13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон
Kuchga kirish sanasi
14.09.2022
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил) томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнларини мувофиқлаштириш ва уларнинг очиқлигини таъминлаш, шунингдек, давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрларини юритиш имконини берувчи «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармони талабларига мувофиқ, «Ягона давлат назорати» тизимида давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрлари лозим даражада (долзарб) ва барча учун очиқ ҳолатда юритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-110-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПФ-125-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 06/23/125/0553-сон)
12. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган асослар бўйича батафсил маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирлари ўтказилганлиги бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ва (ёки) маълумотлар ҳамда текширув дастури буюртмага илова сифатида Ахборот тизимига киритилади.
Текширув дастури ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган асослар доирасида тузилиши ва назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.
Буйруқда (қарорда, фармойишда) текширув ўтказиш учун мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асосларнинг бири, назорат қилувчи органнинг текширувда иштирок этадиган масъул ходимлари таркиби, текшириладиган тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси), солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, манзили, текширув мақсади, муддати, текшириладиган фаолият даври ва текширув Ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи текширув коди кўрсатилади ҳамда текширув дастури илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПФ-125-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 06/23/125/0553-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПФ-125-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 06/23/125/0553-сон)
22. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортган тақдирда ёки мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган ҳамда текширувга назорат қилувчи органнинг буйруғида (қарори, фармойиши) кўрсатилмаган бошқа шахсларни жалб этиш ҳолатларида, текширувга шартнома асосида аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертларни жалб этиш ҳолатлари бундан мустасно, тадбиркорлик субъекти текширув ўтказилишига йўл қўймасликка ҳамда ушбу ҳолат ҳақида ваколатли органга, Савдо-саноат палатасига ва прокуратура органларига хабар беришга ҳақли.
Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари текширув бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбарига (раҳбар вазифасини бажарувчи шахсга) мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган шахсларни текширувда иштирок этишга жалб қилиш ҳуқуқини тушунтиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) томонидан текширув ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхалари олинганлигини тасдиқловчи тилхатда маълумот қайд этилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан маълум қилинган мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган шахсларнинг текширувда иштирок этиш учун етиб келмаслиги текширув ўтказилишига тўсқинлик қилмайди.
Ваколатли органни хабардор этган ҳолда текширувларни ўтказиш ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асослар ва тартиб бўйича ҳам ташаббус қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПФ-125-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 06/23/125/0553-сон)