11.09.1998 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 11.09.1998 йилдаги 23-сон
Kuchga kirish sanasi
11.09.1998
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Республика фуқароларининг шахсий ва ижтимоий манфаатлари узвий мувофиқлашган оилани ҳимоя қилиш давлат аҳамиятига молик бўлган вазифалардан биридир.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни умуминсоний қадриятларни ҳурматлаш, оналикни муҳофаза этиш ва болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ қоидаларига содиқ бўлиш, маънавий меросни сақлаш ва ривожлантириш, юксак ватанпарварлик, софлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялаш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш ота-оналарнинг конституциявий ва маънавий бурчидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 сентябрдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси оилани мустаҳкамлаш, вояга етмаган болалар ва оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларининг манфаатларини қўриқлашнинг устунлигини назарда тутади.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг судлар томонидан тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулиятлари оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради, вояга етмаганлар қонунбузарликларининг олдини олиш чораларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилиниши муносабати билан, оила қонунчилигини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва оилавий низоларни кўриш жараёнида судларда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни кўришда судларнинг эътибори бундай низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар ва оила манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда, қонунларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган: боланинг бошқа-бошқа турган ота-онадан қайси бири билан бирга яшаши; боласидан алоҳида турадиган ота ёки онани боласининг тарбиясида иштирок этишга қаршиликни бартараф этиш; бошқа шахсларнинг тарбиясида бўлган болаларни ота-онасига қайтариш; ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ота-оналик ҳуқуқини тиклаш; ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан болаларини олиш; ота-оналик ҳуқуқини чеклаш, фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш, фарзандликка олиш; боланинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-она билан кўришиши; ота-оналик ҳуқуқи чекланишини бекор қилиш; фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ва бошқа низолар судда кўрилиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вояга етмаган болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшашлиги ҳақидаги низо никоҳдан ажралиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган ҳолларда болалар бошқа шахсларнинг тарбиясида эканлиги ҳамда улар болаларни ота-онасига қайтаришга қаршилик кўрсатаётганликлари аниқланса, суд бу низони алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда устун ҳуқуққа эгадирлар ва болаларини қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турган ҳар қандай шахсдан қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу талабни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, суд ота ёки онанинг боласининг тегишлича тарбиясини таъминлай олиш имкониятларини, ота ёки онанинг боласи билан ўзаро муносабатлари хусусиятларини, боланинг ўз ихтиёрида бўлган шахсларга қанчалик кўнгил қўйганлигини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ота-онанинг ҳам, бола ихтиёрларида бўлган шахсларнинг ҳам уни тегишлича тарбиялашни таъминлай олмасликлари аниқланса, суд васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки прокурорнинг даъвосига асосан болани васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига олиб беради. Бундай талаб қўйилмаган бўлса, суд ўзининг хусусий ажрими билан бу органларнинг эътиборини шундай даъво қўзғатиш зарурлигига қаратади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошиларга алмаштирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Судлар ота-оналарнинг болаларини, уларни қонунга ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, ўз ихтиёрларида сақлаётган шахслардан (васийлардан, ҳомийлардан, болалар муассасаларидан ва ҳ.к.) олиб бериш тўғрисидаги даъволарни кўраётганларида, низо юзага келган вақтга келиб, қайд этилган шахсларга ёки болалар муассасаларига болаларни олиб бериш учун асос бўлган ҳолатлар ўзгарган-ўзгармаганлигини, болаларни ота-оналарига қайтариш уларнинг манфаатларига мос келиш-келмаслигини аниқлашлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Оила кодексининг 76-моддасига биноан боласидан алоҳида турадиган ота ёки она боласи билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиш масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота (она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга, шу жумладан, низони ота-онанинг (ёки улардан бирининг) талабига биноан судга мурожаат қилингунига қадар медиация тартиб-таомилини ўтказиш орқали ҳал қилишга ҳақлидир. Агар ота-она келиша олмаса, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади. Судларнинг эътибори тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида ишни келишув битими ёки биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун киргунига қадар медиатив келишув тузиш орқали тугатишга ҳақли эканликларига қаратилсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2026 йил 3 июлдаги 20-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласини тарбиялашда иштирок этиш тартибини белгилайди ва бола билан бирга турадиган ота ёки онага бунга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мазкур туркумдаги ишларни судда кўришга тайёрлаш, низони ҳал қилишда аҳамиятга эга ва тарафлар томонидан исботланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлаши керак, бунда асосий эътиборни айнан боланинг ота-онаси ёхуд бошқа тарбиялайдиган шахсларнинг шахсий хусусиятларига, шунингдек бола билан шу шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларга қаратиш керак. Бундай ишлар, фарзандни тарбиясига беришни талаб қилаётган шахсларнинг васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тегишли тартибда тузилган ва тасдиқланган турмуш шароитларини текшириш хулосаларини олгандан сўнг кўришга тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мазкур масала юзасидан низони мазмунан кўраётганда ота-онанинг ҳуқуқлари тенглиги тамойили ва бола манфаатларида турли хил ҳолатларни инобатга олади. Заруратга қараб, суд томонидан суд-психологик экспертизаси тайинланиши лозим, бундай экспертиза ота-оналар (улардан бири)га нисбатан, аҳволни психологик таҳлил қилиш (оилавий можаро) бўйича ҳам ўтказилиши мумкин. Бироқ суд экспертизасининг хулосаси, васийлик ва ҳомийлик органининг хулосаси ҳам далиллардан бири бўлиб, ишдаги бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда суд томонидан баҳоланиши лозимлигини эътиборга олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек вояга етмаганнинг шу ота-она билан кўришиш ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, суд ҳар бир аниқ ишнинг ҳолатларини инобатга олиб ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўришиш тартибини (вақти, жойи, кўришиш давомийлиги ва ҳ.к) баён этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола билан ота-онанинг кўришиш тартибини белгилашда боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғи, унинг ахлоқий камолотига таъсир қиладиган ҳолатлар, боланинг ёши ва соғлиғининг ҳолати, боланинг ота (она)га боғлиқлиги ва бошқа ҳолатлар инобатга олинади, Белгиланган кўришиш тартиби боланинг манфаатига жавоб бериши ва ижро этиш имконияти мавжуд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно ҳолларда, боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг бола билан кўришиши унга зарар етказиши мумкин бўлса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ота-онанинг ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмаслигидан келиб чиқиб, суд ота-онанинг бола билан кўришиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъвосини, қабул қилинган қарорда асослантирган ҳолда рад қилишга ҳақли.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг талабига биноан бола манфаатларини ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиши мумкин.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-оналарнинг, қонунга ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, бошқа шахслар ихтиёридаги болаларини тарбиялашларига монелик қиладиган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисидаги масала ҳам судлар томонидан худди шундай ҳал этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ота-оналарнинг маҳрум қилиниши мумкин бўлган ота-оналик ҳуқуқи дейилганда, уларга боласини вояга етгунча тарбиялаш, унинг манфаатларини ҳимоя этиш ва унга вакиллик қилиш, боласини бошқа шахслардан талаб қилиб олиш, унинг фарзандликка олинишига розилик бериш ва ҳ.к.лар учун берилган ҳуқуқлар тушунилмоғи лозим. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-оналар болалари билан қариндошлик фактига асосланган ҳуқуқларини: вояга етган болаларидан алимент олиш, улар вафот этган тақдирда пенсия билан таъминланиш, болаларининг мулкига ворис бўлиш ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини ҳам йўқотадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Оила кодексининг 80-моддасига мувофиқ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, болалар масалалари бўйича комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризаларни қабул қилишда судлар бундай ишлар бўйича фақат қонунда кўрсатилган шахсларгина даъвогар бўлиши мумкинлигини эътиборга олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 52-моддасига мувофиқ, агар уларга амалдаги қонун ҳужжатлари билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган бўлса, бундай ишлар бўйича даъвогар бўлишлари мумкин (васийлик ва ҳомийлик органлари, чақалоқлар уйлари, болалар уйлари ва ҳ.к.)
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман, шаҳар, вилоят ҳокимиятлари қошидаги болалар масалалари бўйича комиссияларга, республикада амалда бўлган ушбу комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Комиссиянинг тақдимномаси, даъво аризаси тариқасида, даъво ишларини юритиш тартибларида кўрилишини назарда тутмоқ лозим.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъво болани фарзандликка олувчилар ва болани ҳақиқатда тарбиялаётган туғилганлик тўғрисидаги ёзувда ота-онаси тариқасида кўрсатилмаган шахсларга нисбатан қўзғатилиши мумкин эмас.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийни (ҳомийни) болани тарбиялашга виждонан ёндашмаганлиги муносабати билан ўз вазифаларини бажаришдан четлатиш масаласи суд томонидан эмас, балки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал қилинади. Васийлик (ҳомийлик) вазифасидан четлатилган шахс болани беришдан бош тортса, унга нисбатан болани олиш ҳақида даъво қўзғатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ота-онадан бирини ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъвони кўришда, суд, болаларнинг келгусидаги тарбияси учун етарли шароитларни таъминлаш ва ота-онанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳар бир ҳолатда, алоҳида турадиган ота ёки онанинг турган жойини аниқлаши, уни ишда иштирок этишга жалб этиши ва болани тарбиялаш учун олиб бериш ҳақида талаб қилинган ҳолларда унга болани олиб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иш ҳолатларини, ота-онанинг болаларига муносабатлари хусусиятларини ҳар тарафлама аниқлаш мақсадида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар, қоидага кўра, суд мажлисида жавобгарлар иштирокида кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаддам жавобгардан алимент ундирилмаган ва уни ундириш ҳақидаги масала ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган бўлса, суд, жавобгар суд мажлисига келишдан бўйин товлаётган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига мувофиқ, унга жарима солишга ҳақли. Жавобгарнинг туриш жойи ноаниқ бўлган ҳолда, суд унга нисбатан қидирув эълон қилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор ёки васийлик ва ҳомийлик органи вакили судга келмаган тақдирда ишни кўриш бошқа вақтга қолдирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 197-моддасига мувофиқ, вояга етмаганнинг манфаатларини назарга олиб, манфаатдор шахсларнинг жавобгарнинг жамиятда яшаш қоидаларини муттасил равишда бузиб келаётганлиги ва у билан биргаликда яшаш имконияти йўқлиги сабабли турар жойидан кўчириш тўғрисидаги даъвосини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда кўришга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддаси).
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай талаб кейинчалик мустақил даъво қўзғатиш йўли билан ҳам тақдим этилиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ота-она (улардан бири) Оила кодексининг 79-моддасига биноан ота-оналик ҳуқуқидан ўзларининг айбли хулқ-атворига кўра, агар улар ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, ўқув-тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлашлик деганда — ота-оналик бурчларини узлуксиз равишда бажармаслик, ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмаслик тушунилади. Болаларнинг ёшларига қараб ота (она)нинг ҳар бир аниқ ҳолатдаги ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бола учун уни ҳалокатга олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алимент тўлашдан бош тортганда бу факт суднинг ҳукми билан тасдиқланиши шарт эмас. Алимент тўлаш, ўз болаларини моддий таъминлашдан доимий равишда қочишга уринганлигига ишонч ҳосил қилишликнинг ўзи кифоядир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрсиз сабабларга кўра боласини туғуруқхонадан ва бошқа болаларни даволаш профилактика ва ўқув-тарбия муассасаларидан олишдан бош тортганлик туғуруқхона ва болаларни даволаш профилактика ва ўқув-тарбия муассасаси комиссиялари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онанинг ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганликлари уларнинг болаларининг маънавий тарбияси, жисмоний ривожланиши, таълими, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёргарлиги тўғрисида ғамхўрлик қилмаганлигида намоён бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш деганда — бу ҳуқуқлардан болаларнинг манфаатларига зид равишда фойдаланишни, масалан, ўқишига, жамоат топшириқларини бажаришига тўсқинлик қилишни, тиланчиликка ундашни, уни спиртли ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилишга ўргатиш, жиноят қилишда, жиноий йўл билан даромад топишда вояга етмагандан фойдаланишни тушунмоқ керак.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар билан шафқатсиз муомалада бўлиш жисмоний ва руҳий қийнашда, тарбиялашнинг йўл қўйиб бўлмайдиган усулларини қўллашда, болаларининг инсоний ғурурларини камситишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар болаларга нисбатан ота-она эмас, балки оила аъзолари шафқатсиз муомалада бўлсалар, боланинг ота ва онаси бунга қаршилик қилмасалар, бундай ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқлари Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ чекланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онанинг сурункали ичкиликбозликка ёки гиёҳвандлик касалига учраганлиги тегишли тиббиёт хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай асос билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жавобгарни муомалага лаёқати чекланган деб топилганлигидан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин.
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг ҳаёти ва соғлиғига қарши ота-она томонидан қасддан жиноят содир қилиш ўта оғир ва жамоат учун хавфли ҳисобланади. Бундай асосларга кўра ота (она)ни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга фақат суднинг ҳукми бўлгандагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани ота (она)сининг ҳаёти ва соғлиғига қарши ота (она)си томонидан қасддан жиноят содир қилганлиги асосига кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишлик ҳақидаги ишларни кўришда бола жиноят объекти унинг ота (она)си бўлган ҳолларда зарар кўришини ҳисобга олишлари лозим. Бундай асосларга кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишликка ҳам айбдорга нисбатан суднинг ҳукми бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш охирги чора эканлигига судларнинг эътибори жалб этилсин. Алоҳида ҳолларда ота ёки онанинг айбли хулқ-атвори тасдиқланган тақдирда ҳам суд унинг хулқ-атвори хусусиятларини, шахсини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олиб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этишга ва васийлик ва ҳомийлик органларига унинг ота-оналик мажбуриятларини бажаришини назорат қилишни юклаб, жавобгарни болалар тарбиясига нисбатан ўзининг муносабатларини ўзгартириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришга ҳақли. Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этиб, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида, боланинг манфаатлари тақозо қилса, ота-онадан боласини олиш ва уни васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига топшириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида болани тарбиялаш учун кимга: бошқа турадиган отаси ёки онасига, васийлик ва ҳомийлик органига ёки у қонунда белгиланган тартибда тайинланган бўлса, васийга (ҳомийга) берилаётганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани бошқа турадиган отаси ёки онасига бериш мумкин бўлмаганида ёки отаси ва онасининг ҳар иккаласи ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолларда (агарда васий ҳали тайинланмаган бўлса) бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани қариндошлари ва бошқа шахсларнинг тарбиясига беришга, агар улар унинг васийлари ёки ҳомийлари қилиб тайинланган бўлсалар йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига топшира туриб, судлар болани жойлаштиришнинг муайян тартибини белгилашга ҳақли эмаслар, чунки бу масала фақат кўрсатилган органларнинг ваколатларига тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг нусхаси суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органига ва боланинг туғилганлиги қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юборилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани болаларини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу сабабли суд жавобгарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишда, ФПК 251 ва 254-моддаларининг қоидаларига асосланиб, ундан алимент ундириш тўғрисидаги масалани, бундай даъво қўзғатилган-қўзғатилмаганлигидан қатъи назар, биргаликда ҳал этиши шарт.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота ёки онадан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва болалар улардан иккинчисининг, васийнинг ёки ҳомийнинг тарбиясига берилганда алиментлар шу шахсларнинг фойдасига ундирилади. Вояга етмаган бола ота-она қарамоғидан олинган ва болалар тарбия муассасасига жойлаштирилганда, Оила кодексининг 107-моддасига мувофиқ ота ва онанинг ҳар биридан боланинг фойдасига алимент ундирилиб, бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланади ва у вояга етганда тўланади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2026 йил 3 июлдаги 20-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки онадан алимент, қоидага кўра, даъво қўзғатилган вақтдан бошлаб ундирилиши лозим. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан алимент ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида вужудга келадиган, жумладан, муайян алимент ундирувчини кўрсатиш ҳақидаги, агар бола ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиққанидан сўнг то уни олиб қўйилгунга қадар шу ота ёки онаси билан яшаб келаётган бўлса, ундириш муддати тўғрисидаги масалалар ФПК 454-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилиши керак.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсга болалари учун тайинланган пенсия, ёрдам пули ва бошқа тўловларни, шунингдек шу шахснинг фойдасига вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ундирилган алиментларни тўлаш бекор қилинади. Шу сабабли судлар томонидан ишлар кўриб чиқилишида бу масалалар аниқлаштирилиши лозим ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг унинг нусхаси кўрсатилган тўловларни амалга оширадиган тегишли органларга ёки тўловлар тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган жойдаги судга юборилиши керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2026 йил 3 июлдаги 20-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 82-моддасига мувофиқ судлар ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъволарни кўришда ота-оналарнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзи ўзгарган-ўзгармаганлигини, уларнинг болаларини тарбия қила олиш-олмасликларини синчиклаб текширишлари лозим. Ота-оналик ҳуқуқини тиклашга агар бу болаларнинг манфаатларига мос келса, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар бошқа шахслар томонидан фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Суд ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги масалани ота ёки она ота-оналик ҳуқуқидан суднинг фуқаролик ёки жиноят иши бўйича чиқарган қарорига биноан маҳрум қилинганлигига қарамасдан, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъво ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар ёки прокурор томонидан бола кимнинг қарамоғида эканлигига қараб, ота ёки онанинг иккинчисига ёинки васийга (ҳомийга) ёки болалар муассасасига нисбатан қўзғатилади. Бундай ишлар судлар томонидан васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг ва прокурорнинг иштирокида кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъво билан биргаликда шу шахснинг болани унга бериш тўғрисидаги даъвоси ҳам кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ота-оналик ҳуқуқининг тикланиши бола манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарорининг нусхаси судлар томонидан васийлик ва ҳомийлик органларига ва боланинг туғилганлиги қайд қилинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бир қатор объектив сабабларга ота-онанинг (улардан бирининг) руҳияти бузилиши ёки бошқа сурункали касаллиги, оғир шароитнинг вужудга келиши, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқаларга кўра болаларни ота-онасининг ихтиёрида қолдириш хавфли деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ, шу моддада кўрсатилган шахс ва органларнинг даъвосига биноан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб ота-онадан (улардан биридан) болани олиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаш) ва васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топшириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқининг чекланишига, болани ота-онаси (улардан бири) билан қолдириш уларнинг хулқ-атвори оқибатида бола учун хавфли бўлганда, бироқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асослар аниқланмаган ҳолларда ҳам, йўл қўйилади. Агар ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини ўзгартирмаса, васийлик ва ҳомийлик органи суд томонидан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин олти ой ўтгач, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этиши шарт. Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, ота-онани (улардан бирини) бу муддат ўтмасдан туриб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида даъво тақдим этишга ҳақли.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ишлар ҳам прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олганлардан болаларни олиш тўғрисидаги масала ҳам, фарзандликка олишни бекор қилиш учун қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмаса, шундай тартибда ҳал этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олувчи мажбуриятларини бажаришдан бош тортган ёки ўзининг ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолатда, унга нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 169-моддасига мувофиқ фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисида даъво қўзғатилиши мумкин, чунки фарзандликка олувчиларда ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятлари насл-насаби туфайли эмас, балки фарзандликка олганликлари муносабати билан вужудга келади.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд болаларни ота-онасидан ёки фарзандликка олувчилардан олишда (ота-оналик ҳуқуқини чеклашда) боланинг таъминоти учун алимент ундириш масаласини ҳал қилиши лозим.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-онанинг боласи билан кўришиши унга салбий таъсир кўрсатмаса, бола билан кўришишга рухсат берилиши мумкин. Бундай кўришишга васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан, агар васий (ҳомий) тайинланган бўлса, унинг, ёхуд боланинг тутинган ота-онаси ёинки бола турган муассаса маъмуриятининг розилиги билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ота-она (улардан бири)нинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, суд ота-она (улардан бири)нинг даъвосига биноан болани ота-онасига (улардан бирига) қайтариш ва Оила кодексининг 83-моддасида назарда тутилган чеклашларни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани ота-онасига (улардан бирига) қайтариш унинг манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъи назар ишда иштирок этиш учун туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб қилиниши лозим. Қайд этилган орган даъво тақдим қилмаган бўлса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади (Оила кодексининг 88-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг, даъво талабларининг моҳияти бўйича хулосасини суд бошқа иш материаллари билан биргаликда баҳолайди. Бу хулоса билан келишмаганлик суд томонидан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида асослантирилган бўлиши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилишни таъминлаш мақсадида, судлар, муайян низонинг хусусиятларини эътиборга олиб, уларни кўришга пухта тайёрлашлари керак. Болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, мактабдан тавсифномани, нотинч оиланинг назорат қилинганлиги тўғрисидаги материалларни, васийлик ва ҳомийлик органларининг асослантирилган хулосасини, шунингдек болаларнинг тарбияланиш шароитларини ва ота-онани таърифловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш лозим. Бу ишлар фақат туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидан боланинг яшаш шароитлари текширилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва унга асосланган хулоса олингандан сўнг кўрилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Болаларнинг фикрини, уларнинг тарафларга бўлган муносабатини аниқлаш, туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яшаш шароитини текшириш вақтида амалга оширилади. Иш ҳолатларига кўра суд томонидан болани сўраш зарур деб топилса, бундай сўровни боланинг ёшини ва ривожланганлигини эътиборга олиб, педагог иштирокида, унга манфаатдор шахслар таъсир этмайдиган вазиятда амалга ошириш лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Судда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги иш, болаларни олиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар қўзғатилганда, болаларнинг манфаатлари тақозо этса, алоҳида ҳолларда, судья ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайёрлаш босқичида ёки суд ишни кўриш вақтида, ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар, болаларни жавобгардан вақтинча олиб туриш тўғрисидаги масалани ҳал қилишлари лозим. Бу масалани кўриш ФПК 107-моддаси қоидалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПК 267-моддасига мувофиқ суд, зарур ҳолларда, болаларни ота-онасидан ва бошқа шахслардан олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига ҳам йўл қўяди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича ҳал қилув қарорларининг ижросига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
(30-банднинг биричи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни олиш ва уларни бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ бўлган ҳал қилув қарорларини мажбурий равишда ижро қилиш давлат ижрочиси томонидан қоидага кўра, ҳал қилув қарорини ижро қилишга мажбур бўлган шахс яшайдиган жойда амалга оширилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд, алоҳида ҳолларда, ФПК 454-моддаси тартибида ҳал қилув қарорини ижро этишни бола турган жойи бўйича амалга оширишни белгилаши мумкин.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳал қилув қарорларини ижро этиш васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг муқаррар иштирокида, вазият тақозо этса, ички ишлар органларининг ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида амалга оширилиши лозим.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошиларга алмаштирилсин)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган масалаларни тартибга солувчи қонунлар бузилишини олдини олиш учун фаол иш олиб боришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни, зарур ҳолларда, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари вакилларининг иштирокида, сайёр суд мажлисларида кўриш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ишларни кўришда болалар қаровсизлиги, болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ўз вақтида чора кўрилмаганлиги, болалар масалалари бўйича комиссиянинг, болалар муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг ишларида муҳим камчиликлар борлиги ҳолатларини аниқласалар, хусусий ажримлар чиқариб, уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатган ҳолда тегишли ташкилотларга юборишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ишларни кўришда ўсмирларнинг қонунни бузгани аниқланса, бу ҳақда болалар масалалари бўйича комиссияга ёки тегишли органларга зарур бўлган тарбиявий ва огоҳлантириш чораларини кўриш учун маълум қилиш лозим.
(31-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 5-12-93-сонли қарори ва унга 1997 йил 2 майда ўзгартиришлар киритилган «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 11 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-сон