22.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2916
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 22.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2916
Kuchga kirish sanasi
29.11.2017
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синов воситалари

Аниқланадиган катталиклар

Метрология текшируви даврийлиги

Ўлчаш воситалари

1.

Эшитиш қобилиятини текшириш учун ускуналар (аудиометрлар, тимпанометрлар, импедансометрлар)

Эшитишнинг сезгирлик бўсағаси

12 ой

2.

Бош мия биопотенциалларини ўлчаш учун ускуналар (электроэнцефалографлар)

Бош миянинг биоэлектрик потенциаллари

12 ой

3.

Юрак биопотенциалларини ўлчаш учун ускуналар (электрокардиографлар)

Юракнинг биоэлектрик потенциаллари

12 ой

4.

Мушак импедансини ўлчаш учун ускуналар (реографлар)

Мушак импеданси, қон тизими ва тўқималарнинг электр қаршилиги

12 ой

5.

Мушак ва асаб структураларининг биоэлектрик фаоллигини ўрганиш учун ускуналар (электромиографлар)

Мушак ва асаб структураларининг биоэлектрик фаоллиги

12 ой

6.

Қон сатурациясини текшириш учун ускуналар (пульсоксиметрлар)

Қон сатурацияси, қоннинг кислород билан тўйинганлигининг процентдаги нисбати ва пульснинг бир минутдаги частотаси

12 ой

7.

Ўпка ҳажмининг ўзгаришини тавсифлаш учун ускуналар (спирографлар)

Ўпка ҳажмининг нафас олиш ва чиқаришдаги ҳаво оқимининг тезлиги

12 ой

8.

Артериал босимни ўлчаш учун ускуналар (барча турдаги тонометрлар)

Артериал босим

12 ой

9.

Ҳаёт учун муҳим функциялар кўрсаткичларини мониторинг қилиш учун ускуналар (кардиомониторлар, реанимацион ва анестезиологик мониторлар)

Беморнинг физиологик параметрлари, артериал босим, юрак қисқариш частотаси, қон сатурацияси, тана ҳарорати, электрокардиограмма кўрсаткичлари

12 ой

10.

Беморлар тақиб юрадиган суткалик мониторлари ва рўйхатга олиш ускуналари — Холтерлар (ЭКГ, АД, ЭЭГ)

Юрак, бош миянинг суткалик биоэлектрик потенциаллари ва суткалик артериал босим

12 ой

11.

Стресс тизимлар

Беморнинг жисмоний зўриқишида юрак биоэлектрик потенциаллари ва артериал босим

12 ой

12.

Нафасдаги газлар анализаторлари (капнографлар, алкометрлар)

Нафасдаги карбонат ангидрид, кислород (капнометрия), этанол буғларнинг (алкометрия) фоиздаги нисбати

12 ой

13.

Ультратовушли диагностика ускуналар (УТТ аппаратлар, доплерлар, эхоэнцефалоскоплар, эхоэнцефалограф)

Бемор тана аъзолари ва тўқималарининг текширилаётган ички анатомик структураларининг геометрик ўлчамлари, ҳомила ўлчами, юрак-томир тизими, томирлардаги қон оқимининг тезлиги, бош мия структураси параметрлари ва ультратовушли текшируви тамойилига асосланган функционал параметрлар

12 ой

14.

Гамма, бета, альфа ва рентген нурланишларининг дозиметрлари
ва радиометрлари

Рентген, гамма, бета ва альфа нурланишлар ютилган дозалари ҳамда нурланиш дозасининг қуввати

12 ой

15.

Лаборатория гамма ва бета нурланиш спектрометрлари

Моддада радионуклидлар миқдори ва таркибини аниқлаш

12 ой

16.

Рентген нурланиши билан диагностика қилиш ускуналари (Рентген аппаратлар, компьютер рентген томографлари)*

Бемор тана аъзолари ва тўқималарининг ички анатомик структураларини рентген нурланиши билан текширишда аниқланадиган параметрлар

12 ой

17.

Магнит резонанси билан диагностика қилиш ускуналари (магнит-резонансли томографлар)*

Бемор тана аъзолари ва тўқималарининг ички анатомик структураларини рентген нурланиши билан текширишда аниқланадиган параметрлар

12 ой

18.

Гематологик анализаторлар

Қонни текшириш, гематологик таҳлил (анализ) параметрлари

12 ой

19.

Иммуноферментли анализатор

Қонни текшириш, иммуноферментли таҳлил (анализ) параметрлари

12 ой

20.

Колометрик ва фотометрик тиббий лабораторияга оид ўлчаш воситалари (оптик зичлик)

Қон, пешоб ва бошқа пробаларининг биологик текшируви параметрлари

12 ой

21.

Биокимёвий анализаторлар

Биологик пробаларни текшириш параметрлари

12 ой

22.

Пешоб анализаторлари

Пешобни текшириш ва таҳлил қилишда (анализ) аниқланадиган параметрлар

12 ой

23.

Тиббий лазерли терапевтик аппаратлар*

Лазер нурланишининг интенсивлиги

12 ой

24.

Юқори частотали электрохирургик ускуналар (коагуляторлар)*

Чиқиш қуввати

12 ой

25.

Дефибрилляторлар*

Дефибриллятор разрядининг чиқиш қуввати

12 ой

26.

Физиотерапия ускуналари (паст частотали терапия аппаратлари, ультра юқори частотали терапия аппаратлари, ультратовушли терапия аппаратлари)

Паст частотали терапевтик аппаратларнинг чиқиш параметрлари

12 ой

27.

Бўй ўлчагичлар

Узунлик

12 ой

28.

Лаборатория термометрлари

Ҳарорат

12 ой

29.

Тиббиёт тарозилари

Оғирлик (масса)

12 ой

30.

Диоптриметрлар

Оптик ва призматик кўрсаткичлар

12 ой

31.

Автоклав текшируви учун электрконтактли манометрлар

Босим

12 ой

32.

Сфигмоманометрлар (тонометрлар)

Артериал босим

12 ой

Синаш воситалари

33.

Термостатлар

Ҳарорат

12 ой

34.

Қуритиш шкафлари

Ҳарорат

12 ой

35.

Қуруқ хаволи стерилизаторлар

Ҳарорат

12 ой

36.

Қуруқ хаволи инкубаторлар

Ҳарорат

12 ой

37.

Юқори ҳароратли Муфел печлари

Ҳарорат

12 ой