28.07.2021 йилдаги 467-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2021 йилдаги 467-сон
Kuchga kirish sanasi
28.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат бошқарувининг ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

Изоҳ

1-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари

1. Раҳбар ўринбосарларининг 2021 йил II ярим йиллиги учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — кўрсаткичлар) ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 август

1. Кўрсаткичлар мазкур қарор билан тасдиқланган фаолият самарадорлиги мезонларидан келиб чиқиб тайёрланади.

2. Кўрсаткичларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.

2021 йил 10 август

2. Кўрсаткичлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишилади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари кўрсаткичларни Бош вазирнинг ўринбосари ва маслаҳатчилари билан келишишни ташкиллаштиради.

3. Келишилган кўрсаткичларни коллегиал органларида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш.

2021 йил 20 август

3. Келишилган кўрсаткичлар вазирлик ва идоралар коллегиал органларининг йиғилиши баёни билан тасдиқланади.

2-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари

1. Фаолият кўрсаткичларининг амалда жорий этилиши юзасидан тизимли мониторинг қилиш, унинг натижаларини танқидий таҳлил қилиб бориш.

2021 йил 3 октябрь

(III чорак якуни)

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-бандида белгиланган формула асосида раҳбар ўринбосарининг умумий самарадорлик кўрсаткичи аниқланади.

2. Чорак якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун коллегиал орган мажлисини ўтказиш ҳамда ҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо бериш.

2022 йил 3 январь

(IV чорак якуни)

2. Умумий самарадорлик кўрсаткичи асосида раҳбар ўринбосарига коллегиал органларининг йиғилиши баёни билан «қониқарсиз», «қониқарли», «яхши» ёки «аъло» деб баҳо берилади.

3-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари

Ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича берилган баҳо натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар, шу жумладан, тегишли ўринбосарлар масъулияти юзасидан таклифлар ҳамда бошқа таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритиш.

2021 йил 5 октябрь

(III чорак якуни)

2022 йил 5 январь

(IV чорак якуни)

1. Коллегиал орган йиғилиши натижалари бўйича ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича умумлаштирилган маълумотлар, уларнинг ўринбосарлар масъулияти юзасидан таклифлар ҳамда бошқа таҳлилий материаллар тайёрланади.

2. Таҳлилий материаллар ва коллегиал органи йиғилиши баёни нусхаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчисига киритилади.

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

Давлат бошқаруви органи ва хўжалик бирлашмаси томонидан киритилган материаллар асосида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси ҳузурида муҳокама ўтказиш учун материалларни тайёрлаш.

2021 йил 7 октябрь

(III чорак)

2022 йил 7 январь

(IV чорак)

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси киритилган материаллар асосида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси ҳузурида муҳокама ўтказиш учун материалларни, шу жумладан, ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолияти бўйича алоҳида маълумотнома тайёрлайди.

5-босқич

Бош вазир ўринбосарлари,маслаҳатчилари

1. Тегишли раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказиш, ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятини танқидий муҳокама қилган ҳолда шахсий баҳо бериш.

2021 йил 10 октябрь

(III чорак якуни)

1. Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси ҳузуридаги муҳокамада ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо берилади, уларни рағбатлантириш, интизомий чора қўллаш, шу жумладан, лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

2. Муҳокама натижалари бўйича ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо берилган ҳамда уларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича аниқ таклифларни назарда тутувчи ахборот хати тайёрланади.

3. Ахборот хати бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тегишли Бош вазир ўринбосари ёки маслаҳатчиси томонидан шахсан ҳисобот берилади.

2. Раҳбар ўринбосарини рағбатлантириш ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот бериш.

2022 йил 10 январь

(IV чорак якуни)

6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот бериш натижалари бўйича раҳбар ўринбосарларини рағбатлантириш ёки интизомий чоралар қўллаш, заруратга кўра, раҳбар ўринбосарларилавозимини қисқартирган ҳолда уларга юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли департамент фаолиятини ташкил этиш бўйича аниқ таклифларни назарда тутган ҳолда якуний таҳлилий материалларни тайёрлаш.

2021 йил 12 октябрь

(III чорак якуни)

1. Таркибий бўлинмалар ўзлари мутасаддилик қиладиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш юзасидан Бош вазирга ҳисобот бериш якунлари бўйича якуний таҳлилий материалларни тайёрлайдилар.

2. Якуний таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинади ҳамда заруратга кўра қайта ишланади.

3. Якуний таҳлилий материаллар умумлаштириш учун электрон ва қоғоз нусхада Макроиқтисодий таҳлил котибиятига тақдим этилади.

2. Якуний таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда умумлаштириш учун Макроиқтисодий таҳлил котибиятига тақдим этиш.

2022 йил 12 январь

(IV чорак якуни)

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Макроиқтисодий таҳлил котибияти, Умумий бўлим

1. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган якуний таҳлилий материалларни умумлаштирган ҳолда йиғма таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2021 йил 15 октябрь

(III чорак якуни)

1. Макроиқтисодий таҳлил котибияти таркибий бўлинмалар томонидан киритилган таҳлилий материалларни умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш учун йиғма таҳлилий маълумотнома ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига йўлланма хатни тайёрлайди.

2. Йиғма таҳлилий маълумотномани Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилиш.

3. Йиғма таҳлилий маълумотномани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2022 йил 15 январь

(IV чорак якуни)

2. Йиғма таҳлилий маълумотнома Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинади, заруратга кўра қайта ишланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хат билан юборилади.

Т/р

Асосий мезонлар

Ўлчов бирлиги

(кўрсаткич)

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

Йиллик

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

I. АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

1. Вазирнинг биринчи ўринбосари (норма ижодкорлиги ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш масалалари)

1.

Миллий ҳамда илғор хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда ўз ташаббуси билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва юқори инстанцияга киритиш.

та

2.

Миллий ҳамда илғор хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда норма ижодкорлиги ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш масалалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш ва юқори инстанцияга киритиш.

та

3.

Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш.

та

4.

Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш.

та

5.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳалар, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонун лойиҳаларининг ҳажмини ошириш.

фоиз

6.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнига таъсири юзасидан баҳолаб бориш.

та

7.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида вазирлик ва идораларнинг фақат рус тилида давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг сонини қисқартириш.

фоиз

8.

Амалдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг умумий сонини қисқартириш.

фоиз

9.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матни билан бир ой давомида ўртача фойдаланувчилар кўламини кенгайтириш.

нафар

10.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

2. Вазир ўринбосари (ҳуқуқий хизматларни (нотариат, адвокатура ва б.) кўрсатиш, юридик таълим, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари)

1.

Битимларни масофадан туриб нотариал тасдиқлаш тизимидан фойдаланувчи нотариуслар сонини ошириш.

нафар

2.

Суд экспертини ривожланган хорижий давлатларга малака ошириш ва амалиёт ўташини таъминлаш.

нафар

3.

ТДЮУ (юриспруденция) ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировка ўташ учун хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига юбориш.

нафар

4.

Халқаро стандартлар асосида касбий ўқитилган юридик кадрлар сонини ошириш.

нафар

5.

Жисмоний шахсларни, хусусан нотариусларни профессионал медиатор сифатида ўқитиш.

нафар

6.

Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши (меҳнат, сиёсий, иқтисодий, мулк ҳуқуқлари ва б.) бўйича маърузалар тайёрлаш.

та

7.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

3. Вазир ўринбосари («Ijro.gov.uz» тизими мониторинги, давлат хизматларини ривожлантириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари)

1.

Вазирлик ва идораларда фаолиятида ўтказиладиган ўрганишлар режасига мувофиқ давлат бошқаруви органлари фаолиятида ўрганишлар ва функционал таҳлиллар ўтказилишини амалга ошириш.

та

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси юзасидан «Ijro.gov.uz» тизими орқали мониторинг натижалари юзасидан таҳлилий маълумот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

та

3.

Соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ҳамда натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш.

та

4.

Давлат бошқаруви органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш.

та

5.

Адлия органлари ва муасса?аларида комплаенс назорат тадбирларини амалга ошириш.

та

6.

Кўрсатилган давлат хизматлари сонини ошириш.

та

7.

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини ошириш.

фоиз

4. Вазир ўринбосари (юридик хизмат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро арбитраж ва ҳуқуқий тарғибот масалалари)

1.

Маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қарор ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими жорий этиш орқали амалга ошириш даражасини ошириш.

фоиз

2.

Адлия вазирлигининг хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан тузган халқаро ҳужжатлар сонини (икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳамкорлик чора-тадбирлари ва бошқалар) ошириш.

та

3.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш улушини ошириш.

фоиз

4.

Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари ва «Test.adliya.uz» ахборот тизимидан фойдаланувчилар сони ошириш.

нафар

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

II. АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

1. Вазирнинг биринчи ўринбосари (рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича)

1.

Давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформасига уланган веб хизматлар сонини ошириш.

та

2.

Республикада компьютер дастурлаш хизматлари ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Технопарк резидентлари сонини ошириш.

та

3.

Республика миқёсида Технопаркнинг рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш ва сонини ошириш.

та

4.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 2021 йилда ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитиш бўйича соҳага қизиқадиган ёшларни аниқлаш, ўқитиш.

минг нафар

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

2. Вазир ўринбосари (телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича)

1.

Республика бўйича барча ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари, маҳалла фуқаролар йиғинларини Интернет тармоғига улашнинг техник имкониятини яратиш.

та

2.

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида оптик толали алоқа линияларини қуриш.

минг км

3.

Мобил алоқа таянч станциялар қуриш ва жами таянч станциялар сонини ошириш.

та

4.

Интернет тармоғига кенг полосали уланишни ташкил этиш мақсадида кенг полосали портларни сонини ошириш.

мингта

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

3. Вазир ўринбосари (инвестициялар ва молия масалалари бўйича)

1.

Республика бўйича компьютер дастурлаш хизматлари ҳажмини ошириш.

млрд сўм

2.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида Инвестиция дастурига киритилган ва қўшимча йирик лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш.

млн. АҚШ доллари

3.

Почта алоқасининг анъанавий хизматларини такомиллаштириш, уларни рақамлаштириш, жўнатмаларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва етказиш жараёнларига ахборот технологиялари ва тизимларини жорий этиш орқали аҳоли, бизнес ва давлат идораларига замонавий хизматларни тақдим этиш ва даромадлар ҳажмини ошириш.

млрд сўм

4.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

4. Вазир ўринбосари (ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича)

1.

Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (РСРЧ) ишчи органига юклатилган вазифалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон восита (РЭВ)лар ва юқори частотали қурилма (ЮЧҚ)лардан фойдаланиш имконияти ҳамда радиочастота спектри (РЧС)ни тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш.

та

2.

Маълумотлар узатиш ҳамда телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш, Ўзбекистон Республикасида хорижий оммавий ахборот воситалари телерадиомаҳсулотларини тарқатиш масалалари юзасидан хулосалар тайёрлаш.

та

3.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

III. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

1. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (тезкор-қидирув масалалари)

1.

Тезкор-қидирув тадбирлари самарадорлигини ошириш орқали ижтимоий хавфли жиноятларни аниқлаш даражасини ошириш.

фоиз

2.

Илгари терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаб бўлган шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш доирасида ҳозирги кунда ҳал этилмаган муаммоларининг ечимини таъминлаш.

дона

3.

Жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахслар ушлаш.

нафар

4.

Пинҳона шароитда содир этилиб, очилмасдан қолаётган жиноятлар фош этиш ва айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминлаш.

дона

5.

Аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.

дона

6.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

2. Ички ишлар вазири ўринбосари (жамоат хавфсизлигини масалалари)

1.

Маҳаллаларда жиноятларни жиловлаш борасида олиб борилган комплекс чора-тадбирлар натижасида жиноят содир этилмаган маҳаллалар сонини ошириш.

фоиз

2.

Ички ишлар вазирига бириктирилган 3-сектордаги «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган шахсларга ёрдам кўрсатиш.

нафар

3.

«Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали «яшил» тоифадаги (жиноят содир этилмаган) маҳаллалар сонини кўпайтириш орқали «сариқ» (жиноят содир этилган) ва «қизил» (жиноятлар ошган) тоифадаги маҳаллалар сонини камайтириш.

дона

4.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордерини бериш.

нафар

5.

Кўча ва жамоат жойларида автопатруль йўналишлари сонини ошириш.

дона

6.

Ҳайдовчилик маданияти ва йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.

дона

7.

Тадбиркорлик субъектларни жалб этган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларида фото-видео кузатув мосламаларини ўрнатиш.

дона

8.

Тадбиркорлик субъектларни жалб этган ҳолда автомобиль йўллари ва чорраҳаларда қоидабузарликларни қайд этувчи интеллектуал видеокамераларни ўрнатиш.

дона

9.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

3. Ички ишлар вазири ўринбосари (тергов масалалари)

1.

Жами тергов қилинган жиноят ишларидан тамомланиб, судга юборилган жиноят ишлари сонини ошириш.

фоиз

2.

Жами тергов қилинган жиноят ишларидан фош этилмасдан қолган жиноят ишлари сонини камайтириш.

фоиз

3.

Қўшимча терговга қайтарилган, суд ажрими билан қайтарилган ва оқлов ҳукми билан бўлган жиноят ишларининг жами тергов қилинган жиноят ишларига нисбатан салмоғини камайтириш.

фоиз

4.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

4. Ички ишлар вазири ўринбосари (маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш масалалари)

1.

Ходимларнинг касбий билим ва малакасини ошириш.

нафар

2.

Хизмат вазифаларини бажаришда юқори натижага эришган, ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлаётган ходимларни вазирликнинг идоравий мукофотлари билан рағбатлантириш.

нафар

3.

Ички ишлар органларида «Ватанпарварлик бурчаклари»ни ташкил этиш.

фоиз

4.

Ходимлар томонидан содир этилган қонунбузилиши ҳолатларини камайтириш.

фоиз

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

5. Ички ишлар вазири ўринбосари (транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш масалалари)

1.

Йўловчиларга нисбатан кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида транспорт қатновларида хавфсизликни таъминлаш.

дона

2.

Транспорт ва туризм инфратузилмасида жиноятларни фош этиш даражасини ошириш.

фоиз

3.

Ҳарбий тузилмаларда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш.

дона

4.

Турли масалаларда мурожаат қилган туристларга кўрсатиладиган амалий ёрдамларни ошириш.

дона

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

6. Ички ишлар вазири ўринбосари (ички ишлар органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари)

1.

Ички ишлар органлари фаолиятини бодикамера назорати остида ташкил этиш мақсадида ходимларни қўшимча бодикамералар билан таъминлаш.

дона

2.

Профилактика инспекторларига қулайликлар яратиш мақсадида уларни электрон дастурлар билан таъминланган планшетлар билан таъминлаш.

дона

3.

Ходимларни персонал компьютерга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни компьютер жамланмалари билан таъминлаш.

дона

4.

Ички ишлар органларининг ягоналокалтармоқ билан қамраб олиш даражасини ошириш.

фоиз

5.

Ички ишлар органларининг умумий рақамлаштириш даражасини ошириш.

фоиз

6.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

7. Ички ишлар вазири ўринбосари (қишлоқ хўжалиги соҳаси масалалари)

1.

Такрорий экин тадбирига қишлоқ хўжалиги техникалари жалб этиш.

дона

2.

Пахта терими мавсумига қишлоқ хўжалиги техникаларини жалб этиш.

дона

3.

Ғалла экиш тадбирига қишлоқ хўжалиги техникаларини жалб этиш.

дона

4.

Кузги шудгор қилиш тадбирига қишлоқ хўжалиги техникаларини жалб этиш.

дона

5.

Ғалла ўрими мавсумига барча қишлоқ хўжалиги техникаларини жалб этиш.

дона

6.

Асосий майдонларга, боғ-ток ораларига экин экиш тадбирларига қишлоқ хўжалиги техникаларини жалб этиш.

дона

7.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

IV. ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

1. Вазирнинг биринчи ўринбосари (макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсиш, қишлоқ хўжалиги ва инсон капитали масалалари)

1.

Ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати.

фоиз

2.

Уй хўжаликлари якуний харажатлари ўзгаришининг ижобий динамикасини таъминлаш.

фоиз

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг (АҚШ долл. эквивалентида) ўсиш суръатининг ижобийлигини таъминлаш.

фоиз

4.

Инфляция даражаси.

фоиз

5.

Хорижий экспертларни жалб қилиш.

та

6.

Макроиқтисодий дастурлаш ва прогнозлаш, SAM (ижтимоий ҳисоблар матрицаси) усулини жо?ий этиш, ХВЖ билан FPP.2 дастури доирасида ходимлар малакасини ошириш.

та

7.

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланишни кенгайтириш (SVAR, QPM ва ҳ.к.).

та

9.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсиш суръатларини мониторинг қилиш.

фоиз

10.

Фойдаланишдан чиққан ерларни оборотга киритиш устидан мониторинг қилиш.

минг. га

11.

Картошка, сабзавот, мойли экинлар ва чорвачилик учун озуқа етиштириш учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланишни мониторинг қилиш.

минг. га

12.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни мониторинг қилиш

минг. га

13.

Мева-сабзавот ва чорвачилик соҳасидаги амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиш.

фоиз

14.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишда бозор муносабатларини чуқур жорий этиш.

фоиз

15.

Минимал истеъмол харажатларини жорий этиш ҳамда пенсия ва нафақалар бериш тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб бориш.

фоиз

16.

Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш.

фоиз

17.

3 — 6 ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олиш даражасини ошириш.

фоиз

18.

Жаҳон банки ва бошқа халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан фойдаланиш муносабатларини ислоҳ қилиш.

фоиз

19.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

2. Вазирнинг биринчи ўринбосари (камбағалликни қисқартириш, ҳудудларни ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари)

1.

Туманларда «Обод қишлоқ» давлат дастурини амалга оширилиши юзасидан мониторинг қилиш.

млрд. сўм

2.

Шаҳарларда «Обод маҳалла» давлат дастурини амалга оширилиши юзасидан мониторинг қилиш.

млрд. сўм

3.

Ҳудудларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш.

дона

4.

Кичик саноат зоналар ҳудудидан самарали фойдаланиш даражасини ошириш.

фоиз

5.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлигини таъминлаш.

киши

6.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

та

7.

Ислом тараққиёт банки билан биргаликда қишлоқ жойларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича маблағ жалб қилиш.

фоиз

8.

Тадбиркорларга кредитларни фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш.

млрд. сўм

9.

Тадбиркорларга тижорат банклари кредитларининг 50 фоизгача бўлган миқдорда гаров сифатида кафиллик бериш.

млрд. сўм

10.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

3. Вазир ўринбосари (саноат сиёсати, кооперация ва маҳаллийлаштириш масалалари)

1.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

трлн. сўм

2.

Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириб бориш.

млрд. АҚШ долл.

3.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

4. Вазир ўринбосари (давлат инвестиция сиёсати ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалалари)

1.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобидан капитал қўйилмаларни ўзлаштириш. Шундан:

млрд. сўм

фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа объектларини ишга туширилишини таъминлаш;

млрд. сўм

оқава сув ва ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш;

млрд. сўм

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш.

млрд. сўм

2.

Янги тартиб асосида қишлоқ ва шаҳар жойларда Қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши Дастури ижросини таъминлаш.

квартира сони, бирлик

3.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

5. Вазир ўринбосари (йўл-транспорт, муҳандислик коммуникациялари ва урбанизация масалалари)

1.

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш.

млрд. сўм

2.

Оқова сув ва ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни мувофиқлаштириш.

млрд. сўм

3.

Урбанизация даражасини ошириш.

фоиз

4.

Уй-жой қурилишини жадаллаштириш.

квартира, майдон

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

6. Вазир ўринбосари (хизматлар соҳаси, рейтинглар, халқаро ҳамкорлик ва интеграция, инновация ва рақамли иқтисодиёт масалалари)

1.

Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси ўрин ва мавқеини юксалтириш йўлларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш:

1.1.

Бизнес юритиш индекси

балл

1.2.

Иқтисодий эркинлик индекси

балл

1.3.

Инсон камоли индекси

индекс

2.

Хизмат кўрсатиш соҳаси ўсиш суръатларини таъминлаш.

фоиз

3.

Чакана савдо айланмаси ўсишининг прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш.

фоиз

4.

ЯИМда рақамли иқтисодиёт улушини ошириш.

фоиз

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

V. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ

Вазир ўринбосари (инновацион фаолиятни ривожлантириш ва тижоратлаштириш масалалари бўйича)

1.

Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ лойиҳалар танловларини ташкил қилиш ва молиялаштиришга тайёрлаш.

дона

2.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштиришгача тайёрлашга оид лойиҳаларни бажарилишини таъминлаш.

дона

3.

Илмий кадрларнинг «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида илмий стажировкаларни ташкил қилиш.

дона

4.

Халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш.

млрд сўм

5.

Олий ўқув юртлар илм-фан ва инновациялар бўйича проректорларни ва илмий ташкилотлар директор ўринбосарлари малакасини ошириш.

нафар

6.

Ёш олимлар лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга оширилишини таъминлаш.

млрд сўм

7.

Илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчи изланувчилар сонини мунтазам ошириб бориш.

нафар

8.

Иқтидорли ва ташаббускор ёшлардан иборат Ёшлар академияси аъзолари сонини ошириш.

нафар

VI. СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

1. Вазирнинг биринчи ўринбосари (сувдан, сув омборларидан, ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан, насос станциялари ва электр энергиясидан фойдаланиш)

1.

Сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазер текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан сув тежалишига эришиш.

млрд. м3

2.

Сув омборларида ва бошқа йирик иншоотларда назорат-ўлчаш ускуналари ҳамда хабар бериш тизимларини модернизация қилиш, тиклаш ва янгилаш.

дона

3.

Ирригация тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари амалга ошириш:

канал тозалаш;

км

гидротехник иншоотларни таъмирлаш;

дона

гидропостларни таъмирлаш.

дона

4.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириб бориш.

млрд. кВт.с

5.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станциялардаги эскирган насос агрегатларини янгилаш.

дона

6.

Ирригация ва мелиорация тармоқларини ҳамда насос станцияларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

лойиҳа

7.

Сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун «Smart Water» («Ақлли сув») тизимини жорий этиш.

дона

8.

Сув хўжалиги объектларини бошқаришни автоматлаштириш.

дона

9.

Сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

дона

10.

Сув ресурсларини бошқариш, сувнинг ҳисобини юритиш, гидротехник иншоотлар ва насос станциялардан фойдаланиш бўйича сув хўжалиги ходимлари малакасини ошириш.

нафар

11.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

2. Вазирнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари (ирригация тизими ва мелиорация тармоқларини ривожлантириш)

1.

Ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш.

коэфф.

2.

Ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини ошириш.

км

3.

Мелиорация тармоқларини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишларини ташкил этиш.

км

4.

Суғориладиган ер майдонларида шўрланган ер майдонларини к?майтириш.

минг га

5.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш.

минг га

6.

Сув хўжалигида хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кредит маблағларини ўзлаштирилиши.

млн. АҚШ доллари

7.

Лойиҳа қидирув ишлари манзилли рўйхатига киритиладиган ирригация-мелиорация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда соҳа олимларини ва илмий ходимларни жалб қилиш ҳамда улар томонидан лойиҳаларни илмий-техник жиҳатдан кузатиб боришни ташкил қилиш.

та

8.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилган ирригация-мелиорация лойиҳаларининг қурилиш манзилли рўйхатларини электрон тартибда расмийлаштириш.

фоиз

9.

Ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширишни ташкил қилиш.

та

10.

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган янги, замонавий қурилиш техника ва механизмларга тегишли нормативлар (ШНК) ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ташкил қилиш

та

11.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

3. Вазирнинг ўринбосари (молиявий масалалари бўйича)

1.

Сув ресурсларини бошқариш соҳасига бозор механизмларини жорий этиш орқали сув хўжалигига ажратилаётган бюджет маблағлари улушини камайтириш.

фоиз

2.

Сув хўжалиги ходимлари ойлик иш ҳақини республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига етказиш (ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан).

фоиз

3.

Сув хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига маблағларнинг тушумини кўпайтириш.

млрд. сўм

4.

Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш.

лойиҳа

5.

Сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун «Smart Water» («Ақлли сув») тизимини жорий этиш.

дона

6.

Сув ресурсларини бошқариш, ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотлари ҳамда насос станцияларидан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларни амалга оширишни молиялаштириш.

млрд. сўм

7.

Давлат-хусусий шериклик ва ахборот коммуникация технологиялари бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни соҳага татбиқ этиш.

дона

8.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

4. Вазирнинг ўринбосари (сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича)

1.

Сувни тежовчи технологияларни қўллаш ҳажмини ошириш.

гектар

2.

Сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар сони кўпайтириш

дона

3.

Сув тежовчи технологияларни бутловчи қисмларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни давлат хусусий шерикчилик асосидажорий қилиш.

дона

4.

Олий таълим муассасаларида, коллежларда сув тежовчи технологияларни лойиҳалаш, қуриш ва тизимдан самарали фойдаланган ҳолда экинларни суғориш ҳамда агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича ўқитиш моделлари ва ўқув дастурлари тайёрлаш.

нафар

5.

Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига субсидия маблағларини ажратиш.

млрд. сўм

6.

Субсидияларни бериш тизимини рақамлаштириш.

лойиҳа

7.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда маълумотлар алмашинувини ривожлантириш.

дона

8.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

1. Вазирнинг биринчи ўринбосари (агротехнология масалалари бўйича)

1.

Бошоқли дон экинларини етиштириш

гектар

тонна

2.

Пахта хом ашёсини етиштириш

гектар

тонна

3.

Янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш

гектар

4.

Мева ва узум маҳсулотларини етиштириш

гектар

тонна

5.

Қишлоқ хўжалиги экинлари жумладан:

сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш;

мойли, дуккакли экинларни етиштириш;

гектар

озуқабоп экинларни етиштириш.

тонна

6.

Ноанъанавий ва доривор экинлар майдонини кенгайтириш

гектар

тонна

7.

Ҳосил учун қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлигини жамғариш

гектар

тонна

8.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини янгиланиш даражасини ошириш.

дона

9.

Минерал ўғитларни етказиб бериш ва экинларни касаллик ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш.

гектар

10.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

2. Вазирнинг ўринбосари (ер масалалари бўйича)

1.

Ер майдонларини қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш.

гектар

2.

Агрохимкартограммалар тузилган майдонлар ҳажми.

гектар

3.

Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш.

гектар

4.

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тупроқ сифатини баҳолаш ишлари.

гектар

5.

Лалми қишлоқ хўжалиги тупроқ сифатини баҳолаш ишлари.

гектар

6.

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш.

гектар

7.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

3. Вазирнинг ўринбосари (иқтисодий масалалари бўйича)

1.

Қишлоқ хўжалигида ҳар гектар суғориладиган ердан олинадиган даромадни ошириш.

минг доллар

2.

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидия маблағларини ажратиш.

млн. сўм

3.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни қўллаб-қувватлашга маблағ ажратиш, шундан:

млн. сўм

пахта хом ашёсини етиштиришни қўллаб-қувватлашга маблағ ажратишни ташкил этиш;

млн. сўм

мева-сабзавотчилик кластерлари қамров даражасини ошириш

млн. сўм

4.

Пахта тўқимачилик йўналишдаги кластерлар сони, улар томонидан амалга оширилган лойиҳалар, яратилган иш ўринлари.

сони

минг сўм

нафар

5.

Ғаллачилик йўналишдаги кластерлар сони, улар амалга оширган лойиҳалар ва яратган иш ўринлари.

сони

минг сўм

нафар

6.

Мева-сабзавотчилик йўналишидаги кластерлар сони, улар томонидан амалга оширилган лойиҳалар, яратилган иш ўринлари.

сони

минг сўм

нафар

7.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

4. Вазирнинг ўринбосари (қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масалалари бўйича)

1.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш бўйича ахборот тизимларини яратиш ва фойдаланишга тушириш.

дона

3.

Соҳада жорий этилган ахборот тизимлари, геоахборот тизими ва махсус дастурий маҳсулотлар билан ишлаш бўйича ходимлар малакасини ошириш.

нафар

4.

ArcGIS дастурий таъминоти базасида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ҳисобини юритиш, экинлар мониторингини амалга ошириш имконини берувчи геоахборот тизимини жорий этиш.

фоиз

5

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

5. Вазирнинг ўринбосари (қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар бўйича)

1.

Илмий тадқиқот институтлари томонидан яратилган илмий ишланмалар ва ихтиролар сони.

дона

2.

Инновация ва ихтироларни амалиётга татбиқ этиш даражаси.

фоиз

3.

Яратилган янги навлар сони.

сони

4.

Соҳада маслаҳат ва қўшимча хизматлардан фойдаланувчи фермерлар сони.

минг нафар

5.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

6. Вазирнинг ўринбосари (озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича)

1.

Қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш (мева-сабзавот, гўшт, сут).

минг тн

2.

Умумий экспорт ҳажмида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улуши.

фоиз

3.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, шундан:

минг тн

мева-сабзавот маҳсулотлар;

мойли, дуккакли маҳсулотлар.

4.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари брендини жорий этиш

сони

5.

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни йўлга қўйиш.

минг тн

6.

Агрологистика марказларни ташкил этиш.

дона

7.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

та

VIII. ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

1. Вазирнинг биринчи ўринбосари (инвестицияларни жалб этиш ва инфратузилмани ривожлантириш масалалари)

1.

Туризм ва спорт соҳаларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

дона

млн. долл

2.

Туризм ва спорт соҳасида инвестиция дастурида инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилишини таъминлаш.

дона

млрд. сўм

3.

Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида спорт ва туризм соҳасида лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаш.

дона

млрд. сўм

4.

Махсус ва кичик туристик-рекреацион зоналарнинг ташкил этилишини таъминлаш ва уларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари.

дона

млрд. сўм

5.

Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

дона

6.

Туризм ва спорт соҳаларидаги хизматларни диверсификация қилиш.

дона

7.

Хорижий туристларнинг ташрифини ташкил этиш ва хизматлар экспорти кўрсаткичларига эришиш.

нафар

млрд. сўм

8.

Санитария-гигиена шохобчалари, ахборот марказлари, Wi-Fi нуқталарини ташкил этиш ва йўл белгиларини ўрнатиш.

дона

9.

Хорижий авиакомпаниялар билан музокаралар олиб бориш натижасида янги халқаро авиақатновларни йўлга қўйиш.

дона

10.

Ички транспорт логистикаси ривожлантириш, янги йўналишлар ва қатновларни йўлга қўйиш:

авиа;

темир йўл;

автобус;

автомобиль.

дона

11.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

дона

2. Вазир ўринбосари (таълим, стандартлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш масалалари)

1.

Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида олий маълумотли кадрларни етиштириш бўйича мутахассисликларда замонавий таълим йўналишларини жорий этиш.

дона

2.

Моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўловлар, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш.

дона

3.

Туризм ва спорт йўналишидаги ўрта махсус таълим муассасаларини (коллежлар) таъмирлаш ва реконструкция қилиш.

дона

4.

Халқаро миқёсда тан олинган хорижий таълим муассасаларининг «франшиза»сини жалб этиш.

дона

5.

Муаллифлик китобларини чоп этиш ва таржима қилишни қўллаб-қувватлаш.

дона

6.

Соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий меҳмонхона тармоқлари стандартларини татбиқ этиш.

дона

7.

«Ички туризм ойлиги», «Ички туризм ҳафталиги» ҳамда «Ички туризм кунлари» дастурларини амалга ошириш орқали маҳаллалардан фуқаролар ва давлат ташкилотлари ходимларининг маҳаллий саёҳатларини ташкил этиш.

киши

8.

Туризм ва спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш.

дона

9.

Оммавий тадбирларни ташкил этиш.

дона

10.

«Ипак йўли» халқаро туризм университети кутубхонасини туризм, маданият, маданий мерос, тарих, тарихий шахслар ва бошқа соҳага оид китоблар билан бойитиш.

дона

11.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

дона

3. Вазир ўринбосари (жисмоний тарбия, Олимпия ва Паралимпия спорт турлари