Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик буйруқ тартибидаги ишларни, даъво тартибидаги ишларни, алоҳида тартибда юритиладиган ишларни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни, медиатив келишувни ижрога қаратиш билан боғлиқ ишларни ва чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш тартибини белгилайди.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилигида кўрсатилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 25-26-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54 ва 55-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Судга мурожаат қилиш шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга мурожаат қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларига мурожаат этилганда — шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.
(4-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Фуқаролик иши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик иши ишда иштирок этувчи шахслар, фуқаролик суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари судга тақдим этган ёки суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар ва суд ҳужжатлари асосида суд томонидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик иши электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда шакллантирилган фуқаролик ишининг қоғоздаги кўчирма нусхаси бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик иши электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва фуқаролик суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ҳужжатларни судга электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва фуқаролик суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари судга тақдим этган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик иши электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ҳамда процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда шакллантирилган фуқаролик ишини бошқа судга ёки ўзга органга ўтказиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Суд ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд кўрилаётган ва ҳал этилаётган масала бўйича ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқ қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилади, ушбу Кодекснинг 18-бобида назарда тутилган ҳолларда эса суд буйруғи қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ишни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор чиқаради.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қонунда ўзининг ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш натижалари бўйича қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд иш мазмунан ҳал этилмайдиган масалаларни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан, ташкилотларнинг эса ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан, жойлашган ери, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахсларга ишга тааллуқли материаллар билан ўз она тилида тўлиқ танишиб чиқиш, судда она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда сўзлаш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, арз билан мурожаат этиш, илтимосномалар тақдим этиш, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган тартибда таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи ва суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахс ишдаги суд ҳужжатлари берилишини сўраб ёзма ариза билан мурожаат этган тақдирда, унга суд ҳужжатлари унинг она тилига ёки у биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 139-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, мазкур Кодекснинг 63 — 64-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Суд муҳокамасининг ошкоралиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат сирига, фарзандликка олиш сирига тааллуқли маълумотлар мавжуд бўлган ишлар бўйича ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ишнинг муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш, ёзишмалар сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш мақсадида ёпиқ суд муҳокамаси ўтказилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш суднинг ёпиқ мажлисида кўрилаётганида ишда иштирок этувчи шахслар, зарур ҳолларда эса гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар ҳам ҳозир бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни суднинг ёпиқ мажлисида эшитиш фуқаролик суд ишлари юритишнинг барча қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилади. Суднинг ёпиқ мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари тарафларнинг розилиги билан ёки шахсини кўрсатмаган тарзда суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мумкин, бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 137-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, мазкур Кодекснинг 208-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Суд муҳокамасининг бевоситалиги ва оғзакилиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фуқаролик ишини кўраётганда ишга оид далилларни бевосита текшириши: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини ва мутахассисларнинг маслаҳатларини (тушунтиришларини) эшитиши, ёзма далиллар билан танишиши, ашёвий ва рақамли далилларни кўздан кечириши шарт.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳал қилиши шарт. Суд, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид бўлмаса, бошқа қонунчилик ҳужжатларини ҳам қўллайди.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми, 62-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низоли муносабатни тартибга соладиган ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳал этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 6-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд Ўзбекистон Республикасининг қонунига ёки халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатнинг ҳуқуқ нормаларини ҳам қўллайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси VI-бўлими, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ишнинг ҳақиқий ҳолати, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини суд томонидан аниқланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, уларни процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик оқибатлари тўғрисида огоҳлантириши ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида кўмаклашиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, мазкур Кодекснинг 255-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини бажармаслик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 181, 1981, 1982-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг мажбурийлиги манфаатдор шахсларни ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун, башарти буларга дахлдор низо судда кўриб чиқилмаган ва ҳал этилмаган бўлса, судга мурожаат қилиш имкониятидан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Суд таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Фуқаролик ишининг якка тартибда ва ҳайъатда кўрилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик иши (бундан буён матнда иш деб юритилади) биринчи инстанция судида судья томонидан якка тартибда кўрилади. Судья ишни якка тартибда кўраётганда ва ҳал қилганида у суд номидан иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ишни кўриш учун суд таркиби судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, суд таркибини шакллантиришга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судларида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганда амалга оширилади.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш ва ҳал этишда барча судьялар тенг ҳуқуқларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Суд таркибининг ўзгармаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир судья ёки суд таркиби томонидан кўрилиши бошланган иш шу судья ёки суд таркиби томонидан кўриб тугатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ёки судьялардан бири қуйидаги ҳолларда алмаштирилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзини ўзи рад қилиш ёки судьяни рад қилиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда арз қилинган ва қаноатлантирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья йўқлиги туфайли ишни ўз вақтида кўришнинг имконияти бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Суд томонидан масалаларни ҳал қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишнинг муҳокамаси чоғида юзага келадиган барча масалалар судья томонидан якка тартибда, ишни судьялар ҳайъати кўраётганда эса судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масала ҳайъат таркибида ҳал қилинаётганида судьяларнинг бирортаси ҳам овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озчилик томонида қолган судья суд ҳужжатини имзолаши шарт ва алоҳида фикрини ёзма шаклда баён қилишга ҳақли. Судьянинг алоҳида фикри конвертга солиниб муҳрланган ҳолда ишга қўшиб қўйилади, бироқ ўқиб эшиттирилмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайди. Юқори инстанция суди судьянинг алоҳида фикри билан танишишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, бу ишни такроран кўриши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш, шунингдек сиртдан иш юритиш тартибида қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья шу ишни апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Судьяни ва процесснинг бошқа иштирокчиларини рад қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Судьяни рад қилиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда судья ишни кўриши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) шу иш илгари кўрилганида судья сифатида иштирок этган бўлса ва ушбу Кодекс талабларига мувофиқ ишни кўришда такрор иштирок этишига йўл қўйилмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) шу иш илгари кўрилганида ҳакамлик судининг судьяси, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлисининг котиби, гувоҳ ва вакил сифатида иштирок этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котибини рад қилиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 21-моддасининг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган рад қилиш асослари прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котибига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар эксперт, мутахассис ва таржимон тарафлар ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга хизмат юзасидан ёхуд бошқача тарзда қарам бўлса, агар эксперт ва мутахассис ҳам тафтиш ўтказган ёхуд хулоса берган бўлиб, уларнинг материаллари мазкур ишни қўзғатишга асос бўлиб хизмат қилган бўлса, уларни рад қилиш тўғрисида ариза берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Рад қилиш ҳақида ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурорни, экспертни, мутахассисни, таржимонни, суд мажлиси котибини рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши ва ишни мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши лозим. Рад қилиш асоси судга ёки рад қилинаётган шахсга ишни кўриш бошланганидан сўнг маълум бўлиб қолган ҳоллардагина рад қилиш ҳақида кечикиб арз қилишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни бир шахс томонидан айни бир асослар бўйича такроран рад қилиш арз қилиниши мумкин эмас. Такроран рад қилиш арз қилинган тақдирда, у кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Рад қилиш тўғрисидаги арзни ҳал этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рад қилиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини, агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, унинг тушунтиришини ҳам эшитиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни якка тартибда кўрадиган судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала суд раиси томонидан, якка таркибли судда эса, шу судьянинг ўзи томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳайъатининг аъзоси бўлган судьяни рад қилиш ҳайъат аъзолари бўлган қолган судьялар томонидан ушбу судья йўқлигида ҳал этилади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолганда, судья рад қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳайъатда кўрилаётганда икки судьяни ёки суднинг бутун таркибини рад қилиш арз қилинган тақдирда, рад қилиш масаласи суднинг шу таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рад қилиш масаласини ҳал этиш учун судья (суд) алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради ва рад қилишни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги ва прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котибини рад қилиш ҳақидаги масала ушбу моддада назарда тутилган тартибда, ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья рад қилинган тақдирда иш фуқаролик ишлари бўйича шу туманлараро, туман (шаҳар) судида, лекин бошқа судья томонидан кўрилади ёки кўриш учун фуқаролик ишлари бўйича бошқа туманлараро, туман (шаҳар) судига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида, Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида кўрилаётганда судья ёки суднинг бутун таркиби рад қилинган тақдирда, иш шу суднинг ўзида, лекин суднинг бошқа таркибида кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судларида ушбу Кодекснинг 21-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра рад қилиш қаноатлантирилганидан кейин мазкур ишни кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш имкони бўлмаса, иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилиши керак. Бундай ҳолда иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг фармойишига биноан бошқа тегишли судга кўриш учун юборилади.
(25-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Судга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ишларнинг судга тааллуқлилиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича судга қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Кодекснинг 293-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Кодекснинг 18-бобида кўрсатилган ва буйруқ тартибида ҳал этиладиган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар;
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга қонун билан уларнинг ваколатига киритилган бошқа ишлар ҳам тааллуқлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 124-моддаси 1-банди, 125-моддаси, 194-моддаси биринчи қисми 1-банди, 377-моддаси иккинчи қисми 1-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ўзаро боғлиқ бир нечта талабнинг судга тааллуқлилиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилганда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддаси бешинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзаро боғлиқ бўлган, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг судловига тегишли ишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 26-моддасида кўрсатилган ишлар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларида кўрилади, бундан қонунда шундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига берилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ариза берувчи бўлган фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни, шунингдек қонун билан ўз ваколатига киритилган бошқа ишларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари алоҳида ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳар қандай ишни фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олишга ва уни биринчи инстанция суди сифатида ўз иш юритувига қабул қилишга ёки ишни бир суддан бошқа фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига ўтказишга ҳақли.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига тегишли ишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунда ўз ваколатига киритилган ишларни кўриб чиқади, шунингдек алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳар қандай ишни Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олишга ва уни биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ёки ишни бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Суднинг ўз иш юритишига қабул қилиб олган ишни бошқа судга ўтказиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзининг иш юритишига қабул қилиб олган ишни, гарчи кейинчалик бу иш бошқа суднинг судловига тегишли бўлиб қолса ҳам, мазмунан ҳал қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қуйидаги ҳолларда ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мазкур иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпчилик қисми жойлашган ердаги судда ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилади деб ҳисобласа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) бир ёки бир нечта судья рад қилинганидан сўнг бу судда уларни алмаштириш имкони бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) иш мазкур судда кўрилаётганда, у судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311-модда. Иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан бошқа судга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича суд ажрими устидан хусусий шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.
(311-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш суднинг ажримига асосан, бу ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ўтганидан кейин, шикоят (протест) берилган тақдирда эса шикоятни (протестни) қаноатлантирмай қолдириш ҳақида ажрим чиқарилганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир суддан бошқа судга юборилган иш у юборилган суд томонидан кўриш учун қабул қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судловга тегишлилик юзасидан низолашишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларга нисбатан аризалар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Даъвогарнинг танлови бўйича судловга тегишлилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш жойи номаълум бўлган жавобгарга нисбатан даъволар унинг мол-мулки турган жойдаги ёки унинг маълум бўлган сўнгги яшаган жойидаги судга тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойига эга бўлмаган жавобгарга нисбатан даъволар Ўзбекистон Республикасида унинг мол-мулки турган жойдаги ёки маълум бўлган сўнгги яшаш жойидаги судга тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кемалар тўқнашуви натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, шунингдек сувда ёрдам берганлик ва қутқарганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар ҳам жавобгарнинг кемаси турган ёки кема рўйхатга олинган порт жойлашган ердаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этиш жойи кўрсатилган шартномалардан келиб чиқадиган даъволар шартномани ижро этиш жойидаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг ёки юридик шахснинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар зарар етказилган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг филиали фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар филиал жойлашган ердаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турли жойларда яшовчи ёки турувчи бир нечта жавобгарга нисбатан ёки юридик шахс бўлиб, турли манзилда жойлашган жавобгарларга нисбатан даъво жавобгарлардан бири яшайдиган ёхуд давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга даъвогарнинг танлови бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг меҳнат, пенсия ва уй-жойга доир ҳуқуқларни тиклаш, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариб бериш, ғайриқонуний ҳукм қилиш, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида ғайриқонуний қамоққа олиш ёхуд ҳибсга олиш тарзида ғайриқонуний маъмурий жазо қўллаш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшаш жойидаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги, шунингдек ногиронлиги ёки оғир касаллиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойидаги судга тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бедарак йўқолган деб ёхуд руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг хоҳишига кўра ўз яшаш жойидаги судда кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Судловга тегишлиликнинг алоҳида ҳоллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иморатга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги, мол-мулкни хатлашдан чиқариш ҳақидаги, ер майдонидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги даъволар иморат, мол-мулк ёки ер майдони жойлашган ердаги суднинг судловига тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос қолдирувчининг кредиторлари ворислар томонидан мерос қабул қилингунига қадар тақдим этган даъволар мерос мол-мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган ердаги суднинг судловига тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчиларни, юкларни ёки багажни ташиш шартномаларидан юк ташувчиларга нисбатан келиб чиқадиган даъволар белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган транспорт ташкилотининг органи давлат рўйхатидан ўтган ерда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Келишилган судловга тегишлилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ўзаро келишиб, муайян иш учун ҳудудий судловга тегишлиликни ўзгартириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 35-моддасида белгиланган судловга тегишлилик тарафлар келишуви бўйича ўзгартирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Қарши даъвонинг судловга тегишлилиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Жиноят туфайли етказилган зарарлар тўғрисидаги фуқаролик ишининг судловга тегишлилиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси, агар жиноят иши кўрилганда ушбу даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриб чиқиш учун фуқаролик ишларининг судловга тегишлилигига доир умумий қоидалар бўйича тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 75-моддаси тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.12.2016 йилдаги «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Фуқаролик суд ишларини юритиш иштирокчилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Ишда иштирок этувчи шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд муҳокамаси давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш), суд ҳужжатларининг мажбурий ижросини талаб қилиш, давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар содир этилишида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларига берилган барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши ва ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Фуқаролик процессуал муомала лаёқати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш лаёқати вояга етган фуқаролар ва ташкилотларга тегишлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаган, яъни ёши ўн тўртдан ўн саккизгача бўлган фуқароларнинг, шунингдек муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судда уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки ҳомийлар томонидан ҳимоя қилинади. Аммо бу ҳол вояга етмаганларни ва муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларни бундай ишларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31-боби, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 23, 27-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналардан алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан ва олинган иш ҳақини ёки бошқа даромадни тасарруф этиш билан боғлиқ битимлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича вояга етмаганлар судда ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ишларда вояга етмаганларга ёрдам бериш учун уларнинг ота-оналарини, уларни фарзандликка олганларни ёки ҳомийларни жалб қилиш тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал қилинади.
(42-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-608-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/608/0278-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс қонунчиликда белгиланган тартибда муомалага тўла лаёқатли деб эълон қилинган (эмансипация) тақдирда, судда ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини шахсан амалга ошириши мумкин.
(42-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34-боби, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн тўрт ёшга тўлмаган кичик ёшдаги болаларнинг, шунингдек руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки васийлар ҳимоя қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Тарафлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар (ариза берувчи) ва жавобгар фуқаролик суд ишларини юритишнинг тарафларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган ёинки манфаатини кўзлаб иш қўзғатилган шахс даъвогардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига нисбатан талаб тақдим этилган шахс жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида тартибда юритиладиган ишлар ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ишлар бўйича ариза берган шахс аризачидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво ишини юритишда тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида ишни келишув битими тузиш ёки биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар медиатив келишув тузиш орқали тугаллашга ҳақли.
(44-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Процессда биргаликда иштирок этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво бир нечта даъвогар томонидан биргаликда ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилиши (процессда биргаликда иштирок этиш) мумкин. Процессда биргаликда иштирок этишга алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича ҳам йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессда биргаликда иштирок этишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низо предмети бир нечта даъвогарнинг ёки жавобгарнинг умумий ҳуқуқлари ёки мажбуриятлари бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир нечта даъвогарнинг ёки жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари битта асосга эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низо предмети бир турдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлардан иборат бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарлар ва жавобгарлардан ҳар бири бошқа тарафга нисбатан процессда мустақил равишда иштирок этади. Учинчи шахслар ҳам процессда биргаликда иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессда биргаликда иштирок этувчилар ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд низолашилаётган ҳуқуқий муносабатнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда ишга жалб этилмаган шерик жавобгарни ишда иштирок этиш учун ўз ташаббусига ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра жалб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шерик жавобгар ишда иштирок этиш учун жалб қилинганда ишни кўриш бошидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогар жавобгарнинг бошқа шахс билан алмаштирилишига рози бўлмаса, суд бу шахсни шерик жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низоли ёки суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатда тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва ҳ.к.) суд бу шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштиришга йўл қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий ворислик фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Ҳуқуқий вориснинг суд процессига киришганлиги ҳақида ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тараф ҳуқуқий ворис билан алмаштирилгандан сўнг суд процесси алмаштириш амалга оширилган босқичдан давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий ворис суд процессига киришгунига қадар амалга оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворисга ҳам шу даражада мажбурийдир. Ҳуқуқий ворис ишга доир барча материаллар билан танишишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар ишга киришиши мумкин. Улар даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг барча мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар ишга суд муҳокамаси бошланганидан сўнг киришган бўлса, ишни кўриш бошидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш бўйича қабул қилинадиган ҳал қилув қарори уларнинг тарафлардан бирига нисбатан бўлган ҳуқуқларига ёки мажбуриятларига таъсир этадиган бўлса, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогар ёки жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафларнинг, прокурорнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномаси бўйича ёхуд суднинг ташаббуси билан ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафларнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва уларнинг процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан арз қилинган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, улардан воз кечиш ҳуқуқи мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида арз қилинган талабларни тан олган тақдирда, суд мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклатиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишга ҳақли. Худди шундай ҳолларда, даъвогар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ўртасида келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилади.
(49-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ишга суд муҳокамаси бошлангандан сўнг киришган бўлса, ишни кўриш бошидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда иштирок этиши мумкин. Прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(50-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаро соғлиғининг ҳолати, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса, прокурор фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларига даъво аризасини (аризани) — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига эса — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролик ишлари бўйича судларига даъво аризасини (аризани) тақдим этишга ҳақли.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Прокурорнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берган прокурор даъвогарнинг барча процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва барча процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан келишув битими ёки медиатив келишув тузиш ҳуқуқи ва суд харажатларини тўлаш мажбурияти мустасно.
(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор берган аризасидан бутунлай ёки қисман воз кечиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи арз қилган талаблар бўйича судга тушунтиришлар бериш, иш мазмуни юзасидан, шунингдек ишнинг муҳокамаси вақтида келиб чиққан айрим масалалар бўйича ўз фикрини баён этиш, суд ҳужжати устидан протест келтириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогар рози бўлмаса, прокурор ўзи арз қилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, қўшимча талаблар билдиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёхуд камайтиришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
(51-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурорнинг бошқа шахс манфаатларини ҳимоя қилиш учун тақдим этган ўз даъвосидан (аризасидан) воз кечиши, ушбу шахсни ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг процессда иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар қонунда назарда тутилган ҳолларда, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иш юзасидан хулосалар бериш учун суд томонидан суд процессида иштирок этишга жалб қилиниши ёки ўз ташаббуси билан процессга киришиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 68-моддаси учинчи қисми, 242-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуни 27-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни 31-моддаси иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни 21-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 12-моддаси биринчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси, 13-моддаси биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 52-моддасида кўрсатилган суд процесси иштирокчилари мазкур Кодекснинг 40-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади, шунингдек бошқа шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун арз қилинган талабларни тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаш, улардан воз кечиш, ўзлари арз қилган талаблар бўйича тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга. Мазкур органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга берган аризасидан воз кечиши ушбу шахсни ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъво аризасидан (аризадан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни сақловчилар, ижро иши юритиш холислари ва сақловчилари одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслардир.
(54-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакил, ҳимоячи, адвокат ёки медиатор вазифаларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида — фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар, медиаторлар;
(56-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари — арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида;
(56-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний нуқсонлари ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги сабабли фактларни тўғри идрок қилишга ёки улар ҳақида тўғри кўрсатувлар беришга лаёқатсиз шахслар.
(56-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Гувоҳнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳ сифатида чақирилган шахс судга келиши ва тўғри кўрсатувлар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар гувоҳ суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, шунингдек кўрсатувлар беришдан бўйин товласа, у ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиниши гувоҳни судга келиш ва кўрсатувлар бериш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун гувоҳ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
(58-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22, 23, 24, 54, 59, 60, 95 — 101, 240-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 1 — 10, 17 — 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарорининг 4 ва 5-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки нусха кўчириш; жойида кўздан кечиришда иштирок этиш ва экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига тааллуқли далилларни текширишда иштирок этиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ва гувоҳларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий, ёзма, рақамли далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари ишда иштирок этувчи шахслар ва гувоҳлар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у суд муҳокамаси юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суднинг қарорлари, судьянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш; экспертиза ўтказилиши вақтида қилинган харажатларни ундириш ҳуқуқига эга.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар эксперт қўйилган саволларни ўзининг махсус билимлари асосида ҳал қилиб бўлмаслигига ёки ўзига тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда. Экспертнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт: ушбу Кодекснинг 22-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суднинг чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт хулоса беришдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун, шунингдек, агар суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаса, ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиниши экспертни судга келиш ва хулоса бериш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Била туриб ёлғон хулоса берганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун эксперт Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238, 239-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(60-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда. Мутахассис
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш йўли билан кўмаклашиш ҳамда илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам бериш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва кўникмага эга бўлган, ишнинг якунидан манфаатдор бўлмаган вояга етган шахс суд мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис сифатида жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисни жалб қилиш тўғрисида ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажримда, суд мажлиси давомида эса суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг мутахассис чақириш тўғрисидаги талаби мутахассис ишлаб турган ташкилот раҳбари учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис сифатида чақирилган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўзининг нима мақсадда судга чақирилаётганлигини билиш; агар махсус билим ва кўникмаларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишни рад қилиш; процессуал ҳаракат иштирокчиларига суднинг рухсати билан саволлар бериш; далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашга кўмаклашаётганида, илмий-техника воситалари қўлланиши, экспертиза тайинланиши учун материаллар тайёрлаётганида ўзи қилган ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолатларга процессуал ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини қаратиш; ўзи иштирок этган процессуал ҳаракат баённомаси билан, шунингдек суд мажлиси баённомасининг тегишли қисми билан танишиш ҳамда ўз иштирокида амалга оширилган ҳаракатларнинг кечиши ва натижалари қайд қилинишининг тўлиқлилиги ва тўғрилиги хусусида баённомага киритилиши лозим бўлган арзлар ва фикрларни билдириш; иш юритишда процессуал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларининг ўрни қопланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис этиб тайинланган шахс: суднинг чақирувига биноан келиши; процессуал ҳаракатларни амалга оширишда ва суд муҳокамасида махсус билим, кўникмалар ва илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши; ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт. Мутахассиснинг юзага келган барча масалалар бўйича маслаҳатлари судга ёзма равишда тақдим этилиши керак, суд муҳокамаси давомида мутахассис томонидан берилган тушунтиришлар эса суд мажлисининг баённомасига киритилади.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, шунингдек маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса, ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиниши мутахассисни судга келиш ва маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда. Таржимон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан тайинланган таржима қилиш учун зарур бўлган тилларни биладиган шахс таржимондир. Суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари таржимон вазифаларини ўз зиммасига олишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таржимон қуйидаги ҳуқуқларга эга: таржимани аниқлаштириш мақсадида суд мажлиси иштирокчиларига саволлар бериш; агар таржима қилиш учун тегишли билимга эга бўлмаса, суд муҳокамасида иштирок этишни рад этиш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш; суд мажлиси баённомасига киритилган таржиманинг тўғрилиги юзасидан эътирозлар тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таржимон таржимани тўлиқ ва тўғри амалга ошириши, суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таржима қилишдан асоссиз равишда бош тортганлик, шунингдек суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаганлик учун таржимон ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиниши таржимонни судга келиш ва таржима қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238, 239-моддаларига мувофиқ жиноий жавобгар бўлади, бу ҳақда у суд томонидан тилхат олиб огоҳлантирилади.
(64-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Судда вакиллик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда. Вакиллар орқали иш юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ёки ўз вакиллари орқали юритиши мумкин. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар ишларни ўз раҳбарлари ёки вакиллари орқали юритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39-моддаси, 42-моддаси иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари, 66 — 70 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда. Қонуний вакиллик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) ҳимоя қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаро иштирок этиши лозим бўлган иш бўйича унинг вакили сифатида мазкур фуқаронинг мол-мулкини қўриқлаш ва бошқариш учун тайинланган шахс қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган ёки белгиланган тартибда вафот этган деб эълон қилинган шахснинг меросхўри иштирок этиши керак бўлган иш бўйича, агар меросни ҳали ҳеч ким қабул қилиб олмаган бўлса, васий, ҳомий, ёхуд мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун тайинланган сақловчи шахс меросхўрнинг вакили сифатида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуний вакил судда иш олиб боришни ўзи вакил сифатида танлаган бошқа шахсга топшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг, муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилган шахснинг қонуний вакили вакиллик қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тааллуқли ишлар кўриб чиқилаётганда унинг манфаатларини кўзлаб барча процессуал ҳаракатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахснинг, муомала лаёқати чекланган деб топилган шахснинг қонуний вакили ишлар кўриб чиқилаётганда шу шахснинг манфаатларини кўзлаб барча процессуал ҳаракатларни чекланган ҳуқуқлар доирасида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда. Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишонч билдирувчи ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судда иш юритишни шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликка биноан вакилга топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) адвокатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) юридик шахсларнинг ходимлари — шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари — шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа биргаликдаги иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида иштирок этишига йўл қўйилган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 65, 68, 69-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 4-бандининг 1, 3-хатбошилари, 5, 13, 14, 15-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат жалб этиладиган пайтга қадар суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида тўрт соат вақт берилиши керак.
(67-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар томонидан бериладиган ишончномалар нотариуслар ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахслар томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 135, 136-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органларининг, мансабдор шахсларнинг вакиллари тегишли орган раҳбарининг ёки мансабдор шахснинг имзоси билан бериладиган ишончнома бўйича ҳаракат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот номидан бериладиган ишончнома ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, имзо ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 138-моддаси биринчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларнинг раҳбарлари судга ўз хизмат лавозимларини ёки ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Янги таҳрири) 79-моддаси олтинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни 39-моддаси тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни 14-моддаси.
(68-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда. Вакилнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судда иш юритиш ваколатлари вакилга барча процессуал ҳаракатларни ваколат берувчи номидан амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талаблардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, аризаларни имзолаш, ижро варақасини ундирувга тақдим этиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш ваколати ҳар бир алоҳида ҳолда ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак.
(69-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, 15-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(70-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 28, 30-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 32-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар, суд девони ходимлари, бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) манфаатлари ваколат берувчининг манфаатларига зид бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ёки илгари ёрдам кўрсатган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41) шу низо билан боғлиқ медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор сифатида иштирок этганлар, бундан қонунчиликда назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно;
(70-модданинг 41-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42) ҳакамлик муҳокамаси давомида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда ҳакамлик судьяси сифатида иштирок этган шахслар;
(70-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан 42-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) судья, прокурор, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, таржимон билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Далиллар
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.

Тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) билан аниқланади.
(71-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аноним хатларда ва келиб чиқиши номаълум бўлган ёки қонунни бузган ҳолда олинган бошқа маълумотлар далил бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари ушбу Кодекснинг 209-моддасида белгиланган тартибда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш йўли билан олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Исботлаш ва далилларни тақдим этиш мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 235-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қандай ҳолатлар иш учун аҳамиятга эга эканлигини, уларни тарафлардан қайси бири исботлаши кераклигини аниқлайди, ҳатто тарафлар бу ҳолатларни далил қилиб келтирмаган бўлса ҳам уларни муҳокамага қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далиллар тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилади. Суд уларга қўшимча далиллар тақдим қилишни таклиф этиши мумкин. Агар қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, уларга суд далиллар тўплашда уларнинг илтимосномасига кўра кўмаклашади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда. Далилларнинг алоқадорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларни кўришга қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг далилни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13, 80, 228, 233, 237-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Далилларнинг мақбуллиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган ишнинг ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13, 71-моддаси, 80-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган суд учун иқтисодий ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги масалалар бўйича мажбурийдир.
(75-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги ёки этилмаганлиги масалалари юзасидан мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракат амалга оширилганда нотариус томонидан тасдиқланган ҳолатлар, агар нотариал тартибда расмийлаштирилган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ушбу Кодекснинг 235 ва 236-моддаларида белгиланган тартибда рад этилмаган ёки нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби жиддий тарзда бузилганлиги аниқланмаган бўлса, исботлашни талаб этмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда. Далилларни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзлари учун зарур бўлган далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади, дейишига асоси бўлган шахслар ариза беришидан олдин ҳам ёки кейин ҳам суддан бу далилларни таъминлашни илтимос қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар судгача бўлган жараёнда нотариал тартибда далилларни таъминлаш чораларини кўришга ҳақли.
(76-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатлар органларида иш юритиш учун зарур бўлган далилларни таъминлаш қонунда белгиланган тартибда нотариуслар томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 77, 78, 79-моддалари, Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди еттинчи, ўнинчи хатбошилари, 9-банди, 20-банди учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда. Далилларни таъминлаш тўғрисидаги ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш тўғрисидаги ариза далилларни таъминлаш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши керак бўлган ҳудудда фаолият олиб бораётган судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада таъминланиши зарур бўлган далиллар, бу далиллар билан тасдиқланиши зарур бўлган ҳолатлар, далилларни таъминлаш тўғрисида аризачини илтимоснома билан мурожаат қилишга ундаган сабаблар, шунингдек таъминланадиган далиллар зарур бўлган ёки улар кейинчалик асқотиши мумкин бўлган иш кўрсатилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 76, 78-моддалари, 120-моддаси иккинчи қисми, 204-моддаси 12-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда. Далилларни таъминлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш ушбу Кодексда белгиланган далилларни тўплаш ва текшириш қоидалари бўйича суд томонидан амалга оширилади. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар далилларни таъминлаш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги далилларни таъминлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Кечиктириш, шунингдек кейинчалик аризачи билан кимнинг ўртасида низо келиб чиқишини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда, далилларни таъминлаш фақат аризачининг ўзини хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш тартибида тарафларнинг, учинчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилади, гувоҳлар сўроқ қилинади, экспертиза тайинланади, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар талаб қилиб олинади ёки кўздан кечирилади, жойга бориб кўздан кечириш ўтказилади.
(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш тартибида тўпланган барча материаллар ишни кўриб чиқаётган судга юборилади ёки аризачига берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Кодекснинг 76, 77-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 9-банди, 20-банди учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда. Далилларни таъминлаш масалаларига доир ажрим устидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 76-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди, 15-банди биринчи, йигирма биринчи хатбошилари, 16-банди биринчи, еттинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди ўнинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда. Далилларга баҳо бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларга баҳо бериш натижаларини суд ҳал қилув қарорида акс эттириши шарт бўлиб, унда айрим далиллар суднинг хулосаларини асослаш воситаси сифатида қабул қилинганлиги, бошқа далиллар суд томонидан рад этилганлиги сабаблари, шунингдек айрим далилларнинг бошқа далилларга нисбатан афзаллиги асослари келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларга ёки бошқа ёзма далилларга баҳо беришда суд бошқа далилларни инобатга олган ҳолда, бундай ҳужжат ёки ёзма далил шу турдаги далилларни тақдим этишга ваколатли бўлган орган томонидан берилганлигига, ҳужжатни имзолаб тасдиқлаш ҳуқуқига эга шахс томонидан имзоланганлигига, мазкур турдаги далилнинг бошқа барча ажралмас реквизитлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг кўчирма нусхасига баҳо беришда суд нусха кўчириш вақтида унинг аслига нисбатан мазмуни ўзгариб қолмаганлигини, нусха кўчириш қандай техник усулда бажарилганлигини, нусха кўчириш ҳужжатнинг кўчирма нусхаси унинг асли билан бир хиллигини кафолатлашини, ҳужжатнинг кўчирма нусхаси қандай тарзда сақланганлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатнинг асли йўқолган ва судга тақдим этилмаган бўлса, низолашаётган ҳар бир тараф томонидан тақдим этилган ушбу ҳужжатнинг кўчирма нусхалари эса ўзаро бир хил бўлмаган ҳамда бошқа далиллар ёрдамида ҳужжатнинг асл мазмунини аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланган ҳолатларни исботланган деб ҳисоблаши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда. Тарафлар ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг ўзларига маълум бўлган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги тушунтиришлари иш юзасидан тўпланган бошқа далиллар қатори текширилиши ва баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлардан бири ўзининг талаблари ёки эътирозларига асос қилиб олган фактларни бошқа тараф томонидан тан олиниши биринчи тарафни бу фактлар исботини давом эттириш заруриятидан озод қилади. Агар муайян факт хусусида суднинг шубҳаси бўлса, бу факт умумий асосларга кўра исботланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фактни тан олиш суд мажлисининг баённомасига киритилади ва тан олган тараф уни имзолайди. Агар фактни тан олиш ёзма аризада баён этилган бўлса, мазкур ариза ишга қўшиб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43, 48, 49, 66-моддалари, 71-моддаси биринчи қисми, 78-моддаси иккинчи қисми, 227, 229-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, 16-банди тўртинчи хатбошиси, 17-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда. Гувоҳни чақириш тўғрисидаги илтимоснома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳни чақириш тўғрисида илтимоснома тақдим этувчи шахс гувоҳнинг иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни тасдиқлай олиши мумкинлигини кўрсатиши ва судга унинг фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойини ёки иш, ўқиш жойини маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-модда. Гувоҳларни уларнинг яшаш жойларида сўроқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўраётган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабабларга кўра суд мажлисига келиш имконига эга бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан, тарафларнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномасига кўра ёхуд гувоҳнинг ўз илтимосномаси бўйича, ишни кўриб чиқаётган суднинг топшириғига биноан ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан ёки видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда сўроқ қилиниши мумкин. Бу гувоҳлар ишни кўриб чиқаётган суд мажлисига келган тақдирда, улар суд томонидан сўроқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда. Ёзма далиллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, ишга оид ёзишмалар, рақамли, график ёзув шаклида бажарилган ҳужжатлар ва материаллар, шу жумладан факс, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш имконини берадиган ўзга усулда олинган бошқа ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 71, 73, 74, 233-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга тақдим этилаётган, тўлиқ ёки қисман чет тилида тузилган ёзма далилларга уларнинг тегишли тарзда тасдиқланган таржималари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатда олинган ҳужжат, агар у қонунчиликда белгиланган тартибда легализация қилинган бўлса, судда ёзма далил деб тан олинади.
(84-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатда олинган ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда легализация қилинмасдан судда ёзма далил деб тан олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарори.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий рeгламeнти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-модда. Ёзма далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма далилни тақдим этувчи шахс ушбу далил билан иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкин эканлигини кўрсатиши, талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этилганда эса бу қандай далил эканлигини кўрсатиши ва ёзма далил муайян шахсда деб ҳисоблаши учун қандай асоси борлигини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан давлат органларидан, ташкилотлардан ёки фуқаролардан талаб қилинадиган ёзма далиллар бевосита судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ёзма далилни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома берган шахсга ушбу далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров ҳам бериши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 73-моддаcи, 80-моддаси олтинчи, еттинчи, саккизинчи қисмлари, 84-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда. Ёзма далилларни тақдим этиш мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этмаётган фуқаролар ва ташкилотлар суд талаб қилаётган ёзма далилларни тақдим этиш имконига эга бўлмаса, бу ҳақда судни хабардор қилиб, сабабини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шахс, суд ундан талаб қилаётган ёзма далилни тақдим этиш ёки суд томонидан белгиланган муддатда тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, у суднинг сўровини олган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда судни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек ёзма далилни тақдим этиш узрли сабабларсиз рад қилинган тақдирда, суд ташкилотларнинг айбдор мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жарима солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиниши тегишли мансабдор шахсларни ва фуқароларни суд талаб қилаётган ёзма далилни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 73, 87-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда. Ёзма далилларнинг аслини тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоида тариқасида, ёзма далилларнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси тақдим этилади. Агар ҳужжатнинг кўчирма нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарур ҳолларда, унинг аслини тақдим этишни талаб қилишга ҳақли. Агар кўриб чиқилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми тааллуқли бўлса, ундан тасдиқланган кўчирма нусха тақдим этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда. Ёзма далилларни улар сақланаётган жойда кўздан кечириш ва текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма далилларни судга тақдим этиш уларнинг кўплиги ёки улардан фақат бир қисми иш учун аҳамиятли эканлиги оқибатида қийинлашган тақдирда, суд уларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирмасини талаб қилиши ёки далилларни улар сақланаётган жойда кўздан кечириши ва текшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда. Ҳужжатларнинг аслини қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ишдаги ҳужжатнинг асли уни тақдим этган шахснинг илтимосномасига кўра қайтарилиб, ҳужжатнинг судья томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси ишда қолдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд мумкин деб топса, суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ёзма далиллар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилиши мумкин. Мазкур шахслар илтимоснома билан бирга ҳужжат аслининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхасини тақдим этади ёки ишда қолаётган кўчирма нусхани суд томонидан тасдиқлаш тўғрисида илтимоснома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
891-модда. Электрон маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон маълумотлар электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган холда яратиладиган, ишлов бериладиган хамда сақланадиган маълумотлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ҳамда бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш орқали тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тақдим этилган электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади ҳамда электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмни кўздан кечиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
892-модда. Рақамли далиллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва айнан ўхшашлиги сақланса, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга йўл қўйилиши ўзидан мазкур кўчирма нусха олинган рақамли далилнинг асли мавжудлиги билан таъминланади, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далиллар мустасно. Ишда иштирок этувчи тарафлар, гувоҳлар ва бошқа шахслар рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда рақамли далилнинг қоғоздаги шакли ёзма далил деб ҳисобланиши мумкин эмас, бундан нотариус томонидан тасдиқланган рақамли далил мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд жараёнида тузилган процессуал баённомаларга илова қилинган, электрон маълумотлар тарзида шакллантирилган аудио- ва видеоёзувлар ҳам рақамли далиллар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли далилнинг кўчирма нусхаси иш материаллари билан бирга сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
893-модда. Рақамли далилларни тақдим этиш мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар, шунингдек корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган, суд ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланиш учун зарур бўлган электрон маълумотларни суднинг қонуний талабига кўра электрон жисмлар билан бирга тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд томонидан рақамли далиллар талаб қилинаётган шахс уни суд белгилаган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, ушбу шахс сабабларни кўрсатган ҳолда бу ҳақда судни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли далилларни ўз ихтиёри билан тақдим этаётган шахс ушбу далиллар ёрдамида иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкин эканлигини маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этаётган шахс бошқа шахслар тасарруфида бўлган, иш учун муҳим бўлган рақамли далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда илтимоснома бераётган шахс рақамли далиллар муайян шахсда қайси асосга кўра турганлигини, шунингдек уларнинг жойлашган ери ҳақида маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд рақамли далилларни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома бераётган шахсга рақамли далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этмаётган, суд томонидан талаб қилинаётган рақамли далилларни тақдим этиш имконига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдек корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари сабабларни кўрсатган холда бу ҳақда судни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан давлат органларидан, ташкилотлардан ёки фуқаролардан талаб қилинадиган рақамли далиллар бевосита судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек рақамли далилларни узрли сабабларсиз тақдим этиш рад этилган тақдирда, суд ташкилотларнинг айбдор мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жарима солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиниши мансабдор шахсларни ва фуқароларни суд томонидан талаб қилинаётган рақамли далилларни тақдим этиш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
894-модда. Рақамли далилларни кўздан кечириш ва текшириш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мутахассис иштирокида рақамли далилларни бевосита кўздан кечириши ва текшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли далилларни судга тақдим этиш мумкин бўлмаган ёки уларни етказиб беришда қийинчиликлар мавжуд бўлган тақдирда суд мазкур далиллар сақланадиган жойда уларнинг кўздан кечирилишини ва текширилишини талаб қилиши мумкин.
(891 — 894-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда. Ашёвий далиллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни мазмунан ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган предметлар ашёвий далиллардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ашёвий далилни тақдим этувчи ёки уни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилаётган шахс ушбу далил орқали иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкинлигини кўрсатиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13, 71, 73, 74-моддалари, 78-моддаси иккинчи қисми, 91 — 94, 237-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-модда. Ашёвий далилларни талаб қилиб олиш ва тақдим этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмаётган шахслардан далил сифатида бирор ашёни талаб қилиб олиш ҳақида судга илтимоснома тақдим этувчи шахс ушбу ашёни таърифлаб бериши ва бу ашё мазкур шахсда деб ҳисоблаш учун қандай асослари борлигини баён этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан фуқаролар ва ташкилотлардан талаб қилинаётган ашёвий далиллар бевосита судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ашёвий далилни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этган шахсга ушбу далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров бериши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 90, 92-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-модда. Ашёвий далилларни тақдим этиш мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этмаётган фуқаролар ва ташкилотлар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда судга хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шахс суд ундан талаб қилаётган ашёвий далилни тақдим этиш ёки суд томонидан белгиланган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, у суднинг сўровини олган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида бу ҳақда узрли сабабларини кўрсатган ҳолда судга хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек, агар суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажарилмаса, айбдор фуқаролар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиш тегишли фуқаролар ва мансабдор шахсларни суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 90-модда иккинчи қисми, 92 — 93-моддалари, 237-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда. Тез бузиладиган ашёвий далилларни кўздан кечириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд далилларни судга олиб келиш имконияти бўлмаган ёки қийин бўлган, шунингдек ашёвий далиллар тез бузиладиган ҳолларда, уларни кўздан кечиришини ва текширишини улар жойлашган ерда амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқатлар ва тез бузиладиган бошқа ашёлар ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда, суд томонидан дарҳол кўздан кечирилади. Бундай ашёлар кўздан кечирилганидан кейин кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтарилади ёки улардан ўз ўрнида фойдаланиши мумкин бўлган бошқа шахсларга берилади. Ашёлар бошқа шахсларга берилган тақдирда, уларнинг эгасига ўша хилдаги ва сифатдаги буюмлар ёки уларнинг қайтариш пайтидаги баҳоси бўйича қиймати қайтариб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, далилларни кўздан кечириш ва текширишда иштирок этиш учун одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар чақирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 237, 239-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда. Ашёвий далилларни сақлаш ва қайтариб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ашёвий далиллар суднинг ажримига биноан ишга қўшиб қўйилади ва ишда сақланади ёки алоҳида рўйхат қилиниб, суднинг ашёвий далиллар сақланадиган хонасига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга келтириб бўлмайдиган ашёлар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланган, муҳрланган, зарур ҳолларда эса фото- ёки видеосуратга олинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан кейин ўша шахсларга қайтариб берилади ёки суд шу ашёвий далилларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда суд ашёвий далилларни кўздан кечирганидан ва текширганидан кейин, башарти ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб бериш ҳақида илтимоснома тақдим этган бўлса ва бундай илтимосномани қаноатлантириш ишни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилув қарорини ижро этиш учун зарар келтирмаса, улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга иш тамом бўлгунига қадар қайтариб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаранг: мазкур Кодекснинг 93-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-модда. Экспертиза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш муҳокамаси чоғида келиб чиққан, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра экспертиза тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза судда ўтказилади ёки текширишнинг хусусияти тақозо этса ёхуд текшириладиган буюмни судга келтиришнинг имкони бўлмаса ёки келтириш қийин бўлса, суддан ташқарида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 96 — 101-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 3 — 9, 17 — 24-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги суд ажримида қандай масалалар бўйича экспертларнинг хулосаси талаб қилинаётганлиги ва экспертиза ўтказиш кимга топширилаётганлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар тайинланаётганда суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини инобатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тараф экспертизада иштирок этишдан бош тортган, экспертларга текшириш учун зарур бўлган материаллар ҳамда ҳужжатларни тақдим этмаганда ва бошқа ҳолларда, агар иш ҳолатларига кўра ва мазкур тарафнинг иштирокисиз экспертиза ўтказиш имконияти бўлмаса, суд қайси тараф экспертизадан бош тортаётганлигидан, шунингдек бу тараф учун экспертиза қандай аҳамиятга эга эканлигига қараб, аниқланиши учун экспертиза тайинланган фактни аниқланган ёки рад этилган деб топиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарори 1 — 4, 6 — 10 бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди биринчи хатбошиси, 17-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишонч билдирувчи шахснинг розилиги билан адвокат шартнома асосида экспертиза ўтказилишига доир адвокат сўровини давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига юбориши мумкин.
(95-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-модда. Қўшимча ва қайта экспертизалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасидаги бўшлиқлар ўрнини тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий равишда бузилганда қайта экспертиза тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар комиссияси) олдига илгари қўлланилган текшириш усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта экспертизани тайинлаш тўғрисидаги суд ажримида қайта экспертизани тайинлаган суднинг биринчи (илгариги) экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги сабаблари келтирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта экспертиза ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (илгариги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта экспертиза ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у текширишлар ўтказиш ва хулоса тузишда иштирок этмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 95, 98, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 10, 18-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарорининг 16, 17-бандлари, 20-банди иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда. Экспертларнинг хулосаси талаб қилинадиган масалалар доирасини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар экспертлар томонидан тушунтирилиши керак бўлган масалаларни судга тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертларнинг хулосаси талаб қилинадиган масалалар доирасини суд белгилайди. Таклиф қилинган масалаларнинг рад қилинишини суд асослаб бериши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 58, 95, 98-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, 14-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт (экспертлар комиссияси) текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд экспертга ўз хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Оғзаки тушунтириш суд мажлисининг баённомасига киритилади, экспертга ўқиб эшиттирилади ва эксперт томонидан имзоланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 10-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертнинг (экспертлар комиссиясининг) хулосасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизанинг ўтказилиш асоси; экспертизани тайинлаган суд тўғрисидаги маълумотлар; эксперт тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, меҳнат стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳақидаги маълумотлар; эксперт била туриб ёлғон хулоса берганлиги; иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертиза экспертлар комиссияси томонидан амалга оширилган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асослантирилган жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар.
(98-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар қонунчиликда белгиланган муддатларда давлат суд-экспертиза муассасасида ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилотда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган суднинг талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
(98-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса, хулоса қўйилган айрим саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасига қўшилмаганлиги иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 60, 240-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси тўртинчи хатбошиси, 7-моддаси иккинчи қисми, 10-моддаси бешинчи — саккизинчи қисмлари, 23, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарорининг 14-банди учинчи хатбошиси, 17-банди еттинчи хатбошиси, 18, 19, 21-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир неча эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши экспертизани тайинлаган суд ёки мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
(99-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан келиб чиқиб, ўтказиладиган текширишларнинг мақсади, кетма-кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси таркибидаги ҳар бир эксперт текширишларни мустақил ва алоҳида ўтказади, шахсан ўзи олган ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган саволлар юзасидан ўз махсус билимлари доирасида фикрларини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларнинг экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ўтказилишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 96, 100, 101-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 19, 20, 21-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарори 8-бандининг ўн бешинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда. Комиссиявий экспертиза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири текширишларни тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади. Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатномани тузади ва имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликларни келтириб чиқарган барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 96, 98-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 19, 20-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарори 16, 17 ва 19-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда. Комплекс экспертиза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни турли билим соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир нечта текшириш ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида текширишлар олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси текширишларни ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси фактларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай фикрларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ўз текширишлари баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фикрни (фикрларни) олинган натижаларни баҳолашга ва ушбу фикрни (фикрларни) шакллантиришга ваколатли бўлган экспертлар чиқаради. Агар экспертлардан бирининг (алоҳида экспертларнинг) аниқлаган фактлари экспертлар комиссияси якуний фикрининг ёки унинг бир қисмининг асоси сифатида олинган бўлса, бу ҳақда хулосада кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликларни келтириб чиқарган барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотига топширилган бўлса, у ҳолда ушбу экспертизани ташкил этиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади.
(101-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 96, 98, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 01.06.2010 йилдаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 19, 21-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарори 18-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-модда. Мутахассиснинг маслаҳати (тушунтириши)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис судга оғзаки ёки ёзма шаклда маслаҳат (тушунтириш) беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассиснинг ёзма шаклда берган маслаҳати суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, текширилади ва ишга қўшиб қўйилади. Оғзаки маслаҳат бевосита суд мажлисининг (процессуал ҳаракатнинг) баённомасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатни аниқлаштириш ва тўлдириш мақсадида мутахассисга саволлар берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-моддаси тўртинчи қисми, 13, 54, 61, 62-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-модда. Суд топшириқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўраётган суд далилларни бошқа туманда ёки шаҳарда тўплаш зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилиб, унда кўриб чиқилаётган ишнинг моҳияти, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади. Бу ажрим қайси суд номига йўлланган бўлса, ўша суд учун мажбурий бўлиб, ўн беш кунлик муддат ичида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд топшириғи ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 104-моддаси, 117-моддаси 6-банди, 118-моддаси 10-банди, 204-моддаси 9-банди,Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди ўн биринчи хатбошиси, 16-банди саккизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди,Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-модда. Суд топшириғини бажариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд топшириғини бажариш ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга кўра суд мажлисида амалга оширилади. Ишда иштирок этаётган шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги топшириқни бажаришга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд топшириғи тартибида тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ёхуд улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни кўздан кечириш ҳамда текшириш орқали аниқланадиган фактик маълумотлар тўпланиши мумкин.
(104-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомалар ва суд топшириғини бажаришда тўпланган материаллар ишни кўриб чиқаётган судга дарҳол юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд топшириғини бажараётган судга тушунтиришлар ёки кўрсатувлар берган ишда иштирок этувчи шахслар ёки гувоҳлар ишни кўриб чиқаётган судга келса, улар умумий тартибда тушунтиришлар ёхуд кўрсатувлар беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 118-моддаси 10-банди, 229 — 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1024-сон қарори билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисида низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Даъвони таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-модда. Даъвони таъминлаш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд (судья) даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкин. Агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони таъминлашга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлашга суд процессининг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқаётганда суд (судья) даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризада даъвони таъминлаш чораларини кўриш асослари ва зарурияти кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг танловига кўра, ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар турган жойдаги ёки яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўрилиши мумкин. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага даъвонинг ҳакамлик судига тақдим этилганлигини исботловчи далиллар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқиш ва даъвони таъминлаш ҳақида ажрим чиқариш ушбу бобда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 106 — 115-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-модда. Даъвони таъминлаш чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни ёхуд пул маблағларини хатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) жавобгар муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришини ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво арз қилинган тақдирда, уни реализация қилишни тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашаётган бўлса ва агар бундай низолашишга қонунчиликда йўл қўйилса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатиш;
(106-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) низоли мол-мулк бузилиши, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) низоли мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсга (сақловчига) топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, суд (судья) даъвони таъминлаш бўйича бошқа чоралар ҳам кўриши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвонинг иш ҳақини, даромадни, пенсия ва стипендияни хатлаш йўли билан таъминланишига йўл қўйилмайди, бундан алимент ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик, шунингдек боқувчисининг ўлими оқибатида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, ўзгалар мол-мулкини талон-торож қилганлик натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш чоралари даъвогар арз қилган талабга мутаносиб бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, суд даъвони таъминлаш чорасининг бир нечта турини қўллаши мумкин, лекин уларнинг умумий суммаси даъвонинг баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105, 107 — 115-моддалари, 123-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарори 3-банди ўн иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-модда. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш турини алмаштириш ишда иштирок этаётган шахснинг илтимосномасига кўра, ишни кўриб чиқаётган суд томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул суммасини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлашда жавобгар қўлланилган таъминлаш чоралари ўрнига даъвогар талаб қилаётган суммани суднинг депозит ҳисобварағига ўтказишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш турини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 106-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди ўн биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг V бўлими («Суд қарорларининг ижроси») ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-модда. Даъвони таъминлаш чораларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 106-моддаси биринчи қисмининг 2, 3, 6 ва 7-бандларида кўрсатилган тақиқлар бузилганда айбдор шахслар ушбу Кодекснинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда суднинг ажрими билан жаримага тортилади. Даъвогар бу шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганликлари оқибатида ўзи кўрган зарарнинг ўрни қопланишини умумий асосларда талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111-модда. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш чоралари ишни кўриб чиқаётган суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги масала ишда иштирок этаётган шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори даъвони таъминлаш чоралари суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этаётган шахсларга ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай юборилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 106-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари ва 123-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112-модда. Даъвони таъминлаш чораларининг сақланиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво рад қилинган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар сақланиб қолади. Бироқ суд даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори билан бир вақтда ёки у қабул қилинганидан сўнг ажрим чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 106-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, 109, 264-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримлар устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят (протест) бериш муддати ажримнинг кўчирма нусхаси топширилган ёки юборилган кундан эътиборан ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 114 — 115, 400, 403-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди ўн биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят (протест) бериш оқибати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши ушбу ажримнинг ижросини тўхтатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги ёки даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши ушбу ажримнинг ижросини тўхтатиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-модда. Даъвони таъминлаш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд (судья) даъвони таъминлаш билан бирга даъвогардан жавобгарга етказилиши мумкин бўлган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар даъвони рад қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин даъвогардан даъвогарнинг илтимосномасига кўра даъвони таъминлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида ўзига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4, 109, 113 — 114, 188, 189–моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди ўн биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Иш юритишни тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ишда тараф бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса ёки ишда тараф бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 47-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 49-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фуқаро (тараф) муомала лаёқатини йўқотганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 30-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жавобгар — фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмидаги даъвогар — фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилгунига қадар кўриш имкони бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тараф чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида чет давлатнинг ваколатли органига илтимоснома берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда.
(116-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тараф Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётганда ёки мазкур шахслар давлатнинг бирор-бир мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тараф даволаш муассасасида бўлганда, шунингдек тарафлардан бирида судга келишга тўсқинлик қиладиган, тиббиёт муассасасининг маълумотномаси билан тасдиқланган касаллик мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгар қидирилаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тараф ишни кўриб чиқиш муддатидан ортиқ муддатда хизмат сафарида бўлганда, бундан ишда ташкилот вакиллари иштирок этаётган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш вақти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Кодекс 116-моддасининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолларда — ҳуқуқий ворис ишга киришгунига ёки ишга жалб қилингунига қадар ёхуд муомалага лаёқатсиз шахсга қонуний вакил тайинлангунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Кодекс 116-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлиши тугагунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Кодекс 116-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёки маъмурий тартибда кўрилаётган иш бўйича қарор чиқарилгунига ёхуд тергов тамом бўлгунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ушбу Кодекс 116-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — чет давлат судининг ёки ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёхуд унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома чет давлатнинг ваколатли органи томонидан ҳал қилингунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41) ушбу Кодекс 116-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;
(118-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ушбу Кодекс 117-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишинча тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши тугагунига ёки мазкур шахслар давлат мажбуриятини бажариб бўлгунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ушбу Кодекс 117-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — экспертиза ўтказиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ушбу Кодекс 117-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд топшириғини ижро этиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди биринчи, ўн еттинчи хатбошилари, 15-банди биринчи, бешинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди иккинчи, учинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120-модда. Иш юритишни тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тўхтатиб турилганида, ушбу Кодексда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тиклангунига қадар суд бирор-бир процессуал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас, бундан даъвони ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121-модда. Иш юритишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш уни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар барҳам топганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тикланган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларни умумий асосларда чақиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритишни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 116 — 120-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 16-банди биринчи,ўн учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Аризани кўрмасдан қолдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122-модда. Аризани кўрмасдан қолдириш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қуйидаги ҳолларда аризани кўрмасдан қолдиради, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 22-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-64-сонли “Ҳакамлик судлари тўғрисида” Қонуннинг 11 — 13-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) хотини ҳомиладор бўлган вақтда ёки бола туғилганидан кейин бир йил давомида эр хотинининг розилигисиз никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво тақдим этган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси 39, 40-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) даъвогар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91) даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса ва бунда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилинмаса;
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан 91-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) даъвогар томонидан низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 384-моддаси иккинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ҳақида илтимоснома билан арз қилган тарафлар уни амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103) тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса;
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 101, 102 ва 103-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддатдан олдин ёки эгасиз мол-мулкни (ашёни) аниқлаш ва ҳисобга олишнинг қонунда назарда тутилган тартиби бузилган ҳолда берилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ажримда суд ишнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган, ушбу Кодекс 122-моддасининг 2, 5, 6, 7, 8, 10, 101 ва 11-бандларида санаб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ушбу Кодекс 122-моддасининг 1, 3, 4 ва 103-бандлариданазарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириб, ажримда давлат божини қайтариш ва даъвони таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни бекор қилиш ҳақида кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 122-моддасининг 5, 6, 7 ва 102-бандлариданазарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
(123-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди ўттиз биринчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Иш юритишни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124-модда. Иш юритишни тугатиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) иш фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
(124-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳакамлик судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51) суднинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
(124-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 354,357-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 39, 50, 53-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) иш бўйича тараф бўлиб қатнашаётган ташкилот тугатилган бўлса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 10 — 12-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш суднинг ажрими билан тугатилади. Агар иш юритиш иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тугатилса ва низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, суд аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклигини кўрсатиши шарт.
(125-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
(125-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126-модда. Иш юритишни тугатиш оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. Суд харажатлари
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127-модда. Суд харажатларининг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат бўлади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129-модда. Даъвонинг баҳоси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвонинг баҳоси қуйидагича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича — ундириладиган суммага қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — талаб қилинаётган мол-мулкнинг қийматига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бир нечта мустақил талабдан иборат даъволар бўйича — барча талабларнинг умумий суммасига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича — бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) муддатли тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича — тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг йиғиндисига, лекин кўпи билан уч йиллик йиғиндисига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) муддатсиз ёки умрбод тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича — тўловларнинг ёки пулларнинг уч йил ичидаги йиғиндисига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) тўловларни ёки пул беришни камайтириш ёхуд кўпайтириш тўғрисидаги даъволар бўйича — тўловлар ёки бериладиган пуллар камайтириладиган ёки кўпайтириладиган суммага, лекин кўпи билан бир йиллик суммага қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) тўловларни ёки пул беришни тўхтатиш тўғрисидаги даъволар бўйича — қолган тўловлар ёки пуллар йиғиндисига, лекин кўпи билан бир йиллик йиғиндисига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) мол-мулк ижараси шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш ҳақидаги даъволар бўйича — шартнома амал қилишининг қолган муддатида мулкдан фойдаланиш учун тўланадиган тўловларнинг йиғиндисига, лекин кўпи билан уч йил ичидаги тўловларнинг йиғиндисига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли иморатларга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар бўйича — иморатнинг бозор қийматига қараб, лекин бу миқдор кадастр қийматидан, бундай баҳо бўлмаганида эса, мажбурий суғурта баҳосидан кам бўлмаслиги керак, ташкилотларга қарашли иморатлар бўйича эса — иморатларнинг ҳақиқий баҳосидан кам бўлмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128, 130, 131-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси, 25-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-модда. Даъвонинг баҳосини белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвонинг баҳоси даъвогар томонидан кўрсатилади. Даъвогар кўрсатган баҳо талаб қилинаётган мол-мулкнинг ҳақиқий қийматига мувофиқ эмаслиги яққол бўлса, даъвонинг баҳосини судья белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво тақдим этилган вақтда унинг баҳосини белгилаш қийин бўлса, давлат божининг миқдорини судья дастлабки тарзда белгилайди ва кейинчалик ишни ҳал қилиш чоғида суд белгилаган даъво баҳосига мувофиқ, давлат божининг тўланмаган қисми ундирилади ёки ортиқча олинган қисми қайтарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128, 129-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси олтинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошиси, 6-банди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-модда. Даъвонинг баҳоси ўзгартирилганда давлат божини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўланган давлат божи даъвогар ўз талабларини камайтирган, арз қилинган талабларидан воз кечган, тарафлар ишни келишув битими билан тамомлаган ҳолларда қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган талаблар кўпайтирилганда етишмаётган сумма даъвонинг кўпайтирилган баҳосига мувофиқ равишда қўшимча тарзда тўланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128 — 130-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси саккизинчи-тўққизинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132-модда. Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31) суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари;
(132-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 71-моддаси учинчи қисми, 83-моддаси, 204-моддаси биринчи қисми 14-банди, 208-моддаси учинчи, бешинчи қисмлари, 209-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суд томонидан тан олинган бошқа зарур харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим.
(132-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриш натижаларига кўра ушбу Кодексга мувофиқ ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-модда. Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
(133-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 127, 128, 132-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134-модда. Экспертларга, мутахассисларга, гувоҳларга, таржимонларга тегишли бўлган суммаларни тўлаш ва уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли бўлган суммалар улар ўз вазифаларини бажариб бўлганидан сўнг суд томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар ва мутахассислар суднинг топшириғи бўйича бажарган иши учун, агар бу иш уларнинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса, ҳақ олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг судга бориши муносабати билан уларнинг ишда бўлмаган вақтида иш жойидаги ўртача иш ҳақи қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади.
(134-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат муносабатларига киришмаган гувоҳлар одатдаги машғулотларидан қолдирилганлиги учун амалда сарфлаган вақти ва белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқилган ҳолда ҳақ олади.
(134-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўланиши лозим бўлган суммаларни тўлаш тартиби ва уларнинг миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.
(134-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сон «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135-модда. Суд чиқимларини тўлаш учун маблағларни киритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларга, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ёки жойида кўздан кечиришни ўтказишга доир харажатлар учун зарур бўлган суммалар тегишли илтимоснома билан мурожаат қилган тараф томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан киритилади. Агар бу илтимоснома иккала тараф томонидан берилган бўлса ёки гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни, таржимонларни чақириш, жойида кўздан кечириш суднинг ташаббуси билан амалга оширилса, талаб қилинадиган суммани тарафлар тенг миқдорда киритади. Агар экспертиза суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган сумма экспертга суд томонидан депозит ҳисобварағидан тўланиши мумкин. Бу сумма ишда иштирок этувчи шахслардан суд ҳужжати чиқарилаётганда суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилган ҳолда ушбу Кодексга мувофиқ ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136-модда. Вакилнинг ёрдами учун ҳақ тўлашга доир харажатларнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан вакилнинг ёрдами учун тўлашга доир харажатларни оқилона миқдорларда ундириб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга адвокат белгиланган тартибга мувофиқ бепул ёрдам кўрсатган бўлса, бу сумма бошқа тарафдан адвокатлар бюроси (ҳайъати, фирмаси) фойдасига ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65 — 67-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди биринчи, бешинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137-модда. Йўқотилган вақт учун ҳақ ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд инсофсизлик билан асоссиз талаб арз қилган ёки даъвога қарши низолашган ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда ҳал этилишига мунтазам қаршилик қилиб келган тараф зиммасига амалда йўқотилган вақт учун иккинчи тараф фойдасига ҳақ тўлаш мажбуриятини юклатиши мумкин. Ундириладиган ҳақ суд томонидан оқилона миқдорда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 132-моддаси биринчи қисми 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди олтинчи хатбошиси, 22-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138-модда. Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган суммалар жавобгардан даъвогарга талабларнинг суд томонидан қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда, жавобгарга эса даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогар томонидан неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли равишда арз қилиниб, бироқ унинг миқдори суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатлари неустойканинг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада баён қилинган қоидалар апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларини берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир.
(138-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тарафлар келишув битими тузиш чоғида суд харажатларини тақсимлаш тартибини назарда тутмаган бўлса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлашда ушбу Кодекснинг 136, 138 ва 141-моддаларига мувофиқ ҳал қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 127, 128, 132, 140-моддалари, 167-моддаси учинчи, тўртинчи қисмлари, 251-моддаси иккинчи қисми,Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23-бандининг учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140-модда. Тарафларга суд харажатларининг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурорнинг, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилган давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг ва фуқароларнинг арз қилинган талаблари тўлиқ ёки қисман рад этилганда, жавобгар қилган суд харажатларининг ўрни унга бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ ёки даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда, ушбу Кодекс 46-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан жалб этилган жавобгар қилган суд харажатларининг ўрни бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни хатлашни бекор қилиш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвогар қилган суд харажатларининг ўрни унга бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-модда. Давлатга суд харажатларининг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган, жавобгар эса суд харажатларини тўлашдан озод қилинган бўлса, суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари суд харажатларини тўлашдан озод қилинмаган даъвогардан талабларининг рад этилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳар икки тараф ҳам суд харажатларини тўлашдан озод қилинган бўлса, суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари давлат ҳисобига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгарни қидириш ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилинган тақдирда, суд қидирув иши бўйича қилинган харажатларни жавобгардан давлат даромадига ундиради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 127-128, 132-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142-модда. Суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича ажримлар устидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-боб. Процессуал мажбурлов чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чораларининг қўлланилиши уни ушбу Кодексда ёки суд томонидан белгиланган тегишли мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144-модда. Мажбурий келтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ суд муҳокамасида иштирок этиши шарт бўлган ёки судга келиши ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан шарт деб топилган, тегишли тарзда хабардор қилинган шахс судга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёхуд келмаганлиги сабабларини маълум қилмаса, суд томонидан унга нисбатан мажбурий келтириш тўғрисида ажрим чиқарилиши мумкин. Мазкур ажримнинг ижроси ҳудудий ички ишлар органининг зиммасига юклатилади. Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатларни ундириш ушбу Кодексда белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органининг тегишли аризасига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажримида ушбу Кодекснинг 272-моддасида назарда тутилган маълумотлардан ташқари шахс мажбурий келтирилиши лозим бўлган сана, вақт ва жой, шунингдек мажбурий келтириш қайси ҳудудий ички ишлар органига топширилганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижро этилиши лозим ва иш юритиладиган жойдаги ёки мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг яшаш жойи, турган жойи (жойлашган ери), иш, хизмат ёхуд ўқиш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига ижро учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 186, 222-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 21-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1024-сон қарори билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисида низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145-модда. Огоҳлантириш ва суд мажлиси залидан чиқариб юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни муҳокама қилиш вақтида тартибни бузган шахсни раислик қилувчи суд номидан огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисида тараф ёки учинчи шахс тартибни бузган тақдирда, суд тартиббузарни ишни кўришнинг ҳамма вақтига ёхуд унинг бир қисмига мажлис залидан чиқариб юборади. Вақтинча чиқариб юборилган шахс суд мажлиси залига қайтадан қўйилганда раислик қилувчи уни залда йўқ бўлганда амалга оширилган процессуал ҳаракатлар билан таништиради. Суд мажлисида ҳар икки тараф ёки учинчи шахслар тартибни бузган тақдирда, суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этаётган шахслар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар тартибни такроран бузган тақдирда суднинг ажримига биноан, ишни кўришда ҳозир бўлган фуқаролар эса раислик қилувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин. Фуқаролар оммавий тарзда тартибни бузган тақдирда суд иш муҳокамасини кейинга қолдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор ёки адвокат раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган тақдирда, улар огоҳлантирилади. Мазкур шахслар раислик қилувчининг фармойишларига яна бўйсунмаса, агар уларни ишга зарар етказмаган ҳолда бошқа шахс билан алмаштиришнинг имкони бўлмаса, ишни кўриш суднинг ажримига биноан кейинга қолдирилиши мумкин. Суд бир вақтнинг ўзида хусусий ажрим чиқаради, ушбу ажрим тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан солинадиган суд жаримасининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги керак.
(146-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147-модда. Суд жаримасини ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд жарималари давлат даромадига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдор шахсларга суд томонидан солинган суд жарималари уларнинг шахсий маблағларидан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148-модда. Жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солинган шахс жарима солган суддан жаримадан озод қилишни ёки унинг миқдорини камайтиришни суд ажримининг кўчирма нусхасини олганидан кейин беш кун ичида илтимос қилиши мумкин. Бу ариза жарима солинган шахсни хабардор қилган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ унинг судга келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149-модда. Суд жаримаси устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг жарима солиш, жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150-модда. Маъмурий жавобгарликка тортиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисида тартибни бузган ёки судга бошқача тарзда ҳурматсизлик билдирган шахс суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга ҳурматсизлик гувоҳнинг, даъвогарнинг, жавобгарнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки ушбу шахслар ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчининг фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси вақтида тартибни бузишида намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга ҳурматсизлик кўрсатилганлиги факти аниқланганлиги тўғрисида ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган суд мажлисининг ўзида алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кирмасдан судья (суд таркиби) томонидан ҳуқуқбузарга дарҳол эълон қилинади. Мазкур факт суд мажлиси баённомасида қайд этилади. Бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга ҳурматсизлик кўрсатилганлиги факти аниқланган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қарор раислик қилувчи томонидан иш бўйича суд мажлиси тугагандан кейин алоҳида хонада (маслаҳатхонада) тузилиб, судья (суд таркиби) томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар судга ҳурматсизлик суд мажлисида кўрсатилган ва ҳуқуқбузар суд мажлиси залини тарк этган бўлса, судга ҳурматсизлик суд мажлисидан ташқарида кўрсатилган бўлса, шунингдек суд мажлисига келишдан бош тортганлик аниқланса, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) ёки суд раисининг ёхуд суд мажлисида раислик қилувчининг оғзаки фармойишига асосан бошқа суд ходими томонидан тузилади ва бу ҳақда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси олтинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 180, 181-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-боб. Процессуал муддатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151-модда. Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал муддатлар қонунда белгиланмаган ҳолларда, улар суд томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал ҳаракатларни бажариш учун муддатлар албатта юз бериши лозим бўлган воқеани кўрсатган ҳолда календарь сана билан ёки муайян давр билан белгиланади. Муайян давр билан белгиланганда ҳаракат бутун давр мобайнида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-модда. Процессуал муддатларни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал муддатлар йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Муддатнинг ўтиши календарь сананинг ёки муддатнинг бошланиши деб белгиланган воқеа юз берган куннинг эртасидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тамом бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ойлар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги ойининг тегишли ойи ва кунида тамом бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тамом бўлади. Бу муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган тақдирда, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилиши учун муддат белгиланган процессуал ҳаракат муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар процессуал ҳаракат судда амалга оширилиши керак бўлса, белгиланган қоидаларга кўра судда иш тугаган соатда муддат тамом бўлган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза, шикоят, ҳужжатлар ёки пул суммалари муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртгача алоқа ташкилотига топширилган, ахборот тизими орқали электрон тарзда юборилган ёки тегишли органга ёхуд ҳужжатни қабул қилишга ваколатли шахсга берилган бўлса, муддат ўтмаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи қонунда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатнинг ўтиши билан бекор бўлади. Бундай ҳолда процессуал муддатларнинг ўтиши ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал муддатлар ўтгандан сўнг тақдим этилган аризалар, шикоятлар ва ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154-модда. Процессуал муддатларни тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тўхтатиб турилганида тугамаган барча процессуал муддатларнинг ўтиши ҳам тўхтатиб турилади. Муддатларнинг тўхтатиб турилиши иш юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар юзага келган вақтдан эътиборан бошланади. Иш юритиш тикланган кундан эътиборан процессуал муддатларнинг ўтиши давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд (судья) тайинлаган муддатлар суд (судья) томонидан узайтирилиши мумкин.
(155-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддатни суд (судья) узрли деб топган сабабларга кўра ўтказиб юборган бўлса, мазкур муддат тикланади.
(155-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома процессуал ҳаракат амалга оширилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим бўлган судга берилади ва ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги илтимосномани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани бериш билан бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтириш, тиклаш ҳақида ёки узайтиришни ёхуд тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтиришни рад этиш ёки тиклашни рад этиш ёхуд тиклаш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
(155-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-боб. Суд хабарномалари ва чақирувлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156-модда. Суд хабарномалари ва чақирув қоғозлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва гувоҳлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья чақирув қоғози билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жавобгарнинг ёзма тушунтириши судга келиб тушган бўлса, судья судга мурожаат қилган шахсга чақирув қоғози юбораётганда ушбу тушунтириш хатининг кўчирма нусхасини жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд хабарномалари ва чақирув қоғозлари иш материалларига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157-модда. Суд чақирув қоғозининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга чақириш тўғрисидаги суд чақирув қоғозида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) суднинг номи, манзили, телефон рақами, электрон почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) келиш жойи ва вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) шахс қандай иш юзасидан чақирилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) шахснинг ким тариқасида чақирилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ишда иштирок этувчи шахсларга иш бўйича ўзлари эга бўлган ҳамма далилларни тақдим этиш тўғрисидаги таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) чақирилувчи йўқлиги сабабли чақирув қоғозини қабул қилиб олган шахснинг имконият бўлиши биланоқ уни дарҳол чақирилувчига топширишга мажбурлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) судга келмаганликнинг ушбу Кодекснинг 220, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган оқибатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга чақириш тўғрисида электрон ҳужжат тарзида юборилаётган суд чақирув қоғозида ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 5, 7-бандларида санаб ўтилган маълумотлар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158-модда. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани топшириш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159-модда. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани етказиб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома чақирилаётган шахсга тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахс томонидан кўрсатилган манзил бўйича етказиб берилади. Агар фуқаро судга маълум қилинган манзилда ҳақиқатда яшамаса, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома унинг иш ёки ўқиш жойига юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома алоқа ташкилоти орқали топширилганлиги тўғрисида тилхат олиш йўли билан ёки хат-ҳужжат ташувчи орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) ишда иштирок этувчи шахснинг розилиги билан унга иш бўйича чақирилаётган бошқа шахсга топшириш учун суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани етказиб бериш вазифаси юклатилган шахс ҳужжатнинг иккинчи нусхасини чақирилувчининг уни олганлиги тўғрисидаги имзоси билан судга қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахс томонидан электрон почта манзили кўрсатилган тақдирда, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160-модда. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарога суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома судга қайтарилиши лозим бўлган иккинчи нусхасига у топширилган вақтини кўрсатган ҳолда тилхат олиб шахсан топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот номига йўлланган суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома тегишли мансабдор шахсга топширилади, у ҳужжатнинг иккинчи нусхасига имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани келтирган шахс иш бўйича судга чақирилаётган фуқарони яшаш ёки иш ёхуд ўқиш жойида топмаса, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ушбу фуқаро билан бирга яшайдиган катта ёшдаги оила аъзоларининг бирига, бўлмаган тақдирда эса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчига (маъмуриятнинг мансабдор шахсига) ёхуд ўқув муассасасига топширилади. Бундай ҳолларда суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс унинг иккинчи нусхасида ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома юборилган шахснинг кими эканлигини (эри ёки хотини, отаси, онаси, ўғли, қизи ва ҳоказо) ёки эгаллаб турган лавозимини кўрсатиши шарт. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан чақирилувчига дарҳол топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчи вақтинча бирор жойга кетган бўлса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) ёхуд ўқув муассасаси суд чақирув қоғозининг ёки бошқа хабарноманинг иккинчи нусхасига чақирилувчи қаерга кетганлиги ва қачон келиши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд этади, бу маълумотлар тегишинча имзо ва муҳр билан тасдиқланади ҳамда гувоҳлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161-модда. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортиш оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчи ўз номига юборилган суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортса, уни келтирган шахс суднинг чақирув қоғозига ёки бошқа хабарномага тегишли белги қўйиб, уни судга қайтаради. Чақирилувчи суднинг чақирув қоғозини ёхуд бошқа хабарномани қабул қилиб олишдан бош тортганлиги ҳақидаги белги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) ёхуд ўқув муассасаси томонидан ёки камида икки нафар фуқаронинг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчи суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортганлиги ёки ахборот тизими орқали электрон тарзда хабардор қилинган шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ишни муҳокама қилишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162-модда. Тегишли тартибда хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома шахсан ёки вояга етган оила аъзоларидан бири, мазкур манзилда яшовчи бошқа шахс томонидан олинган, шунингдек суд томонидан матнли хабарнинг электрон почта манзили орқали ёки хабарноманинг қайд этилишини таъминловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилганлигини тасдиқловчи ҳисобот олинган ҳолларда, агар бундай хабарнома келиб тушмаганлиги ёки кечроқ келиб тушганлиги исботланмаса, ишда иштирок этувчи шахслар тегишли тартибда хабардор қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома чақирилувчи уни олишни рад этганда ҳам, агар бундай рад этиш қайд этилган бўлса, етказилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида фамилиясини, исмини, отасининг исмини ўзгартирганлиги, манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар қилиши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома судга маълум бўлган охирги манзил бўйича юборилади ва, гарчи чақирилувчи бу манзилда ортиқ яшамаса ёки бўлмаса ҳам, у етказиб берилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишда иштирок этувчи шахслар телефонлари ва факслари рақамларини, электрон почта манзилини судга маълум қилган бўлса, иш юритилаётган вақтда уларнинг ўзгарганлиги тўғрисида судни хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164-модда. Жавобгарнинг туриш жойи номаълумлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгарнинг амалдаги туриш жойи номаълум бўлса, жавобгарнинг охирги яшаш жойидаги алоқа ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд охирги иш жойидаги иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) суд чақирув қоғозининг ёки бошқа хабарноманинг иккинчи нусхасига мазкур органлар ёки ташкилотлар суд чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани олганлиги ва уни чақирилувчининг туриш жойи номаълумлиги сабабли унга топширишнинг имкони бўлмаганлиги ҳақида ёзиб юборган маълумот судга келиб тушгач, суд ишни муҳокама қилишга киришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165-модда. Жавобгарни (қарздорни) қидириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алиментлар ундириш тўғрисидаги ва майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги туриш жойи номаълум бўлган тақдирда, жавобгар (қарздор) қидирилиши шарт. Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари томонидан жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166-модда. Келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тарафларни яраштириш учун чоралар кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб, низони ўзаро талабларнинг тўлиқ ҳажмида ёки қисман ҳал этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибида юритиладиган ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими ёки медиатив келишув ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини, медиатив келишувни тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
(166-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167-модда. Келишув битимининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими уни ижро этиш муддати ва тартиби кўрсатилган ҳолда тарафлар томонидан келишилган шартларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг ижро этилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд уни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд мазкур масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган тартибда ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168-модда. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафлар албатта иштирок этган ҳолда кўрилади, бундай келишув нотариус томонидан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари бекор қилиниши тўғрисида ажрим чиқарилади ва иш юритиш тугатилади.
(168-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримда келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги хулоса бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда ижро этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан тасдиқланган келишув битими, ушбу битимда назарда тутилган муддатларда ихтиёрий равишда ижро этилмаган тақдирда, у келишув битимини тузган шахснинг илтимосномасига, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббусига кўра суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, ушбу Кодекс қоидалари бўйича мажбурий ижро этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка зид бўлса;
(169-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 14-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.02.00 Биринчи инстанция судида иш юритиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-кичик бўлим. Буйруқ тартибида иш юритиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-боб. Суд буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170-модда. Суд буйруғига оид умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжатидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ўн кунлик муддат ўтгандан кейин ва суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алимент ундириш ва ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги суд буйруқлари дарҳол ижро этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171-модда. Суд буйруғини бериш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонунига асосан 9-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси иккинчи қисми, 170, 172, 173, 177, 178-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2, 9, 10, 11-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 5-бобида белгиланган судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ундирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ҳамда юридик шахснинг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ҳамда юридик шахснинг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51) тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби ва ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкнинг тавсифи;
(172-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада ундирувчи ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчар мол-мулк талаб қилинган тақдирда, аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4-моддаси биринчи қисми биринчи, учинчи хатбошилари, 173-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2 — 5, 8 — 10-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172, 174-моддалари, 176-моддаси биринчи қисми 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш ҳақидаги аризага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларнинг кўчирма нусхалари ҳам илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) истеъмолчи билан тузилган шартноманинг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) пеня ҳисобланиши тўғрисидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш ҳақидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш тўғрисидаги талабнинг, шунингдек унинг истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) истеъмолчи тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг.
(173-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-947-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 03/24/947/0666-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинганда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кўп квартирали уйни бошқариш кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан шартнома асосида амалга оширилган тақдирда — кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қарз юзага келган давр кўрсатилган қарз ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қарзни узиш тўғрисидаги талабнинг қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.
(173-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ-993-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 03/24/993/0903-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризадан қонунчиликда даъво ишини юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
(174-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилмайди. Ундирувчи томонидан қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида даъво қўзғатилган тақдирда, тўланган давлат божи тўланиши лозим бўлган божга қўшиб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128 — 131-моддалари, 173-моддаси биринчи қисми 1-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Судья аризани қабул қилишни қуйидаги ҳолларда ҳам рад этади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) арз қилинган талаб ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарздор Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисобланса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қабул қилиш рад этилганлиги ундирувчининг шу талаб бўйича даъво ишини юритиш тартибида даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7, 14 — 18-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза ушбу Кодекснинг 172-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суд буйруғи берилгунига қадар ундирувчидан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин ушбу ариза билан судга иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи судья томонидан ундирувчи ва қарздорни судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамасисиз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи судья томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар белгиланган муддатда қарздордан судга эътироз келиб тушмаса, судья ундирувчига суднинг муҳри билан тасдиқланган буйруқ кўчирма нусхасини ижрога тақдим этиш учун беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувчининг илтимосига кўра суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздордан давлат божини ундириш учун суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси бевосита суд томонидан ижро этиш учун юборилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 170 — 174, 178-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 19-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178-модда. Суд буйруғининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ишнинг рақами ва буйруқ берилган сана;
(178-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
(178-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси;
(178-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) неустойка миқдори, агар унинг ундирилиши қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божининг суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) арз қилинган талабга қарши қарздор томонидан эътироз тақдим этиш муддати ва тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1 — 5, 9, 10-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ҳамда уларни ундириш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг ёки қарздорнинг аризаси бўйича ушбу буйруқ қандай тартибда берилган бўлса, шундай тартибда суднинг ажрими асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 170, 177, 179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 19-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179-модда. Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхасини юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи берилганидан кейин суд унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 170, 178-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180-модда. Суд буйруғининг қонуний кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи у берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи қабул қилинган шахслар эса суд буйруғи қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
(181-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғи ижро ишини юритиш бўйича ундирув тугагунига қадар ундирувчининг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
(181-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 170, 178-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20, 21, 23, 24-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан даъво ишини юритиш тартибида кўриладиган ишларга, агар қонунчиликда уларни кўришнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, фуқаролик, меҳнат, оилавий, уй-жой ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган даъволар бўйича ишлар киради.
(182-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво ишни юритишга доир ишлар ушбу кичик бўлимда кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан бирга фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184-модда. Ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича учинчи шахсларни жалб қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимларни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармойиш берган мансабдор шахсни учинчи шахс сифатида жавобгар тарафида ишда иштирок этиш учун ўз ташаббуси билан жалб қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонунни бузган ҳолда амалга оширилганлигини аниқласа, шу процесснинг ўзидаёқ айбдор мансабдор шахс зиммасига мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш сабабли ташкилотга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклатади. Бундай ҳолларда мансабдор шахсдан ундириладиган суммаларнинг миқдори меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
(184-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185-модда. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги иш билан бирга кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган низолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш ҳақидаги талаби, агар бу низони тўғри ҳал этиш учун ишга учинчи шахсларни жалб қилиш зарур бўлса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги иш билан бирга кўрилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186-модда. Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарнинг судга келиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарнинг судга келишини шарт деб топиши мумкин. Агар бундай ҳолда жавобгар суд томонидан узрсиз деб топилган сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, у мажбурий тартибда келтирилади ва ушбу Кодекснинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда жаримага тортилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 143-моддаси биринчи қисми 1-банди, 144-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187-модда. Алиментларни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишларни кўриш вақтида суд зарур бўлган тақдирда, ишни мазмунан ҳал қилгунига қадар тарафларнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, эр (хотин) ўз хотинини (эрини) боқишга қанча миқдорда вақтинча маблағ бериб туриши кераклиги, болаларни боқиш ва тарбиялашга эр-хотиндан қайси бири ва қанча миқдорда вақтинча маблағ бериб туриши кераклиги, шунингдек болалардан қайси бири ота-оналарини боқишга қанча миқдорда вақтинча маблағ бериб туриши кераклиги тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ажрими дарҳол ижро этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 266-моддаси биринчи қисми 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100, 110, 112, 117, 118-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-боб. Иш қўзғатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судда ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 3, 4, 193-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 110, 112-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2, 3-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189-модда. Аризанинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) даъвогарнинг талаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризада ушбу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ҳамда манзили кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада даъвогарни ёки унинг вакилининг, шунингдек бошқа тарафнинг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада электрон манзили кўрсатилганлиги аризачининг суд чақирув қоғозларини ва бошқа хабарномаларни, суд ҳал қилув қарорларининг ҳамда ажримларининг кўчирма нусхаларини электрон ҳужжат тарзида олишга бўлган розилигидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4, 188-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 110, 112-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2, 3-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190-модда. Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, аризага илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этиш мажбуриятини даъвогарнинг зиммасига юклаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;
(191-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза вакил томонидан имзоланган бўлса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 68, 69-моддалари, 122-моддаси 10-банди, 128 — 131, 189-моддаси биринчи қисми 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 1 — 13, 22 — 27-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192-модда. Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки аризани қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга, шунингдек аризани тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги ажримнинг кўчирма нусхаси аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
(192-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра келиб тушганда судья ариза ушбу Кодекснинг 189, 190 ва 191-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
(192-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193-модда. Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ушбу Кодексда назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда берилган аризани иш юритишга қабул қилиши ва иш қўзғатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ушбу Кодексда назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани, агар аризага тегишли илтимосномалар илова қилинган, бундай илтимосномаларни ҳал қилиш қонун билан судьянинг ваколатларига берилган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг ушбу Кодексда назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) арз қилинаётган талаб фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
(194-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг иш юритишида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, бундан фуқаролик ишлар бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса, бундан ҳакамлик судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51) суднинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
(194-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 51-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг ушбу моддада назарда тутилган асослар бўйича аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиши судга иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, ажримда судья аризачи қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини кўрсатиши шарт.
(194-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли қарори 12-бандининг биринчи хатбошиси, 15-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
(194-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195-модда. Аризани қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31-боби, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22, 30-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) манфаатдор шахс номидан берилган ариза иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65 — 70-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 129 — 131, 134, 138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2010 йил 14 майдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41) даъвогар (аризачи) судьянинг ушбу Кодекс 192-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса;
(195-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) битта аризада бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса, башарти бу талаблар ўзаро боғлиқ бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса;
(195-модданинг биринчи қисми 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128 — 133-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддатдан олдин ёки қонунда назарда тутилган мол-мулкни (ашёни) аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби бузиб берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 122-моддаси 11-банди, 293-моддаси 8-банди, 327 — 330-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1157-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса.
(195-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 9-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга умумий тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196-модда. Бир нечта талабни бирлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар битта аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197-модда. Судьянинг бир турдаги ишларни бирлаштириш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья мазкур суднинг иш юритишида айни бир тарафлар иштирок этаётган бир турдаги бир нечта иш ёхуд бир шахснинг турли жавобгарларга ёки бир нечта даъвогарнинг айни битта жавобгарга нисбатан аризалари бўйича бир нечта иш мавжудлигини аниқласа, бу ишларни биргаликда кўриш учун битта иш юритишга бирлаштиришга, агар бундай бирлаштириш ишнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишига олиб келса, ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишларни бирлаштириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлаштирилган ишларни кўриш муддати кейинроқ қўзғатилган иш бўйича белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27, 45, 196-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди биринчи, олтинчи хатбошилари, 16-банди биринчи, бешинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198-модда. Бир нечта талабни алоҳида иш юритишга ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аризани кўраётган судья талабларни ажратиб кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, у бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечтасини алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта даъвогар томонидан ёки бир нечта жавобгарга нисбатан талаблар тақдим этилган тақдирда, аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилаётган судья, агар талабларни ажратиб кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, бир ёки бир нечта талабни алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш масаласи бўйича ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратилган талаб бўйича иш кўриш муддати ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27, 196 — 198-моддалари, 204-моддаси биринчи қисми 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди биринчи, олтинчи хатбошилари, 16-банди биринчи, бешинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199-модда. Қарши даъво тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этиш тўғрисидаги умумий қоидалар бўйича амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 37-моддаси, 44-моддаси учинчи қисми, 200-моддаси, 223-моддаси биринчи қисми 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди учиннчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200-модда. Қарши даъвони қабул қилиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья қуйидаги ҳолларда қарши даъвони қабул қилиши шарт, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қарши даъво дастлабки даъвони қоплашга қаратилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарши даъвонинг қаноатлантирилиши дастлабки даъвонинг қаноатлантирилишини бутунлай ёки қисман истисно этса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қарши ва дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғланиш мавжуд бўлса ҳамда уларни биргаликда кўриш низонинг тезроқ ва тўғри кўриб чиқилишига ёрдам берса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 37-моддаси, 44-моддаси учинчи қисми, 199-моддаси, 223-моддаси биринчи қисми 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-боб. Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сон «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201-модда. Ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарганидан сўнг ишни ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида уни суд муҳокамасига тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи фактларни, шунингдек низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларнинг ўз вақтида суд мажлисига тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан зарур бўлган далилларни тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларни яраштириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 202 — 206, 207 — 268-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди биринчи — саккизинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш ариза қабул қилинган ва фуқаролик иши қўзғатилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши керак. Алоҳида ҳолларда, бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига биноан йигирма кунга узайтирилиши мумкин, бундан алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар тўғрисидаги ишлар мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 188, 192, 193-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203-модда. Ишни тайёрлаш тартибида тарафларни сўроқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида судья тарафларни сўроқ қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда судья:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) даъвогарни ўзи арз қилинган талабларнинг моҳияти бўйича сўроқ қилади, ундан жавобгар билдириши мумкин бўлган эътирозларни аниқлайди ва, агар бу зарур бўлса, даъвогарга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади, шунингдек арз қилинган талабларидан воз кечиш ҳуқуқини ҳамда воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ишнинг ҳолатлари бўйича жавобгарни сўроқ қилади, даъвогарнинг талабига қарши унинг қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан тасдиқланиши мумкинлигини аниқлайди, шунингдек жавобгарга даъвогарнинг талабларини тан олиш ёхуд қарши талаблар қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради, алоҳида мураккаб ишлар бўйича эса, жавобгарга иш юзасидан ёзма тушунтиришлар тақдим этишни таклиф қилади. Жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда унинг томонидан ёзма тушунтиришлар ва далиллар тақдим этилмаганлиги ишни ишдаги мавжуд далиллар бўйича кўриш учун тўсқинлик қилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тарафлардан келишув битими ёки медиатив келишув тузиш эҳтимолини аниқлайди ва уларнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради.
(203-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 166, 199-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204-модда. Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ишга учинчи шахсларнинг жалб этилиши ёки киришиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади ва ишда иштирок этишига йўл қўйилган, мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларни ушбу Кодекснинг 203-моддасига мувофиқ сўроқ қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишда прокурорнинг иштирок этиши тўғрисидаги ва суд процессида иштирок этиш учун тегишли давлат бошқаруви органини жалб этиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ташкилотлардан ёки фуқаролардан ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни талаб қилиб олади ёки ишда иштирок этувчи шахсларга судга тақдим этиш учун бу далилларни олишга доир сўровлар беради;
(204-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга бундай суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида бошқа зарур процессуал ҳаракатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари судья томонидан ишда иштирок этувчи шахсларни чақирмаган ҳолда ажрим билан расмийлаштирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 205-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 3-банди..
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205-модда. Ишни суд муҳокамасига тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья иш етарли даражада тайёрланган деб топгач, уни суд мажлисида муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаради ҳамда тарафлар ва суд процессининг бошқа иштирокчиларини ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш юзасидан чоралар кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 201 — 204-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206-модда. Судья ёрдамчисининг (катта ёрдамчисининг) ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ишни суд муҳокамасига тайёрлаш вазифаларини ҳал қилишда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар доирасини аниқлашда ва бошқа шахсларни жалб қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) суд процессини тайёрлашни ва ўтказишни ташкил этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) аризалар ва мурожаатлар, шунингдек кўрилиши кейинга қолдирилган ёки иш юритиш тўхтатиб турилган ишлар ўз вақтида кўрилиши таъминланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тарафлар ва процесснинг бошқа иштирокчиларини ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) судьянинг топшириғига биноан бошқа ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 21-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-боб. Суд муҳокамаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207-модда. Фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай суд томонидан кўрилади ва ҳал қилинади. Бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай биринчи инстанция суди томонидан кўрилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарши даъво берилган иш бўйича ишни кўриш ва ҳал қилиш муддатининг ўтиши асосий даъво бўйича иш суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ишдан ажратилган ишни, шунингдек биргаликда кўриш учун битта иш юритишга бирлаштирилган ишларни кўриш ва ҳал қилиш муддатининг ўтиши ушбу Кодекснинг 197 ва 198-моддаларига мувофиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ажрими устидан шикоят қилинган (протест келтирилган) тақдирда, ишни кўриш ва ҳал этиш муддатининг ўтиши иш юқори инстанция судига юборилган пайтдан эътиборан то у биринчи инстанция судининг иш юритувига келиб тушгунига қадар тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208-модда. Суд мажлиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш муҳокамаси ишда иштирок этувчи шахсларни албатта хабардор қилган ҳолда суднинг очиқ мажлисида ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ суд мажлислари қонунда назарда тутилган ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсларнинг талабига ёки суднинг ташаббусига кўра ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин. Ушбу Кодексда назарда тутилган суднинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида бевосита иштирок этиш оғзаки шаклда ўтказиладиган суд мажлисида иштирок этишга тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ташаббусига кўра ёки суд процесси иштирокчиларининг илтимосномаси билан суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви олиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш зарур бўлган тақдирда, шунингдек суд мажлисида аудио- ёки видеоёзуви воситаларидан фойдаланилганда суд ишда иштирок этувчи шахсларни ва суд процессининг бошқа иштирокчиларини бу ҳақда огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд процесси иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилинишига тарафларнинг розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
(208-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.
(208-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209-модда. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларда видеоконференцалоқани амалга оширишнинг техник имконияти бўлган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар суднинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида бу ҳақда ўзлари илтимоснома берганда ёки суднинг ташаббусига кўра иштирок этиши мумкин. Кўрсатилган шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиши тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга, одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга ва ўз кўмагида ушбу шахслар бундай мажлисда иштирок этиши мумкин бўлган тегишли судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.
(209-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1047-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1047/0233-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.
(209-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1047-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1047/0233-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, шунингдек гувоҳнинг қасамёди аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
(209-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1047-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1047/0233-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-моддаси бешинчи қисми, 71-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210-модда. Суд мажлисини очиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни муҳокама қилиш учун тайинланган вақтда судья мажлис залига киради, суд мажлисини очади ва қайси иш кўрилиши лозимлигини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисида шу суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисида раислик қилувчи (бундан буён матнда раислик қилувчи деб юритилади) суд мажлисини бошқариб, ишнинг барча ҳолатлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона аниқланишини, суд процессининг тарбиявий таъсирини таъминлайди, кўрилаётган ишга алоқаси бўлмаган ҳамма нарсани суд муҳокамасидан четлатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслардан, гувоҳлардан, экспертлардан, мутахассислардан, таржимонлардан бирортаси раислик қилувчининг хатти-ҳаракатларига эътироз билдирган тақдирда, бу эътирозлар суд мажлисининг баённомасига киритилади ва масала суд томонидан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи суд мажлисида тегишли тартибни таъминлаш учун зарур чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212-модда. Суд мажлиси залидаги тартиб
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар мажлис залига кириб келганида ва ундан чиқиб кетаётганида залда ҳозир бўлганларнинг барчаси ўрнидан туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн олти ёшга тўлмаган фуқаролар, агар улар ишда иштирок этувчи шахслар ёки гувоҳлар бўлмаса, суд мажлиси залига қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд жараёни иштирокчилари судга «Ҳурматли суд!» деган сўзлар билан мурожаат қилади. Улар судга ўз тушунтиришлари ва кўрсатувларини, саволларга жавобларини тик туриб беради. Бу қоидадан четга чиқишга фақат раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, шунингдек суд мажлиси залида ҳозир бўлган барча фуқаролар суд мажлисида белгиланган тартибга риоя этиши ва раислик қилувчининг фармойишларига сўзсиз бўйсуниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қабул қилинган суд ҳужжатини суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг барчаси тик туриб эшитади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145, 146, 150-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 23.02.2018 йилдаги «Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213-модда. Суд процесси иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг котиби мазкур иш бўйича чақирилганлардан кимлар келганлигини, келмаганларга суднинг чақирув қоғозлари ёки бошқа хабарномалар топширилган-топширилмаганлигини (етказиб берилганлигини) ва уларнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини судга маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд келганларнинг шахсини аниқлайди, шунингдек мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатини текширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65 — 69, 160, 162-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214-модда. Таржимонга унинг вазифаларини тушунтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи таржимонга унинг вазифаси суд иши юритилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг тушунтиришларини, кўрсатувларини, арзларини, тилни билмайдиган шахсларга эса тушунтиришларнинг, кўрсатувларнинг, арзларнинг, ўқиб эшиттириладиган ҳужжатларнинг мазмунини, шунингдек раислик қилувчининг фармойишларини, иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ва ажримини таржима қилиб беришдан иборат эканлигини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи таржимонни била туриб ёлғон таржима қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215-модда. Гувоҳларни суд мажлиси залидан чиқариб юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳларнинг келган-келмаганлиги текширилгач, улар суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Раислик қилувчи суд томонидан сўроқ қилинган гувоҳлар сўроқ қилинмаган гувоҳлар билан муомалада бўлмаслиги учун чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216-модда. Суд таркибини эълон қилиш ва рад қилиш ҳуқуқини тушунтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи суднинг таркибини эълон қилади, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлисининг котиби сифатида кимлар иштирок этаётганлигини маълум қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг рад қилиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218-модда. Эксперт ҳамда мутахассисга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи эксперт ҳамда мутахассисга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, экспертни била туриб ёлғон хулоса берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219-модда. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаларини ҳал қилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ва ишни муҳокама қилиш билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилганидан кейин суднинг ажрими билан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221-модда. Тарафлар суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаганлигининг оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган тақдирда, агар уларнинг биттасидан ҳам ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилиш тўғрисида ариза тушмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаса, суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фақат даъвогар иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаса, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 122-моддаси 5-банди, 123-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 25-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222-модда. Гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимоннинг суд мажлисига келмаганлиги оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон суд мажлисига келмаган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни келмаган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон йўқлигида кўриш мумкинлиги тўғрисидаги фикрларини эшитади ва суд муҳокамасини давом эттириш ёки иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида ажрим чиқаради. Агар чақирилган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, уларга нисбатан ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. Агар чақирилган гувоҳ иккинчи чақирув бўйича суд мажлисига келмаса, у суднинг ажримига биноан мажбурий тартибда келтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ўзига суд чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ишда иштирок этувчи шахслардан бирор-бири суд мажлисига келмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахслардан бирор-бири суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра суд мажлисига келмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганда, агар улардан бирортасидан ҳам суд муҳокамаси уларнинг иштирокисиз ўтказилиши тўғрисида ариза келиб тушмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни суд мажлисида кўриш имкони бўлмаган бошқа ҳолларда ҳам муҳокамани кейинга қолдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд муҳокамаси уни кейинга қолдириш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган муддатга, суд муҳокамасининг ушбу Кодексда назарда тутилган муддати доирасида кейинга қолдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд иш муҳокамасини кейинга қолдирганда, кейинги суд мажлисининг вақтини белгилайди, бу ҳақда ҳозир бўлган шахсларга имзо қўйдирган ҳолда эълон қилади. Судга келмаган ва суд процессида иштирок этиш учун янгидан жалб қилинадиган шахслар кейинги суд мажлисининг вақти тўғрисида ушбу Кодекснинг 16-бобида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади. Бироқ, агар иш ушбу Кодекснинг 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни жалб қилиш сабабли кейинга қолдирилган бўлса, иш муҳокамаси бошидан бошланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 19-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224-модда. Иш муҳокамаси кейинга қолдирилганида гувоҳларни сўроқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш муҳокамаси кейинга қолдирилган тақдирда, агар суд мажлисида ишда иштирок этувчи барча шахслар ҳозир бўлса ва гувоҳларнинг иккинчи марта келиши қийин бўлса, суд келган гувоҳларни сўроқ қилиши мумкин. Ушбу гувоҳларни кейинги суд мажлисига такроран чақириш фақат зарур ҳоллардагина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225-модда. Ишни мазмунан кўришнинг бошланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни мазмунан кўриш раислик қилувчининг иш тўғрисидаги маърузасидан бошланади. Сўнгра раислик қилувчи даъвогардан ўз талабларини қувватлаш-қувватламаслигини, жавобгардан даъвогарнинг талабларини тан олиш-олмаслигини ва тарафларнинг ишни келишув битими билан тамомлашни исташ-истамаслигини сўрайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226-модда. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши, тарафларнинг келишув битими ёки медиатив келишуви
(226-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлиги, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олганлиги ёки тарафларнинг келишув битими шартлари суд номига йўлланган, ишга қўшиб қўйиладиган ёзма аризаларида ифода этилган бўлиши лозим бўлиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишув судга алоҳида ҳужжат тарзида тақдим этилади ва ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
(226-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилишдан ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлашдан олдин суд даъвогарга ёки тарафларга тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириш оқибатларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш тўғрисида ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақида суд ажрим чиқаради, бир вақтнинг ўзида ушбу ажрим билан иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан жавобгарнинг арз қилинган талабларни тан олиши қабул қилинмаган ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш рад қилинган тақдирда, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва ишни мазмунан кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 44-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмлари, 124-моддаси 2, 3-бандлари, 166 — 169-моддалари, 203-моддаси иккинчи қисми, ЎзбекистонРеспубликаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 16-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш тўғрисида маъруза қилинганидан сўнг суд даъвогар ва унинг тарафида иштирок этаётган учинчи шахснинг, жавобгар ва унинг тарафида иштирок этаётган учинчи шахснинг, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришларини эшитади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза берган прокурор, шунингдек бошқа шахслар арз қилган талаблари бўйича тушунтиришлар бериш ёки уларни асослаш учун биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар бир-бирига саволлар беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёзма тушунтиришлари ва ушбу Кодекснинг 76, 83, 103 ва 104-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан олинган тушунтиришлар ўқиб эшиттирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси биринчи қисми, 39, 40-моддаси биринчи қисми, 43, 48, 49-моддалари, 71-моддаси биринчи қисми, 78-моддаси иккинчи қисми, 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди, 16-банди тўртинчи хатбошиси, 17-банди иккинчи, тўртинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228-модда. Далилларни текшириш тартибини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни сўроқ қилиш ҳамда бошқа далилларни текшириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229-модда. Гувоҳни сўроқ қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир гувоҳ алоҳида сўроқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўроқ қилинмаган гувоҳлар ишни муҳокама қилиш вақтида суд мажлиси залида бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи гувоҳни сўроқ қилишдан олдин унинг шахсини, ёшини, машғулоти турини, ушбу ишга алоқасини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар билан ўзаро муносабатларини аниқлайди, шунингдек уни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради. Шундан кейин раислик қилувчи гувоҳга: «Иш юзасидан ўзимга маълум бўлган барча маълумотларни судга айтиб беришга қасамёд қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни гапириб бераман, ҳақиқатдан ўзга нарсани гапирмайман» деб ошкора қасамёд қилишни таклиф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳдан унга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги тўғрисида тилхат олинади. Қасамёднинг матни ва тилхат суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи гувоҳга иш бўйича шахсан ўзи билган барча маълумотларни судга айтиб беришни таклиф қилади. Шундан сўнг гувоҳга саволлар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳ кимнинг аризаси бўйича чақирилган бўлса, шу шахс ва унинг вакили биринчи бўлиб, кейин эса ишда иштирок этувчи бошқа шахслар гувоҳга саволлар беради. Суднинг ташаббуси билан чақирилган гувоҳга саволларни биринчи бўлиб даъвогар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья (судьялар) гувоҳга у сўроқ қилинаётганида исталган вақтда савол беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўроқ қилинган гувоҳлар ишнинг муҳокамаси тамом бўлгунига қадар суд мажлиси залида қолиши керак. Суд сўроқ қилинган гувоҳлар ишнинг муҳокамаси тамом бўлмасидан олдин суд мажлиси залидан чиқиб кетишига тарафларнинг розилиги билан рухсат бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган тақдирда суд гувоҳни ўша мажлиснинг ўзида ёки келгуси мажлисда такроран сўроқ қилиши, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувларидаги зиддиятларни аниқлаш учун уларни юзлаштириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 56, 57-моддалари, 215, 224, 230 — 232-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230-модда. Гувоҳнинг ёзма хотиралардан фойдаланиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳ кўрсатув беришда унинг кўрсатувлари бирор-бир ҳисоблар ёки хотирада сақлаб қолиш қийин бошқа маълумотлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда ёзма хотиралардан фойдаланиши мумкин. Бу ёзма хотиралар судга ва ишда иштирок этувчи шахсларга кўрсатилади ҳамда суднинг ажрими билан ишга қўшиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳни сўроқ қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳларга иш бўйича ўзлари билган барча маълумотларни рўй-рост айтиб бериши шарт эканлигини тушунтиради, бироқ улар била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн тўрт ёшга тўлмаган гувоҳларни сўроқ қилишда, суд лозим топган тақдирда эса ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган гувоҳларни сўроқ қилишда ҳам мутахассис (педагог) ва, зарур бўлган тақдирда, уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, уларнинг васийлари ва ҳомийлари чақирилади. Мазкур шахслар раислик қилувчининг рухсати билан гувоҳга саволлар бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳни сўроқ қилиш вақтига ишда иштирок этувчи у ёки бу шахс суднинг ажрими билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин. Бу шахс мажлис залига қайтиб кирганидан кейин унга вояга етмаган гувоҳнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиши ва гувоҳга саволлар бериш имконияти тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳ сўроқ қилиб бўлингач, суд мажлиси залидан чиқариб юборилади, бундан суд бу гувоҳнинг мажлис залида бўлишини зарур деб топган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ушбу Кодекснинг 76, 83, 103 ва 104-моддаларида назарда тутилган тартибда гувоҳлардан олинган кўрсатувлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233-модда. Ёзма далилларни текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма далиллар ёки ушбу Кодекснинг 76, 83, 103 ва 104-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган уларни кўздан кечириш баённомалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса, экспертлар, мутахассислар ҳамда гувоҳларга танишиш учун тақдим этилади. Шундан сўнг ишда иштирок этувчи шахслар ушбу далиллар юзасидан тушунтиришлар бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2331-модда. Рақамли далилларни текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли далиллар ёки ушбу Кодекснинг 76, 83, 103 ва 104-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган уларни кўздан кечириш баённомалари суд мажлисида намойиш этилади ёки ўқиб эшиттирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур бўлган ҳолларда эса экспертларга, мутахассисларга хамда гувоҳларга танишиш учун тақдим этилади. Шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар ушбу далиллар юзасидан тушунтиришлар бериши мумкин.
(2331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234-модда. Фуқароларнинг шахсий ёзишмаларини, телеграф хабарлари ва бошқа хабарларни ўқиб эшиттириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ёзишмалари, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сир сақлаш мақсадида уларнинг шахсий ёзишмалари, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлари шу ёзишма, телеграф хабарлари ва бошқа хабарларни ўзаро алмашган шахсларнинг розилиги билан очиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши мумкин. Акс ҳолда бундай ёзишма, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ҳамда текширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-моддаси учинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235-модда. Ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисида арз қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда мавжуд бўлган ҳужжат қалбаки эканлиги тўғрисида арз қилинган тақдирда, бу ҳужжатни тақдим этган шахс уни далиллар қаторидан чиқаришни ва ишни бошқа далиллар асосида ҳал қилишни суддан илтимос қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатни тақдим этган шахс бундай арз билан мурожаат қилмаса ёки ҳужжат суднинг ўз ташаббуси билан талаб қилиб олинган бўлса, ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисида арз қилган шахс ўз даъвосини исботлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236-модда. Ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисидаги аризани текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисидаги аризани текшириш учун суд экспертиза тайинлаши ёки бошқа далиллар талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд ҳужжат қалбаки деган хулосага келса, уни далиллар қаторидан чиқаради. Зарур ҳолларда, суд материалларни прокурорга юборади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 235-моддаси, 275-моддаси бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237-модда. Ашёвий далилларни текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ашёвий далиллар суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса экспертлар, мутахассислар ва гувоҳларга ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига ашёвий далиллар тақдим этилган шахслар кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган у ёки бу ҳолатларга суднинг эътиборини қаратиши мумкин. Бундай арзлар суд мажлиси баённомасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 76, 93, 103, 104 ва 239-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган ашёвий далилларни кўздан кечириш баённомалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар ўз тушунтиришларини бериши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси, 78-моддаси иккинчи қисми, 91 — 94-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238-модда. Аудио ёки видеоёзувни қайта намойиш қилиш ва уларни текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тусга эга бўлган аудио- ёки видеоёзувни қайта намойиш қилиш, шунингдек уларни текшириш чоғида ушбу модданинг қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудио- ёки видеоёзувни қайта намойиш қилиш суд мажлиси залида ёки шу мақсад учун махсус жиҳозланган бошқа хонада, суд мажлиси баённомасида далилларнинг қайта намойиш қилиш манбалари белгилари ва қайта намойиш қилиш вақти кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. Шундан кейин суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг, улар вакилларининг тушунтиришларини эшитади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда, аудио ёки видеоёзувни қайта намойиш қилиш тўлиқ ёки қисман такрорланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудио- ёки видеоёзувдаги мавжуд маълумотларни аниқлаш мақсадида суд томонидан мутахассис жалб этилиши, шунингдек экспертиза тайинланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судга олиб келиш мумкин бўлмаган ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар турган жойида кўздан кечирилади ва текширилади. Кўздан кечиришни жойида ўтказиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
(239-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни жойида кўздан кечириш суднинг бутун таркиби томонидан ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган, зарур ҳолларда эса экспертлар, мутахассислар ва гувоҳларни чақирган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи кўздан кечириш жойига етиб боргач, суд муҳокамаси давом эттирилиши тўғрисида эълон қилади, суд муҳокамаси ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича олиб борилади. Кўздан кечириш натижалари суд мажлиси баённомасига киритилади. Баённомага кўздан кечириш пайтида тузилган ёки текширилган барча режалар, чизмалар, суратлар, ҳисоб-китоблар, ҳужжатларнинг кўздан кечириш вақтида олинган кўчирма нусхалари, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларнинг видеоёзувлари, фотосуратлари, шунингдек эксперт хулосаси ва мутахассис маслаҳати илова қилиниши мумкин.
(239-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 98, 102-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 16-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240-модда. Экспертни сўроқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертнинг хулосаси суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин хулосани тушунтириш ва тўлдириш мақсадида экспертга саволлар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза кимнинг аризаси бўйича тайинланган бўлса, ўша шахс ва унинг вакили биринчи бўлиб, кейин эса ишда иштирок этувчи бошқа шахслар саволлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ташаббуси билан тайинланган экспертга биринчи бўлиб даъвогар саволлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья (судьялар) эксперт сўроқ қилинаётганида унга исталган вақтда саволлар беришга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 58-моддаси, 60-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, 98-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 16-банди тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси еттинчи ва саккизинчи қисмлари, 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарорининг 20-банди иккинчи, учинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241-модда. Мутахассисни сўроқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис томонидан берилган маслаҳатни (тушунтиришни) ойдинлаштириш ва тўлдириш мақсадида суд мажлисида унга саволлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис кимнинг аризаси бўйича чақирилган бўлса, ўша шахс ва унинг вакили биринчи бўлиб, кейин эса ишда иштирок этувчи бошқа шахслар саволлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ташаббуси билан чақирилган мутахассисга биринчи бўлиб даъвогар саволлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья (судьялар) мутахассис сўроқ қилинаётганида унга исталган вақтда саволлар беришга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 61, 102-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 16-банди тўртинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242-модда. Давлат бошқаруви органларининг хулосалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан суд процессида иштирок этиш учун жалб қилинган ёки ўз ташаббуси билан процессга киришган давлат бошқаруви органларининг хулосалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин хулосаларни ойдинлаштириш ва тўлдириш мақсадида суд, ишда иштирок этувчи шахслар мазкур органларнинг вакилларига саволлар бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш бўйича тўпланган барча далиллар текшириб бўлинганидан кейин раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан уларда иш материалларини бирор нарса билан тўлдириш истаги бор-йўқлигини сўрайди. Бундай арзлар бўлмаган тақдирда, раислик қилувчи ишни мазмунан муҳокама қилиш тамом бўлганлигини эълон қилади ва суд суднинг музокараларини эшитишга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244-модда. Суд музокаралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд музокаралари ишда иштирок этувчи шахсларнинг нутқларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд музокаралари иштирокчилари ўз чиқишларида суд томонидан аниқламаган ҳолатларга, шунингдек суд мажлисида текширилмаган далилларга асосланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлаб даъвогар ва унинг вакили, кейин жавобгар ҳамда унинг вакили сўзга чиқади. Бошланган суд процессида низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилган учинчи шахс ва унинг вакили тарафлардан кейин сўзга чиқади. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билдирмаган учинчи шахс ва унинг вакили учинчи шахс ишда қайси даъвогарнинг ёки жавобгарнинг тарафида иштирок этаётган бўлса, шу даъвогардан ёхуд жавобгардан кейин сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган прокурор, шунингдек давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари ёки айрим фуқаролар суд музокараларида биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан суд процессида иштирок қилишга жалб этилган ёки процессга ўз ташаббуси билан киришган давлат бошқаруви органларининг вакиллари суд музокараларида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд музокаралари иштирокчилари бир-бирларига луқма ташлаши мумкин. Охирги луқма ҳуқуқи доимо жавобгар ва унинг вакилига тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245-модда. Прокурор фикри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи прокурор суд музокараларидан кейин низонинг моҳияти бўйича ўз фикрини баён этади, бундан прокурорнинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берган аризаси бўйича қўзғатилган ишлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246-модда. Ишни мазмунан муҳокама қилишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд музокараларини эшитгач, суд иш учун аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текширишни зарур деб топса, у ишни мазмунан муҳокама қилишни тиклаш тўғрисида ажрим чиқаради. Ишни мазмунан муҳокама қилиш тамом бўлганидан кейин суд музокаралари умумий тартибда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд музокараларини эшитганидан кейин суд ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) чиқиб кетади, бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳал қилув қарори имзоланганидан кейин суд мажлиси залига қайтиб киради, бу ерда суднинг ҳал қилув қарорини раислик қилувчи ўқиб эшиттиради. Раислик қилувчи суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушунтиради ҳамда ушбу иш бўйича суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ва адолатли бўлиши керак. У фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланган бўлиши керак.
(249-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори ишнинг суд муҳокамаси тугаганидан кейин дарҳол қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, ўта мураккаб ишлар юзасидан асослантирилган ҳал қилув қарорини тайёрлаш кўпи билан беш кунга кечиктирилиши мумкин, аммо ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини суд ишнинг муҳокамаси тугалланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак. Айни вақтда суд ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан қачон танишиб чиқиши мумкинлигини эълон қилади. Ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми судья томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 247, 248, 250 — 262-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250-модда. Ҳал қилув қарори қабул қилинишининг сир тутилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори судья томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қабул қилинади. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 247, 249-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.12.1996 йилдаги «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги 1/60-сонли қўшма қарорининг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилишда ечиладиган масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётганида далилларга баҳо беради, иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланганлигини ва қандайлари аниқланмаганлигини, бу иш бўйича қандай қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилиши кераклигини ҳамда арз қилинган талаб қаноатлантирилиши лозимлигини ёки лозим эмаслигини аниқлайди.
(251-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд, шунингдек суд харажатларини ҳам тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро этиш муддати ва тартибини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш учун аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарорини қабул қилмасдан, суд муҳокамасини тиклайди, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш эҳтиёжи бўлган ҳолатлар доирасида олиб борилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80, 127, 128. 132, 135, 246, 249, 250, 255-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 16-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 23-банди иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252-модда. Ҳал қилув қарорини баён қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори ишни кўриб чиққан суднинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ёзма шаклда баён этилади ва у томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори бир нусхада тузилади ва иш материалларига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида иш рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган вақт ва жой, ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи, судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми, суд мажлисининг котиби, тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг баён қисми ўзида даъвогарнинг талаби, жавобгарнинг эътирозлари ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришларини акс эттириши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар, суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлиги ҳақидаги хулосалари, суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши керак. Арз қилинган талаб жавобгар томонидан тан олинган тақдирда, асослантирувчи қисмда фақат арз қилинган талабнинг тан олинганлиги ва унинг суд томонидан қабул қилинганлиги кўрсатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 9 ва 15-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суднинг арз қилинган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш тўғрисидаги ёхуд қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосаси бўлиши, суд харажатларини тақсимлаш, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби кўрсатилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 254 — 259-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 16-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилади. Бироқ, агар суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255-модда. Ҳал қилув қарорини ижро этиш тартиби ва муддатини белгилаш, ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳал қилув қарорини ижро этишнинг муайян тартиби ва муддатини белгилаган ёки ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилишини зарур деб топган ёхуд унинг ижросини таъминлашга доир чоралар кўрган ҳолларда, бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 251-моддаси иккинчи қисми, 265 — 269-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 25-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256-модда. Бир нечта даъвогарга ёки бир нечта жавобгарга нисбатан қабул қилинган ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта даъвогарнинг талаблари қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд уларнинг ҳар бирига нисбатан унинг қайси қисми тегишлилигини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта жавобгарга нисбатан талаблар қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгарлар зиммасига улушли ёки солидар жавобгарлик юклатилганлигини кўрсатади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45, 196, 197-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 251, 252-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 251-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
257-модда. Пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида ундирилиши лозим бўлган пул суммаларини ундириш даврини, асосий қарзнинг, зарарларнинг, неустойканинг ҳамда фоизларнинг умумий миқдорини алоҳида-алоҳида аниқлаган ҳолда кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд дастлабки ва қарши даъволарни тўлиқ ёки қисман қаноатлантирган тақдирда ҳал қилув қарорида ўзаро ҳисобга олиш натижасида ундирилиши лозим бўлган суммани кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258-модда. Мол-мулкни ёки унинг қийматини ундириб бериш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мол-мулкни натура тарзида ундириб берган тақдирда ҳал қилув қарорида даъвогарга топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номини, турган жойини, агар ҳал қилув қарорини ижро этиш вақтида ундириб берилган мол-мулк нақд бўлмаса, унинг жавобгардан ундирилиши лозим бўлган қийматини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259-модда. Жавобгар зиммасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатадиган ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд жавобгар зиммасига мол-мулкни ёки пул суммаларини олиб бериш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатишни назарда тутувчи ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида, қарорнинг ўзида, агар жавобгар ҳал қилув қарорини белгиланган муддат ичида бажармаса, даъвогар шу ҳаракатларни жавобгарнинг ҳисобидан амалга оширишга ва зарур харажатларни кейинчалик жавобгардан ундириб олишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин. Агар мазкур ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлса, суд ҳал қилув қарорида уни ижро этиш керак бўлган муддатни белгилаб қўяди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 14-банди саккизинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(260-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261-модда. Ҳал қилув қарори ёзувидаги хатоларни ва аниқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳал қилув қарори ёзувида йўл қўйилган хатоларни ёки очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра тузатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори ёзувида йўл қўйилган хатоларни ёки очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори ёзувидаги хатоларни ёки очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ, бу шахсларнинг келмаганлиги тузатишларни киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорига тузатишлар киритиш ёхуд тузатишлар киритишни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорига тузатишлар киритиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 21 ва 24-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилган суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори чиқариши мумкин, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумманинг миқдорини, олиб берилиши керак бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) арз қилинган талабларнинг бирортаси бўйича ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган ва тушунтиришлар берган бўлсаларда, бироқ бу хусусда ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш кўрсатилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш рад этилган тақдирда, ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқаришни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди биринчи, ўн учинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори ноаниқ бўлса, ишни ҳал қилган суд ўз ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига, шунингдек ҳал қилув қарорини ижро этиш зиммасига юклатилган органлар ва давлат ижрочисининг аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳал қилув қарори ижро этилмаган ва уни мажбурий ижро эттириш мумкин бўлган муддат ўтмаган бўлса, ҳал қилув қарорини тушунтиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ, бу шахсларнинг судга келмаганлиги ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги аризани у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 253-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди биринчи, ўн тўртинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори, агар унинг устидан шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, апелляция шикояти (протести) бериш муддати ўтганидан кейин қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда, ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни апелляция инстанцияси суди кўриб чиққанидан кейин қонуний кучга киради.
(264-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тарафлар ва ишда иштирок этган бошқа шахслар, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари судга ўша асослар бўйича янгидан ўша талабларни арз қилиши, шунингдек суд аниқлаган фактлар ва ҳуқуқий муносабатлар хусусида бошқа процессда низолашиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш судда ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда прокурор ёки давлат бошқаруви органи, ташкилот ёки айрим фуқароларнинг аризаси бўйича бошланган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори иш кимнинг манфаатини кўзлаб қўзғатилган бўлса, ана шу шахс учун мажбурийдир. Агар жавобгардан даврий тўловларни (алиментлар, соғлиққа шикаст етказилганда кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки вафот этганлик билан боғлиқ тўловлар ва ҳоказо) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тўловларнинг миқдорига ёки муддатини белгилашга таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарса, ҳар бир тараф янгидан ариза бериш йўли билан тўловларнинг миқдори ва муддатини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
265-модда. Ҳал қилув қарорини ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро этилади, бундан дарҳол ижро этиш ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлинмасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) судда ишни муҳокама қилиш вақтида жавобгар даъвони бутунлай ёки қисман тан олганлигига қараб, тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган талаблар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисми, 226-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 25-банди, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 30, 65, 72-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қуйидаги: ҳал қилув қарорлари бутунлай ёки қисман дарҳол ижро этилишига йўл қўйиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) даъвогар ва жавобгар чиқарилган ҳал қилув қарорига ҳамда унинг дарҳол ижро этилишига рози бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) муаллифнинг интеллектуал фаолияти натижаларидан фойдаланганлик учун унга ҳақ ундириб бериш тўғрисидаги ҳал қилув қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) алоҳида ҳолатлар натижасида ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ундирувчи учун кўп зарар келтириши мумкин бўлган ёки ижро этиш мумкин бўлмай қолган барча бошқа ишлар бўйича.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264 — 266, 268, 446-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 11.09.1998 йилдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 29-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 11.12.2013 йилдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 24-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарори 25-бандининг иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилган тақдирда, тарафларнинг розилиги суд мажлисининг баённомасига киритилади. Агар тарафларнинг розилиги суд номига юборилган ёзма аризаларда баён этилган бўлса, бу аризалар ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилганида суд даъвогардан суднинг қарори бекор қилинган тақдирда, ҳал қилув қарорининг қайтарма ижросини таъминлашни талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти бериш (протест келтириш) муддати ичида ҳал қилув қарори чиқарилганидан сўнг ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйиш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ ушбу шахсларнинг келмаганлиги дарҳол ижро этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш тўғрисидаги масала бўйича суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган хусусий шикоят (протест) бу ажримнинг ижросини тўхтатмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди биринчи, ўн бешинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
268-модда. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарҳол ижро этиш натижасида мол-мулкнинг ҳолати ўзгариб, ҳал қилув қарори бекор қилинган тақдирда, мол-мулкни илгариги ҳолатига келтириш мумкин бўлмаса ёки жуда қийин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни бинодан кўчириш тўғрисидаги ишлар бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
269-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини ушбу Кодекснинг V бўлимида белгиланган қоидалар бўйича таъминлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса у электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд ҳужжатининг кўчирма нусхасини бошқа шахсларга ҳам юборади.
(270-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231-боб. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни юритиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2701-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўриш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2702-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан даъво аризаси билан судга мурожаат этиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризаси фуқаронинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида унга маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисида даъво аризаси беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2703-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризасининг шакли ҳамда мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризаси ушбу Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво аризасида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг номи ёки низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) низолашилаётган қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, низолашилаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) даъвогарнинг фикрига кўра, низолашилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли бузилаётган ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) даъвогарнинг фикрига кўра, низолашилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қайси қонунчиликка зид бўлса, ўша қонунчилик;
(2703-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) даъвогарнинг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2704-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд низолашилаётган қарорнинг ёки унинг айрим қисмларининг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини, низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёхуд низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган-бузмаганлигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2705-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунчиликка зид эканлигини ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас деб ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
(2705-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг номи ёки ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, низолашилаётган қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, низолашилаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) низолашилаётган қарорнинг тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб ёки ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунга хилоф деб топилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) суд харажатларининг тақсимланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ҳақиқий эмас деб, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, суд тегишли корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёки мансабдор шахснинг зиммасига қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд даъвогарнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг йўл қўйилган бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш мажбуриятини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2705-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232-боб. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни юритишнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2706-модда. Даъво аризасини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2707-модда. Даъво аризасининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси ушбу Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 189 ва2708-моддаларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризаси ушбу Кодекснинг 195-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ даъвогарга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қонунчилик талаблари бузилганлиги тўғрисида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан тузилган далолатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонун бузилишларини ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2709-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш судья даъво аризасини иш юритувига қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27010-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу Кодекснинг 253, 255 ва 256-моддаларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қайтарилаётган ер участкасининг майдони ва жойлашган жойи (манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер участкаси тасарруфига қайтарилаётган давлат органи кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу Кодекснинг 253, 255 ва 256-моддаларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг манзили ва тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) бузилиши лозим бўлган иморат кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъво аризасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш тўғрисидаги ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш ҳақидаги талаблар биргаликда билдирилган бўлиб, бу талаблар қаноатлантирилган тақдирда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
(232-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-боб. Биринчи инстанция судининг ажримлари
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271-модда. Суд ажримини чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ушбу Кодекснинг 19, 250 ва 252-моддаларида белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этишда суд ўз жойида ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ажримлар чиқарилиши билан дарҳол ўқиб эшиттирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси биринчи, еттинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272-модда. Ажримнинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(272-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суднинг номи, судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми, суд мажлисининг котиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишда иштирок этувчи шахслар, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек солиқ тўловчи қарздор юридик шахснинг идентификация рақами;
(272-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) низо предмети ва ажрим билан ҳал қилинадиган масаланинг моҳияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суднинг хулосасига олиб келган асослар ва суд амал қилган қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар;
(272-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ўз жойида чиқариладиган ажрим ушбу модданинг 4, 5 ва 6-бандларида санаб ўтилган маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажримнинг ёзувидаги хатолар ва аниқ кўриниб турган арифметик хатолар ушбу Кодекснинг 261-моддасида назарда тутилган тартибда тузатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 271-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 4, 5-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273-модда. Ажримнинг кўчирма нусхаларини тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажрим алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқарилган ҳолларда, унинг кўчирма нусхалари тарафларга, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга, шунингдек у дахлдор бўлган ўзга шахсларга ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
274-модда. Ажримни ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ажрими, агар қонунда ёки суд томонидан бошқа муддат белгиланган бўлмаса, дарҳол ижро этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
(275-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
(275-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.
(275-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг хусусий ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд ишни кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 236-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарори 13-банди, 15-бандининг биринчи, йигирманчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-боб. Суд баённомалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276-модда. Баённома юритиш шартлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир суд мажлиси тўғрисида, шунингдек суд мажлиси залидан ташқарида қилинган ҳар бир алоҳида процессуал ҳаракат тўғрисида баённома тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 5-моддаси бешинчи қисми, 239-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорининг 16-бандининг иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277-модда. Баённома мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлиси баённомасида иш муҳокамасининг ёки алоҳида процессуал ҳаракатларни амалга оширишнинг барча муҳим жиҳатлари акс эттирилиши керак. Суд мажлиси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) суд мажлиси бўлиб ўтган йил, ой, кун ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суд мажлиси бошланган ва тамомланган вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишни кўраётган суднинг номи, судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ҳамда суд мажлисининг котиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ишнинг номи ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва одил судловга кўмаклашаётган шахсларнинг келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) суднинг тарафлар ва процесснинг бошқа иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ушбу модданинг 5-бандида кўрсатилган шахсларга суд чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномалар топширилганлиги тўғрисидаги ҳамда улар суд мажлисига келмаганлигининг сабаблари ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) раислик қилувчининг барча фармойишлари ва суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) чиқмасдан чиқарган ажримлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) судга тақдим этилган барча ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг ёзма хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари тўғрисидаги маълумотлар;
(277-модда биринчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари, мутахассисларнинг тушунтиришлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни кўздан кечиришга оид маълумотлар;
(277-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) суд музокараларининг мазмуни ва прокурорнинг фикри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори ўқиб эшиттирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлиси баённомасида бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасига суд мажлисида ёзиб олиш техника воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг баённомаси аудио- ва видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда тўхтовсиз ёзиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудио- ва видеоёзув сақланаётган электрон ёки бошқа манбалар суд мажлиси баённомасига ёки алоҳида процессуал ҳаракатларни бажариш ҳақидаги баённомага қўшиб қўйилади, унга тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганлардан ташқари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган суднинг номи ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этувчи шахслар ва суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган, судга келган суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказилишига кўмаклашаётган суднинг ва ишни кўраётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 208, 209, 276, 278-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.05.2018 йилдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278-модда. Баённома тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённома суд мажлиси котиби томонидан суд мажлисининг ўзида ёки суд мажлиси залидан ташқарида алоҳида процессуал ҳаракат бажарилганида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзлари иш учун аҳамиятга эга деб ҳисобланган ҳолатларни баённомага киритиш тўғрисида илтимосномалар беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ўзлари қўйган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечганлиги ҳақидаги, қўйилган талабларни тан олиши, ишни келишув битими ёки медиатив келишув билан тамомлаш тўғрисидаги аризалари баённомага киритилади. Баённома суд мажлиси тамом бўлганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганидан кейин кечи билан уч кунда раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланиши керак. Киритилган барча ўзгаришлар, тузатишлар, қўшимчалар баённомада изоҳланиши керак.
(278-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 5-моддаси бешинчи қисми, 81-моддаси учинчи қисми, 98-моддаси иккинчи қисми, 211-моддаси учинчи қисми, 217-моддаси, 226-моддаси биринчи қисми, 277-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.05.2018 йилдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг баённомаси билан танишиб чиқишга ва унда йўл қўйилган хатоликларни ёки унинг тўлиқ эмаслигини у имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида кўрсатиб, баённома юзасидан ёзма равишда фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомага доир берилган фикр-мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқади ва у ушбу фикрларга қўшилган тақдирда, бу фикр-мулоҳазаларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ҳамда уларни суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи берилган фикр-мулоҳазаларга қўшилмаса, улар суд мажлисида кўриб чиқилади. Берилган фикр-мулоҳазалар барча ҳолларда ҳам ишга қўшиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомага доир фикр-мулоҳазалар улар топширилган кундан эътиборан етти кун ичида ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда кўриб чиқилиши керак. Бироқ, ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлиги баённома юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд процесси иштирокчилари суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви билан танишиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувлари кўчирма нусхаси суд процесси иштирокчиларига ишни кўрган суднинг рухсати билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251-боб. Соддалаштирилган тартибда иш юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2791-модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидаларига кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2792-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан юз бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса эллик бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
(2792-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-1142-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида қуйидаги ҳолатлар белгиланадиган бўлса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши лозим бўлмаган қарши даъво берилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтиш тўғрисидаги ажримда умумий тартибга ўтиш учун асослар кўрсатилади. Ажрим чиқарилганидан кейин ишни кўриш бошидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш муддати ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2793-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2794-модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар тақдим этиши зарурлигини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ажрим билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини дарҳол почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасига доир ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар томонидан даъво аризасига доир ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган иш аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2795-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига кўра бериладиган ижро варақаси асосида ижро этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган қоидаларга асосан апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(251-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-боб. Сиртдан иш юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280-модда. Сиртдан иш юритиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган, келмаганлигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида хабар бермаган ва ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида сўрамаган тақдирда, агар даъвогар бунга эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Ишни бундай тартибда кўриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида ишда маълумот бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда бир нечта жавобгар иштирок этган ва суд мажлисига барча жавобгарлар келмаган тақдирда, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 156, 158 — 162, 213, 281 — 292-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.05.2018 йилдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 25-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281-модда. Судга келган тарафнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд мажлисига келган даъвогар ишни жавобгар иштирокисиз сиртдан иш юритиш тартибида кўришга рози бўлмаса, суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради ва келмаган жавобгарга янги суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида такроран хабар юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига такроран келмаса, суд даъвогарнинг фикридан қатъи назар, ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282-модда. Сиртдан иш юритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилганида суд ишдаги мавжуд далилларни текшириш билан кифояланади, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва илтимосларини эътиборга олиб, ҳал қилув қарори чиқаради, бу ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси, даъво талаблари миқдори ўзгартирилганда суд мазкур суд мажлисида ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўришга ҳақли эмас. Бу ҳолда ишни кўриш даъво аризасини даъво предмети ёки асоси, даъво талаблари миқдори ўзгартирилган ҳолда жавобгарга топшириш учун кейинга қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд мажлисига келмаган жавобгардан ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза келиб тушса, иш сиртдан иш юритиш тартибида эмас, умумий тартибда кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмуни ушбу Кодекс 253-моддасининг қоидалари билан белгиланади. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза бериш муддати ва тартиби кўрсатилган бўлиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 19-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса у электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
(284-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 26-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 287 — 291-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(285-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) суд мажлисига узрли сабабларга кўра келмаганликдан далолат берувчи ҳолатларнинг рўйхати ва уларни тасдиқловчи далиллар, шунингдек сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далиллар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ариза берувчи жавобгарнинг илтимоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно. Ариза учун давлат божи тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287-модда. Суднинг аризани қабул қилганидан кейинги ҳаракатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади, уларга ушбу ариза ва унга илова қилинган материалларнинг кўчирма нусхаларини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288-модда. Аризани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза у келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани кўриб чиқиб, ажрим чиқаради. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги ёки сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289-модда. Суднинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиб, ўзининг ажрими билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризани қаноатлантирмай қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни илгариги таркибдаги ёки бошқа таркибдаги суд томонидан мазмунан кўриб чиқишни тиклашга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 260, 283, 286, 290, 291-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 16-банди биринчи, ўн бешинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда суд тарафнинг суд мажлисига келмаганлигига узрли сабаблар борлигини ва бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш имконияти бўлмаганлигини ҳамда тараф сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далилларни тақдим қилаётганлигини аниқласа, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриб чиқиш тикланиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 280, 282-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.05.2018 йилдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 25-банди тўртинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291-модда. Ишни кўриб чиқишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори ушбу қарорни қабул қилган суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ишни мазмунан кўриб чиқиш тикланади ва мазкур Кодексда назарда тутилган қоидалар асосида олиб борилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 2-кичик бўлими (Даъво ишини юритиш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, иш янгидан кўриб чиқилганда қабул қилинган ҳал қилув қарори сиртдан қабул қилинган деб тан олинмайди. Жавобгар бу ҳал қилув қарори сиртдан қабул қилинган қарор сифатида қайта кўриб чиқилишини сўраб, ариза беришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қонуний кучи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 264-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси биринчи қисми 2-банди, 37-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
294-модда. Алоҳида юритиладиган ишларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 293-моддасида санаб ўтилган ишлар судларда ушбу Кодекснинг 27 — 37-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1 — 16, 297, 302, 308, 313, 318, 322, 325, 329, 337, 338, 342-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-боб. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295-модда. Суд томонидан кўриб чиқиладиган, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) шахсларнинг қариндошлик алоқалари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 7, 8-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 9, 10-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишни ва ўлимни қайд этилганлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 11, 12-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатда никоҳ муносабатларида бўлганлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 13-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (бундан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки идентификацияловчи ID-картасидаги ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;
(295-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 14, 15, 16-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) бахтсиз ҳодиса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 17-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 18-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 19-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қонунчиликда уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам белгилаши мумкин.
(295-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёхуд йўқотилган ҳужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина суд ушбу фактларни аниқлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-модда. Ариза бериш ва унинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича ариза аризачи яшаб турган жойдаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада муайян фактни аниқлаш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек аризачининг тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслигини ёхуд йўқолган ҳужжатларни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллар келтирилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 1-банди, 295-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 3 — 5-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297-модда. Факт аниқланганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарорида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлиги кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида қайд этилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларнинг аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмаганда, ана шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1991 йилдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори 22-банди.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.05.00.00 Ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шакллари / 04.05.02.00 Ўғил қилиб олиш (қиз қилиб олиш)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-боб. Фарзандликка олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
298-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишни истовчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судларига беради.
(298-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси биринчи қисми, 293-моддаси 2-банди, Ўзбекистон Респпубликаси Оила Кодексининг 151-моддаси иккинчи, учинчи қисмлари, 1611-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 2— 4-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299-модда. Аризанинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300-модда. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳда турган шахслар (шахс) томонидан фарзандликка олинганда — фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинганда — бошқасининг розилиги. Агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳда турмаган шахс томонидан фарзандликка олинганда — фарзандликка олувчи паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг кўчирма нусхаси ва никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
(300-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасаларидан, шунингдек ОИТСга қарши кураш марказидан маълумотномалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжат, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 154-моддасининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки бошқа даромад манбалари ҳақидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг розилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олинаётган бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олинишига, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Агар ушбу модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган бўлса, легализация қилиниши ёки апостиль қўйилиши ҳамда таржима қилинган бўлиши тўғрисидаги талаблар ушбу ҳужжатга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек фарзандликка олувчилар қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат (бола Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинаётганда — ушбу шахслар қайси давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, ўша давлат) ваколатли органининг уларнинг яшаш шароитлари ҳақидаги ва фарзандликка олувчи бўла олиш имкониятлари тўғрисидаги хулосаси, тегишли давлат ваколатли органининг фарзандликка олинаётган боланинг ушбу давлатга кириши ва мазкур давлат ҳудудида доимий яшаши учун рухсатномаси, фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурияти илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган фарзандликка олувчи шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлашда ажрим чиқаради, унга кўра фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига фарзандликка олишнинг асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг энг устун манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида судга хулоса тақдим этиш мажбурияти юкланади.
(301-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик ва ҳомийлик органининг фарзандликка олишнинг асосли эканлиги тўғрисидаги ва фарзандликка олинаётган боланинг энг устун манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
(301-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойи ёки фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тузилган фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномаси. Фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномасида бошқа маълумотлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152-моддасида назарда тутилган фарзандликка олиш учун тўсиқлар борлиги ёки йўқлиги кўрсатилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олишга, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола ота-онасининг (отасининг ёки онасининг) унинг фарзандликка олинишига розилиги, ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда эса ота-она қонуний вакилларининг ҳам розилиги, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қариндошлари бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинганда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ва фарзандликка олишга номзодларни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасида фарзандликка олинаётган бола тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбияга олиш ёки боланинг қариндошлари томонидан, ушбу қариндошларнинг фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар, фарзандликка олиниши имконияти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа давлат фуқароси бўлган болани ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олишда васийлик ва ҳомийлик органининг фарзандликка олиш асосли эканлиги тўғрисидаги ва фарзандликка олинаётган боланинг энг устун манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат илова қилиниши керак.
(301-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда, суд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ҳам талаб қилиб олиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 201, 202, 204-моддалари, Ўзбекистон Респпубликаси Оила кодексининг 155-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 5-банди, 6-банди учинчи хатбошиси, 10-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302-модда. Ишни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органларининг вакиллари, шунингдек прокурор албатта иштирок этган ҳолда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, суд фарзандликка олинаётган боланинг ота-онасини (отасини ёки онасини), унинг қариндошларини ва бошқа манфаатдор шахсларни, шунингдек ўн ёшга тўлган боланинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни суднинг ёпиқ мажлисида кўриб чиқади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-моддаси иккинчи қисми, 225, 233-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 6, 7-бандлари, 9-банди учинчи хатбошиси, 12, 14-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишни мазмунан кўриб чиқиб, фарзандликка олиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида ёхуд уни қаноатлантиришни бутунлай ёки қисман рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинган боланинг туғилганлигини қайд этиш дафтарига ўзгартиришлар киритиш учун зарур бўлган фарзандликка олинган ва фарзандликка олувчилар (олувчи) ҳақидаги барча маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинаётганда унинг энг устун манфаатларини кўзлаб, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг хоҳишига кўра ёки агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг хоҳишига кўра, шунингдек агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки она ота-онасининг (буванинг ёки бувининг) илтимосига кўра суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорида фарзандликка олинган боланинг отаси ёки онаси билан ёхуд вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошлари билан ҳуқуқий муносабатлари сақланиб қолиши кўрсатиб ўтилади.
(303-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, фарзандликка олувчилар (олувчи) ва фарзандликка олинаётган боланинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари фарзандликка олинган боланинг туғилганлигини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартишлар киритилган кундан эътиборан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирма нусхасини фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253-моддалари, Ўзбекистон Респпубликаси Оила кодексининг 164-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-банди иккинчи хатбошиси, 13, 23-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш даъво ишларини юритиш тартибида ҳамда оила тўғрисидаги қонунчиликда кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилади.
(304-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 303-моддаси, Ўзбекистон Респпубликаси Оила кодексининг 169 — 172-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-банди биринчи хатбошиси, 25 — 30-бандлари, 32-банди иккинчи хатбошиси.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.07.00 Фуқарони бедарак йўқолган деб тан олиш ва ўлган деб эълон қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-боб. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305-модда. Ариза бериш ва унинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахс томондан бедарак йўқолган фуқаронинг охирги маълум бўлган яшаш жойидаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга қонунчиликда белгиланган муддатлар ўтганидан сўнг киришади.
(305-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки уни вафот этган деб эълон қилиш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек фуқаронинг бедарак йўқолганлигини тасдиқлайдиган ёхуд бедарак йўқолган шахсга ўлим хавфини солган ёки у муайян бахтсиз воқеа туфайли ҳалок бўлган деб тахмин қилишга асос бўладиган ҳолатлар баён қилиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 3-банди, Ўзбекистон Респпубликаси Фуқаролик кодекси 33, 36, 1170-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлашда бедарак йўқолган шахс тўғрисида кимлар (қариндош-уруғлари, бирга ишловчилар ва бошқалар) маълумот бера олиши мумкинлигини аниқлайди, шунингдек бедарак йўқолганнинг маълум бўлган сўнгги яшаш жойи ва иш жойидаги тегишли ташкилотлардан (ички ишлар органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан) бедарак йўқолган шахс тўғрисида бор маълумотларни сўраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья аризани қабул қилиб олгач, айни вақтда васийлик ва ҳомийлик органига бедарак йўқолганнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек уни бошқариш учун шахсни тайинлашни таклиф қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бедарак йўқолган шахснинг мол-мулки турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органининг бу мулкка нисбатан бошқарувчи тайинлаши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарига мазкур фуқарони вафот этган деб ёзиб қўйиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309-модда. Бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келиши ёки унинг турган жойи аниқланиши оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турган жойи аниқланган тақдирда, суд ўзининг илгариги ҳал қилув қарорини янги ҳал қилув қарори билан бекор қилади. Янги ҳал қилув қарори тегишинча мол-мулкка нисбатан бошқарувни ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги фуқаронинг вафотига доир ёзувни бекор қилиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-боб. Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган аризалар бўйича қўзғатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 4-банди, Ўзбекистон Респпубликаси Фуқаролик кодексининг 30, 31-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси ўн еттинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311-модда. Аризанинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги аризада спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилувчи шахс ўз оиласини моддий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўяётганлигидан далолат берувчи ҳолатлар баён этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризада шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги), шунинг оқибатида у ўз хатти-ҳаракатларини англай олмаслигидан ёки бошқара олмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар баён қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья аризани олгач, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида фуқаронинг руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд бўлса, унинг руҳий аҳволини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизасини тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро суд-психиатрия экспертизасини ўтишдан бош тортганда суд уни мажбурий тарзда экспертизага юбориш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313-модда. Ишни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ишни албатта мазкур фуқаронинг, прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўради. Агар фуқаро суд мажлисига келмаса, ушбу Кодекс 186-моддасининг қоидалари қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишни прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқади. Иши кўриб чиқилаётган фуқаро, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 50, 225, 245, 233, 240-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси ўн учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори васийлик ва ҳомийлик органининг муомала лаёқати чекланган шахсга ҳомий тайинлаши, муомалага лаёқатсиз шахсга эса, васий тайинлаши учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топганда суд ҳал қилув қарори кучга кирганидан сўнг уч кун ичида бу ҳақда мазкур шахс яшаб турган жойдаги ҳомийлик ва васийлик органига хабар қилади ва унинг устидан ҳомий ёки васий тайинлаш учун ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби 7-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, суд фуқаронинг ўзи, унинг ҳомийси, шунингдек ушбу Кодекснинг 310-моддасида санаб ўтилган ташкилотлар ва шахслар берган аризага биноан фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, суд васий, шунингдек ушбу Кодекснинг 310-моддасида санаб ўтилган ташкилотлар ва шахслар берган аризага биноан, суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига асосланиб, соғайган фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади.
(315-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 314-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 173-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси учинчи қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316-модда. Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишларни юритиш билан боғлиқ суд харажатлари аризачидан ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд ариза фуқаронинг оила аъзолари томонидан инсофсизлик қилиб, асоссиз равишда фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомала лаёқатидан маҳрум этиш мақсадида атайлаб берилган деб топса, суд харажатларини оила аъзоларидан ундиради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 127-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-боб. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ариза судга шахс ётган психиатрия муассасаси томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилган аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани қабул қилиш билан бир пайтда аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 йилдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сонли қарори 1 — 5-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318-модда. Ишни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги иш суд томонидан стационарга ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили ва стационарга ётқизишнинг асослилиги тўғрисида хулоса берган комиссия таркибидаги шифокор психиатр, прокурор, шунингдек шахс ётган психиатрия муассасаси вакили иштирокида ўн кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисига психиатрия муассасаси вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 50, 225, 233, 240, 245, 317, 319-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 йилдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сонли қарори 6-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тегишинча шахсни психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш учун асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253, 317, 318-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 йилдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сонли қарорининг 6-банди еттинчи хатбошиси, 13-банди тўртинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-боб. Шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ариза судга мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган ёки унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ариза мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасаси жойлашган ердаги ёки унинг яшаш (турган) жойидаги судда кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 6-банди, 321 — 323-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 11.05.2001 йилдаги «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 121-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 йилдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сонли қарорининг 7, 9, 10-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321-модда. Аризанинг мазмуни ва уни бериш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахснинг даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида берилади. Хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 11.05.2001 йилдаги «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 121-моддаси иккинчи қисми, 122-моддаси учинчи, тўртинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 йилдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сонли қарори 7-банди иккинчи хатбошиси, 10, 11-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322-модда. Ишни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги иш сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисида ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақида ариза берилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда суд томонидан мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасасининг вакили — тиббий комиссияси аъзоси, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг вакили, шунингдек прокурор иштирокида кўриб чиқилади. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, иши судда кўриб чиқилаётган шахс, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сил касаллигига қарши кураш муассасаси вакилининг — тиббий комиссияси аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг суд мажлисига узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд бу шахсларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 50, 225, 233, 240, 245-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 йилдаги «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 14-сонли қарори 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни тегишинча сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш учун асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253, 320 — 322-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 11.05.2001 йилдаги «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 121-моддаси биринчи қисми, 123-моддаси.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўзи яшаб турган жойдаги судга ўзини тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(324-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилишни рад этганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлганда вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза суд томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325-модда. Ишни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги иш суд томонидан аризачи, унинг ота-онаси (улардан бири) ёки фарзандликка олувчилар (олувчи) ёки ҳомий, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳамда прокурор иштирокида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326-модда. Суднинг вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги ариза юзасидан ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги аризани мазмунан кўриб чиқиб, уни қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза қаноатлантирилган тақдирда, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан тўлиқ муомалага лаёқатли (эмансипация қилинган) деб эълон қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонуни 12-моддаси ўн бешинчи хатбошиси, 28-моддаси иккинчи қисми биринчи, еттинчи хатбошилари, Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Низомнинг 32, 33-бандлари, 102-банди биринчи, еттинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-боб. Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза давлат мол-мулкини бошқариш ваколатига эга орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан мол-мулк (ашё) турган жойдаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада қайси мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш кераклиги кўрсатилган бўлиши, шунингдек мол-мулк (ашё) эгасини аниқлашнинг имкони йўқлигини ёхуд мол-мулк (ашё) мулкдор томонидан унга нисбатан мулк ҳуқуқини сақлаб қолиш ниятисиз қолдирганлигини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
328-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлашда мол-мулк (ашё) кимга тегишли эканлиги тўғрисида маълумот бериши мумкин бўлган шахсларни (мол-мулкнинг (ашёнинг) мулкдорлари, унга амалда эгалик қилиб турганлар, қўшнилар ва бошқаларни) аниқлайди, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан мол-мулкка доир мавжуд маълумотларни сўрайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
330-модда. Суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мол-мулкни (ашёни) мулкдори йўқ ёки мулкдори номаълум ёхуд мол-мулк (ашё) мулкдор томонидан унга нисбатан мулк ҳуқуқини сақлаб қолиш ниятисиз қолдирилган деб топса, мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ва уни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтказиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-боб. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юритиш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331-модда. Ариза бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса жойлашган ҳудуддаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада ҳужжат қандай вазиятда йўқолганлиги, тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассасанинг, ҳужжатнинг номи кўрсатилган бўлиши, ҳужжатнинг алоҳида белгилари ва йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги илтимос баён қилиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 293-моддаси 9-банди, 332 — 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 1, 2, 5, 8-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332-модда. Судьянинг аризани қабул қилганидан кейинги ҳаракатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья аризани қабул қилганидан кейин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг ҳисобидан оммавий ахборот воситаларида эълон чиқариш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассасанинг йўқолган ҳужжат бўйича тўловларни амалга оширишини ва пул беришини иш судда кўрилгунига қадар тақиқлаш ҳақида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ажримининг кўчирма нусхаси ҳужжатни берган муассасага юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажрим чиқариш рад этилганлиги устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333-модда. Эълоннинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳужжатнинг номи ва фарқловчи белгилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ҳужжатни сақловчига оммавий ахборот воситаларида эълон чиққан кундан эътиборан уч ой муддат ичида ўзининг мазкур ҳужжатга бўлган ҳуқуқлари ҳақида судга арз қилиши тўғрисидаги таклиф.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 6-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334-модда. Ҳужжатни сақловчининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ҳужжатни сақловчи ажрим чиқарган судга оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддат ўтгунига қадар ўзининг ҳужжатга бўлган ҳуқуқлари ҳақида ариза бериши ва бунда ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 7-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335-модда. Судьянинг ҳужжатни сақловчидан ариза тушганидан кейинги ҳаракатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддат ўтгунига қадар судга ҳужжатни сақловчидан ариза тушган тақдирда, судья ажрим чиқариб, унда ҳужжати йўқолганлиги ҳақида ариза берган шахсга ҳужжатни олиб қўйиш тўғрисида ҳужжатни сақловчига нисбатан умумий тартибда даъво тақдим этиш учун муддат беради ва бу ҳақда ҳужжатни сақловчини хабардор қилади. Бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарорининг 7-банди иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336-модда. Ҳужжатни сақловчига нисбатан даъво тақдим этмаслик оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аризачи оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддат ўтгунига қадар ҳужжатни сақловчига нисбатан даъво тақдим этмаса, судья ушбу Кодекснинг 332-моддасига мувофиқ кўрилган чоралар ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида ажрим чиқаради ва ҳужжат берган муассасани бу ҳақда хабардор қилади. Ҳужжатни сақловчи бундай чоралар кўрилиши натижасида ўзига етказилган зарарни аризачидан ундириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
337-модда. Ишни кўриб чиқишга тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддат ўтгунига қадар ҳужжатни сақловчидан ариза келиб тушмаса, суд ишни кўриб чиқишга тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш кўриб чиқиладиган кун тўғрисида аризачи ҳам, ҳужжатни берган муассаса ҳам хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 225, 233, 240-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338-модда. Ишни ҳал қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриб чиққач, суд ҳал қилув қарори чиқаради. Суд аризани қаноатлантирган тақдирда ҳал қилув қарорида тақдим этувчига деб берилган йўқолган ҳужжат ҳақиқий эмаслигини кўрсатади. Бу ҳал қилув қарори аризачига омонатни ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжат ўрнига янгисини бериш учун асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 249, 251, 253-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 9 — 11-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339-модда. Ҳужжатни сақловчининг асоссиз бойиш тўғрисида даъво тақдим этиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзининг ушбу ҳужжатга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида бирор сабаб билан ўз вақтида арз қилмаган ҳужжатни сақловчи йўқолган ҳужжат ўрнига янгисини олиш ҳуқуқи берилган шахсга нисбатан асоссиз бойиш тўғрисида даъво тақдим этиши мумкин. Бундай даъво ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейингина судга тақдим этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 331 — 338-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги 56-сонли «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-боб. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
340-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган суд ишини юритиш суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг аризасига биноан, шунингдек суднинг ташаббусига кўра тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган суд ишини юритиш тўлиқ ёки унинг суд фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади. Суднинг ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими, агар улар иш юзасидан чиқарилган бўлса, тикланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод этилади. Била туриб ёлғон ариза берилганда суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза ишни кўриб чиққан судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада ишга доир батафсил маълумотлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачида сақланиб қолган ва ишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, башарти улар белгиланган тартибда тасдиқланмаган бўлса ҳам, аризага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда ишнинг сақланиб қолган қисмларидан, суд ишини юритиш йўқолгунига қадар ушбу ишдан фуқаролар ва ташкилотларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларидан, шунингдек ишга дахлдор бўлган бошқа ҳужжатлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд процессуал ҳаракатларни бажариш чоғида ҳозир бўлган шахсларни, зарур ҳолларда эса, йўқолган суд ишини кўриб чиққан суд таркибига кирган шахсларни ҳам гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича суднинг ҳал қилув қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг йўқолган ҳал қилув қарорини ёки иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримни тиклаш ҳақидаги ҳал қилув қарорида суд тикланаётган суд ҳужжатининг мазмуни судга тақдим этилган ва йўқолган иш бўйича суд процессининг барча иштирокчилари иштирокида суд мажлисида текширилган қандай аниқ маълумотлар асосида аниқланган деб ҳисоблаши кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида, шунингдек қандай далиллар суд томонидан текширилганлиги ва йўқолган суд ишини юритиш бўйича қандай процессуал ҳаракатлар содир этилганлиги исботланганлиги ҳақидаги суднинг хулосалари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўпланган материаллар йўқолган суд ишини юритишни аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, иш юритишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш унинг сақланиш муддати билан чегараланмайди. Бироқ йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза билан уни ижро этиш мақсадида мурожаат қилинган, бу вақтга келиб ижро варақасини ижрога қаратиш муддати ўтган ва у суд томонидан тикланмайдиган бўлса ҳам суд иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш билан боғлиқ бўлган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.05.00 Фуқаролик процессида чет эл фуқаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-кичик бўлим. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ бўлган ишларни, шунингдек медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
(4-кичик бўлим номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ бўлган ишларни юритишнинг умумий қоидалари
(38-боб номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346-модда. Суд томонидан кўриб чиқиладиган, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқиладиган, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишлар жумласига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39-боби (349 — 353 моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш ҳақидаги аризалар бўйича ишлар киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 40-боби (354 — 358 моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ушбу Кодекснинг 346-моддасида санаб ўтилган ишларни ушбу Кодекснинг 38 — 40-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан бирга фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида фуқаролик ишлари бўйича судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза бериш йўли билан низолашиши мумкин.
(349-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганлиги ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан иш юритишни фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан низо бўйича иш юритиш тугаллангунига қадар тўхтатиб туради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 346-моддаси 1-банди, 350 — 353-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида берилади ва ҳал қилув қарори юзасидан низолашаётган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган фуқаролик ишлари бўйича суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, унинг жойлашган ери;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарорини олган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб ва мазкур қарор қандай асослар бўйича низолашилаётганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
(350-модданинг тўртинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза жавобгарлар сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга фуқаролик ишлари бўйича судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 349-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича суд ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан бундай аризани қабул қилишни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага ушбу модда тўртинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмаган тақдирда, мазкур ҳужжатлар суд томонидан уларни сақлаётган шахсдан талаб қилиб олинади.
(350-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни ҳакамлик муҳокамаси тарафининг илтимосномасига биноан суд муҳокамасига тайёрлаётганда ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича судда низолашилаётган ишнинг материалларини ҳакамлик судидан ушбу Кодексда далилларни талаб қилиб олиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан талаб қилиб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ушбу Кодекснинг 352-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан бекор қилиниши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳакамлик битимининг қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳакамлик суди таркибининг ёки ҳакамлик муҳокамасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида зарур тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори суд томонидан бекор қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353-модда. Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича ажрими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга кўра ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёки ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарори тўғрисидаги ва мазкур қарор қабул қилинган жой ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ёхуд аризачининг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этишга доир кўрсатма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битими ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёхуд унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги ёинки низо ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлиши мумкин эмаслиги оқибатида фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан судга мурожаат этиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддаси.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.05.00 Фуқаролик процессида чет эл фуқаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бобда белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалари фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздор яшайдиган жойдаги ёки турган жойдаги ёхуд, агар қарздор яшайдиган жой ёки турган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган ердаги фуқаролик ишлари бўйича судга берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 346-моддаси 2-банди, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 49 — 50-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида берилади ва ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига қабул қилинган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган фуқаролик ишлари бўйича суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган ери;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ариза билан мурожаат этган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзили ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
(355-модданинг тўртинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздорларнинг сонига қараб кўчирма нусхалар билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 354-моддасида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича суд ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича бундай аризани қабул қилишни рад этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 51-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ишни ҳакамлик муҳокамаси тарафининг илтимосномасига биноан ижро варақаси сўралаётган иш материалларини ҳакамлик судидан ушбу Кодексда далилларни талаб қилиб олиш учун назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилиб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида зарур тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 357-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун фуқаролик ишлари бўйича судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 349-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган фуқаролик ишлари бўйича суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22-боби, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 52-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар мавжуд бўлган қисми учун ижро варақаси беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳакамлик суди таркибининг ёки ҳакамлик муҳокамасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида зарур тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси суд ёки иқтисодий суд томонидан тўхтатиб турилганлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни 53-моддаси.
LexUZ шарҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358-модда. Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳакамлик битимининг ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёхуд унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича тўхтамлар мавжудлиги ёинки низо ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлиши мумкин эмаслиги оқибатида фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўлиқ ёки қисман рад этилган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401-боб. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3581-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган тарафнинг аризасига биноан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф яшайдиган жойдаги ёки турган жойдаги ёхуд, агар медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф яшайдиган жой ёки турган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3582-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) медиатив келишув тузган тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) медиатив келишувнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) белгиланган тартибда ҳамда миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тарафларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишув тузган тарафнинг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 3581-моддасида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, судья бундай аризани ушбу Кодекснинг 195-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3583-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд медиатив келишув тузган тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 3584-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини ёхуд бажарилмаганлигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни тузишга сабаб бўлган низони мазмунан кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3584-модда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
медиатив келишув қонунчиликка зид бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
медиатив келишувнинг ижро этилиши талаб қилинаётган шартлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилган бўлса, бундан ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилган ва тикланган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш рад этилган бўлса, медиатив келишувни тузган тарафлар бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судга мурожаат этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3585-модда. Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза бўйича ажрими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ушбу Кодексда ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга кўра ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) медиатив келишув тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
(401-боб Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.09.00 (Кучини йукотган) Фуқаролик процессида чет эл фуқаролари, ташкилотлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ИШТИРОКИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359-модда. Чет эл фуқаролари ва ташкилотларининг фуқаролик процессуал ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва улар фуқаролик процессуал ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва улар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва ташкилотларининг фуқаролик процессуал ҳуқуқларининг махсус чекланишига йўл қўйилган давлатларнинг фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавоб тариқасидаги чекловлар белгиланиши мумкин.
(359-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360-модда. Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик процессуал ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва улар фуқаролик процессуал ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361-модда. Чет эл фуқаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этаётган низолар, шунингдек лоақал биттаси чет элда яшаб турган тарафлар ўртасидаги низолар бўйича фуқаролик ишлари Ўзбекистон Республикаси судларининг судловига тегишли бўлиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этаётган низолар, шунингдек лоақал биттаси чет элда яшаб турган тарафлар ўртасидаги низолар бўйича фуқаролик ишлари Ўзбекистон Республикаси судларининг судловига тегишли бўлиши, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекс билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362-модда. Чет давлатларга нисбатан даъволар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатга нисбатан даъво тақдим этилишига, даъвонинг таъминланишига ва ундирувнинг чет давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги мол-мулкига қаратилишига фақат тегишли давлатнинг ваколатли органлари розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик вакиллари ҳамда уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиаллари фақат Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки халқаро ҳуқуқ нормалари билан белгиланадиган доирадагина Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг юрисдикциясида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363-модда. Чет давлат судларининг судга доир топшириқларини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси судларининг чет давлат судларига топшириқлар билан мурожаат қилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси судлари чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни (чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни топшириш, тарафлар ва гувоҳларни сўроқ қилиш, экспертиза ўтказиш, жойида кўздан кечириш ва ҳоказо) бажариш тўғрисида белгиланган тартибда берган топшириқларини ижро этади. Бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) топшириқни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказса ёки қонунчиликнинг асосий принципларига зид бўлса;
(363-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) топшириқни ижро этиш суднинг ваколати доирасига кирмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида ижро этилади.
(363-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси судлари чет давлат судларига айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида топшириқлар билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси судларининг чет давлат судлари билан алоқада бўлиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланади.
(363-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 103, 104-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-боб. Чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ҳамда ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364-модда. Чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорлари, агар бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса, тан олинади ҳамда ижрога қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судларининг фуқаролик ишлари юзасидан ҳал қилув қарорлари, жиноят ишлари бўйича чиқарилган ҳукмларининг жиноят оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга оид қисми, шунингдек чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) фуқаролик низолари бўйича чиқарган ҳал қилув қарорлари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан тан олиниши ҳамда ижрога қаратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судларининг ёки чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарори, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил муддат ичида мажбурий ижрога қаратилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси биринчи қисми 5-банди, 365 — 372-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, 7-моддаси биринчи қисми 3-банди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 10.06.1958 йилдаги «Чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида»ги Конвенцияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
365-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза ҳал қилув қарори фойдасига чиқарилган низо тарафи (бундан буён матнда ундирувчи деб юритилади) томонидан қарздорнинг яшаш жойидаги ёки турган жойидаги судга, агар яшаш жойи ва турган жойи номаълум бўлса, унинг мулки турган жойдаги судга берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси биринчи қисми 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) номи ва жойлашган ери;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ундирувчи эътироф этилишини ва ижро этилишини илтимос қилаётган чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарори ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисида ундирувчининг илтимосномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада ундирувчининг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилган бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза ундирувчиларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ундирувчи тан олиниши ва ижрога қаратилишини илтимос қилаётган ҳал қилув қарорининг чет давлат ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кирганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжат, агар бу қарор матнининг ўзидан келиб чиқмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳал қилув қарори илгари тегишли чет давлат ҳудудида ижро этилган бўлса, унинг ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳал қилув қарори ўз зарарига чиқарилган ва процессда иштирок этмаган тараф ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида ҳамда тегишли тарзда хабардор қилинганлигига оид ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида давлат божини ва почта харажатларини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмаган бўлса, давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
(367-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) мазкур модданинг 1 — 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилига қилинган, белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 365, 366, 368, 369-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий Хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал этишда ариза ушбу Кодекснинг 366, 367-моддалари талаблари бузилган ҳолда берилганлигини аниқласа, аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни ундирувчига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажрим, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ундирувчига ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ундирувчи судга умумий тартибда янгидан ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза, агар Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмайдиган муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган шахсларнинг судга келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани кўриб чиқишда судга тақдим этилган, арз қилинган талабларни ва билдирилган эътирозларни асословчи далилларни текшириш йўли билан ҳолатларни аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд аризани кўриб чиқишда чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
370-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман рад этади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳудудида ҳал қилув қарори қабул қилинган давлатнинг қонунига биноан у қонуний кучга кирмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳал қилув қарори ўз зарарига қабул қилинган тараф ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида ҳамда белгиланган тартибда хабардор қилинмаган ёки бошқа сабабларга кўра судга ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга ёки қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судининг мутлақ ваколатига тегишли бўлса;
(370-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикаси судининг айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низога доир иш мавжуд бўлиб, у юзасидан иш юритиш чет давлат судида ишни юритиш қўзғатилганидан олдин қўзғатилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш муддати ўтган бўлиб, бу муддат суд томонидан тикланмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) тараф низонинг ваколати бўлмаган чет давлат суди томонидан ҳал этилганлигини исботловчи далилни тақдим этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ҳал қилув қарори чет давлатнинг ваколатли органи томонидан бекор қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикасининг чет давлат суди ёки чет давлат ҳакамлик суди (арбитражи) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш билан боғлиқ халқаро шартномалари иштирокчиси бўлмаган чет давлат суди томонидан чиқарилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказса ёки қонунчиликнинг асосий принципларига зид бўлса.
(370-модда биринчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам рад этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича суд ажрими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ушбу Кодекснинг 24-бобида белгиланган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича суд ажримида, шунингдек қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) номи ва жойлашган ери;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундирувчининг ва қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ундирувчи тан олиниши ва ижрога қаратилишини сўраётган ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги ёхуд уни эътироф этишни ва ижро этишни рад қилиш тўғрисидаги кўрсатма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги суд ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 364-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси биринчи қисми 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372-модда. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида ажрим чиқарган суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
(372-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида»ги 1958 йил 10 июндаги Конвенцияси.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(43-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3721-модда. Суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юзасидан текширув қўзғатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юзасидан текширув:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти ёки апелляция протести бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ажрими устидан берилган хусусий шикоят ёки хусусий протест бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти ёки кассация протести бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ажрими устидан берилган хусусий шикоят ёки хусусий протест бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан, шунингдек мазкур суд ҳужжатларини кўриб чиққан апелляция ёки кассация инстанцияси судининг, тегишли тафтиш инстанцияси судининг ажрими, қарори устидан берилган тафтиш шикояти ёки тафтиш протести бўйича қўзғатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3722-модда. Суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини апелляция, кассация ва тафтиш тартибида бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) суд ҳужжатида баён этилган суд хулосаларининг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) билдирилган талаб бўйича суд томонидан суд ҳужжатининг қабул қилинмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масаланинг ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда ажримнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 138 — 141-моддаларида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3723-модда. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланилган деб ҳисобланади, агар суд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қўлланилиши лозим бўлган қонунни ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини қўлламаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қўлланилмаслиги лозим бўлган қонунни ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини қўллаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қонунни ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини нотўғри талқин қилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3724-модда. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина суднинг ҳал қилув қарорини, ажримини, қарорини бекор қилинишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) иш суд томонидан ғайриқонуний таркибда ёки тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўрилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) иш суд томонидан суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахслардан бирор-бири йўқлигида кўрилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) иш кўрилаётганида суд ишлари юритиладиган тилга доир қоидалар бузилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суднинг ҳал қилув қарорини, ажримини, қарорини чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ишни кўрган ва ҳал қилган судьялардан (судьядан) бошқа судьялар (судья) томонидан имзоланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) суд мажлиси баённомаси имзоланмаган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳам бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди хулосага келишига асос бўлган сабаблар ҳамда суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига ҳавола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ажримнинг, қарорнинг хулоса қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд шикоятни (протестни) рад қилган тақдирда ўз ажримида, қарорида қайси сабабларга кўра шикоятдаги (протестдаги) важлар нотўғри деб ёки суд ҳужжатини бекор қилиш ёхуд ўзгартириш учун асос бўлмайди деб топилганлигини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг ажрими, қарори қабул қилинганидан кейин дарҳол қонуний кучга киради.
(43-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжати устидан апелляция протести келтиришга ҳақли.
(383-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди — ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўриб чиқади.
(384-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
385-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни қабул қилган судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини қабул қилган суд апелляция шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
(385-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, шунингдек ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкин.
(3851-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган муддат, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрли деб топилган бўлса, апелляция шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
(3851-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатларини қабул қилган суд;
(386-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Апелляция протестини прокурор ёки унинг ўринбосари келтиради ва имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятида (протестида) шикоятни (протестни) берган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 383-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни 33, 34, 35, 36-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда — уни имзолашга бўлган ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) судга ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган апелляция шикояти (протести) мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, судья апелляция шикояти (протести) бераётган шахснинг зиммасига апелляция шикоятига (протестига) илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор иштирокисиз кўриб чиқилган иш бўйича апелляция протестига ушбу Кодекс 383-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мазкур протестни келтириш учун асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади. Бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
(387-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва судга тақдим этишда унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.
(387-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
388-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш, қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишга қабул қилиш масаласи апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш, қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
(388-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2024 йил 25 мартдаги 9-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) апелляция шикоятига давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) апелляция шикояти (протести) суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) ҳақида ариза тушган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) берган шахс судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
(389-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) апелляция шикоятидан (протестидан) уни берган шахс воз кечганлиги (уни чақириб олганлиги) сабабли апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3892-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя этилган ҳолда берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш бўйича суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни апелляция инстанциясида кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишнинг апелляция тартибида кўрилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, апелляция шикояти (протести) уни бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолда берилган ва мазкур муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, апелляция инстанцияси суди (судьяси) биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини апелляция инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туради, бундан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоятнинг (протестнинг) имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолат бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3895-модда. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у иш юритишга хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) апелляция шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у иш юритишга хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) апелляция шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги ариза апелляция шикоятини берган шахсдан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) протестни чақириб олиш тўғрисидаги ариза протест келтирган прокурордан ёки юқори турувчи прокурордан апелляция протести иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ишда тараф бўлган юридик шахс апелляция шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар тугатилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ишда тараф бўлган фуқаро апелляция шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
(3891 — 3895-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд процессида апелляция шикояти берган тараф томонида иштирок этаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилиши мумкин. Мазкур шахслар келтирилган апелляция протестига ҳам қўшилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятга (протестга) қўшилиш ҳақида ариза берилганда давлат божи ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
391-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан тушунтириш бериш (эътироз билдириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришлар (эътирозлар) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахслар сонига қараб мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) мустасно. Суд тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади).
(392-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
393-модда. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти берган шахс апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятдан воз кечилганда ва протест қайтариб олинган тақдирда, апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради ҳамда унга кўра апелляция тартибида иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) рад этилганлиги (қайтариб олинганлиги) сабабли мазкур шикоят (протест) бўйича апелляция тартибида иш юритишнинг тугатилиши, агар тегишли суд қарори устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа апелляция шикоятларини (протестини) кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 385 — 387-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
394-модда. Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти (протести) берилгандан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида апелляция инстанцияси судига тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш муҳокамаси давомида даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечса, жавобгар билдирилган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузса, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилганида ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаганида чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд бошқа бировнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлса, суд воз кечишни қабул қилмайди ёхуд тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни апелляция тартибида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
(395-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, шунингдек ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
(395-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси судида суд муҳокамаси мазкур моддада белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган қоидалар бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси судининг мажлисида раислик қилувчи ушбу Кодекснинг 211 ва 212-моддаларига амал қилган ҳолда, суд мажлисида тегишли тартибни таъминлашга доир зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи суд мажлисини очади ва кимнинг шикояти (протести) бўйича ҳамда қайси суднинг ҳал қилув қарори устидан қандай иш кўрилишини эълон қилади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг қайси бири келмаганлигини, келмаганлик сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини аниқлайди, судга келганларнинг шахсини аниқлайди, шунингдек мансабдор шахсларнинг ва вакилларнинг ваколатларини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлисининг котиби, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон сифатида кимлар иштирок этаётганлигини эълон қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг рад қилишга доир ҳуқуқларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган рад қилишлар ушбу Кодекснинг 4-бобида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ишда иштирок этувчи шахсларнинг бирор-бири суд мажлисига келмаган тақдирда, суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишнинг муҳокамасига тўсқинлик қилмайди. Бироқ суд бундай ҳолларда ҳам судга келмаганлик сабабларини узрли деб топиб, ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурорнинг ёки адвокатнинг судга узрли сабабларсиз келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, бу ҳақда тегишли юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция инстанциясида ишнинг муҳокамаси билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича илтимосномалари ва аризалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари эшитилгандан кейин суд томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маърузачи ишнинг ҳолатларини, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мазмунини, апелляция шикоятида (протестида) келтирилган важларни ва улар юзасидан берилган тушунтиришларни (эътирозларни), янги далилларнинг мазмунини, шунингдек суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш учун суд кўриши зарур бўлган бошқа маълумотларни баён қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузасидан кейин суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитади, бу шахслар апелляция шикоятида (протестида) кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳам ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлаб апелляция шикояти берган шахс ва унинг вакили ёки, агар иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят қилинган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар улар суднинг ҳужжати устидан шикоят қилмаган бўлса, апелляция инстанцияси судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан сўнг прокурор суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги тўғрисида фикрини баён этади, бундан прокурорнинг протести бўйича қайта кўрилаётган суд ҳужжатлари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор фикри эшитилгандан сўнг апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрилгандан сўнг дарҳол чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, асослантирилган ажримни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ ажримнинг хулоса қисмини суд апелляция муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг маслаҳатлашуви, ажрим чиқариш ва уни ўқиб эшиттириш ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 3724-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
(399-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: ушбу Кодекснинг 397-моддаси ўн саккизинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги 9-сонли «Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 36-банди.
(3991-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон)
(3992-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон)
(3993-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон)
(3994-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) бериш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар биринчи инстанция судининг ажримлари устидан суд томонидан ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция инстанцияси судига қуйидаги ҳолларда суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция судининг бошқа ажримлари устидан хусусий шикоят (протест) берилмайди, бироқ бундай ажримларга қарши эътирозлар апелляция шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4-моддаси биринчи қисми тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 3, 15, 16-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401-модда. Хусусий шикоятлар (протестлар) бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шикоятлар (протестлар) ушбу бобда белгиланган тартибда берилади ва кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят қилинганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
(402-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4021-модда. Биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ажримлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун ушбу бобда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(4021-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
403-модда. Кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно, суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан кассация шикояти бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан кассация протести келтиришга ҳақли.
(403-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди — ҳудудий ҳарбий судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўриб чиқади.
(404-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни қабул қилган судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини қабул қилган суд кассация шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
(405-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 403, 406, 407-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги 9-сонли «Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 5-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4051-модда. Кассация шикояти (протести) бериш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра кассация инстанция судининг судьяси томонидан, агар илтимоснома кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
(4051-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатини қабул қилган суд;
(406-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация протести протест келтирган прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган бўлиши керак.
(406-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятида (протестида) шикоятни (протестни) берган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4-моддаси биринчи қисми тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни 34, 35, 36-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятига қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кассация шикояти вакил томонидан имзоланган ҳолларда, уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган кассация шикояти (протести) мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, судья кассация шикояти (протести) берган шахс зиммасига кассация шикоятига (протестига) илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурорнинг иштирокисиз кўрилган иш бўйича кассация протестига ушбу Кодекс 403-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мазкур протестни келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
(407-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан кассация шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.
(407-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ушбу Кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича кассация протести келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
(4071-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4072-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш, қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишга қабул қилиш масаласи кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш, қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
(4072-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кассация шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кассация шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) кассация шикояти (протести) суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) кассация шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоят (протест) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
(4073-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) кассация шикоятидан (протестидан) уни берган шахс воз кечганлиги (уни чақириб олганлиги) сабабли кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
(4074-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4075-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кассация инстанциясида кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишнинг кассация тартибида кўрилишига тўсқинлик қилмайди.
(4075-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туради, бундан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
(4076-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(4077-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан кейин кассация шикоятининг (протестининг) имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолат бартараф этилганидан кейин кассация шикояти (протести) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4079-модда. Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у иш юритишга хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса;
(4079-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у иш юритишга хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) кассация шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги ариза кассация шикоятини берган шахсдан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) протестни чақириб олиш тўғрисидаги ариза протест келтирган прокурордан ёки юқори турувчи прокурордан кассация протести иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ишда тараф бўлган юридик шахс кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар тугатилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ишда тараф бўлган фуқаро кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
(4078 ва 4079-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(408-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(409-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд процессида кассация шикояти берган тараф томонида иштирок этаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилиши мумкин. Мазкур шахслар келтирилган кассация протестига ҳам қўшилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятга (протестга) қўшилиш ҳақида ариза берилганда давлат божи ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
411-модда. Кассация шикояти (протести) юзасидан тушунтиришлар бериш (эътирозлар билдириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришлар (эътирозлар) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) мустасно. Тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) кўчирма нусхаларини суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(412-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятдан воз кечилган ва протест чақириб олинган тақдирда, кассация инстанцияси суди ажрим чиқариб, кассация тартибида иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикоятидан (протестидан) воз кечилганлиги (унинг чақириб олинганлиги) сабабли у бўйича иш юритувнинг тугатилиши, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
(413-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
414-модда. Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти ёки протести берилганидан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида кассация инстанцияси судига топширилиши керак. Агар ишнинг муҳокамаси вақтида даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечса, жавобгар билдирилган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузса, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши қабул қилинган ёки тарафларнинг келишув битими тасдиқланган тақдирда кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд бошқа бировнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган бўлса, суд воз кечишни қабул қилмайди ёки тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этади ҳамда ишни кассация тартибида кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация шикояти (протести) уни иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
(415-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатини ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.
(415-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни кассация тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. Суд янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.
(416-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация тартибида иш ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўрилади.
(417-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
418-модда. Кассация инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди иш юритишни ушбу Кодекснинг 10-бобида назарда тутилган тартибда тўхтатади.
(418-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар иш судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилган бўлса, ҳал қилув қарорини, ажримни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 3724-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
(419-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4191-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) бериш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар апелляция тартибида кўриб чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация инстанцияси судига қуйидаги ҳолларда суднинг ҳал қилув қароридан ушбу Кодекснинг 405-моддасида белгиланган тартибда алоҳида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция судининг бошқа ажримлари устидан хусусий шикоят (протест) берилмайди, бироқ бундай ажримларга қарши эътирозлар кассация шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.
(4191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4192-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят қилинганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассация инстанцияси суди хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ажримни бекор қилишга ва даъво аризани (аризани), ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
(4192-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4193-модда. Биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) мазкур бобда биринчи инстанция судининг ажримлари устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) учун назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(4193-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(420-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(421-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(46-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-боб. Суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш бўйича иш юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4194-модда. Тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан қуйидагилар томонидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахсларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари.
(4194-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан, шунингдек ушбу судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанцияси бўйича қабул қилинган ҳамда апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатларига асосан протест келтириши мумкин.
(4194-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси — ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори — прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатига асосан тафтиш тартибида протест келтириши мумкин.
(4194-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжатлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди — ҳудудий ҳарбий судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжатлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилган тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган суд ҳужжатлари устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан келтирилган протести Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4196-модда. Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш тартиби ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган шикоят (протест) мазкур судлар номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда шикоятни (протестни) ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибидаги протести бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан ажрим чиқарилгунига қадар ўтган тақдирда, шикоят (протест) кассация инстанцияси суди томонидан ажрим қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида ажрим чиқарилгунига қадар ўтган тақдирда, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича ажрим қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 4194-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар мурожаат қилган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича ажрим қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд (судья) томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатини қабул қилган суд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги протест уни келтирган прокурор томонидан имзоланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) шикоятни (протестни) берган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича тафтиш тартибидаги протестга ушбу Кодекс 4194-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг протест келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
(4198-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, судья тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс зиммасига шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш тўғрисидаги, шунингдек апелляция ёки кассация ва тафтиш шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш тўғрисидаги ажримлари устидан тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қайтарилган ариза, шикоят (протест) ва судга уларни тақдим этиш чоғида унга қўшиб берилган ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4199-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қабул қилиш тўғрисидаги масала судья томонидан якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида ёки қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 4197-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 4198-моддасининг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тафтиш тартибидаги шикоятга давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу Кодекс 4196-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41911-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўраётган суд томонидан илгари тафтиш тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) шикоятдан уни берган шахс воз кечганлиги, протест чақириб олинганлиги сабабли шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мавжуд бўлса, бундан Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг шикоятдан воз кечилганлиги, протест чақириб олинганлиги сабабли тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилган шикоят (протест) мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41912-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) суднинг иш юритишига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) кўриб чиқиш учун суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни тафтиш инстанциясида кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишнинг тафтиш тартибида кўрилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41913-модда. Суд ҳужжатларининг ижросини тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, тафтиш инстанцияси суди (судьяси) суд ҳужжатларининг ижросини тафтиш инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида тафтиш шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41914-модда. Ишни талаб қилиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишни тегишли суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекснинг 4194-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ўз ваколатлари доирасида ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
(41914-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41915-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекснинг 4194 — 4198-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан унга илова қилинган материаллар асосида, зарур бўлган ҳолларда эса ишни талаб қилиб олиб ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 41910-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 41911-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш асослари мавжуд бўлмаса, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ёки тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги ажрим шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, иш талаб қилиб олинган тақдирда эса икки ойдан кечиктирмай чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш ҳақидаги ёки уни иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахснинг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41916-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) устидан шикоят қилинаётган суд ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш сабаблари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари судьянинг тафтиш тартибидаги шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида шикоят берган шахснинг аризасига кўра бекор қилишга ва ишни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41917-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги ажрим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) устидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) суд ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суд ҳужжатлари қабул қилинган иш мазмунининг қисқача баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш сабаблари ва асослари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан иш кўриладиган вақт ва жой.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги протест келиб тушган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси ўзи чиқарган ажрим билан бирга тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41918-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги кўрсатилган шахсларнинг келмаганлиги ишнинг тафтиш тартибида кўрилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўрилганда, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги ишнинг кўрилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоятнинг (протестнинг) имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолат бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41920-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига эса Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) шикоят (протест) ушбу суд томонидан тафтиш тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги ариза шикоятни берган шахсдан шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) протестни чақириб олиш тўғрисидаги ариза протест келтирган прокурордан ёки юқори турувчи прокурордан протест иш юритишга қабул қилинганидан кейин келиб тушган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш тартибида шикоят (протест) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд процессида тафтиш тартибида шикоят берган шахс томонида иштирок этаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилиши мумкин. Мазкур шахслар тафтиш тартибида келтирилган протестга ҳам қўшилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятга (протестга) қўшилиш ҳақида ариза берилганда давлат божи ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41922-модда. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан тушунтиришлар бериш (эътирозлар билдириш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришларни (эътирозларни) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) мустасно. Тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) кўчирма нусхаларини суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41923-модда. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибида шикоят берган шахс тафтиш инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятдан воз кечилган ва протест чақириб олинган тақдирда, тафтиш инстанцияси суди ажрим чиқариб, шикоят (протест) бўйича тафтиш тартибида иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятдан воз кечилганлиги, протест чақириб олинганлиги сабабли у бўйича иш юритувнинг тугатилиши, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41924-модда. Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибида шикоят (протест) берилганидан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида тафтиш инстанцияси судига топширилиши керак. Агар ишнинг муҳокамаси вақтида даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечса, жавобгар билдирилган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузса, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин ишда иштирок этувчи шахсларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши қабул қилинган ёки тарафларнинг келишув битими тасдиқланган тақдирда тафтиш инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд бошқа бировнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган бўлса, суд воз кечишни қабул қилмайди ёки тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этади ҳамда ишни тафтиш тартибида кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан у кўриб чиқиш учун ўтказилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибидаги протест Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан у Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига келиб тушган кундан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибида иш ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўришда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори якуний ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди ажримининг, қарорининг кўчирма нусхаси ишни кўришда иштирок этган шахсларга ушбу Кодекснинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ишни тафтиш тартибида кўраётганида суд ҳужжатларининг қонунийлигини, асослилигини ва адолатлилигини текширади. Суд янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ушбу Кодекс 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 3724-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси судининг ажримида, қарорида баён қилинган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, айрим бир далилларнинг бошқаларидан устунлиги ҳақидаги, иш янгидан кўрилган тақдирда қандай қарор чиқарилиши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.
(46-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-боб. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
437-модда. Янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки далиллар;
(437-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган ёхуд адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг ёки қарорининг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа орган қарорининг бекор қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу ҳал қилув қарорини чиқарган суд томонидан янгидан кўрилади. Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судларининг қайси ажримлари ва қарорлари бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган ёхуд янги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, ўша қарорлар ва ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш суд ҳужжатини ўзгартирган ёки янги ҳал қилув қарори қабул қилган суд томонидан амалга оширилади.
(438-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажрим ёки қарорни қайта кўриш ҳақидаги ариза ҳал қилув қарорини, ажримни ёхуд қарорни чиқарган судга ишда иштирок этган шахслар томонидан берилади. Ишда иштирок этувчи шахслар бундай аризани ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар маълум бўлган кундан эътиборан уч ой муддат ичида бериши мумкин.
(439-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза билан мурожаат этган шахснинг илтимосномасига кўра, ўтказиб юборилган аризани бериш муддати, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
440-модда. Ариза бериш муддатини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза бериш муддати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Кодекс 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар очилган кундан эътиборан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Кодекс 437-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кундан эътиборан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Кодекс 437-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — қайта кўрилаётган ҳал қилув қарорига, ажримга ёки қарорга асос бўлган ҳукмга, ҳал қилув қарорига, ажримга ёхуд қарорга мазмунан қарама-қарши бўлган суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан ёхуд бошқа органнинг ана шундай қарори чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
441-модда. Аризанинг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза судга ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида берилади. Ариза уни бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ариза берилаётган суднинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (номи), уларнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи, ишнинг рақами, суд ҳужжати қабул қилинган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) аризачининг фикрига кўра, суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлаётган янги очилган ҳолатлар, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ариза бераётган шахснинг талаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
(441-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, вакилнинг уни имзолашга бўлган ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
442-модда. Аризани кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриш тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда суд мажлисида, аризачини ва ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
443-модда. Суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги ажрим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб, уни қаноатлантиради ва ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни бекор қилади ёхуд ишни қайта кўришни рад қилади. Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга тилхат олиб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
444-модда. Суднинг ажрими устидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шикоятда (протестда) хусусий шикоят (протест) берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 443-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 35-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарори 15-банди ўн тўққизинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
445-модда. Суд ҳужжатларини қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, иш суд томонидан умумий асосларда кўрилади.
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БЎЛИМ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ИЖРОСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатлари улар қонуний кучга киргандан кейин ижрога қаратилади, бундан унинг қонунчиликда белгиланган тартибда дарҳол ижро этилиши ҳоллари мустасно.
(446-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг мажбурий ижроси, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 170, 178 — 180, 255, 265, 270-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
447-модда. Ижро варақаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақаси суд томонидан берилган, ундирувчининг суд ҳужжатини мажбурий ижро этишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун — қарздор жисмоний шахснинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи, шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), мавжуд бўлган тақдирда — ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
(447-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суд ҳужжатининг қарор қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) суд ҳужжати кучга кирган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ижро варақаси берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатига асосан бериладиган ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади ва QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади. Бунда агар суд ҳужжатига асосан берилган ижро варақаси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлса ёки ундирувчининг илтимосномасига кўра у суднинг муҳри ва судьянинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклида берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин.
(447-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
448-модда. Ижро варақаси бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир суд ҳужжати бўйича битта ижро варақаси берилади. Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир нечта ундирувчининг фойдасига амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёхуд ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта жавобгардан пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида жавобгарларнинг сони бўйича бир нечта ижро варақаси берилади. Бунда, агар солидар жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва солидар жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгарларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақаси суд ҳужжатини қабул қилган суд томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақаси ундирувчига берилади ёки суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг беш кун ичида ундирувчининг илтимосномасига кўра давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади, бундан суд ҳужжати чиқарилиши биланоқ ижро варақаси берилиб, дарҳол ижро этиладиган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақаси ундирувчи жисмоний шахсларга электрон ҳужжат тарзида, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали — мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ижро варақаси унга қоғоз шаклида берилади.
(448-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 446, 447-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
449-модда. Суд томонидан ижро варақасини юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят содир қилиш натижасида етказилган зарарни ундириш, алиментларни ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчи вафот этганлиги натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходим билан меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёхуд ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда ёки суднинг ишга тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини бажармаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслардан пул суммаларини ундириш, давлат даромадига пул маблағларини ундириш ҳолларида суд ўз ташаббусига кўра ижро варақасини ижро этиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фойдасига мулкий ундирувлар бўйича ижро варақаси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч иш куни ичида суд томонидан қарздорнинг жойлашган еридаги давлат ижрочисига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақаси электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 446 — 449-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
450-модда. Ижро варақасининг ёки суд буйруғининг дубликатини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақасининг ёки суд буйруғининг асл нусхаси йўқотилган ҳолларда, суд ҳужжатини чиқарган суд ундирувчининг ёхуд давлат ижрочисининг аризасига кўра, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дубликат бериш ҳақидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўрилади, бироқ уларнинг келмаганлиги дубликат бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дубликат бериш тўғрисидаги ариза бундай ариза судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг дубликат бериш тўғрисидаги масалага доир ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шикоятда (протестда) хусусий шикоят (протест) берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 447-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
451-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори мажбурий тартибда ижро этиш учун, агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, у қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ичида тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даврий тўловларни ундириш учун берилган ижро варақалари бу тўловлар ундириладиган бутун давр ичида ижрога тақдим этилиши мумкин. Ижро варақаси ижрога тақдим этилгунига қадар ўтган вақт учун даврий тўловлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатларнинг ўтиши ҳар бир тўлов муддати тугаган кундан эътиборан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд томонидан ижро варақаси берилгунига қадар суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйилган бўлса, унда ижро варақасини тақдим этиш муддати қайси вақтдан бошланиши кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 447-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 10-банди иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
452-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатининг узилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрога тақдим этиш муддати, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ижро варақасининг ижрога тақдим этилиши, шунингдек ҳал қилув қарорининг қисман ижро этилиши билан узилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддат узилгандан сўнг унинг ўтиши янгидан бошланади, бунда олдинги ўтган вақт янги муддатга қўшиб ҳисобланмайди. Ижро варақаси тўлиқ ёки қисман ундирилмай қайтарилган тақдирда, ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун янги муддатни ҳисоблаш ижро варақаси ундирувчига қайтарилган кундан эътиборан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддати, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суд узрли деб топган сабабларга кўра тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатини чиқарган судга ёки у ижро этиладиган жойдаги судга берилади. Ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда кўрилади, бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад қилинганлиги устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 448, 451-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 27, 29-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
454-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштирадиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ундирувчининг, қарздорнинг ёки давлат ижрочисининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёхуд унинг бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйишга, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ваколатли давлат органининг қарорида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёхуд бўлиб-бўлиб ижро этиш учун кўпи билан бир йил муддат берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорга суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйиш чоғида, суд ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган тартибда унинг ижросини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек суд ҳужжатининг ижроси давлат ижрочисининг иш юритувида бўлган тақдирда, давлат ижрочисига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажрим устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 447-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 9-банди, 12-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
455-модда. Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатган ижро ишини юритишни қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш шу суд томонидан ёки давлат ижрочиси жойлашган ердаги суд томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамаси ўтказмаган ҳолда суд томонидан кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажрим устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 34 — 39-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 12-банди иккинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
456-модда. Ижро ишини юритишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ишини юритиш уни тўхтатиб қўйиш учун асос бўлган сабаблар ёки ҳолатлар бартараф этилганидан кейин, ушбу ишни тўхтатиб қўйган суд томонидан ундирувчининг, давлат ижрочисининг аризасига кўра тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамасини ўтказмаган ҳолда суд томонидан кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ижро ишини юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 11-банди ўн еттинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
457-модда. Ижро варақасини қайтариб олиш ва янги ижро варақаси бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ўзи томонидан ёзувдаги хатолар, арифметик хатолар билан берилган, шунингдек ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризасига ёки ўзининг ташаббусига кўра тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамасини ўтказмаган ҳолда қайтариб олишга ҳамда унинг ўрнига янги ижро варақасини беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзувдаги хатолар, арифметик хатолар билан берилган ёки ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақаси уни берган судга ундирувчи ёки давлат ижрочиси томонидан ижро этилмасдан қайтарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 448, 449, 451-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 10.04.2009 йилдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарори 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилган ёки бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки иш юритишни тугатиш тўғрисида ёхуд аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, ўзгартирилган ёки бекор қилинган суд ҳужжати бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши керак (ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси).
(458-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса ва даъвони тўлиқ ёхуд қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса ёки ишни юритиш тугатилган ёки даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, суд суд ҳужжатининг бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тегишли қисми бўйича ундиришни тўлиқ ёки қисман тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжатини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
459-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масаланинг биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш янгидан кўриш учун ўзига топширилган суд ўз ташаббуси билан қайтарма ижро тўғрисидаги масалани кўриши ва уни янги суд ҳужжатида ёки ажримида ҳал қилиши шарт бўлиб, шу билан иш юритиш тамомланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни янгидан кўраётган суд бекор қилинган суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилмаган тақдирда, жавобгар бу судга қайтарма ижро тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бу ариза ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда, суд мажлисида кўрилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги суд олдига қўйилган масаланинг ҳал этилиши учун тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза давлат божи тўланмаган ҳолда умумий даъво муддати ичида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага илгари қабул қилинган суд ҳужжатининг ижросини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суд ундирилган пул маблағларини, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариш учун ижро варақаси беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 458-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарори 15-банди ўн еттинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
460-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан ҳал қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ҳуқуқ тўғрисидаги низони узил-кесил ҳал қилса ёки иш юритишни тамомласа, суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиши ёхуд уни ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар юқори турувчи суднинг ажримида суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича ҳеч қандай кўрсатма бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли. Биринчи инстанция суди бу аризани ушбу Кодекснинг 459-моддаси қоидаларига биноан кўриб чиқади ва ҳал қилади.
(460-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
462-модда. Йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган ижро ишини юритиш суд томонидан ишда иштирок этган шахсларнинг, ижро ишини юритиш тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг аризасига кўра, шунингдек ижро ҳужжатини берган суднинг ёки бошқа органнинг ташаббуси бўйича тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган ижро ишини юритиш тўлиқ тикланади ёки унинг суд фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжати ижро этиладиган жойдаги судга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада ижро ишини юритиш тўғрисидаги батафсил маълумотлар бўлиши керак. Аризачида сақланиб қолган ва ижро ишини юритишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари аризага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишни кўраётганда ижро ишини юритишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан жисмоний ва юридик шахсларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларидан, шунингдек ижро ишини юритишга дахлдор бўлган бошқа маълумотномалар ва ҳужжатлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган ёки ҳозир бўлган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ажрим чиқаради, унинг кўчирма нусхалари ижро ишининг тарафларига ва давлат ижрочисига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўпланган материаллар йўқолган ижро ишини юритишни аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилиши чоғида суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб ёлғон ариза берилганда суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43, 50, 446-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси.