19.05.2020 йилдаги 291-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.05.2020 йилдаги 291-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш, шунингдек «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 19 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Сана

Ҳисобга олиш рақами*

Юқори турувчи ташкилотнинг номи (мавжуд бўлса)

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг номи ва почта манзили

СТИР

ХИЧОнинг номи

1

2

3

4

5

6

7

ХИЧО жойлашган жой

ХИЧОнинг тури

ХИЧО цехлари, участкалари, майдончалари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларининг номи

ВМнинг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ хавфли моддаларнинг номи ва миқдори**

Реестрга ўзгартириш киритиш сабаблари

ХИЧОни Реестрдан чиқариш сабаблари

Изоҳ

8

9

10

11

12

13

14

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Реестрда ҳисобга қўйилганда ҳар бир ХИЧОга учта белгилар гуруҳидан иборат, тире (дефис) билан ажратилган ХХХХХ-ХХХХ-ХХ кўринишида ҳисобга олиш рақами бириктирилади. Бу ҳисобга олиш рақами ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг, ХИЧОнинг ўзининг ва ХИЧО ҳисобга қўйилганлигининг идентификатори ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Хавфли моддалар миқдорининг чегаланган меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-жадвалларида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Хавфли ишлаб чиқариш объектини хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

АРИЗА

Сиздан _____________________________________________________________________________

‎‎(ариза берувчи ташкилотининг тўлиқ номи)

_____________________________________________________________________________

(почта индекси ва манзили)

томонидан фойдаланилаётган қуйидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрига киритишни (давлат реестрига ўзгартиришлар киритишни/давлат реестридан чиқаришни) сўрайман.

Т/р

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг номи

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.‎ ___________________________;
2.‎ ___________________________;
3.‎ ___________________________;

______________

______________

______________

раҳбарнинг лавозими

имзо

Ф.И.О.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 291-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, мулкчилик шаклидан ҳамда идоравий мансублигидан қатъи назар жисмоний ва юридик шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда — ХИЧО) — «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш назорати) — ХИЧОнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга, авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек, эҳтимол тутилган авария ва нохуш ҳодисаларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга шайликни таъминлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар комплекси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талаблари — қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳамда риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайдиган шартлар, тақиқлар, чекловлар ва бошқа мажбурий талаблар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария — ХИЧОдаги иншоотлар ва (ёки) қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нохуш ҳодиса — ХИЧОда қўлланиладиган техника қурилмаларнинг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилиши;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот — мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар ҳусусий мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида ХИЧОдан фойдаланадиган ташкилот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбари «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 18-моддалари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш назоратини таъминлайди, шунингдек, ишлаб чиқариш объектининг ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси) ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) органлари билан мажбурий келишилган ҳолда ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимлари сони йигирма кишидан кам бўлган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар ХИЧОдан фойдаланувчи ҳамда штатида ишлаб чиқариш назорати хизмати (бўлим, департамент, бюро) мавжуд бўлган ташкилотлар билан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш бўйича шартномалар тузиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОда авария содир бўлган тақдирда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари ХИЧО ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш чоралари таъминланиши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш ваколати ташкилотнинг қуйидаги ходимларидан бирига юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарининг ўринбосарларидан бирига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 150 нафардан кам бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус тайинланган ходимга — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 150 нафардан 500 нафаргача бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш назорати хизмати раҳбарига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 500 нафардан 5 000 нафаргача бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлим бошлиғига — техник раҳбар ўринбосарига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 5 000 нафардан 10 000 нафаргача бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
департамент (бўлим) раҳбарига — корхона техник раҳбарининг ўринбосарига — агар ХИЧОда банд бўлган ходимларнинг сони 10 000 нафар ва ундан кўп бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимлари сони ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишлаб чиқариш назорати хизмати (бўлими, департаменти, бюроси) ходимларига қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш объекти ихтисослигига мувофиқ бўлган олий техник маълумотга эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқдаги ХИЧОда камида 3 йил иш стажига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги бўйича ўқиганлиги ва аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи сертификат ёки гувоҳномага эга бўлиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш вазифаси юклатилган ходим (хизмат) қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли хизматлар томонидан зарур синов ва кўриклар, шунингдек, ХИЧОда қўлланиладиган техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар диагностикаси ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОда авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек, эҳтимол тутилган авария ва нохуш ҳодисаларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга шайликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОда саноат хавфсизлиги холатини такомиллаштиришга ҳамда бахтсиз ҳодисалар, авариялар ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик интизомга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходим (хизмат) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
куннинг исталган вақтида ХИЧОга тўсқинликсиз кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарига саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этган ходимларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишлаб чиқариш назорати амалга оширилишига масъул бўлган ходим (хизмат) қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ХИЧО ходимлари томонидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот бўлинмаларида ишлаб чиқариш назоратини таъминлаш юзасидан ишларни амалга ошириш бўйича иш режани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги ҳолатини текшириш ҳамда иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари юзасидан саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) саноат хавфсизлиги ҳолати юзасидан комплекс ва мақсадли текширувлар ўтказиш, иш жойларидаги хавфли омилларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ХИЧОда авариялар ва нохуш ҳодисалар кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ХИЧОда саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилиши бўйича ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ХИЧОда авариялар ва нохуш ҳодисалар, шунингдек, бахтсиз ходисалар юзага келишининг сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳисобга олиш ҳужжатлари сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) саноат хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг тайёргарлиги ва аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ХИЧОда янги технологиялар ва ускуналар жорий этилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган саноат хавфсизлиги талабларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ХИЧО ходимларига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбарига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлигини таъминлаш ва такомиллаштириш юзасидан тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли малакага эга бўлмаган, саноат хавфсизлиги бўйича ўз вақтида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтмаган шахсларни ХИЧОда ишлашдан четлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходим (хизмат) қуйидагилар устидан назоратни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият турлари бўйича лицензиялар, рухсат берувчи ҳужжатлар шартлари бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан ХИЧОнинг қурилиши, реконструкция қилиниши, капитал таъмирланиши, техник жиҳатдан қайта жиҳозланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шунингдек, ХИЧОда фойдаланиладиган техник қурилмаларнинг таъмирланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авариялар ва нохуш ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларининг бартараф этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли хизматлар томонидан ХИЧОда қўлланиладиган техник қурилмаларнинг зарур синов ва техник кўрикдан ўз вақтида ўтказилиши, назорат ўлчов воситаларининг таъмирланиши ва қиёсловдан ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланиладиган техника қурилмаларига саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси таркибий бўлинмалари ёзма кўрсатмаларининг бажарилиши.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлигини таъминлашнинг барча элементлари ва жиҳатлари ишлаб чиқариш назорати хизмати томонидан доимий ва мунтазам ўтказиладиган текширувларнинг предмети хисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш фаолият йўналишлари бўйича тегишли бўлимлар ва хизматларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича иш режасига мувофиқ даврий мақсадли ва комплекс текширувлар йўли билан режалаштирилади ва амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича иш режаси ҳамда мақсадли ва комплекс текширувлар жадвали ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш режаси қуйдагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширилиши зарур бўлган фаолият турлари ва соҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакаси ва тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда текширув ўтказиш учун масъул ходимлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув ўтказиш сабаблари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари текшириш режаси, қоида тариқасида, текшириш натижалари бўйича хулосалар ва тавсияларни тақдим этиш тартиб-таомилини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг таркибий бўлинмалари (хизматлари)ни текшириш қуйдагиларни қамраб олиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОнинг ташкилий тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ва иш тартиб-таомиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ва инсон ресурслари, ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш участкалари, операциялар ва ишлаб чиқариш жараёнлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар, ҳисоботлар, ишлаб чиқариш назорати билан боғлиқ маълумотларни рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширувда иштирок этаётган шахслар текширилаётган фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича текширув натижалари, ишлаб чиқариш назорати хизматининг хулосаси ва тавсиялари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбариятига текширув натижалари бўйича далолатнома шаклида кўриб чиқиш учун тақдим эталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув натижалари бўйича далолатнома ишлаб чиқариш назорати хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилиши ва текширилган иш жойлари учун масъул раҳбарларга етказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда ташкилот томонидан текширув натижалари юзасидан аниқланган саноат хавфсизлиги талаблари бузилишларини бартараф этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Текширув натижалари бўйича далолатномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талаблари бузилиши, уларга номувофиқлар ёки улардан четга чиқишнинг қисқача тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ нормалар ва қоидалар бузилишига ҳавола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талабларининг бузилиши, уларга номувофиқлилар ёки улардан четга чиқишларни бартараф этиш чоралари ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Текширув натижалари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот мутахассислари ва раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти саноат хавфсизлиги талаблари бузилиши, уларга номувофиқликлар ёки улардан четга чиқишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чора-тадбирлар саноат хавфсизлиги талабларидан четга чиқишнинг олдини олишни таъминловчи бошқарув қарорларини қабул қилишни, саноат хавфсизлиги талаблари бузилиши, уларга номувофиқлилар ёки улардан четга чиқишларни бартараф этиш учун масъул шахсларни белгилашни ҳамда уларни бартараф этиш муддатларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чора-тадбирлар амалга оширилгандан кейин ишлаб чиқариш назорати хизматига қоида бузилишларининг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти ишлаб чиқариш назорати натижаларининг мустақил таҳлил қилиниши ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишининг холисона баҳоланишини таъминлаши керак. Бундай таҳлил ва баҳолаш ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти таркибидаги шахслар ёки фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти томонидан жалб этилган ваколатли мустақил мутахассислар (экспертлар) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўтказилган таҳлил:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг барча таркибий бўлинмалари (ҳизматлари) томонидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш натижаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлигининг умумий бошқаруви самарадорлигини баҳолашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш фаолияти ва ишларнинг табиий, техноген ва ижтимоий шарт-шароитлардаги ўзгаришларга мувофиқ ишлаб чиқариш назорати самарадорлигини таъминлаш бўйича таклифларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. ХИЧОда саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишлаб чиқариш назорати хизмати (ходими) ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда идентификациялаш, тўплаш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, киритиш ва рўйхатдан чиқаришни амалга оширади ёки ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг юритилиши саноат хавфсизлиги талаблари бажарилишини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда қўлланиладиган техник қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа маҳсулотларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборот кўрсатилган маълумотларнинг таркибий элементи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати ҳақидаги барча маълумотлар ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда сақланади. Бунда уларнинг яроқсиз ҳолатга келиши ва йўқотилишининг олдини олувчи шарт-шароитлар таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сақлаш муддатлари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари буйруғи билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг таркибий бўлинмалари ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлардан ХИЧОда саноат хавфсизлиги ҳолати ҳамда ишлаб чиқариш назорати амалга оширилиши тўғрисида рўйхатдан ўтказилган маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар йил якунлари бўйича, шунингдек сўровга кўра ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши тўғрисидаги ахборотни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг таркибий бўлинмаларига ва бошқа ваколатли органларга тақдим этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши тўғрисидаги ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини ташкил этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходимнинг фамилияси, унинг лавозими, маълумоти, мутахассислик бўйича иш стажи, саноат хавфсизлиги бўйича охирги аттестация санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) асосий потенциал хавф манбалари, эҳтимол тутилган авариялар оқибатларининг тавсифи билан ХИЧОлар сони;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ҳамда текширув натижалари, шунингдек, қоида бузилишларини бартараф этиш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси таркибий бўлинмаларининг ёзма кўрсатмаларини бажариш тўғрисидаги маълумотлар;
(21-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ХИЧОда авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ХИЧОда қўлланиладиган ва мажбурий сертификатланадиган асбоб-ускуналарнинг ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ходимларининг авария вақтидаги ҳаракатларга шайлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ХИЧОда содир бўлган нохуш ҳодисалар ва аварияларнинг тавсифи, уларнинг юз бериши сабаблари ва кўрилган чоралар таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ХИЧО раҳбарлари, мутахассислари ва бошқа ходимларини саноат хавфсизлиги бўйича тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш режаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/291/0613-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)