24.06.2021 йилдаги ПҚ-5159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.06.2021 йилдаги ПҚ-5159-сон
Kuchga kirish sanasi
25.06.2021
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Иқтисодиёт драйвери сифатида мис саноати кластерини ривожлантириш

1.

Геология фани ва геология хизматлар бозорини ривожлантириш (геология-қидирув ишлари, маркшейдерлик хизматлари, лаборатория ва бошқалар).

1.1

Мис хом ашёси ҳамда рангли, нодир ва ноёб металларни, шу жумладан, қимматбаҳо компонентларни оқилона ажратиб олишга йўналтирилган истиқболли илмий ишланмалар ва тадқиқот лойиҳалар портфелини шакллантириш.

Илмий-тадқиқот ишлари дастури

2021 йил июль

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов),

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

1.2

Тасдиқланган истиқболли лойиҳалар портфелига мувофиқ илмий ишланмалар ва тадқиқотлар бажарилишини ташкил этиш, кейинчалик технологиялар трансферини амалга ошириш ва уларни тижоратлаштириш.

Давлат геология қўмитаси Илмий-техник кенгашининг қарори

График асосида

1.3

Геология фанлари университети базасида замонавий лабораторияни ташкил этиш ва халқаро аккредитациядан ўтказишни бошлаш.

Амалий тадбирлар

2021 йил давомида

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов)

1.4

Хусусий ихтисослашган компаниялар томонидан аутсорсинг асосида бажариладиган объектлар ва ишлар (хизматлар) рўйхатини шакллантириш.

Давлат геология қўмитаси қарори

2021 йил август

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов)

1.5

Геология-қидирув, маркшейдерлик ва лаборатория-тадқиқот ишларини бажариш учун аутсорсинг асосида, шу жумладан «Ўзбек геология қидирув» АЖга ёрдамчи пудр�тчи ташкилотларни жалб қилиш учун танлов ўтказиш.

Давлат геология қўмитаси ва Молия вазирлиги қарори

2021 йил сентябрдан

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

1.6

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги «Геология-маркшейдерлик хизмати» ДКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил июль

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов)

Зарур асбоб-ускуналар, техникалар ва қурилмаларни ўрнатилган тартибда сотиб олиш.

Давлат геология қўмитаси қарори

График асосида

2.

Лойиҳа ва инжиниринг хизматларини, шу жумладан етакчи халқаро компаниялар билан қўшма корхоналар ташкил этиш орқали ривожлантириш.

2.1

Бозорни ва кон-геология объектларни лойиҳалаш соҳасидаги салоҳиятли ҳамкорлар рўйхатини таҳлил қилиш.

Таҳлилий материаллар

2021 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси (С. Умурзоқов),
ИТСВ (Ш. Вафаев),
Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2.2

Ҳамкорлик шартларини аниқлаш ва «Ўзгеорангметлити» лойиҳалаш институти негизида қўшма корхона ташкил этиш.

Келишув лойиҳаси

2021 йил август

2.3

«Ўзгеорангметлити» лойиҳалаш институти негизида қўшма корхона ташкил этиш учун шерик — инжиниринг компанияси билан музокара ўтказиш ва танлаш.

Қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишув

2021 йил сентябрь

2.4

Хорижий давлатларнинг кам харажатли инжиниринг хизматларини ривожлантириш бўйича тажрибаларини ўрганиш ва уларни республикада қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Таҳлилий материаллар

2021 йил 1 сентябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ИТСВ (Ш. Вафаев),
Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

3.

Навоий машинасозлик заводи, ОКМК Марказий таъмирлаш-механика заводи ва «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш» ИИЧБ ҳамда «Ўзбеккўмир» АЖ таркибига кирадиган Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводининг ишлаб чиқариш базасида кон-металлургия машиналари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш.

3.1

Маҳаллий харидлар доирасида амалга ошириладиган ёки етакчи хорижий лицензиарлар ва ишлаб чиқарувчиларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган кон-металлургия техникалари ва ускуналари рўйхатини шакллантириш.

ОКМК ва НКМК соҳавий ИТК мажлиси баёни

2021 йил июль

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

3.2

Кооперация асосида, шу жумладан бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун хусусий секторни жалб қилган ҳолда кон-металлургия техникалари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда, технологияларни ишлаб чиқишда ва маҳсулот сифатини яхшилашда хусусий секторга кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилади (НКМК тажрибасига кўра).

Тармоқ графиги билан ҳар бир турдаги ускуналар бўйича «йўл хариталари»

2021 йил август

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

3.3

Маҳаллий мис саноати кластери бўйича ягона электрон ахборот-интерактив савдо порталини яратиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

мис саноати кластери таркибига кирувчи ва ушбу соҳада фаолият юритувчи ҳамда унга кооперация асосида хизмат кўрсатувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар рўйхатини тузиш;

ушбу ташкилотларнинг ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари, кўрсатадиган хизматлари рўйхати ва спецификаси, уларнинг сифати ва шартнома шартлари бажарилишини инобатга олган ҳолда аниқланадиган рейтингини юритиш ҳамда онлайн ёритиб бориш;

порталдан рўйхатдан ўтган ташкилотлар фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва автоматик равишда уларнинг рейтингини ҳисоблаш механизмларини жорий этиш;

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа давлат органларининг идоравий электрон маълумотлар базаси билан интеграция қилиш;

мис саноати кластери иштирокчиларининг буюртмалари ва харидлари;

республикада ишлаб чиқарилган кон-металлургия машиналари, техникалар ва ускуналар ассортименти;

тегишли йўлдош ишларга (хизматларга) эҳтиёж ва харидлари.

Ягона электрон ахборот-интерактив савдо портали дастурий таъминоти

2021 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
Молия вазирлиги (О. Исаков),

НКМК (Қ. Санақулов),
ОКМК (А. Хурсанов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

3.4

Етакчи хорижий консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда кон-металлургия машиналари, техникалар ва ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Концепция лойиҳаси

2021 йил 15 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

3.5

Тайёрланган материаллар асосида 2022 — 2026 йилларда кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил 15 октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов)

4.

Фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича маҳаллий ихтисослашган компаниялар билан кооперация ва аутсорсингни ривожлантириш (асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган товарлар, автотранспорт хўжалиги, бурғулаш ишлари, ахборот тизимлари ва IТ хизматлари ва бошқалар).

4.1

Маҳаллий ихтисослашган компанияларга аутсорсингга бериладиган товарлар, ишлар (хизматлар) турлари рўйхати ва уларнинг ҳажмларини шакллантириш.

Аутсорсингга ўтказиладиган товар ва хизматлар рўйхати ва «йўл харитаси»

2021 йил 15 август

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

4.2

Кон-геология ва металлургия соҳаларига ихтисослашган маҳаллий «юниор» корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, улар учун тенг рақобат муҳитини яратиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил июль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров)

4.3

2021 — 2023 йилларда тегишли товарлар (ишлар, хизматлар)ни аутсорсингга босқичма-босқич ўтказиш бўйича тармоқ жадвалини (чора-тадбирлар режаси) ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил 15 август

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

4.4

Маҳаллий «юниор» корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастури ва тегишли ишларни (хизматларни) аутсорсингга босқичма-босқич ўтказиш бўйича тармоқ жадвали (чора-тадбирлар режаси) бўйича тайёрланган тадбирларни амалга ошириш юзасидан тизимли ишларни ташкил этиш.

Танловни эълон қилиш, мониторинг ўтказиш

Тасдиқланган график асосида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),

Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)

5.

Чет эл компаниялари — технология эгаларини жалб қилган ҳолда юқори қўшимча қийматга эга ишлаб чиқаришни ривожлантириш («Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш» ИИЧБ, «Ўзэлтехсаноат» корхоналари, «Технопарк» ва бошқалар).

5.1

Мис ва мис қотишмаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг глобал занжирларини таҳлил қилиш, республикада рақобатбардош устунлик мавжуд бўлган товарларнинг мақсадли гуруҳларини, шу жумладан «яшил иқтисодиёт» ривожланишини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш.

Таҳлилий маълумот

2021 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
ОКМК (А. Хурсанов)

5.2

Рангли, нодир ва ноёб металларни чуқур қайта ишлаш бўйича технологик кластерларни яратиш юзасидан очиқ ҳамкорлик дастурини шакллантириш.

Ҳамкорлик дастури

2021 йил октябрь

5.3

Қаттиқ ва иссиққа чидамли қотишмалар, асбоблар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун технологик кластер яратиш билан «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш» ИИЧБни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Концепция лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
ОКМК (А. Хурсанов), Ўзмиллийбанк
(А. Мирсоатов)

5.4

Мис саноати кластери фаолиятини ташкил этишга етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш тизимини жорий этиш.

Бизнес-режаларни, лойиҳалар учун лойиҳавий ҳужжатларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Танлов асосида, инвестиция келишуви

2021 йил ноябрдан

ИТСВ (А. Воитов),
«Ўзэлтехсаноат» (М. Юнусов),
ОКМК (А. Хурсанов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

5.5

Мис саноати кластерини ташкил этиш учун зарур инвестиция лойиҳалари рўйхатини тармоқлар кесимида тайёрлаган ҳолда, махсус саноат зоналарини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил 31 декабрь

ИТСВ (А. Воитов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Ўзэлтехсаноат» (М. Юнусов),
ОКМК (А. Хурсанов)

6.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг (ИТТКИ) ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш ва соҳага оид технологияларни трансфери марказларини яратиш.

6.1.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда НКМК Инновацион маркази, ОКМК Янги технологиялар илмий-технологик маркази, ИИТ ҳузуридаги Илмий-технологик марказни ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш:

моддий-техника ва эксперт базасини, шу жумладан тадқиқот-таҳлил лабораторияларини мустаҳкамлаш;

маҳсулот таннархини пасайтириш, сифатини ошириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича илмий изланишлар ўтказиш юзасидан қўшма дастурларни ишлаб чиқиш;

мавжуд хорижий технологиялар трансферини амалга ошириш ва мослаштириш;

ишлаб чиқаришга инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш;

давлат илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, хусусий корхоналарнинг мавжуд лабораторияларига киришни ташкил этиш.

Кузатув Кенгашлари томонидан тасдиқланган ривожлантириш Концепцияси

2021 йил август

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
(Б. Абдиназаров),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

6.2.

Йиллик иш дастурини танлов асосида молиялаштириш учун НКМК ва ОКМК илмий-инновацион фаолиятини молиялаштириш жамғармаларини шакллантириш.

Кузатув кенгаши қарори

2021 йил август

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

7.

Кон-металлургия саноати учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини («Навоийазот» АЖда ташкил этилаётган технологик кимё кластерини ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқиш. Бунда:

тармоқ ва тегишли йўлдош ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиқиб кимёвий ва нефть-кимё маҳсулотлари (реагентлар, портловчи моддалар ва бошқалар) етказиб беришни кенгайтириш;

ички эҳтиёж ва хом ашёнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, тоғ-кон комбинатлари томонидан айрим турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 30 октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
«Ўзкимёсаноат»
(Ж. Мирзамахмудов),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахманов)

8.

Қуйидаги манбалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш билан Мис саноати кластерини зарур ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш масалаларини ўрганиш. Бунда Мис саноати кластерини ташкил қилишда:

электр энергияси, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш имкониятларини;

сув таъминоти, транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини яратиш масалаларини;

кластер корхоналарининг фаолиятини рақамлаштириш ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш масалаларини назарда тутиш.

Таҳлилий материаллар

2021 йил 1 ноябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),

Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),
Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

9.

Чет элнинг етакчи консалтинг компаниялари, хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси лойиҳасини муҳокама қилиш ва экспертизадан ўтказиш.

Концепция лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов), «Ўзэлтехсаноат» (М. Юнусов)

10.

Мис саноати кластерини яратиш учун зарур бўлган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тармоқлар бўйича тайёрлаш:

мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш лойиҳалари;

янги қувват ва ишлаб чиқаришларни яратиш.

Кон-геология кластери учун махсус саноат зоналарини яратиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Лойиҳалар рўйхати ҳисоб-китоблар билан

2021 йил 31 декабрь

ИТСВ (А.Воитов),

Молия вазирлиги
(Т.Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров),
ОКМК (А.Хурсанов),
«Ўзэлтехсаноат» (М.Юнусов)

11.

Муҳандислар, техник ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ишлаб чиқиш.

11.1

ОКМК ва НКМК муҳандис-техник ходимларининг асосий тоифаларига малака талабларини ишлаб чиқиш.

Малакавий талаблар

2021 йил август

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),
Меҳнат вазирлиги
(Н. Хусанов)

11.2

Навоий давлат кончилик институти ва Олмалиқ шаҳридаги МИСИС филиали негизида муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш дастурларини тайёрлаш.

Ўқув дастурлари

2021 йил сентябрдан

11.3

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, мис саноати кластери учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш:

кон-металлургия саноати ҳамда машинасозлик, дастгоҳсозлик, электротехника, электроника, ярим ўтказгичлар физикаси каби унга боғлиқ бўлган соҳалар учун муҳандис, техник ва бошқа ўрта бўғин ишчи-ходимларни тайёрлаш бўйича профессионал таълим ўқув дастурларини уларнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини янада кучайтирган ҳолда такомиллаштириш;

соҳада жорий этилаётган янги технологияларни ўзлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳалаштириш, тажриба-конструкторлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларида мос йўналишлар бўйича кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари асосида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шунингдек, илмий изланишлар олиб бориш кўламини кенгайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил 1 декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),

«Ўзэлтехсаноат» (М. Юнусов)

11.4

Электротехника саноати соҳасида касбий малака талабларини ишлаб чиқиш.

Малакавий талаблар

2021 йил декабрь

«Ўзэлтехсаноат» (М. Юнусов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),

Меҳнат вазирлиги
(Н. Хусанов)

II. Мис, рангли ва ноёб металларга геология-қидирув ишларини кенгайтириш

12.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган мис ва бошқа рангли ва ноёб металлар учун геология-қидирув ишларининг мақсадли дастурини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш:

Султон Увайс тоғлари ва Олмалиқ минтақасида қидирув ишларини олиб бориш;

Мискон майдонида ва «Ёшлик-2» конининг қанотларида геология-қидирув ишларини жадаллаштириш;

Сурхондарё ва Навоий вилоятларида қўшимча геология-қидирув ишларини олиб бориш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил август

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),

ИТСВ (Ш. Вафаев),
ОКМК (А. Хурсанов)

13.

Қалмоққир, «Ёшлик-1» ва Қорабулоқ конларида бирлашган лойиҳавий очиқ кони доирасида JORC халқаро стандартларига мувофиқ батафсил геология тадқиқотларни якунлаш.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясининг баёни

2021 йил октябрь

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),
ОКМК (А. Хурсанов)

14.

Мис хом ашёси, рангли ва ноёб металларни қидириш жараёнига халқаро компанияларни жалб қилиш:

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),
«Лойиҳаларни экспертиза қилиш маркази» ДУК (М. Аллабергенов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

геология-қидирув ишлари ва 3D моделлаштириш объектларини аниқлаш, бунда мазкур ишларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун чет эл компанияларини жалб қилиш;

Давлат геология қўмитаси қарори

2021 йил июль

компанияларни танлаш бўйича танлов савдоларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш;

Тармоқ графиги

2021 йил июль

тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва уни экспертизадан ўтказиш;

ЛЭҚМ хулосаси

танлов ўтказиш ва ғолиб билан шартномалар тузиш.

Шартномалар хулосаси

2021 йил давомида

15.

Геология объектларини аукцион орқали хусусий секторга ва инвесторларга геология-қидирув ва қазиб олиш ишларини амалга ошириш учун сотиш:

геология тадқиқотлар натижалари бўйича аукцион орқали сотувга қўйилган рангли ва ноёб металларга оид геология объектлар портфелини аниқлаш;

Давлат геология қўмитаси қарори

2021 йил июль-август

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

ИТСВ (Ш. Вафаев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

потенциал инвесторларни хабардор қилиш ва уларни аукционга қўйиш учун тақдимот материалларини тайёрлаш;

Материаллар пакети

2021 йил сентябрь

белгиланган тартибда аукционни ташкил этиш.

Аукцион баёни

2021 йил сентябрдан

III. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан фойдаланиш стандартлари

16.

Кон-металлургия саноатида миллий экологик талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш:

Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигини халқаро амалиёт билан қиёсий таҳлил қилиш;

амалий тадбирлар режаси ва халқаро экологик талабларни амалга ошириш жадвалини ишлаб чиқиш;

мис ишлаб чиқариш корхоналарида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш;

кон-металлургия саноати ва бошқа базавий тармоқларнинг йирик корхоналарида атроф-муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрдан ортиқ миқдори ва уларнинг экологияга таъсирини баҳолаш на�ижалар бўйича ушбу корхоналарда чиқиндиларни камайтириш дастурларини ишлаб чиқиш;

«яшил кун тартиби»ни ҳисобга олган ҳолда таклиф этилаётган ўзгаришларнинг иқтисодий таъсирини баҳолаш;

амалий тадбирлар режасини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва хорижий донорларнинг грантлар ва техник ёрдамини жалб қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил август




2021 йил сентябрь

Давлат экология қўмитаси (А. Мақсудов),

Ўзбекистон техник
жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров),

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),

ИТСВ (Ш. Вафаев)

17.

Инвестиция лойиҳалари рўйхати билан ОКМК ва НКМК учун чиқиндиларни камайтириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Кузатув кенгаши қарори

2021 йил октябрь

НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов),
Давлат экология қўмитаси (А. Мақсудов)

18.

Кон-металлургия, электротехника ва бошқа базавий тармоқларда саноат хавфсизлиги, меҳнат хавфсизлиги, маҳсулот сифатини таъминлаш бўйича техник ва технологик жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан идоравий ҳужжатларни етакчи хорижий давлатлар тажрибасига мувофиқ такомиллаштириш дастурини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил 31 декабрь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Н. Саттаров)

19.

ОКМК ва НКМКнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш:

ишлаб чиқариш дастурларини ҳисобга олган ҳолда НКМК ва ОКМК ишлаб чиқариш корхоналарида сувдан фойдаланишни баҳолаш;

инвестиция лойиҳалари рўйхати билан ОКМК ва НКМК учун сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш.

Кузатув кенгаши қарори

2021 йил
август

Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамроев),
Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов),
НКМК (Қ. Санақулов),

ОКМК (А. Хурсанов)

IV. Солиқ режими ва молиявий масалалар

20.

Халқаро амалиётни ўрганиш, саноат корхоналари, мутахассислар ва халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашиш.

Таҳлилий материаллар

2021 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

21.

Кон-металлургия саноати бўйича жаҳон амалиётни ўрганиш, энг мақбул тажрибаларни республика амалиётига татбиқ этиш, ишлаб чиқариш занжирларини таҳлил қилиш ва ривожлантириш, қазиб олиш таннархини камайтириш ва қўшимча қиймат яратиш масалалари билан шуғулланувчи Кон-металлургия саноати иқтисодиётини ўрганиш марказини ташкил этиш.

Таҳлилий материаллар

2021 йил сентябрь

22.

Кон-металлургия саноати учун янги солиққа тортиш тизимини жорий этиш бўйича қуйидагиларни кўзда тутган ҳолда таклифлар киритиш:

фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини жорий этиш;

НКМК ва АГМК фойдаларига қўшимча фойда солиғини босқичма-босқич камайтириш;

кончилик соҳасидаги янги лойиҳалар учун солиқ солишнинг махсус механизмини жорий этиш;

2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат



Солиқ Кодекси ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш

2021 йил 1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

23.

Мис саноати кластерини ташкил этишга боғлиқ бўлган молиявий масалаларни ўрганиш:

харажатларни баҳолаш ва инвестицияларга бўлган эҳтиёж;

маблағларнинг истиқболли манбалари;

лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни рағбатлантириш ва янги технологияларни жалб қилиш бўйича таклифлар.

Таҳлилий материаллар

2021 йил 1 ноябрь

Молия вазирлиги
(О. Насритдинходжаев),

ИТСВ (Ш. Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров)

24.

Саноат тармоқларида миллий рақобатбардошликни, шу жумладан меҳнат унумдорлигини ошириш дастурини амалга ошириш бўйича ўрганиш ва таклифлар тақдим этиш.

Таҳлилий материаллар

2021 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б. Абдиназаров)

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, комиссия раиси ўринбосари

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, комиссия раиси ўринбосари

Т.А. Ишметов

молия вазири

И.Ю. Абдурахманов

инновацион ривожланиш вазири

Б.Ф. Исламов

Давлат геология қўмитаси раиси

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

А.Б. Воитов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Б.Қ. Абдиназаров

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

Ш.А. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

Қ.С. Санақулов

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси

Б.В. Гулямов

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси

А.И. Максудов

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

М.М. Юнусов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқарув раиси

А.Р. Жуманазаров

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш шуъбаси мудири, комиссия котиби