март

3. Лойиҳа доирасида барча ишларни якунлаш ва лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил март

9.

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖда карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқариш

1,0

1. Қурилиш майдонини тайёрлаш ва қурилиш ишларини олиб бориш.

2021 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Ж Мирзамахмудов), «Қўнғиротсода заводи» МЧЖ (Рамбергенов)

2. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2021 йил апрель

3. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2021 йил июнь

4. Лойиҳа доирасида барча ишларни якунлаш ва лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил июнь

10.

«Жиззах пластмасса» АЖда полиэтилен қопларни ишлаб чиқариш (2-босқич)

1,5

1. Технологик ускуналарни етказиб келиш.

2021 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов), «Жиззах Пластмасса» АЖ (Туракулов)

2. Ишга тушириш ва созлаш ишларини якунлаш.

2021 йил июнь

3. Лойиҳа доирасида барча ишларни якунлаш ва лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил сентябрь

11.

Қўнғирот туманида халқаро кимё логистика маркази ташкил этиш

6,7

1. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2021 йил май

3. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2022 йил сентябрь

4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2022йил октябрь

5. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2022 йил ноябрь

6. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил декабрь

12.

Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилишга мўлжалланган кимёвий воситалар ишлаб чиқариш

20,0

1. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2021 йил май

3. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2022 йил сентябрь

4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2022 йил октябрь

5. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2022 йил ноябрь

6. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил декабрь

13.

Мураккаб турдаги минерал ўғитларни ишлаб чиқариш

10,0

1. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва қурилиш майдонини тайёрлаш.

2021 йил май

3. Технологик ускуналарга буюртма бериш ва етказиб келиш.

2022 йил май

4. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2022 йил июнь

5. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш.

2022 йил октябрь

6. Лойиҳани ишга тушириш.

2022 йил ноябрь

14.

«Навоийазот» АЖ негизида каустик содани чуқур қайта ишлаб гидроксид калий ишлаб чиқариш

30,0

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2021 йил февраль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларидан техник-тижорат таклифларни олиш.

2021 йил июнь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил август

4. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

5. Лойиҳанинг бизнес-режасини тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.

2021 йил ноябрь

6. Лойиҳани кейинчалик амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиш.

2022 йил март

15.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карбоксиметилцеллюлоза асосида бурғилаш, қурилиш, озиқ-овқат ва тиббиёт учун реагентлар ишлаб чиқариш лойиҳаси (2-босқич)

1,5

1. Технологик ускуналарни созлаш

2021 йил февраль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Лойиҳани ишга тушириш

2021 йил февраль

16.

«Навоийазот» АЖ негизида карбамид-формальдегид смоласи ишлаб чиқаришни ташкил этиш

4,0

1. Қурилиш ишларини олиб бориш.

2021 йил март

«Ўзкимёсаноа?» АЖ (Мирзамаҳмудов)

2. Технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларини якунлаш.

2021 йил апрель-май

3. Барча ишларни якунлаб, лойиҳани ишга тушириш.

2021 йил июнь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур «Йўл харитаси»ни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳалар ҳужжатлари ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кластерни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б.А. Мусаев

Бош вазирнинг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Г.К. Саидова

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

4.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

5.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

6.

Б.Э. Закиров

қурилиш вазири

7.

А.С. Султанов

энергетика вазири

8.

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

9.

А.Х. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

10.

О.З. Насритдинходжаев

молия вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Б.К. Абдиназаров

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

12.

Ш.А. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

13.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

14.

М.Б. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

15.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

16.

Ж.О. Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

17.

Д.А. Хидоятов

Тошкент вилояти ҳокими в.б.

18.

М.Р. Абдуллаев

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

19.

Б.Ш. Усмонов

Тошкент кимё-технология институти ректори

20.

Ш.А. Абидов

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2982-сон қарорига 1-илованинг 59-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 29 августдаги «Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3246-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси «материаллар» сўзидан кейин «товарлар, хизматлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидан «банкнинг уч иш куни давомида,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Зарурат туғилганда, «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг банк ҳисобварағида жамғариб борилган валюта маблағлари, тузилган импорт шартномаларига тўлов сифатида ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари томонидан олинган кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбоши «материалларни» сўзидан кейин «товарларни, хизматларни» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3406-сон қарорига 2-илованинг 3 ва 5-позициялари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3997-сон қарорига 3-илованинг 36-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4145-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21 — 25-позициялар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-позициянинг «Наименование документа» устунидаги «удобрений и меламина» сўзлари «сложных удобрений» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4256-сон қарорига 3-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4265-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-илованинг 5 — 8, 11, 14, 18, 21, 24 — 28 ва 30-31-позициялари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-илованинг 9 ва 11-позициялари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4301-сон қарорига 3-илованинг 3 — 5-позициялари ҳамда 4-илованинг 7-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 майдаги «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4308-сон қарорига 2-илованинг 9, 16 ва 18-позициялари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4553-сон қарорига 3-илованинг 5, 10, 12 — 14-позициялари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон; 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)