19.05.2018 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.05.2018 йилдаги 14-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚарорИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилинганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларнинг эътибори фуқаролик ишларини кўришда фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш зарурлигига, уларга риоя қилмаслик эса, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ҳуқуқлари бузилишига олиб келишига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (бундан буён матнда суд деб юритилади) мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш, шунингдек, аризани тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра, келиб тушганда судья ариза ФПКнинг 189, 190 ва 191-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтирилсинки, иқтисодий ёки маъмурий суддан келиб тушган ариза ёки иш материалларидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома судьянинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги ажрими билан расмийлаштирилади ва ажримда бу камчиликларни бартараф этиш муддати кўрсатилади. Мазкур ажрим даъвогар (аризачи)га ФПК 273-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда даъво ариза (ариза) ФПК 195-моддаси, 1-қисмининг 41-бандига асосан қайтарилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарорига асосан биринчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори ажрим чиқармасдан туриб аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга йўл қўйилмаслигига қаратилсин. Мазкур талаб қарши даъвога ҳам тегишли бўлиб, у ФПК 199-моддасига мувофиқ умумий қоидаларга биноан (судловга тегишлилик бундан мустасно) тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья фақат ФПК 194, 195-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этишга ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказишга ҳақли бўлиб, бунда қонунда назарда тутилган асослар рўйхати тугал эканлиги инобатга олиниши лозим.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган талаблар исботланмаганлиги, даъво муддати ўтганлиги ва қонунда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга, аризани ёки ишни судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш ҳақидаги ажрим нусхаси эса аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қайтариш ҳақидаги суд ажрими устидан ФПКнинг 44 ва 45-бобларида белгиланган тартибда хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин ва у бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
(4-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қарши даъвони у ФПК 200-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаслиги сабабли қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги ажрим устидан, бу ҳолат судга мустақил даъво тақдим этилишига тўсқинлик қилмаслиги туфайли, шикоят берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шуни назарда тутиш лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш фуқаролик процессининг муҳим босқичи бўлиб, бу ишнинг ўз вақтида, ҳар томонлама, холисона кўриб чиқилиши ва ҳал қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни суд муҳокамасига ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш судга қуйидаги имкониятларни беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни ҳал қилиш учун лозим бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларнинг ўз вақтида суд мажлисига тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан зарур бўлган далиллар тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларни яраштиришга эришиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья ФПК 204-моддасида назарда тутилган барча зарур ҳаракатларни бажариш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар, башарти бундай зарурат кечроқ келиб чиқса, тегишли ажрим қабул қилинганидан сўнг ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги, шунингдек уни тайёрлаш билан боғлиқ равишда чиқарилган ажримлар ишнинг кейинги ҳаракатига таъсир қилмайди ва улар устидан шикоят (протест) берилмайди, далилларни таъминлашни рад этиш ва даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш учун ФПК 202-моддасида белгиланган ўн кунлик муддат алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар бўйича (масалан, мулк ҳуқуқи вужудга келиши ёки тугаши (шу жумладан, битимлар, ворислик, давлат мулкини хусусийлаштириш), ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ низолар бўйича, шунингдек экспертиза ўтказиш, суд топшириғи юбориш, ишни кўраётган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида бўлган фуқаролар ёки ташкилотлардан материаллар олиш талаб этиладиган ишлар бўйича суднинг асослантирилган ажрими билан йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алимент ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги шунингдек, боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати узайтирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 207-моддасида назарда тутилган фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилишнинг умумий ва қисқартирилган муддатлари ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тугаган кундан ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, ишни бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган кун қўшилган ҳолда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар томонидан битта аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган ва улардан биттаси учун қонунда кўриш ва ҳал қилишнинг қисқартирилган, бошқалари учун эса, умумий муддати белгиланган бўлса, иш умумий муддатда кўрилиши ва ҳал қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта иш юритишга бирлаштирилган ишларни кўриш ва ҳал қилиш муддати кейин қўзғатилган иш бўйича белгиланади. Талабларнинг бир қисми алоҳида иш юритишга ажратилганда, ажратилган талаб бўйича ишни кўриш ва ҳал қилиш муддати талабни ажратиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тўхтатилганидан у тиклангунга қадар бўлган вақт ишни кўриш муддатига қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шикоятни (протестни) кўришга кетган вақт ишни кўриш муддатига қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд топшириғини бажариш қонунда белгиланган барча талабларга риоя этилган ҳолда суд мажлисида амалга оширилиши лозим (ФПК 104 моддаси). Бунда ишда иштирок этувчи шахслар ФПК 40-моддасига биноан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг илтимосномасига асосан ёзма тушунтиришлар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилиши мумкин. Тарафлар ва учинчи шахслар номидан тушунтиришларни уларнинг вакиллари беришлари мумкин. Гувоҳлар била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд топшириғини бажариш пайтида тузилган суд мажлиси баённомасида иш бўйича аҳамиятга эга ҳолатлар ва қўйилган саволларга тўлиқ жавоблар акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Далилларни таъминлаш ҳақида ариза кўрилаётганда шуни назарда тутиш лозимки, ФПК 76 ва 77-моддаларига мувофиқ у қуйидаги тарзда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш қўзғатилгандан олдин ҳам, кейин ҳам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафақат ишни кўраётган судга, балки далилларни таъминлаш бўйича процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши лозим бўлган жойда фаолият юритаётган судга ҳам берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш ҳақидаги аризани кўришда суд ФПК 77-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далилларни таъминлаш тартибида тўпланган материаллар тегишлилиги бўйича ишни кўриб чиқаётган судга юборилади ёки аризачига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шуни назарда тутиш лозимки, шахснинг бузилган ҳуқуқларни тиклашга қаратилган суд қарорини амалда ижро қилиш ФПК 106-моддасида назарда тутилган даъвони таъминлаш чоралари ўз вақтида ва тўғри танланганлигига боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунга кўра, ариза қабул қилиниб, иш қўзғатилгандан сўнг судья низонинг хусусиятига қараб, манфаатдор шахсдан бундай ариза келиб тушган-тушмаганлигидан қатъи назар, даъвони таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш масаласини ҳал қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвони таъминлаш чораларини кўраётган судья аризачининг ихтиёри билан боғлиқ эмас ва даъвони таъминлаш бўйича чоралар арз қилинган талабларга мутаносиб бўлишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ ишларни кўришда даъвони таъминлаш чораларини кўриш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ФПК 156-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари суднинг айрим процессуал ҳаракатлари, шунингдек ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса, буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинадилар. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан электрон почта манзили кўрсатилган бўлса, хабар электрон ҳужжат кўринишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ФПК 213-моддасига кўра, суд мажлисида ҳозир бўлган процесс иштирокчилари шахси суд томонидан уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, хизмат гувоҳномаси ва бошқа ҳужжат) асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек мансабдор шахсларига нисбатан бундан ташқари, уларнинг ваколат доираси текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муомала лаёқати чекланганнинг васийси ёки муомалага лаёқатсиз шахснинг ҳомийси томонидан қўзғатилган иш бўйича фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПК 67-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган шахсларни суд мажлисида иштирок этиш масаласини ҳал қилишда шуни назарда тутиш лозимки, қонунга асосан судда профессионал фаолият билан вакил сифатида фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганда, шунингдек, суд мажлисини фототасвирга тушириш, суд мажлисида аудио ёки видеоёзув амалга оширилганда, суд бу ҳақда ишда иштирок этувчи шахсларни огоҳлантиради ва ФПК 208-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суд мажлисида фототасвирга тушириш, аудио ёки видеоёзув тарафлар розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан амалга оширилиши мумкинлигини тушунтиради.
(13-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисини оммавий ахборот воситалари орқали трансляция қилишга ишда иштирок этувчи шахслар розилиги ва раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади. Бу ҳаракатлар суд мажлиси залида фақат раислик қилувчи томонидан кўрсатилган жойдан туриб амалга оширилиши лозим ва вақт бўйича чегараланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аризани кўрмасдан қолдириш оқибатлари мазкур ҳуқуқий институтни қўллаш асосларига боғлиқ бўлганлиги сабабли, суд ФПК 123-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ўз ажримида манфаатдор шахсларга аризани кўрмасдан қолдириш оқибатларини ва бунга асос бўлган сабабларни бартараф этиш йўлларини тушунтириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани ФПК 122-моддасининг 5, 6, 7 ва 102-бандларида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
(14-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. ФПК 72-моддаси талабларига кўра, ишни кўриб чиқишда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бунда иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, шунингдек улар тарафлардан қайси бири томонидан исботланиши лозимлигини белгилаш қонун билан суднинг зиммасига юклатилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилинган талаблар ва эътирозлар хусусиятини инобатга олган ҳолда зарур исботлаш воситалари доирасини белгилаш чоғида, суд тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирган ҳолларда, суд уларнинг илтимосномасига кўра далилларни йиғишда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилган, алоқадорлик (ФПК 73-моддаси) ва мақбуллик (ФПК 74-моддаси) талабларига жавоб берадиган ҳар бир далил суд муҳокамаси давомида текширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аноним хатлардаги маълумотлар ва келиб чиқиши номаълум бўлган бошқа маълумотлар далил ҳисобланмайди ва ФПКнинг 71, 74-моддаларига асосан суд уларни кўриш учун қабул қилмаслиги лозим.
(15-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судларга тушунтирилсинки, жавобгар томонидан даъво талаблари қисман тан олинган ва у суд томонидан қабул қилинганда, далиллар фақат даъвонинг жавобгар томонидан тан олинмаган қисми бўйича текширилади. Бундай ҳолда ҳал қилув қарори ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича барча арз қилинган талаблар юзасидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавобгар арз қилинган талабларни тўлиқ тан олганда ва суд уни қабул қилганда, арз қилинган талабларни қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори тақдим этилган далиллар текширилмаган ҳолда қабул қилинади. Бундай ҳолда жавобгар даъвони тан олганлигини қабул қилиш тўғрисида суд томонидан алоҳида ажрим чиқарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир тараф ўз талаб ва эътирозларига асос сифатида келтирган факт иккинчи тараф томонидан тан олинганлиги суд мажлиси баённомасига киритилиб, фактни тан олган тараф томонидан имзоланиши ёки бу ҳақда ёзма ариза олиниши лозим.
(16-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд лозим деб топса, суд мажлиси баённомасига киритилган тушунтиришлар, кўрсатувлар, шунингдек баёнотлар ва хулосалар тегишли тарафлар, гувоҳлар, мутахассислар ва экспертлар томонидан имзоланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Текширилаётган далиллар ишончлилигига шубҳа туғилганда, суд уларни мазмуни ва расмийлаштирилиши тўғрилигини текшириш, зарур ҳолларда эса мутахассис жалб этиш ёки тегишли экспертиза тайинлаш йўли билан ҳал этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мутахассисни далилларни текширишда маслаҳат ва тушунтириш олиш ёки бевосита техник ёрдам кўрсатиш (фотосуратга олиш, план ва схемаларни тузиш, экспертиза учун намуна олиш ва ҳоказо) учун жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт хулосаси талаб этиладиган саволлар доираси ишда иштирок этувчи шахслар фикрини инобатга олган ҳолда белгиланади. Шуни назарда тутиш лозимки, ҳал этилиши суднинг ваколатига тегишли бўлган масалаларни (масалан, уйни мулк ҳуқуқидаги улушини инобатга олган ҳолда бўлиш имконияти тўғрисида эмас, балки уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи борлиги ёки фуқаронинг касаллиги хусусияти тўғрисида эмас, балки муомалага лаёқатлилиги масаласини) экспертиза олдига қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт хулосасини ўрганишда суд унинг экспертиза ҳал этиши учун қўйилган саволларга мувофиқлиги, шунингдек унда мавжуд хулосалар тўлиқ ва асосланганлигини текшириши лозим бўлиб, саволлар туғилганда, суд экспертни тушунтириш бериш ёки хулосани тўлдириш мақсадида сўроқ қилиш учун чақиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан янги далилларни талаб қилиб олиш, иш муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ва иш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича илтимосномалар бевосита улар арз қилинганидан сўнг суд процесси бошқа иштирокчиларининг фикри инобатга олинган ҳолда, ажрим чиқариш йўли билан ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Иш муҳокамаси кейинга қолдирилганда, суд кейинги суд мажлиси вақтини шу давр мобайнида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни инобатга олган ҳолда тайинлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади, ФПК 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни ишга жалб қилиш ҳоллари бундан мустасно бўлиб, бундай ҳолда иш муҳокамаси бошидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. ФПК 118-моддасида белгиланган иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари муайян ҳолатлар билан боғлиқ бўлиб, бундай ҳолатлар вужудга келиши суд зиммасига уни тиклаш мажбуриятини юклаши сабабли, суд мазкур ҳолатлар вужудга келган-келмаганлигини вақти-вақти билан текшириб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тўхтатиб турилган ҳолларда, суд ишда иштирок этувчи шахсларга иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар барҳам топганлиги ҳақида судни хабардор қилиш зарурлигини тушунтириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, иш юритиш тиклангунга қадар суд бирор-бир процессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, даъвони ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. ФПК 144-моддасига мувофиқ мажбурий келтириш процессуал мажбурлов чораси сифатида, фақат шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, унинг суд муҳокамасида иштироки қонунга кўра шарт бўлган ёки суд томонидан шарт деб топилган ҳолларда қўлланилишига йўл қўйилади. Мажбурий келтириш ҳақидаги суд ажрими ижроси унда кўрсатилган ички ишлар органига юклатилади. Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатларни ундириш масаласи суд томонидан ажрим чиқарилган пайтда ёки ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинаётган пайтда ҳал қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тушунтирилсинки, судга ҳурматсизлик кўрсатганлиги учун шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ФПКнинг 150-моддаси тартибида чиқарилган суд қарори устидан ФПКнинг 44 ва 45-бобларида белгиланган тартибда хусусий шикоят (протест) келтирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 315-моддасининг биринчи қисми, 317-моддасининг учинчи қисми).
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 165-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича жавобгарни (қарздорни) қидириш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида ҳам, суд муҳокамаси давомида ҳам эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қидирув иши бўйича қилинган харажатларни ундириш масаласи суд томонидан ФПК 251-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. ФПК 254-моддасига мувофиқ даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа холларда, суд даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, иш фақат ФПК 280-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган барча ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига такроран келмаганда, суд ишни, даъвогарнинг фикридан қатъи назар, сиртдан иш юритиш тартибида кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жавобгар суд мажлисида ҳозир бўлиб, бироқ у тугагунга қадар суд мажлиси залини ўзбошимчалик билан тарк этса ёки иш бўйича эълон қилинган танаффусдан сўнг узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, суд иш муҳокамасини давом эттириши мумкин. Бундай суд мажлисида қабул қилинган ҳал қилув қарори сиртдан қабул қилинган ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-бандидан тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Суд мажлиси баённомаси мазмуни ва уни тузиш тартибини белгиловчи ФПК 277, 278-моддалари талабларига қатъий риоя қилиниши, ўз вақтида баённома юзасидан эътироз билдириш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят берилишини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур қарор қабул қилиниши, шунингдек қонунчиликка ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги 19-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 14-сонли, 2010 йил 14 майдаги 5-сонли, 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли ва 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 19 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-сон