01.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3915
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарори, 01.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3915
Kuchga kirish sanasi
05.11.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3915]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис А. РАФИҚОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 13 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 26 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 23 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 13 июлдаги 49-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги, атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлиги соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Қўмита томонидан ўтказиладиган назорат тадбири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — Қўмита томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчиликнинг бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий маълумотлар (рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборот талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 8-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қўмита тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 8-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур Низомнинг 1 — 8-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича лицензиялаш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ёки уларнинг амал қилиш муддатларига риоя қилмаслик

5

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назорати ташкил этилмаганлиги

10

3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинмаганлиги

15

4.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг экспертизадан ўтказилмаганлиги, хизмат муддати тугаганлиги ва (ёки) техник қурилма тизимда рўйхатга олинмаганлиги

15

5.

Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри ишлаб чиқилмаганлиги

5

6.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ишларининг амалга оширилмаганлиги ҳамда уларнинг аттестациядан ўтказилмаганлиги

15

7.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг диагностикадан (техник кўрик, синов) ўтказилмаганлиги

7

8.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария, нохуш ҳодисалар (инцидент) ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлганлиги

8

9.

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан норматив техник ҳужжатлар талаблари бузилиши

20

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Атом энергетикаси ва ядро технологиялари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Раҳбарларнинг, ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизмати мутахассисларининг, ионлаштирувчи нурланиш манбалари (бундан буён матнда ИНМ деб юритилади) билан иш бажарувчи «А» тоифага мансуб ходимларнинг радиациявий хавфсизлик бўйича зарур ўқув тайёрловдан (малака оширишдан) ўтмаганлиги ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги

30

2.

Атом энергетикаси ва ядро технологиялари, шунингдек ИНМдан фойдаланувчи объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан берилган хулосанинг мавжуд эмаслиги

25

3.

Тадбиркорлик субъектининг штатида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган камида уч мутахассиснинг мавжуд эмаслиги

20

4.

ИНМларнинг айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш қоидаларига риоя этилмаганлиги

15

5.

Фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Рентген ускуналари объектларининг радиация хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Рентген ускунасидан фойдаланувчи объектларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик

81

2.

Раҳбарларнинг, ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизмати мутахассисларининг, «А» тоифага мансуб ходимларнинг радиациявий хавфсизлик бўйича зарур ўқув тайёрловдан (малака оширишдан) ўтмаганлиги ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги

4

3.

Рентген ускунасидан фойдаланувчи объектлар ходимлари учун алоҳида нурланиш дозаларининг ҳисобга олинмаганлиги ва (ёки) ходимларнинг индивидуал нурланиш дозаларини қайд этиш карталарининг мавжуд эмаслиги

5

4.

Вентиляция тизими самарадорлигини даврий текшириш далолатномаси ва (ёки) ерга улаш (заземления) тизимини даврий текшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги

5

5.

Рентген ускунасининг текширувдан (аттестациядан) ўтказилмаганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Аттракционнинг кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги, шу жумладан, ҚР-кодли (матрик штрихли код) маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачасини жойлаштирмаслик

10

2.

Аттракционнинг техник тайёрлиги далолатномаси мавжуд эмаслиги

5

3.

Маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда аттракционлардан фойдаланишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик

81

4.

Аттракционларнинг мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатноманинг мавжуд эмаслиги

4

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранидан (минорали, козловой, кўприкли) фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Стационар ўрнатилган юк кўтариш крани паспортининг мавжуд эмаслиги

5

2.

Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ёки уларнинг амал қилиш муддатига риоя қилмаслик

81

3.

Масъул шахснинг (назорат қилувчи муҳандис-техник ходим) ўқитилмаганлиги ва билимлари синовдан ўтказилмаганлиги

5

4.

Хизмат муддати тугаган стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари учун экспертиза хулосасининг мавжуд эмаслиги

4

5.

Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранларининг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Осма арқонли йўловчи йўллардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Осма арқонли йўловчи йўлларнинг паспорти мавжуд эмаслиги

5

2.

Осма арқонли йўловчи йўлларнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ёки амал қилиш муддатига риоя қилмаслик

81

3.

Осма арқонли йўловчи йўллари учун масъул шахс ўқитилмаганлиги ҳамда билимларининг синовдан ўтказилмаганлиги

5

4.

Ишлаш муддати тугаган осма арқонли йўловчи йўлларнинг экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги

4

5.

Осма арқонли йўловчи йўлларнинг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Эскалаторлардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Эскалатор паспортининг мавжуд эмаслиги

6

2.

Эскалатор учун масъул шахс тайинланмаганлиги

6

3.

Монтаж далолатномаси мавжуд эмаслиги

6

4.

Ишлаш муддати тугаган эскалаторларнинг экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги

7

5.

Эскалаторнинг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги

75

Жами баллар йиғиндиси

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк кўтаргичлардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Юк кўтаргичнинг техник паспорти мавжуд эмаслиги

6

2.

Юк кўтаргич учун масъул шахс (муҳандис-техник ходим) тайинланмаганлиги

6

3.

Юк кўтаргичларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида рўйхатга олинмаганлиги

6

4.

Хизмат муддати тугаган юк кўтаргичларнинг экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги

7

5.

Юк кўтаргичнинг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги

75

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 10/26/3915/0813-сон)